uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Сиз географияни биласизми? (https://uforum.uz/showthread.php?t=6809)

Tulqin Eshbekov 07.04.2012 05:53

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 716697)
ёшларимизни кўриб, уларнинг салоҳиятлари-ю қобилиятларига лол бўлганимдан

Ёшлар учун оддий ҳолга айланган бу воқеалар катта ёшдагиларни ҳайратга солиши турган гап. "Ҳалигача компьютерда ёзишни билмайман, қўл телефонига қизиқмайман" деган ёшуллилар кам эмас... Уларга маломат қилиш одобсизлик бўлади, бироқ, қизиқиш уйғотиш учун ёшларнинг ҳайратомуз саъй-ҳаракатлари ҳақида ёзганим учун

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 716697)
чакагимни йиғиштиролмай юрибман!

дея илмоқли гап ёзмасангиз бўларди...

Ishchanov Bektosh 14.04.2012 22:37

Цитата:

Сообщение от Ishchanov Bektosh (Сообщение 714973)
1) 2009 yilgi statistik malumotlarga qaraganda O'zbekistonda xar 100 oilaga o'rtacha 132 ta televizor 99 ta xolodilnik, 18 ta konditsioner 12 ta shaxsiy kompyuter va ... ta yengil avtomobil to'g'ri kelmoqda. Savol : Bir taxmin qilingchi xech bo'lmasa yaqin kelarmikansizlar

Bu savolga javobberish vaqti keldi. Demak javoni elon qilaman, Demak O'zbekistonda xar 100 oilaga 27 ta avtomobil tog'ri keladi.

Informator 17.04.2012 13:08

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 715180)
Зиёли инсонлар уйида албатта Ватан ва жаҳон харитаси, иложи бўлса, глобус бўлиши керак, деб ҳисоблайман!

Замонавий зиёли одамнинг уйида бу нарсаларнинг кераги йук. Сабаби, унда компьютер ва интернет бор. Жуда булмаса мобил телефон ва "google earth".

pipicron 17.04.2012 14:31

Цитата:

Сообщение от Informator (Сообщение 721457)
Замонавий зиёли одамнинг уйида бу нарсаларнинг кераги йук. Сабаби, унда компьютер ва интернет бор.

Мен болалигимда китоб жавониб ўзбекча китоблар билан тула турарди. Турли энциклопедиялар, ўқув китоблари, маълумотномалар. Ва албатта харита. Опаларим билан бирга шахар топиш ўйнардик. Қизиқарли китоб қулимга тушиб қолса хатто дастурхон устида ҳам китоб ўқиб ўтирардим. Бир синфдошимни дадаси атрофида турли мамлакатларнинг байроғи ва герби бор хари олиб келганини эшитиб уйга келиб хархаша қилганим эсимда.
Майли, шунда хам географияни ўрганмадим. Лекин Google Earth ёрдамида топган шахарни харитадан кщрсатиб бера олармикин фарзандларимиз? Чироқ ўчиб қолса (Асакада бу табиий холат) шам ёруғида географиядан берилган вазифани уддалай олармикин?

Ishchanov Bektosh 28.04.2012 19:44

Kimdir yangi savol beradimi yoki yana o'zim davom etaveraymi ?

Shokir Dolimov 29.04.2012 00:48

Мавзуни бошдан охиригача ўқиб, вақт сарфлаб ўтирмадим. Ҳаммаси шундоқ ҳам тушунарли: географияни билганлар билими, билмайдиганлар баҳона-ю, сабаблари билан чиқишган. Дунё географиясини оёғи билан тепалаб, лоақал дурбин воситасида бўлса ҳам, қирғоғини ўз кўзи билан кўриб келганлар ҳам фикр билдиришган бўлишса, ажаб эмас. Шубҳа йўқ-ки, ушбу мавзуда география ўқитувчилари ҳам, товонини кўкрагига уриб, алланима дейишган. Ана ўша «қаҳрамон»ларга айтар гапим бор.
Яқинда менга бир маълумот етиб келди. Тегишли бўлинманинг муддатли ҳарбий хизматчилар таркибига мансуб лавозимларини бутлаш учун 30 нафар чақирувчини саралаб олиш керак бўлиб қолибди. Ҳарбий хизмат ўташга яроқли, деб топилиб, чақирув комиссияси аъзоларининг суҳбатидан ўтиш босқичига қадар етиб келган чақирувчилар учун бир қатор саволлар олдиндан тайёрланибди. Шарт шундан иборатки, навбатдаги саволга фақат олдинги саволга тўлиқ жавоб берилсагина, ўтиладиган бўлибди. Тақдирнинг тақозосини қаранг-ки, ўша саволлар тўпламидаги энг биринчи савол: «Республикамизга чегарадош давлатларни пойтахтлари билан бирга санаб беринг», деган савол бўлибди. Вилоятнинг қарийб 600 нафар чақирилувчисидан атиги 17 нафари биринчи саволга тўлиқ жавоб бера олибди. Ишонмадим. Жаҳлим чиқди. Ўша куни ишдан қайтиб, уйим подъезди яқинидаги ҳовли курсисида ҳар куни тун ярмигача гап сотиб ўтирадиган йигитлар олдига бориб, салом аликдан сўнг, худди шу саволни бердим. 7-8 нафар навқирон йигитдан бирортаси саволга тўлиқ жавоб бера олмади. Хитой ва Дубай юртимизга чегарадош давлатлар сирасига киришини эшитиб, ёқамни ушлаганча уйимга кириб кетдим. Айтинг-чи, кимни айблаш керак? Қўшни мавзуда айтганимдек, давлат томонидан текинга, директор томонидан пулга ўқитиладиган мактаб ўқитувчилариними, ўқувчилариними?

OmoN 29.04.2012 01:28

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 726707)
Айтинг-чи, кимни айблаш керак? Қўшни мавзуда айтганимдек, давлат томонидан текинга, директор томонидан пулга ўқитиладиган мактаб ўқитувчилариними, ўқувчилариними?

Барчамизни.
1) Ўқитувчини: Ўша ўқувчиларни мажбурлаб ўқитмагани учун.
2) Директорни: Ўқитувчини ўқувчиларни мажбурлаб ўқитишга мажбур қилмагани учун.
3) Ўқувчини: Ўқитувчи дарс ўтаётганида қулоқ солмагани учун.
4) Ота-онани: Фарзандининг ўқиши билан қизиқмагани учун.
5) ....
n) ....
Бир-икки ўқувчи билмагани бу бошқа масала, лекин 600 кишидан 583 киши билмаса бу ерда бир киши айбдор бўлмайди.

Tulqin Eshbekov 29.04.2012 05:59

Цитата:

Сообщение от Informator (Сообщение 721457)
Замонавий зиёли одамнинг уйида бу нарсаларнинг кераги йук.

Ижодхонамда ҳар куни мириқиб томоша қиладиган нарсам - жаҳон харитаси! Демак, сизнингча, замондан орқада "қолибмиз-да", а? :)
Замонавий ёшларга кўрсатмоқчи бўлган бу ибратимиз ўтмай қолдими, а?! :(


Текущее время: 18:32. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»