uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Холис фикрлар минбари (https://uforum.uz/showthread.php?t=15384)

Tulqin Eshbekov 26.04.2011 05:33

Цитата:

Сообщение от Masud Mahsudov (Сообщение 545827)
Siz nazarda tutgan Umida opa

Ўша Умида опа! Ҳозирча унга форумда иштирок этишларига ёрдам берилган. Янглишмасам, кўпгина устозларга шу тариқа ёрдам берилаётгани форумда очиқ-ойдин маълум қилинган. Катта ёшдаги ижодкорларнинг кўпчилиги интернет мўъжизасини энди ўрганишга ҳаракат қилишаётганини тўғри тушунмоқ керак. Бу ҳам эзгу қадам.

Tulqin Eshbekov 27.04.2011 05:25

Ўзбекистон Давлат Санъат институти талабалари "Зиёнет"ни катта қизиқиш билан кузатар эканлар! Азиза исмли талаба форумга аъзо бўлибди! Индира исмли қиз ҳар куни кузатиб бораркан. У миллий санъатимизга оид мавзулар ёритилишини истар экан...

Tulqin Eshbekov 27.04.2011 06:39

Шу йил март ойининг бошларида ЎзМУ маданият саройида ўтказилган бир анжумандан қайтаётиб университет касаба уюшмаси раиси, маърифатпарвар мураббий Аҳмаджон Холмирзаев шундай деди: "Интернетга кирсам, биринчи галда форумларингизни кузатаман. Жуда қизиқ гаплар ёзилар экан. Кўп фикрлардан источник (манба, демоқчи. - Т.Э.) сифатида фойдаланса бўларкан".

Tulqin Eshbekov 29.04.2011 05:19

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурулиши академияси катта илмий ходими, педагогика фанлари номзоди Ҳусниддин Норқулов билан шу йил февралнинг ўрталарида қилган суҳбатимиз сира ёдимдан чиқмайди. "Зиёнет"га кирсам, албатта форум мавзуларини кузатаман,- дейди заҳматкаш олим.- Мактаблар фаолияти, ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия мавзулари эътиборимни тортади. Фақат, баъзи бирёқлама фикрлардан бироз ранжийман..."
Ҳусниддин Норқуловни ҳам форумга аъзоликка таклиф қилсакмикин...

Bekmirzo 29.04.2011 08:25

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 548089)
... Ҳусниддин Норқулов: "... Мактаблар фаолияти, ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия мавзулари эътиборимни тортади. Фақат, баъзи бирёқлама фикрлардан бироз ранжийман..."
...

Tanqidiy fikrlarni to'g'ri qabul qilishga ko'nikmagunlaricha, ranjib yuraversalar kerak...
Qiziqqan odam taklifni kutib yuradimi? Allaqachon o'zlari forumga a'zo bo'lib, tegishli mavzularda faol ishtirok etayotgan bo'lishlari kerak edi...

Tulqin Eshbekov 08.05.2011 05:33

Цитата:

Сообщение от Bekmirzo (Сообщение 548105)
faol

Кўп ишда фаоллик кўрсатаётган заҳматкаш педагог-олим бу масалада ҳам ўзлигини намоён этса ажабмас. Бундан буён айниқса педагоглар интернет оламининг олдинги сафида бўлиши давр тақозосига айланмоқда!

OmoN 09.05.2011 02:48

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 551990)
давр

"Давр" кўрсатувида мамлакатимиз ҳаётига оид янгиликлар ёритиб борилмоқда.

Tulqin Eshbekov 10.05.2011 08:29

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 552169)
Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 551990)
давр

"Давр" кўрсатувида мамлакатимиз ҳаётига оид янгиликлар ёритиб борилмоқда.

Тушунишимча, сиз "Давр" ижодий жамоаси вакили билан ҳамсуҳбат бўлгансиз.:buba: Суҳбат асносида у форумимиз ҳақида фикр билдирган! Фақат, у ҳақда ёзаётганингизда шошиб асосий гап қолиб кетибди-да:dash2:.
Эл орасида юрсангиз керак. Форум ҳақида билдирилган (ўз қулоғингиз билан эшитган!) гапларни ўртоқлашсангиз мақсадга мувофиқ бўлур эди.:clapping:

Tulqin Eshbekov 13.05.2011 04:53

"Маърифат" газетаси таҳририятига борганимда истеъдодли ёш журналист Зоҳиджон Холов форумни қизиқиш билан кузатаётганини айтиб қолди. У форумни - "ўзига хос маърифат масканига айланмоқда" деб таърифлаганида енгил тортдим.
Келгусида Зоҳиджондек ёш истеъдод соҳиблари ҳам сафимизга қўшилиб қолса неажаб!

Tulqin Eshbekov 15.05.2011 06:00

Форумимиз ҳақида таҳлилий фикрлар эътиборимни тортади. Таниқли олим ва публицист Зуҳриддин Исомиддинов билан яқинда ҳамсуҳбат бўлганимизда у киши форумимизни "янги фикрлар майдони" деб баҳолади.


Текущее время: 21:23. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»