Узр, Иззатилла ака. қуйидаги гапларимни (мободо сизга ғалати туюлса) кўнглингизга олманг. Мен санъаткорлардан кўра уларнинг ижодига қизиқаман. Яъни қўшиқчимас, қўшиқни танлайман. Ҳамма санъаткорнинг ҳамма қўшиғиниям тинглайвермайман, териб-териб, танлаб-танлаб эшитаман. Ёққанларини йиғиб юраман.
Адашмасам, клипида кўчалар бўйлаб юриб айтилган она ҳақидаги қўшиқни Сиз куйлагансиз. Ўша қўшиғингизга +5 ва менга энг ёққан қўшиқлардан бири. Саволим йўғу тилагим илоҳим мана шунақа қўшиқларингиз кўпайсиз.
Дарвоқе, Рустам Ғойиповнинг концертида билдим у кишининг шогирди эканингизни. Охирги пайтда устозингиз "шедевр" қўшиқлар куйлади, умид қиламанки, улардан ибрат оласиз сиз ҳам. Бошқаларни билмадиму аммо мен ўзбек эстрадаси деса, дарров ўша кишини кўз олдимга келтираман. Қўшиқларида миллий руҳ ва эстрада жанрини шундай бирлаштирганки, бир-бирига шундай (таъбир жоиз бўлса) чирмаштириб ташлаганки, тасанно дейиш мумкин холос.
Қанийди юфорумимизга у киши ҳам ташриф буюрса...
|