![]() |
Цитата:
|
Оффтоп: Цитата:
|
Цитата:
Ҳарқалай, ёшингизга ярашадиган гапларни ёзсангиз тузук бўларди. |
Цитата:
Цитата:
|
Quvonchbek Karimov ijodidan bir she'rning tahlili:
Ҳар дилнинг муроди, маслаги бошқа, Ҳаёт турфа йўлга солар тақдирни. Кимдир дунёнинг эркаси эрур. Синовда синайди хаёт фақирни. Кимнидир давлати ҳаддан зиёда, Севгидан бенасиб бахтли кўнгиллар. Эгаси бошқаю, бахти бошқада. Ширин азобланар бечора диллар. Майли сочинг толасин қизғониб яша, Майли манга бергин азобларингни. Кўришга зор бўлиб яшарман балки, Қандай жиловлайсан хаёлларимни. Тонгда сен эрурсан гулдаги шабнам, Сенинг исминг билан уради юрак. Сендан бошқасини демаганман хеч, Манга сен кераксан факат СЕН КЕРАК. Demak, boshladik. Ҳар дилнинг муроди, маслаги бошқа, Ҳаёт турфа йўлга солар тақдирни. Кимдир дунёнинг эркаси эрур. Синовда синайди хаёт фақирни. Шеърнинг умумий қофияланиши а, б , в, б шаклда. Бу шаклдаги қофияланиш заиф қофияланишга киради. Яъни бир тўртликда фақат икки қофиядош сўз бор холос. Ушбу тўртликнинг биринчи байтини олайлик, чиндан ҳам ҳар юракнинг мурод-мақсади ўзига хос, бироқ иккинча қаторда шоир ҳаёт тақдирни турфа йўлга солиши ҳақида ёзибдилар, бу, фикримча ноўрин, аксинча, тақдир ҳаётни турфа йўлга солиши мумкин, чунки, тақдир Яратган тарафдан белгилаб қўйилган, уни ҳеч ким ўзгартиролмайди. Шу сабабдан ҳам шоирнинг бу фикрига қўшила олмайман. Кейинги қатордаги бўғинлар сони эса бошқа қаторларникидан кам - 10 та, бу эса шеърни бузмоқда. Кейинги қаторда укамиз "Синовда синайди" дебдилар, бу нотўғри жумла (Худди русларнинг "масло масленная" деган жумласига ўхшайди). Яъни, ҳаёт фақирни қийинчиликда синаши мумкин, очликда синаши мумкин, совуқда синаши мумкин. бироқ синовда синамайди-да! Қолаверса, "ҳаёт сўзи" "ҳ" ҳарфи билан ёзилади. Кимнидир давлати ҳаддан зиёда, Севгидан бенасиб бахтли кўнгиллар. Эгаси бошқаю, бахти бошқада. Ширин азобланар бечора диллар. "Кимнидир" эмас, "кимнингдир" давлати. Қолаверса, севгисиз кўнгил бахтли эканини эътироф этиш, менимча, тўғри эмас, адабиётда. Тўғри, моддий жиҳатдан бекаму кўстлик моддиюнчилар учун бахт бўлиши мумкин, бироқ шеъриятда асосан севгиси бор кўнгилга нисбатан бахтли, деган таърифни берамиз. Қолаверса, "Эгаси бошқаю, бахти бошқада" бўлган диллар қандай қилиб ширин азобланади? Аксинча, ғам, азоб чекмайдими, бахтсизликдан? Шунингдек, шу тўртликда "дил" сўзи иккинчи бор келмоқда, юқорида бу сўздан фойдаланилган. Шу сабаб, бу ерда қўлланилиши ноўрин (чунки, "диллар" сўзи радиф бўлиб ҳам келгани йўқ). ("Такрор айтилганда рангсиздир калом" (с) А. Орипов). Майли сочинг толасин қизғониб яша, Майли манга бергин азобларингни. Кўришга зор бўлиб яшарман балки, Қандай жиловлайсан хаёлларимни. Биринчи қатордаги бўғинлар сони биттага кўпайиб кетган. Шунингдек, "қизғониб" эмас, "қизғаниб" бўлади. Иккинчи қаторда "манга" эмас, "менга" бўлади. "Яшамоқ" феъли икки марта такрорланмоқда. Тўртликдаги маънони тўлиқ тушунмадим - ёрга шоирнинг хаёлларини жиловлаш нега керак? Қолаверса "азобларингни" билан "хаёлларимни" қафиядош сўзлар, деб бўладими? Улар оҳангдош бўлса ҳам майли эди... Ўзингиз қайта ўқиб кўринг. Тонгда сен эрурсан гулдаги шабнам, Сенинг исминг билан уради юрак. Сендан бошқасини демаганман хеч, Манга сен кераксан факат СЕН КЕРАК. Ёрнинг тонгдаги шабнамга ўхшатилиши билан унинг исмини юрак айтиб уриши ўртасида нима боғлиқлик бор? Бир тўртликда "сен" сўзини беш марта ишлатиш қайси шеър қоидасига тўғри келади? "Ҳеч" сўзи ҳам "ҳ" билан ёзилади, "ман" эмас, "мен", "факат" эмас, "фақат". Умумий қилиб айтганда эса, шоир бошида фикрни ёмон қўймаган; ҳар нарсага бир нарсанинг кераклиги таъкидланган ва шеър охирида шоир ўзига фақат ёрнинг кераклигини таъкидламоқчи бўлган. Бироқ, бутун шеър давомида ёрнинг "тонгдаги шабнам" деб сифатлашидан бошқа таърифни топмадим. Юқоридаги фикрлар оддий бир ўқувчига тегишли. Балки танқидчининг фикри бошқадир... Айтганча, тиниш белгиларига тўхталмадим, гарчи кўплаб хатоликлар бўлган бўса-да... Агар, шеърга сайқал бериш мумкин бўлганда, ўз таклифларимни берган ва уни силлиқлашга ёрдам берган бўлардим... Менимча, шу маънодаги бошқа шеър ёзган маъқулроқ. |
Цитата:
|
Masud Mahsudov, худди Тўлқин домладек, нашрдан чиққан шеърий китобларингиз ҳақида маълумотларни киритиб қўйсангиз айни муддао бўларди. Адабий жараённи чуқур таҳлил қилишингиздан сездимки, Сиздан кўп нарса ўрганса бўлади.
П.с. Гапларим кўпинча қўпол чиқиб, қўл остимдагиларнинг ранжишига сабаб бўлаётганлигини сезиб қоляпман. Қандайдир силлиқ гапиришни ўрганишим керакка ўхшайди. П.п.с. Давронбекнинг сайтидан қаламингизга мансуб назмий жавоҳирларнинг электрон версияларини роса изладим, минг афсуски топа олмадим. |
Цитата:
Касбим, мутахассислигим адабиётдан бошқа соҳада... Шеъриятга қизиқаман холос. |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Кимнидир давлати ҳаддан зиёда, Севгидан бенасиб бахтли кўнгиллар. Эгаси бошқаю, бахти бошқада. Ширин азобланар бечора диллар. Ўзи бадавлат,лекин севгидан бенасиб,бойлиги туфайли бахтлидек,бошкани севиб,бошқа билан яшаса ҳам ҳонадони тинч,ўзига тўқ,оиласи бор бўлгани учун аччиқ азобланмай,ширин азобланади деб тушиндик.Бир кам дунё. Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
|
Ҳар дилнинг муроди, маслаги бошқа,
Ҳаёт турфа йўлга солар тақдирни. Кимдир дунёнинг эркаси эрур, Синовда синайди ҳаёт фақирни. Кимнингдир давлати ҳаддан зиёда, Севгидан бенасиб “бахтли” кўнгиллар. Эгаси бошқаю, бахти бошқада. “Ширин азобланар” - бечора диллар. Майли сочинг толасин қизғониб яша, Майли менга бергин азобларимни. Кўришга зор бўлиб яшарман балки, Қандай жиловлайсан хаёлларимни. Тонгда сен эрурсан гулдаги шабнам, Сенинг исминг билан уради юрак. Сендан бошқасини демаганман ҳеч, Менга сен кераксан факат СЕН КЕРАК. |
Текущее время: 03:30. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»