AbuMuslim |
28.10.2013 02:12 |
Цитата:
Ассалому алайкум муҳтарам форумдошлар.
|
ва алайкум ассалом...
Цитата:
Фикри ожизимча, бошқа миллат тилларидан сўзларнинг кириб келганлиги бизнинг луғавий бойлигимизни оширмайди. Анча йиллар бурун, яъни руслар бизга ҳеч қандай даҳл қилмай туриб, бу тилдаги сўзлар биз учун умуман ёт бўлган. Араб ва Форс (тожик эмас, тожикчанинг бизнинг тилга ҳеч қандай алоқаси йўқ) тиллари эса, бизнинг тилга аллақачон кириб бўлган. Агар тил мутаҳассиси бўлмасангиз буни сезмайсиз ҳам. Аслини олганда эса, бу арабий, форсий миллатларнинг ҳам, славянлар каби бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Энг ёмони уларнинг сўзларининг бизга ўтиб қолиши билан бирга, ўзимиз сезмаган ҳолда маданиятиниям қабул қилиб қўйишимиздир. Бу эса миллат учун ўта ҳалокатли бир ҳол.
|
Истасак ҳам, истамасак ҳам бошқа тиллардан у-бу сўз ўтиб туради ва бу нарсани нормал қабул қилиш керак... Бизнинг туркий тилимиздаги сўзлар ҳам бошқа, масалан форсларга ва славянларга ўтган, яъни улар ҳам биздан қолишаётгани йўқ... Маданият шаклланишига эса бошқа маданиятлар ҳам ўз таъсирини ўтказиши бор нарса... Бу масалада муҳими салбий маънодаги маданият ва суб маданият турларига қарши қалқон бўла олишимизда... (Масалан, шартли равишда маданият деб аталадиган "гейлар", "поп" маданиятлари )
Цитата:
Узоққа бормайлик, фамилияларимизнинг ўзи ҳам ўзбекча эмас. (қаранг, ўзим ҳам фамилия деб қўрқмай немисча ёзяпман). Масалан: Қўшоқ-ов, Долим-ов ва ҳ.к. Бу Ов-Овлар кейин бўлгану, нима учун ҳалиям шундайлигича қолиб кетмоқда? Сизнингча бу нима? тилнинг кириб келганими, ёки русларнинг қоидаси, усули, маданияти деймизми? Нима бўлганидаям бу ҳолат биз ўзбек миллатига ҳос нарса эмас. Фамилияларимизгаям бирор аниқлик киритиш пайти келмадимикин? Кўп ўйлаб қоламан, фамилияларимиздаги ОВ ўрнига, БЕК қўшсак нима бўларкин деб. Унда Баҳодир Қўшоқбек, ёки Шокиржон Долимбек бўлар эди. Ҳозир бу ғалати эшитилгани билан, келажак авлод буни ҳудди биз фамилиямизни ОВ билан қабул қилгандек, ҳеч ҳайрон бўлмай БЕК билан қабул қилаверади. Ва вақти келиб, Америкада ёки бошқа бирор давлатда паспортимизни кўрибоқ, ўзбекмисан дейишадиган бўлармиди. Бу албатта менинг бир фикрим ҳолос. Ўзбек сўзининг айна БЕК сўзига алоқадор ёки алоқасиз эканлигига ҳам аниқ бир изоҳ тополмаган бўлсам ҳам, фамилиямизнинг шундай аталиши менимча зиён бўлмаса керак.
|
Фамилия ўрнига исм шариф дейиш керак... Ўтмишда боболаримиз Фалончи ўғли Фалончи дейилган... (керак бўлганида тахаллус ёки маҳалласи, касби, қабиласи, шаҳари номи ва хк. ҳам ишлатилган) - ОВ масаласини бахс қилиш керак... Шахсан ўзим мисолимда айтадиган бўлсам 3 та ўғлим ва бир қизим бор... Ҳеч қайсисининг исми шарифида ОВ деган қўшимча йўқ... Балки Фалончи ўғли Фалончи қилиб ҳужжатлаштирганман... (Биринчи фарзандим 1997 йили дунёга келган)
Цитата:
Шу фикрга унчалик қўшилмайман. Ҳар бир бизга бегона бўлган сўзни, айнан таржима қилган маъқулроқмикин? русча сўзни, арабчадан олиб таржима қилиб, луғатимизга қўшиб қўйиш тўғримикин? Агар айнан таржима қилишнинг имкони бўлмаса, демак бошқа миллат тилидан олмай, бирор янги ўзбекона сўз ўйлаб топиб, шуни луғатга киритилгани маъқул деб ўйлайман. Масалан, ўша русларнинг "самолет" сўзи ҳам, самолет иҳтиро қилингунга қадар бўлмаганку. Тан олишим керак, мен ҳам "тайёра" сўзини, ўзбекча "тайёр" сўзидан олинганмикин деб ўйлаган эдим. Лекин жўяли бир изоҳ тополмагандим.Бугун Маъсудбекнинг изоҳидан билдимки, арабчадан олинган экан. Лекин савол туғилади. Нима учун айнан араб тилидан олиб, ўз луғатимизга ёзишимиз керак?
|
Араб тилига қарши бўлавермаслик керак... Бизнинг миллат буюк чўққиларга чиқишида араб тилининг ўрни беқиёс... Катта-катта олиму-фозиллар, миллатимизнинг кўрки-фахри бўлган боболаримизнинг аксари араб тилида шох байтларини битиб кетишган... (Бухорий, Термизий, Беруний, Фаробий, Мотрудий, Хоразмий ва яна минг-минг олимларимизни эслаш кифоя... )
Цитата:
Арабларнинг бизга қандай яқинлиги бор ўзи? Динимизнинг бирлиги, маданиятимиз, урф одатларимизниям бирлиги эмаску.
|
Динимиз бир... маданиятларимизнинг эса манбаси ҳам бир...
Цитата:
Майли, ўша араб истилоси даврида бизга айрим сўзлари, ёки қандайдир одатлари ўтиб қолгандир, аммо нима учун шуни биз давом эттиришимиз керак?
|
Араб истилоси эмас, араб фатҳи дейилса тўғри бўлади... кейин уларнинг қандай айрим сўзлари ва қандай одатлари ўтиб қолган экан? Ўтиб қолмаган... балки минг йил олдин бобларимиз қабул қилиб олган ва асраб авайлаган "одатларга" бугун қарши чиқишимиз тўғри бўлмаса керак...
Цитата:
"Самолет" сўзини, "ўзиучар" деб, икки сўзни жуфтлаб атасак бўлмасмиди? Бу бизга ҳозирча ғалати бўлиб туюлиши мумкин, яъни, Тошкентга ўзиучарда бордим дейиш, аммо кейинчалик бу оддий сўз булиб қолаверади, келажак авлод, нима учун "ўзиучар" деб номлаган экан деб бош ҳам қотириб ўтирмайди, сабаби исми жисмига монанд булиб турибди. Нима бўлгандаям, тилимиз, миллатимиз ҳақида жиддий ўйлайдиган пайт келди.
|
Туркларда ҳам бир пайтлар шунга ўхшаш ҳаракатлар пайдо бўлган... Уларнинг зиёлилари ғарбга тақлид қилиш мақсадида жуда кўп асрлардан бери халқ қўллаб келаётган луғатни туркийлаштирди, ғарблаштирди ва хк... Хуллас ўхшамади...
Ҳозир "Самалёт" деган сўзга ўзбекча топилади... кейин охири Исм шарифларимизни ўзбеклаштириладими, масалан жуда кўп исмлар тегига қарасангиз арабча, форсча исмлар... хўш уларни ҳам аламаштириб чиқиш керакми...?
|