PDA

Просмотр полной версии : Халқ таълими тизимида Республика миқёсидаги ўтказилаётгшан кўрик-танловлар ҳамда фестиваллар тўғрисида


Umarbek Allamov
01.05.2009, 18:02
Вазирлик тизимида ўтказилаётган ўқувчилари ва шогирдлари халқаро ва Республика миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, ҳар хил йўналишда кўрик-танловлар, фестиваллар, “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Келажак овози” ва “Янги авлод” Республика танловлари кўрик-танлови тўғрисида маълумотлар бериб боришни мақсад қилдик.

Балки, ушбу кўрик-танловларда Сиз ҳам иштирокчидирсиз ёки қатнашгандирсиз. Сизнинг фикр-мулохазаларингиз келгусида бундай кўрик-танловларни юқори савияда ташкил қилишда ёрдам беради деган умиддамиз.

Umarbek Allamov
01.05.2009, 18:35
“Энг яхши китобхон оила” кўрик-танлови
Республика Ахборот-ресурс марказларида нафақат ўқувчи ёшларнинг, балки уларнинг оила аъзоларини, турли касб эгаларини китобхонликга жалб қилиш, маънавий тушунчаларини бойитиб бориш, миллий ва аҳлоқий тарбияни юксалтириш, бой адабий меросимизга бўлган меҳрни шакллантириш, шунингдек “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танловининг туман, вилоят (шаҳар) босқичлари 2009 йилнинг июнь - август ойлари давомида, Республика босқичи 2009 йилнинг 22-24 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон болалар жамғармаси, Оила ва жамият газетаси,
Ўзбекистон Республикаси болалар кутубхонаси
томонидан китобсевар оилалар ўртасида ўтказиладиган
“Энг яхши китобхон оила” Республика кўрик-танловининг

Н И З О М И

1.Кўрик-танловнинг мақсад ва вазифалари.
Республика болалар кутубхонаси томонидан “Энг яхши китобхон оила” кўрик танловини ўтказиш анъанага айланиб қолган. Эндиликда эса, нафақат ўқувчи ёшларнинг, балки уларнинг оила аъзоларини турли касб эгаларини китобхонликка жалб қилиш мақсадида “Энг яхши китобхон оила” кўрик танловини ўтказишга илк бор қадам қўйилди.
Кўрик-танловнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
Китоб–дилга нур беради, дил нуридан эса инсон кўзи равшанлашади, оламни кўради, англайди, тўғри йўл ила бахт –саодат топади. Инсоннинг ақл – заковати ва билимларини сақлаш кенг ёйишнинг мукаммал қуроли бўлган китобни севиш, уни ўқиш маданиятини шакллантириш, оилаларда ақлан ва жисмонан баркамол ёшларни камол топтириш, миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва қадриятларимизни оила аъзоларининг онгигага сингдириш, уларни кўпроқ Ахборот ресурс марказларига жалб қилиш, маънавий тушунчаларни бойитиб бориш, миллий ва ахлоқий, ҳуқуқий тарбияни, бой адабий меросимизга бўлган меҳрни шакллантиришдир.
2.Кўрик-танловни ўтказиш тартиби.
1. Кўрик-танлов ҳар йили бир марта босқичма-босқич ўтказилади. Кўрик-танловда Маҳаллаларда яшовчи 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган оилалар иштирок этиши мумкин. Кўрик-танловнинг биринчи босқичи июль ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят Ахборот ресурс марказларида ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вилоят Халқ таълими бошқармалари, Вилоят болалар ахборот ресурс маркази раҳбарлари ва Вилоят болалар жамғармаси бўлимлари раислари масъулдирлар. Кўрик-танловнинг биринчи босқичини ўтказиш вақти, жойи, ҳакамлар ҳайъати таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вилоят Халқ таълими бошқармалари, Вилоят болалар жамғармаси бўлими раислари ва ахборот ресурс марказлари раҳбарлари томонидан белгиланади. Ғолиб китобхонлар оиласи иккинчи босқичда иштирок этишга тавсия этилади. Ғолибларни иккинчи босқичда иштирок этиш учун Тошкент шахрига келиб-кетиш сарф харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Вилоят Халқ таълими бошқармалари томонидан амалга оширилади.
2. Ғолиблар ҳақида маълумот 25 августгача Ўзбекистон Республикаси болалар кутубхонасига юборилади. Кўрик-танловнинг Республика босқичи 2009 йил 22-24 сентябрда Республика болалар кутубхонасининг анжуманлар залида ўтказилади.
3. Кўрик-танловда бир марта қатнашган оила аъзоларига кейинги ўтказиладиган кўрик-танловларда қатнашиш ҳуқуқи берилмайди.
4. Кўрик-танловда оила аъзоларидан икки вакил (ота ёки она) ва фарзанди иштирок этадилар.

3. Ғолибларни тақдирлаш.
Республика болалар кутубхонаси томонидан китобсевар оилалар ўртасида ўтказиладиган “Энг яхши китобхон оила” Республика кўрик-танловида ғолиб чиққан оилаларга Ўзбекистон болалар жамғармаси, Оила ва жамият газетаси ва Республика болалар кутубхонасининг фаҳрий ёрлиқлари, махсус совғалари топширилади.
“Энг яхши китобхон оила” кўрик-танловининг ғолибларини тақдирлашда қуйидаги ўринлар ажратилади:
1та – биринчи ўрин
1та – иккинчи ўрин
1та – учинчи ўрин
Барча ўрин олмаган иштирокчилар рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланадилар.
4. Танлов шартлари.
1. Менинг оилам ҳақида – 5 дақиқа
2. Ўқилган асарлар ва шеърий тўпламлар юзасидан китобхонлар билимини аниқлаш. ( Асарлардан, ёки шеърий тўпламдан парчалар келтириб, бу асар, шеър кимнинг қаламига мансуб, қайси асардан намуна келтирилади деб сўралади, ҳар бир китобхонга 2 тадан савол берилади) 5 дақиқа.
3. Қизиқарли саволларга тез, лўнда ва аниқ жавоб бериш орқали китобхонлар билимлари синалади. (ҳар бир китобхонга 10 тадан савол берилади ва берилган жавобларга қараб бал қўйилади) – 3 дақиқа
4. Китобхон оила аъзоларини эркин мавзу юзасидан санъат соҳасидаги қизиқишларини синовдан ўтказиш. (қўшиқ, рақс ва бошқалар) – 5 дақиқа.
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси 47-уй. Меҳмонхона манзили:
Усмон Носир кўчаси,103уй. Телефонлар: 250-81-30, 250-46-07.


Изоҳ:
Кўрик – танловни юқори савияда ўтказилишига Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Вилоят Халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳри, вилоятлар ахборот ресурс марказлари, Ўзбекистон болалар жамғармаси, Оила ва жамият газетаси раҳбарлари масъулдирлар.
Кўрик-танлов иштирокчилари Республика ёш саёхатчилар ва ўлкашунослар марказининг мехмонхонасига жойлаштирилади

Umarbek Allamov
06.05.2009, 16:07
Яна битта танлов тугрисида

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг санъатга ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг тасвирий санъатга бўлган эътиборларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик ва олийжаноблик каби туйғуларни ривожлантириш ҳамда вазирликнинг 2009 йилги иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси, “Sen yolg’iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Миср Араб Республикаси Элчихонасининг маданият маркази томонидан 2009 йил 9 апрелда тасдиқланган “Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” Республика болалар кўрик-танлови ва кўргазмасини ўтказиш ҳақида”ги Низомга асосан жорий йилнинг 6 май куни “Камалак жилоси” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Umarbek Allamov
06.05.2009, 16:19
“Болалик баҳори” Республика фестивали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сонли, 2009 йил 26 январдаги “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили тўғрисида”ги ПҚ 1046-Қарорлари асосида Халқ таълими ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирликларининг 2008 йил 9 августдаги 211, 833-сонли қўшма буйруғини ижросини таъминлаш, ўқувчиларнинг ўз мутахассисликлари бўйича юқори савияга эришишига, улар ижрочилигида янги ижодий услубларни яратиш, ўзбек ва бошқа халқлар бастакорларининг мумтоз куйлари, миллий рақс ва қўшиқларни тарғибот этиш шунингдек, ўқувчиларнинг ижрочилик маҳоратини ривожлантириш учун Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Республика фестивали ўтказилмоқда.

“Болалик баҳори” Республика фестивалнинг
ш а р т л а р и

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Республика фестивали ҳар йили апрел-май ойларида ўтказилади.
Фестивалда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларидан ташқари бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфида фаолият кўрсатаётган мусиқий йўналиши мавжуд бўлган таълим муассасаларидан ҳам ёш ижрочи жамоалар қатнашишлари мумкин .
“Болалик баҳори” Республика фестивалининг дастури Халқ таълими вазирлиги Мусиқа ва санъат таълим муассасалари бошқармаси томонидан тасдиқланади .
Ушбу дастур асосида қатнашчилар томонидан тақдим этилган ихтиёрий асарлар рўйхати (шахсий дастур)га ижро жараёнида ўзгартиришлар киритишга рухсат этилмайди.
Республика фестивалида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган бадиий жамоалар таълим муассасаси раҳбарияти тавсияномаси билан қуйидаги йўналишлар бўйича қатнашадилар:
I. Анъанавий хонандалик ( ансамбл иштирокчилари таркиби 12тадан-18 нафаргача)
1.Ўзбек халқ ашулаларидан ёки ўзбек бастакорлари асарларидан бири:
а) Тановарлар, Муножотлар, Мавригидан парча, Ялли-ялли, Эй сарви равон, Шароб, Қаландар I- II лардан бири;
б) Ю. Ражабий, Х. Абдурасулов, Т. Жалилов, Д. Зокиров, Ф. Содиқов, К. Жабборов, Ғ. Тошматов, С. Калонов, Х. Тўхтасинов, Ў. Расулов асарларидан бири.
2. Вохаларга мансуб мумтоз асарлардан бири:
а) Шашмақом, Хоразм , Тошкент ва Фарғона мақом йўлларидан бири;
б) Баётлар, Қашқарча, Соқийнома ва Уфор усулидаги ижролардан бири.
II. Анъанавий созандалик (ансамбл иштирокчилар таркиби10 тадан-14 нафаргача)
1.Ўзбек халқ куйлари ёки ўзбек бастакорлари асарларидан бири:
а) Шароб I- II, Қорадали, Норим-норим, Алиқамбар, Дилхирож, Тановар, Хожиниёз I-II, Фарғонача ва ҳоказо;
б) Ю. Ражабий, Т. Жалилов, Д. Зокиров, Ф. Содиқов, К. Жабборов, Н.Ҳаса-
нов, М.Мирзаев, Х. Тўхтасинов, А. Исмоилов асарларидан бири.
2. Вохаларга мансуб мумтоз асарлардан бири:
Пешраву дугоҳ, Самои дугоҳ, Насри сегоҳ, Наврўзи ажам, Ажам тароналари, Баётлар ва ҳоказо.
III. Рақс санъати (ансамбл иштирокчилари таркиби 7 кишидан кам бўлмаслиги шарт )
1. Ўзбек миллий рақсларидан - 1та
2. Жаҳон халқ рақсларидан - 1та
IV.Эстрада хонандалиги (иштирокчилар таркиби 3та кишидан кам бўлмаслиги шарт )
1. Ўзбек эстрада қўшиқларидан -1та қўшиқ(минус билан)
2. Жахон эстрада қўшиқларидан– 1та қўшиқ (минус билан)
V. Ўзбек халқ чолғулари (ансамбл иштирокчилар таркиби 10 тадан 14 нафаргача)
1. Ўзбек бастакорлари асарларидан - 1та асар
2. Жаҳон бастакорлари асарларидан -1та асар


Республика фестивалини ўтказиш муддати

Республика фестивали уч босқичда ўтказилади.
1.Фестивалнинг I-босқичи туманларда мактаблараро 25-30 март кунлари
2.Фестивалнинг II-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри марказларида туманлараро 5-15 апрель кунлари
3.Фестивалнинг III-босқичи Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумтаълим мактаблари болалар ижодий жамоалари иштирокидаги “Болалик баҳори” Республика фестивалининг якуний босқичи 2009 йил 15-май куни Ўртачирчиқ тумани 12-сонли, 18-май куни Фарғона шаҳри 1-сонли, 21-май куни Қарши шаҳри 1-сонли ва 23-май куни Бухоро шаҳри 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари базаларида ўтказилади.

SARDOR95
13.02.2010, 17:25
z

SARDOR95
13.02.2010, 17:26
dgdmg;mfdklhndlkfnhlkndhlndkl dsagjnsdkbg okhsdgihn k

SARDOR95
13.02.2010, 17:26
hmma o"qishi shart

SARDOR95
14.02.2010, 17:41
menimcha bu o'tqaziladigan ko'rik tanlovlar bolalarni dunyo qarashini yanada oshiradi

Farhod Sadikov
25.02.2010, 21:52
Ha albatta Xalq ta'limi tizimida Respublika miqyosidagi o`tkazilayotgshan ko`rik-tanlovlar hamda festivallar to`g`risida ma'lumotlar berib turilsa yaxshi. Ushbu tanlovlarning ko`paygani yaxshi, iqtidorli o`quvchilarni aniqlashda katta ahamiyatga ega deb o`ylayman.

Zuhriddin Temirov
25.02.2010, 22:28
Meni o'ylashimcha. Butun O'zbekiston bo'yicha har bir viloyatda IT sohasida kichikroq bir tanlov o'tkazish kerak.

Maqsad shundaki. Kelajakda kimlarga ishonayotganimizni oldindan bilishimiz osonroq bo'ladi deb o'ylayman.

OmoN
28.02.2010, 03:24
z
dgdmg;mfdklhndlkfnhlkndhlndkl dsagjnsdkbg okhsdgihn k
hmma o"qishi shart
Ҳурматли модераторлар, шу мавзуни биииир тозалаворийлар...

Meni o'ylashimcha. Butun O'zbekiston bo'yicha har bir viloyatda IT sohasida kichikroq bir tanlov o'tkazish kerak.
Maqsad shundaki. Kelajakda kimlarga ishonayotganimizni oldindan bilishimiz osonroq bo'ladi deb o'ylayman.
Нега энди фақат IT? Келажакда бундан бошқа соҳа керак бўлмайдими?

Zuhriddin Temirov
28.02.2010, 10:56
Нега энди фақат IT? Келажакда бундан бошқа соҳа керак бўлмайдими?

Керак бўлади, лекин хозирги ёшлар фақат ўйиндан боши чиқмай қолишган, шунинг учун мен ўз сохам хақида гапирдим

Umarbek Allamov
16.04.2010, 12:39
Ўзбекистоннинг бой тарихи, аждодларимиз қолдирган бетакрор мерос, буюк аждодларимизнинг жаҳон илм-фани, таълими ва маданияти тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, айниқса мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар ҳамда бунёдкорлик ишларининг моҳиятини ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, уларни ўлкамизнинг моддий ва маънавий маданият намуналари асосида миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2010 йил 14-15 май кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг етти мўжизаси» шиори остида Республика ижодий ишлар танлови ўтказилади.:187:
Танлов бўйича тўлиқ маълумот иловадаги файлда.