![]() |
Умр шомига етиб келган чок,
Менга бу бахт нечун берилган?.. Ок буйнингга бир шода мунчок Икки урам килиб терилган. Булингансан мингга (Кайдасан?): Бири хазин, боз бирови харбли... Дарднок-дарднок сузлар айтасан- Дард ичинда барчаси калбли. Супуринди ташвиш каъридан, Буй таратар атиргул-кунглинг. Сен кувончдан жуда нарисан, Фожиага туташган сунгинг. Барчага шох кисмат зайлини Шахд этасан кулда тутмокка... Мунчогингни ечсам майлими, Айланмасдан туриб сиртмокка? Усмон Азим |
Елади бедов кисмат,
Умр окади елдай: Кимдир шамолдай кечар, Кимдир босади селдай. Дунё килмишга караб, Такдир йулин очади: Кимдир йигар ютокиб, Кимдир элга сочади. Бировни йулга солмок Келмас банда кулидан: Кимдир корин деб борар, Кимдир имон йулидан. Кимдир дунё жамлайди, Кимдир довруг таратар. Кимдир элни ямлайди, Кимдир элни яратар. Дунё эса хисобли! Бори аён Тангрига- Кимни ютар каро ер, Кимни олар багрига... Усмон Азим |
Цитата:
|
Сиз ёққансиз менга ҳамиша,
Фақат буни этмовдим ошкор. Ўйловдимки юрак топишар, Биздан кетгач сабру эҳтиёж. О, мен сизни қанчалар кутдим- Мана-оқ соч, мана бу ажин. Кунларимни тортқилаб ютди Шум ёлғизлик-фаришта ғажир. Ортингиздан кетишим мумкин, Йўл тугаса, йўлсиз тентираб. аммо, айтинг йиғлайсиз нечун Манглайингиз деворга тираб? Йўқ, ҳеч сизга етмасин озор, Тушунаман-йиллар, андиша... Фақат сизга айтмовдим ошкор- Сиз ёққансиз менга ҳамиша. Усмон Азим (Шеърнинг Кумуш Раззоқова ижросидаги қўшиқ варианти) |
Деразадан боқар соҳибжамол ой,
Нигоҳлари тўла карашма, чирой. Кечиргин, бўлибман ойга маҳлиё. Ишон, энди унга қилмайман парво. Ойнинг сочларини майли, ўрмайман, Мен сени ойларга бермайман. Сулув келинчакдек безанмиш баҳор. Далалар ҳам гулзор, боғлар ҳам гулзор. Гулларга боққандим. кулиб, очилиб, Ёшларинг кетдилар нурдай сочилиб. Баҳор гулларини майли, термайман, Мен сени гулларга бермайман. Шеър чорлар, бир лаҳза асир бўламан. Ёнаман, куяман, тошиб-тўламан. Сен-чи, унут бўлиб ғариб бурчакда Турибсан... ғам тоши чўкар юракка... Илҳом билан, майли, суҳбат қурмайман, Мен сени ҳеч кимга бермайман... Қанча ширин дамдан кечмоғим мумкин, Фақат сен ўйнагин. қувонгин, кулгин. Сен менинг тақдирим, охир азалим, Сен менинг баҳорим. ойим, ғазалим. Қалбимсан! Мен қалбсиз сира юрмайман, Қалбимни ҳеч кимга бермайман... Мен сени ҳеч кимга бермайман... Усмон Азим (Шеърнинг Кумуш Раззоқова ижросидаги қўшиқ варианти, мусиқа муаллифи Дилором Омонуллаева) |
Ундан ташқари "Саратон", "Ёмғир" қўшиқларини ҳам Усмон Азим, Дилором Омонуллаева ва Кумуш Раззоқовалар ҳамкорликда яратишган.
|
— Қайдасан, узоқдан келдим соғиниб,
Соғиндим танимда қолмади дармон. Мен орзу-умиднинг ғамгин ёлқини, Мен — Армон! Кўйингда қоврулган Армон! Ва уйнинг эшиги очилар бесас, Бир шарпа чиқади булутдан сузиб: — Келдингми мен билан олгани нафас, Келдингми йўлларнинг танобин узиб? Улар бир-бирига тўймай боқишар, Бир-бирин кўксида беришади жон. Кулишар, хаёллар ичра оқишар, Икки ночор вужуд — иккита Армон. (c) Usmon Azim |
Соғинишдан ўтдим... Кетар йўл, туман-
Сенсизлик дунёнинг қучоғи музли. Уйғонмоқ оғир бу йўқлик уйқудан- Ҳамма нур тарк этди кул чўккан кўзни. Соғинчнинг гуллари! Қоп-қора гуллар! Гул эдинг барибир! Гул эдинг ахир! Даҳшат сукунатда чўкди қайғулар Боғларида гули қолмаган тақдир. Қолдирган дунёнгда бўм-бўз кезаман, Ҳечликнинг ичида ҳечман... Ҳечман... Ҳеч... Жунжикиб сезаман, тўниб сезаман- Қуёш ботиб кетди. Қуёш йўқдир. Кеч. Усмон Азим |
Дунёни бўлиб олиш
Камбағал бизники. Бойлар сизники. Ҳақиқат бизники. Ёлғон сизники. Қайғулар биздандир. Шодликлар сиздан. Ташвиш бизга тобе. Беғамлик сиздан. Ямоқ бизникидир. Бутун сизники. Озодлик биздандир. Қафас сизники. Кўнгил бизнинг подшоҳ. Қорин сизники. Бизнинг уй хароба. Сарой-сизники. Манглай тер бизники. Ҳаром сизники. Биз Ҳақнинг қулимиз. Дунё сизники. Энди буёғининг ўзи бўлинди: Оллоҳ бизникидир. Шайтон сизники. Усмон Азим |
Энди фақат яшаш мен учун оздир,
Қисматим "ўлиб ҳам тургин" деб ёзди... Сени кўргандан сўнг рўй берди бу ҳол- Соғинаркан, фақат яшамоқ малол. Қийноқларинг етди-томуғдам-ўтди. Умрим бу ҳаётдан нарига ўтди- Билдим: руҳ қаърида тўлғонган гардун Соғинчдир-ҳаққа ҳам етгувчи афсун. Шул сабаб, Қақнусдан ўтмоққа дўндим, Ажалдан даҳшатли ажалга кўндим Ва бундай ҳол билан ҳеч тушмадим баҳс... О, фақат тириклик менга керакмас. Усмон Азим |
| Текущее время: 11:00. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»