![]() |
Бугун Худойберди Тўхтабоевларникида бўлдим. Янги китобларидан бирини менинг ўғлимга аташини айтдилар :)
https://img.uforum.uz/images/janegcv9002325.jpg |
Демак, ёзувчимиздан энди бемалол "Дарвозабон Алининг саргузаштлари" ёки "Алибой билан Валибой"ми, ишқилиб шунақа асар кутсак ҳам бўлаверади. :)
|
Худойберди ака!
«Одам шунча ёшга кирибди» деймиз. «Ҳаётий тажрибаси ортгандан-ортди» деймизу умрнинг ўтиб бораётгани билан ишимиз йўқ. Ҳаёт фалсафасида улкан бир ғалатилик, яъни парадокс бор: умр кечираётганимиздан нечоғли бахтиёр бўлсак, айни чоқда умримизнинг шунча улуши ортда қолаётганини тан олиб қўйишга ҳам инсон зоти мажбур. |
Цитата:
Умр инсоннинг маънавий камолотига ва уни ҳимоялашга сарфланмоғи керак. |
Истайсизми-йўқми, умр ўтаверади. Лекин, одам уни нималарга сарфлагани маъқул?
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Кечирасиз, Худойберди ака! Янглишмасам, ҳар доим ҳимояга алоҳида эътибор берасиз. Кенг маънода айтсам, ҳар қандай катта-кичик амалингизда муҳофазани сира унутмайсиз.
|
Тана, организм ўз-ўзини ҳимоялаши инстинкт даражасига кўтарилган. Лекин одамларда маънавият муҳофазаси дуруст шаклланмаган. Умрни маънавий камолотга сарфламоқ афзаллигини тан оласизу, нега сарфланган умр, куч-қудрат эвазига қўлга киритилган камолот муҳофазаси ҳақида қайғурмаслик керак?! Уларнинг бир қисми камолотга эришиш учун, бошқа қисми эса унинг ҳимояси учун сарфланади.
Қолаверса, маънавий камолотга ташналикни англаш ҳам – ўз-ўзини ҳимоялашга муҳтожлик аломати! Қорин очиши, ям-яшил япроқнинг сўлиши ҳам ҳимоя илинжидаги уриниш. Ана шу ҳақиқатнинг ҳар бир киши ҳаётидаги, жамият ҳаётидаги ўрни англаб етилмоғи катта воқеа! Одам англашнинг қадрини қанчалик эрта пайқаса, нафақат унинг шахсига, балки жамият тақдирига молик ҳодиса юз берган ҳисобланади. Яъни, маънавий ҳимоя инстинкти нечоғли эрта етилса шунча яхши! |
Текущее время: 17:50. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»