Просмотр полной версии : 2009 йилда ўқувчиларнинг ёзги дам олиш мавсуми
Umarbek Allamov
27.04.2009, 22:18
Ўтган 2008 йил ёзги таътил даврида Республика бўйича оромгоҳ ёшидаги 3888204 нафар болаларнинг 249683 нафар (6,4 %)и дам олдирилди. Жумладан, шаҳардан ташқари оромгоҳларда 127929 нафар, санатория туридаги оромгоҳларда 28260 нафар, спорт соғломлаштириш оромгоҳларида 1493 нафар, мактаблар қошидаги кундузги оромгоҳларда 91601 нафар, меҳнат-роҳат оромгоҳларида 400 нафар.
Бундан ташқари, оромгоҳларга жалб этилмай қолган 3150204 нафар болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, 587 мактабдан ташқари таълим муассасаларига 558098 нафар, 398 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига (2013 секцияларда) 294072 нафар, «Ёзги таътил-2008» спорт мусобақаларига 2298034 нафар болалар қамраб олинди.
Шунингдек, Республика ёш саёҳатчилар ва ўлкашунослар маркази томонидан ўқувчи-ёшларни Республиканинг тарихий шаҳарларига ва маданий марказларига саёҳатларини уюштириш режаси ишлаб чиқилди ва у асосида 195601 нафар болалар саёҳатларга жалб этилди.
Халк таълими вазирлик томонидан «Ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида маънавий ва маърифий тарбия концепцияси» асосида 6 номдаги ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини ташкил этиш юзасидан услубий қўлланмалар тайёрланиб, Республика касаба уюшмалари федерацияси кенгаши билан ҳамкорликда барча оромгоҳларга етказилди ва у асосида тарбиявий ишлар йўлга қўйилди.
Бу йил, ўқувчиларнинг ёзги таътил мавсумини ташкил этиш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги қошидаги Штаб таркиби тузилди, тадбирлар режаси ишлаб чикилди, вазирлик тасарруфидаги «Меҳрибонлик» оромгоҳида болаларни дам олдириш жадвали тасдикланди.
2009 йил ёз мавсумида болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва бўш вақтларини ташкил этиш юзасидан сизнинг фикр-мулохазангиз.
Javohir Mahmudjonov
09.05.2009, 14:36
2009-yil albatta bolalarni yuksak saviyada dam olishlari yuqorida ko'rsatib o'tgan faktlardan ham malum. 2009-yildan bolalar umidi katta...
sardorlar.zn.uz (http://sardorlar.zn.uz)
Nargiza Saidova
09.05.2009, 18:14
Ўтган 2008 йил ёзги таътил даврида Республика бўйича оромгоҳ ёшидаги 3888204 нафар болаларнинг 249683 нафар (6,4 %)и дам олдирилди.
6,4% жуда кам эмасми? Нима учун хозир ёзги оромгохларга камдан кам болалар борадиган булиб кетишди?
Umarbek Allamov
12.05.2009, 12:01

Албатта, бу курсатгич умуммий укувчилар сонига нисбатта жуда кам. Лекин укувчиларни ёзги оромгохларга жалб килиш буйича белгиланаётган чора-тадбирларда бу борада тегишли вазифалар белгиланган.
Ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил мавсумини самарали ва мазмунли ўтказиш масаласини 2009 йил апрел ойида кенгайтирилган мажлисларда тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда таҳлил килинган.
Бундан ташкари, жойлардаги касаба уюшма қўмиталари, маҳалла ва тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари қошида қисқа муддатли қизиқишларга оид тўгараклар ва соғломлаштириш майдончалари ташкил этиш буйича ишлар олиб борилмокда.
Nargiza Saidova
12.05.2009, 14:31
Лекин укувчиларни ёзги оромгохларга жалб килиш буйича белгиланаётган чора-тадбирларда бу борада тегишли вазифалар белгиланган.
батафсилрок шу хакида билса буладими? Кандай чора тадбирлар ва бу йилги режалар буйича ёзги оромгохларда дам олувчи болалар сони канча?
Umarbek Allamov
10.06.2009, 12:25
Лекин укувчиларни ёзги оромгохларга жалб килиш буйича белгиланаётган чора-тадбирларда бу борада тегишли вазифалар белгиланган.
батафсилрок шу хакида билса буладими? Кандай чора тадбирлар ва бу йилги режалар буйича ёзги оромгохларда дам олувчи болалар сони канча?
2009 йил ёзги мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни 2 йўналишда ташкил этиш режалаштирилди.
1-йўналиш болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳларида;
2-йўналиш ёзги таътил даврида мактаблар қошида ташкил этиладиган оромгоҳлар;
Бу йил жами 766 та ўқувчилар дам олиш масканлари фаолият кўрсатади.
235 та тўла таъмирдан чиқарилган ёзги оромгоҳларга 3 та мавзумий даврда ўқувчилар жалб қилинади.
Жорий йилда оромгоҳларга жалб этилмай қолган болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун зарурий шарт шароитлар яратилиши белгиланиб, 531 мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги тўгаракларда 504 505 нафар, 398 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида (2013 секцияларда) 249326 нафар, барча умумтаълим мактаблари ва маҳаллалардаги спорт майдончаларида 164000 нафар , турли ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тўгаракларда 175000 нафар
жами 1 092 831 нафар болалар қамраб олиниши режалаштирилган.
2009 йил ёз мавсумида болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва бўш вақтларини ташкил этиш юзасидан сизнинг фикр-мулохазангиз.
Yaxshi dam mehnatga hamdam.
maqol
Нима учун хозир ёзги оромгохларга камдан кам болалар борадиган булиб кетишди?
ИМХО, серҳаражат. Мисол учун, 2007 йилги мавсумда икки фарзандим учун:
1. Йўлланма - 80 000 с. (40 000 х 2)
2. Ёзга мос кейим-кечак - 70 000 с.
3. Майда - чуйдалар - 30 000 с.
Бундан ташқари, кўргани борганимизда:
1. Бензин - 30 000 с.
2. Совға-салом - 35 000 с.
4. Тезлик оширилгани учун жарима - 8 000 с. ;-)
Хуллас, 2 та болага 250 000 кетади (агар шу етса)...
Бундан ташкари, жойлардаги касаба уюшма қўмиталари, маҳалла ва тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари қошида қисқа муддатли қизиқишларга оид тўгараклар ва соғломлаштириш майдончалари ташкил этиш буйича ишлар олиб борилмокда.
Эҳ-ҳ... ўша "жойлар" қаерлардайкин-а...
Nigora Umarova
12.06.2009, 18:00

Umarbek Allamov мактабларнинг узида ташкил этиладиган оромгохларни назарда тутган булсалар керак. Хар йили мактаблараро маълум бир худудда икки ойлик мактаб лагерлари ташкил килинади. Бунда укувчилар мактаб лагерига соат 8-00 да келиб, кечки соат 18-30 да уйларига кайтадилар.
Бунда укувчилар мактаб лагерига соат 8-00 да келиб, кечки соат 18-30 да уйларига кайтадилар.
Фарқи йўқ:
"Эҳ-ҳ... ўша мактаб лагерлари қаерлардайкин-а..".
Nigora Umarova
12.06.2009, 18:31
Бунда укувчилар мактаб лагерига соат 8-00 да келиб, кечки соат 18-30 да уйларига кайтадилар.
Фарқи йўқ:
"Эҳ-ҳ... ўша мактаб лагерлари қаерлардайкин-а..".
Мактаб лагерлари хар бир туман худудида микрарайонга караб тузилади. Бир туманда тумандаги ахолинг сонига кура ташкил этилади. Фарзандингизнинг мактаб маъмуриятига мурожаат килиб мактаб лагери каерда (тугрироги мактаб оромгохи :-)) каерда эканлигини билиб жойлаштиришингиз мумкин.
Muyassar Baxromova
13.07.2009, 21:52
Чилонзор туман Халк таълими бўлимининг 2009 йил 20 апрелдаги 115-сонли буйруги асосида туман халк таълими бўлими тасарруфидаги 126, 182, 217-мактабларда ёзги согломлаштириш оромгохлари ташкил килинди. 2009 йилнинг 15 июндан 126-мактаб кошида “Калдиргоч номли болаларни согломлаштириш ёзги оромгохлари иш бошлади. Оромгохларнинг 1-мавсуми 10 кун, яъни 15-26 июнгача давом этди. хар бир оромгохга 120 та бола кабул килинди. Болалар ёшига ва жинсига караб 126-мактабда 5 та отрядга бўлиндилар.
Болалар оромгох конун-коидалари билан таништирилди. Оромгох кунлик режа бўйича иш олиб борди. Оромгохларда ётокхоналар, ўйин хоналари, маьнавият ва маьрифат хоналари, кутубхоналар, спорт майдончалари, ошхона болалар ихтиёрига берилди. 217-мактаб худудида чўмилиш хавзаси мавжуд бўлиб, 126-мактаб ҳам шартнома асосида шу чўмилиш хавзасидан фойдаланади.
126-мактабда 11 та тўгарак болаларнинг хохиш-истаклари ва кизикишларини эьтиборга олиб фаолият юритди Етакчилар томонидан болалар билан хамкорликда “Ёз мозаикаси”, “Кувнок эстафета”, шахмат ва шашка мусобакалари, ўгил болалар ўртасида футбол мусобакаси, “Шарк бозори” кўрик танлови, “Цирк!Цирк!Цирк!”, Тошкент – 2200 йиллиги багишлаб, “Тошкент менинг севимли шахрим” мавзусида катта тадбирлар ўтказилди.
Оромгох бошлиги Бахромова Муяссар
ELNORA AFZALOVA
14.07.2009, 17:07
План работы лагеря на смену должен быть красочным и оригинальным. Здесь нужно указать дату, время и место проведения общелагерных мероприятий, названия тематических дней, формы коллективных творческих дел. Этот план может быть представлен в виде солнышка, паровозика, корабля и др.]
План работы лагеря на день также предполагает оригинальность оформления, эстетичность. В таком плане прописываются мероприятия на каждый день. Они могут сопровождаться весёлыми иллюстрациями, шуточными рисунками, карикатурами.
NARGIZA TURDIALIYEVA
14.07.2009, 17:41
Етакчилар томонидан болалар билан ҳамкорликда “Ёз мозаикаси”, “Қувноқ эстафета”, шахмат ва шашка мусобақалари, ўғил болалар ўртасида футбол мусобақаси, “Шарқ бозори” кўрик танлови, “Цирк!Цирк!Цирк!”, Тошкент – 2200 йиллигига бағишлаб, “Тошкент менинг севимли шаҳрим” мавзусида катта тадбирлар ўтказилди.
Туман спорт мажмуасида оромгоҳ болалари ўртасида “Ёз – 2009” спартакиадасининг 1-босқичи ўтказилди. Спортнинг 9 тури бўйича болалар ўзаро беллашдилар.
ELNORA AFZALOVA
14.07.2009, 21:23

Предлагаю посмотреть сайт chilonzortxtb.zn.uz, страницу "Фоторепортаж"
Javohir Mahmudjonov
02.08.2009, 16:56
Mana yozning 3 oyi ham boshlandi. Bolalarning ixtiyorida yana 1 oy dam olish uchun tayyor turibdi!
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot