Просмотр полной версии : ZiyoNET форумининг энг қизиқ мавзусини биргаликда аниқлаймиз!
Форумдошлар фаоллигини кучайтириш ва форумнинг долзарб, қизиқарли мавзуларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказишга қарор қилдик. Эътиборингизга, форумдошлар томонидан энг кўп жавоблар қолдирилган энг оммабоп мавзуларни тақдим қилмоқдамиз. Хўш, қай бири кўпроқ сизга маъқул келди ва айнан нима учун?
Форум фаолиятига сиз қандай баҳо берасиз ва келажакда қандай мавзулар очилишини истайсиз. Буларни ҳам шу баҳонада айтиб ўтишингиз мумкин.
Сўровномага ўзбек тилидаги 24 та мавзу киритилди. Овоз бериш муддати 20 кун. Фаол қатнашинг!!!
Мавзу очган форумдошлар ўз мавзуларига овоз бермасликларини тавсия қиламиз.
Дарвоқе, форум статистикаси (http://uforum.uz/statistics.php?forum=372&stats=threads&show=50)эса энг оммабоп мавзуларни қуйидаги тартибда намоён қилмоқда. Аммо, форумдошларнинг фикри бошқача бўлиши мумкин.
1. Online ZAKOVAT (узб)
2. Нимага саводсизлашиб кетаяпмиз?
3. Bahru-bayt
4. Ҳикматли сўзлар ўйини
5. Dildagi satrlar
6. Реклама?! Жонга тегдинг-ку!
7. RAP - Болаларни заҳарлайдими?
8. Реалликка кўчган виртуал бирлик
9. Мактаб ўқувчисига уяли телефо...
10. Узбекистоннинг энг аклли, интеллект...
11. Футболга тобингиз калай...?
12. Узбекский язык: кириллица или латин...
13. Шеър азиз олам аро...
14. Teatr - ma'naviy tarbiya maskani
15. Televizormi? Dilbuzarmi? Tilbuzarmi...
16. Виртуал ўйинлар қотилликка ет...
17. Сиз географияни биласизми?
18. Kino va tomashabin o'rtasidagi maso...
19. Интернет ва порнография...
Shomurodov Shohruh
27.05.2009, 21:41
Дарвоқе, форум статистикаси (http://uforum.uz/statistics.php?forum=372&stats=threads&show=50)эса энг оммабоп мавзуларни қуйидаги тартибда намоён қилмоқда. Аммо, форумдошларнинг фикри бошқача бўлиши мумкин.
1. Online ZAKOVAT (узб)
2. Нимага саводсизлашиб кетаяпмиз?
demak mening fikrim statistika bilan bir xil ekan :)
Umida Shodiyeva
01.06.2009, 12:23
Hozircha shularni birinchi deb bilaman.
1. Nimaga savodsizlashib ketayapmiz?
2. Dildagi datrlar.
3.Reklama?! Jonga tegding-ku!
4.Online ZAKOVAT(uzb)
5. Hikmatli so'zlar o'yini
Forum ishtirokchisi sifatida quyidagi mavzularga ovoz beraman:
- Dildagi datrlar - Nigora Umarova
- Hikmatli so'zlar o'yini- Husen Tangriyev
- Способы развития интернет журналистики в домене uz / uz доменида интернет журналистикани ривожлантириш йўллари- Davron Axmedov
- Qaysi oliygoh???- Aziza Abdunabiyeva
- Nimaga savodsizlashib ketayapmiz? - Masud Mahsudov
Дарвоқе, форум статистикаси (http://uforum.uz/statistics.php?forum=372&stats=threads&show=50)эса энг оммабоп мавзуларни қуйидаги тартибда намоён қилмоқда. Аммо, форумдошларнинг фикри бошқача бўлиши мумкин.
форум статистикаси хам бекорга хисобланмайди-ку? :buba:
хозирги суров сунъий натижага олиб келади... реал холат хисоблаб булинган... :rtfm:
хозирги суров сунъий натижага олиб келади... реал холат хисоблаб булинган... :rtfm:
Бир хисобдан, энг яхши мавзуни аниклаб нимага эришмокчисиз деган савол хам тугилиши табиий! Максад аслида бу хам эмас эди. Шунчаки, форумда сунгги пайтларда кузатилаётган пассивликнинг сабабларини аниклаш хохиши бор эди. Колаверса, иштирокчиларнинг жуда тор бир гурухи шаклланиб колган-ки, факатгина улар борлиги боис ZiyoNET форуми "яшамокда".
Ушбу мавзу оркали иштирокчилар форумдаги мавжуд мавзуларни тахлил килсалар, хар бир форумдошга умумий бахо берсалар ва келажакда кандай мавзулар очилишини истайдилар мана шулар хакида ёзишларидан умидвор эдик. Хуш, сиз форумнинг ZiyoNET аталмиш ушбу булаги яна-да фаоллашиши учун кандай тавсиялар берасиз?
Диккат савол: суровномадаги номзод мавзуларнинг кайси бири узок "яшамокда"?
Колаверса, иштирокчиларнинг жуда тор бир гурухи шаклланиб колган-ки,
... улар қарама-қарши ва зиддиятли фикрлар билдириб, ўзаро кучли мунозара олиб бормаганликлари учун форум сустлашиб қолмоқда.ИМХО.
Shomurodov Shohruh
13.06.2009, 00:47
Колаверса, иштирокчиларнинг жуда тор бир гурухи шаклланиб колган-ки,
... улар қарама-қарши ва зиддиятли фикрлар билдириб, ўзаро кучли мунозара олиб бормаганликлари учун форум сустлашиб қолмоқда.ИМХО.
Мана, "Олимлар саъй харакати" мавзуси хам учиб колди, кандай бошланаётган эди...эх...
Abror Qodirov
13.06.2009, 12:19
Iya, bizga ovoz berish mumkin emasmush... Ha, mayli endi postlarimiz soni 30taga yetishini kutar ekanmizda. "Hali sanga bor" diganimi bu? :-)
хозирги суров сунъий натижага олиб келади... реал холат хисоблаб булинган... :rtfm:
Бир хисобдан, энг яхши мавзуни аниклаб нимага эришмокчисиз деган савол хам тугилиши табиий! Максад аслида бу хам эмас эди. Шунчаки, форумда сунгги пайтларда кузатилаётган пассивликнинг сабабларини аниклаш хохиши бор эди. Колаверса, иштирокчиларнинг жуда тор бир гурухи шаклланиб колган-ки, факатгина улар борлиги боис ZiyoNET форуми "яшамокда".
Ушбу мавзу оркали иштирокчилар форумдаги мавжуд мавзуларни тахлил килсалар, хар бир форумдошга умумий бахо берсалар ва келажакда кандай мавзулар очилишини истайдилар мана шулар хакида ёзишларидан умидвор эдик. Хуш, сиз форумнинг ZiyoNET аталмиш ушбу булаги яна-да фаоллашиши учун кандай тавсиялар берасиз?
футболда булган каби, хамма масалада хам тахлилий ёндошиш керак... :buba:
мана масалан, форумнинг Зиёнетга аталган булими хусусида аъзи бир саволларга жавоб бера оласизми:
форум иштирокчиси (фойдаланувчиси дейиш нотугри булади) нинг умумийлаштирилан уртача портрети кандай? балки бир эмас, икки, уч ёки ундан купрок тоифа булар...
Форум маъмурияти кайси тоифани узининг асосий иштирокчилари деб билади? у бугунги кундаги холат билан мос тушмокдами? Мазкур тоифани жалб килиш учун кандай ишлар амалга оширилган? форум узи маъмурият учун хизмат киладими ёки иштирокчилар учунми? иштирокчиларнинг хохиш-истаклари урганилиши учун шу кунгача килинган ишлар фойдали булдими ёки йук-ми? Бу масалаларни ким урганди? кандай усуллар билан?
... ва хок... :rtfm:
озгина тахлил ва ижодий ёндошув керак, азизлар, булмаса Бахрейн билан уйнаган жамоанинг куни тушади бошингизга (э-э-э... яна утлаб кетдим шекилли, энди асосий касб, тугри тушунасизлар...):187:
Gulnora Voisova
07.08.2009, 17:03
Шунчаки, форумда сунгги пайтларда кузатилаётган пассивликнинг сабабларини аниклаш хохиши бор эди. Форумга илк маротаба кирганимда ён веримга карамасдан пост колдириб кетаверардим,профилимдаги маълумотлар хам хазил хазил билан ёзилганди.Нимага саводсизлашиб кетаяпмиз мавзусини бошдан оёк укиб чикдиму,эътиборсизлигимдан,нега форумга кирибок мавзуларни,форумни мухитини куздан кечирмаганимга афсусланиб кетдим.Юфорумда деярли хар бир мавзудан, одам узига хулоса чикариб олса булади.
Колаверса, иштирокчиларнинг жуда тор бир гурухи шаклланиб колган-ки, факатгина улар борлиги боис ZiyoNET форуми "яшамокда". Илгариги мавзуларни, мунозараларни хозиргиси билан солиштирса форумга киргинг хам келмай колади.Балки кишиларнинг фикри саёзлашиб,бировдан айб кидириб вакт утказишга харакат килишлигидадир.(бу "фазилат" узимда хам бор албатта)Айби топилган бечора хам дарров узини химоя килишга чогланадида яндексни,гооглени титкилашга тушиб кетади...Кейин булса,куп эмас 25,30 фоиз хаклигига иймон келтиргач карши хужумга утади.Нафсонияти азият чеккан хар кандай одам,булиши мумкин деган фикрни хам булган деб туриб олади.
Мана шу гайрат шижоатни булак эзгу ишларга,билим олишга сарфлаганимизда,эххе камида ташки ишлар министри булармидик...
Нукта ва вергулдан кейин пробел куйиш шартмикин.Нега мен буни хисобга олмабман деб куп уйладим.Бечора она тили ва адабиёт укитувчимизнинг гурига гиштлар калаб ташладим.
Хуллас шунака гаплар...
Карабсизки форум хам шу тарзда "яшаш"да давом этади.
улар қарама-қарши ва зиддиятли фикрлар билдириб, ўзаро кучли мунозара олиб бормаганликлари учун форум сустлашиб қолмоқда. Хар сафар Маестронинг,Нигора опанинг,ва бошка тажрибали(аклли) форумчиларнинг постларини укиганимда узимни постларимдан уялиб кетаман.
П.С:Ёши каттарок форумчиларнинг купрок кириб туришларини сураган булардим.Вактлари булса албатта.Шунда Ziyonetнинг авалги файзи хам кайтармиди...(битта макол кеп колдию,ха майли айтмай куяколай :-))
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot