![]() |
Kerak, huddiki suvsagan odam qanday suv bilan to'yib tatmin bo'gandey, ateizm suvsizligini muborak, muqaddas Islom dini bulog'idagi zilol suv bilan to'ydirish kerey. man ZA man. Qarshi bo'ganla ***** (gitarasini) o'yashsin. Kim bo'lishidan qat'iy nazar.:cool:
|
Kerak deb hisoblayman...
|
kerak bo'lgani uchun ham o`z ovozimizni berdik ;)
|
Цитата:
Lekin din kimlar uchun oddiy mavzu bo'lsa kimlar uchun muqaddas, shuni unutmaslik kerak. |
Цитата:
Цитата:
ПС: Мен қўйган минус хабарнинг айнан шу қисми учун. |
Диний мавзуларда нимага кўпинча жанжал бўлади? Баъзиларимиз дин хақида гапирилса, дарров тескари тўнларини кийишади. Хатто, тарғибот, ташвиқот қилаётганликда ҳам айблаб юборишади. Натижада, бошланади...
Аслида, диний саводсизлик учига чиққанда ўлкамиз турфа оқим ва секталарнинг ғайри инсоний ҳаракатларидан кўплаб жабр кўрди. Ўша Ваҳҳобийси ҳам, Нурчиси ҳам, Акромийси ҳам яна бошқа фалонийси ҳам айни диний билимни ўрганишга рағбати бор-у, лекин тўғри манбани топа олмай боши айланиб юрганларни нозик жойидан тутти. Ўзининг ғояларини сингдирди. Шуни дин деб таълим берди. Айланиб бориб, ўз ватанига, қўшнисига, қариндошига қурол ўқталадиган даражага келтирди. Ваҳоланки, соф диний эътиқодга эга инсон ҳеч қачон бу каби ишларга қўл урмайди. Диний бўлим очилса, қанақа бўлиши керак. Айни мана шу каби турфа ғаразли мақсадларни кўзлаган оқимлар фаолиятларининг хавфи, улардан ҳазир бўлиш йўллари, шу каби секталарга чорланган кишининг берадиган жавобларининг қандай бўлиши тўғрисида маълумотларни ўзида жо қилиши керак. Ундан ташқари яна бир қанча фойдалик маълумотларни жойласа бўлади. Фақат, ният холис, келгусида берилаётган маълумотлар ортидан бошқа ғализ ғояларни ҳам ўртага чиқаришни кўзламаган ҳолда иш олиб борилиши лозим. Ҳоҳ форум иштирокчиси бўлсин, ҳоҳ бўлмасин, ўз динини шу каби хатарлик йўлларга кириб қолмаслик, тўғри йўлда собит юриш қандай бўлади, каби ўта муҳим нарсаларни билиб олиш учун ўрганиб олмоғи керак. Бировларни мот қилиш учун, беҳуда гап сўзни кўпайтириш учун эмас. Шу ўринда, ўзининг диндан хабардорлиги бўлмаган одам, турфа мавзуларда бўладиган бахсларда илмсиз сўзлагандан кўра сукут қилиб бахснинг натижасини кутгани ҳам яхши. Шунда жанжаллар бўлмайди. |
Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
Цитата:
|
Ҳозирдан ақл ўргатишлар, "сен билмайсан, тўхтаб тур" дейишлар бошланаяпти. Диний тушунча ҳар кимда шахсий тушунча. Шунинг учун бу жойда ҳар қандай диний тарғиботга, "бизнинг динимиз" каби ибораларга ўрин бўлмаслиги керак. Ахир бошқалар насронийликни мусулмонликдан, буддавийликни насронийликдан кам санамайди. Диний масалаларни муҳокама қилиш мумкин, шахснинг дунёқарашини муҳокама қилиш мумкин эмас. Мана шу чегара бузилмаса очса бўлади. Менимча, бу чегарани билиб, сезадиганлар кам, кўпинча исломдаги қоидалардан чала чулпа хабардорлар бор холос. Бошқа динлардан кўпчилик умуман хабардор эмас. Диний билимлари кам бўлганидан бундай нозик чегарани сезадиганлар оддий кишилар, диндорлар, форумдошлар орасида 100 фоиз деб айтолмаймиз, демак болалар тили билан айтганда эртага "сен аҳмоқ, ўзинг аҳмоқ" жанжали аниқ бошланади. Оддий мисол, яқинда "ислом институтларининг бир нечасини битирганман" деган киши билан суҳбатда бўлдим ва унинг исломдан ташқари бошқа динлар қонун қоидалари,ички ақидаларидан ўта кам хабардорлиги мени ҳайратга солди. Бирон нарса айтсангиз "фақат мен ҳақман"дан нари ўтмайди.
Демак, бундайлар билан дин ҳақида эмас, аниқ бир дин, фақат ислом дини ҳақидагина суҳбатлашиш мумкин холос. Бундайлар билан бўладиган суҳбатингиз ҳатто ислом дини доирасида ҳам торга айланиб қолади. Чунки исломнинг бошқа динлардан афзаллиги ёки камчиликлари фақат ва фақат таққослаш, исботлаш орқали олиб борилиши тўғри эмасми? Шундай экан, менимча, бу кўтарилаётган муҳокама майдони талаблари камлик қилади, улар суҳбат бошиданоқ ўта аниқ қилиб белгиланиб олиниши лозимга ўхшайди. Мен муҳокама бошида ҳар бир маълумот, янгиликларни олиб келадиган суҳбат учун бундай бўлим очиш фойдали деб ёзган эдим. Охирги муҳокамаларни кўриб бундай бўлимнинг очилишига ва унинг фойдали бўлишига унчалик кўзим етмаяпти. Менимча, ислом тарғиботчилари муҳокамани чалғитиб, ҳеч кимга сўз бермасдан ва охири жанжал тортишувлар билан бўлим ёпилади. |
Цитата:
Цитата:
Лекин шахснинг дунёқараши нотўғри бўлса, уни муҳокама қилиш керак. Ва, хатто баъзан лозим даражада бўлади. Нотўғри эътиқодда бўлса, тўғрилаш даркор. Минг афсуским, айни пайт орамиздаги ҳамма бунақа тушунчада эмас. Айни шунинг учун ҳам Омон ака кабиларимиз бундай бўлим очилишига қарши. Ўз навбатида чеклов ва талабларга амал бўлмаса, уларнинг фикрлари 100 фоиз ҳақ. Цитата:
Бошқа динлар-ку қўя турайлик, Ислом динидаги баъзи тушунчаларни-да бахсга қўйиб бўлмайди. Цитата:
Мана кўряпсизми бахс-мунозара қаердан келиб чиқяпти. Ушбу нуқтада агар тор олинса, сизни мазкур сўзингиздан катта можара келиб чиқади. Сиз бир неча ўқув юртларини тамомлаган лекин бошқа динлар ақидасидан бехабар инсон билан суҳбат қурганингизни айтиб, ўша одамни қораладингиз. Наздингизда, у одам ўзи айтган мавқифга эга эмас. Аммо шу ўринда мен ҳам эртага бошқа жойда сизнинг Ислом динини бошқа динлардан камчилик томони бор деб ҳисоблашингиз катта мусибат экани ҳақида ёзишим мумкин. Бу билан ғийбат тугамайди. Диний бўлим ташкил қилишдан асосий мақсад бошқаларга манфаат келтириш. Баъзи масалаларда билимни ошириш. Мавжуд ботил эътиқодларни тўғирлаш. Соф ақидани таратиш бўлса ажаб эмас. Цитата:
Цитата:
Агар айни пайт шу ерда Абу Муслим ўз ҳаракатлари билан дин ниқоби остида "ҳизбут таҳрир", "Акромийлик", "Бемазҳаблик" каби хатарлик оқимларга тарғиб қилганларида бошқа масала эди. Аксинча, шу каби нарсаларга билмай берилиб қолиш, кўр-кўрона бахслашиш каби иллатларни бартараф этайлик деб, шунақа бўлим ташкил қилиш таклифини ўртага ташлаган бўлсалар ажаб эмас. Лекин кўриб турибмиз-ки, ҳамма бундай фикрламас экан. |
Ассаламу алайкум!
12 - овозни берибман: "Ҳа, керак!" деган жавобга :) Менимча, бу бўлим ортиқчалик қилмайди. Кимга керак, кириб фикр алмашади, билмаганини ўрганади.. ва ҳ.к. Керак эмас деб ҳисоблаганлар бўлимни "айланиб" ўтаверади! |
[MOD]Mavzuning belgisi "Без оффтопа"ga o'zgartirildi. Barcha offtop o'chirib tashlandi. Bundan keyin bo'ladiganlari ham ogohlantirishsiz o'chiriladi. [/MOD]
|
Цитата:
|
Цитата:
Lekin dindan habari yo'q odam qanaqa qilib ekstrimiz va uning oldini olishni yo'llarini biladi? Shuning uchun avval o'sha tan olingan dinning umumiy qoidalari haqida boshlang'ich ma'lumotlarni bilish kerak. Keyin masalan biror ishni musulmonchilikda bormi, yo'qmi farqiga borishi mumkin. |
Ассаламу алайкум!
Эртага форумимиз янги бўлимга бойир экан-да, Худо хоҳласа... :) |
Ассалому алайкум. Кечирасизлар, мумкинми?
Суриштирсам, ҳамма ўзининг холисона фикрларини қолдирса бўлар экан, шунга... Дин нафақат жамият ҳаётида, балки ёшларнинг ижтимоий, маънавий баркамол йўлини акс эттиришда (бошқалари сингари) муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни эстетик, маънавий-маърифий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялашда (яратилиши мумкин булган) бу "Янги бўлим" нинг ўрни беқиёс бўлади ва бўлишини истардим. Лекин бир вақтнинг ўзида бу "бўлим" ҳам ижобий, ҳам салбий хусусиятларга эга бўлади, бу ўз навбатида форум ҳаётига (бироз) зарарли таъсир этиши мумкин...?! Форумда яратилаётган мавзуларнинг мазмун-мохияти асл ҳолатини йўқотмасдан омма учун тақдим этилса мақсадга мувофиқ бўлса керак. Балки келгусида "Дин булими" ноёб бўлим намуналаридан бирига айланиб форум халқининг юрагидан, қалбидан жой олиб, ёш авлоднинг маънавиятли, маданиятли этиб тарбиялашда мухим аҳамият касб этар. Лекин дин шундайки, у инсонларни ўйлантиришга, фикр юритишга, мулоҳаза қилишга ундайди. Куп йиллик тажрибани талаб қилади. Агарда (ким), шу билан бир қаторда айнан шундай тажриба орқали шундай “бўлим” ни омма учун тушунарли ва мазмунли қилиб тақдим этар экан, инсонларнинг қалбига, онгига таъсир қилиб ўзининг асл моҳиятини очиб берадиган улуғвор кучга айланишига иқрорман. |
Цитата:
Узр опаммисиз синглимми, лекин ЯРАТИШ фақат Аллоҳга хос! Фақат буни танқид ё тирноқ ичидан кир қидириш деб тушунманг, биз бандалар кашф этамиз, ихтиро қиламиз, тузамиз, ташкил этамиз, аммо...яратмаймиз... |
Оффтоп: Цитата:
|
Цитата:
Сиз ва сиз кабиларнинг холисона фикрларини албатта ҳурмат билан қабул этаман ва эътибордан миннатдорман. Нияти ҳайрлиларга иншааллоҳ оқибатимиз бисёрдир. Барчага ҳурмат билан... |
Bu bo'lim kerakmi kerak emasmi deb so'rov o'tkazishning o'zi bir xunuk holat!
Shuning uchun bu so'rovda qatnashmadim. Vatan ham muqaddas, vatan bo'limi kerakmi degan so'rovni tasavvur qilib ko'ring. Vatanni sevmoq imondandir! O'zi o'zbekcha bo'lim ochilishi muammo ekan bu forumda! |
Цитата:
Лек, бу ерда сўровнома қўйиш дуруст, албатта. Мана кўрдингиз хайрихохликлар билан бирга бир қанча қаршиликлар ҳам бўлди. Изоҳлар айтилди. Натижага қараб иш қилинаверади энди. |
Bu bolim ochilishi kerak,chunki islom.uz saytlari hammasi pullik sayt,yani ishlatilgan trafik uchun pulini olib qoladi . uForum.uz esa TAS-IX da ishlaydi .
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
ПС: Биламан хабарим анча қўпол чиқди. Лекин бу ҳар қандай дин ва динсизликка толерант бўлган одамнинг гапи. Энди ҳар қандай динни афюн деб ҳисоблайдиган фойдаланувчининг янги бўлимда ёзадиган фикрларини бир тасаввур қилиб кўринг. |
Цитата:
Шунга кўра, мен агар бўлим ёпиқ бўлим бўладиган бўлса, яна кимларни тавсия қилишни ҳам билмайман. Ҳамда саноқли кишиларда бўлимни доим назорат қилиш имкони ҳам йўқ. Кўриниб турибди-ки, юқорида Омон ака айтган жиҳатларни эътиборга олиб, дангал ками икки киши Модераторликни зиммасига олса, бўлимнинг доимий назоратини таъминласа, у ҳолда очса бўлади. |
Цитата:
Цитата:
|
Цитата:
|
Bu yerda havf ko`proq dinga qarshi bo`lganlardan emas, uni chala bilganlardan keladi. Men bunga juda ko`p misolllar keltirishim mumkin, ammo bir forumdoshimizga shaxsiy habar qilib yuborgan misolimni keltiraman:
Otam rahmatli bo`lib qolib eshik yonida fotihaga kelganlarni kutib bir nechta odamlar bilan o`tiribmiz. Eng kattasi o`zim, keyingilari 30 yoshdan pastdagilar. 70 dan oshgan bir qo`shnim kelib "Ha, bolalarim, mana shu ishinglar yaxshi, shunday o`tiringlar, bu savobdir, bu narsa haqida hatto Qur`onda ham aytilgan" degan edi meni huddi tok urganday bo`ldi. Gapini qo`pol qilib bo`lgim kelmadi, agar indamasam bu yerda o`tirgan va dindan behabar ammo unga befarq bo`lmaganlarga noto`g`ri axborot berilayotganining guvohi bo`lib gunohga botib o`tirishni istamay boshqa gunohga qo`l urdim, ya`ni "Amaki, sizni uyingizga chaqirishyapti" deb yolg`on gapirib ketkazib yubordim. Dindan habaringiz bo`lsa bu narsaning sizga havfi yo`q, ammo dinni umuman bilmasangiz Qur`on nomidan yolg`on gapirilgan bu gapni olib yana kamida 5-6ta odamga tarqatasiz-da. Bu oddiy misol, bundan-da murakkab xolatlar bor. Din haqida mavzu ochish juda katta mas`uliyat talab qiladi. U ko`proq forum emas, ma`ruza shaklida bo`lishi kerak. |
Цитата:
Мунозаралар "диний" деб алоҳида бўлим очмасдан, Илм-маърифат, маънавият, тарбия, оқибат каби мавзулар илгари сурилганда бевосита дин томондан ёндашиб ҳам жавоб беравериш кераклигини кўрсатмоқда. Ўзи асли шу ўринда айтиб ўтиш керак. Ўзларимиз маънавият, зиё, таълим-тарбия ва шунга ўхшаш бир қатор мавзуларда бахс этишни ҳоҳлаймиз-у, лекин айни кўтарилган масалага жавоблар динда деб кўрсатилиб, мисоллар келтирилса, дарров шу одамни "Ислом тарғиботчиси", "ҳар нарсага динни аралаштирадиган" каби номлар билан атаймиз. Мен бошида айни шу нарсалардан халос бўлиш учун бўлим очилишига қарши эмасдим. Цитата:
Масалани чуқур ўйлаб кўрилса, ёпиқ бўлим қилиб бўлим ташкил қилганнинг фойдаси йўқ. Аввало сиз айтгандай унга аъзоларни танлашда муаммо юзага келса, саралаб олинган одамларга диний бўлимнинг ҳожати йўқ. Сабаби, ҳамма ўзи билган нарсани ўртага қўйиб муҳокама қилишни истамайди. |
Ассаламу алайкум!
Бўлим қачон очилади? :) |
Албатта, Дин бўлими бўлиши керак форумда, деб ўйлайман. Сабаби - динга оид мавзулар жуда кўп ва уларни битта "флудилка" мавзусига жамлаб бўлмайди (агар динга оид барча саволар битта мавзуда бўлса, бу ҳолда уша битта мавзуда ҳамма нарса аралашиб кетиши жуда осон).
Агар динларга алоҳида бир бўлим ажратилса, бу ҳолда ҳар бир саволга шу бўлим ичида алоҳида бир мавзу очиб, ҳар бир саволни алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиш имконияти пайдо бўлади. Мисол учун, аниқ жавобни талаб қилган саволарга - бир мавзу, баҳслар учун эса - бошқа мавзу очса бўлар эди. Менимча, "Дин" бўлими ўз навбатида бир неча бўлимчалардан иборат бўлса мақсадга мувофиқроқ бўлар эди. Мисол учун, Дин бўлими "Ислом Дини", "Насроний Дини", "Бошка Динлар", "Атеизм" бўлимчалардан иборат бўлиши мумкин. Яъни нофақат динлар алоҳида ўз бўлимчасига, балки атеистлар ҳам ўз бўлимчасига эга бўлса ёмон бўлмас эди, деб ўйлайман, чунки бу ҳолда атеистлар ўз атеистик фикрларини шу "атеизм" бўлимчасида билдириб, бошқа бўлимларни ўз ноўринли саволларидан озод қилшар эдилар. Яна шуни алоҳида айтиб ўтиш керак ки, дин мавзуси - жуда қизиқарли мавзу. Дин бўлими бўлади ми - ёки бўлмайди ми, барибир динга оид саволар форумда пайдо бўлаверади. Фақатгина, агар Дин бўлими мавжуд бўлса, шу саволлар кўпроқ ўз бўлимида пайдо бўлишади, агар бундай бўлим мавжуд бўлмаса эса - бу ҳолда динга оид саволлар бутун форум бўйлаб, кўп бошқа мавзуларда учрашиши ҳеч гап эмас. |
Цитата:
Mana bir ro'yxat. |
[MOD]Маҳсус бўлим очиш масаласи форум администраторлари билан муҳокама қилинди ва бўлим очмасликка қарор қилинди. Эътирози борлар администраторларнинг ўзларига мурожаат қилиши мумкин. Ҳозирда мавжуд "Маърифат" бўлими доирасида динга таалуқли мавзуларни ҳам муҳокама қилиш мумкин. Ортиқча гап сўзлар ва ҳақоратларнинг олдини олиш мақсадида мавзу ёпилди. [/MOD]
|
| Текущее время: 22:27. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»