Цитата:
Сообщение от Мухаммад Сохиб
(Сообщение 533395)
Энди мард бўлсангиз мени миллат ва мазҳаб ажратган жойимни марҳамат қилиб кўрсатворсангиз. Бу ишни оммани мавзудан чалғитмай шахсийда ҳам исботлаб бераверинг.
|
Узр, узр, узр... Мен хато қилибман. Эътибор берган бўлсангиз миллат ва мазҳаб сўзлари билан бир қаторда дин сўзи ҳам келтирилган. Сизга тегишли жойи айнан ўшаниси. Миллат ва мазҳаб ўрта асрлардаги айирмачиларга тегишли (ўрта асрдаги айирмачаларнинг сифатини санагандим. Гапни нотўғрироқ тузган эканман Сиз тушунган маъно келиб чиқибди. Бу менинг айбим).
ПС: Келинг, бировнинг(тўғрироғи менинг)мардлигимга тил теккизманг.
Цитата:
Сообщение от Мухаммад Сохиб
(Сообщение 533395)
Ўзингиз холис айтингчи Ғарб ва Америка ўрта асрлардан аввал нима кашф қилди? Қандай оламшумул иши билан инсонларга манфаат бера олди. Улар ғафлат уйқусида эди! Бирор илм-маърифатдан бебахра тентирарди холос. Бу айни Хақийқат. Қанақа хақорат бу англамадим.
|
Агар илм деганда фақат диний билимларни назарда тутаётган бўлсангиз уларнинг илмдан бехабар бўлганлиги тўғри. Лекин
тентираши спорли масала. Муаммо шундаки мен илм деганда дунёвий билимларни ҳам тушунаман. Америка Америка сифатида ўрта асрлардан кейин танилди (уларнинг ҳам боболари европадан эканлигини унутмайлик). Лекин Европага келсак:
Пифагор, Архимед, Гиппократ, Аристотель, Птоломей, Теофраст, Анаксагор, Анаксимандр, Аристарх Самосский, Аристилл, Гемин, Гераклид, Гиппарх, Евклид, Демокрит, Евдокс, Евктемон, Каллипп, Карп, Клеострат, Конон, Метон Афинский, Созиген, Тимохарис, Фалес, Филипп, Филолай, Эратосфен, Диад, Фалес, ...... Европанинг ўрта асрлардан олдин ҳам илмсиз(яъни дунёвий билимларсиз) тентирамаганини исботлаш учун қадимги европа олимларидан яна нечтасини мисол қилиб келтирай?
Цитата:
Сообщение от Мухаммад Сохиб
(Сообщение 533395)
Сизнингча бор Хақ нарсаларни тан олмайдиган одам ёлғончи каззоб бўлмай ким?
|
Адашмасам каззоб - ёлғончи дегани. Мен учун тан олмаслик билан ёлғончиликнинг фарқи бор. Масалан мен ҳам Сизнинг фикрларингизни тан олаётганим йўқ. Бу ёлғончиликка кирмайди.
Цитата:
Сообщение от Мухаммад Сохиб
(Сообщение 533395)
Мен айни шунинг учун юқоридаги гапни ёздим. Зиё дегани ҳар қандай илм дегани эмас. Буни тўғри англашингиз учун Сеҳру-жоду ҳам илм эканлигини сизга таъкид қилмоқчиман.
|
Инкорни инкор қонуни десам унчалик ҳам ўхшамаяпти... Етарли асослаш қонуни дей десам етарли асосланмаган (узр 2 курсдаги мантиқ дарси эсимга тушиб кетди :)). Аслида мен зиёни "ҳар қандай илм" демагандим :) Сеҳр-жодудан бошқа илмларчи? Битта(ёки бир нечта) илм зулматга етаклагани учун барча илм эгаларини тан олмай қўя олмайман. Фолбинлик ёки Альфонсолик илми ҳақида гап бошланиб кетмаслиги учун юқоридаги гапимни бошқатдан тузаман:
Цитата:
Раз Зиё - ҳайрли илм экан менга илм тарқатувчининг дини ҳам, ирқи ҳам, миллати ҳам муҳим эмас.
|
Цитата:
Сообщение от Мухаммад Сохиб
(Сообщение 533395)
Ишлатганман.
|
Жавоб учун раҳмат. Агар ўша маҳсулотларни пул тўлаб ишлатган бўлсангиз Биллнинг қонхўрлиги ҳақидаги гапингиз тўғри бўлса, у ростдан ҳам молиялаштирган бўлса ўзингиз ҳам мусулмонлар устига ёғиладиган ўқларга ҳисса қўшганлардан бўлишингиз мумкин эканлигини ўйламадингизми? Агар текинга ишлатган бўлсангиз Сизнинг наздингизда қонхўр бўлган одамнинг маҳсулотини ўғринча (узр шу гапим анча қўпол чиқди. бошқа сўз тополмадим) ишлатишдан жирканмадингизми?
ПС: Булар риторик сўроқ гаплар. Сизнинг виждонингизни суриштиришга ҳаққим йўқ. Билл Гейтсни қонхўр деганингизни кўриб ундан нафратланса керак деб ўйлагандим.
Цитата:
Сообщение от Мухаммад Сохиб
(Сообщение 533395)
Бу холатда ҳам сиз менинг ушбу гапни айтишимга сабаб бўлган ўз чиқишингизни келтирмагансиз.
|
Мана бу лаънати хабаримда кўк рангда белгиланганларига эътибор бермаса ҳам бўлади деб айтиб ўтгандим. Қайсидир хабарингизда "қаерда ҳақорат қилдим"га ўхшаган гап қилганингиз учун санаб кўрсатганман холос. А так кўзойнак ҳақидаги гапингиз менга салбий таъсир қилмаган.
Очиғини айтсам ўзимнинг ҳам жонимга тегди.
АГАР баҳсда қизишиб кетиб ортиқча, нотўғри, телба-тескари гапирворган бўлсам, кимнидир билмаган ҳолда ҳақорат қилган бўлсам ёппасига узр сўрайман.