![]() |
Afsuski, ba'zi sababga ko'ra men bu uchrashuvga yetib kela olmadim. Ammo bir savolni berishni juda xohlagan edim.
Qadrli Nigora opa, shu savolimni yozsam, endi ham javob ola bilamanmi? Iymon uzilsa nima qilish kerak? (Iymonidan ketgan odamni qaytarsa bo'ladimi, qanday qilib? Shu ma'noda so'rayapman. Avvalo, Alloh asrasin bundan. Hech o'ylab ko'rganmisiz bu haqda ham?) Menga aniq javob kerak, qaysi allomaning fikrlaridan keltira olasiz, dalili uchun. Oldindan tashakkur. |
Bu masalada maslahat so'rash uchun qaerda post qoldirishni bilmadim...
Bir tanishim maslahat so'rab qoldi. Men qo'limdan kelguncha voqeani tushintirsam. Tanishimni jiyanchasi 5 yoshda ekan. Ota-onasi davlat ishida yani ertalab ketadi, qachon kelishi nomalum. (Qaerda ishlashlarini bu yerda qoldira olmayman) Shu oilada 3 ta farzand bor. Ota ona ishga ketishda mana shu kostyum cho'ntagida pul bor agar biz ishda ushlanib qolib ketsak, shu yerdan pul olib kerakli narsalarni olinglar deb tayinlagan. Uyda non va boshqa narsalar uchun etarlicha pul qoldirilgan. Katta ikki farzand kerakli paytda pul olib ishlatishgan, eng kichkina farzand bu holatni passiv kuzatuvchisi bo'lgan. keyin u ham pul olib ko'chaga olib chiqqan, bog'chaga olib borgan. Ko'chada tengqurlari undagi pulni ko'rib munosabati o'zgargan, unga yana olib chiqishni so'rasa yana olib chiqqan, birgalikda sarf qilishgan, tarqatgan. Shu bilan kichkina bola ongida pul bilan, insonlarni unga munosabati o'zgarishiga va unga egalik qilshga moyillik paydo bo'la boshlagan. Bu orada Ota-onaga pul nisbatan ko'p ishlatilayotgani ma'lum bo'lgan. Farzandlarini chaqirib, kim ortiqcha pul ishlatyapdi deya so'roq qilishgan. Tabiy-ki katta ikki farzand biz emas deya javob bergan kichigidan hech kim gumonsiramagan. Ota-ona pul qo'yiladigan o'rinni o'zgartirishgan, lekin bu hol davom etgan. Bolalarining shaxsiy buyumlarini tekshirishga majbur bo'lgan ota ona hamma gap kichigida ekanini payqashgan.
Bu o'rinda paydo bo'layotgan muammo: Ota-ona boladagi paydo bo'lgan salbiy holatni yo'qotish uchun, nima qilishga hayron. Bolaga tushintirish, urishish va poshqa usullarni qo'llab ham uydagi kiyimlarni cho'ntagini kovlash va pul qidirishdan to'xtata olishmayapti ekan. Bu holatda bola kelajakda sho'ntakkesar o'g'riga aylanib ketishidan havotirda. |
Ассалому алайкум, Нигорахон!
|
Цитата:
|
Барчамиз учун бирдек қадрли Турсуной Содиқовани таваллуд айёмлари билан чин дилдан муборакбод этамиз.
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Оффтоп: Shu Nigora opam ataylab man dekretga chiqishim bilan ketma-ket uchrashuvlar qiladi... Qo'limizdan faqat forumni telefonimning ekranchasidan tomosha qilish keladi... Qizim bilan borib bir uchrashuvingizni to'zitay dedimu mayli 40ga chidadim yana ozgina chiday... |
Цитата:
Qizalog'ingizni ham uchrashuvga olib keling. Sizni uydan tashqariga chiqarish uchun ko'p harakat qilyapman, baribir samarasiz bo'lmoqda. :) |
Цитата:
|
Ming afsus uchrashuvga kelolmadim. Qizimni tashlab ketay desam hamma ishda olib boray desam Tursunoy opaga hurmatsizlik buladi. Judayam qatnashgim kelgandi. Mayli tadbiringiz yaxshi utsin. Rasm va taassurotlaringizni intizorlik bn kutaman...
|
Спасибо организаторам, участникам и особенно Турсуной Садыковой за встречу!
Жалею, что не все понимал, но даже из того что понял и мне перевели, видно какая мудрая и интересная женщина, как хорошо, красочно, аргументированно рассказывает. https://img.uforum.uz/images/mshntwq8727470.jpg https://img.uforum.uz/images/naqtnzi976615.jpg |
Elimiz suygan adiba, ma'rifatparvar ayol Tursunoy opa Sodiqovaning kechagi uchrashuvda SINOV haqidagi fikrlari menga juda ham yoqdi:
Цитата:
Цитата:
|
https://img.uforum.uz/images/siasaxt4909267.jpg
Yaratganning inoyati ila Tursunoy aya Sodiqova bilan bo'lib o'tgan ma'naviy-ma'rifiy suhbatimiz nihoyatda fayzli o'tdi. https://img.uforum.uz/images/dytbghq6512216.jpg Suhbati arjumandimizda bir qancha jurnalistlar, forumdoshlar hamda fikrdoshlar ham ishtirok etishdi. https://img.uforum.uz/images/jinrmko6285443.jpg |
https://img.uforum.uz/images/dexbfvc2701856.jpg
Komiljon Aslanovning savol berish jarayoni va savoliga olingan javob: Цитата:
Murod Sodiqov: "Hozirgi yoshlardan ko'nglingiz to'ladimi? Ulardan ko'pchilik yoshi kattalar, "Hozirgi yoshlar aynib ketmoqda"-deb nolishgani-nolishgan". https://img.uforum.uz/images/oiiytod6860055.jpg "Bekajon" gazetasining jurnalisti Mehriniso Qurbonova hamda "O'zbekiston" radiokanalining jurnalisti Halima Muhammadsaidovalar bola psixologiyasi, oila psixologiyasi haqida Tursunoy ayaga savol berishdi. Javoblarni yaqin kunlarda "O'zbekiston" radiokanalidan eshitishingiz va "Bekajon" gazetasining sahifalaridan o'qishingiz mumkin. Оффтоп: Jurnalistlar bugungi uchrashuvni forumimizdagi e'lonni o'qib biz bilan bog'lanishdi va suhbati arjumandning ishtirokchisi bo'lishdi. |
Suhbat so'ngida yaqin kunlarda nashr etilgan va Tursunoy ayaning ham ingliz tiliga tarjima qilingan maqolalari kiritilgan o'zbek tilidagi asarlarniingliz tiliga tarjima qilish ishlarining tashabbuskori shoir A'zam Obid tomonidan ayaga taqdim etilgan kitobni ularga topshirdik.
https://img.uforum.uz/images/strigdt3358674.jpg Shuningdek, Prefferminzexonim qoldirgan guldasta ham ayaga taqdim etildi. https://img.uforum.uz/images/aixyjtc4223275.jpg https://img.uforum.uz/images/jarfnzx4041365.jpg Оффтоп: Komiljon, ayaning pand-nasihatlarini esingizdan chiqarmang-a... O'n yildan keyin uning natijasini ko'ramiz. :) |
Цитата:
|
Умрингиз давомида қандай китоб ёзишни орзулаб келасиз?
|
Цитата:
Одамлар ҳа деганда “тилимизнинг учидагини айтасиз” деяверадилар. Буни эшитгач ҳафсалам пир бўлаверади. Ҳамма биладиган гапни айтсам, ижодкорлигим қайга борди деб, ғашланиб юраман. Мухлислар эса сени қидиришини қўймайди. Кейинчалик англадимки, четдан бир тасдиқ бўлмагунча инсон ўзи келган тўхтамга ишонмай тураверар экан. Сизнинг битта гапингиз билан тўхтаб турган арава жойидан жилиши, ҳаракатсизлик фаолиятга айланиб кетиши мумкин экан. Адабиётнинг муроду мақсади ҳам аслида шу эмасми! Қаламкашнинг вазифаси китобхонни ўз-ўзини таҳлил қилишга ундаш, ўзига ўзини ишонтиришдир. Бунинг учун эса халқ билан унинг дилининг тилида гаплаша олиш керак. Мен ҳам ана шу илинжда куймаланиб яшаб боряпман. Гоҳида “бугунги китобхонга ёқадиган китоб ёзиш унинг савияси билан тенглашишдир” деган луқмаларни эшитиб қоламан. Халқни оёғи билан кўрсатган бу одамнинг оти КИБРдир. “Аллоҳ бир-бирингизга молу жонингизни, обрўйингизни муқаддас қилди” дейилади ҳадиси шарифда. Сиз “савияси кўтарилмаётган халқ” деб таърифлаган одамлар елкаси елкангизга тегиб турган замондошингиз-ку! Ҳақ қўлингизга қалам бериб, сизни уларга масъул сайлаб қўйибди-ку! Сиз эса димоғингизни кўкка қадаб, “менинг ақлли битикларимни келажак тушунади” дейсиз-а! Аввало, сизни сиз билан бир ҳаводан нафас олиб, бир хил нон еб, бир қозонда қайнаётганлар тушунмаяпти-ку, келажак тушунадими? Қолаверса, келажакдаги зурриёдлар ақллироқ бўлишини хоҳласангиз, уларни дунёга келтирадиган бугунгиларни юксалтиришга кўмак беринг. Бу юмушга сиздан, мендан, ўзимиздан бошқа масъул одам йўқ! Буюклик ҳамиша оддийликда намоён бўлади. Тоғларнинг буюк нуқтаси чўққидир. У шу туришида нақадар оддий, тушунарли ва ҳаммага бирдай кўринади. Ҳамманинг унга интилгиси келади. Ўша оддийликка етказсин ҳаммамизни! |
Болалигингиз ҳақида гапириб берсангиз.
|
Цитата:
Ҳовлимиз қутидайгина эди. Баҳор келганини бўғотдаги майсадан билардик. У пайтлар шифер, тунука томлар деярли бўлмас, уйлар асосан лой билан ёпилар эди. Қиши билан томимизга баҳор келишини кутиб чиқардим. Ҳовлилар бир-бирига занжирдай уланиб кетган, томма-том юриб қўшни маҳаллагача ўтса бўларди. Бир-бирини етаклаган бу томлар баҳорда лолазорга айланар эди. Онам мени нуқул томдан топиб тушардилар. Бошингда поёни йўқ феруза осмон, оёғинг остида ҳовлиларнинг бошига кийилиб қолган қизғалдоқзор! Болалигимнинг алвон рангли кенгликлари эди у... Яна бир гўзалликни соғиниб яшайман: у пайтлар қиз бола оти борки, сочи узунми, калтами – ёппасига дўппи кияр эди. Энг чиройли ва энг гавжум бозор дўппи бозор бўларди. Ўзимиз ҳам етти-саккизтамиз бир ҳовлига тўпланиб олиб дўппи тикишардик. Кизакларига ипак билан байтлар битардик... Қизлар турмуш қургунга қадар, ҳатто кечикиб узатилсалар-да, асло рўмол ўрамасдилар. У қизларнинг хунуги бўлмасди. Турфа нусха дўппилар кийиб, сочларини майда ўрдириб олган қизлар бугунгилардан юз бора мафтункорроқ эдилар! Сочи узун қизларнинг баҳоси баланд бўлгучийди. Байрамларда биз, кичкиналар, атойи катта қизларнинг сочлари ва дўппиларини томоша қилгани чиқардик. Сочпопукларни сочимизни узун бўлишини тилаб тақардик-да! |
Синфдошларингиз ҳақида гапирсангиз.
|
Цитата:
Юмшоққина феълли Бахтиёр Ҳидоятовни айтсам: у ўша пайтдаёқ “профессор” деб ном олган, жавобга чиққудай бўлса, ўқитувчини ҳам шошириб қўярди. Ҳозир у донгдор шифокор бўлган. Ўғил болача шиддатли Мухаррам Рахимовани айтмайсизми, ўқишни ҳам жойига қўярди, ғашига теккан ўғил болаларни ҳам жойида бопларди! У узоқ йиллар катта фабриканинг раҳбарларидан бири бўлиб ишлади. Оғзидан боди кириб-шоди чиқадиган Аъзамимиз бор эди. Саломдан бошқа ҳамма сўзига сўкиш қистириб айтар, аммо унинг мардлиги ҳам, меҳрибончилиги ҳам бениҳоя эди ва уни бутун синф ёқтирардик... Биз мактабни йигирма бир бола битирганмиз, агар қўйиб берсангиз, синфдошларим ҳақида йигирма бир соат гапиришим мумкин... |
Болалигингизда китоб ўқишга бўлган ҳавас "китобпарастлик" қандай кечган?
|
Цитата:
Ўлиб-тирилиб китобга пул йиғардим, оилада эса тангчилик эди. Чорсуга дастёрчиликка тушдим дегунча китоб дўконига кириб олиб, токчаларига термулганим термулган эди. Бир куни “Олтин калит ёки Буратинонинг бошидан кечирганлари” китобини кўриб қолдим. Китобфуруш ҳам уни мақтади. Ана кўринг томошани! Онам нима иш буюрса, “китобга пул берсангиз, қиламан” деявераман, унисига кўнмаса, “пул бермасангиз, овқат емайман” дейишга тушаман. Бу ҳам иш бермаса, эзилиб-эзилиб йиғлашга ўтаман. Онамжоним охири ўша пулни бериб қутуладилар. У китобни олгач, бағримга босганча уйга югуришимни кўрсангиз, бамисоли учиб бораман, орада уни ҳидлаб-ҳидлаб ҳам қўяман, бу китобнинг эмас, мен учун гўё бахтнинг ҳиди эди у! Болалигимни энг мафтун қилган ўша китоб бўлган, мен уни деярли ёд билардим. |
“Икки” баҳо олганмисиз?
|
Цитата:
Шу дарсга боғлиқ бир ҳангомани айтиб берай: ўнинчи синфнинг битириш имтиҳонлари бўляпти, назаримда географиядан эди шекилли. Мен жавоб бераётган эдим, шу пайт бир сураткаш кириб, расмга олиб кетди. Бир-икки кундан кейин шов-шув! “Сени Мангутов қидиряпти, Мангутов қидиряпти!” деб қолишди. Бир маҳал домланинг ўзи асабий кириб келди, қўлида “Ўзбекистон физкультурачиси” газетаси: “Эҳ, Садыкова, яна сен жоҳлимга (у қрим тотар лаҳжасида гапирарди) тегдинг, ўқи! ”-деди. Газетада оқ лента, оқ фартукларда имтиҳон топшираётган менинг суратим турарди ва тагига ёзиб қўйибди: “Мактабларда битириш имтиҳонлари давом этяпти... Турсуной Содиқова 2-разрядли спортчи, мактабни битириб, физкультура институтига кирмоқчи”. Мен домлага ҳангу манг қарайман! “Аълочилар бу ёқда қолиб, чемпион сен бўлдинг-ку!”-деди у қошларини кериб, зардали оҳангда. Ва бирдан хандон отиб кулиб юборди, “Эҳ, Садыкова, Садыкова” –деди елкамга қоқиб!... Эҳтимол у пайтлар спорт институтига ўзбек қизлар кам кирса керак, ташвиқот қилинглар деса, хомроқ мухбир шу тарзда иш битириб кетибди... |
Мактабда муҳаббат мавзусига қандай қарайсиз?
|
Цитата:
Ўсмирлик вояга етиш йўлидаги зинапоядир. Ҳар янги зинага кўтарилганингда янги бир гўзаллик сени маҳлиё қилади, яна кўтариласан, бу ердаги оҳанграбо олдингисидан ҳам ўткир бўлиши мумкин. Ва шу тарзда бу жараён такрор-такрор содир бўлавериши мумкин... Мактабда бошланган муносабатлар балки кейинчалик муҳаббатга айланиб кетар, аммо ўша қутлуғ кунгача сабр қилиш лозим, оҳорни тўкиб қўймаслик керак! Ўсмирлик юракни уйғотади, севиш туйғусини қўзғотиб беради холос, бу ҳолатни шошиб-пишиб “муҳаббат” деб қўйсак, ютқизамиз. Шошилтиргувчи ҳамиша шайтондир, аввал туйғуларни тиндириб, тафаккур билан сара-пучакка ажратиб, сўнггина бир тўхтамга келмоқ лозим. |
Сизнинг назарингизда ҳозирги болалар билимга чанқоқми ёки сизнинг ёшлик даврингиздагиларми?
|
Цитата:
Бугунги ёшлар китобни кам ўқийдилар деган гапларни эшитаман. Бу тўғри. Аммо уларнинг билимга чанқоқлиги камайган эмас. Фақат улар юзлаб китобларни телеэкранларда ўқимоқдалар. Бизнинг ёшлигимизга солиштирганда бугунгилар билимлироқдир, чунки телевидениедан истаганча ахборот оладилар. Аммо бизнинг авлодни ҳозиргилардан бир устуворлиги бор: биз китоб билан нафас олар эдик, ундаги қаҳрамонларга ўхшашни машқ қилардик, китоб ҳеч зараримизга ишламас, бизни яхшилик сари улғайтирар эди. У ишончли дўст эди. Аммо телевизор ҳамиша ҳам дўст эмас. Йигирмадан ортиқ каналлар, видеокассеталарнинг фойдасидан кўра зиёни кўпроқ. Уруш, ўлдириш, бепарда муносабатлар руҳиятни яралайди, саёз мавзулар дидингни ўлдиради. Болага уларнинг бири сингса, бири зўриқтиради. Бугунги ёшларнинг ютқизётган жойи шунда. |
БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ВОИЗ
Бадиа Бирор киши билан дўстлашсангиз, юрагингизда бу дўстликнинг тарихи албатта бўлади. Унинг қачон ва қандай бошлангани хотирангизда ҳамиша сақланиб туради. Дўстни кўз эмас қалб кўзи топади. Ҳеч бир тааъсурот уйғотмаган кишини эса ўзингиз сезмаган ҳолда унутиб юборасиз. Кўнгил салтанатининг бешавқат қонуни – бу! Турсуной опани илк бора бундан ўттиз йиллар муқаддам телевизорда кўргандим. – “Ҳашаматини келтириб гапиришини қара – деганди ўшанда онам – Бундай туваси одамлар, гана – ганада учрайди!” Турсуной опа ҳар сўзга зеб бериб, маржондай ярақлатиб, ҳар ҳарфини жаранглатиб, ўзи эркаланиб, тингловчиларни эркалатиб, баҳри дилни яйратиб гапиради. Тўғриси биз чўлликларга хос нарса эмас – бу. Биз, гапни аниқ ва дангал айтиб қўя қоламиз. Лекин Турсуной опа фақат чиройли сўзларни гапирмаганди ўшанда, у Қурбонжон додҳонинг мардлиги, жасорати ҳақида гапираётганди, сўзлари исёнкорона руҳи билан қалбимизга сингганди. Мана шу исёнкор руҳ кейинчалик, Турсуной Содиқова ижодининг гултожига айланди. Бу руҳ, гоҳ яширин, гоҳ беркитилган, гоҳ манаман дея, барча асарлари пойдеворидан жой олди. Бу исён, ҳоҳ каттадир – ҳоҳ кичикдир барчани ўзига оҳанграбодек тортди. Онам бу аёлга нисбатан юрагимда муҳаббат уйғотган, дастлаб онам яхши кўргани учун яхши кўрган, онам муҳаббат уйғотгани учун орадан йиллар ўтиб, тақдир тақазоси билан Турсуной опани интервъю олиш учун телевиденияга чақирган бўлсин, ўшанда бир воқеа рўй берди-ки, опа фақат минбарда эмас, ҳаётда ҳам жўмард ва жасур эканига гувоҳ бўлгач, бир умрга яхши кўриб қолдим. Опа студияда интервью бераётганда, телевидения раҳбарларидан бири, фалончи шоирни озгина “ёмон”лаб гапириши кераклиги, бу қатъий топшириқлиги, шундай қилинмаса бўлмаслигини айтиб, опанинг рўпарасига ўтириб олди. Опа гапга уста эди. Истаган шоирдан истаганича хато топиши, бўйи узунни узун деб кулиши, калтани калта деб масхаралаши мумкин эди. Айтинг, кимда хато йўқ. Лекин опа гапирмайман деб туриб олди. Шунда, раҳбар опани қулоғига таҳдид билан ниманидир тажоввузкорона пичирлади. Афтидан, “Сиз ҳам қўшилиб йўқ бўлиб кетасиз” – деди. Шунда опа ўрнидан даст туриб, “Йўқ, мен ёлғон гапиролмайман, бировга туҳмат қилолмайман, кўрмаган нарсамга гувоҳлик беролмайман, у билан ҳамкасб бўлсам, эртага кўз – кўзга тушганда, кўзига қандай қарайман, одамлар олдида нима деган одам бўламан, ёлғон сўзлаб мукофот олгандан, шу мукофотни олмаганим бўлсин!” – деди. Раҳбар, студиядан чиқиб кетинг, ишорасини қилди. Ярмигача ёзилган кўрсатув, чалалигича қолиб кетди. Вазият ташқарида зоҳиран қанчалик аянчли, мағлубиятли бўлмасин, ичкарида ботинан қувончли, зафарли эди. Мен, опани минбарда эмас, минбар ортида ҳам қўрқмас ва жасоратли эканини кўргандим. Бу гувоҳлик менда опага нисбатан катта эҳтиром уйғотди. Опа шуҳратпараст бўлганида, ўзини кўз – кўз қилишни яхши кўрганида, гапиришни яхши кўрганида, ҳақиқат учун эмас, халқ учун эмас, ўзи учун яшаганида, ўз манфаатини бошқа ҳамманинг манфаатидан устун қўйганида ўша кун минбарни тарк этмаган, тайин турган мукофотдан воз кечиб кетмаган, ва унинг бу кетиши кейинчалик бошига жуда кўп ғавғоларни бошлаб келмаган ва бу ғавғоларга қарши курашиб, бир неча ойлар, йиллар давомида шифохонада ярим жон хаста ётмаган бўлар эди. Ўша куниёқ унинг ўрнига минбарга чиққан, уялмай – нетмай ёлғон ва туҳматларни қалаштириб, оғзини тўлдириб гапирган, ўзини эркакман деб юрган баъзи ёзувчиларни кўриб, ингроқ ва азобдан кўзига ёш келмаган бўлар эди. Лекин, ёлғон гапиролмаслик, бировга туҳмат қилолмаслик опанинг энг катта ютуғи эди. Одамлар опани яхши кўришининг сабаби ҳам шу бўлса керак. Менинг юрагимда ўша кун уйғонган эҳтиром опа билан яна бир неча бор учрашувимизга сабаб бўлди. Бу учрашувларда айтилган сўзлар баъзан дардлидир, баъзан ибратлидир, баъзан ҳазилнамодир, лекин бари юксак салоҳиятли, виждони пок, халқимизнинг азиз фарзандининг сўзлари бўлгани учун, уларни сизларга гулдаста янглиғ туҳфа этаман. Турсуной опа онам айтганидай ҳақиқатдан туғма шоира. Сўз, опанинг тилига дарёдай мавжланиб бетўхтов қуйилиб келади. Битта воқеага ўн марта изоҳ берса, берган изоҳлари ўн хил гулдастага ўхшайди. Бири – биридан гўзал ва жозибадор, ёқимли ва мафтункор. Алишер Навоий бобомизда шундай сўзлар бор: “Кимнинг миясида иллат кўп бўлса, сўзида мантиқ бўлмайди. Мияси соғлом бўлса, гап сўзи ёқимли ва хатосиз бўлади”. Кўпгина нотиқлар, воизлар гапни маромига етказиб гапираоладилар-у, айтган сўзларингизни қоғозга тушириб беринг, десангиз, иккита жумлани улолмай, тўқсонта хатога йўл қўядилар. Кесим олдинда, эга ортда қолиб кетади. Не бахтки, Турсуной опанинг ёзганларида равонлик, гўзаллик, жозибадорлик ярқ этиб туради. Воизлик ҳақида Турсуной опа шундай дегандилар: “Воизнинг юраги булбулзор, бўғзида оҳанг қайнайди. Воизнинг нутқи юракларни эритувчи бир қўшиқдай: Авжлари титроқли, сўзлари камалак рангли, овоз пардалари қочиримларга бой бўлиши керак. Воиз дафтарга тўпланган ҳужжатлар, китоблардан кўчирилган иқтибослар ёрдамида мавзу ёритиб борувчи нотиқ эмас, минбарда муолажа олиб бораётган табибдир”. Ўзбекистонда воизлар кўп. Лекин биринчи рақамли воиз албатта Турсуной опадир. Бугунги кунда китоби энг кўп чоп этилаётган, ва энг кўп ўқилаётган маърифатпарвар аёлларимизнинг биринчи рақамлиси ҳам албатта Турсуной опадир. Опанинг ҳаётимизни ҳар бир жабҳасига нисбатан ўз дунёқараши, ўз фикри, нуқтаи назари бор. Ҳатто бир кун енгилроқ тамадди қилиб, озгина суҳбатлашиб ўтирамиз деб, ошхонага кирганимизда, ошхона хизматчисини чақириб, чой иссиқ туриши учун чойнаклар устига чиройли қалпоқлар тиктиришни маслаҳат бердилар. – “Бу ҳам миллатимизни бир кўрки, миллатимизни бир анъанаси. Миллат мана шундай кичкинагина урф – одатларни аста – секин тиклаб боришдан юксалади” – дедилар. Аминманки, бу ошхонага юзлаб зиёлилар, олимлар кирган, ҳаммаси ҳам шундай қилинса яхшилигини билади, лекин бирортаси бу ҳақда чурқ этиб оғиз очмаган, бепарво, лоқайд қараб ўтган, гапирсам бирор нарса ўзгарармиди қабилида иш тутган. Лекин Турсуной опа индамай кетолмас, бунга виждони йўл қўймасди. Кейин бир воқеани гапириб бердилар: – Яқинда Андижонга Кореадан бир гуруҳ тадбиркорлар келди. Танишим, ширкат бошлиғи эди, меҳмонларни кутиб олиш учун чақирди. Кутиб олдик, қуюқ зиёфат бердик. Меҳмонлар, бизга қалампир етказиб берасизлар, сизга ойлик қилиб берамиз, машина берамиз, истаган нарсангизни муҳайё қиламиз, фақат бир шартимиз бор. Шартимиз шуки, қалампир ўн йилдан буён селитра сепилмаган, бутифос сочилмаган жойда экилиши ва униб чиқиши жараёнида бирор химикат ишлатилмаслиги керак, дейишди. Бу тадбиркорларнинг миллатпарварлигини қаранг. Бир қалампирга пахтадан қолган бутифос, селитра аралашмасин деб шунча заҳмат чекишаяпти, бизда ҳозир қовунга селитра солиб, памидорга укол қилиб, бозорда сотаётганлар қанча. Бундай разилликнинг ҳам гуноҳи бор. Қовунни сотиб пулини олсанг-гу, бу пул ҳалол йўл билан топилмаган бўлса, сотган қовунинг пул берган одамларнинг жигарини иширса, ошқозонини касал қилса, албатта бу пул, селитра солиб, қовунни катта қилган деҳқонга ҳалол эмас. Бу пул билан бола – чақасини боқса, отанинг болага, боланинг отага қилган дуоси ижобат бўлмайди. Бунинг учун одамда ички виждон, ички руҳий таҳорат бўлиши керак. Жисмоний таҳорат одамнинг фикрини, қалбини тозалай олмайди. Одам ўзи тоза юрса-ю, қилган ишлари тоза бўлмаса, бундан элга нима наф. Бундан у одамнинг ўзига нима наф? Ким Худони алдай олади? Худо ҳар бир ишни кўриб турибди. Гоҳида одамлар ўйлашади, ўз ақлим билан фалон мартабага эришдим. Йўқ бу мартабага эришиш учун, ўзингизнинг хиссангиз ўн фоиз бўлса, ўтиб кетган ота уруғ, она уруғ авлоднинг Худодан сени омадингни сўраб қилган дуоси тўқсон фоизни ташкил қилади. Дуо – ибодатнинг илигидир. Дуо – одамни Худо билан боғловчи арқондир!” Турсуной опани сўзларини эшитганимда ҳар доим завққа тўламан. Ҳузур қиламан. Опа сўзларини тингловчи қалбига муҳрлайди. Бирор марта бекорчи, кераксиз гапни гапириб эзмалик қилмайди. |
Ҳатто бир куни тегажоғлик қилиб, Ҳалима опани кулдиришга уринганларининг тагида ҳам катта ҳикмат ётганини кўрдим. “Истана” машинасида “Бекажон” газетасининг даъвати билан Самарқандга кетаётгандик ўшанда.
– Бунча тиззанг билан туртасан, оёғим узун деб керилаяпсанми? – деди Турсупой опа, Ҳалима опани қитиқ – патига тегиб. – Сал йиғиштириб ўтир мановунингни, нақ биқинимга санчилаяпти.” Ҳалима опа менинг хокисор онамга ўхшарди. Бундай турткилашларга маъсумгина кулиб қараб турар, “Ҳай, индамай ўтирибман-ку, нима қилдим сенга” – демасди. Аксинча, Турсуной опанинг шўхлигидан, даврани тўлдириб гапиришидан завқи келарди. – “Мановини қўлидаги узугини қаранглар, каттакон кемани ўзи, тескари қилиб Сирдарёга туширсак, ҳаммамиз сиғамиз!” Опанинг сўзларидан ҳамма гурр – гур куларди. Бу ажойиб, унутилмас лаҳзалар эди. Мен ҳам ҳаётдаги бундай ноёб дақиқаларни абадий янграб туришини истардим. Ёнимдан фотоаппаратни олиб, даврани суратга ола бошладим. Бироз тўзғиган сочларини йиғишга улгуролмаган Ҳалима опани, кулганда кўзлари қисилиб қоладиган Турсуной опани, юрак – юрагидан ҳузурланиб, яйраб келаётган меҳридарё Меҳринисо Қурбоновани, кулаверганидан кўзлари ёшланган Наргиза Розиқовани, ҳайрат ва муҳаббат билан Турсуной опага қараб турган Ирода Умаровани суратга тушириб қўйдим. Жуда яхши қилган эканман. Кейинчалик чиққан суратларини Турсуной опага бераётганимда, опа жуда мамнун бўлди: – “Раҳмат! Мени Ҳалима билан бирга расмга тушириб, бир умрга бирлаштириб қўйдинг-да, ҳеч бирга тушган томошабоп расмимиз йўқ эди. Биласанми, Ҳалима, Худонинг бизга берган инояти! Юртимизга Сирдарёдай дарёни бизга бериб қандай иноят кўргазган бўлса, адабиётимизга Ҳалимадай шоирани бериб, шундай иноят кўргазди. Ҳалима шеър ёзмайди. Ҳалима қўлига қалам олиб столга ўтирганда, унинг ичидан бошқа Ҳалима пайдо бўлиб, шеър ёза бошлайди. Ҳалиманинг сабр – тоқати бир филнинг катталигидай бор. Юрагининг катталиги бир филнинг катталигидай бор. Уни асрашимиз керак. Ҳозирги кунда Ер юзида аёллар ичида унга тенг келадиган шоира топилмаса керак!” Турсуной опа адабиётимизни ниҳоятда яхши кўради. Вужудида миллионта ҳужайра бўлса, миллионта ҳужайранинг ҳар бирида адабиётга муҳаббат ловуллаб туради. Бу муҳаббат адабиётимизнинг ҳар бир забардаст вакилига нисбатан алангали, шиддатли, маҳобатли вулқон сингаридир. Муҳаммад Юсуф ҳақида гапирар экан, бир кун шундай деб қолдилар: – Муҳаммад Юсуфнинг юрагининг кўзи бор эди, узоқни ва чор атрофни яққол кўрадиган кўзлари бор эди. У ҳамма кўрганни, ҳамма билганни ёзолмасди. Агар ёзса омон қолмаслигини биларди. Муҳаммад Юсуфнинг ичи зардоб бўлиб кетган, ичи қон бўлиб, қон қотиб қолган экан. У ортиқ яшолмай ўлди. Бу дунёга хокисор келди, хокисор кетди. Овозини бир умр бирор одамга кўтариб гапирмабди-я. Касалхонада ётганини эшитиб кўргани бордим. Эски краватда ётибди. Бошига кир сочиқни танғиб олган. Ёпинган чойшаблари бир аҳволда. Билмадим, ўшанда ростдан шундай эдими, ё мен жигаримни фақат шоҳона матоҳларга раво кўрармидим, ҳар тугул Муҳаммаджонни бундай ночор ҳолатда ётишини истамасдим. Уни еру – кўкка қўйишга жой тополмасдим. Кўзимдан дув – дув ёш тўкиларди. Ўзбекнинг бир буюк боласи, шундай ётадими, дўхтирларни чақиринглар, турғизинглар, манаман деганинг, ўзингга ишонганинг борми, бош шифокоринг ким, соғлиқни сақлаш вазири қаерда, чақиринглар, ўзбекнинг бир буюк боласи ҳимояталаб ётибди, сизлар қаердасизлар, боламни қутқаринглар, миллатнинг боласини қутқаринглар, халқнинг тошбўронига қолмай десанглар, қарасангларчи – деб бақираверибман. Раҳматли Муҳаммаджон: – Йиғламанг опа, энди ўлмайман, энди тузукман, энди олдимдан ажал кетди – дейди нуқул. – Вой, ажални гапирма, умринг узоқ бўлгур, халқнинг бахтига омон бўлгур! Сен шеъриятнинг бир томонини кўтариб турибсан, шеърият қулаб кетмасин, тоғлар қуласа қуласин, сен қулама Муҳаммаджон! – деяверибман. – Кўнглим сезган экан, орадан уч – тўрт йил ўтиб, мудҳиш воқеа юз берди. Муҳаммаджон орамиздан кетди!” Турсуной опа Андижондан Тошкентга келганида қариндош – уруғлариникига меҳмонга бормаса – бормасдики, шоир – ёзувчиларнинг даврасига қалбан интиқ эди. Ўз тенгиларни опа – укасидай, ўзидан катталарни ота – онасидай эъзозларди. Ҳол – аҳволини сўрашдан, уйига бориб зиёрат қилишдан завқ олар, меҳри ийиб кетарди. Бир куни мени отахон ёзувчимиз Саид Аҳмад аканикига етаклаб қолдилар. Оқсоқол уйда эканлар. Таомил бўйича ичкарига аввал мен кирдим. Саид Аҳмад ака краватда чўзилиб ётган эканлар, мени кўрдилар-у, бир қимирлаб қўйдилар ва “кел” дея қўлларини столга ишора қилдилар. Мен, энгашиб, қучоқлашиб кўришдим, салом – алик тугаб, ташқарида Турсуной опа ҳам кирмоқчи бўлиб турибдилар дейишимга улгурмай, опа кириб келдилар. Саид Аҳмад ака ўринларидан силтаниб турмоқчи эди, бўлмади. Лекин бари – бир ўринларидан турдилар: – Эҳ, ёшлик қурсин-а! –дедилар. – Ҳали ёшсиз Саид Аҳмад ака – деди Турсуной опа. – Ёш бўлмасам, ирғишлаб турармидим – деди Саид Аҳмад ака пинак бузмай, гўё бояги қалтироқларни биров кўрмагандай. Саид Аҳмад ака ўшанда 86 ёшда эди. – ёзганларингизни мазза қилиб ўқийман-да, жуда зўрсиз! Ҳозир айни етилган, айни кучга тўлган, ҳаммани оғзингизга қаратиб ўтирган пайтингиз. Бугунги ёзганларингиз классикани ўзи! Кўз тегмасин сизга Саид Аҳмад ака! – Мақтовинг бирам ёқаяпти, одамни эритиб юборасан. Лекин шуни айтиб қўяй, мақтовни ёқтириш ҳам, қарилик аломати. Ўзимни ёзганларим ўзимга энди – энди ёқаяпти. Кел, кеча ёзганларимни овоз чиқариб, ўқиб бер. Овозинг бирам жарангдорки, эшитган одам ҳузур қилади. Қани сени овозинг яхшимикин, мени ёзганим! – Албатта, сизни ёзганларингиз мароқлида, Саид Аҳмад ака! –деди Турсуной опа. Ўша куни опа алламаҳалгача Саид Аҳмад аканинг асарларини ўқиб ўтирдилар. Ва ўзларининг бу ишидан жуда мамнун бўлдилар. Турсуной опа устоз деб айниқса Азиз Қаюмовни кўп тилга олардилар. Шу инсон адабиётга муҳаббатимни ўн чандон ошириб юборган, дейдилар. – Бир куни Азиз Қаюмов дарс ўтиши керак, курсдошларим бари, байрам арафаси бўлса керак, уй – уйига кетиб, бир ўзим қолиб кетдим. Ҳайҳотдай аудиторияда бир ўзим ўтирибман, домла Азиз Қаюмов кириб келдилар. – Болалар қани деб сўрадилар. – Ҳа, ҳозир келиб қолишар, – дедим. Домла дарс бошладилар. Хонада бир ўзим. Мавзу ҳам улуғ. Алишер Навоий шеъриятида ёр ва диёр васфи! Саксон минут бир ўзимга дарс ўтдилар, худди хона лиқ тўла талаба-ю, талабалар жон қулоқларини бериб, эшитиб ўтиргандай, домла шижоат ва кўтаринки руҳ билан жону – жаҳонларини бериб гапираяптилар. 80 минут ўтгандан кейин, доскадан юзларини буриб, менга қарадилар-да, бир танаффусга чиқиб, яйрашиб олмаймизми, – дедилар. Мен, хўп – деб, ўрнимдан турдим. Беш дақиқалик танаффусдан кейин, домла яна виқор билан кириб келдилар. Худди, аудитория тўла талаба-ю, худди ўттиз – қирқ чоғли талабага гапиргандай, яна бир ўзимга дарс бошладилар. 80 минут бир дақиқа тўхтамадилар. Бир дақиқага – тўхтаб. Нега курсдошларингиз келмаяпти – демадилар. Сени бир ўзингга дарс ўтаманми, бор айланиб юравер – демадилар. Кейин ўйлаб қарасам, домланинг дарс ўтишлари, аввало ўз фанларини севганларидан, қолаверса ойликни ҳалоллаб олишидан, қолаверса домлада заррача кибр, манманлик йўқ экан. Мен, ўшанда бир ўзим, худди мингта одам эшитаётгандай, жон қулоғим билан эшитдим, адабиётга, Азиз Қаюмовга бир умрлик ихлос қолди юрагимда! |
Албатта, бу сўзларни Турсуной опанинг ўзларидан эшитганингизда бундан ўн чандон гўзалроқ, мароқлироқ, файзлироқ қилиб гапириб берган бўлардилар. Мен эса, опадан эшитганларимни, хаёлимни қайсидир бир четида юрган хотираларни элас – элас эслаб ёзаяпман. Боя айдим, ёзишдан мақсадим, оташин бир ўзбек фарзандининг ҳароратли сўзлари ўзимда қолиб кетмасин, халқимизнинг маънавий мулки бўлган бу сўзлар, шу пайтгача менда омонат турганди, энди бу омонатни сизга топширмоқдаман. Қолаверса, опага бўлган муҳаббатни менинг юрагимга онам ўрнатган. Қолаверса, опа йиллар давомида, ўнлаб, юзлаб одамлар синиб кетиши мумкин бўлган машаққатли ҳаёт ва ижод йўлини босиб юрибди. Опани ҳар эслаганимда, Америка Президенти Авраам Линколъннинг сўзлари ёдимга тушаверади. Рақиби Стивен Дуглас Ақш Сенати учун сайловларда ғалаба қозонганида, Линколън ўз тарафдорларига “Нафақат битта, балки юзта мағлубиятдан кейин ҳам асло таслим бўлмаслик керак” – деган эди.
Турсуной опанинг орзулари жуда катта. У Мустақиллигимизнинг ўз овозига эга жарчиси! Ва мана шу йўлда барчани ҳайратга солиб фидоийларча меҳнат қилаяпти. Овозини ўчириб қўйишларига басма – бас, овозини пасайтириб қўйишларига басма – бас, овозини эшитмасликка олганларга басма – бас курашмоқда! Овозини эшитаётганларга, овозини интиқ бўлиб кутаётганларга, овозини тинглаб яшаётганларга дарё – дарё меҳрини улашмоқда, ёрқин тафаккуридан олам – олам зиё тарқатмоқда! Юраги эса ярадор булбул сингари гоҳо ғамгин нола билан, севишга даъват этувчи байтларни эса авж пардаларда тараннум этмоқда. Унинг шиддатига, шижоатига, мардонаворлигига ҳайратда бўлганим учун ушбу бадиҳани ёздим ва уни яқинда бўлиб ўтган бир воқеа билан якунламоқчиман. Турсуной опани Наманган шаҳрига ижодий учрашувга чақиришди. Беш юз ўриндиқли залга саккиз юз киши йиғилган, одам тирбанд, туришга жой йўқ. Саҳнага тахтиравон қилинган, баланд курсида опа ўтирибди. Бир пайт, учрашув бошланиши олдидан туман ҳокими катта гулдаста кўтариб саҳнага чиқа бошлади. Гулдаста одам бўйи келадиган, кўтариб олган одам олдинни кўролмасди. Хоким зинанинг энг юқорисига келганда яна битта пиллапоя бор деб ўйлади шекилли, илкис қадам ташлаб, саҳнага юз тубан йиқилди. Зал қотиб қолди. Опа шарт ўрнидан турди-да, микрафонни қўлига олиб, “Ўлибманми, Андижондан келиб, бир ҳокимни йиқитолмасам – деб ҳайқирди. Одамлар дастлаб ҳайрон бўлди, кейин қийқириб юборди. Шу орада ҳоким ўзини ўнглаб: – Шу опамни оёғи остига бир йиқиламан деб ният қилиб юрардим мана ниятимга етдим! – деса бўладими. Ана қийқириқ, ана қарсак, зал шодлик ва қувончдан, опанинг топқирлигидан-у, ҳокимнинг уста ва сир бой бермаганидан завқланиб гувранарди. Турсуной опа! Сиз ҳақиқатдан ҳам оёғингизга бош қўйиб йиқилса арзигулик бой маънавий хазинага, олмос каби тоза юракка, Ҳазрат Алининг қиличи янглиғ ўткир тафаккурга эга ҳазрати аёлсиз! Сизнинг ёзганларингиз олдида шунинг учун йиқилишга тайёрмизки, сиз кўп йиқилганларни, ҳаёт йўлида қоқилганларни, мулкиб кетганларни, туришга мажоли йўқларни, умиди йўқларни оёққа турғиздингиз, тўғри йўл кўрсатдингиз, равон йўлда юриш илмини ўргатдингиз. Баъзиларнинг белига мадор, қўлтиғига хасса, кўзига нур, онгига тафаккур бўлдингиз. Сиздан сабоқ олиб ўз ҳаёт йўлини топиб кетганлар, сўзларингизни дилига жо қилиб, ҳаётимизга файз киритаётганлар, маънавий дунёмизга барака олиб келаётганлар қанча! Агар улар кўп бўлмаганида минг – минглаб китобларингиз севиб ўқилармиди, панд – насиҳатларингизни одамлар ўз ҳаётларига тадбиқ этиб, янада гўзалроқ, янада яхшироқ, фазилатлироқ яшаш йўлларини кашф этишармиди! Сизни ўз сирдошларидай, ўз дардкашларидай, ўз оналаридай, ўз сингилларидай яхши кўришармиди?! Биламан, бу ҳақда қанча ёзсам кам. Сизни қанча тарифласам кам. Биламан, юксак истеъдодингизга барибир аниқ баҳо беролмайман. Чунки, сизга истеъдодни одамлар ўлчовида эмас, Худо ўз ўлчовида ўлчаб берган. Унинг қанчалиги биз учун сир. Мен, фақат сизга онам берган таъриф билан, таъриф бериб, чекланаман: – “Ҳашаматини келтириб гапиришини қара, бундай туваси одамлар гана – ганада учрайди!” shoir.uz bisotidan |
Текущее время: 06:59. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»