uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Зиёли инсон ким? (https://uforum.uz/showthread.php?t=13877)

Nigora Umarova 29.03.2011 12:46

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532563)
OmoN биродар! Бехзод Саидовнинг саволи менга қаратилган экан адашмасам. Хатто алоҳида мурожаат билан ёзилипти. Аммо сиз нега ўртага сўқилдингиз билмадим! Балким бу холатни анави аватарингиздаги кўзойнагингиз хиралашиб қолганига йўярмиз.

[MOD]Кўзойнагимиз хиралашиб қолса-ку майли, бироқ қаб кўзимиз хиралашмасин.
Шахсиятга тегувчи баҳс-мунозара яна давом эттирилса, шундай мазмунда хабар ёзган хабар муаллифи жазоланади.[/MOD]

Alisher Asror 29.03.2011 12:50

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532563)
шунчаки Хақ эмаслиги зоҳир бўлганда тан ола билмаслик

Biz Haq emasmiz , shu ma`noda siz ham Muhammad Sohib, lekin yigitlarning fikri Siznikidan ko`ra ta`ma va g`razdan yiroq.

OmoN 29.03.2011 12:51

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532563)
OmoN биродар! Бехзод Саидовнинг саволи менга қаратилган экан адашмасам.

Савол бу даражада шахсий бўлганида уни шахсий хабар орқали жўнатишга Беҳзоднинг елкасининг тепасидаги нарсакалласи етарди.

Мана бу саволга жавоб ёзмапсиз-ку... (ҳалиям Билл Гейтснинг каззоблигини(адашмасам каззоб ёлғончи дегани бўлса керак) исботлаб беринг демаяпман...)
Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 532542)
Савол: Микрософт компаниясининг биронта пулли маҳсулотини (сотиб олиб ёки текинга) ишлатганмисиз?


Мухаммад Сохиб 29.03.2011 13:12

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 532502)
Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532482)
Сизларни билмадим-у, шахсан мен ўзи қули гул хунарманд-у, аммо ичиш-чекиш каби иллатларнинг эгаси бўлган инсонга хатто у мусулмонликни даво қилиб турса ҳам ўз фарзандимни ундан хунар ўрганишга ишониб топширмасдим. Чунки у ўз касбининг устасидир аммо Зиёли эмас! Маданиятлик эмас!

Савол...
Биз зиёли ҳисоблаган одамларнинг орасида ичкилик ичиб юрадиганлари бўлса уни зиёли деб аташ тўғри бўладими? Зиёлими ундай инсон?

Биз турлик анкеталар тўлдириш жараёнида -отаси деган жойига дипломи борларни "зиёли" деб ёзилади-ю, ана шундай зиёлилар хусусида бахс этмаётганмиз деб умид қиламан.
Сиз сўраган саволга "тўғри эмас" деб жавоб бераман. Чунки, инсон ҳар жойда инсон бўлиши керак. Масалан олайлик, физика фани ўқитувчиси, дарс жараёнида ҳам қанда инсон бўлса, кафеда ўтирган чоғида ҳам шундайлигича қолиши керак. Яъни, маълум бир кишилар олдида ўзини зиёли кўрсатиб, бошқа жойда ички ичадиган кишига зиёли атамаси хайф!
Биз зиёли деб юрадиган одамлар орасида ичкилик ичадигани бўлса, энди уни зиёли демаслигимиз керак. Балким, оддий қилиб касбига оид сўз билан атаганимиз маъқул. Бир сўз билан айтганда ушбу нозик атамани ҳар қандай шахсга нисбатан қўллайвериш тўғри эмас.

Мухаммад Сохиб 29.03.2011 13:22

Цитата:

Сообщение от JasurBek Urinboev (Сообщение 532503)
Узру, ёқмаса падвалга тушиб яшанг дейдиган одам йўқ

Чунки, ўша гапни айтадиган бўлиш учун...

Цитата:

Сообщение от JasurBek Urinboev (Сообщение 532503)

Оффтоп:
Бутун бир бошли одамлар (ичувчилар, чекувчилар) га бундай таъриф беришнинг ўзи бир маданиятсизликнинг белгисидир. Ҳаётингизни қай тарзда олиб боришингиз - бу сизнинг ишингиз, фарзандизни кимнинг қўлида ўқитишингиз ҳам - бу сизнинг ишингиз, аммо юқоридаги каби ҳақоратомуз гапларни ёзиш, бир нималар деб вайсашга ҳаққингиз бормикан? Ўша қилиқларингизни зиёли одам ёйинки маданиятли одам қилади деб ўйлайсизми?


Маъзур тутгайсиз мовлоно! ;)

Сизни тушунмадим мен қайси бутун бошли одамларга қанақа таъриф берибман. "Сизларни билмадим-у" деб мен билан бахслашаётган Икки шахсга қарата сўзлагандим. Бу ўз ўзидан маълум ҳам эди. Қайерда хақоратомуз гап ёзиб вайсаганимни аниқ-тиниқ кўрсатиб, кейин чиқиш қилсангиз яхши бўларди. Шу билан бирга мен ўзимни зиёли ёки маданятлик эълон қилмадим-ки, сиз кўрсатиб бермаган қилиқларни қилишни ўйласам.
Қизиқ!

Мухаммад Сохиб 29.03.2011 13:29

Цитата:

Сообщение от Alisher Asror (Сообщение 532576)
Цитата: Сообщение от Мухаммад Сохиб шунчаки Хақ эмаслиги зоҳир бўлганда тан ола билмаслик Biz Haq emasmiz , shu ma`noda siz ham Muhammad Sohib, lekin yigitlarning fikri Siznikidan ko`ra ta`ma va g`razdan yiroq.

Таъма ва ғаразнинг истилоҳий ва луғавий маъноларидан хабардор бўлсангиз, агар, менинг қалбим истаги нелигини фол очишингиз яхши эмас. Қайсидир аввалдан таниган инсонимизга биз танимаган киши нимадир масалада хилоф фикрни айтаётган бўлса, дархол унга қарши сўз сўзламоқ ўртада бўлаётган бахснинг сифатини камайтиради. Мафаатлилик даражасини ҳам пасайтиради. Сиз кимнидир қайсидир фикрини ёқламоқчи бўлсангиз марҳамат, ўша керакли жойлардан иқтибос олиб ўз қарашингизни баён қилинг. Аммо зинҳор бировнинг кўнглида нима борлигини даво қилманг. Йўлдан озиб қоласиз.

JUS 29.03.2011 13:37

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532611)
Сизни тушунмадим мен қайси бутун бошли одамларга қанақа таъриф берибман. "Сизларни билмадим-у" деб мен билан бахслашаётган Икки шахсга қарата сўзлагандим. Бу ўз ўзидан маълум ҳам эди. Қайерда хақоратомуз гап ёзиб вайсаганимни аниқ-тиниқ кўрсатиб, кейин чиқиш қилсангиз яхши бўларди. Шу билан бирга мен ўзимни зиёли ёки маданятлик эълон қилмадим-ки, сиз кўрсатиб бермаган қилиқларни қилишни ўйласам.
Қизиқ!

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532482)
Сизларни билмадим-у, шахсан мен ўзи қули гул хунарманд-у, аммо ичиш-чекиш каби иллатларнинг эгаси бўлган инсонга хатто у мусулмонликни даво қилиб турса ҳам ўз фарзандимни ундан хунар ўрганишга ишониб топширмасдим. Чунки у ўз касбининг устасидир аммо Зиёли эмас! Маданиятлик эмас!

Ҳар ҳолда одамни маданиятли ва зиёлилигини сиз аниқламайсиз. Чеккан одам ё ичган одам сизнинг наздингизда маданиятсиз бўлса, менинг наздимда шундай деганларнинг ўзи маданиятсиз. Уни ундоқ, буни бундоқ деб гапни чувалаштиришдан фойда йўқ.

Обращение к модераторам:
ОмоН акани саволига жавоб берлигандан сўнг, мавзуни ёпишингизни сўрайман.

Мухаммад Сохиб 29.03.2011 13:40

Цитата:

Сообщение от Behzod Saidov (Сообщение 532561)
Умуман олганда сизнинг позициянгиз аниқ. Сизнинг фикрингизга кўра зиёли киши диндор бўлиши шарт. Сезишимча ушбу мавзудаги кўпгина иштирокчилар бундай фикрда эмас. Улар қатори мен ҳам.

Унда кўпгина иштирокчилар ва сиз маъжозий маънодаги зиёли атамаси ила машғул экансиз. Энди бу нарса менга аён бўлиб бўлди. Инсон хақийқий маънода зиёли бўлиш учун ўзи истайдими ёки йўқ барибир, гарчи ўзи билмаса-да ўша Ҳақ таълиймотларда айтиб қўйилган эзгу ишларга қўл уради. Буни хох у дийдан деб билсин, хох дийндан деб билмасин.

Цитата:

Сообщение от Behzod Saidov (Сообщение 532561)
Динсиз дегани диндаги эзгу таълимотларни инкор қилиб уларни чаппасини қиладиган каззоб дегани эмас. Эзгу таълимотлар эса фақатгина динда мавжуд деб ўйлаш ҳам нотўғри манимча.


Husen 29.03.2011 16:34

Баҳс-мунозаралардан кўриниб турибди-ки, биз Зиёли деган номга жуда катта юкни, залворни ва боринг-ки салобатни юклаб қўймоқдамиз. Назаримда, зиёли одам ҳақида фикрлаяпмиз-у унга қўяётган талабларимиз кўлами нақадар кенгайиб кетаётганига аҳамият бермаяпмиз. Фикри ожизимча, комил инсон ва зиёли инсон тушунчалари қориштириб юбориляпти бу ерда.
Зиёли инсонга берилган соддагина таърифни анча йиллар аввал қаердадир ўқигандим ёки кимдир айтиб берганмиди эслолмаяпман. Хуллас, тасаввур қилинг кўчада икки одам жиққамушт бўлиб бир-бири билан урушяпти. Ҳамма қизиқиб, ўша томонга югуряпти ёки қараяпти. Ўша дақиқада бу манзарага аҳамият бермай, ҳатто томоша илинжида у томонга назар солишдан ўзини тия олган ва жанжал қилаётганларга инсоф тилаб йўлида давом этолган йўловчи ҳақиқий зиёлидир деишганди.
Шахсан мен атрофдаги воқеа-ҳодисаларни тўғри шарҳлай оладиган, аммо буюкликка ва комилликка даъвоси йўқ, оддий ва фаросатли барча кишиларни Зиёли деб атаган бўлардим.

Alisher Asror 29.03.2011 22:46

Ey , ziyoli forumdoshlarim(men bunga aminman!), Navoiy hazratlarining "Nasoimul muhabbat" asarlarida J.Rumiy va Sadriddin Qavziniy o`rtasidagi bo`lib o`tgan mojoroni eslanglar. Men u voqeani keltirgan bo`lar edim ,lekin busiz ham hammaga ma`lum va mashxur deb o`ylayman.


Текущее время: 21:21. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»