PDA

Просмотр полной версии : Молиявий инкироз остида маънавий инкироз ётибди(ми)?!!


Sobir Davlatov
08.04.2009, 12:39
Дунё аҳлини ташвишга солаётган молиявий инқироз, унинг сабаблари, асоратлари, оқибатлари ҳақида деярли ҳар куни эиштмоқдамиз.Оммавий ахборот воситаларида инқироз мавзуси биринчи рақамли мавзуларга айланганига ҳам анча бўлди.Бу мавзу билан биз ҳам инқироз ҳақида баҳсни авж олдириш ниятида эмасман.
Яқинда шу мавзудаги тадбирлардан бирида таниқли сиёсий шарҳловчилардан бири Молиявий инқироз остида ривожланган давлатларда юз бератёган маънавий инқироз ётибди деган фикрни билдирди.
Айни шу мулоҳазани сиз кандай изохлайсиз. Молиявий-иқтисодий инкироз келиб чикишининг маънавий сабаблари ҳам бўладими?

Husen
08.04.2009, 13:59
Молиявий-иқтисодий инкироз келиб чикишининг маънавий сабаблари ҳам бўладими?

Энг катта сабабларда бири бу - молия ва иқтисодиётга ёлғоннинг аралашувидир. Ёлғон эса маънавиятсизликнинг энг ёрқин кўринишларидан бири эмасми?

Бу бўйича Комилжон Шамсиддиновнинг ажойиб мақоласи чоп этилган
эди.


Москвадаги "Оружейная палата" музейида фил суяги ва биллурдан ишланган шаршара макети намойишга қо йилган, битта тугмасини боссангиз, биллур худди шаршарадек ҳаракатга келади. Музей ходимининг айтишича, башарти шаршара макетидаги битта детал олиб қо йилса, юзга яқин деталларнинг ҳаммаси сочилиб кетаркан. Унинг ҳар бир мурвати шу даражада бир-бирига боглиқ экан.
Кейинги ойларда жаҳон оммавий ахборот воситаларининг энг долзарб мавзуларидан бирига айланиб улгурган "иқтисодий таназзул", "молиявий инқироз" масалалари ҳақида мушоҳада юритишда, агар таъбир жоиз бо лса, намойишга қо йилган худди о ша экспонат ёдга келади. Бугун жаҳон матбуоти кўп қўллаётган "домино эффекти" иборасида ҳам хийла ҳақиқат борки, биргина "ноқобил ипотека сиёсати"дан бошланган инқироз дунёнинг манаман деган давлатларини ҳам чўчитиб қўйишга, чўчитиш не экан, анча чиқимдор қилиб, "чўнтакларини чуқурроқ кавлаш"га мажбур қилди.
Кимдир бу ҳолатни ўтган аср 30-йилларида жаҳон иқтисоди ўз бошидан кечирган "Буюк тургунлик"ка менгзаса, бошқа бир таҳлилчи айни ҳолатни ундан ҳам жиддийроқ - бирор беш-ўн йилсиз ўнглаб бўлмайдиган бош-кети йўқ галва, дея ваҳима кўтариб ётибти. Нимаям деймиз, бу инқироз деганлари етказган талофотнинг ўзини пулга чаққанда, кўз ўнгингда оз эмас-кўп эмас, ўн-ўн бешта рақамдан иборат сонлар "жимир-жимир" қилиб ўтиб тургандан кейин ҳам ваҳима кўтарилмасинми? Қолаверса, ҳар вақт ҳам шундай бўлган: ташвиш тушганда бошни бошга қўйиб, вазиятдан чиқиш йўлларини ўйлаган мардумдан кўра ҳайбаракаллачиларнинг жагига барака теккан.
Суиистеъмол қилинган ишонч
Бугунги жаҳон молиявий инқирози сабабларини тусмоллаган одам борки, гапини "ҳамма бало ипотека можароларидан бошланди" дея талқин этишни одат қилди. Талқинда жон бордек. Ростдан ҳам банкларнинг мижозларга уй қуришлари ёки сотиб олишлари учун орқа-ўнгига қарамасдан, яккаш ипотека кредити улашишга муккадан кетганликлари важидан бу инқирознинг илк нафаслари сезила бошлаган эди. Аслини олганда, жаҳон банк амалиёти йиллар давомида синаб кўрган бир ҳақиқат борки, маълум бир тармоқ ёки соҳани қамраб олган кредитлар умумий кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги керак. Соддароқ тилда изоҳланадиган бўлинса, бирор тармоққа - у қурилиш бўладими, электрон саноатми ва ёхуд машинасозликми, қандайлигидан қатъи назар - соҳага банк томонидан ажратиладиган кредит банк умумий ажратадиган кредитларининг ошиги билан чорак қисмини ташкил этмоги лозим. Америка Қўшма Штатлари банкларида эса ипотекага берилган кредитлар 60 фоиздан ошиб кетган. Ҳар қандай молиявий операциянинг, тайинки, ўзига хос таваккалчилиги бўлади - бундан кредит бериш ҳам мустасно эмас. Биз ҳозир тилга олган ҳолатда эса банклар таваккалчиликни ўз зиммаларига олишга бўйинлари ёр бермасдан, деривативлар кўринишидаги турфа қимматли қогозлар, аксиялар чиқаришиб, уни ўз нархидан ортиқроқ баҳода фонд биржаларида сотишни афзал кўришган. Яъни ўзи йўқ пул қўлдан-қўлга, тагин ҳақиқий баҳосидан ҳам қимматроққа "сотилган", бу билан "ҳар қандай пул товар билан таъминланган моддий асосга эга бўлиши лозим"лиги тўгрисидаги иқтисоднинг "олтин қоидаси" қўпол тарзда бузилган.
Кейинги машмашалар, ҳамкасбларимиз таъбирича, "домино эффекти" талқинида кечади - ипотека қарзлари ҳаддан зиёд тарзда мўл берилгани оқибатида уйлар эҳтиёждан кўра хийла мўл қурилади, бозор қонунияти асносида - таклиф ошиб кетгач, талаб камаяди ва бу уйларнинг нархи кескин тушиб кетади, уйни қуриб, харажатини икки баравар чиқариб олишни хомчўт қилган "тадбиркор" уни қилган сарфи даражасида ҳам сота олмасдан, банкдан олган қарзини узолмайди. Бу ёқда эса шу ундириладиган пулга ишониб, қимматбаҳо қогозлар, деривативлар чиқарган, боз устига, уни қимматроқ нархда пуллаб ҳам улгурган банк эгалари "бошини чангаллаб" қолаверади. Аслида ўзи йўқ пулга қилинган бундай молиявий чайқовчилик ҳув ўша - 30-йиллардаги Америка иқтисодини бир силкитиб ўтган тургунлик давридан сўнг қатъий тақиқланган эди. Аммо ХХ аср сўнгида бундай "ўйин" яна амалиётга кириб келди.

Husen
08.04.2009, 14:02
Бу ўринда яккаш банкларни айблаш билан иш битмайди. Бошқа муассасаларнинг, биринчи навбатда - мамлакатдаги пул билан ишлайдиган идора борки, фаолиятини баҳолаб борадиган рейтинг компанияларининг ҳам бу ишда "баҳоли-қудрат" улушлари кўп. Масалан, АҚШдаги иккита йирик - "Стандарт энд Пурс" ҳамда "Мудс" рейтинг компанияларига бутун дунё ишонарди. Ана шу ишончни бор-баракасига суиистеъмол қилган айни компаниялар ипотека берган банкларнинг ҳам, улардан кредит олган сармоявий компанияларнинг ҳам рейтингини аслидан кўра ошириброқ "баҳолашган".
Банкларни ва сармоя компанияларини домига тортган ўргимчак тўри бирин-кетин бошқа тармоқларни ҳам қамраб ола бошлади. Яъни, касод бўлган корхоналар ўз ишчиларига ҳатто маош беришга ҳам қурбилари етмай қолди, маош олмаган ёхуд иш ўрнидан ажралган оддий фуқаролар эса, ўз навбатида, дўкондан бирор нарса харид этишга ҳам унча-мунчага чоглари келмай қолди. Маҳсулот сотилмагач, унинг нархини туширишга мажбур булган бошқа, ҳатто маиший буюмлар ишлаб чиқарадиган, хизмат кўрсатиш соҳалари ҳам қийин аҳволга тушиб қолишди.
Бир-бирини "етаклаб" кетган барча соҳалардаги бу инқироз оқибатларини яққолроқ тасаввур қилмоқ учун рақамларга мурожаат эцак. Молиявий инқироз бугуннинг ўзидаёқ дунё иқтисодиётига 9,4 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар етказди, бу эса жаҳон мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) нинг 15 фоизини ташкил этади. Иқтисодий таназзул оқибатларини бартараф этишга қаратилган харажатлар ҳозирга қадар АҚШда 3,5 триллион долларга етган, бу, ўз навбатида, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизи деганидир. Бошқа мамлакатлардаги аҳвол қуйидагича: Буюк Британия 1 триллион АҚШ доллари (ЯИМнинг 37 фоизи), Германия 893 миллиард АҚШ доллари (ЯИМнинг 23 фоизи), Россия Федерацияси 222 миллиард АҚШ доллари (ЯИМнинг 13,9 фоизи), Япония 576 миллиард (ЯИМнинг 12 фоизи) ҳамда Хитой 570 миллиард АҚШ доллари (ЯИМнинг 13 фоизи)га тенг маблаг ни айнан инқироз оқибатларини бартараф этишга ажратишлари лозим.
Америка Қўшма Штатларидаги Бизнес иқтисодчилар миллий уюшмаси ўтказган тадқиқотларга ко ра, ушбу мамлакат ЯИМ ҳажмининг пасайиши тўртинчи чоракда 2,6 фоизни ташкил этиб, бу таназзул янги йилнинг дастлабки ойларида ҳам 1,3 фоиз миқдорида сақланиб қоларкан.

Husen
08.04.2009, 14:08
Найрангга қоришган "амбициялар"
Глобаллашув асрида яшаяпмиз, дея кўп бор гапирамиз. Албатта, дунёвий тараққиёт тамойилларининг, дунёвий қадриятларнинг яхлит уйгунлигига эришишнинг ижобий жиҳатлари бор гап. Айни пайтда, дунёвий глобаллашувнинг ижобий ва салбий томонлари тўгрисида давлатимиз раҳбари ўзининг "Юксак маънавият - енгилмас куч" китобида шундай ёзади: "Глобаллашув - бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирги пайтда унинг гоят ўткир ва кенг қамровли таъсирини деярли барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин".
Дунё иқтисодиётининг глобаллашуви масаласида ҳам фикрлар бир-бирига г оят қарама-қарши келиши мумкинлигига бугунги молиявий буҳронларни таҳлил эта туриб, амин бо лиш мумкин. Ҳа, жаҳон бўйлаб қулоч ёйган глобал иқтисоднинг мана бундай глобал муаммолари ҳам бор.
Бу муаммоларни глобал тарзда, баҳамжиҳат ҳал этиш учун Вашингтонда катта йигирмалик мамлакатлари раҳбарлари йигилишди. Аммо мазкур саммит молиявий инқирозни бартараф этмоқнинг умумий чораларини ишлаб чиқиш билан чекланиб қолди, холос.
Саммит ниҳоясида АҚШ президенти иштирокчи мамлакатларнинг молия вазирларига келгуси учрашув - 2009 йил апрелигача ислоҳотларга оид таклифларни қунт билан қайта ишлаш лозимлигини айтган булса, Россия раҳбари қабул қилинган қушма декларацияда бугун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган муаммоларнинг барчаси уз аксини топганини билдирди.
Мазкур муаммо илдизини топиб, уни бартараф этиш жараёни Криловнинг аравани ҳар томонга тортиш нақл қилинган машҳур масали қаҳрамонлари хатти-ҳаракатини ёдга солади. Масалан, Франсия етакчиси европа Иттифоқи жаҳонни иқтисодий о згартириш тизимини, демакки, сардорликни ўз қо лига олиши кераклигидан сўз очса, Россия, Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой молиявий таназзул оқибатларига қарши кураш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга киришдилар. Дунёнинг молиявий етакчиси бўлиб келиб, эндиликда бу ибора олдига "собиқ" деган сўз кўпроқ қўшиб айтилаётган Қо шма Штатлар иқтисодий тутумида эса худди сиёсатдаги каби кўпроқ ўзи ҳақида ўйлаш руҳи ҳукмронга ўхшайди. Боиси, уларнинг мўлжалдаги режаларида ҳам ҳамма нарсага Америка миллий манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашиш нафаси уфуриб туради. Ушбу режада жаҳоннинг бели бақувватроқ мамлакатларидан "инқирозни бартараф этмоқ" важи билан талай ақча ундириш, сўнгра долларни истаганча босиб чиқариш нияти борлиги кўзга ташланмоқда. Натижада, дунё миқёсида сунъий инфляция ҳосил бўлиши мумкин. Албатта, булар шунчаки илмий-таҳлилий тахмин, холос.
Бир тўхтамга кела олинмаётганлик ҳолатига жаҳоннинг энг нуфузли молиявий институти саналмиш - Халқаро валюта жамгармаси (ХВЖ)нинг эндиги фаолиятини тўгри ўзанга йўналтиришдек масала атрофидаги "амбиция"ларда ҳам кўриш мумкин. Бугун Европа етакчилари бундай ташкилотлар устидан кескин назорат ўрнатиш, керак бо лса, Хитой ва Япониядек давлатларнинг молиявий кўмакларини йўналтириш тарафдори бўлсалар, АҚШ бунга тиш-тирноги билан қаршилик кўрсатмоқда.

olim
08.04.2009, 17:44
Dunyo moliyaviy inqirozi: kecha va bugun (http://uzmu.zn.uz/333)mavzusida o'qishingiz mumkin. Shuningdek, moliyaviy inqirozning AQSh boylariga ta’siri (http://uzmu.zn.uz/335) haqida ham bilib olishingiz mumkin.

axmedovshuhrat
22.05.2009, 07:09
Inqiroz O'zbekistonga ta'sir etmoqdami? Qanday yo'llar bilan ta'sir etmoqda? Inqiroz qanchalik chuqurlashadi? Qancha muddat davom etadi?
Inqirozni ma'naviyat va ma'rifatga qanday ta'siri bo'lishi mumkin? Qiziq???