Просмотр полной версии : Ёзги таътилда болалар учун чўмилиш ҳавзалари...
Мана ўқувчиларимизни ҳам ёзги таътилга чиқариб бўлдик. Баъзилари оромгоҳларда, баъзилари ота-оналарининг бағриларида маза қилиб дам олишмоқда. Ёз дам олиш учун жуда соз бўлишига қарамасдан, кунинг иссиқлиги ёшу-қарини эркин нафас олишида қийинчиликлар туғдиради. Қанчалик иссиқ бўлса, инсон танаси шунча сувга эҳтиёж сезаверади.
Мавзу очилишидан мақсад, ушбу кунларда болалар учун чўмилиш ҳавзалари қай аҳволда? Улар учун махсус бассейнлар хизмат кўрстяптими? Мавжуд бассейнларнинг сувларини тозалигига эътибор қандай? Мана шулар ҳақида маълумотларга қизиқяпман.
Куни кеча Қашқадарё вилоятида тайёрланган лавҳани кўриб, ушбу мавзуни очишга мажбур бўлдим.
Бошловчи болалардан, бу чўмилиш ҳавзаси пулликми, қанчадан тўлаб кириб чўмиласизлар деб сўраяпти. Болалар соатига 2000-3000 сўмдан берамиз деган жавобни айтишди. Хўп, пули бор болалар худди шундай махсус ҳавзаларда чўмилишяпти, лекин пули йўқ болаларчи...? Пули йўқлар албатта чўмилиш учун хавфли бўлган қаердаги ифлос кўлларда, оқар дарёларда, қисқаси чўмилиш мумкин бўлмаган жойларда чўмилишади. Алал оқибат ўлим мана шу орқали бир неча инсонни олиб кетяпти. Аммо биз барибир, аээ..., эътиборсизлик қилганда, сузишни билмасканда деб, катта эътиборсизлик қилиб ўтираверамиз.
Лавҳада, сув ҳавзаси бошлиғидан интервью олиш жараёнида, анави бошлиқни тили айланмаяпти. Мана 4 киши хавфли жойларда чўмилиб оламдан кўз юмибди, мана шу чўмилиш хавзасини пулсиз, текин қилиб қўса бўлмайдими, нима деб ўйлайсиз деса, албатта, ҳозирда шунинг устида иш олиб бормоқдамиз деб ундан нарига ўтолмаяпти. Албатта, ҳозирда шунинг устида иш олиб бормоқдамиз деган гапини бечора бошлиқ тўрт марта қайтарди-я. :(
Ҳа, сиз қиш мавсумигача, боринге кейинги йилгаям шу устида иш олиб борасиз деганча ичимда ғудурлашдан нарига ўтолмадим.
Нима деб ўйлайсизлар, бундай ҳолатларга қандай қарайсизлар? Фикрингизни кутиб қоламан азиз форумдошлар.
Nigora Tursunova
17.07.2009, 11:16
сув ҳавзаси бошлиғидан интервью олиш жараёнида, анави бошлиқни тили айланмаяпти. Мана 4 киши хавфли жойларда чўмилиб оламдан кўз юмибди, мана шу чўмилиш хавзасини пулсиз, текин қилиб қўса бўлмайдими, нима деб ўйлайсиз деса, албатта, ҳозирда шунинг устида иш олиб бормоқдамиз деб ундан нарига ўтолмаяпти. Албатта, ҳозирда шунинг устида иш олиб бормоқдамиз деган гапини бечора бошлиқ тўрт марта қайтарди-я. :(
Basseyn rahbari xam foyda olish maqsadida basseyn ochgan, u xech qachon tekin qilib qo'ymaydi.
Manimcha eng yaxshi yo'li, kam ta'minlangan oilalarning farzandlari uchun basseynga imtiyozli ravishda kiriishlariga mahalla oqsoqollari tomonidan amaliy yordam berilishi kerak.
Nigora Tursunova
17.07.2009, 11:27
ушбу кунларда болалар учун чўмилиш ҳавзалари қай аҳволда? Улар учун махсус бассейнлар хизмат кўрстяптими? Мавжуд бассейнларнинг сувларини тозалигига эътибор қандай?
Siz aytganday, suv havzalarga kirishni pulsiz qilib qo'yilsa, keyin cho'milish havzalarini ahvolini tasavvur qilib ko'ring-a? ko'chadagi ariq, ko'llaran farqi qolmaydi. unda bizaga MAXSUS basseynlarni nima keragi bor. Basseyn suvlarini tozaligini ta'minlash maqsadida kirishni pullik qilishgan.

Фикрингиз жуда тўғри, лекин мен тўлиқ текин бўлиши керак деб ёпишволганим ҳам йўқ, қанадай йўлларини кўрса бўлади демоқчиман. Биринчи постингиздаги гапларингизни ҳам қўллайман, балки сиз айтгандек маҳалла оқсоқолларидан фойдаланиш керакдир.
Мана ўқувчиларимизни ҳам ёзги таътилга чиқариб бўлдик.
Эндими? Мен таътилга чиққанларига аллақачон 50 кундан ошди деб юрибман.
Мавзу очилишидан мақсад, ушбу кунларда болалар учун чўмилиш ҳавзалари қай аҳволда? Улар учун махсус бассейнлар хизмат кўрстяптими?
Наҳотки, бу ҳақида ўзингизда озгина бўлса ҳам тасаввур йўқ! 67 % аҳолимиз қишлоқларда яшашини инобатга олсангиз, яна қанақа бассейн ҳақида гап бўлиши мумкин?
Бошловчи болалардан, бу чўмилиш ҳавзаси пулликми, қанчадан тўлаб кириб чўмиласизлар деб сўраяпти. Болалар соатига 2000-3000 сўмдан берамиз деган жавобни айтишди. Хўп, пули бор болалар худди шундай махсус ҳавзаларда чўмилишяпти, лекин пули йўқ болаларчи...?
Пули бўла туриб бассейн тополмаётган болаларни кўрсатишим мумкин! Уйида бассейни бўла туриб, дарёга чўмилишга югураётган болаларни ҳам...
Пули йўқлар албатта чўмилиш учун хавфли бўлган қаердаги ифлос кўлларда, оқар дарёларда, қисқаси чўмилиш мумкин бўлмаган жойларда чўмилишади. Алал оқибат ўлим мана шу орқали бир неча инсонни олиб кетяпти. Аммо биз барибир, аээ..., эътиборсизлик қилганда, сузишни билмасканда деб, катта эътиборсизлик қилиб ўтираверамиз.
Мана пойтахтнинг ўртасида каттагина анҳор оқиб ўтади. (2005 йили яқин дўстим шу анҳорда халок бўлди) Ўтганда-қайтганда кўзингиз тушади. Ишхонангиз ҳам деярли яқин-атрофида жойлашган. Лекин, бирон марта эътиборлилик қилиб, ҳеч ўша ерда чўмилаётган биттагина болани бўлса ҳам бу ерда чўмилиш хавфли деб огоҳлантирганмисиз?
Лавҳада, сув ҳавзаси бошлиғидан интервью олиш жараёнида, анави бошлиқни тили айланмаяпти. Мана 4 киши хавфли жойларда чўмилиб оламдан кўз юмибди, мана шу чўмилиш хавзасини пулсиз, текин қилиб қўса бўлмайдими, нима деб ўйлайсиз деса, албатта, ҳозирда шунинг устида иш олиб бормоқдамиз деб ундан нарига ўтолмаяпти. Албатта, ҳозирда шунинг устида иш олиб бормоқдамиз деган гапини бечора бошлиқ тўрт марта қайтарди-я. :(
Бечора, озиб-ёзиб бассейн қурсин-да яна балога ҳам қолсинми?
Ҳа, сиз қиш мавсумигача, боринге кейинги йилгаям шу устида иш олиб борасиз деганча ичимда ғудурлашдан нарига ўтолмадим.
Сув ҳавзаси бошлиғи болаларнинг бошқа жойларда чўмилишига назоратчи масъул эмас-ку! Ёки дарёда чўмилаётган болаларни қулоғидан тортиб, "Бу ерда чўмилиш ҳавфли, юринглар мен қурган бассейнда чўмиласизлар! Фалон минг доллар ажаратиб қурган эдим, майли, сизларни текин чўмилтираман" десинми?
Нима деб ўйлайсизлар, бундай ҳолатларга қандай қарайсизлар? Фикрингизни кутиб қоламан азиз форумдошлар.
Аввало, билайлик-чи, халқ таълими вазирлигидагилар бу масалага қандай мунособатда?
Nigora Tursunova
17.07.2009, 12:01
Лекин, бирон марта эътиборлилик қилиб, ҳеч ўша ерда чўмилаётган биттагина болани бўлса ҳам бу ерда чўмилиш хавфли деб огоҳлантирганмисиз?
Endi har bir bolaga bu yerda cho'milish havfli deb chiqmaydi-ku! Bolalarni oqar suvda cho'milmasligini nazoratga olish ularning ota-onalarining vazifasi.
Эндими? Мен таътилга чиққанларига аллақачон 50 кундан ошди деб юрибман.
Яхшироқ ўқинг илтимос...
Наҳотки, бу ҳақида ўзингизда озгина бўлса ҳам тасаввур йўқ! 67 % аҳолимиз қишлоқларда яшашини инобатга олсангиз, яна қанақа бассейн ҳақида гап бўлиши мумкин?
Сизнинг ва менинг қишлоғимда бассейн йўқдир, лекин бошқа қишлоқларда ўз кўзим билан кўрганман.
Тасаввурга келсак, афсус ҳозирда тасаввурга эга эмаслигим учун сўраяпганимгаям эътибор беринг. Менинг ҳам айланиб қидириб юришга вақтим йўқ.
Пули бўла туриб бассейн тополмаётган болаларни кўрсатишим мумкин! Уйида бассейни бўла туриб, дарёга чўмилишга югураётган болаларни ҳам...
Бундайлар сон мингтани ташкил қилмаса керак. Айрим бир-иккита болаларни деб, бутун бир бошли болалар ҳақида бундай фикрлаш қандай бўларкин.
Мана пойтахтнинг ўртасида каттагина анҳор оқиб ўтади. (2005 йили яқин дўстим шу анҳорда халок бўлди) Ўтганда-қайтганда кўзингиз тушади. Ишхонангиз ҳам деярли яқин-атрофида жойлашган. Лекин, бирон марта эътиборлилик қилиб, ҳеч ўша ерда чўмилаётган биттагина болани бўлса ҳам бу ерда чўмилиш хавфли деб огоҳлантирганмисиз?
Мана шу айланиб юрмасдан, вақт ажрата олмасдан, эътиборсизлик қилиб юрганимдан афсусланиб ёзяпман.
Бечора, озиб-ёзиб бассейн қурсин-да яна балога ҳам қолсинми?
Балога қолдирганим йўқ, аниқ фикрини берсин.
Сув ҳавзаси бошлиғи болаларнинг бошқа жойларда чўмилишига назоратчи масъул эмас-ку! Ёки дарёда чўмилаётган болаларни қулоғидан тортиб, "Бу ерда чўмилиш ҳавфли, юринглар мен қурган бассейнда чўмиласизлар! Фалон минг доллар ажаратиб қурган эдим, майли, сизларни текин чўмилтираман" десинми?
Агар текин (текинку ҳаётда бўлмайди-ю), озгина имтиёз ажратса, қулоғидан тортиб келиш шартмас, ўзи келади.
Масъуллигига келсак, ман бунақа ёзмадим шекилли, яна қайтарман кўзни каттароқ очиб ўқинг
Аввало, билайлик-чи, халқ таълими вазирлигидагилар бу масалага қандай мунособатда?
Халқ таълими вазирлиги болалар учун оромгоҳларни ажратиб қўйган, сиз айтгандек, болаларни чўмилишигаям масъул эмас.
Масалага бунчалик жиддий ёндошманг. Мен мана шу масалада ёрдам берадиган одамлар борми деган маънода фикр юритяпман.
Лекин, бирон марта эътиборлилик қилиб, ҳеч ўша ерда чўмилаётган биттагина болани бўлса ҳам бу ерда чўмилиш хавфли деб огоҳлантирганмисиз?
Endi har bir bolaga bu yerda cho'milish havfli deb chiqmaydi-ku! Bolalarni oqar suvda cho'milmasligini nazoratga olish ularning ota-onalarining vazifasi.
Мажбурлигидан чўмилади-да.
Лекин ота-онанинг ҳам хиссаси катта.
Аввало, билайлик-чи, халқ таълими вазирлигидагилар бу масалага қандай мунособатда?
Фикрларига келасак, албатта уларни ҳам шу ерга таклиф қиламан.
Murod Sadikov
17.07.2009, 12:30
Manimcha eng yaxshi yo'li, kam ta'minlangan oilalarning farzandlari uchun basseynga imtiyozli ravishda kiriishlariga mahalla oqsoqollari tomonidan amaliy yordam berilishi kerak.
Манимча, бу иш махалла оқсоқолларини қўлидан келмайди. Қўлидан келадигани ҳомий топиб маҳаллани ўзига сув ҳавзаси қуриб бериши мумкин. Бу иш билан туман хокимияти, жамғарма ва ташкилотлар шуғулланиши керак. Ёш болаларга имтиёзли кириш умуман тўғри фикр.
Тасаввурга келсак, афсус ҳозирда тасаввурга эга эмаслигим учун сўраяпганимгаям эътибор беринг. Менинг ҳам айланиб қидириб юришга вақтим йўқ.
Мана шу айланиб юрмасдан, вақт ажрата олмасдан, эътиборсизлик қилиб юрганимдан афсусланиб ёзяпман.
Ҳали ҳам бахтимизга шу "вақт" деган тушунча бор!
Масъуллигига келсак, ман бунақа ёзмадим шекилли,
Маъсул демадим дейсиз. Аммо қуйидаги гапингизда бошлиқни маъсул шахс сифатида билиб, ундан хафа бўлгансиз!
Ҳа, сиз қиш мавсумигача, боринге кейинги йилгаям шу устида иш олиб борасиз деганча ичимда ғудурлашдан нарига ўтолмадим.
Халқ таълими вазирлиги болалар учун оромгоҳларни ажратиб қўйган, сиз айтгандек, болаларни чўмилишигаям масъул эмас.
Бунисига, No Comment
яна қайтарман кўзни каттароқ очиб ўқинг
Қулоққа бошқача эшитилар экан... Хўп бўлади
Murod Sadikov
17.07.2009, 12:47
Тошкент шаҳрида болалар учун «Узбекистан» – давлат теннис клуби, «Oazis-asaka», «Крепыш», Спорт комплекс «Интер-спорт», бассейн «Митрофанова», клуб «NBU», «Жар», «Трактор», Аква-парк, «Мусаффо булок» чузишни ўргатиш маркази ва бир қанча меҳмонхоналарнинг бассейнлари бор, бироқ кириш нархлари қиммат, бу ерларга кириб чўмила олмаганидан кейин, маън этилган сув ҳавзаларида чўмилади.
Мана шу айланиб юрмасдан, вақт ажрата олмасдан, эътиборсизлик қилиб юрганимдан афсусланиб ёзяпман.
Ҳали ҳам бахтимизга шу "вақт" деган тушунча бор!
"Вақт" кўп жойда баҳона сифатида ишлатилади, Балки бу ҳам менинг бир баҳонамдир. :)
Маъсул демадим дейсиз. Аммо қуйидаги гапингизда бошлиқни маъсул шахс сифатида билиб, ундан хафа бўлгансиз!
Фикримни етказа олмаганим учун узр!
Қулоққа бошқача эшитилар экан... Хўп бўлади
Қўполлашгани учун узр,
Ўзимизнинг ўртамиздаги оғзаки суҳбат деган хаёл кетибди :)
Нима деб ўйлайсизлар, бундай ҳолатларга қандай қарайсизлар?
Манаман деган шоҳона бассейнлар қурилган тақдирда ҳам болаларни табиий сув ҳавзалари, дарё ва каналларда чўмилишидан қайтара олмайсиз.
Масалан, биз тарафда каттагина "Аму Қоракўл" канали оқади. Тўғриси, бу канал лойқаланиб оқади. Қоп-қора, бўтана сув кўз олдингизга келмасин! Тиллодек жилваланган каналда чўмилиш ёшлигимизда бобо-бувилираримиз ўргатганидек, турли тери-таносил касалликлари, яра-чақаларнинг олдини олади. Сув ҳарорати ҳам тоғли ҳудудлардаги ҳавзаларники каби жуда муздек эмас. Мўътадил. Шахсан мен 10 та бассейнни ҳам мана шу каналга алишмайман.
Болалар истайсизми-йўқми юзаси ва узунлиги катта бўлган сув ҳавзаларига чўмилишади. Сувда узоқ масофадан ҳаракатсиз оқиб келиш учун, қувлашмачоқ ўйнаш учун шу қулай. Одатда каналлар бассейнга нисбатан чуқур бўлади ва туби-ю тўрт томони бетонланмагани боис шўнғиш жараёнида жароҳатланиш эҳтимоли жуда пастдир.
Хулоса шуки, болаларнинг табиий сув ҳавзаларидан бассейнга жалб этиш масаласи жуда-жуда мавҳум. Аввало, етарли бассейнлар йўқ! Сиз бир-икки қишлоқларда бассейн кўрдим демоқдасиз. Аммо, 100 фоиз ишонч билан айта оламан, қишлоқлардаги бассейнлар катталардан ортмайди!!!!
Модомики, сиз чўмилиш жараёнида болалар ўлимининг олдини олиш учун бассейнлар керак десангиз, яна бир мисол - қутқарувчи ғаввослар, ўнлаб назоратчилар бўлган Ғафур Ғулом паркидаги чўмилиш ҳавзасида ўтган йили бир бола чўкиб кетди.
Бу муаммо бўйича ягона йўл битта - болаларга сузишни атрофлича ўргатиш керак. Маҳалла оқсоқоллари билан келишиб, ҳар куни чўмилиш ҳудудларига маҳалла посбонларидан ёки хонадонлардан биттадан вакил назоратчилар қўйиш керак. Шахсан мен буни иложи бор деб ўйлайман.

Бошидан шунака фикрингизни кутгандим, лекин бу иложлар шу ерни ўзида ёзилиб, қолиб кетаверади-да :(
Feruza Husnitdinova
18.07.2009, 18:50
Фарзандларимиз аллбатта сузишни яхши билишлари керак деб уйлайман. Набирам эса хозирда 110-мактабда сузишга катнашмокда. Яхши урганиб олишини кутяпман. У билан дам олишга борамиз.
Feruza Husnitdinova
24.07.2009, 19:04
Чилонзор тумани тасарруфидаги 217-сонли мактабдаги бассейн болалар ихтиёрида. Расмни катталаштириб, кайта куяман. Куринг:
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot