Цитата:
Сообщение от gofurov
(Сообщение 498017)
Чекишни ташлашни энг маъкул йули кандай?
|
Чекишни ташлашнинг универсал йўли йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Кимларгадир битта кўрсатув кифоя қилса кимларгадир Аллен Каррни бир марта ўқиш етарли. Ҳар бир чекувчи ўзи учун ўз методини ишлаб чиқиш керак. 2 йил олдин ўзим учун ишлаб чиққандим. У пайтда бир кунда 1 пачка чекардим. Махсус календар ишлаб чиқдим.
1-кун: Бир пачка сигарет сотиб оламан. 1 тасини ташлаб юбораман. 19 тасини чекаман. 3 кун давомида 19 тадан чекиб организмни кунига битта сигаретдан воз кечишга ўргатдим.
4-кун: Бир пачка сигаретдан 2 тасини ташлаб юбораман. 3 кун давомида организмни 18 тага ўргатдим.
7-кун: пачкада 17 та қолдирдим.
.........
Пачкада қоладиган сигаретлар сони 12 тага етганда мослашишга кетадиган кунлар сонини орттирдим. Чунки кам сигаретга ўрганиш учун кўпроқ вақт керак бўлади. Энди ҳар бир этап учун 5 кундан вақт кетадиган бўлди.
10 тагача тушганимда табекс таблеткалари ёрдамга келди. Охири умуман чекмай қўйдим. Энг муҳими чекишни ташлашга умуман қийналмадим.
Ёзда отпускага бордим. Уйда озгина қурилиш ишлари бор эди. Уста ёлладим. Ҳаммаси чекади. Уларга қўшилиб мен ҳам чека бошладим. Бир марта осон ташладим, яна ташлай оламан деб ўйладим. Энди билсам аҳмоқ эканман...
Цитата:
Сообщение от gofurov
(Сообщение 498689)
Шундай дейсизу, лекин тамаки ишлаб чикариш ва сотишдан келадиган даромад давлат газнасини канчадир фоизини хам ташкил этади. Бундай таъкиклаш булиши мумкинми сизнингча?
|
Унда чекишга қарши реклама тайёрлашнинг маъниси қоладими? Чекишга қарши курашишнинг ягона йўли бу тамаки маҳсулотларини тайёрлаш/олиб кириш/сотишни таъқиқлашдир. Бошқа йўллар самара бермайди.
|