![]() |
Худойберди ака, сиз билан бугунги кундаги болаларнинг маънавияти хусусида кўп гаплашганмиз. Яқин орадаги кузатишларингиз асосида бу борада қандай фикрдасиз?
|
Цитата:
|
Цитата:
Бу асардаги бир сюжет. Ўйлаб қолдим, бизнинг ўзбек боласи Компьютеристондаги маҳкумликни қанча муддатда тарк этаркан деб. Яқинда пойтахтимиздаги мактаблардан бирида бўлиб ўтган учрашувларда болаларга шундай саволларни бериб сўровнома ўтказдим. - Кимнинг бувиси бор? Барча болалар қўл кўтарди. - Ким бувисидан эртак эшитади? Ҳеч ким қўл кўтармади. Халқда "Эртаклар яхшиликка етаклар" деган гап бежизга айтилмаган. Эртак бола тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. - Бешта мақолни ким санаб беради? Ҳеч қайси бола мақол айтиб бера олмади. Бу жуда ачинарли ҳол-ку... - Халқ қаҳрамонларидан бештасини номини санаб беринг. Хайрият бир бола қўлини кўтариб, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур... сўнг эса Жумонг, -деди. Буларнинг ҳаммаси болаларимиз кўраётган ўзга юрт сериалларининг таъсиридир. Авваллари болаларга аждодлари ким бўлганлиги ҳақида оилавий суҳбатларда айтишарди. Ҳозир эса болалар ҳаттоки ўз бувиси ва бобосининг ҳам исмини билмайди. Биз фарзандларимизга бобо ва бувиларининг исми-шарифини, насл-насаби кимлигини ўргатишимиз керак. Бироқ ота-она бунга вақтини ажратмаса, бобо ва бувилар набираларига эртак айтиб беришмаса, бола китоб ўқимаса, маълумотларни фақат телевизор орқали олса ундан биз яхши тарбияни қандай қилиб талаб қила оламиз?!.. |
Муҳтарам адибимиз Худойберди Тўхтабоев билан бўлиб ўтган суҳбатнинг видеолавҳасини мана бу ерда кўришингиз мумкин.
|
Yozuvchi Xudoyberdi To'xtaboyevning yosh kitobxonlar haqidagi fikrlarini eshitmoqchi bo'lsangiz quyidagi videolavhani tomosha qiling.
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Ҳурматли ёзувчимиз Худойберди Тўхтабоев пойтахтимиздаги 106-мактабнинг аълочи ўқувчиларини оталиққа олганлар. Ҳар ўқув йилининг якунида оталиққа олган синфларининг аълочи ўқувчиларини ҳамда синф раҳбарини боғларига меҳмонга чақириб уларга ўзларининг янги нашрдан чиққан китобларини ўз дастхатлари билан, бундан ташқари бадиий адабиётлардан тақдим этадилар. Ўз навбатида ўқувчилар ҳам шеър, асарлардан парчалар ёдлаб келишиб иштирокчиларга ва ҳурматли адибимизга намойиш қилиб беришади. Ёзувчи ва ёш китобхонлар ўртасида суҳбат бўлиб ўтади.
https://img.uforum.uz/images/khkthmk5974136.jpg https://img.uforum.uz/images/bnldzyh4507158.jpg |
https://img.uforum.uz/images/zjmveam2900551.jpg
Мана бу миттивой бу йил мактабга чиқаркан, мактабда ўқиётганида худди акасидек аълочи бўлишни орзу қиларкан. Севимли ёзувчимиз унга ҳам расмли китобни тилаклар ёзиб тақдим қилдилар. https://img.uforum.uz/images/utmfxdt2599130.jpg Тақдимотдан сўнг адибнинг рафиқаси Санобар ая барчани дастурхон атрофида суҳбатга чорладилар. https://img.uforum.uz/images/njzdmha8488245.jpg Барча ўқувчилар яхши ўқитганликлари учун она тили ва адабиёт ўқитувчиси Марғуба опага ўз муташшаккирини билдирдилар. |
Цитата:
|
Текущее время: 16:08. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»