PDA

Просмотр полной версии : Тонгларни бедор кутган шоира: Халима Ахмедова


Nigora Umarova
12.05.2009, 15:40
Хурматли форумдошим!

Навбатдаги сухбатдошимиз шоира Халима Ахмедова (http://www.ayel.edunet.uz/ahaa.htm)буладилар. Халима Ахмедованинг шеърлари дард билан ёзилган, айримлари кушик булган.
Шеърият, ижодга оид саволларингиз булса мархамат килиб мавзуда колдиришингиз мумкин.

https://img.uforum.uz/images/1097955.jpg

Nigora Umarova
12.05.2009, 15:51
Бошдан-оёгим нур,
Бошдан - оёгим -
Шаффоф хаволарга кетдим чирмашиб.
Агар менга боксанг
Шу лахза, Куёш,
Рахшона кузларинг кетар камашиб.

"Согиниб яшадим..."
Бу кандай калом?!
Бошка суз на хожат,
Шархга на хожат?
Хаётни бошимга кутариб бугун
Каёкка кетяпман бетокат?

Минг йиллик зиндондан
Чиккан махбусдай,
Кузим мунг либосин йиртиб ташлади.
Хатто теграмдаги зулматли олам,
Во ажаб,
Нурларга дуна бошлади...

"Согиниб яшадим..."
Нега бунча кеч?!
Кисматнинг измига йукдир хеч сабаб.
Асрашга кодирдир нахотки мени
Хазон газабидан
Шу бир огиз гап?!..

Бошдан - оёгим нур,
Бошдан-оёгим...

Халима Ахмад

Nigora Umarova
12.05.2009, 16:01
Дустларим кунглимга карайди,
Душманларим бокар гамангиз.
Шунча агёр, шунча дуст билан,
Айтинг ахир, мен нега ёлгиз?!

Тонгнинг кузидаги нурга уйкашиб,
Жонимда уйгонар бир илдиз.
Шунча орзу, умидлар билан
Айтинг ахир, мен нега ёлгиз?!

Тун юракка соларкан титрок,
Фол очади ишкимдан юлдуз.
Шунча фирок, хижронлар билан,
Айтинг ахир, мен нега ёлгиз?!

Томирларим чертади шамол-
Уз уйидан кочган бебош киз.
Минг шубхаю хавотир билан,
Айтинг ахир, мен нега ёлгиз?!

Согинчлардан яралдим балки,
Битармикин калбимдаги из?
Шунча кайгу, шунча гам билан,
Айтинг ахир, мен нега ёлгиз?!

Халима Ахмад

Nigora Umarova
12.05.2009, 16:10
Гулларнинг куксига ботар товони
Ялангоёк чопган телба шамолнинг.
Юлдузлар базмидан бош олиб кетар-
Уйинга хуши йук бугун хилолнинг.

Огироёк дарахт куёшни уйлаб,
Туннинг зарбасига бермайди жавоб.
Капалак тушига охиста, майин,
Малаклар киради киймасдан хижоб.

Адашган бир кушча узок йиглайди
Ва сунгра нечундир булиб колар жим.
Кокилибми ёки тош отиб ногох,
Кулмакнинг уйкусин бузар аллаким.

Хаёт кушик куйлар тун пардасида,
Юрак эса - эриб бораётган шам.
Милт-милт ёнаётган юрак бошида
Парвонадир кайгу, парвонадир гам...

Халима Ахмад

Nigora Umarova
12.05.2009, 16:19
Сокин яшаётган эдим умримни,
Калбимни юварди бокира хаёл.
Ногох утган кунлар сирли ёдини
Кайлардан келтирди бу телба шамол?!

Осмон кипригида илиниб турган
Бир томчи ёшдайин калтиради Ой.
Унсиз талвасада, унсиз видода
У калбим тулгогин сезди, хойнахой.

Дарахт илдизига тушган курт каби
Бир дард урмалади жисму жонимда.
Зумрад майсалару шабнами билан
Оппок тонг куярди менинг конимда.

Шамол кучогида тулиб йиглади
Богларга сигмаган настарин гули...
Кузимни ёшлатиб хузур килади
Мархум согинчларнинг тузгиган кули...

Халима Ахмад

Nigora Umarova
12.05.2009, 17:36
Булбул забонида музлади исмим,
Кулолнинг хажрида бетокат жисмим,
Кузим шуъласини ичиб кетди ким,
Хазон зардалари равоми энди?
Ишкнинг хокистари давоми энди?

Туннинг кулохидай корайди нигох,
Коним жилвасини сундирди гунох,
Юрагим - кабрини qerjnufy арвох.
Хазон зардалари равоми энди?
Ишкнинг хокистари давоми энди?

Шамол угирлади дилдаги ганжим,
Шафкат коясини синдирди ранжим,
Оёклар остида инграр илинжим,
Хазон зардалари равоми энди?
Ишкнинг хокистари давоми энди?

Гулнинг хаёлидан булгандим пайдо,
Ажаб, гулдай сулдим, куригач дарё,
Шабнамларда борми суратинг, Худо,
Хазон зардалари равоми энди?
Ишкнинг хокистари давоми энди?

Халима Ахмад

Nigora Umarova
12.05.2009, 17:44
Кузинг гулханида ёндим, кулимни кукка соч энди,
Губорим тушмасин сенга, андин олисга коч энди.

Телба ошик эдим мен хам, узимдан кечдиму кетдим,
Гариб, бечора бу жоним Яратганга хирож энди.

Вужудим тунга кийгизсам, куни мандин каро булди,
Юлдузлар фолида умрим яна талон-тарож энди.

Каландар хиркасин кийган умидимни севар тупрок,
Кузимнинг ёшини ичган азоб бошида тож энди.

Елкангга ботди бу бошим, магар бир силкитиб отдинг,
Мехринг не, нафратинг надир? Хаёт, сирингни оч энди.

Тошдин каттик багир бирлан нечук Халима булдим ман,
Шу икки дард тула кузим bir ахлига тилмоч энди.

Халима Ахмад

Husen
20.05.2009, 14:13
Ушбу шеърларни "Тафаккур" журналининг янги сонида кўриб, янада хурсанд бўлдик.

Саволим шуки, қисматига шоиралик битилган аёлнинг бахти ва бахтсизлиги нимада деб ўйлайсиз?

Nigora Umarova
20.05.2009, 14:47
Ушбу шеърларни "Тафаккур" журналининг янги сонида кўриб, янада хурсанд бўлдик.



Форумимизга шеърлар "Тафаккур" журналидан олдинрок етиб келган эди.

Halima Ahmedova
17.07.2009, 13:17
Husen Tangriyev
Саволим шуки, қисматига шоиралик битилган аёлнинг бахти ва бахтсизлиги нимада деб ўйлайсиз?


Мен шоира сифатида бахтсизлигимни шеър деган бахтнинг ичида кураман.

Halima Ahmedova
17.07.2009, 13:18
Maestro
Хаётда нимадан куркасиз?


Хаётда мен факат узимдан куркаман.

Nigora Umarova
17.07.2009, 14:32
Халима опа, шеърият нима: калб амрими ёки шоирнинг дил эхтиёжими?

Halima Ahmedova
17.07.2009, 14:34
Халима опа, шеърият нима: калб амрими ёки шоирнинг дил эхтиёжими?
Шеърият бу Оллохнинг шоирга юктирган дарди бўлса керак. Бу шундай дардки, оддий дарддан одам огрик сезса, бундан эса ором олади. Хазрати Навоий деймизми, Машраб деймизми гарчи улар орамизда йук булса хам, улар бизга рухан якинлигини хис киласан.
Шеърият бу эрмак дейдиган одамлар хам бор. Бир томони ?ам борки, шеърият бу кисмат. Шу кисматдан баъзан бир хиллик, тинимсиз сузга мурожаат одамни зериктириб юбориши мумкин.Аммо узингдан хеч каерга кочиб кета олмайсан ва кайта-кайта сузга мурожаат этаверасан. Шеърият сенга бераётган изтиробдан рохатланаверасан

Nigora Umarova
17.07.2009, 14:36
Шеърларингизда кисматингиз акс эттирилганми? Чунки уларда кучли дард, изтироб бор....

Halima Ahmedova
17.07.2009, 14:50
Шеърларингизда кисматингиз акс эттирилганми? Чунки уларда кучли дард, изтироб бор....
Албатта. Узбек халкимизда ,«Дард чекмасанг жонона кайда»,-деган гап бор. Бу факат маълум бир жинсга нисбатан ишлатилган гап эмас. Бунда кучли хаётий фалсафа бор. Чунки мен хаётнинг хама тайёр неъматига интилсам, мен учун хеч нарса кизикарлимас. Колаверса, мен шеър ёзаётганимда юрак деган призмадан хис-туйгуларимни утказмасам, демакки, менинг хис-туйгуларим ёлгон булади, ясама булади. Холбуки, шеър ёзаётган шоир шеър тукишга, шеър ясашга утса у хакикий шоир эмас. Юрагингда гижиллаб турган, юрагингни эзиб турган нарсаларни когозга тукмагунингча, сен хакикий шоир булолмайсан. Шу маънодан келиб чикадиган булсак, хар бир шеърим- бу менинг кисматим. Шеърият бу кисматнинг узи.

Nigora Umarova
17.07.2009, 14:57
Бир санъаткор билан сухбатлашганда, хакикий санъаткор булиш учун киши нимагадир маънан мухтож булиши керак. Мухтож инсонлардангина хакикий санъаткор чикади, деганди. Шоирлар хам суз санъаткорлари хисобланадилар. Яъниким, сузни колипга солиб уни халкка етказиб беради. Сиз бу фикрга кандай карайсиз?

Halima Ahmedova
17.07.2009, 15:15
Бир санъаткор билан сухбатлашганда, хакикий санъаткор булиш учун киши нимагадир маънан мухтож булиши керак. Мухтож инсонлардангина хакикий санъаткор чикади, деганди. Шоирлар хам суз санъаткорлари хисобланадилар. Яъниким, сузни колипга солиб уни халкка етказиб беради. Сиз бу фикрга кандай карайсиз?

Сиз демокчисизки, мухтожлик кишини яхши ижод килишга ундайди. Мен бу фикрга кушилмаган булардим. Тарихга мурожаат килайлик. Бобур Мирзо- шох ва шоир. Нима етмас эди шоирга? Тугри Ватанни севиш мумкин. Ватанни олисда туриб согиниш мумкин. Аммо том маънодаги мухтожликки келсак, хаётга реал карайлик. Турт тарафимиз тула мухтожлар. Нега улар шеър ёзмайди? Шундан келиб чикадиган булсак, ижод килишга ундайдиган нарса маънавий мухтожлик эмас. Бошкача килиб айтишимиз керак: ижод килишга ундайдиган нарса юракнинг тубидаги чанкоклик булса керак.
Тасаввур килинг биз чексиз сахрода кетяпмиз. Чанкаганмиз. Узокдаги саробларга талпиниб кетаверамиз, кетаверамиз. Аммо биз сув излаяпмиз-ку?!.. Качонки сувга етиб боргандан кейин тананггиз яйраб, рохатланса, шеър ёзганда хам шоир худи шу нарсани хис килади. Мен шундай деб уйлайман.
Мен узимни кучли бир шоира демокчи эмасман. Бахоли кудрат кулимдан келганча ёзаётган ижодкорман. Лутфий, Навоий, Бобурларнинг ижодларига назар соладиган булсак, уларда кайсидир томондан мухтожлик булмаган. Мен буни чукур тахлил килишга кодир эмасман. Лекин улар шундай гузал, латиф газалларни ёзишган. Бу менинг фикрим.

Nigora Umarova
17.07.2009, 15:21
Гарчи исмингиз «Халима» булса-да, («Халима» сузи арабча «хилм» сузидан олинган булиб, «юмшок, майин» деган маънони билдиради) Шеърларингизда нима учун исён кучли?

Halima Ahmedova
17.07.2009, 15:35
Гарчи исмингиз «Халима» булса-да, («Халима» сузи арабча «хилм» сузидан олинган булиб, «юмшок, майин» деган маънони билдиради) Шеърларингизда нима учун исён кучли?
Гарчи исмингиз «Халима» булса-да, («Халима» сузи арабча «хилм» сузидан олинган булиб, «юмшок, майин» деган маънони билдиради. ) Шеърларингизда нима учун исён кучли? Гапингиз тугри. Исм ярим кисмат, деган гап хам бор. Исм куйилдими, кайсидир жихатда характерда хам акс эттади. Шеърларимда «мен багритошман» деган нарсалар акс эттирилган жойлар хам бор. Буни исён десак хам булмас балки?!.. Бир шеъримда Оллохга нисбатан шундай деб ёзгандим: «Сан берган кунгилни шунча алдасам хам, шунча тинчитсам хам тинчимаяпти-ку! Уни узинг менга бергансан-ку. Энди сенинг берган кунглинг учун ман гунохкор булдимми?!..» деган сатрлар хам бор. Шундан келиб чикиб айтадиган булсам, купинча узим хайрон коламан. Тугри «Халима» «хилм» сузидан олинган, «Мехрибон, рахмдил» дегани. Жуда тошбагир эмасман. Аммо бошкачарок караганда шарттакирокман. Дейлик, каердадир ёлгон аралашган булса, кимдир ёлгончилик килса, мугомбирлик килса юзига айтишга мажбур буламан, сачраб тураман. Балки бу ёмондир. Бу хам характер деб уйлайман, Нигора.

Nigora Umarova
17.07.2009, 15:44
Бир шеърингизда «Содда печак гуллар, девона гуллар…» деб ёзгансиз. Печак гулни биз хеч качон содда дея олмаймиз. У шундай кудратга эгаки, агар у хохласа ураб-чирмашиб гулни хам, дарахтни хам бугиб, куритиб яксон килиши мумкин. Баъзан соддагина, оддийгина куринган инсон хам ута аклли булади. Аклли инсон эса Худога тезрок етишади. Печак гул тимсолида тасаввуфий бир тимсолни хам акс эттирганмисиз, деган фикрга бордим…

Halima Ahmedova
17.07.2009, 16:29
Бир шеърингизда «Содда печак гуллар, девона гуллар…» деб ёзгансиз. Печак гулни биз хеч качон содда дея олмаймиз. У шундай кудратга эгаки, агар у хохласа ураб-чирмашиб гулни хам, дарахтни хам бугиб, куритиб яксон килиши мумкин. Баъзан соддагина, оддийгина куринган инсон хам ута аклли булади. Аклли инсон эса Худога тезрок етишади. Печак гул тимсолида тасаввуфий бир тимсолни хам акс эттирганмисиз, деган фикрга бордим…
Печак гулларга келсак, мен кишлокда усганман. Биз Худонинг берган куни далада булардик. Айтганингиздек, печак гул бор. Улар даланинг ёввойи феъл-атворини билмайдиган гуллар. Энг кизиги уларнинг шунака ширин, хеч ким туймаган хидлари бор. Биз уларни юлиб куйга берардик, молга берардик. Кичкиналигимиздан печак гул билан дустмиз. Аммо шахарда уларни кам учратаман. Печак гул бу рамзий образ, биринчидан. Сизнинг саволингиз табиат дарсидан келиб чикиб бераётган савол. Аммо шеъриятда рамзий образлар борки, уларни хаёт билан таккослаб булмайди. Хаттоки, Усмон Носирнинг бир шеъри бор –Куёшни кесилган бошга ухшатади. Бу одамни сескантириб юборади, инсон ёлгон дейиши мумкин, аммо бу рамз.
Шеъримда «печак гул»тимсолини ишлатганимки, мен печак гулларни яхши кураман. Тугри, улар кайсидир маънода дарахт, бута, гулларни сулдириши мумкин. Бирок улар каергадир интилиб кетаётганга ухшайди. Хулласи калом, мен уз тасаввуримда курдимки, печакгул бу менинг тасаввурим ичида усаётган печакгул ва улар инсон зотининг ичида усаётган мехр. Мен шуларни уйладим. Улар гул хам эмас, майса хам эмас. Вахоланки, улар сулдирмаслиги хам мумкин. Рахмим келади шу гулларга. Нихоятда девона, узининг кимлигини билмайди, каёкка усиб кетаётганлигини билмайди. Балки шу маънода улар Худодан Ишк сурамокчидир?!.. Улар киска умри мобайнида ё гулга, ё майсага айланади деган маънони бермокчи булганман.
Ута аклли одамлар худбинрок ва ёвузрок булади. Бу ерда ута аклсизлик хакида гап кетмаяпти. Содда, хаётдан узини излаб яшаётган одамларни яхши кураман. Шу маънода «менинг печак гулларим» сода ва телбарок одамлар рамзидир, балки?...

Nigora Umarova
17.07.2009, 16:36
Ёлгизлик факатгина Оллохга хос, дейишади. Бир шеърингизда, «Айтинг, ахир мен нега ёлгиз …» деб ёзгансиз. Ёлгизлик кисматини танлаш инсоннинг узига боглик эмасмикин?

Halima Ahmedova
17.07.2009, 16:43
Ёлгизлик факатгина Оллохга хос, дейишади. Бир шеърингизда, «Айтинг, ахир мен нега ёлгиз …» деб ёзгансиз. Ёлгизлик кисматини танлаш инсоннинг узига боглик эмасмикин?
Ёлгизлик… Шеърларимда кайси ёлгизликни тасвирлаганман? Мен дустларимнинг даврасида утириб хам баъзан узимни ёлгиз хис киламан. Шеърда баъзи киноялар хам борки, шунча гамлар-ташвишлар булиб туриб мен узимни нега ёлгиз хис килишим керак деган. Шеъримда узимни ёлгиз хис килишим – бу туйгуларнинг турфа рангидан биридир.

Nigora Umarova
17.07.2009, 16:51
«География дарсида» шеърингизда «Углим харитага жойлаб булмас Ватанни…» деб ёзгансиз. Сизнингча, Ватан нима?
Ватан кадрини, унга нисбатан согинч хисини Ватандан узокда булганлар яхши хис килишади ва килишган...

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:12
«География дарсида» шеърингизда «Углим харитага жойлаб булмас Ватанни…» деб ёзгансиз. Сизнингча, Ватан нима?
Ватан кадрини, унга нисбатан согинч хисини Ватандан узокда булганлар яхши хис килишади ва килишган...
Нигора, хис килса булади. 1978 йили Тошкентга келганман. Асли Бухоронинг кишлогиданман. Кишлогимиз хозир Навоий вилоятига карайди.
1978 йилдан бери Тошкентда колиб кетдик. Тошкент хам юрагимнинг 70 фоизини эгаллаб олган Ватан. Албатта, юрагимнинг томирларида узимнинг кишлогим. Кишлокка борсак бир пастда Тошкентни согиниб коламан. Кичкинагина кулбачамиз. Мехмонга борсак, аввал углим, кейин мен икки-уч соатда кулбамизни согиниб коламиз. Согинч юракни пармалай бошлайди. Бу Ватаннинг тортаётган мехри.
Мен унака хавойи гапларни айтишга устамасман: Ватан менинг жонимсан, жахонимсан, деб айтолмайман. Чунки бир нарсани биламан: Кимнидир ёки ниманидир каттик севган одам жар солиб айта олмайди. Бу тугри гап. Ватанни согиниб , талпиниб турсамда, «Ватан, мен сени мана бунака яхши кураман», деб айта олмайман, тортинаман. Ватанга ундай деб айта олмайман. Ватан севиш деб юракни курсатишнинг узи кифоя деб уйлайман.
Углим 13-14 ёшларида, тасаввурлари шунака булса деб ёзилган бу шеърдир. Шеър кандай чиккан- бу энди унинг мухлисларига хавола.

Nigora Umarova
17.07.2009, 17:26
Форумдошларимизнинг эътиборларига янги шеърларингиздан хавола килсангиз, илтимос.

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:28
Хикмат
Хассага суяниб бир кекса гадо,
Ахлат уюмидан излар эди нон.
Ажаб етмиш-саксон ёшни коралаб,
Насибасин топиб саклаб келган жон.
Шундан топдим хаёт фалсафасини,
Бойликда ювилмас на дард, на алам.
Очликда ўлганни кўрмадим, аммо,
Ўлса очкўзликдан ўлади одам.

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:31
Бегунох парвардигор,
Гунохкорман олдингда...
Майсаларга айлансам-
Коламанми ёдингда?!
Райхон барги силкиниб,
Юз очса шаббодага
Шабнамга кўнгил берсам-
Конамонли бодага?!
Ишк фаслидан адашиб,
Дил сўраса калдиргоч.
Карбало дашти учун
Жоним бўларми хирож?!
Субхидам кокилларин,
Тараса малак ёгду.
Мендан умидин узиб
Ташлаб кетарми кайгу
Бегунох Парвардигор,
Гунохкорман олдингда ...
Халимадан воз кечсам
Коламанми ёдингда...

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:34
Заифлашиб борар хотирам,
Билмадим бу кувончми ё гам.
Кувонч десам, якин дўстларнинг-
Унутибман номларини гам.
Унутибман мухаббат рангин,
Хижрон...
Хижрон ўзи нима эди-
Кушдай енгил кунларим учун,
Уни кайгу деб хам бўлмайди.
Назаримда бошка дунёдан,
Келиб колган кабиман гўё.
Нахот энди ўтган кунларим,
Бугун учун туюлар рўё.

Менинг заифгина хотирам,
Арзир уни эркалаб суйса...
... Не киламан агар бир куни,
Юрагимни унутиб кўйса.

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:37
Ўзингни тий,
Шарманда килма,
Эмасмизку биз
Кадрталаб.
Шу озгина кўргулик учун
Ахир шартми
Кетишинг кулаб.
Хар канча гам,
Азоб бўлмасин
Дардкаш юрагимда
Тўлиб тур.
Мен кийналиб
Дард чеккан тунлар,
Кўзларимда порлаб,
Кулиб тур.
Гарчи бугун...
Тошдан хам огир-
Емирилиб бораркан лошим
Бошинг узра кўтар кўнглимни
Мени юпат,
Юпат, Кўз ёшим.
... Хозир эса юрак ичида
Куйла, ганимларнинг
касдига.
Кечирмайман агар
Йикилсанг,
Пасткашларнинг
Оёк остига...

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:40
Сураткаш кўзим

Корачиги кадок мехнаткаш кўзим,
Суратга оласан борликни тинмай.
Кичик чумолидан коинотгача,
Суратин ишлайсан сен хеч эринмай.
Бунчалар мохирсан, бунчалар хушёр,
Ишингни кўзини яхши биласан.
Нафис суратларни пардозлаб яна-
Кўнглимни уйига секин иласан.
Сен олган суратга караб хар куни,
Ёник шеърлар ёздим,
Юрагимда чўг.
Шунча шеърлар ёзиб,
Шунча шеър битиб,
Хали хам хаётни тушунганим йўк.
Яхшиям билмайсан,
Кайсидир бир кун,
Казо дарвозаси очилган махал
Ягона мусаввир парвардигор деб,
Барча суратларинг йиртади Ажал.

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:44
Бошингни, юракнинг-
Кибласига кўй,
Райхон нафасига чайиб вужудинг.
Пок бўлсин,-
Пок бўлсин, нурлар каби пок-
Пайгамбар тушидек яшил сужудинг.
Булокларнинг шаффоф хаёлини ол,
Кайгуни кулдиргин,
Бахтни йиглатмай,
Кўзингни кенгликка садака килгин-
На ганим, на дўстга-
Хеч кимга айтмай.
Гўдак хиди келган майсага бориб-
Мовий саболарнинг ишкин кийдиргин.
Ташна дарахтларнинг тасаввурини-
Само орзулари ила тўйдиргин...
Ошик бўл, мусаффо борлик кўйнида-
Кўксингга нурларнинг шавки ботганда
Айникса, муаззин- тонгнинг кушлари-
Худонинг кўнглини ўкиётганда...

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:46
Эй йўл, юзларин яшириб-
Чопаётган йўл.
Шохни-ю, гадони елкангга ортиб.
Каёкка боряпсан шошилиб бунча-
Кимдандур олгудай карзингни тортиб...
Бош эгиб кетаяпти анави одам-
Силласи куриган, ўзинг биласан.
Кўзларида котган совук табассум.
Айтгин ахир уни нима киласан ?!
Хашамдор, савлатли
Машиналарда,
Кўнгли пуч, чўнтаги тўла одамлар-
Боряпти, бир тунда ўлдирар эди.
Сени, максадингни билганда агар
Чопасан, аклдан айрилган кулдай,
Юзларинг корайган захмат тошидан
Асл максадингга етиб хам
Нега-
Мунгайиб кайтасан кабр бошидан
Эй йўл, юзларин яшириб чопаётган йўл...

Halima Ahmedova
17.07.2009, 17:49
Мен хеч кимга бўлмадим тобъе,
Ва емадим хеч кимнинг хаккин...
Балки шундан Парвардигорнинг-
Нафаслари
Дилимга якин...
То ханузки,
Билмайман рост гап
Манзилини кора хасадни
Кўз ёшимда ювиб ташладим
Ганим килган дуоибадни.
Бу умримнинг ярмими,
Сўнгги
Яратганнинг ўзига аён.
Юзимдаги ажинлар билан-
Ох, хаётни севаман хамон
Мадори йўк юракни эзиб-
Санчиларкан дарднинг кояси...
Кўзларимда ёришиб кетар
Олисдаги умид сояси...

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:23
Бир кушман самонинг қўйнида,
Адашиб топмаган йўлини.
Йиглагим келади кўйида,
Саргардон булутлар кўнглини.
Видолар эриган бир саҳар,
Кўксимни конатган тошмиди?
Бир гул нафасида эгилиб,
Япрокдай жон берсам, кошкийди.
Кошкийди, кўзимдан томган ёш,
Эритса умримнинг музини.
Мен кандай унутиб яшайман
Соғинчнинг умидвор кўзини?
Кўксимда илдизлаб ўсади,
Япроғи конталаш бир дарахт.
Мен сен учун туғилган эдим,
Сен меники бўлолмадинг бахт.
Бир қулман фалакнинг кўйнида,
Осмон ўгирлаган йўлини,
Йиғлагим келади кўйида,
Саргардон булутлар кўнглини.

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:26
Кўксимга қамадим ҳайдалган ишқни,
Кишанлар ясадим қоронғу тундан.
Қонаган оёғин кўзимга суртиб,
Бир юрак сўрадим телба Жунундан.
Вужудни хокистар этди аланга,
Япрокни куйдирди тийра бўзларим.
Қайта дарахт булиб юксаларманми,
Тупроққа тўлганда ишқли кўзларим?
Яратган, азобинг ичра очилдим,
Гарчи, нигохингда ниҳон эдим ман.
Заминга хокистар булиб қоришдим,
Қушлар кузидаги осмон эдим ман.
Кўксимга камадим ҳайдалган ишқни,
Ашким дарёсидан юраккинам нам.
Дилнинг кўз ёшини қурита олмас
Ўн саккиз минг олам қуёшлари ҳам.
Сўнгагим ичида оккан баҳорлар,
Ё раб, музлагайми умрим сўнгида?
Менинг ишққа тўла ўжар юрагим,
Чирсиллаб ёнмокда кўзим ўнгида.
Ёнган юрагимни кўмаман ўзим,
Япроқлар бандида қолар доғларим.
Бир кун дарахт булиб юксалсам, Оллоҳ,
Мени танигайми кузли боғларим?!..

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:29
Бедил дарахтларнинг телба қалблари,
Самога умидсиз тикканида кўз:
Маъюс мезонларда учган хаёллар,
Бирам афсонаваш, бирам дилафрўз.
Жаннат соғинчида, куйган заминдай,
Ўт кўйиб яшадим ўзимга ўзим,
Йиллар сарғаймоқда ҳоргин, бенажот,
Саҳарлар уйғонар бесўз, бетўзим,
Интиҳо уфурган йиллар очади
Олис хотиранинг дарчаларини,
Сезаман бир қушча териб емоқда
Синган юрагимнинг парчаларини...
Райҳонлар уфурган сирли оқшомлар
Ишқнинг соғинчида куйгандик, дилим...
Мажнунтол қўйнига қўл солган ойнинг
Ёруғ азобини суйгандик, дилим...
Хайригул баргидек титраган руҳнинг
Озода нафасин хўплайман беун:
Сиз мени унутманг, сиз мени кутинг,
Хазон, тушингизга кираман бу тун...

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:33
Кузнинг илк шамоли юзларим ўпди,
Недир айтмоқчидай қийналди хазон.
Умримни санаган айғоқчи чолдай,
Мени кузатарди сокин баргрезон.
Бу улкан маконда айланди руҳим,
Гиёҳлар титраркан сирли, қайғувор,
Сескандим. Қаршимда қараб турарди
Боласин соғинган онадай, мозор.

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:36
Ойнинг шуъласида эриган дилни,
Шабнамдай титратиб тўкади шамол.
Бир лаҳза ловуллаб ўчган шаъм каби,
Менинг юрагимдан ўчдинг эҳтимол.
Ўчдинг, хотиранинг қаро қуюни,
Ёдим кишваридан тўкканда хунлар,
Жаҳаннам тубида чўккан жон янглиғ,
Жонимга ботмоқда кўнгилсиз кунлар.
Мен сени унутиб куларман бир кун,
Бир кун кўзларимга айланар гардун.
Мен ул кун юракка жавоб берурман,
Сенинг қоп-қоронғу ёлғонинг учун,
Мезонлар йўлида учаман бугун,
Руҳимда чайқалар афсунгар олам.
Бир кун менинг каби унутар балким,
Бугун исминг айтиб йиғлаган болам.
Исми юлдузларда музлаган танман,
Ёнган хазонларга бердим дилимни,
Агар қўрққан бўлсам, ўлимдан қўрқдим,
Агар севган бўлсам, севдим ўлимни.

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:39
Биз кетармиз оч ва тўқлар,
Зулмат ва нур дунёсига.
Юракларни чалар шамол
Куйганларнинг навосига.
Биз кетармиз маъюс ва шод
Қаҳру шафқат қоясига,
Қоқилади маст ёлғизлик
Ўзин қора соясига.
Биз кетармиз шоҳу гадо,
Яшил ёмғирлар юртига.
Йиғланг, қушлар, йиғланг, қушлар-
Ёнган изларнинг дудига.
Биз кетармиз ҳақ ва гуноҳ
Жамолидан топиб ҳузур.
Юрак чалиб қолур шамол,
Кўз тўйдириб тупроқ қолур.
Биз кетармиз оч ва тўқлар,
Зулмат ва нур дунёсига...

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:43
Илинжи эриган дарахтлар титрар,
Жонга тухум очиб кетади ҳумой.
Илтижо қилади бир ўксик қайғу:
Сенинг хобгоҳингда уйғонайин, ой!
Дилим саргардонлик туманларида,
Беватан ватаннинг тушлари қаро,
Орзунинг қабрида кўкаради дил,
Зулматсевар ёруғлик аро.
Қорачиқдан ернинг тубига қадар,
Илдизлар эртаги жуда ҳам узун,
Кунлар ҳам даштининг йўлчиси, магар,
Юрак, биздан нима истар Чархидун?!
Наволар қалқиган бир тонг кетармиз-
Фанонинг ёдига мағрур ҳамда мард.
Эй кўнгил, уфқлар кўзида қолур-
Биздан сўнг ҳеч кимга етмаган бир дард.
Кузак боғларидан кетармиз бир кун,
Шамоллар ҳайдаган хазонлар мисол,
Бу дунёни моҳга чўмдириб маҳзун?
Биздан сўнг қолади муқаддас хаёл.
Наволар қалқиган бир тонг кетармиз...

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:48
Истама севгувчи дил, сен истаган ёр мандадур,
Ишқ уйида авлиё сотган қизил хор мандадур.
Ўйнашур жон шуъласида умримни марги хазон,
Ул хазон кафтида ёнган дўзахий зор мандадур.
Дайри муғ савдосида май бўлса
гар кўнгил қони,
Ич, ғамим сархуш бўларсан
майхона бозор мандадур.
Ҳақ агар ошуфтадур, ошуфтадур жоним манинг,
Мансури Халложда кетган соҳири дор мандадур.
Қайғунинг эҳсонида ялдога ошиқ ой каби,
Бумурод бахти ёпинган
қайғучан аттор мандадур.
Бефасл ўтган умр дарвозаси дард зангидур.
Сўнгагим ичида ёнган беқалов қор мандадур.
Бу кўнгул вайрон этилган
чорасиз ишқ шаҳридир,
Сен хиёнат тошин отган Каъбаи-
ғор мандадур.
Ўлдиму, икки кўзим қабрим бўлиб қолди менинг,
Руҳлар орзусидаги безовта мозор мандадур.
Гарчи, жаннат қайғуси этмас мани девонаҳол,
Бир ёруғ қайғу ўзим, аросат девор мандадур.
Сен ғуломсан, қисмати Шайхи Саънон сандадур,
Ҳур бало даштидаги ул зулфи зуннор мандадур.

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:50
Ўтажакман бу дунёдан,
Дунё мандан ўта билмас.
Роҳиба – ой, роҳиб – хаёл
Мани бунда тута билмас.
Мен ўтарман, мунгли-мунгли
Манимдан сўнг кўзлар қолур.
Ўтарман кўксим аролаб,
Ергача илдизлар қолур.
Мен ўтарман бир тун каби,
Тошга тўла излар қолур,
Ўтажакман бу дунёдан.
Дунё мандан ўта билмас,
Роҳиба – ой, роҳиб – хаёл
Мани бунда тута билмас...

Halima Ahmedova
10.11.2009, 17:54
Кузак баҳор,
Атиргул ой,
Севги гадой,
Дил лолазор
Бўлмоқчи эди.
Дарахт шамол,
Қайғу беҳуш,
Хазон аёл,
Айрилиқ туш
Бўлмоқчи эди.
Замин осмон,
Хўрлик камон,
Фалак қароғ,
Зулм тупроқ
Бўлмоқчи эди.
Улар нима билди
Билмадим.
Мен Ҳалима-
бўлолмадим.

Halima Ahmedova
10.11.2009, 18:01
Хазонни ҳайдайди шамол қамчилаб,
Хазонли шамолдан тўкилдим ажаб.
Тугайман бир куни мен ҳам томчилаб,
Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен.
Видо зулматида нур бўлгим келди,
Ҳақнинг жаннатида ҳур бўлгим келди.
Онам қабрин силаб ўлтиргим келди,
Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен.
Ёлғон парвоналар кетди ёнимдан,
Ишқ дарахтини боқдим қонимдан.
Ғийбат ситамлари ўтиб жонимдан,
Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен.
Соғинч авроқидан дафтар тутарман,
Кўнгил ғаш эртадин, ғазар кутарман.
Йўл бўлса бир ишқли кўздан ўтарман,
Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен.
Боқсам, ғаёт гули гулгун хатарда,
Мани ғам шамоллар ҳайдар саҳарда.
Чечаклар кўнглидай, сиғмай шаҳарга,
Ёмғир йиғлаётган сизму ёки мен.
Кўнглимнинг уйида бола очар ҳам,
Тушунинг бор умрим унга берсам ҳам,
Энди бу дунёга қайтмайди онам,
Ёмғир йиғлаётган сизми ёки мен.
Сархуш тупроқ менинг очмоқда фолим,
Дарахтлар қонида оқар хаёлим.
Жисмимни ашк ила ҳорган кулолим,
Ёмғир йиғлаётган сизми ёки мен.

Halima Ahmedova
10.11.2009, 18:05
Дардзода кузакнинг маҳрами юрак,
Сени айро этиб видоваш тандан.
Бугун хазонлардай кезаётирман,
Эртага хазондай кезмоғим қайдан.
Қандай кечар экан кечмас кунларим,
Видо боғларини ораладим ман.
Қисмат дафтарига машшота янглиғ,
Қирқта афсонани қораладим ман.
Бари туш, бари туш, бекор бариси,
Юракни юракка уриб синдирдим.
Томирдаги лойқа эҳтиросларни,
Қадим ҳакимадай тиниб тиндирдим.
Қушларим, майсалар-дугоналарим,
Синган юрагимни йиғлаб теринглар.
Эртага қайтмасам олис тушлардан,
Исмимни шамолга боғлаб беринглар.
Бунчалар сўникдир видо боғлари,
Тўкилиб бормоқда жонимми, майин.
Хазондай қайғули, бесас учаман,
Видо боғларини кезганим сайин.
Ҳомиладор осмон кўзлари ёруғ,
Мен унга мангу руҳ элтаётирман.
Кўксимни куйдирган бир олов билан,
Маҳдуд тун оралаб кетаётирман.
Дарахтлар, сиз мени қучоқланг маҳкам,
Токи мени излаб топмасин дунё.
Дардзода кузакдай тўлиб оқай бир,
Ахир мен Ҳавоман, ахир мен Ҳаво!

Halima Ahmedova
10.11.2009, 18:10
Мен биламан қайсидир бир кун,
Тупроғимни учирса шамол.
Гардим қўниб япроқларингга-
Эй гул, сенга келаман малол.
Пари теккан аёлдек- руҳим.
Боғлар аро кезса хаста ҳол-
Ва тўзғитса хазонларингни-
Кузак, сенга келаман малол.
Куйга солиб ғамгин ёдимни,
Куйлаганда беназир ҳилол.
Тушингизга кириб сўрсам ҳол,
Дўстим сизга келаман малол.
Давраларда номимни айтиб,
Сўзлаб қолса кимдир тилда бол.
Ўшанда ҳам тинчингни бузиб-
Ағёр, сенга келаман малол.
Қайлардадир бахтим ўғирлаб,
Яшаётган эй, масрур Аёл...
Эрингизни ёш тўла кўзи-
Фақат сизга келмасин малол.

Halima Ahmedova
10.11.2009, 18:14
Қўшни аёл менга нолиди бир кун:
Жуда ёмон экан аламу фироқ.
Раҳматли эримни ўйлайвергандан,
Қаранг юзларимда кўпайибди доғ...
Тунда ой шивирлаб сўзлади менга:
Кимлар нима деса десину бироқ.
Қадим муҳаббатдан қолган ярадир,
Менинг ой юзимга соя солган доғ...
Кузнинг вазмин ва ҳақ қадамларидан,
Боғларнинг бағрига тушганда титроқ.
Кўраман тўкилиб тушаётганинг
Дарахтларнинг маъюс қалбидаги доғ...
Неча йилки сенга илҳақ яшадим,
Азобим эски-ю, хаёлим янги.
Менинг юрагимда қотиб қолган доғ-
Сенинг кўзларингга ўхшайди балки...

Halima Ahmedova
14.05.2010, 18:26
Илоҳий фасл
Қирқ икки баҳорнинг ўлигин судраб,
Куннинг пешонаси теккан тунга ҳам
Етиб келдим...
Қора калавасин ўгирарди ғам,
Совуқ деразага қанотин уриб,
Иссиқга талпинган қуш хотиридан
Баҳорни қалбимга кўчиргим келди.
Тун қоронғу эди, хотир адашди,
Жонимга қамалиб олган гулханни
Қушнинг кўз ёшида ўчиргим келди.
Аммо хаёлимдан чўчиб кетган қуш
Тунни бир силкитиб, жим учиб кетди,
Туннинг елкалари ботган истакнинг
Руҳи мен етмаган кунлар орзусин
Етаклаб олди-ю, фанога етди.
У тун бедил эдим, туйиб нафасин,
Бухорога кетиб қолган дилимнинг.
Мен ёлғиз сирдоши бўлдим бу кеча
Кўзларимга хуштор ўлимнинг.
Нигоҳимга солиб юпатдим,
Яланғоч дарахтлар талвасасини.
Тингладим қорларнинг остида қолган
Унут қабрларнинг ҳикоясини.
Туннинг хаёлига кириб борардим,
Қушнинг хотирида қолган баҳорнинг
Янчилган, эзилган излари билан.
Ҳаёт чеҳрасига лоқайд боқардим
Ўлимнинг ҳуснидан қамашган
Ақлнинг кўзлари билан...
Парвардигор эса айлантирарди
Кўҳна чархни оҳиста бедор.
Қишнинг ўртасида чайқалар эди
Бағримда солланган лолазор.
Қирқ икки йил олдин ишқдан йиғлаган
Малакнинг кўзидан тўкилган эдим.
Ё Оллоҳ, тқкилган бир томчи сувдек,
Тупроқлар остида ўчарму ёдим?!
Мен излаб яшадим, билмайман, нега,
Капалак тушидан ортган саҳарни.
Ёрнинг кўзларига яширдим қай кун,
Қиёматдан келган мискин хабарни?

Halima Ahmedova
14.05.2010, 18:27
Ўшанда...
Чиннигул баргида ухларди соғинч,
Ўшанда тошларга дўст эди кўнглим,
Ўшанда айрилиқ тароватини
Ҳали англамасди бокира ўлим.
Ўшанда зардоли гули силкиниб,
Болари тилидан тотар эди бол.
Шамол ўанотидан нур игнасида,
Фитна ҳижобини тўқирди висол.
Ўшанда...
Беда гулларининг мўмиё ҳиди
Юлдузларнинг синган дилин ямарди.
Қоронғу ваҳшатни жодулаб қамар
Ёғду зиндонига қамарди.
Ўшанда хаёлнинг рангида уфў
Малика дунёга кийдирарди тож.
Масъум гуллар шудринг томчиларида
Кўнгил боғларига тўларди хирож.
Ўшанда, тонгда эмизарди бизларни қуёш,
Ҳовлимизда ўсган майсаларни ҳам.
Сўнг эса...
Атиргул тушини кўзига солиб,
Бизнинг кўнглимизни юварди онам.
Ўшанда, жонга яқин офтобрўяда,
Эски чўпонини остига тўшаб,
(соялар ўуёшга берганда салом)
Девор остидаги чумолиларга
“Ушшоқ”ни хиргойи қиларди бобом.
Ҳаёт қўйнидаги ҳар битта дарахт
Мен билан қўшилиб китоб ўқирди.
Бибимнинг ҳидини ўғирлаб олган
Ўғри олмагуллар анбар тўқирди.
Ўшанда тасаввур мўйқаламида
Шамол чизар эди баҳор нафасин.
Шодон ўийўирарди ариқчада сув
Тинглаб илдизларнинг дилором сасин.
Гулбута остида сочларин тараб
Гулданми, ойданми келган парилар,
Жунун водийсида адашган дилни
Гулхан оғушига чорлаб куйларди.
Парилар овозин сеҳридан сархуш,
Жийда дарахтлари ойни ўйларди.

Halima Ahmedova
14.05.2010, 18:28
Ўшанда,
Парилар юртига кетгим келарди,
Жийда дарахтининг ўйларига эргашиб.
Парилар хаёлин кийган кўнглимга,
Турардим бир либос каби ярашиб.
Жийда дарахтининг ўйларига беркиниб,
Қушларнинг парвозида ернинг кўм-кўк орзуси
Ва фаришталарнинг шаффоф
Кокилларин кўрганман.
Терганман япроқлардан париларнинг инжусин.
Ўшанда,
Нозбўйларнинг ишқини излаб онам
Кирар эди ҳар кеча қалдирғочлар тушига.
Қалампирмунчоқ ҳиди эритган тушларини
Қалдирғочлар сепар эди онамнинг оғушига.
Бизга яқин бир жойда яшар эди қуёш ҳам,
Деворимиз ортида эди ойнинг макони.
Бобомнинг қўлларидай бужмайган толларнинг-да
Томирида оқарди кўркам ҳаётнинг қони.
Ўшанда, ниначининг қанотларига ошиқ
Сирли ёз нафасини,
Эски ҳовуз ичида яйраб чўмилаётган
Ҳофиз қурбақаларнинг ҳавасини туйганман.
Ёронгулнинг юрак уришини санаб кўрганман,
Ўқиганман мусичанинг фалаж туйғусин
Ва кўрганман шамолларга сотилганини,
Оқтеракнинг тунги уйқусин.
Ўшанда, орзу дарёсига чўкиб кетган вақт
Кунларни туғарди гулобий.
Лаҳза ларзасидан сезардим,
Бир фасл келаяпти илоҳий.
Сезар эдим хотирамдан жуда олисда,
Илоҳий бир фасл яшаётганини,
Оламнинг айланиш шиддатин кесиб,
Қисматимга қадам ташлаётганини.
Кўнгилдан ишққача бўлган муддатни,
Момо Ҳаво каби, талпиниб едим.
Сўнгра Худо суйган бир ошиқ бўлдим,
Биламан, қачондир мен Ҳаво эдим.
Англадим ёнмоғим кераклигини,
Маҳшар тонгидаги жоннинг авжида.
Гулхан кулар эди, кулиб куяр эди,
Ишқда қайнаётган қоним мавжида.
Ошиқлар шаҳрига тушдим қуёшдан,
Ишқ шароб, кўнгиллар майхона эди.
Ҳамма танҳо эди, бу танҳоликда,
Базми анжумандан девона эди.
Пайғамбар оҳидан ҳўплаб оловни
Жунун занжирининг васлига етдим.
Қисмат кўчасида, ёлғиз ниҳолда
Умрнинг сарғайган фаслига кетдим.
Йиғласам, кўз ёшим ўчирди гулхан,
Кулсам, туйдим яна, унинг оҳини.
Япроқларда тўлган нур кўзасида
Яратган юварди ишқ гуноҳини.
Сувдан қонни, хокдан туробни,
Ўлимдан ҳаётни, зулматдан нурни
Айириб олаётган кўнгилга бордим.
Унда туғилишдан қабргача йўл
Манглайда ажинлар ичра ўтарди.
Қорайиб ётган ғам уруғи,
Бепушт шодлик кўзларида
Кўнгилга бордим.

Halima Ahmedova
14.05.2010, 18:29
Япроқлардан тўкилган нур кўзасига
Қорачиқни солиб юбордим.
Яшил орзу кенгликларида
Ашким билан ишқимни қордим.
Шунда туйдим ғаёт қушларининг овози
Бир қоронғу тунда тинишин,
Баҳайбат дарёлар ҳубоби
Тоғнинг тошларида синишин.
Сўнгра ишқ ўтида пишган жонимни,
Майдалаб ўушларга улашгим келди.
Ўлим кафтидаги қизғалдоқларга
Жонсарак кўнглимни бўшатгим келди.
Қизғалдоқ баргидай тўкилди кўнглим,
Осмондан баланду, ердан паст бўлдим.
Тушкун ой ва бетоб қуёш ҳажрида
Маҳшар соғинчида ишқпараст бўлдим.
Ит теккан севгининг зардобин ичиб,
Қаргалган тунларнинг хотири ёнди.
Пажмурда томирлар оралаб секин,
Қизил чиннигуллар уйғонди.
Кўзимда музлаган дунёнинг ранги
Эриди нафратнинг ғанотларида.
Бир кўнгил сачради борлиққа, балким,
Беғубор настарин баётларидан.
(мани мандан ўғирлаб кетган,
Севги оқшомига етолмаган мунг-
То ҳануз кўзимга жовдираб боқар
Тилини шубҳалар узиб кетган мунг –
То ҳануз жовдираб кўзимга боқар
Тилини шубҳалар узиб кетган гунг).
Ҳаёт росту ёлғон илдиздан унган гул эди,
Уни ҳидлаб мен беҳуш эдим.
Аслида бир лаҳза мудраган Ҳақнинг
Уйқусида кўрган туш эдим.
Ўша гул остида тушдай тўкилдим.
Зуҳалдан ҳайдалган нурлар ёғдилар.
Кўнглимга ин қурган дўсту –яқинлар,
Маломат даштига мени қувдилар.
Умидсиз умиднинг ҳомиласида
Йиғлаган мен эдим,
Мен ўша Машраб.

Halima Ahmedova
14.05.2010, 18:30
Мискинлик ва ғурур қовушган тунда,
Кетгандим, ўзимни бир бадбахт
Аёлга ташлаб.
Кетгандим...
Менинг товонимга қолган кунларнинг,
Қизил тиконидан тергали маржон.
Менсиз вужудимга маҳлиё бўлиб,
Ҳуснимгша уйланди неча саргардон.
Мен эса йўқ эдим, Ёлғизлик ҳиди
Анқиган кечанинг дарахтларида,
Етим қушча каби, қўнишгандим жим.
Мени изламади, Ўлимдай ҳеч ким.
Армон ва соғинчнинг алангасида
Ёқиб ёлғизликнинг дарахтларини,
Азоб йўргагидан ўғлимни топдим,
Дил қонида ювиб йиллар қаърини.
Берган азобларинг жонимга малҳам,
Барча синовингдан чиқмайман омон.
Бедор тун ва бемор юрагим ҳаққи,
Ўғлимни асрагин, асра, Художон.
Баҳор яҳин қолди, кўнглимдан яқин,
Томирим чертмоқда куртаклар оҳи.
Қишнинг чирсиллаган кечасин ёриб-
Бир фасл келаяпти илоҳий...

Halima Ahmedova
14.05.2010, 18:32
Бошингни, юракнинг-
Қибласига қўй,
Райҳон нафасига чайиб вужудинг.
Пок бўлсин,-
Пок бўлсин, нурлар каби пок-
Пайғамбар тушидек яшил сужудинг.
Булоқларнинг шаффоф хаёлини ол,
Қайғуни кулдиргин,
Бахтни йиғлатмай,
Кўзингни кенгликка садақа қилгин-
На ғаним, на дўстга-
Ҳеч кимга айтмай.
Гўдак ҳиди келган майсага бориб-
Мовий саболарнинг ишқин кийдиргин.
Ташна дарахтларнинг тасаввурини-
Само орзулари ила тўйдиргин...
Ошиқ бўл, мусаффо борлиқ қўйнида-
Кўксингга нурларнинг шавқи ботганда
Айниқса, муаззин- тонгнинг қушлари-
Худонинг кўнглини ўқиётганда...

Halima Ahmedova
14.05.2010, 18:34
Осмон йиглаганда,
Мен ким булибман?
Кузимнинг ёшини
Англарди ким хам?!
Нари борса менинг куз ёшим -
Гамнинг ёкасига тукилган шабнам
Осмон кулганида
Мен Ким булибман?
Кувонсам
Куёшни кучарми дийдам?!
Нари борса менинг кувончим -
Шодлик соясида йиглаётган гам.

Halima Ahmedova
14.05.2010, 18:35
Хаётга мактуб
Эй хаёт, сен кимсан?!
Калб огригидан
Бошинга кийибсан занглаб кетган тож
Кимлар хуснинг билан оввора бугун
Сени мадх этишар балки ноилож
Чексизлик ёгдусин хуплаб чарчар куз,
Кайгадир кетолмай инграйди дарахт
У Ким -
Зиндон каби кунгли ичида
Бечора ишкини айлаган бадбахт?!
Кора талвасанинг сояси узун
Бу соя ичинда гаркдир тирик жон,
Келган кетган билан ишинг йук, хаёт,
Сен гуё шаробга мук тушган мезбон.
Богларингда усган турфа гулларга
Хавас килса арзийдими,
Ахир узинг айт?!
Бир лахзалик шодлик билан улса буларми?!
Бошинг узра чараклайди нечун кухна дард?!
Нега кузлари кур куллари чайир
Шамолларга бердинг умр камонин?!
Уфк козонида чарчамай хар кун
Кайнатиб куйганча куёшнинг конин.
Фиску – фасод тула чиркин даврада,
Хушбахт,
Хушчакчак,
Сокийлик киласан, узатасан май.
Айрилик кушигин куйлатиб куйиб,
Нега йиглатасан узинг йигламай.
О, нурлар кафтида шарбатга тулган,
Калблар мевасини симирган фарёд,
Кучангда саргардон кезар гадолар,
То хануз кунглини тополмай
Хаёт.
Хазон йигмокликми сенинг одатинг,
Алдашни севасан нега бунчалар.
Пинжинга беркиниб йиглайди тонглар,
Номусин шамолга сотган гунчалар.
Чанг босган дераза ортидан боккан,
Нигохлар уликдир, нигохлар карахт.
Умид томирларин кесди сен учун,
Кайгунинг уйида яшаётган бахт.
Тунни сурма килиб тортдинг кузинга,
Самодан аразлаб кетганда ой.
Бойкуш кузларига олов калаган,
Бу сенинг кулларинг эди хойнахой.
Хаёт, озодмисан узингдан озод,
Кимга талпинасан бунча бесабр.
Хуснинга алданиб кадим мозорда,
Сени каргаб ётар бехисоб кабр.
Тамшанасан, махбус кузларидаги,
Озодликка интилган бир томчи нурдай.
Андиша тошига урилиб синган,
Оёк остидаги номсиз гурурдай.
Мен билдим тириклик дардида чопган,
Одамзод наслига олтин кафассан.
Борлигинг нахотки шунчалар гариб,
Сен илк нафасдирсан,
сунгги нафассан!

Halima Ahmedova
14.05.2010, 19:02
Гийбатлар
Гап-сузлар тегди жонимга
Сохта илтифотдан кетганман безиб
Оёгин учида юрибти хаёт
Менинг бу холатим гуёки сезиб
Бошимни силашга чогланган
Бир кул
Туюлади менга отмокчидай тош
Кузим киргогига куниб олганча
Уялмай
Масхара килади куёш.
Согинч дафтарини оловда ёкиб,
Унинг ёнишидан топаман хузур.
Рухим дарахтининг гуллари тукиб-
Нимани талашар зулмат билан нур?!
Эй дуст,
Мени излаб йулга тушган дуст
Энди тополмайсан мени
Рости гап
На нур, на зулматда
Менинг манзилим
Узимни кунглимга куйганман камаб.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:42
Миллион йилдан бери титраб келасан,
Оқ терак, оқ терак , эй мунис дарахт.
Сенинг ларзаларинг олдида онсиз-
Қуёш қадамини ўлчаб юрган Вақт.

Эй ишқ, бир лаҳза бер
кўнглимга кийсин,
Биби Фотиманинг ковушларини.
Йиғисиз, фарёдсиз ичкин нолада-
Тингласин аланга товушларини...

Оқ терак илоҳий дарахтим менинг,
Биби Фотиманинг сўзсиз фарёди.
Сени қучсам,
нечун йиғлаб кирмоқда
Кўзларимга пайҳон лолалар ёди.

Бағрим титилмоқда,
рашкнинг азоби
Отаётган сўнгсиз чўғ найзалардан.
Оқ терак нажоткор дарахтим айтгин,
Омон қоламанми бу ларзалардан?!

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:43
Ҳақнинг хаёлидек қадим боғлардан,
Ўтин териб юрар ўтинчи ўлим.
Чиройли гулларга ошиқ бўлиб гоҳ,
Ҳидлаб-ҳидлаб юлиб олар жим.

Мен бу дам излайман ҳаётнинг хушбўй,
Нафасидан ўтли, умидвор ўлан.
Ва куйлайман руҳим деразасига-
Парда илаётган ёмғирлар билан.

Дарахт қўлин бўртган томирларини
Най қилиб чалади, созанда шамол.
Бу лаҳза хайригул қорачиғига
Кўмиш мумкин мингта ғамни бемалол.

Ҳеч нарса бўлмаган каби ёмғирлар,
Баргларга ўргатар само рақсини.
Худо кўзгусига тикилиб дунё,
Ўзидан кетади кўриб аксини.

Бизга таниш бўлган боғларда эса,
Ўтин териб юрар ўтинчи ўлим.
Ўтин бўлмайман деб хархаша қилар,
Қалдирғоч тушидан тўкилган кўнглим.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:45
Ҳеч қачон тартибни ўрганолмадим,
Жуда пала-партиш яшайман.
Янги қўшиғини бошлаганда тонг,
Мен қадим навони куйлай бошлайман.

Ёрим кўчаларин ёритса қуёш,
Қоронғу хаёлга беркинаман жим.
Қиймат йўлларимни этганда равон,
Аюҳаннос соламан, йўқ деб иложим.

Билмадим мендаги девона бу қон,
Қайси бир йўл билмас телбадан ўтган.
Мендай пала-партиш ва нотавондан-
Энг чиройли кунлар оразлаб кетган.

Умрим парчалари сочилиб ётар,
Билмайман қайси бахт, қайси бир ғам.
Мени кечир ҳаёт-ношуд устозим,
Сенинг қолипингга сиғмаган бўлсам.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:46
Ҳой, девона йўлдан қоч,
Келади руҳи мастим.
Бу дунёдан олгувчи
Аламим бирла қасдим.
Ёлғон бахтдан воз кечган
Менинг андуҳ парастим.
Келади Яратганга,
Чўзилган узун дастим.
Кўтар энди ниқобинг
Ҳаёт, беҳуш аластим.
Ўн саккиз минг оламга,
Сиғмаган бўйи бастим.
Томирлари фалакнинг
Томирига пайвастим.
Келади жунун билан
Май ичган руҳи мастим.
Ҳой, девона йўлдан қоч...

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:47
Дўстларим кўп эди,
ғанимларим ҳам,
Дўстларим каззоб чиқди, ғанимим номард.
Содда ишончимни яралаб кетди,
Дўсту душманимдан ортиб қолган дард.

Ярадор ва фалаж ишончим билан,
Яшайман оғриниб, яшайман оғриб.
О, менинг теграмда кўз очган дунё
Нақадан сўникдир. Нақадар ғариб.

Дилимга дил берган ҳақиқатларга
Энди ишонмайман, қарғаб ҳайдайман.
Минг бор пуфласа ҳам илоҳий машшоқ,
Бир садо чиқмаган қуруқ найдайман.

Эй, олам томирин ушлаб билгувчи.
Эй ягона Рафиқ, хокисор ҳабиб.
Ўзинг айт, ярадор ишончим бугун,
Даволай олади қайси бир табиб.

Дўстларим кўп эди,
ғанимларим ҳам...

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:48
Каштадўз
Қўшни аёл жуда моҳир каштадўз,
Учиб юрган қушдан нусха олади.
Каштасига гуллар кулгусини-ю,
Шабнамларнинг титроғини солади.
У олам ҳуснидан андоза олар,
Нурлар эшиб берган рангин ипакдаю
Каштаси орзунинг нафаси билан
Бахтни тирилтирар ҳатто юракда.
Мен ундан тинглайман йиллар ортида,
Қолиб кетган ёшлик таронасини.
Рангин ипакларга қамаб қўйгандай
Дунёнинг эн гўзал афсонасини.
Ҳаётни ҳаётга севдирар чунон,
Бир сўз тополмайсан ҳеч қиёсига.
Тикиб қўйса эди умримни кошки,
Ишқ тонгининг нафис ҳошиясига.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:50
Эй ишқ, пайдо эрсанг руҳим жонидан,
Кўнглимни олиб бер, куз гулдонидан.

Макону замонга сиғмасман зеро,
Томирдаги қоним шафақ қонидан.

Хокистордай тўзғиб кетмайин, эй ишқ,
Ғам чекиб ташлаган кун кулдонидан.

Умримни зулматдан ажратайин деб,
Бехабар қолдимми тонг дармонидан.

Кимдир айтди кулиб: қачондир балки
Сен тушиб қолгансан тун ҳамёнидан.

Билмадим мен кимман: парими, жинми,
Ё норасо чиқдим Ҳақ хумдонидан.

Эй ишқ, мени қайси жойда қучасан,
Агар қочиб кетсам Вақт зиндонидан.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:51
Тоғда
Санъат асарини этар намойиш,
Қўли гул ва моҳир сувлар нуртарош.
Оламни қайтадан кашф қилар гўё
Шабнам томчисида қамалиб қуёш.

Қушдайин енгилман, қушдайин озод,
Исо нафасидек жонбахшдир бу дам.
Қайғуга бормайман энди ҳеч қачон,
Тоғнинг сабри билан ичаман қасам.

Сени жуда қаттиқ севганлигим рост,
Ҳатто хаёлимда қилмай хиёнат.
Бунда жарликлар кўп, йиқилиб кечмай,
Қўлларимни қўйиб юборма ҳаёт!

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:53
Ғурур осмонидан тушибман сиз деб,
Уйғотиб кўнгилда кунлар кулгусин.
Бахтиёр келибман, хушбахт келибман,
Бузиб шафақларнинг нозли уйқусин.
Кўнглимни излабман, беҳуда,
сарсон,
Кўзингизнинг лойқа дарёларидан.
Оёқяланг чопиб келибман, эсиз,
Мажнуннинг тиконли саҳроларидан...
Сиз ҳануз ёлғоннинг шаробин ичиб-
Қалбсиз кўчаларда дайдиган бир маст.
О, ишқ саҳарини бошлаб келибман,
Мен содда ҳақпараст, телба ҳақпараст.
Сиздан нима топдим, нима йўқотдим,
Буни сўранг жонимдаги ярамдан.
Билмай дил сўрабман кулнинг ўрнига,
Икки дунёси ҳам куйган Одамдан.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:56
Туним қаро тун сайин,
Қамарни келтир менга.
Ишқ париси йўқотган-
Гавҳарни келтир менга.

Жонимга келди малол,
Таъна гули тутган бол.
Бахтим лаблари теккан-
Заҳарни келтир менга.

Бунча бўм-бўш нигоҳлар,
Дилни ранжга никоҳлар.
Тўққиз фалак ортидан,
Назарни келтир менга.

Келдим-кетдим, шуми йўл,
Шодлигим оз, ғамим мўл.
Ҳаёт хазинасидан-
Самарни келтир менга.

Яшадимми ёки йўқ,
Кўнгил тўла ўжар чўғ.
У бор эди, деган хуш
Хабарни келтир менга.

Эй дўст, жуда чарчадим,
Кунларим ғижим-ғижим.
Булбул кўзидан томган
Саҳарни келтир менга.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:58
Ҳафсалам қариди кўнглимдан олдин,
Руҳим боғларида кимдир бўзлади:
“Қуёшим ўғирлаб кетди қор фасли”
Жонимнинг ичида ишқим музлади...

Шамол овозида бўзлаётган ким,
Ким у харобатдан чора излаган?!
Кўнгил қибласини йўқотиб қўйиб-
Шайх Санъондан қолган кунга юзланган...

У ким эди ҳануз тополганим йўқ.
Ғамгин хотирага қилмасман сажда.
Аммо нетай умрим икки дунёга.
Улашиб юборди шу мискин мужда.

Гарчи кечмоқдадир кунларим маъюс,
Қайғу азобидан тунларим ойдин.
Қонимда сайр қилиб юрибди хазон,
Наҳотки қаридим, кўнглимдан олдин.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 16:59
Ҳануз югураман шошилиб, шошиб,
Мен ҳам тирикликнинг мушфиқ бандаси.
Тинмай ўйнатади, тинмай ўйнатар,
Чайир ташвишларнинг бу чирмандаси.

Умидим сўндирмай қуёш туғажак,
Ташвишсиз янги кун бор дейман бироқ,
Чирмандачи ташвиш янги кунга ҳам
Етиб борган бўлар мендан олдинроқ.

Ташвиш чирмандасин тўхтамай чалар,
Нафас ростлашга ҳам ҳатто қўймайди.
Не-не орзуларда кўз очган куннинг,
Юраги ўйнайди, жони ўйнайди.

Ҳаётдан ташвишсиз кунни ахтариб,
Юрибман мен ҳамон телба-ю беҳуд.
Сиздан мерос қолган бу чирмандани,
Синдириб бўлмасми ҳазрати Довуд?!

Halima Ahmedova
23.11.2010, 17:00
Эй соқий, дил жомига,
Қуйиб бердинг қадим май.
Дард чалади беармон,
Томирларим қилиб най.

Осмону ер талашиб,
Сўриб еди ҳолимни.
Қисмат қандай кечирай,
Сенинг каби золимни.

Йўллар тугаб бўлганми,
Бу саргардон офоқда.
Чанг босиб ётибди ишқ,
Миллион йиллик равоқда.

Умидимнинг умидсиз-
Чироғини ўчирдим.
Кўнглимни бу дунёдан
Ҳақ дунёга кўчирдим.

Halima Ahmedova
23.11.2010, 17:02
Тавба
Жуда катта кетдим, манмансирадим,
Ҳаётни бир пулга қиммат дедим гоҳ.
Ношукур туйғулар оғусин қуйди,
Жигаримга ҳаёт ғазаб-ла ногоҳ.
Сарғайди бу олам кўзим ўнгида,
Орзуларим куйди, гулларим куйди.
Ҳали унга кўнгил бермаган эдим,
Ажал ошиқ бўлиб руҳимни суйди.
Алдадим, ёлвордим,
зор қақшаб охир,
руҳимни ажалдан олдим қайтариб.
Аммо нега ҳануз кўзим ўнгида,
Мен севган бу олам ётар сарғайиб.
Жигарим ювиб бер,
шифокор ҳаёт
ҳақ кўзидан томган бир томчи ёшда.
Сўнгги халоскорим бўлса ҳам энди,
Ўлимни безовта қилмайман бошқа.

Kavsar
24.11.2010, 16:59
Assalomu alaykum, hurmatli Halima opa. She'rlaringizni o'qib maza qildim. Rahmat, ijodingiz bundan ham nurli bo'lsin.

Dunyoda siz eng ko'p qadrlaydigan kitob qaysi?

Halima Ahmedova
25.11.2010, 11:12
Assalomu alaykum, hurmatli Halima opa. She'rlaringizni o'qib maza qildim. Rahmat, ijodingiz bundan ham nurli bo'lsin.

Dunyoda siz eng ko'p qadrlaydigan kitob qaysi?

Дунёда мен қадрлаб ўқийдиган китоб бу- Саъдий Шерозийнинг "Гулистон"асаридир. Уни аслиятида форсийда мутолла қилишни яхши кўраман.
Бундан ташқари Мавлоно Жалолиддин Румийнинг ғазалларини севиб ўқийман.

Halima Ahmedova
27.07.2011, 16:24
Нигорага

Бир кўнгил ишқ келтирдим
Ва жом тўла тарона.
Дунё, бўлмасанг бунча-
Бегонадан, бегона.

Мен қуёшга қон бердим,
Қуёш менга қонини.
Кўтариб юриш оғир-
Карахт дунё жонини.

Топдим,
сел бўлиб йиғлаб,
Дарёлар жавҳарини.
Шафаққа совға қилдим-
Кўзимнинг гавҳарини...

Бир кўнгил ишқ келтирдим
ва жом тўла тарона.
Ҳаёт кулди, бош чайқаб:
Булар бари афсона...

Ундан пинҳон ўргандим,
Ажалимнинг тилини.
Худо, энди айт менга
Мажнуннинг манзилини.

Бир кўнгил ишқ келтирдим
Ва жом тўла тарона.

Halima Ahmedova
27.07.2011, 16:30
Парвона

Парвона учади,
парвона гўзал
Ўн саккиз минг олам афсуни унда.
Ажал ва ҳаётни боғлаган ипнинг,
Энг нафис, энг сирли тугуни унда.

Парвона учади,
парвона гўзал
Умри олв билан ёнар баробар.
Ишқ йўлида ҳали бу чархи дунда,
У каби телба йўқ,
у каби қайсар.

Мен ҳам севганимда парвоначалик,
Яшардим ишқ томон ёниб, талпиниб.
Бунчлар музладим...
Художон мени -
Нега яратмадинг парвона қилиб?!..

Парвона учади,
парвона гўзал

pipicron
28.07.2011, 20:57
Бир кўнгил ишқ келтирдим
ва жом тўла тарона.
Ҳаёт кулди, бош чайқаб:
Булар бари афсона...

Halima Ahmedova, Ассалом алайкум.
Асли ижод ахли дардини, кисматини, утмишини ва келажагини ёзади. Узиникини ва халкникини. Мен шеърларингизни укиганимда уларнинг аслида сизнинг калбингизга тегишли фалсафани кургандек булдим. Балки бу хаётингиз мазмуни ва мохиятини суздаги ифодасидир. Лекин мен сатрларингиздан болаларга хос соддалик билан маъно кидирдим. Афсуски сатрлар мени улгайишга, аклимни танишимга мажбур килдилар. Балки мен эркалик килаётгандирман, лекин болаларча соддалик ила бирор бир шеърингизни укиб беришингизни илтимос килардим. Балки шунда калбимга эмас, уз хаётимга эмас, уз фалсафаларимга эмас, балки шеърингизни укиб булгунимча борликка кайтсам... Рахмат.

Halima Ahmedova
29.07.2011, 12:18
Сообщение отpipicron,
Halima Ahmedova, Ассалом алайкум.
Асли ижод ахли дардини, кисматини, утмишини ва келажагини ёзади. Узиникини ва халкникини. Мен шеърларингизни укиганимда уларнинг аслида сизнинг калбингизга тегишли фалсафани кургандек булдим. Балки бу хаётингиз мазмуни ва мохиятини суздаги ифодасидир. Лекин мен сатрларингиздан болаларга хос соддалик билан маъно кидирдим. Афсуски сатрлар мени улгайишга, аклимни танишимга мажбур килдилар. Балки мен эркалик килаётгандирман, лекин болаларча соддалик ила бирор бир шеърингизни укиб беришингизни илтимос килардим. Балки шунда калбимга эмас, уз хаётимга эмас, уз фалсафаларимга эмас, балки шеърингизни укиб булгунимча борликка кайтсам... Рахмат.

Ваалайкум ассалом!

Шеърга бўлган ишқингиз билан мени жуда хурсанд қилдингиз. Зотан, одамлар бугун шеърдан ўқишдан кўра бойлик тўплашни, шеър ўқишдан кўра ҳашаматли қаср қуришни афзал кўришади. Афсуски, улар билишмайди: баланд туйғулар, шеърий ҳиссиётлар олдида уларнинг ҳатти-ҳарактлари ва даъволари пучдир. Ҳозир сизга эҳтиром билан янги шеъримни ҳавола қиламан:

Болалигим нурнинг ичида ўтган,
Ўшанда нур эди ҳар гиёҳ, ҳар тош.
Менга туюларди гўё онамнинг-
Кўзларидан чиқиб келарди қуёш.

Мен билан қўғирчоқ ўйнарди офтоб,
Гоҳо варақларди рангли китобин,
Деразани чертиб нур бармоғида-
Талаффуз этарди онамдай номин.

Ўртоқларим ёйиб бор ўйинчоғин,
Мириқиь ўйнашар эди сояда.
Мен эса нурларга мунчоқлар чизиб,
Асло келмас эди офтобрўядан...

...Бугун нурсиз кулгу, нурсиз нигоҳлар,
Ва қуёшсиз қолган кўзлардан бездим.
Ва ногаҳон жоним устида юрган,
Қуёш соғинчининг қадамин сездим.

Ҳатто саратоннинг чилласида ҳам,
Негадир ҳуш кўрмас кўнглим сояни,
Бу совуқ дунёда,ҳиссиз дунёда,
Бот-бот соғинаман офтобрўяни....

pipicron
29.07.2011, 21:17
Мен билан қўғирчоқ ўйнарди офтоб,
Гоҳо варақларди рангли китобин,
Деразани чертиб нур бармоғида-
Талаффуз этарди онамдай номин.

Шеър учун миннатдорман. Болалигимни эсладим.

...Бугун нурсиз кулгу, нурсиз нигоҳлар,
Ва қуёшсиз қолган кўзлардан бездим.
Ва ногаҳон жоним устида юрган,
Қуёш соғинчининг қадамин сездим.

Катта булиб колибмиз... Хаётга интилган болалигимиз кайдаю, ташвишлардан безиган улгайганимиз....

- Онажон, у нима кизариб турган?
- У КУЁШ. Бизга нур сочиб туради.
- Онажон, у кандай нурин сочади?
- Художон унга ут ёкиб туради.

- Художон ут куйса куйиб колмасми?
- Куймайди. Жаннатдан сувлар окади.
- Онажон, жаннат сув тиникми лойка?
- Чумилиш булса бас, сенга ёкади.

- Онажон, чумилсам уришмайсизми?
- Йук асло, аклингни килолсанг сара.
- Онажон, жаннатнинг узи каерда?
- Шошилма. Оёгинг остига кара.

(С) 2007.07.29

Halima Ahmedova
30.07.2011, 08:59
Шеър учун миннатдорман. Болалигимни эсладим.


Арзимайди. Сизга ҳам раҳмат. Шеър ёза олган одамнинг туйғулари ҳар нарсадан юқори туради.

Halima Ahmedova
08.05.2012, 16:51
М Е Н
Ҳаво тундлашгандан тундлашди. У гўё лаҳза сайин қоронғулашиб бораётган қисматимга ўчакишаётгандек эди.
Мен шошилганча ишдан қайтар эдим. Усти бошимни шаллаббо қилишга бел боғлаган ёмғир тинай демасди. Шу дамда негадир ёмғирнинг таъмини билгим келди ва ҳовучимни беҳуш ёғаётган ёмғирга тутдим.
Бир зумда ҳовучим тўлди. Уни болалигимда ариқ сувини ичгандай ютоқиб ичдим. Бунча ширин. Мен доим ёмғир ёғаётган кунни осмон йиғлаяпти, деб таърифлардим.
Айтишларича, ғамдан йиғласанг кўз ёшинг шўр, шодликдан йиғласанг ширин бўлар экан... Осмон бунча хушбахт бўлмаса?!
Мен ҳамон кетардим ўзини таниб-танимаган ёмғирлар билан, менинг босган қадамларим елкасига малол келаётган йўл билан... Ортимдан келаётган бир эркак ҳансираганча қўлидаги улкан қора соябонига мени ҳам таклиф этади. Мен унга миннатдор боқиб: Мен соябонни хуш кўрмайман, дейман. У менинг ёмғир ювиб бораётган юз-кўзимга ажабланиб қараганча югуриб кетади. Мен нега ўзи соябонни ёмон кўраман? Негадир соябон менинг бошимни қўриқлабгина қолмай, балки эркимни ҳам бўғиб қўяётгандек бўлаверади. Яратганнинг ўзи кечирсин-у, баъзида осмон ҳам бошимда улкан бир соябонга айлангандек бўлади. Ўшандай пайтларда шу қадар сиқилиб кетаманки, бўғилиш жаҳдида беихтиёр осмон ортидаги дунё ҳақида ўйлай бошлайман. Қизиқ, у ерда нима бор экан-а? Ҳарчанд уринмай чала-чулпа ўқиган китобларимдаги баъзи манзаралар ва аллақандай фаразларимдан бошқа ҳеч нарса топаолмайман.
Ҳозир эса ёмғирли олам ичра борар эканман, рўпарамдан бир-бирини пинжига кирганча келаётган ёшгина ошиқ-маъшуқларга кўзим тушаркан, нима ҳақда ўйлаётганимни эсимдан чиқараман. Уларга қорни оч қолиб севимли таомининг ширин хиди димоғини қитиқлаётган одамдек энтикиб қарайман. Шу пайт бир томчи ёмғир кипригимга илиниб кўзимга тўлаётган сув билан ўйнашгиси келгандай шўхлик қила бошлайди. Энди юзимда ширин ва шўр сув бир-бирининг пинжига кирган ошиқ-маъшуқлардай битта бўлиб оқа бошлайди.
Кўча чироқлари бирин-кетин ёниб, атрофимда бахтиёр рақсга тушаётганга ўхшайди. Мен ҳануз каловланиб бораяпман, аммо қаерга?! Албатта уйимга-да, деб ўйлайман, мискин карахтлик билан. Менинг уйим. У қаерда эди, ўзи бор эдими?! Тахликали бир савол бутун вужудимни уйғотмоқчи бўлгандай бармоғимдан сочим учигача совуқ ўрмалайди. Мен эса лоқайд дунёнинг бир лоқайд саволи янглиғ ҳамон қаёққадир судраламан. Кошкийди шу дамда ( ҳатто қаттол ғанимим бўлса ҳам майли). Кимдир йўлимни тўсиб чиқиб, мендан ҳол сўраса. О, ўшанда булутдай тилкапора бўлиб тўкилардим. Айтаверардим, йиғлайверардим, айтаверардим, йиғлайверардим. Мендан ҳол сўраган устимдан кулса ҳам майли...
Ғийқиллаган кескин бир овоз йўлнинг ўртасида мени ўзимга келтиради. Ҳашаматли машина эгаси бошини чиқариб, сўкинади:
- Ўлгинг келган бўлса, бошқа жой изла, ифлос, сенинг касофатингга қолайми энди?!
Бир зум хушёр тортаман: -Ифлос дедими? Нимадандир жаҳлим чиққандек бўлади. Аммо, зум ўтмасдан яна лабимда лоқайд табассум сигир елинига ёпишган канадай ёпишади. Бу табассум шу қадар мазмунсизки, агар шу лаҳзада кимдир менга боқса йиғлаб юбориш ҳеч гап эмас, деб ўйлайман.
Нега тўрт томоним бўм-бўш, кўнглимнинг ичида хувиллаётган кимнинг овози?! Мен қаёққа кетаяпман?!
Хуллас мана шундай саволлар арқонига ўзимни чандиб ташлаганимга анча бўлди. Ҳар тонгда сўнгги жангга отланган мажолсиз аскардай ҳаётга кираман. Фақат бу жанг сўнгида ғолиблигимни ҳам мағлублигимни ҳам англолмайман. Ҳозир эса ёмғирлар шаффоф қамчисида мени савалаб ана шу оғир ҳаёллар ичидан қувиб чиқармоқ учун зўр бераётгандек. Афсуски мен аллақачон ўша хаёлнинг ўзига айланиб бўлганман.
Ёмғирли шомнинг соясига қоқилиб кетаман. Ҳайрият-ей, йиқилмадим. Мени бекатда анчадан буён автобус пойлаётган бир аёл суяб қолади. Унга раҳмат айтганча, шошилиб сўрайман:
-21- автобус ўтмадими?
У аёл паришон жавоб беради:
-Ўтмади шекилли.
Бу аёл кўзимга жуда таниш кўринади. Уни аввал қаекрда кўрган эдим-а? Унинг бир тутамгина бўлиб қолган юзи, тарам-тарам ажинга тўла пешонаси, кўзлари ичидаги мунг юрагимни азоб тирноғида қитиқлай бошлайди.
Бекатда у аёлдан бшқа ҳеч ким бўлмаганлиги боисми, ёки юрагимдаги ғашликни тарқатиш учунми, уни суҳбатга тортгим келади:
-Сиз қайси автобусни кутаяпсиз?
-Билмайман.
-Нима адашиб қолдингизми?
- Адашганимга анча бўлган.
-Фарзандлардан нечта? –сўрайман суҳбатга сал илиқлик киритиш учун.
Аёл аввалги оҳангда жавоб беради:
-Битта ўғлим бор...
У шу сўзни айтиб, назаримда нимадандир жукнжиккандек бўлади. У ёқдан бу ёққа бетоқат юра бошлайди. Аёлнинг бу ҳолатини кузатиб туриб, ўсмоқчилаб сўрайман:
-Нимадандир ҳафамисиз?
- Ўзимдан ҳафаман- дейди аёл кўзларига тўлиб бораётган қоронғуликни яшириб.
-Қизиқ мен сизни қаердадир кўргандекман. Қаерда ишлайсиз?
-Радиода ишлайман, дейди у нимадандир толиққан ва нимадир жонига теккандай.
-Мен ҳам радиода ишлайман, аммо сизни у ерда кўрмаганман,- дейман ҳовлиқиб.
Аёл менинг кўзларимга маносиз боқади. Руҳимда жинлар базм қура бошлайди, жоним қандайдир нохушликни сезгандай тинимсиз типирчилайди. Борр кучимни тўплаб сўнгги саволимни бераман:
-Узр кўнглингизга келмасин-у, қаерда яшайсиз?
Аёл тошдан йўнилган ўрта аср ҳайкалидай совуқ ва пинагини бузмасдан мен яшайдиган манзилни айтади-ю бориб бекатдаги ўриндиққа ўтиради. Одмигина сумкасини чангаллаган қўлларига боқаман. Унинг бармоқларида менинг севимли кумуш узукларим синиққина жилмаяди. Менинг эса бу аёлнинг олдидан тезроқ кетгим, ёмғиргами, шамолгами айлангим келади. Овозсиз бир овозда бақираман:
-Мен кимман, у аёл ким?!
Менинг ҳайқириғимни бекатда дайдиб юрган ёмғирли шамол ютиб юборади.

Halima Ahmedova
08.05.2012, 16:53
С Е Н
Тун эди. Сен чўчиб уйғондинг. Ким учундир яшириб қўйганинг ҳаста юрак, энди ҳеч кимга керак эмаслигини сезганиданми, созанда ёмғирлар чертаётган дераза ойнасидан таралаётган куйга ўзига қасд қилгандек тинимсиз рақсга тушар, унинг бу зарби сенинг кўкрак қафасингга оғирлик қилар эди.
Сен ўзингга бўйсунмаётган вужудингни судраб, бир амаллаб деразани очиб юбординг. Баҳор ва ёзнинг қовушган тунининг ҳавоси хонангга гупириб кирди. Яна ёмғирда ивиган тупроқнинг жуда таниш ҳиди думоғларингни тўлдирди. Ногаҳон унда онангнинг ширин бўйини туйиб, энтикиб қўйдинг.
Дераза рахига суяниб узоқ ўтирдинг. Қизиқ ёмғир ёғаяпти-ю ой ҳеч нарса бўлмагандек булутлар оша кулиб турибди. Шу дамда ойга жуда ҳавасинг келиб кетди. Қанийди мен ҳам барча ғаму-қайғуларим устидан кулиб яшай олсам эди, деб ўйладинг.
Аммо ўйларинг ҳам шу қадар ожиз эдики, руҳингдаги қоронғуликдан чўчиб сени бир зумда тарк этди.
Яна судралиб келиб, совиб улгурмаган ўрнингга ётдинг. Уйқусизликдан оғриётган кўзларингни ҳарчанд юмишга уринмагин, улар ухлашдан бош тортарди.
Шунда бирдан очиқ деразадан кириб келган оппоқ нурга нигоҳинг тушди. У нур хонангни обдон айланди ва ғалати овозда шивирлади:
-Уйқунг келмаяптими?
Аввалига ғайри-табиий бир қўрқувдан титраб кетдинг. Сўнг эса ақлдан озаяпман шекилли, деган ҳаёлга бординг.Нур сенда кечаётган ҳолатни сезди. Ва яна тилга кирди:
-Мени танимадингми, дейман.
-Сен ўзингни қўлга олишга уриндинг ва хаста овозда сўрадинг:
-Сен кимсан?
Нур сенинг ёшликдаги овозингда узоқ қаҳ-қаҳа урди.
Нигоҳингга киргудай бўлиб шивирлади.
- Энди танидингми?
- Танигандайман...
- Мен сенинг жонингдан қочган нурман.
- Нега жонимдан қочдинг?
- Сен билан бирга туғилган эдим. Мен билан нақадар гўзал эдинг, хушбахт эдинг. Афсус, мени қадрлай олмадинг. Менга хиёнат қилдинг.
- Хиёнат, қандай хиёнат?!
- Арзон гаровга қайғу, ғамларни сотиб олавердинг. Сенда шаффоф бир ишқ бор эди. Уни ёлғоннинг бир бўсасига туҳфа қилиб юбординг. Агар ёдингдан чиққан бўлса, мана кўр.
Оқ нур бир айланиб кўзгуга айланди-да, сенинг ўтган кунларинг бу кўзгуда акс эта бошлади. Сен уларни кўра туриб ҳайқириб юбординг:
-Бас, бас етар. Мақсадинг нима ўзи сенинг?
Ё мени ажалимдан бурун ўлдирмоқчимисан?!
-Йўқ, асло ундай эмас ваҳоланки нега йилдан буён эшигинг ортида ажалинг сени пойлаб турибди... Фақат мен уни чалғитиб сени ундан асраяпман.
-Ташаккур, мендан аразлаб кетганингни билдим, аммо қайтишингни боиси нима?
-Сенга жуда раҳмим келди.
-Ҳозир қаерда яшаяпсан?
-Баланд оқ теракнинг учидаги бир япроқда...
-Жонимга қайтсанг бўлмайдими?
-Йўқ, энди у ерга қайтолмайман. Фақат бу дунёни тарк этганингда жонингни кўтариб Ҳақнинг олдига боришим керак..
-Унда айтчи, яна қанча яшайман?
-Буни айтишга ожизман. Фақат қушларнинг кўзига қамалган осмон озод бўлган куни омонатингни топширишингни биламан холос.
-Яқингинамда яшар экансан, нега олдинроқ келмадинг?
-Сени ҳар куни кузатаман. Бу тун жуда абгорсан, таскин берай деб келдим. Биласанми сенинг чеккан ҳар оҳинг менга бориб тегади ва менинг кучимни заифлаштиради. Наҳотки, ҳаётдан рози бўлиб яшашингнинг иложи бўлмаса?!
-Мен кўп ҳаракат қилдим. Аммо...
-Йўқ, бу шунчаки баҳона. Мен сени яна бир сирдан огоҳ этмоқчиман. Барча дўстларингнинг юзида ҳаттоки севган инсоннингнинг юзида ҳам ниқоби бор. Сенинг энг катта фожианг дунёга ниқобсиз боқишингда.
-Йўғ-ей, наҳотки дўстларим мени алдаса?! Айтгандай мен севган инсондан хабаринг борми?! У бахтлими?!
-Уни билмадиму, аммо сени аллақачонлар унутиб юборган...
-Унутиш шунчалар осонми?!
-Ҳар ҳолда ниқоби борларга яшаш анча осон...
Айтгандай тунларда деразангдан қандайдир нигоҳ сени кузатганини сезасанми?
-Сезганман. Менга шундай туюлади деб ўйлардим...
-Йўқ, у бир сенга ўхшаган аламзада аёлнинг нигоҳи.
-Тушунмадим.
-Бу дунёни тарк этар чоғда ҳаётга тўймаган инсонларнинг руҳи дарахтлар руҳи билан қовушади.
-Наҳотки?!
-Ҳа, шундай деразанг олдидаги катта ўрик дарахтига ўша аёлнинг руҳи кўчган. У аёл бир пайтлар жуда дилбар ва давландманд бўлган. Ҳуснининг давлати ортида туриб ўз ишқига хиёнат қилган. Ишқнинг қарғиши урган.
-Қандай қилиб?!
-Яқин бир дугонаси заҳарлаб ўлдирган. Қилган хиёнатини ўзга бир хиёнат оғуси билан ювган бу аёл қиёматгача дарахтдан-дарахтга кўчиб яшайди.
-Сен буларни қаердан биласан?
-Эсингдан чиқарма, мен Оқ Нурман.
-Тушундим. Аммо менга қайтишингнинг ҳеч ҳам иложи йўқми?
-Иложи бўлганда қайтган бўлар эдим. Майли мен кетдим.
-Шошма, шошма яна келасанми?!
-Балки....
-Айтчи, мен қандай қилсам яхши яшайман?!
-Ҳаётнинг кўзига қўрқмасдан қара. Ҳаёт кучлиларни яхши кўради...
Оқ Нур хонангни яна бир бор айланиб чиқди-да, хайр дегандай бир силкиниб чиқиб кетди. Сен эса ўзингни анча бардам ҳис қила бошладинг.
Ёмғир ҳам тинди. Осмоннинг оппоқ шоҳи рўмоли сирғалиб ерга тушди. Тонг майингина жилмайди. Тун бўйи ёмғир бодасидан тўйган ғунчалар керишиб кўз очди.
Фаррошларнинг супургиси тирикликнинг янги қўшиғини куйлай бошлади.
Сен титраб турган баланд оқ теракнинг учидаги япроққа кўз тутдинг. Унда қандайдир нур порлаб турарди. Жонинг ўша нурга ёмон талпинди.

Halima Ahmedova
08.05.2012, 16:54
У
У Бухородан анча олис, аммо илдизлари Бухородан сув ичган, кичик бир қишлоқчада яшар эди. Болалиги капалаклар қанотидай ранг-баранг кунлар жилвасида ўтди. Қушлар, қумурсқалар, майсаю гиёҳлар тилини ўрганишлан асло эринмади.
Аммо негадир уни шамол севгиси ўзига жалб қилар, қаерда бўлмасин шамолнинг соғинчи билан яшар эди.
Беда гулларининг нафис ҳидига кўмилган далаларда шамол билан ўйнашдан чарчамас, ичидаги бор йўқ дунёсини унга туҳфа қилгиси келарди. Сунбуланинг сочларига қуёш ўзини осган кунда шамол унинг юрагини сирли чимчилади. Ва Уни ортидан бошлаб катта шаҳарга йўл олди.
У йўл бўйи болаликдан ёд бўлган қўшиқни хиргойи қилиб борди:
Шамол шамол кокили- ҳайдар.
Сен дарбадар, мен ҳам дарбадар...
Бу қўшиқни у шамол билан шу қадар кўп куйладики, бундан чарчаган ҳаёт уларнинг овозини эшитмаслик учун қулоғини беркитди. Шундан сўнг ҳаётнинг қулоғи эшитмайдиган бўлиб қолди.
Хуллас, у шамолнинг ортидан эргашиб, нокаслар оёғи остида таъна маъломатлардан эзилиб юраги тошга айланган шаҳарга келиб қолди.
Шамол билан бу шаҳарни обдон айланди. Узоқ йиллар бу шаҳардан нимадир излади. Аммо нима излаётганини ўзи ҳам билмас эди. У шодликдан ҳам, ғамдан ҳам тўйиб бўлган бир пайтда, содиқ дўсти шамол унинг қулоғига шивирлади:
-Юр сени дунёнинг энг тоза жойига олиб бораман. У аввалига шамолнинг гапига ишонмади. Чунки у бу дунёда тоза жой қолмаган деб ўйларди.

Аммо азбаройи зерикканидан шамолнинг ортидан яна йўлга тушди. Ва ниҳоят боғ деса боққа тоғ деса тоққа ўхшамайдиган жойга етиб келди. Қизиқ боғ деса, дарахтларининг меваси йўқ, ўрта-ўртасида мармар тошлар бош кўтариб турибди. Тоғ деса чўққиси йўқ...
Бу жой шунчалар сокин эдики у кар қулоқларининг ичидаги безори шовқиннинг акс-садоси янада баландлашганини сезди.
Ногоҳон кўзи ялтираб турган қора мармартош устида оёқларини ўйнатиб хотиржам ўтирган ўсмирга тушди. Ўсмирнинг кўзлари ичидаги армонли шулъа, шу қадар оғир эдики, у буни кўтара олмай, беихтиёр ерга ўтириб олди.
Ўсмир ҳайрон бўлиб унга узоқ тикилди. Ва унингг севимли қўшиғини баралла куйлай бошлади:
Шамол, шамол кокили Ҳайдар,
Сен дарбадар, мен ҳам дарбадар.
Авваллига бу бола уни масхаралаётгандай туюлиб, роса, жаҳли чиқди.
-Ҳей, бола уялмайсанми ўзингдан каттни масхара қилишга?!
-Мен ҳеч кимни масхара қилганим йўқ, бу болаликдаги севимли қўшиғим.
-Сенга бу қўшиқни ким ўргатган?
-Шамол ўргатган. Сиз ҳам биласизми бу қўшиқни?!
-Биламан.
-Келинг биргалашиб айтамиз бўлмаса.
Боланинг кўнгли учун У бу қўшиқни жўр бўлиб айтди.
Қўшиқ тугагач, боладан сўради:
-Сен бу ерда нима қиляпсан?
-Мен уч йилдан буён шу ерда яшайман.
-Нега , уйинг йўқми?
-Мана менинг уйим ,-деди бола.
Катта қора мармартошни остини кўрсатиб...
Шундагина унинг кўнгли совуқ бир нимани сезгандай бўлди.
-Сени бу ерга яшашга нима мажбур қилди?
-Ўзим-деди бола пушаймонлигини ошкор этмоқчидай.
У разм солиб болага қаради шундагина боланинг бўйнида қолган арқон изларини кўрди.
-Нега ахир бундай қилдинг?!
-Қадримни ўтқазмоқчи эдим.
-Хўш ўтқаза олдингми?
-Бир йилча эслаб йиғлаб олдимга келиб юришди. Аммо кейин ҳамма дўстларимнинг ёдидан чиқдим. Биласизми, синфимизда жуда гўзал бир қиз бор эди. Уни яхши кўрардим. Аммо у менга қиё ҳам боқмасди. Мен учун қуйдими йўқми билмайман...
Шу пайт юзларига ғам соя солган бир аёл тўғри ўсмир ўрнашиб олган мармар тош томон кела бошлади.
Бу аёлни кўрган бола сакраб тушдию, ойижон деганча аёлга талпинди. Аёл карахт эди. Мук тушиб йиғларкан, бўйнига осилган боланинг меҳрибон қўлларини сезмасди. У мунг хайкалига айланаёзган онага ва ўз хатосини кеч англаган ўсмирга қандай сўз ила таскин беришни билмасди.
Уларни холи қўйиб, яна шамол этаги билан эринмай артаётган мармар тошлар оралаб борар экан, У кар қулоғини қоматга келтирувчи баланд- паст, турли-туман овозларни эшита бошлади.
У гўё қиёматнинг шаҳрига келиб қолгандай эди.
Маҳобатли мармар тошга суянган, қирқ ёшлардаги сочи оппоқ киши ўзидан сал наридаги яқиндагина қорни дўппайган тупроқ бошида абгор ўтирган кекса одамга қаҳрини тўкарди.
-Охири келар экансанку, мен келган жойга. Нега шундай қилдинг-а, сенга менинг унвоним керакмиди, сени дўст деб ишонибман. Уялмай-нетмай ўзинг қилган расволикни менинг бўйнимга юкладинг. Бечора бир қизнинг шаънини булғаб, яна уни ўлдириб юбординг. Ҳаммаси, учун эса мен жавоб бердим. Бу кўргуликларга юрагим дош берганда эди, ҳаммаси бошқача бўларди.
Биласанми, ўша қиз ҳар тунда келиб менга дардларини айтиб кетади...
-Мен нобакорни кечир, дўстим.
-Дўст дема ҳеч қачон дўст дема...
Мармар тошлар аро у ёқдан бу ёққа югуриб юрган бир телба аёлнинг фиғони икки дўстнинг суҳбатини босиб кетди.
Мармартошларнинг совуқ, сирли нигоҳи телба аёлга тикилади:
Аёл тинимсиз:
-Ўғри, ўғрини ушланг, топган барча бойлигимни ўғирлаб кетди....
У бу телба аёлнинг суратини қайсидир мармартошда кўргандай бўлди. Қўрқувданми ёки бу жойнинг совуқ нафасиданми эти жунжукиб кетди.
Телба аёл югура-югура ўша сурати акс этган мармартошнинг оёғида ҳушидан кетиб, оғзидан кўпик оқа бошлади. Аммо ҳеч кимнинг у билан иши йўқ эди.
Зотан, ҳаёт бу гўшадан аллақачон оёғини узган. Унинг қонуни бу ерда кор қилмас эди.
У бу ерда қорни дўппайиб, умид билан фарзанд кутаётган оналарнинг алласини эшитди висол тунидан айро тушган келинчакларнинг ёр-ёрини тинглади. Аммо улар жуда совуқ умидсиз эди. Улардан қуёшнинг нур томирлари аллақачон узилган эди.
Ўзидан кетиб бораётган руҳини маҳкам қучоқлаганча У шамолни чақирди .Аммо шамол жавоб бермади.
Тоғ деса тоққа, боғ деса боққа ўхшамайдиган жойдан бир амаллаб чиқди-ю, ҳаётни тўйиб-тўйиб ҳидлади.
Майли, арзу-додимни эшитмайдиган кар бўлса ҳам Ҳаёт жуда хушбўй, жуда ширин,-деди. У юрагининг рангини ўғирлаб, кўзига қарай олмай ботишга чоғланган офтобга боқиб...

Halima Ahmedova
08.05.2012, 16:55
Эй, биродар етиб келдик умримизнинг
бу қирғоғига.
Чучкирганда олма гули соғинч ҳидидан
Кўзимизни тўлдирганда мастона ёғду
Ҳеч бир нарса ўзгармади шодлик ҳам, ўша.
Ўша бизни зериктирган қорамтир қайғу...
Ким тирнади орзуларнинг ложувард кўксин.
Ва умиднинг чироғини ким у сўндирган?
Ахир бизнинг манзилимиз бошқа эди-ку?
Айтинг ким у адашмоққа бизни кўндирган
...Зардушт буғдой каби сочган эзгулик донин.
Парваришлаб ўстирдикми қалб даласида,
Ўшал олис ишқ мавжини жоннинг ичига-
Кўчирдикми жунуннафас қушлар сасидан.
Нега бизлар узоқлашдик Навоий боғин-
Безаган ул Сарвигулнинг титроқларидан
Нега ахир кўнглимизнинг ундирмадик боз-
Ниҳол янглиғ илоҳий ишқ тупроқларидан
Нега бизни мафтун этар сув қўшиғимас,
Пул қоғозин шитирлаши, тилло жаранги
Қачон юқди кўнглимизнинг кўйлакларига-
Жаҳаннамнинг бадбўй ҳамда кирчимол ранги?!
Онамизнинг кўксидаги хушбўй меҳрни-
Шамолларга, осонгина сочиб юбордик.
Дўст дардидан қочиб, нечун, оҳидан қочиб
Қарғиш урган кечаларнинг қалбига бордик...
Эй, биродар етиб келдик умримизнинг бу қирғоғига
Ортимиздан йиғлаб қўлин силкитмас ҳеч ким,
Кел, Ҳақ учун куйлаётган ва йиғлаётган-
Тўлқинларнинг қўшиғини эшитайлик жим.
Етиб келдик умримизнинг бу қирғоғига.

Halima Ahmedova
08.05.2012, 16:56
Сени қайси осмон билан юпатай энди,
Ва қайси ер қудратидан берай тасалли.
Куртакларнинг ичидаги гулнинг нигоҳи,
Ҳақиқатнинг кўзларига тушмади ҳали.

Ҳали Ҳаёт томирини хушбахтлик билан-
Ёмғир ва нур севгисига этмади пайванд.
Ҳали шайтон афсунидан хушнуддир дунё-
Такрорлаймиз “Ла-ил-аҳа” жумласин гарчанд.

Ҳали масжид соясида хурмо ниҳоли-
Қуёш билан ўпишмоққа топмади имкон.
Орзуларнинг пучдан ва пуч уруғин териб-
Хар юракда байрам қилиб юрибди армон..
Ҳали Лайли чиққани йўқ келин саломга,
Руҳнинг тўққиз парда тортган гўшангасидан.
Хабари йўқ,
хабари йўқ жаҳаннамнинг ҳам-
Қайсни телба қилган қоннинг алангасидан.

“Айланаркан бизнинг қисмат тегирмонида,
Айрилиқ ва ишқнинг мавҳум, аччиқ муждаси.
Сенга юпанч, тасаллини қаердан олай
Эй кўнглимда сўлаётган умид ғунчаси.

Halima Ahmedova
08.05.2012, 16:57
Мен кунларни алдаяпман
ёмон кунларни
Гоҳ кар бўлиб, гоҳ ўзимни солиб мастликка.
Аммо ўздан қайга қочай қаёққа қочай.
Ҳаққим борми юрагимни танимасликка

Оғринмайман, кўзларини
кўзимга тикиб,
Пўрим ҳаёт жиркангандай бурса лабини.
Оғринишга вақтим йўқдир
излайман зотан.
Тушларимга чўкиб кетган қуёш қалбини.
Мен биламан ўша қалбда эди ёшлигим-
Настаринлар кулгусидан ёришган фасл.
Наҳотки мен олиб келдим
елкамга ортиб.
Висолидан айро тушган ишқни йилма-йил.
Наҳотки ҳеч англамадим шамол қўлида-
Фарёд чекиб бўзлаётган ошиқ майсани.
Ҳаёлида покладими бир лаҳза, ёраб.
О, бағримни тилка-пора қилган найзани?!
Нечун тонглар уйғотмайди энди энтикиб,
Шудрингларнинг жаранглаган ашуласида.
Дарахтларда бош кўтарган ғул-ғуласида.
Тушлар қалбга,
қалблар тушга айланган чоғда
Хаста соғинч кўзларимга мамнун: ҳайдайди тунни,
Ва нигоҳин настаринга чайқаб, сўрайди:
Ёдингдами, кўзнглимизнинг туғилган куни?
Ёдингдами кўнглимизнинг туғилган куни.

Halima Ahmedova
08.05.2012, 16:58
М А Н З И Л
Ёзнинг шаббодага ошиқ тунида ойнинг ёғдусига эргашдим. Ёғдуга чўмилаётган ойнинг хаёлини ўғирлагим келади. Назаримда ўғирлаб бўлдим. Чунки турли-туман дарахтлар кўнглимга тинимсиз мўралай бошлади. Аввал олма дарахтига кўнглимни очдим. Не бўлганда ҳам жаннатдаги дийдор таъми ёдимдан чиққани йўқ!
Олма дарахтининг хаёли жуда ҳам шаффоф эди. Бу хаёлнинг нигоҳи иккинчи қаватдаги ҳарир пардали уйга тикилган эди. Унда қўшиқ тинглаб ўтирган бир бахтиёр эркак ва унинг елкасига бошини қўйиб, эркаланаётган соҳибжамол аёл шамолда ўйнаётган парда ортида гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай қоларди. Олма дарахти эса ишққа тўлган шохларини силкитганча ўша деразага талпинарди. Олма дарахтидан рухсат сўраб бир зумгина ўша аёлнинг ўрнида бўлгим келди. Аммо олма дарахти аразлаганча хаёлидан мени қувди.
Оҳиста ўғирлаганим ўрик дарахтининг хаёлига бордим. У букилганча биринчи қаватда онасига меҳр билан боқиб ниманидир гапириб бераётган ўғилни кузатарди. Ҳар замонда завқдан титраб қўярди. Титрагани дам шиғил мевалари дуув тўкиларди, ўрик дарахти эса шундан ҳам роҳатланарди. Она ва ўғил орасидаги меҳр риштаси ўрик дарахтининг илдизлари билан қаердадир боғланган эди. Мен бутун умримни мана шу онанинг ўрнида бир лаҳза бўлиш учун алмаштиришга тайёр эканлигимни шивирлаб ўрик дарахтининг қулоғига айтдим. У мени ҳатто эшитгиси келмай, дағал панжалари билан юлқиб отди.
Кўнглимдаги олча дарахтининг хаёлига бордим. Бу дарахт хаёлида садоқат анқирди. Деразаларидан нур тўкилаётган кўркам бир уйдан дўстларининг ҳалол меҳрини шарбатдек ичаётган, ўз шодлиги билан ҳаётни сархуш қилган инсоннинг қаҳ-қаҳаси эшитиларди.
Олча дарахтининг шафақранг хаёли шу уйда эди. Мен ундан ҳеч бўлмаса шу инсоннинг бир томчи кулгусидан тотиб кўришга рухсат бер деб ёлвориб сўрадим. Олча дарахти эса хаёлини дарҳол туннинг қоронғу ҳижоби билан мендан яширди. Яна ёлғиз қолдим.
Ва ёзнинг шаббодага ошиқ тунида ойнинг ёғдусига эргашиб кетавердим. Шу кетишда мен ўз манзилимни йўқотиб қўйганимни сездим. Кўнглимга мўралаган барча дарахтлардан манзилимни сўрадим. Улар энди ўзларини мени танимаётгандай тутишарди.
Арчаларнинг қорамтир хиргойиси кўрсатган йўлдан манзилим сари ошиқдим.
Ойнинг киприклари осмонининг юзига ботган паллада манзилимни топдим. Уйимнинг нимқоронғу деразаларига одам-дарахт бўлиб тикилдим. Ҳеч нарса топа олмадим.
Қайғунингми, хавотирнингми ёқимсиз ҳиди юрагимга урилди. Шунда ёғдуга чўмилаётган боғни уйимга олиб кирмоқчи бўлдим. Уйим эса мени ҳам, ёғдуга тўлган боғни ҳам танимади.

albatros
24.05.2012, 21:45
https://img.uforum.uz/images/kxpkahg7958740.jpg

Bunchalar talpindim senga, bunchalar,
Tunni ko'zlarimga cho'miltirgan zot.
Jonim gulzorida so'lgan g'unchalar
Ayting, ozodmanmi, o'zimdan ozod!?

Hali umidlardan o'girmadim yuz,
Azob raqs etadi garchi qonimda.
Hayot jamolini qilsa-da ko'z-ko'z,
Nigohim qiblasi ko'ngil tomonda.

Halima Ahmedova

Nigora Umarova
09.04.2013, 13:48
Туҳфа

Моҳир мусаввирларнинг картина, портрет, манзаралари мазмунини сўзларда ифодалаб бўлмайди. Асрлар қаъридан келаётган халқ куй-қўшиқлари, “Шашмақом” наволари, Бетховен, Моцартнинг мусиқий асарлари ҳам худди шундай сир, сеҳрга эга. Уларни ҳар ким ўзи кўриши, томоша қилиши, тинглаши, эшитиши лозим. Шундагина уларнинг мазмунини тушуниб, жозибасини ҳис этиш мумкин. Адабиётда ҳам мазмунини шарҳлаб, нима ҳақида эканлигини бошқа кишига тушунтириб бўлмайдиган асарлар мавжуд. Аммо айни хилдаги асарлар ҳамиша жуда кам бўлади. Чунки уларни ноёб истеъдод соҳиблари яратади. Ушбу асарлар одатдаги шеър, ҳикояга кўп-да ўхшамайди. Бу асарлар анъанавий шеър, ҳикоя, қисса, романдан хийла фарқ қилади. Анъанавий асарларда ҳаёт ҳодисаларига кўпроқ ақл кўзи билан қаралади. Улардаги сабаб ва оқибатлардан хулосалар чиқарилади. Шунинг учун бу хил асарлар нима ҳақида эканлигини бошқаларга бемалол баён этса бўлади. Мазмунини бошқаларга айтиб бериб бўлмайдиган асарларда эса бирор қизиқарли воқеа нақл этилмайди. Уларда анъанавий асарлардаги каби сюжет сезилмайди. Қаҳрамонлар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик, можаро юз бермайди. Шундай бўлса-да ушбу ноанъанавий асарларда ҳаётнинг гўзал манзараси акс эттирилганини ўқувчи ич-ичидан сезиб туради. Ўқувчининг хаёл кўзгусида рангин ҳаёт манзараси бор латофати, гўзаллиги билан жонланади. У бу манзарани берилиб, мафтун бўлиб томоша қилади ва беихтиёр ўйга чўмади, шу пайтгача англамаган ҳақиқатларини идрок қилади. Ҳаёт ҳамиша машаққатларга тўлалиги ва айни чоғда ғоят мафтункор экани, яшаш азоб ва айни чоғда ширин, завқли эканини ҳис этади. Айни хил асарлар билан танишаётганида кишининг туйғулари титроққа тушиб, ҳиссиётлари жунбушга келади. Чунки бу асарларда муаллиф ҳаётга туйғу кўзи билан қарайди. У сизни ўзининг ички дунёсига олиб киради. Унда турфа хил ҳиссиётлар мавжланади. Анъанавий асарларда эса табиат ҳодисаларига ҳам, одамнинг оламига ҳам мантиқ мезонларига мувофиқ ёндашилади.
Инсон шундай яратилганки, у ақлига эргашганида ҳамма нарсадан манфаат топмоқчи, ҳар қандай ўзгаришдан фойда ундирмоқчи бўлади. Туйғуларига қулоқ тутганида эса ҳаётдаги ҳар бир ҳодисага – ердаги қум заррасидан тортиб, кўкдаги Қуёшгача ҳайратланиб қарайди, ўзининг нафас олишию сон-саноқсиз нарсаларни кўриб турганининг ўзиёқ мислсиз мўъжиза эканини англай бошлайди. Ҳалима Аҳмад шеърларида ҳаётни туйғулари асосида таърифлайди. Унинг ҳикояларида ҳам худди шу хусусият кўринади. Шоира насрдаги мўъжаз битикларида ҳам кечинмаларини, кўрган-кечирганиларини туйғуларига таяниб тасвирлайди. Шу боисдан ушбу ҳикоялар худди шеър каби таассурот уйғотади. Ҳалиманинг ушбу изланишларида сўзлар анъанавий ҳикоялардаги каби эмас, худди шеърдагидай жаранглаб, жозибадор оҳанг таратади.
Одатда, ҳикояларда ҳаётдаги бирор воқеа баён қилинади. Ҳалима Аҳмад эса қалбига қарайди, хтираларга берилади, туйғулари, кечинмалари, ўзининг болалик дунёсини қаламга олади. Улар тиниқ, жарангдор сўзларда ифодалангани боис қизиқарли воқеадан кўпроқ диққатни жалб этади. Муаллифнинг маҳзун кечинмалари, тиниқ туйғулари кишини тезда ўзига ошно этиб олади. Ўқувчи айни хил туйғулар, кечинмалар ўзида ҳам мавжудлигини, аммо, шу чоғгача пайқамай, сезмай келганини ҳис эта бошлайди ва муаллифдан беихтиёр миннатдор бўлади. Чунки Ҳалима Аҳмад туйғу, кечинмаларни қўл билан ушлаб кўриш мумкиндай жуда тиниқ тасвирлайди.
Сўзлар Ҳалиманинг шеърларида чинакамига жилоланиб, унинг кўнгил сирларини ошкор этади. Улар шоиранинг ҳикояларида ҳам шундай мақомда туради. Ҳалима Аҳмаднинг шеърлари, ҳикояларидаги сўзларнинг жилоси, янгича маъно товланишларидан қалбдаги соҳир туйғулар титроққа тушади. Ҳалима Аҳмад шеърларида бўлгани сингари ҳикояларида ҳам ўз бош қаҳрамон бўлиб кўринади. У ҳикояларида кўпроқ болалигидаги масрур дамларни, ўтган кунларидаги унутилмас хотираларини сўйлайди. Онаси, бобоси билан боғлиқ кечнмаларини, болалиги кечган боғни соғинч ва меҳрга тўлиб таърифлайди. Унинг таърифларида турфа хил туйғулар, ўзаро зид ҳиссиёт, кечинмалар қоришиб кетади. Ҳикояларида ҳам кечинмаларини изҳор этаётганида шоиралигича қолади. Ҳолатларини, манзарани баён қилаётганида ҳеч нарсани яширмайди. Масалан, “Йўқолган одам”да: “Таниш-билишлар одатдагидай хоҳламайгина сўрашиб ўтишяпти” дейди. Ёки: “Гуллару гиёҳларнинг хаёлини ўғирлаб учаётган капалакларга, катта орзусини даст кўтариб у ёқдан бу ёққа югуриб юрган чумолиларга маъносиз тикиламан” деб айтади.
Ҳалима Аҳмаднинг ҳикояларида ҳам шеърларида бўлгани сингари унинг шахсияти, ўй-ташвиш ва тасаввури акс этади. У ҳаёт ва ўзи тўғрисида ўйлар экан, инсон қалбининг беқарорлиги, хатти-ҳаракатларида сабаб ва оқибат муносабатларининг ноаниқлиги хусусида кутилмаган хулосаларга келади. Ҳалима ҳикояларида ҳам истеъдодли ижодкорларга хос илҳом билан ўзининг ички оламига ғаввос бўлиб шўнғийди, руҳиятининг энг қоронғи бурчакларини ёритади, ҳаётнинг ҳар лаҳзаси ҳар биримизни кутилмаган синов майдонига олиб киришига эътибор қаратади. Шоира ўзининг ҳолат, кечинмаларини, хотирасини таҳлил этиш орқали инсон олами мураккаблиги, унда англанганидан кўра англанмаган жиҳатлар кўплигини ёдга солади. Унинг шеърлари, ҳикоялари билан танишаётиб, киши ўзининг ҳолати, кайфияти теварак-атрофида кечаётган ҳаёт билан узвий боғлиқлигини идрок эта бошлайди.
Шоиранинг шеърлари, насрдаги изланишлари ҳаётга чин муҳаббат ижодкорни ажойиб асарлар яратишга илҳомлантиришидан далолат беради. У “Йўқолган одам”, “Машрабнинг хуржуни”, “Нурдаги қоронғилик”, “Айлана ёлғизлик”, “Бухорога қайтиш”, “Ишқ гулининг ҳиди” каби ҳикояларида кузатганлари, ўзининг ҳолатини тасвирлаш орқали ўқувчининг қалбига қўл солиб кўраётганга ўхшайди. Уларни ўқиётганда туйғуларингни тинглаётганингни, ўзинг билан ўзинг савол-жавоб қилаётганингни сезамай қоласан. Ҳалима Аҳмаднинг шеърлари, ҳикояларида тушкун кайфият кўпроқ бўлса-да, уларда ҳақиқат – киши ҳар доим ҳам тан олишга ботина олмайдиган ички ҳиссиётлар, зид туйғулар тўфони мавж уради.
Ҳалиманинг насрдаги изланишлари биз кўниккан ҳикояларга эмас, мансураларга кўпроқ ўхшайди. Бу уларнинг номланишидаёқ сезилади. Шоира уларни “Ёсуман гулининг сояси”, “Ичимдаги одам”, “Осмоннинг орти”, “Ниначи қанотидаги осмон”, “Дарднинг асли” деб атайди. Уларда кечинма, ҳолат, манзаралар тасвирида ҳам истеъдодли шоиранинг эрка, ҳуркак нигоҳи ва кутилмаган мушоҳада тарзи, сўзамоллиги кўринади. “Нурдаги қоронғилик” ҳикояси: “Дарбадар шамол совуқ панжарадан сирғалиб ўтди-да, ертўлани бир айланди. Армонларнинг қўланса ҳидидан кўнгли айниб, шоша-пиша чиқиб кетди. Ертўланинг захида орзулари моғорлаган кимса маъносиз нигоҳларини шифтдан ўтаётган томчиларга тикади. Томчилар кимсанинг ҳиссиз ҳисларидай сап-сариқ. Улар илжаяди. Бир ҳовуч кулга айланган юрак устида рақс этади. Қадам товушлари совуқ: чак-чик, чак-чик, чак-чик” деб бошланади. “Айлана ёлғизлик”да эса : “Сал нарида бир аёл кўрпаларини дорга ёя бошлайди. Саратоннинг қуёши кўрпаларнинг сариқ, яшил, қизил гулларига оҳиста лаб босади. Гуллар бу бўсадан яна очилиб барқ уради. У ҳам хаёли тиккан дорга ўтган кунларини ёя бошлайди” дейилади. Ҳалиманинг насрдаги бу каби шоирона изланишлари машҳур олмон мутафаккири Гётенинг: “Борлиқни жонли ҳис этиш ва уни сўзда ифодалаш шоирни яратади” деган сўзларини ёдга солади. Шоира “ҳикоя” дея тақдим этаётган ушбу ҳадялар ҳар биримиз учун кутилмаган туҳфа саналади.

Абдулла Улуғов

Halima Ahmedova
23.04.2014, 10:20
ГИРДОБМИСАН, ТЎЛҚИНМИСАН НАМАСАН?
(Махтумқули)
Булут дарахтларнинг учига қўнган,…
Ҳомуза тортади керишиб баҳор.
Қалдирғоч завқига тўлган осмоннинг-
Қўлидан кетгандай, гўё ихтиёр.
Ва яна илғайман нимадир кетар,
Кўнглимнинг чўғию, кўзим нуридан.
Ҳазин хотиралар сирпаниб ўтар-
Жонимнинг умидга, тиккан доридан.
Ва яна дунёбоз қуёш чиқади
Танҳолик дардидан зерикиб, эснаб
Вақтнинг тирноқлари қонатади боз
Ўлган ишқнинг эски ярасин тирнаб-
Бу менман-шамоллар юртидан
Қайтиб
Ва ҳануз ўзига қайтмаган Аёл.
Худди зар ўлчаган заргар мисоли
Умримни ўлчайман мисқолма мисол
Кенгликлар зангори эди қачондир,
Қачондир шафаққа очгандим кўнглим.
Мовий шаббоданинг қанотларида-
Кунлар сулув эди, кунларим сўлим...
...Чуқур хўрсинади баъзида ўғлим.
У тортган оҳ чоҳига тушиб кетаман.
Ҳайрият билмайди бечора ўғлим-
Жасадим юрибди.
Ўзим бу дунёдан ўтганман.
Ўтганман, ўтмаган кун каби маҳзун,
Ўтганман қонимни ичганда фарёд
ИНжиқ бола каби зерикар мендан
Кафтим чизиқларин ўйнаган ҳаёт...
Эшик жиринглайди (эшитмайман йўқ)
Кимдир уни қаттиқ ва қаттиқ муштлар,
Эшикни очаман рангпар бир аёл сўрайди:
Эски нимангиз бор сотиб оламан?
(О, жонимга тегди эски фурушлар)
Дейман: жуда ҳам эскирган
Кўнглим бор олинг.
Аёл каловланиб кўзимга боқиб
Қўрқиб шивирлайди, узр хуш қолинг.
Мен эса ўйлайман,
Қалбимга эски ишқинг билан
Кирган кун ҳақда
(Минг лаънат бўлсин у кунга)
Токи шайтонларнинг макри ишқ бўлса aгар
Энди ишонмайман бу Чархи дунга.
-
Қачондир дегандинг: Ҳаёт бу ишқдир
Ишқингни бахоси айтгин неча пул?
Жонингда нимадир йиғламайдими-
Изғиб юрганингда кўнгилма кўнгил?!
Сен кимсан?
Худога қасамки ҳануз билмайман.
Балки ҳазарларим кўргувчи тушсан.
Эски туйғуларни сотиб кун кўрган.
Ўзини кўрмаган эскифурушсан.
Сароблар оқади кўзим ичида,
Кўзимнинг ичида кун кўради мунг.
Қачондир исмингни айтиб чорлаган-
Соғинчларим ўлган
соғинчларим гунг.
Сен кимсан?
Хотирлар дарёсин уйғотмасман йўқ,
Қайғу рақам чекар гоҳ зер, гоҳ забар
Сени эсламасман ёдингда бўлсин
Ҳаттоки авлиё бўлсанг ҳам агар.

Сен кимсан?
Бенаво, ҳушсиз алфозда-
Билмасдан ичганим заҳарли шароб
Балки суянмоқчи бўлган лаҳзамда
Изтироб ичидан қочган изтироб.

Сен кимсан?
Эсласам уйғонар нафратли титроқ
Сенла ўтган кунлар бунча шармисор.
Эссиз қанча умрим тортиб кетибсан.
Зулматнинг қаърига бир гирдоб мисол.

Сен кимсан?
Балки соядурсан янчилган соя,
Бегуноҳ гўдаклар узра тўкилган.
Балки қарғишдирсан исмсиз тунда-
Гуноҳ китобидан ўқилган...
Рангин ниқобларинг ечарсан бир кун,
Кўнгил кўзгусига боқарсан беҳол.
Шунда кимлигингни кўриб қўрқарсан
Ва ё жирканарсан ўздан эҳтимол...

Шукр руҳимдаги илинжлар сўнган.
Ёлғон ўртанишдан олисман, илло.
Энди кўришмаймиз, кўргим, йўқ сени
Ҳақ тонги- қиёмат қойимгача то.

Қуёш дарахтларнинг учига қўнган,
Ва ёдим япроқлар ичида ниҳон.
Видо куйи янглиғ ғамгин шаббода-
Қадим сеҳргардай ўйнатади жон.
Дунёдан кечганман , дунё кечмаган-
Баҳримдан юлдузлар сув ичар ҳамон.
Аршингни титратган бўлса фиғоним.
Тавба қилдим тавба, кечир Художон
Булут дарахтларнинг учига қўнган.

Halima Ahmedova
23.04.2014, 10:21
ИСТАМА СЕВГУВЧИ ДИЛ...

Истама севгувчи дил, сен истаган ёр мандадур,
Ишқ уйида авлиё этган қизил хор мандадур.

Ўйнашур жон шуъласида умрими марги хазон,
Ул хазон кафтида ётган дўзахий зор мандадур.

Дайри муғ савдосида май бўлса гар кўнгил қони,
Ич, ғамим сархуш бўларсан майхона бозор мандадур.

Ҳақ агар ошуфтадур, ошуфтадур жоним менинг,
Мансури Халложда кетган соҳири зор мандадур.

Қайғунинг эҳсонида ялдога ошиқ ой каби,
Бемурод бахтни ёпинган қайғучан аттор мандадур.

Бефасл ўтган умр дарвозаси дард зангидир,
Сўнгагим ичида ётган беқалов қор мандадур.

Бу кўнгил вайрон этилган чорасиз ишқ шаҳридир,
Сен хиёнат тошин отган Кабаи-ғор мандадур.

Ўлдиму икки кўзим қабрим бўлиб қолди менинг,
Руҳлар орзусида безовта мозор мандадур.

Гарчи жаннат қайғуси этмас мени девона ҳол,
Бир ёруғ қайғу ўзим аросат девор мандадур.

Сен ғуломсан қисмати Шайхи Саънон сандадур,
Ҳур бало даштидаги ул зулфи зуннор мандадур.