Ibrohim Djuraev |
04.08.2008 16:57 |
Цитата:
Сообщение от haoshen
(Сообщение 125881)
Қизиқ, бу сохада жиддий мақола ёза оладиган одамларни санашга икки қўл бармоқлари етармикан ёки бир қўлнинг ўзи етарлимикан?
ДВД плеер албатта яхши. Балки унинг нархида Интернетга чиқиш карталари берган мақсадга мувофиқрок эмасмидикан? Ахир бу танловнинг мақсадли аудиторияси адашмасам ёшлар, соха бўйича таълим олувчи талабалар ва журналистлар.
Ахир танлов хўжакўрсинга эмасдир?! (для галочки)
|
Келинг ушбу бошланган тадбирга оптимистик тарафдан қарайлик, албатта бу йўйналиш бўйича жиддий мақола ёза оладиган мутахассис бўлмаслиги мумкин, лекин доменни ўзи нима, бу домен буйича республикамизда кимлар шугулланади, UZ домени качон ташкил топган, кай тарзда ривожланаяпти, ушбуга ухшаш мақолалар интернет тармоғида узбек тилида деярли йуқ. Вахоланки, рус тилида бундай маълумотлар талайгина, агар ушбу конкурс орқали озми-кўпми натижага эришсак ва узбек тилида UZ домени бўйича яхши мақолалар чиқса, интернет тармоғидаги миллий фойдаланувчилар учун яхши ахборот булиб хизмат қилса яхшимасми?
Танлов хўжакўрсинга эмас, балки интернетнинг миллий сегменти фойдаланувчилари орасида UZ домени хақида булган тушанчани кенгроқ ёритиб беришга қаратилган. Албатта бу биринчи конкурсдир, натижаларга қараб унга тегишли бўлган ўзгартириш ва янгиликлар киритишга харакат қиламиз, хозирча яхши ниятларда бошланган конкурсни бошланмасидан уни танқидга солиш вақтимикан?
|