uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Узбекистоннинг энг аклли, интеллектуал кишилари (https://uforum.uz/showthread.php?t=5666)

Nigora Umarova 11.07.2008 17:24

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 118971)
Амир Темур хакидаги фикрга жавобан эса - у тарихий шахс.

Ф.Хўжаев хакида эса уни тавсия килган иштирокчимиз ўз фикрларини берсалар яхши бўларди

Амир Темур тарихий шахс, бирок юкорида келтириб утилган шартга кура XX аср кишиси эмас.

Ф. Хужаев номзодига келсак, эски амирлик тузумини емирилишига хисса кушган, ёш бухороликларни чет эллларда укишлари учун бош-кош булганлиги ва жадидлар Чулпон, Фитратларга (факат билганларимнинг номларини келтирдим) хомийлик килиб, 1926 йиллардаёк катагонга учраши мумкин булган пайтларда уларни асраб колганлиги ва Москвага жунатиб , у ерда уларнинг ишлашлари ва ижод килишлари учун шароит яратганлигига, халкимизнинг маънавий хаётининг ривожланишига озми-купми уз ёрдамини берганига ёздим.

Nigora Umarova 11.07.2008 17:37

Цитата:

Сообщение от Sparc (Сообщение 118977)
Лекин шуни айтиб ўтишим керакки, бундай узундан узоқ рўйхат тузиш, менимча, унчалик тўғри эмас. Ҳар ким ўйлаб, мулоҳаза қилиб, 3 та номзод берса етарли бўларди.


Уйлаб мулохаза килиб, юкоридаги кишиларнинг руйхатини бергандим. Агар шартга биноан 3 шахснинг номзоди курсатилишини билганимда энг сараларини курсатиб утган булардим.

Shamil Eshbekov 13.07.2008 13:23

Husen Tangriyev, Мирзахаким Тухтамирзаев - спорт коментатарини хам кушиб куйинг!

AbuMuslim 13.07.2008 19:06

Цитата:

Сообщение от Sparc (Сообщение 118918)
Олимхон хақида тассаввур қилиш учун Маҳмудхўжа Бехбудий, Фитрат, Айнийларни асарларини ўқиш лозим. Олимхон 1919 йилда Бехбудийни Шахрисабздан туттириб келиб, уни қатл қилган.

Амир Олимхон ва унинг атрофидагиларни кўп хам айблашимиз тўғри бўлмайди... Нима бўлса бўлиб бўлди... Аммо тарихни тахлил килиш учун бахс килса, майли :biggrin:

Амир олимхон ва жадидлар мавзуси жуда хам бахсли мавзу... Амир Олимхон жадидларни ёктирмагани тўғри бўлган... Бу ташвиш вакт ўтиши билан ўз исботини топган... Бухора амирлигини босиб олинишида жадидларнинг роли эпизодик эмас эди...

Бухоро амирига ультиматум ёзган одам хам фитрат бўлади... Майли бу бошка мавзу.... :biggrin:

Аммо фитрат хакида куйдаги линкда яхши макола бор экан...

http://info.islom.uz/content/view/1383/999/

AbuMuslim 13.07.2008 19:08

намзодалар керак... кани давом этамиз...

Husen 14.07.2008 18:07

14 июль холатига биноан номзодлар руйхати. Жами 69 нафар
  1. Рустам Қосимжонов - шахмат буйича Жаҳон чемпиони
  2. Тўхтамурод Жумаев – Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, Қоракўл 1-ИБМИ директори
  3. Рустам Саъдиев – кинорежиссёр
  4. Миржалол Қосимов – футбол ўйинчиси, мураббий
  5. Руслан Чагаев – Бокс бўйича Жаҳон чемпиони
  6. Абдумажид Пўлатов – лингвист, ЎзМУ профессори
  7. Ўткир Хошимов – ёзувчи
  8. Маҳмудхўжа Беҳбудий – жадид, янги таълим тизимини ислоҳ қилишга ҳисса қўшган
  9. Абдурауф Фитрат – биринчи ўзбек профессори, жадид
  10. Чўлпон – шоир, жадид
  11. Абдулла Қодирий – ўзбек романчилигининг асосчиси
  12. Убайдулла Хўжаев – биринчи ўзбек адвокати
  13. Файзулло Хўжаев – “Ёш бухороликлар” харакатининг йўлбошчиси, сиёсатчи, Бухоро амирининг тузумига қарши борган.
  14. Ойбек – ёзувчи
  15. Абдулла Қаҳҳор – ёзувчи
  16. Иброҳим Мўминов – тарихчи, академик
  17. Хабиб Абдуллаев – академик, геолог
  18. Восил Қобилов – кибернетик олим, академик
  19. Мазлума Асқарова – лингвист, профессор, ўзбек синтаксисини ишлаб чиққан.
  20. Ҳадича Сулаймонова – биринчи ўзбек ҳуқуқшунос олимаси
  21. Зулфия Исроилова - шоира
  22. Ғайбуллоҳ ас-Салом – ўзбек таржимачилик мактабини яратган олим, профессор
  23. Яҳё Ғуломов – тарихчи олим, академик
  24. Юнус Ражабий – мусиқашунос, академик
  25. Сулаймон Хўжаев – ўзбек киноматографиясининг асосчиси
  26. Наби Ғаниев – илк ўзбек кинорежиссёрларидан
  27. Шайх Зиёвуддин эшон Бобохон – Собиқ Иттифоқ тузуми даврида Ўрта Осиё мусулмонлар маҳкамасининг муфтийси
  28. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – Ислом уламоси
  29. Шухрат – ёзувчи
  30. Ҳамид Сулаймон – Навоийшунос олим, чет элларда Навоий қўлёзмаларини ўрганган профессор
  31. Пириқулов Қодиров – ёзувчи
  32. Ўктам Орипов – профессор, жарроҳ
  33. Оқилхон Шарофуддинов – педагог, 1950-1988 йилларда амалда бўлган ўзбек алифбоси муаллифи.
  34. Озод Шарофиддинов – профессор. Адабиётшунос олим
  35. Шавкат Раҳмон – шоир, Ўш фожеаларини бостиришда иштирок этган.
  36. Усмон Азим – шоир
  37. Тоғай Мурод – ёзувчи, “Ўзбеклар иши” бўйича махкамаларда бевости иштирок этган, Э.С.Томпсон асарларининг таржимони
  38. Муҳаммад Юсуф – шоир
  39. Тоҳир Малик – ёзувчи
  40. Тилак Жўра – шоир, таржима назарияси бўйича олим
  41. Жамила Шермуҳаммедова – социлог, психолог, таниқли олима
  42. Мирзакарим Норбеков – психология, тиббиёт, педагогика жами 3та фанлар буйича доктор, профессор
  43. Шоислом Шомухаммедов- халкаро Фирдавсий мукофатининг совриндори, "Шохнома" асарини узбек тилига угирган таржимон.
  44. Тошмухаммад Саримсоков- математик олим
  45. Комил Ёрматов – кинорежиссёр
  46. Шухрат Аббосов - кинорежиссёр
  47. Раззоқ Хамроев - актёр
  48. Хамза Умаров – актёр
  49. Собир Раҳимов - биринчи ўзбек генерали
  50. Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи
  51. Чингиз Ахмаров - Рассом
  52. Зулфикор Мусоков - кинорежиссёр
  53. Юсуф Розиков - кинорежиссёр
  54. Шароф Рашидов - давлат арбоби, ёзувчи
  55. Усмон Носир - шоир
  56. Амир Олимхон - Сунгги Бухоро амири, Швейцария банкининг илк узбек мижози
  57. Зайнаб Садриева - актриса
  58. Лутфихоним Саримсокова - кино йўналишида маълумоти бўлмасада, минглаб мухлислар орттирган актриса
  59. Тамарахоним - фронтда хизмат қилган кўшикчи ва раққоса
  60. Ботир Зокиров - Парижнинг машҳур концерт залларида биттагина ўпкаси билан яккахон концерт берган хонанда, ўзбек эстрадасининг асосчиларидан.
  61. Дадахон Ёқубов - Собиқ Иттифоқ даврида "Наврўз"ни ёқлаб чиққан тележурналист
  62. Собиржон ҳожи Ёқубов - "Ҳуррият" газетаси мухбири, ҳалқаро сиёсий воқеаларни ёритишга ихтисослашган журналист.Ўзбекистонда 22 ёшида ҳаж сафарига чиққан энг ёш ҳожилардан
  63. Олтинхонтўра Тарозий - Ислом олими
  64. Алихонтўра Соғуний - Ислом олими
  65. Чустий - шоир
  66. Хамид Зиёев - тарихчи олим
  67. Бўривой Ахмедов - тарихчи олим
  68. Хайрулла Хамидов – журналист
  69. Мирзахаким Тухтамирзаев - спорт шархловчиси

Иштирокчилар, номзодларни тавсия килишда яна-да фаол булинг!!!

Shamil Eshbekov 14.07.2008 18:16

Шароф Бошбеков - ёзувчи

Maestro 14.07.2008 18:21

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 119586)
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи

Матн муаллифи Абдулла Орипов эди шекилли...

Ibrohim Djuraev 14.07.2008 18:36

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 119591)
Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 119586)
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи

Матн муаллифи Абдулла Орипов эди шекилли...

тугри http://www.gov.uz/ru/ctx.scm?section...ontentId=33835

31. Пиримқул Қодиров – ёзувчи

Husen 15.07.2008 09:43

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 119591)
Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 119586)
Мутал Бурхонов - Давлат мадхияси матн муаллифи

Матн муаллифи Абдулла Орипов эди шекилли...

Жиддий хато учун узр сурайман. Руйхат кун охирида тузатилган холда такдим этилади.


Текущее время: 22:00. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»