uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Болалар дунёсида ўзлигини топган адиб: Худойберди Тухтабоев (https://uforum.uz/showthread.php?t=6001)

Nigora Umarova 16.04.2010 15:00

Ёзувчи ҳаётидан ҳангомалар. Иккинчи воқеа.
 
Ижодингизнинг асосий қисмини болалар учун ёзган асарлар ташкил этади. Айнан болалар учун ёзишингизга нима сабаб бўлган?
Худойберди Тўхтабоев: "Бунинг икки сабаби бор:Биринчиси, фаолиятимни мактабда болалар ўртасида бошладим. Болаларни яхши кўриб қолдим. Қалбимда, руҳиятимда болалар дунёси айланади. Мен дастлаб 15 йил давомида фельетон ёзганман. Х. Тўхтабоев, Т.Худойбердиев, Н.Каримов, рус тилида ёзганимга Н. Баранова фамилиясини қўллаганман.
О.Тоғаев 1960-70-йилларда "Совет Ўзбекистони" газетасида публицистика жанри" мавзусида докторлик диссертацияси ёзиб, кенгашга қўйиши керак эди. Ўқиб, фикрингизни айтинг, деб таҳририятга келди. Ўқисам, публицистикада тақлид кучайган. Х. Тўхтабоевга Т.Худойбердиев, Н.Каримов тақлид қилаяпти. Бу ҳам етмаганидек энди рус тилида ижод қилаётган Н. Баранова ҳам тақлид қиляпти, деб ёзилган. Буларнинг ҳаммаси менман дедим. Шундан кейин бу фикрларини кенгашга тақдим этмади. Хуллас, мен фелъетон ёзишдан тўхтадим. Сабаби мен айтган гаплар тарвузнинг устидан сув қуйгандек тўкилиб кетаверди. Ҳеч ким қулоқ солмади. Болалар менинг гапимни жон қулоғи билан тинглайди. Шундай қилиб мен болалар ёзувчиси бўлиб қолдим.

OmoN 26.10.2010 17:41

Яқинда Худойберди Тўхтабоевнинг 1979-йилда нашр қилинган "Омонбой билан Давронбойнинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари" номли китобини топиб олдим. Мен учун жудаям қадрли китоб (исмларимиз мос келгани учун эмас :)) болалигимда шу китобни қайта-қайта ўқиганим учун. Болалар учун жудаям зўр китоб. Шу китобни қайта нашр қилдиришнинг иложи бормикин? Нигора опа, модераторлигингизни ишга солиб адиб билан гаплашиб кўринг. Агар қайта чоп эттириш имкони бўлса китобнинг электрон версиясини тайёрлаб бераман (болалар уйидаги ҳайрия тадбирида агар шу китоб бўлса қайта чоп эттирардим дегандай бўлувдилар). Қайси алифбода ёзиш кераклигини айтсалар бўлди(менимча лотинда).
ПС: Китобни мактаб кутубхонасига қайтариш ниятим йўқ :) Ўрнига адибнинг лотин алифбосида чиққан бошқа китобларини олиб бераман.

Nigora Umarova 26.10.2010 18:09

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 469818)
Нигора опа, модераторлигингизни ишга солиб адиб билан гаплашиб кўринг. Агар қайта чоп эттириш имкони бўлса китобнинг электрон версиясини тайёрлаб бераман (болалар уйидаги ҳайрия тадбирида агар шу китоб бўлса қайта чоп эттирардим дегандай бўлувдилар). Қайси алифбода ёзиш кераклигини айтсалар бўлди(менимча лотинда).
ПС: Китобни мактаб кутубхонасига қайтариш ниятим йўқ :) Ўрнига адибнинг лотин алифбосида чиққан бошқа китобларини олиб бераман.

Омонбой!
Севимли адибимиз билан суҳбатлашдим. "Омонбой ва Давронбой"қиссасини топилганидан хурсанд бўлдилар. Айтганингиздек, қиссани лотин алифбосида ёзиб беришингизни илтимос қилдилар.
Цитата:

Хушхабар: "Қуёнлар мамлакатининг шаҳаншоҳи" "Шарқ" ва "Янги аср авлоди" нашриётларида нашрдан чиқибди.

Pfefferminze 26.10.2010 20:09

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 469818)
Яқинда Худойберди Тўхтабоевнинг 1979-йилда нашр қилинган "Омонбой билан Давронбойнинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари" номли китобини топиб олдим. Мен учун жудаям қадрли китоб (исмларимиз мос келгани учун эмас :)) болалигимда шу китобни қайта-қайта ўқиганим учун. Болалар учун жудаям зўр китоб. Шу китобни қайта нашр қилдиришнинг иложи бормикин? Нигора опа, модераторлигингизни ишга солиб адиб билан гаплашиб кўринг. Агар қайта чоп эттириш имкони бўлса китобнинг электрон версиясини тайёрлаб бераман (болалар уйидаги ҳайрия тадбирида агар шу китоб бўлса қайта чоп эттирардим дегандай бўлувдилар). Қайси алифбода ёзиш кераклигини айтсалар бўлди(менимча лотинда).
ПС: Китобни мактаб кутубхонасига қайтариш ниятим йўқ :) Ўрнига адибнинг лотин алифбосида чиққан бошқа китобларини олиб бераман.

iloji bo'lsa online ham qo'yinglar...

Pfefferminze 26.10.2010 20:11

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 386738)
Худойберди Тўхтабоев билан бўлган бир суҳбатда улар ҳаётларида бўлган бир латифанамо гапни айтиб бергандилар:
"1978 йилда Москвадаги газеталарнинг бирида италян болалар ёзувчиси Жанни Родарининг вафот этгани ҳақида ўқиб қолдим. Италянми, немисми, русми, ўзбекмиҒ Оллоҳнинг бандаси, "Сариқ девни миниб" асарининг дунёга танилишига сабаб бўлган, асарларини ўқиб-ўрганган маънавий устозим деб бир худойи қилиб, фотиҳа ўқитай деб қарор қилдим. Қўни-қўшниларни чақириб худойи оши бердим. Тиловат қилиш олдидан имом "Кечирасиз, Жанни Родари она авлодингизданми ё ота авлодингизданми?",ғ деб сўраб қолди. Мен шошиб жавоб қайтардим: она авлодимиздан бўлса керак. Имом, мана кўрдингизми, ҳаммамизнинг фамилиямизни бузиб ташлаган бу ўрислар, деб армон қилдилар".


voy, dumalab qoldim kulaverib...:-)

OmoN 26.10.2010 20:48

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Pfefferminze (Сообщение 469879)
iloji bo'lsa online ham qo'yinglar...

Онлайн қўйиш ҳақида бир нима деёлмайман. Буни адибнинг ўзларидан сўрайсизлар (ҳали онлайн қўйиладиган нарсанин ўзи йўқ :) ёзишни энди бошлайман).

Pfefferminze 26.10.2010 22:51

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 469897)
Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Pfefferminze (Сообщение 469879)
iloji bo'lsa online ham qo'yinglar...

Онлайн қўйиш ҳақида бир нима деёлмайман. Буни адибнинг ўзларидан сўрайсизлар (ҳали онлайн қўйиладиган нарсанин ўзи йўқ :) ёзишни энди бошлайман).


tabiiy, keyinchalik degan ma'noda yozgan edim, ya'ni elektron versiyasi tayyor bo'lgach degan ma'noda....

OmoN 27.10.2010 11:49

Мана ўша китоб. 1979-йилдаги нашри. Китоб қачон ёзилганини билмайман.
https://img.uforum.uz/images/dxkfenl7931091.jpg
ПС: Китобдаги "Сир очилди" қиссасининг биринчи бобини кўчириб бўлдим. Агар кириллча ёзиш керак бўлганида анча тезроқ ёзардим.

OmoN 27.10.2010 14:26

Иккинчи боб ҳам тайёр. Қиссанинг анча йиллар аввал ёзилганини ҳисобга олсак, "секретарь", "план", "пионервожатий", "колхоз" каби эскиргансўзлар кўплаб учрайди. Бу сўзларнинг ҳозирга кўринишига ўзгартиришга тилимқўлим бормаяпти. Асарнинг мазмунига путур етказиб қўйишдан қўрқаман. Бу ишни адибимиз ўзлари қилгани маъқул деб ўйладим.

OmoN 14.11.2010 17:49

Ниҳоят китобдаги қиссалар("Сир очилди", "Ака-ука Омонбой билан Давронбойнинг қишлоққа газ олиб келганлари ҳақида жажжи қисса")ни лотин ёзувида кўчириб бўлдим. А4 форматда 14 лик шрифтда 55 саҳифа бўлди. Эндиги вазифа кўчирмани китоб муаллифига етказиш.


Текущее время: 11:41. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»