uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Талабалар ижоди намуналарининг муҳокамаси (https://uforum.uz/showthread.php?t=18740)

myu 06.11.2012 19:30

Ваъдага вафо, дейишади, домла, қани табаларингиз?

Ulugbeck 06.11.2012 19:53

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 819560)
“Сийрашуносликнинг

нима дегани бу? "Сийратшуносликнинг" дир балки?

Ulugbeck 06.11.2012 19:55

Tulqin Eshbekov, домла, шу 10-15 каторлик сатрлар хам маколами энди сизнингча?

OmoN 07.11.2012 00:51

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 820510)
ВАТАНПАРВАРЛИК: МАСЪУЛИЯТ ВА МАЖБУРИЯТ

Домла, шу мақолага неччи баҳо қўйдийз?

Tulqin Eshbekov 07.11.2012 04:47

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 821107)
шу мақолага неччи баҳо қўйдийз?

ОАВда, жумладан, форумимизда ҳам ёритилган мақолага мухлислар ўз баҳосини берадилар. Унга мураббийлар "фалон балл" деб баҳо қўйишмайди. Биз учун муҳими, талабанинг фикрлаши, ёзиш маҳоратига эга бўлиши.
Келгусида у қандай мақолалар ёзиши муаллиф сифатида ўзига боғлиқ.
Таҳлилий фикрингиз бўлса, марҳамат, тажрибали қаламкаш сифатида фикр билдираверинг. Улар албатта ўқийдилар ва хулоса чиқарадилар.
Биз эса жўяли фикрлардан, тўғри таклифлардан фақат мамнун бўламиз.

Tulqin Eshbekov 07.11.2012 04:48

ҒОЯЛАР КУРАШИДА ЖУРНАЛИСТ ЎРНИ
Изланувчан ёш ижодкор Ҳилола Камолова тележурналистика соҳасида маҳорат сирларини ўрганмоқда. Вилоят ва туман газеталарида хусусан, “Маҳорат” журнали, “Улуғбек ворислари”, “Зарафшон”, “Фидойи ёшлар” газеталарида кўплаб қизиқарли мақолалари билан иштирок этган. Унинг “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Регистон” сарлавҳали мақоласи чоп этилган.

Бугун дунё ягона ахборот маконига айланган. Табиийки, унда ғоялар, жумладан, бир-бирига қарама-қарши фикрлар ҳам вужудга келмоқда. Истеъмолчи эса уларнинг қайси бири тўғрилигини ажратиб олиши жуда муҳим. Бундай пайт журналистлар фаол бўлишлари, тўғри маълумотларни фарқлашга ёрдам беришлари лозим. Баъзи ҳолларда журналистларимиз тўғрисини айтишга қўрқишади, цензура бор деган гаплар қулоғимизга чалинади. Бу нотўғри, чунки журналистларимиз керакли маълумотларни, мавзуларни вақтида ёритиб боришади.
Тўғри баъзи маълумотлар сир сақланиши ҳам мумкин, лекин бунинг ҳам ўз сабаблари бўлади. Масалан, Сурия давлатининг емирилишига ҳам айнан ОАВнинг ҳаддан ортиқ очиқлиги сабаб бўлган, деган фикрлар айтилмоқда. Шунинг учун ҳам ҳамма нарса меъёрида бўлиши лозим. Ахир айтишадику, асалнинг ҳам, ози ширин деб. Тўғри баъзи ҳолларда гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, айрим журналистларимиз томонидан йўл қўйилган қўпол хатоларнинг ҳам гувоҳи бўламиз. Айниқса, ҳозирда баъзи радиолардаги тўғридан-тўғри эфирларда бошловчиларнинг қўпол сўз айтишлари, шевада, шева ва жаргон сўзлардан фойдаланиб гапиришлари меъдага тегади. Яқинда курсдошларимиз ўртасида имиж сўзининг қандай ёзилиши тўғрисида баҳс бўлиб ўтди. Баъзи курсдошларимиз бу сўзнинг имидж, имейдж шаклида ёзилишини ишонч билан айтишди ва унинг бундай ёзилишини матбуотда кузатишганликларини таъкидлашди. Демак, баъзи газеталар кишилар саводсиз бўлишига ҳам “хизмат” қилаётган экан...
Баъзи хориж радиолари Ўзбекистон ҳақидаги турли бўҳтонларни эфирга узатиб, бу бўлмаган воқеа “иштирокчи”ларидан интервью олишга ҳам улгуришмоқда. Бутун оммани, юртимизни “ахборот хуружларидан”, бўҳтон ва уйдирмалардан ким сақлаши керак? Бу, албатта, ОАВ олдида турган улкан вазифалардан биридир.

Ҳилола КАМОЛОВА,
ЎзМУ журналистика факультети 3-босқич талабаси.

Ustoz 07.11.2012 07:13

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 821130)
Бундай пайт журналистлар фаол бўлишлари, тўғри маълумотларни фарқлашга ёрдам беришлари лозим.

Hamma gap shu narsaning yo`qligida-da. Agar shu yerda yozilgan gap to`g`ri bo`lsa hammani majbur qilib obuna qildirilmasdi, hamma o`zi boshqa yurtdagilarga o`xshab ertalabdan gazeta qidirishga tushardi.

myu 07.11.2012 07:57

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 821130)
Баъзи хориж радиолари Ўзбекистон ҳақидаги турли бўҳтонларни эфирга узатиб, бу бўлмаган воқеа “иштирокчи”ларидан интервью олишга ҳам улгуришмоқда.

Масалан қайси радиолар ва шу радиоларни мақола муалифи ўзлари ҳам эшитиб турадиларми?


Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 821130)
Бутун оммани, юртимизни “ахборот хуружларидан”, бўҳтон ва уйдирмалардан ким сақлаши керак? Бу, албатта, ОАВ олдида турган улкан вазифалардан биридир.

Лекин шу вазифани хозирда ОАВ умуман бажаргани йўқ!

myu 07.11.2012 08:02

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 821130)
Баъзи ҳолларда журналистларимиз тўғрисини айтишга қўрқишади,

жуда тўғри боши балодан чиқмай қолиши мумкин. Агар бирорта амалдорни билмай "думини" босиб олса...
Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 821130)
Бу нотўғри, чунки журналистларимиз керакли маълумотларни, мавзуларни вақтида ёритиб боришади.

Кўпам ундай эмас, бўлаётган воқеаларни асосан, миш-миш орқали эшитамиз.

OmoN 07.11.2012 15:03

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 821129)
Таҳлилий фикрингиз бўлса, марҳамат, тажрибали қаламкаш сифатида фикр билдираверинг.

Фикр билдириш учун қаламкаш бўлмасам ҳам бўлаверадими?


Текущее время: 23:04. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»