uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Зиёли инсон ким? (https://uforum.uz/showthread.php?t=13877)

Shomurodov Shohruh 29.03.2011 07:25

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 532362)
Мавзудан четга чиқмасак яхши бўларди.

Мавзунинг номи "Зиёли инсон ким?". Хуш, биз сурамокдамиза конкретлаштириб, ким? Билл Гейтсми?

Мухаммад Сохиб 29.03.2011 11:25

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 531920)
Бўлмаса докторлик этикетини, докторларга хос совуққонликни, ҳар қандай ҳолатда ҳам мулоҳазали қарор қабул қила олиш қобилиятини Хаусдан ўрганишнинг ақидага путур етказадиган томони борми?

Сизга ушбуларни "ақийдага зиён етказадиган жойи бор" дедимми?

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 531920)
Хауснинг касби беморларга диагноз қўйиш. Чўқиниш Мессининг касби бўлмаганидай Сиз санаб ўтган қусурлар: бировнинг жуфти билан зино қилиш, ювинмасдан нонушта қилиш ҳам Хауснинг касби эмас.

Биродар мени кечириб қўясиз-у, биз Ўзбек ва яна мусулмон инсонлармиз. Илм-маърифатни-ку қўя туринг хатто касб-ҳунарни ҳам кимдан ўрганишга жуда диққа-эътибор қаратадиган миллатмиз. Таафссуф-ки, сўнгги йилларда сиз каби фикрловчилар(бу хақорат эмас) на илмни ва на ҳунарни кимдан, қайси манбадан олаётганига эътибор бермай, юртимизга ғарбнинг тил билан айтишга одам уяладиган "маданияти" олиб кирилди.
Сизларни билмадим-у, шахсан мен ўзи қули гул хунарманд-у, аммо ичиш-чекиш каби иллатларнинг эгаси бўлган инсонга хатто у мусулмонликни даво қилиб турса ҳам ўз фарзандимни ундан хунар ўрганишга ишониб топширмасдим. Чунки у ўз касбининг устасидир аммо Зиёли эмас! Маданиятлик эмас!

Сизлар гапни айлантириб келиб, "Хаусдан докторликка оид ишларни ўрганиб бўлмайдими" деган маънони ўртага ташлаяпсиз. Зотан, мен бунга қарши бўлмаган бўлсамда! Биродар ана бемалол "Тиббиёт хақида"ми, ёки "Хауснинг тажрибаларидан ўртоқлашамиз" каби бирор мавзу очиб уни муҳокама қилинг.
Аслини олганда тиббиёт тарихига чуқур назар солинса ва мақсад том маънода тиббий маданиятни, беморларнинг аҳволига қараб, хулоса қилишни ўрганиш бўлса, билинг-ки, бу борада ҳам хатто Хаусни тушига кирмаган ишларни бизнинг Зиёли авлодларимиз аллақачонлардир китобларида қолдириб бўлишган. Бу борада ҳар қанақа касаллик хусусида маълумот керак бўлса, бемалол мурожаат қилинг!

Иллати бордан ҳунар ўрганманг, чунки, иллат ҳунардан кўра тезроқ юқади!

Мухаммад Сохиб 29.03.2011 11:36

Цитата:

Сообщение от Behzod Saidov (Сообщение 532089)
Мухаммад Сохиб, яна битта савол мумкинми? Сизнингча Билл Гейтс зиёлими ёки йўқ?

Ҳар қандай савол бўлса, бемалол.
Аллоҳни танимаган, дийнсиз одам сизнингча зиёли бўла оладими? Бутун эзгу таълиймотлар дийнда айтилган бўлганидан кейин, шунча нарсани инкор қилиб турган каззоб зиёли бўла оладими? Мусулмонлар боши узра отилаётган ўқларга жамғарма ажратаётган қонҳўр зиёли бўла оладими?
У дунёнинг ишида ҳар қанча муваффақиятга эришмасин, дунё миллиарддерларининг бошлиғи бўлмасин, инсонларни ҳар икки дунё саодатига эриштирувчи таълиймотлар тўплами - дийнни тан олмагандан кейин уми зиёли? Балки бутун дунёга тақдим қилаётган ўша дастурларидан кўплаб инсонлар фойдаланаётгани учун мазкур саволни бергандирсиз. Лекин билинг-ки, шу дастурлардан фойдаланаётганлар устидан фойда қилиб, ўша миллиардларини ишлаяпти у одам. У "машҳур" иш одами(бизнесмен) аммо менинг наздимда Зиёдан бебаҳра!

AbuMuslim 29.03.2011 11:45

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532482)
Сизларни билмадим-у, шахсан мен ўзи қули гул хунарманд-у, аммо ичиш-чекиш каби иллатларнинг эгаси бўлган инсонга хатто у мусулмонликни даво қилиб турса ҳам ўз фарзандимни ундан хунар ўрганишга ишониб топширмасдим. Чунки у ўз касбининг устасидир аммо Зиёли эмас! Маданиятлик эмас!

Савол...
Биз зиёли ҳисоблаган одамларнинг орасида ичкилик ичиб юрадиганлари бўлса уни зиёли деб аташ тўғри бўладими? Зиёлими ундай инсон?

JUS 29.03.2011 11:46

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532482)
Таафссуф-ки, сўнгги йилларда сиз каби фикрловчилар(бу хақорат эмас) на илмни ва на ҳунарни кимдан, қайси манбадан олаётганига эътибор бермай, юртимизга ғарбнинг тил билан айтишга одам уяладиган "маданияти" олиб кирилди.

Оффтоп:
Узру, ёқмаса падвалга тушиб яшанг дейдиган одам йўқ.


Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532482)
Сизларни билмадим-у, шахсан мен ўзи қули гул хунарманд-у, аммо ичиш-чекиш каби иллатларнинг эгаси бўлган инсонга хатто у мусулмонликни даво қилиб турса ҳам ўз фарзандимни ундан хунар ўрганишга ишониб топширмасдим. Чунки у ўз касбининг устасидир аммо Зиёли эмас! Маданиятлик эмас!

Оффтоп:
Бутун бир бошли одамлар (ичувчилар, чекувчилар) га бундай таъриф беришнинг ўзи бир маданиятсизликнинг белгисидир. Ҳаётингизни қай тарзда олиб боришингиз - бу сизнинг ишингиз, фарзандизни кимнинг қўлида ўқитишингиз ҳам - бу сизнинг ишингиз, аммо юқоридаги каби ҳақоратомуз гапларни ёзиш, бир нималар деб вайсашга ҳаққингиз бормикан? Ўша қилиқларингизни зиёли одам ёйинки маданиятли одам қилади деб ўйлайсизми?


Маъзур тутгайсиз мовлоно! ;)

JUS 29.03.2011 11:58

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532493)
Лекин билинг-ки, шу дастурлардан фойдаланаётганлар устидан фойда қилиб, ўша миллиардларини ишлаяпти у одам. У "машҳур" иш одами(бизнесмен) аммо менинг наздимда Зиёдан бебаҳра!

Сизга тушунмадим, нега зиёдан бебахра инсон яратган дастур ва қурилмалардан фойдаланяпсиз? Ўзингизни фикрингизга қаршиям чиқаверасизми? ;)

bekww 29.03.2011 12:10

Цитата:

Сообщение от Shomurodov Shohruh (Сообщение 532364)
Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 532362)
Мавзудан четга чимасак яхши бўларди.

Мавзунинг номи "Зиёли инсон ким?". Хуш, биз сурамокдамиза конкретлаштириб, ким? Билл Гейтсми?

Ziyoli inson so'zining birinchi lug'aviy ma'nosi - aqliy mehmat bilan shug'ullanuvchi odamdir, ya'ni intelligent. Ko'chma ma'noda esa ilm-ma'rifatni ulashuvchi degani.

OmoN 29.03.2011 12:15

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532482)
Сизга ушбуларни "ақийдага зиён етказадиган жойи бор" дедимми?

Узр, саволни нотўғрироқ қўйибман. Аслида мана бунақа қилиб сўрашим керак эди:
Докторлик этикетини, докторларга хос совуққонликни, ҳар қандай ҳолатда ҳам мулоҳазали қарор қабул қила олиш қобилиятини Хаусдан ўрганса
Охиратда аламли азобга дучор бўладими, хор бўладими? Хақиқий зиёдан бебахра қоладими?
Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532493)
Мусулмонлар боши узра отилаётган ўқларга жамғарма ажратаётган қонҳўр зиёли бўла оладими?

Савол: Микрософт компаниясининг биронта пулли маҳсулотини (сотиб олиб ёки текинга) ишлатганмисиз?
Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532482)
Иллати бордан ҳунар ўрганманг, чунки, иллат ҳунардан кўра тезроқ юқади!

Ҳунар ўргатадиган биронта ИЛЛАТСИЗ одамни танийсизми? Косибликми, сартарошликми, новвойликми фарқи йўқ. Агар умуман иллати бўлмаса ўша кишидан бориб ҳунар ўрганаман. Фақат битта шартим бор: ҳеч қандай иллати бўлмасин.
Модераторлардан илтимос: мавзуни ёпмай туринглар. Саволларимга жавоб олволай.

Behzod Saidov 29.03.2011 12:32

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532493)
Ҳар қандай савол бўлса, бемалол.

Раҳмат. Шундай ёзмаганингизда кейинги саволни бериш учун Тўлқин акадан рухсат сўрашимга тўғри келарди. :)

Умуман олганда сизнинг позициянгиз аниқ. Сизнинг фикрингизга кўра зиёли киши диндор бўлиши шарт. Сезишимча ушбу мавзудаги кўпгина иштирокчилар бундай фикрда эмас. Улар қатори мен ҳам.

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532493)
Аллоҳни танимаган, дийнсиз одам сизнингча зиёли бўла оладими? Бутун эзгу таълиймотлар дийнда айтилган бўлганидан кейин, шунча нарсани инкор қилиб турган каззоб зиёли бўла оладими?

Динсиз дегани диндаги эзгу таълимотларни инкор қилиб уларни чаппасини қиладиган каззоб дегани эмас. Эзгу таълимотлар эса фақатгина динда мавжуд деб ўйлаш ҳам нотўғри манимча.


Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532493)
Мусулмонлар боши узра отилаётган ўқларга жамғарма ажратаётган қонҳўр зиёли бўла оладими?

Гейтснинг бунақа фаолиятидан хабарим йўқ экан. Исботи бўлса келтирсангиз.


Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 532493)
Лекин билинг-ки, шу дастурлардан фойдаланаётганлар устидан фойда қилиб, ўша миллиардларини ишлаяпти у одам.

Китоб ёзиб, сўнг уни кўп нусхада нашр қилиш орқали пул ишлаётган ёзувчилар, олимлар ва ҳоказолардан ҳеч фарқи йўқ менимча. Бундан ташқари, у ташкил қилган компания фақатгина дастур сотиш билан шуғулланмайди. Янги технологиялар ҳақидаги кўплаб ўқув курслари, китоблар ҳам бор. Гейтснинг ўзи ёзган ва 60 дан ортиқ давлатда нашр қилинган китоблар ҳам бор. Ёки зиёли одам миллиардер бўлиши мумкин эмасми?

Мухаммад Сохиб 29.03.2011 12:33

OmoN
Цитата:

Сообщение от Behzod Saidov (Сообщение 532089)
Мухаммад Сохиб, яна битта савол мумкинми? Сизнингча Билл Гейтс зиёлими ёки йўқ?

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 532107)
2Behzod Saidov Исми америкаларникига ўхшайди. Демак ғайридин. Ғайридин бўлганидан кейин юзини ювмай нонушта қилади. Юзини ювмай нонушта қилганидан кейин беҳаё кийимда ҳам юради. Беҳаё кийимларда юрганидан кейин зино ҳам қилади. Демак ундан ўрнак олиб бўлмайди.


OmoN биродар! Бехзод Саидовнинг саволи менга қаратилган экан адашмасам. Хатто алоҳида мурожаат билан ёзилипти. Аммо сиз нега ўртага сўқилдингиз билмадим! Балким бу холатни анави аватарингиздаги кўзойнагингиз хиралашиб қолганига йўярмиз. Ёки ғарб билан ҳамоҳанг яшайвериб, оддий одоб саналадиган "икки кишининг суҳбатига аралашмаслик"ни унутгансиз. Энди бунақа эмасда. Айниқса, биз муҳокама қилаётган мавзуда бу ишингиз умуман ярашиқлик эмас. Одоб билан, зиёли инсонга хос тарзда, берилган саволга жавобни кутганингизда балким юқоридаги мени устимдан кулиш мақсадида қилган чиқишингиз сизнинг иллатингизни фош қилмасди. Инсон ўз айбини ҳам яшира олиши керак. Бу ҳам айни Зиёли одамга хос фазийлат. Мавзу мана шундай давом этиб, ҳаммамиз ўзимизда мавжуд бўлган нуқсонларни аҳлоқсизлик ила намойиш этиб турсак, Хауснинг ҳарактерини муҳокама қилишга хожат қолмайди.


Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 532362)
Бунақа илмоқли саволга ҳожат бормикин? "Билл Гейтс зиёлими ёки йўқ"лиги билан Мухаммад Соҳибнинг нима иши бор? Мухаммад Соҳиб ҳақиқий зиёлилик илдизи ва уни теран нигоҳ билан ўқишга чорловчи чиқишлари билан эътиборни тортди-ку! Мавзудан четга чиқмасак яхши бўларди.

Тўлқинжон домла, майли истаган саволларини беришсин. Хох илмоқлик, хох бошқа. Ниятлари нима бўлса, шунга яраша жавоб олишаверади. Асосийси, охир бориб, мақсад сўз ўйини эмаслигини тушунишса бас.

Шу ўринда зиёли одамга хос бўлмаган яна бир иллат хусусида айтиб ўтсак, бирор мавзу юзасидан бахс бўлаётганда, шунчаки Хақ эмаслиги зоҳир бўлганда тан ола билмаслик. У қилиб, бу қилиб, суҳбатдоши айтмаган нарса хақида сўз юритиб, гап айлантириб, кўнгилларга тегиш иллати ҳам бизларда мавжуд. Яна валлоҳу аълам.


Текущее время: 21:26. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»