| Sanjar Dusmukhamedov |
28.11.2007 20:23 |
Husen Tangriyev, РЭП ни севгига нима дахли бор??? Навоий 10 ёшида ғазал ёзишни бошлаган. Олдин қизларни 9 ёшидан турмушга беришган, 12 ёшида болаларни уйлантиришган.
Бунинг айби йук бекорга ёзишмаган. Агар шу севги бўлмаганида қўшиқ, шеър, ғазал, рубоий умуман "санъат" сўзини ўзи бўлмаган бўлар эди. Навоий бир умр вазир бўлиб ўтарди. Умар Хаййём чодир тикувчи косиб бўлган бўлади. Лутфий "Зафарнома" ни ёзмаган бўларди.
Севги шундай навбахорки,
У тикандин гул килур.
Тошга жону дил бағишлаб,
Зоғни хам булбул қилур.
_____
Агар севгинг чин эрурса тилларда достон бўлсин.
_____
Булар бекорга ёзилмаган. Лекин 12 яшар болани хатини очиб ўкиб буни таҳин оммага таништириш билмадим бу нима дейилади...... Ўша болани исми билан фамилиясини ёзмаганлигингиз учун ҳам рахмат.
Бу болалардаги севги жуда хам беғубор булади. Буни ёмон маънога йўйишнинг ўзи бир қотиллик. Унга "севги ёмон нарса" деб ўргатиш ундан ҳам ёмон. У шундай қилиб ота-онасига бўлган, Ватанига бўлган қолаверса инсониятга бўлган севгисини йўқотиши мумкин.
|