Просмотр полной версии : Zodagonlar jamiyati tog’risidagi elektron jurnalni o’zbek tilidagi naqli bo’yicha takliflar
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) – Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги услубиятли электрон журнал!
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) лойиҳаси Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузлари ҳаётидаги энг сўнгги ва долзарб воқеаларга, ишбилармонлар, аслзодалар намоёндаларига, Ўзбекистон Бомондини ташкил этвчи барча инсонларга бағишланган бўлиб, унда зодагонлар хабарлари, мода, маданият, театр, кино ва мусиқа янгиликлари, шунингдек тунги ҳаёт мавзуси тезкор равишда ёритилади.
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) Ўзбекистоннинг биринчи медиа журнали бўлиб, қайсики жилоли журналистиканинг барча қоидалари асосида, сўнгги технологияларни қўллаган ҳолда яратилган, ва у мутлақ электрон кўринишда мавжуддир.
Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги электрон журнал Bomond.uz (http://www.bomond.uz) – бу асл қадриятлар ва маданиятни тарғиб этувчи, Бомондни ташкил этиб, улар изидан эргашувчи ҳамда зодагонлар ҳаёти билан қизиқувчи барча шахслар виртуал кўнгил очиш масканидир!
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) она юрт шоу-бизнес машҳур юлдузлари матбуот-хизматлари, промоутерлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, биринчи шахс номидан ишончли маълумотларни тақдим этади!
Бизнинг русумли шарҳловчиларимиз зодагонлар ҳаётига оид ҳеч бир воқеани ўтказиб юбормасдан, албатта, Сизлар – бизнинг азиз муштарийларимиз учун қизиқарли мақолалар тайёрлашади. Bomond.uz (http://www.bomond.uz)-ни чекланмаган ҳолда куннинг исталган пайтида, ҳар қаерда ва ҳар қандай мамлакатдан туриб ўқиш ва кўриш мумкин. Янги ахборот маълумотлари ҳар куни, ҳатто ҳар соатда киритилади.
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) бу асл "люксни" излаш, бу сурбетлик, ҳаёсизлик, аҳлоқликсизлик ва ёлғон тамойиллар учун жой бўлмаган, бироқ ҳар қачон ҳақиқий аслзодалик, меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиёлилик, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилиш доимо иштирок этадиган ва олқишланадиган борлиқдир!
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) бу ҳозирданоқ бошланувчи, Бомонд ва бутун жамиятимиз ёрдамида асл қадриятлар ва маданий меросни сақлаб қолувчи рақамли келажак – ажойиб келажакнинг бир қисмидир!
Такомилликга интил, Бомонднинг бир бўлаги бўл!
Мен Лойиҳа ҳақидаги маълумотни маъруза янада тушунарли булиши учун келтирдим.
Бир йилча олдин ушбу лойиҳани рус тили нақлида жорий этгандик. Ҳозирги кунда ушбу сайтни ўзбек тилига ўгириш масаласи кўриб чиқилмоқда ва мен эса, фурсатдан фойдаланиб, ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласида, ушбу лойиҳа бўйича Сизларнинг таклиф ва мулохазаларингизни, фикрларингизни билмоқчи эдим.
Барча иштирокчиларга олдиндан миннатдорман!
Модераторларга! Сайтни ўзбек тили нақли тўғрисида маруза юритилишини инобатга олиб, ушбу шохчада жойлаштирдим.
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) – Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги услубиятли электрон журнал!
Асосий таклиф шуки, русчадан тўғридан тўғри таржима қилишда миллий менталитетни инобатга олиш лозим. Энг аввало бу ишга моҳир филологларни ҳам жалб этиш лозим. Юқоридаги матнда келтирилган тунги ҳаёт, зодагонлар жамияти каби жумлалар яхши таассурот қолдирмайди. Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...
Профессионал муҳаррирликка даъво қилмайман-у, ҳар ҳолда сиз келтирган матнни таҳрир қилдим.
Машҳурлар дунёси ҳақида ўзига хос услубдаги электрон журнал!
Bomond.uz лойиҳаси Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузлари ҳаётидаги энг сўнгги ва долзарб воқеаларга, ишбилармонлар, намоёндаларга, Ўзбекистон Бомондини ташкил этувчи барча инсонларга бағишланган бўлиб, унда мода, маданият, театр, кино ва мусиқа янгиликлари, машҳурларнинг ички олами тезкор равишда ёритилади.
Bomond.uz Ўзбекистондаги биринчи медиа журнали бўлиб, замонавий журналистиканинг барча қоидалари асосида иш юритади. Фаолиятига энг сўнгги технологиялар жалб этилган мазкур журнал электрон кўринишдадир.
Машҳурлар дунёси ҳақида ўзига хос услубдаги электрон журнал Bomond.uz – бу асл қадриятлар ва маданиятни тарғиб этади. Журнал нафақат машҳурлар, балки уларнинг ҳаётига қизиқувчан мухлислар учун виртуал кўнгил очиш масканидир.
Bomond.uz шоу-бизнеснинг машҳур юлдузлари матбуот-хизматлари, промоутерлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, биринчи шахс номидан ишончли маълумотларни тақдим этади!
Бизнинг расмий шарҳловчиларимиз машҳурлар ҳаётига оид ҳеч бир воқеани ўтказиб юбормасдан, албатта, Сиз азиз муштарийларимиз учун қизиқарли мақолалар тайёрлашади. Bomond.uz ни исталган пайтда, исталган жойда ўқишингиз, кўришинггиз мумкин. Янгиликлар, турли ахборотлар ҳар соатда янгиланади.
Bomond.uz бу сурбетлик, ҳаёсизлик, аҳлоқликсизлик ва ёлғон тамойиллар учун жой йўқ!!! Аксинча, У ҳамиша ардоқлилик, меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиё уйғунлашган, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилишни қўллаб-қувватлайдиган сарҳаддир!
Bomond.uz бу қадриятлар, анъаналар ва замонавий ахборот технологиялари уйғунлашадиган рақамли келажакнинг ҳозирданоқ бошланувчи ажойиб бир бўлагидир,
Мукаммалликка интил! Бомонднинг бир бўлаги бўл!
Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...
Рус тилида шунақа тушунча бор: "Глянцевый журнал" ва "Глянцевая журналистика", шуларнинг яқинлаштирилган таржимаси ҳисобланади.
Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...
Рус тилида шунақа тушунча бор: "Глянцевый журнал" ва "Глянцевая журналистика", шуларнинг яқинлаштирилган таржимаси ҳисобланади.
У ҳолда жилоли сўзини ўрнига жимжимадор сўзини қўллаган маъқул.
Nigora Umarova
17.04.2009, 15:41

"Жимжимадор" сузи матоларга ва кийимга нисбатан кулланади.
"Жимжимадор" сузи матоларга ва кийимга нисбатан кулланади.
Бу билан бу бу сўзнинг имкониятларини чеклаб кўймаяпсизми? Google да жимжимадор (http://www.google.co.uz/search?q=%D0%B6%D0%B8%D0%BC%D0%B6%D0%B8%D0%BC%D0%B 0%D0%B4%D0%BE%D1%80&hl=ru&client=firefox-a&rls=org.mozilla:ru:official&hs=DJR&start=0&sa=N) сўзини қидирувга бериб кўринг-чи...
Nigora Umarova
17.04.2009, 15:57
Журналга жимжима килиш мумкин эмас-ку?!
"Жимжимадор" сузи хам кучма маънода ишлатилади.
Масалан "Жаннатмакон" журнали "Глянцевый журнал" хисобланади ва журналнинг биринчи сахифаси хар доим рангли-безакли журнал деб берилади.
Eldor Hasanov
17.04.2009, 16:10
"Глянцевый журнал"
"Жилоли (ялтироқ) журнал"<:o)
Nigora Umarova
17.04.2009, 16:19
Жило, сайкал яна бир катор синонимларини топиб, макбулини танлаш керак.
Lutfillo Tursunov
18.04.2009, 14:04
Zodagonlar jamiyati
Ўзнетда ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситаларининг кўпайиши жуда яхши ҳолат ва юқоридаги журналнинг ўзбекча шакли таёрланаётгани ҳам таҳсинга сазовор...
Лекин, "зодагонлар" сўзининг бу ерда қўлланилиши умуман мантиққа тўғри келмайди. Зодагонлар кимлар? Тарихдан биламизки, зодагонлар маълум даражадаги мол-мулкка, каттагина ер ва ишчи кучига эга бўлган мулкдорлар. Зодагонлик авлоддан авлодга ўтиб келган. Янаям аниқроқ айтсак, Зодагон бу - Ғарб мамлакатларидаги Герцог, Граф, Помешчик каби амалдорликнинг бир кўриниши. Шунинг учун ҳам шоу-бизнес оламидаги қўшиқчилар, кампозиторлар, DJ, моделерлар, дизайн соҳаси вакиллари, борингки, ишбилармон ва бизнесменлар ва ҳоказоларни "Зодагон" дея таърифлаб бўлмайди.
Умуман, ҳозирги кунда бирор кишини "Зодагон" дея аташ тўғри келмаса керак. Замон чархпалаги шиддат билан айланаверади ва йиллар ўтиши билан турли давлатчилик шакллари, бошқарув услублари пайдо бўлаверади. Зодагонлик даври ортда қолганига бир-неча аср бўлди ва тарихда қолиб кетди. Уни бугунги кунимизда қайсидир табақага мослаш тўғри келмайди.
Журналга келсак (ўзбекча шаклини назарда тутяпман), Husen Tangriyev таъкидлаганидек, ўзбек тилини мукаммал биладиган таржимонларни ва журналистларни жалб қилиш керак. Таржима санъатининг анча мураккаб ва нозик жиҳатлари бор. Бунда, энг аввало, миллат менталитетини ҳисобга олиш керак. Масалан, рус тилида бемалол қўлланиладиган айрим сўзлар ва жумлалар ўзбекчага айнан таржима қилинса, бироз қўпол кўриниш олади...
Қисқаси, таклифим - электрон журналнинг рус ва ўзбек версияларини айнан бир-бирига ўхшаш (копия) қилиб тайёрлаш керак эмас! Ҳар бирини ўзига хослик тарафларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш ва ўқувчиларга тақдим этиб бориш лозим. Русча вариантидаги айрим рукнларни, мавзуларни ўзбекча шаклга киритмасдан бошқа бир рукнлар, мавзуларни ўйлаб топиш керак. Шунда журналнинг ҳам рус тилидаги ўқувчилари топилади ва ўз навбатида, ўзбек тилидаги ўқувчилари аудиторияси ҳам шаклланади (агар икки тилдаги талқинлар бир-бирини айнан такрорласа, иккита аудиторияни шакллантиришнинг имкони бўлмайди деб ўйлайман). Менимча, журнал ижодкорларининг мақсади - ҳар икки тилдаги талқинда ҳам ўз ўқувчиларига эга бўлиш. Шунинг учун журналнинг ўзбек тилидаги талқини учун алоҳида ижодкорлар гуруҳини ташкил этиш зарур.
Lutfillo Tursunov
18.04.2009, 14:11
Жилоли журналистика...бу ҳақида эшитмаган эканман...
Рус тилида шунақа тушунча бор: "Глянцевый журнал" ва "Глянцевая журналистика", шуларнинг яқинлаштирилган таржимаси ҳисобланади.
Менимча, бу ерда "глянцевый", "жилоли" ва бошқа шу каби сўзларни ишлатишга ҳожат йўқ. Чунки, унинг ўз номи бор - "электрон журнал".
Лекин, "зодагонлар" сўзининг бу ерда қўлланилиши умуман мантиққа тўғри келмайди. Зодагонлар кимлар? Тарихдан биламизки, зодагонлар маълум даражадаги мол-мулкка, каттагина ер ва ишчи кучига эга бўлган мулкдорлар. Зодагонлик авлоддан авлодга ўтиб келган. Янаям аниқроқ айтсак, Зодагон бу - Ғарб мамлакатларидаги Герцог, Граф, Помешчик каби амалдорликнинг бир кўриниши. Шунинг учун ҳам шоу-бизнес оламидаги қўшиқчилар, кампозиторлар, DJ, моделерлар, дизайн соҳаси вакиллари, борингки, ишбилармон ва бизнесменлар ва ҳоказоларни "Зодагон" дея таърифлаб бўлмайди.
Умуман, ҳозирги кунда бирор кишини "Зодагон" дея аташ тўғри келмаса керак. Замон чархпалаги шиддат билан айланаверади ва йиллар ўтиши билан турли давлатчилик шакллари, бошқарув услублари пайдо бўлаверади. Зодагонлик даври ортда қолганига бир-неча аср бўлди ва тарихда қолиб кетди. Уни бугунги кунимизда қайсидир табақага мослаш тўғри келмайди.
Фикрингиз тўғри, лекин "Аристократия" деган тушунча тарихда қолиб кетгани йуқку!?
Ушбу Лойихамизнинг негизларидан бири, хозирги ўсиб бораётган ёшларимизга намуна сифатида чин маънавиятни етказиш ҳисобланади. Хозирги шоу-бизнес юлдузларида ушбу маънавият тарғиботлаш даражасига етган дея олмайман. Ўзларингиз кўриб турибсизлар ва тушунасизлар.
Қисқаси, таклифим - электрон журналнинг рус ва ўзбек версияларини айнан бир-бирига ўхшаш (копия) қилиб тайёрлаш керак эмас! Ҳар бирини ўзига хослик тарафларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш ва ўқувчиларга тақдим этиб бориш лозим.
Гапингизга қўшиламан. Лекин, мен ҳеч уйламагандим, ушбу журналимизни ўзбек тилига ўгиришда Ўзбекистонда яша туриб шунча қийинчиликлар билан учрашишимни. Битта мақолани унларча таржимонларга бердик, лекин биттасини ҳам таржимасидан мен шахсан қониқмадим. Таржимага нисбатан қандайдир талаблар қуйилмаганлигига қарамай, афсузки ижодий ёндашган таржимонни кўрмадим. Шундай бўлса ҳам бир-иккита таржимонларга маош бўйича таклифларини сўраганда, жавобларидан хайратда қолдик, майли бу учинчи масала.
Мени яна сўз бошида сўраган масалалар қизиқтиради.
фурсатдан фойдаланиб, ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласида, ушбу лойиҳа бўйича Сизларнинг таклиф ва мулохазаларингизни, фикрларингизни билмоқчи эдим.
Қанақа таклифларингиз бор?
Lutfillo Tursunov
20.04.2009, 14:26
Фикрингиз тўғри, лекин "Аристократия" деган тушунча тарихда қолиб кетгани йуқку!? Ушбу Лойихамизнинг негизларидан бири, хозирги ўсиб бораётган ёшларимизга намуна сифатида чин маънавиятни етказиш ҳисобланади. Хозирги шоу-бизнес юлдузларида ушбу маънавият тарғиботлаш даражасига етган дея олмайман. Ўзларингиз кўриб турибсизлар ва тушунасизлар.
Албатта, "Аристократия" тушунчаси бор, лекин у кўпроқ Ғарбга хос. Бизда бу тушунчани "Аслзодалик" деб таърифлаш тўғрироқ бўлади ("Зодагонлик"дан кўра). Аслзодаликни тарғиб қилиш лозимлигини мен ҳам қўллаб-қувватлайман. Аслзодалар қанчалик кўп бўлса, халқ учун шунчалик уларнинг фойдаси тегиши мумкин...
Лекин вазиятга бугунги кун нуқтаи назаридан қарасак, қайсидир табақага "Аслзода" дея аниқ таъриф беришимиз жуда оғир масала. Бу, қандай тарифласам экан... "худди битта туманга ҳоким тайинлашдек гап. Тайинланган ҳоким билдирилган ишончни (асосийси халқ ишончини) оқлай олиши ҳам мумкин, оқлай олмаслиги ҳам". Бу шунчаки мисол, демоқчи бўлганим - аслзодалар тайинланмайди, уларнинг ўзлари, эзгу ишлари, олийжанобликлари билан халқ орасида пайдо бўлади.
Иттифоқ тузуми даврида аслзодалар йўқ қилинган, ҳаммани тенглаштириш сиёсати амалга оширилган. Табиийки, шу заминда яшаган минглаб аслзодалар қатағон қурбонлари бўлишган, қулоқ қилинишган. Бора-бора улар ҳақида халқ тасаввури ҳам йўқолиб кетган. Ҳозир ҳам "Аслзодалик" айнан нима эканлигини яхши тушуниб етмаймиз, бу ўша қарийб бир асрлик шўро тизимининг оқибати.
"Аристократия" тушунчаси эса Европада ҳанузгача қўлланилиб келинади, сабаби Ғарб мамлакатида доим аристократлар яшаб келган. Уларни биздаги каби қатағон ёки қулоқ қилишмаган, фақат давлат бошқарувидаги ўзгаришларга қараб, уларнинг мақомлари ҳам ўзгариб турган бўлиши мумкин.
Бу фикрларим билан бизда аслзодалар мавжуд эмас, улар батамом йўқ бўлиб кетган демоқчи эмасман. Фақат кимгадир "Аслзода" дея таъриф беришда адашиб қолмайлик деган хавотирдаман...
Лекин, мен ҳеч уйламагандим, ушбу журналимизни ўзбек тилига ўгиришда Ўзбекистонда яша туриб шунча қийинчиликлар билан учрашишимни. Битта мақолани унларча таржимонларга бердик, лекин биттасини ҳам таржимасидан мен шахсан қониқмадим. Таржимага нисбатан қандайдир талаблар қуйилмаганлигига қарамай, афсузки ижодий ёндашган таржимонни кўрмадим. Шундай бўлса ҳам бир-иккита таржимонларга маош бўйича таклифларини сўраганда, жавобларидан хайратда қолдик, майли бу учинчи масала.
Албатта, таржимонлар кўп, икки томлик қалин словарни олдига олиб, сўзларни кетма-кет таржима қилувчилар ҳам, ишга ижодий ёндашувчилар ҳам бор. Менимча, журналистикадан хабардор бўлган таржимонларга мурожаат қилиш керак.
Lutfillo Tursunov
20.04.2009, 15:01
Мени яна сўз бошида сўраган масалалар қизиқтиради.
фурсатдан фойдаланиб, ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласида, ушбу лойиҳа бўйича Сизларнинг таклиф ва мулохазаларингизни, фикрларингизни билмоқчи эдим.
Қанақа таклифларингиз бор?
Журналнинг ўзбекча талқини юзасидан фикрларим:
1. Ўзбекча талқинида сайтнинг дизайнига ўзгартиришлар киритиш керак. Агар журналнинг асл мақсади - меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиёлилик, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилиш бўлса, унда мана бу фон - https://img.uforum.uz/thumbs/9553057.jpg (https://img.uforum.uz/images/9553057.jpg)
мантиққа, айниқса, миллий, шарқона мантиққа тўғри келмайди.
2. Рукнлар ҳам (ўзбекчаси) ижодий гуруҳ томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Кейин ўзбекча талқинда "тунги ҳаёт" каби йўналишларга ўрин беришнинг ҳожати йўқ.
3. Материаллар борасида асосий эътиборни ишбилармонлар, тадбиркор инсонлар ҳаёти, уларнинг иш таржибалари, ёшларга тавсиялари... кабиларга қаратиш. Шунингдек, олий ҳиммат инсонлар, халқ турмуши фаровонлиги учун ҳаракат қилаётган, бошқалардан ёрдамини аямаётган саҳоватли инсонлар, уларнинг ишлари ҳақида;
Шоу бизнес оламида ҳақиқий санъати ва билими билан ном қозонган, бошқаларга ўрнак бўла оладиган машҳур кишилар ҳақида ва ҳоказо...
4. Олимлар, ёш тадқиқодчилар ва уларнинг кашфиётлари ҳақида.
5. Дизайн ва мода йўналишида миллий либослар тарихи, уни ўрганган олим ва олималар (Ўзбекистон давлат тарихи музейида бу борада кенг тадқиқотлар юритилган) фикрлари. Бугунги кунда ёшларимизни қизиқтирадиган, миллийлигимизга хос либослар яратаётган моделерлар ҳаёти ва ижоди.
Бу менинг айрим фикрларим, холос. Асосийси, юқорида билдирганимдек, ижодий гуруҳ жиддий ўйлаб иш юритса, ўзнет учун жуда фойдали сайт юзага келиши шубҳасиз.
Ишларингизга муваффақиятлар тилайман!
Avaz Ibragimov
20.04.2009, 15:03
Zodagonlar lotin alifbosini o'qiy olmaydimi deyman?…
Azamat Yuldashev
20.04.2009, 17:03
Zodagonlar lotin alifbosini o'qiy olmaydimi deyman?…
Kirillni o'qiy olishsa ham katta gap, jonajon zodagonlarimiz.
Adashmasam http://mashhur.uz ga o'xshagan sayt bo'ladi, to'g'rimi?
Man tushunmadim, Zodagonlar jamiyati - rus tilidagi "Общество Буржуев" iborasining tarjimasimi? :???:
[/URL] [URL="http://www.bomond.uz"] (http://www.bomond.uz)
Такомилликга интил, Бомонднинг бир бўлаги бўл!
Мен Лойиҳа ҳақидаги маълумотни маъруза янада тушунарли булиши учун келтирдим.
Бир йилча олдин ушбу лойиҳани рус тили нақлида жорий этгандик. Ҳозирги кунда ушбу сайтни ўзбек тилига ўгириш масаласи кўриб чиқилмоқда ва мен эса, фурсатдан фойдаланиб, ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласида, ушбу лойиҳа бўйича Сизларнинг таклиф ва мулохазаларингизни, фикрларингизни билмоқчи эдим.
Барча иштирокчиларга олдиндан миннатдорман!
Модераторларга! Сайтни ўзбек тили нақли тўғрисида маруза юритилишини инобатга олиб, ушбу шохчада жойлаштирдим.bulvar zhurnal! Bunaqa zhurnal yaxshiroq sotilsa kerak... Omad bisnesingizga!
Мени яна сўз бошида сўраган масалалар қизиқтиради.
фурсатдан фойдаланиб, ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласида, ушбу лойиҳа бўйича Сизларнинг таклиф ва мулохазаларингизни, фикрларингизни билмоқчи эдим.
Қанақа таклифларингиз бор?
Журналнинг ўзбекча талқини юзасидан фикрларим:
1. Ўзбекча талқинида сайтнинг дизайнига ўзгартиришлар киритиш керак. Агар журналнинг асл мақсади - меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиёлилик, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилиш бўлса, унда мана бу фон - https://img.uforum.uz/thumbs/9553057.jpg (https://img.uforum.uz/images/9553057.jpg)
мантиққа, айниқса, миллий, шарқона мантиққа тўғри келмайди.
2. Рукнлар ҳам (ўзбекчаси) ижодий гуруҳ томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Кейин ўзбекча талқинда "тунги ҳаёт" каби йўналишларга ўрин беришнинг ҳожати йўқ.
3. Материаллар борасида асосий эътиборни ишбилармонлар, тадбиркор инсонлар ҳаёти, уларнинг иш таржибалари, ёшларга тавсиялари... кабиларга қаратиш. Шунингдек, олий ҳиммат инсонлар, халқ турмуши фаровонлиги учун ҳаракат қилаётган, бошқалардан ёрдамини аямаётган саҳоватли инсонлар, уларнинг ишлари ҳақида;
Шоу бизнес оламида ҳақиқий санъати ва билими билан ном қозонган, бошқаларга ўрнак бўла оладиган машҳур кишилар ҳақида ва ҳоказо...
4. Олимлар, ёш тадқиқодчилар ва уларнинг кашфиётлари ҳақида.
5. Дизайн ва мода йўналишида миллий либослар тарихи, уни ўрганган олим ва олималар (Ўзбекистон давлат тарихи музейида бу борада кенг тадқиқотлар юритилган) фикрлари. Бугунги кунда ёшларимизни қизиқтирадиган, миллийлигимизга хос либослар яратаётган моделерлар ҳаёти ва ижоди.
Бу менинг айрим фикрларим, холос. Асосийси, юқорида билдирганимдек, ижодий гуруҳ жиддий ўйлаб иш юритса, ўзнет учун жуда фойдали сайт юзага келиши шубҳасиз.
Ишларингизга муваффақиятлар тилайман!
Bu mazmundagi zhurnal "zhiloli" emas, balki ilömiy manoga ega bo'lib qoladi. Va bu zhurnal "zhiloli"ga qaraganda ancha vaqt va izlanishni talab qiladi.
1. Ўзбекча талқинида сайтнинг дизайнига ўзгартиришлар киритиш керак. Агар журналнинг асл мақсади - меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиёлилик, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилиш бўлса, унда мана бу фон - мантиққа, айниқса, миллий, шарқона мантиққа тўғри келмайди.
Тўғри, лекин шарқона деб паранжига кийинтириш ҳам нотўғри деб уйлайман.
Zodagonlar lotin alifbosini o'qiy olmaydimi deyman?…
Зодагонларни билмадиму, лекин мен учун жуда ноқулай. Лотин харифлари билан ёзилган матни кўрсам, инглиз тилида ўқишни бошлайман. Менга, ва кирил алифбоси буйича маълумот олган инсонларнинг аксариятига кирилчада ёзилган маълумотларни ўқиш ҳам осон ҳам қулай.
Man tushunmadim, Zodagonlar jamiyati - rus tilidagi "Общество Буржуев" iborasining tarjimasimi?
Йуқ, Бомонд сўзининг мазмуни!
bulvar zhurnal!
Бундан бизлар йироқмиз.
ilömiy
Кечирасиз, тушунмадим!?
Тўғри, лекин шарқона деб паранжига кийинтириш ҳам нотўғри деб уйлайман.
Хархолда Лутфулло Турсунов курсатган расм "Зодагон"ликнинг белгиси эмас-ку. Бу расм купрок шоу-бизнес мавзусига мос келади.
Bomond.uz лойиҳаси Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузлари ҳаётидаги энг сўнгги ва долзарб воқеаларга,
Шоу-бизнес "юлдуз"лари хам зодагонлар тоифасига кирадими? :shok:
бу асл қадриятлар ва маданиятни тарғиб этувчи .....
бу асл "люксни" излаш....
Агар мақсад ростдан ҳам фақат асл истеъдодларни, содда қилиб айтсак аслзодаларни - ҳар томонлама ўрнак бўлишга арзирлик инсонларни ёритиш бўлса, у ҳолда ана шу тамойилдан ҳеч қачон чекинмаслик керак.
Таниқлилар кўп, аммо улар машҳур эмас!!! Бугун, 3-4 та қўшиқ айтмасданоқ айрим қўшиқчиларни юлдузга айлантириб қўямиз. Афсуски, бу журнал ҳам бундан ҳоли эмас, шекилли. Шоу бизнес юлдузлари (http://www.bomond.uz/club/showstar/) бўлимидаги қўшиқчиларнинг фақатгина биттасини озроқ бўлса-да асл санъаткор деган бўлардим, холос.
Афсуски, бу журнал ҳам бундан ҳоли эмас, шекилли. Шоу бизнес юлдузлари бўлимидаги қўшиқчиларнинг фақатгина биттасини озроқ бўлса-да асл санъаткор деган бўлардим, холос.
Бу Журналда истаган инсон шахсан узи руйхатдан утади, уларни бизлар, яъни сайт маъмурияти руйхатдан утказмайди.
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) – Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги услубиятли электрон журнал!
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) лойиҳаси Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузлари ҳаётидаги энг сўнгги ва долзарб воқеаларга, ишбилармонлар, аслзодалар намоёндаларига, Ўзбекистон Бомондини ташкил этвчи барча инсонларга бағишланган бўлиб, унда зодагонлар хабарлари, мода, маданият, театр, кино ва мусиқа янгиликлари, шунингдек тунги ҳаёт мавзуси тезкор равишда ёритилади.
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) Ўзбекистоннинг биринчи медиа журнали бўлиб, қайсики жилоли журналистиканинг барча қоидалари асосида, сўнгги технологияларни қўллаган ҳолда яратилган, ва у мутлақ электрон кўринишда мавжуддир.
Ўзбекистон зодагонлари жамияти тўғрисидаги электрон журнал Bomond.uz (http://www.bomond.uz) – бу асл қадриятлар ва маданиятни тарғиб этувчи, Бомондни ташкил этиб, улар изидан эргашувчи ҳамда зодагонлар ҳаёти билан қизиқувчи барча шахслар виртуал кўнгил очиш масканидир!
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) она юрт шоу-бизнес машҳур юлдузлари матбуот-хизматлари, промоутерлари билан фаол ҳамкорлик қилиб, биринчи шахс номидан ишончли маълумотларни тақдим этади!
Бизнинг русумли шарҳловчиларимиз зодагонлар ҳаётига оид ҳеч бир воқеани ўтказиб юбормасдан, албатта, Сизлар – бизнинг азиз муштарийларимиз учун қизиқарли мақолалар тайёрлашади. Bomond.uz (http://www.bomond.uz)-ни чекланмаган ҳолда куннинг исталган пайтида, ҳар қаерда ва ҳар қандай мамлакатдан туриб ўқиш ва кўриш мумкин. Янги ахборот маълумотлари ҳар куни, ҳатто ҳар соатда киритилади.
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) бу асл "люксни" излаш, бу сурбетлик, ҳаёсизлик, аҳлоқликсизлик ва ёлғон тамойиллар учун жой бўлмаган, бироқ ҳар қачон ҳақиқий аслзодалик, меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиёлилик, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилиш доимо иштирок этадиган ва олқишланадиган борлиқдир!
Bomond.uz (http://www.bomond.uz) бу ҳозирданоқ бошланувчи, Бомонд ва бутун жамиятимиз ёрдамида асл қадриятлар ва маданий меросни сақлаб қолувчи рақамли келажак – ажойиб келажакнинг бир қисмидир!
Такомилликга интил, Бомонднинг бир бўлаги бўл!
Сизларнинг таклиф ва мулохазаларингизни, фикрларингизни билмоқчи эдим.
Ҳозирча мен Bomond.uz ни юқорида келтирилган таърифлардан фақатгина иккинчисига, яъни Bomond.uz (http://www.bomond.uz) лойиҳаси Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузлари ҳаётидаги энг сўнгги ва долзарб воқеаларга, ишбилармонлар, аслзодалар намоёндаларига, Ўзбекистон Бомондини ташкил этвчи барча инсонларга бағишланган бўлиб, унда зодагонлар хабарлари, мода, маданият, театр, кино ва мусиқа янгиликлари, шунингдек тунги ҳаёт мавзуси тезкор равишда ёритилади. гагина мослигини кўряпман холос. Кейинчалик қанақа бўлади, билмадим...
Lutfillo Tursunov
21.04.2009, 20:43
1. Ўзбекча талқинида сайтнинг дизайнига ўзгартиришлар киритиш керак. Агар журналнинг асл мақсади - меҳрибонлик, самимият, гўзаллик, зиёлилик, оддий нарсалардан қувониш, кашфиётлардан илҳомланиш ва такомилликга интилиш бўлса, унда мана бу фон - мантиққа, айниқса, миллий, шарқона мантиққа тўғри келмайди.
Тўғри, лекин шарқона деб паранжига кийинтириш ҳам нотўғри деб уйлайман.
Мен электрон журнал кўзлаган мақсад нуқтаи назаридан келиб чиқиб ўз фикримни билдирдим, холос. Ундан қандай хулоса чиқариш сайт маъмурияти вакилларининг қарашларига ҳавола.
Миллий ўзига хосликни фақат паранжи ортидан қидириш шарт эмас...
Бу Журналда истаган инсон шахсан узи руйхатдан утади, уларни бизлар, яъни сайт маъмурияти руйхатдан утказмайди.
Яъни мен хам регистрация килсам уша зодагонлар ёки "юлдуз"лар каторига кушиламанми?
Бу Журналда истаган инсон шахсан узи руйхатдан утади, уларни бизлар, яъни сайт маъмурияти руйхатдан утказмайди.
Яъни мен хам регистрация килсам уша зодагонлар ёки "юлдуз"лар каторига кушиламанми?
Жиддийчасига айтганда, юлдузлар каторида руйхатдан утишингиз мумкин, лекин сайт маъмурияти вакти-вакти билан текшириб курганда, ушбу сохага тегишли булмаганларни, тегишли сохага кучиради. Лекин инсон узини юлдуз деб номлагани билан халк уни тан олмаса юлдуз булмаслигини хамма тушунадику.
Nigora Umarova
22.04.2009, 11:31

Машхур инсонларни "юлдуз" деб аташ якин 15 йил ичида урф булиб колди. "Юлдуз" сузи хам рус тилидан тугридан тугри таржима килиниб "копировка", "калькаланиб" олинган суздир. Бир машхур инсон билан сухбат уюштириб, "Бугунги кунда юлдузлар купайиб кетди. Сиз бунга кандай карайсиз?" деб сурашганида, у киши "Агар улар юлдуз булса, унда мен куёш эканман-да!.." деб жавоб кайтарган эканлар.
" Юлдуз" атамасини кулламай "машхур шахс" деб куя колсак булмайдими? Ахир юлдузлар осмонда булади. Таникли шахслар эса оёги ердан узилмай, халк дардини уйлаб обру-эътибор козонган шахслар-ку...

Нимага энди, "юлдуз" машхур шахс мазмунида факат рус тилида эмас, балки барча тилларда ифода этилади. Инглиз ва куп лотин тиллари гурухида "Star", испанлар тиллар гурухида "Estrella", итальянлар тиллар гурухида "Stella" деб шоу-бизнесда ва таккослов иборасида куп ишлатилади. Албатта машхур шахс деб аташ мумкин, ва айрим холларда шундай деб хам аташади, лекин таккослов сузларини мулокатдан олиб ташасак дунёни факат "ок-кора" ранга, кизикарсиз куринишга келтириб куймаймизми!?
Бундан ташкари, "юлдуз" сузи якин 15 йилда бизларнинг мулокатимизга кириб келди дейилишини кенгрок тушунтириш керак. Совет даврида хам бу ибора ва атамалар кулланилиб келинган. Бундан ташкари бизларга шоу-бизнес тушунчаси ва шу соханинг узи хам айни шу пайтларда келди. Ривожланиш, тараккиёт сари янги тушунчалар келаверади. Нимагадир инглиз тилида ифодаланган "шоу-бизнес" атамасини бимларда кабул килиб ишлатишмокдаку!? Мисол учун, "шоу-бизнес машхур шахслари" деган атама кулланилмайдику. Колаверса, бу кетишда лотин, араб ва форс тилларидан келган ва бизларда кулланилаётган ибора ва атамаларни хам кайта куриб чикиш керакми!?
Бу хаммаси нисбатан ифодаланишлар, булар буйича хар бир инсоннинг узининг фикри, узининг лексикони мавжуд, шунинг учун хам бунака масалалар буйича тортишишга хожат йук.
Nigora Umarova
22.04.2009, 13:11

Ойбек ака!
Фикрларингиз асосли. Тил узгарувчан ижтимоий ходиса. Буни хеч ким инкор кила олмайди. Лотин, араб ва форс тилларидан келган ва бизларда кулланилаётган ибора ва атамаларни хам кайта куриб чикиш масаласии кутармадим ва бу сузлар тилимиз катламига сингиб кетиб аллакачон "узимизники" булиб кетган.
Хар бир шахс уз карашларидан келиб чиккан холда сузларни ишлатади. Бунга эътирозим йук.
Сизларнинг таклиф ва мулохазаларингизни, фикрларингизни билмоқчи эдим.
Электрон журналнинг ўзбек тилидаги талқинида дизайн шарқона бўлишини таклиф этаман. Дизайнни ишлаб чиқишда миллий нақшлар, матолар ва яна бир қанча унсурлардан фойдаланиш мумкин. Масалан, тарихий обидалар...
Мана анчадан бери, UZINFOCOM "Шарқона бозор" акцияси бўйича энг яхши дизайндаги логотипларни сараламоқда. Сиз ҳам шундай йўл тутишингиз мумкин-ку?!! Журналнинг фақатгина ўзига хос (бошқа журналлардан кўчирилмаган) имиджини яратиш керак.
Электрон журналда истаймизми-йўқми аввало тасвир муштарийни ўзига жалб этиши лозим. Бу ўта жимжимадорлик ва ёрқин, аралаш-қуралаш ранглар дегани эмас, албатта. Акс ҳолда, меҳмон дарров сайтни тарк этади.
Ана ундан кейингина чинакам мазмундор, сенсацион маълумотлар илк ташриф буюрган меҳмонни доимий муштарийга айлантиради. Шахсан, мен факат Бомондгина эълон қилган биронта ҳам сенсацион ёки қизиқарли материални кўрганим йўқ, ҳозирча...(Model of the world Uzbekistan 2008 ҳақидаги материаллардан ташқари...)
Тўғри, лекин шарқона деб паранжига кийинтириш ҳам нотўғри деб уйлайман.
Тўппа-тўғри! Умуман олганда, "энди мўйлаби сабза ураётган" йигитчаларнинг "кўплаб илтимосларини ҳисобга олган ҳолда", ундоқ (http://www.bomond.uz/beauty/) ёки бундоқ (http://www.bomond.uz/beauty/body/fitness/1984)қилиб ечинтирса ҳам бўлаверади. Бироз лойқа ёки балчиқ чаплаб қўйилса, "узукка кўз қўйгандек" мос тушаркан ўзиям... Ростдан ҳам “виртуал кўнгил очиш маскани” бўлибди!
Мана бу (http://www.bomond.uz/beauty/face/cream/4770)суратлардагиларни баъзи юлдузларимизга сал ўхшатгандек бўлаяпман, лекин адашаётган бўлишим мумкин. Памилиясиминан оччествасининиям ёзса бўлмайдими? Мисол учун, ҳеч бўлмаса буларнинг. (http://www.bomond.uz/beauty/body/anaplasty/161).. Ўз юлдузлари-ю аристократларини оддий авом ҳам билиб билиб қўйсинда...
Bomond.uz бу ҳозирданоқ бошланувчи, Бомонд ва бутун жамиятимиз ёрдамида асл қадриятлар ва маданий меросни сақлаб қолувчи рақамли келажак – ажойиб келажакнинг бир қисмидир!
Наҳот “бир қисми”?! “Аппендикс” ми?
ИМХО, “асл қадриятлар ва маданий меросни сақлаб қолувчи рақамли келажак – ажойиб келажакни” эса умуман бошқа одамлар умуман бошқа усуллар билан яратишаяпти...
Ана шу ажойиб келажак, ўсиб келаётган ёш авлод ва асл қадриятлар ҳаққи ҳурмати - сайтни ўзбекчалаштирмаслигингизни ўтиниб сўрайман.
Shomurodov Shohruh
28.04.2009, 23:25
Урра, Маэстро, качондан бери сизнинг постларингизни укимай, "Зиёнет" булимига хам киргим келмай куювди. Русларда айтиладику, с возвращением! :)
Тўғри, лекин шарқона деб паранжига кийинтириш ҳам нотўғри деб уйлайман.
Тўппа-тўғри! Умуман олганда, "энди мўйлаби сабза ураётган" йигитчаларнинг "кўплаб илтимосларини ҳисобга олган ҳолда", ундоқ (http://www.bomond.uz/beauty/) ёки бундоқ (http://www.bomond.uz/beauty/body/fitness/1984)қилиб ечинтирса ҳам бўлаверади. Бироз лойқа ёки балчиқ чаплаб қўйилса, "узукка кўз қўйгандек" мос тушаркан ўзиям... Ростдан ҳам “виртуал кўнгил очиш маскани” бўлибди!Pornozhurnalga chiqarib qo'ydingiz lekin zhurnalni...Menga alam qilgan narsa, reallikka mos kelmaydigan takliflari bu zhurnalni. 'Balchiq'terapiyasini narxini qarang...(yoki normalnyi narxmi bu bizni sharoitda?).'Krasota' rubrikasi umuman evropa sharoitidan kelib chiqib berilgan takliflardan iborat.
Мана бу (http://www.bomond.uz/beauty/face/cream/4770)суратлардагиларни баъзи юлдузларимизга сал ўхшатгандек бўлаяпман, лекин адашаётган бўлишим мумкин. Памилиясиминан оччествасининиям ёзса бўлмайдими? Мисол учун, ҳеч бўлмаса буларнинг. (http://www.bomond.uz/beauty/body/anaplasty/161).. Ўз юлдузлари-ю аристократларини оддий авом ҳам билиб билиб қўйсинда... Adashdingiz, bizani yulduzlar emas, modellar bular. Ikkinchisi angliyalik lordni xotini, uchta bolani onasi. Bu yerda berligan solncesashitnye kremlarini bizni 'aristokratlar' ham ishlatishmaydi, buyam evropaliklardan kuchirma, zhurnalni betlari ko'payishi uchun bolsa kerak.
Bomond.uz бу ҳозирданоқ бошланувчи, Бомонд ва бутун жамиятимиз ёрдамида асл қадриятлар ва маданий меросни сақлаб қолувчи рақамли келажак – ажойиб келажакнинг бир қисмидир!
Наҳот “бир қисми”?! “Аппендикс” ми?
ИМХО, “асл қадриятлар ва маданий меросни сақлаб қолувчи рақамли келажак – ажойиб келажакни” эса умуман бошқа одамлар умуман бошқа усуллар билан яратишаяпти...
Ана шу ажойиб келажак, ўсиб келаётган ёш авлод ва асл қадриятлар ҳаққи ҳурмати - сайтни ўзбекчалаштирмаслигингизни ўтиниб сўрайман. Men ham aytmoqchi edim orischada qoluvirishini. Buni o'qiydiganlar rus tilini ona tilidan ham yaxshi biladi. Rus tilini bilmaydiganlar o'zbekchada ham o'qimaydi bu zhurnalni, uyalishadi ...
Maestro, Nargiza, кимматли фикрларингиз ва таклифларингиз учун рахмат, саломат булинглар!
Nigora Umarova
29.04.2009, 13:49
Урра, Маэстро, качондан бери сизнинг постларингизни укимай, "Зиёнет" булимига хам киргим келмай куювди. Русларда айтиладику, с возвращением! :)
Маэстронинг ажойиб ёзув услублари бор-де!.. Фактларни шунаканги келтириб ташлайдилар-ки.
Маэстронинг ажойиб ёзув услублари бор-де!.. Фактларни шунаканги келтириб ташлайдилар-ки.
Шунинг учун кимлигига кизиккандик-да (http://uforum.uz/showthread.php?t=8502) :)
Nigora Umarova
30.04.2009, 13:08
Шунинг учун кимлигига кизиккандик-да (http://uforum.uz/showthread.php?t=8502) :)[/OFFTOP]
Iltimos, boshqa qiziqib ko'rmanglar. Xudo ko'rsatmasin-u, Maestro forumdan ketib qolsalar....:cray:
O'zi kirmay-kirmay endi kirgan bo'lsalar.:icon_redface:
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot