Mahmud Jurat |
30.04.2012 19:03 |
Цитата:
Сообщение от labzak
(Сообщение 727354)
rus so'zlarini o'zbekcha ifodalanishini xattoki bilmaymiz ham forumda shunday mavzu bormi ya'ni rus so'zlarini o'zbekcha ifodalanishi haqida bir- birimizga yordam bersak
|
Сўралган пайтида иложи борича сўралган саволни билган форумдошлар ёрдам беради деган умиддаман. Тилимиз бойлигини тиклашнинг бу йўлидан ҳам кенг фойдаланишимиз лозим.
Масалан бугунги кунда халқимиз орасида кенг фойдаланиб келинаётган фуқаро сўзи. У ўз маъноси билан арабий сўз бўлиб фақир бечора, қарабсизки унчалик яхши эмас. Қадимий туркий тилимизда ушбу сўзнинг маъносини берадиган (ахир биз ҳам қадимий халқлардан биримиз, ўз давлатчилик тарихимиз бор,) сўз ДЛТ да бор. Бу сўз - будун сўзи. Яна бир сўзни мисол келтиришим мумкин. Бу сўз бизга рус тилидан кириб келган, у асли бошқа тилдан русларга келган ветеринар сўзи. Дунё медицинаси асосчиларидан бири бўлган халқимиз албатта молларни ҳам даволаган ва бу сўз ҳам ДЛТ бор, ветеринар - байтар ва бу сўз билан боғлиқ бошқа сўзлар ҳам, айтайлик, ветеринария байтарлик ва ҳ. к.
Тилимизнинг бойлиги исбот талаб қилмаса керак. Биргина ҳавонинг тебраниши, шамолга синоним қилиб мен 32 сўзни келтиришим мумкин. Шу мисолларнинг ўзи айтиб туриптики, тилимизнинг бойликларидан янада кенгроқ фойдаланишга ўрганишимиз лозим. Буни албатта бугунги кундаги чаласаводликни тугатишдан, тилга ҳурматни тиклашдан бошлашимиз зарурга ўхшайди.
|