Просмотр полной версии : Тарбия замони
Nigora Umarova
22.01.2009, 15:01
Уч минг йиллик тарихга эга бир парча папирус когозида "Дуч келган одамлар узини тарбия ишларига ураяпти ва ёшлар бузилиб кетмокда" деган ёзув битилган экан.
Бундан куриш мумкинки, тарбия масаласи кадим даврлардан бошлаб то хозирги кунгача уз ахамиятини йукотмаган.
Тарбияни качон килиш керак ва унинг кандай усулларидан фойдаланмок керак?
Ёшлар тарбиясида катталарнинг: ота-онанинг, тарбиячи муаллимларнинг, атроф-мухитнинг таъсири кандай?
Форумда шунга ухшаш мавзулар (http://uforum.uz/showthread.php?p=173995#post173995)жуда куп очилган. Лекин тарбиянинг узи нима, уни кай пайтда ва кай усулда бермок даркор?
Ушбу мавзуда шу хакида фикр юритсак, азизлар.
Мавзуда фикр юритишдан олдин рухсат этсангиз, озгина лирик чекиниш килсам.
Жиян тогасига:Жиннисан,-деса,
Ота танбех берди углига секин:
-Тоганг катта одам, каттани эса
Сизлаш керак, углим,Жиннисиз, дегин.
Эркин Вохидов
Балким, ёшларнинг тарбияси бузилиб кетишига биз катталар сабабчидирмиз?
Лаббай, нима дейсизлар?
Nigora Umarova
22.01.2009, 16:05
Тарбия хакида алломаларимиз, олиму фузалоларимиз куплаб дурдона фикрлар билдирганлар. Уларнинг бу фикрлари хаётда кайсидир жихатдан доруламал булиб хизмат килиши мумкин. Мавзуда узингизга ёккан шундай бебахо фикрлардан хам колдирсангиз хам булади.
Якинда олим Мухаммад Куроновнинг "Оталар китоби" деган китобини укидим. Китобда жуда куплаб ибрат олгули фикрлар ёзилган.
Китоб 20-50 ёшлардаги, хали фарзанд тарбиясида туб бурилиш ясашга кодир оталарга мулжалланган булиб, уни отанинг уз углига, яъни ёш отага угити услубида ёзилган.
Халкимизда, "Бола дунёга келтирганники эмас, тарбиялаганники"-деган доно гап бор. Одам болалари пок, ахлокан баркамол булиш учун тенг имконият билан тугилади. Бирок оталарнинг тарбия тугрисидаги билим, хафсала ва масъулияти хар хил. Шу сабабли уларнинг айримлари угилларини узлари, эл-юртимиз кутганидек тарбиялай олмаганлигидан аччик-аччик пушаймондадирлар. Бу эса ота-угил муносабатларида миллий тарбия анъаналарини тиклаш, замонавийлаштириш ва куллашда оталарга замонавий педагогик ёрдам беришни такозо этади.
Агар 5-10 йил олдин уларга "Углингизни кандай тарбиялаяпсиз", десангиз, улар: "Худога шукур. Егани олдида, емагани ортида, Камим йукю Яхши", дейишар эди. Хотиржам эдилар. Лекин бу хотиржамлик асоссиз эди.
Узи оталарнинг угил учун тарбиячилик масъулияти сусайгандек. Улар угил тарбиясини хам онанинг нозик елкасига осиб куяётгандек. Авваллари ота-боболаримизнинг угилни тергашга тили, иллатларини куришга кузи уткир булган. Угилнинг феълида бир айниш сезилса, пайсалга солмай, уша захоти тузатишган. Куриб курмасликка, билиб билмасликка олиш, "Бир гап булар, акли кирса одам булар", дейиш узбек оталарига ёт булган. Миллий тарбиямиз шуни талаб килган. Шуни талаб килмокда!
Тарбиянинг замони, макони булади, деган эдилар миллатимизнинг маърифатпарвари Абдулла Авлоний. Бугун замон узгарди. Мураккаб ва тахликали замонда яшаяпмиз. Угилни отасига кайрайдиган мунофикларни хам курдик.
Куйидаги хабарларда тажрибали устоз-мураббийнинг узок йиллик кузатишларининг меваси акс эттирилган.
Nigora Umarova
22.01.2009, 16:16
Авваламбор, китобдаги маълумотларни муаллиф номидан эълон килаётганимдан форумдошларимиздан узр сурайман.
Бу китоб нега ёзилди?
Китоб нега ёзилади? Одамларга ёрдам учун. Уларни касал булмасин, адашмасин, ожиз булмасин, камбагал булмасин, кийналмасин деб. Яхши китобни киши канча укиб, амал килса, бизнесда, океану сахроларда адашмайди, бой, соглом булади.
Углим, бу китоб факат сен учун эмас, "Болам бахтли булсин", деб ният килган хамма ёш оталар учун ёзилди. Факат бир тилагим-унда ёзилган фикрларга амал кил. Амал килмасанг, тамаки чекиш зарарлигини тушун(тир)иб, сигарет тутаётган кишига ухшаб коласан.
Амал килинмаган билимнинг фойдаси йук.
Nigora Umarova
22.01.2009, 16:30
Углим, кара, эшит!
Эътибор килмаса, одам юраги ураётганини хам, олаётган нафасини хам сезмайди. Ахлокдаги баъзи кусурларни хам.
Кара. Отасига, онасига бакираётган болалар бор. Ота-онаси билан мол-мулк талашиб судлашаётган, кариялар уйининг манзилини суриштираётган фарзандлар бор. Киндигини курсатиб, номахрамларни узига каратаётган айрим узбек кизларимиз бор. Чекиб, ичиб, йулдан озиб, бузилиб кетаётган айрим кизларни кур. Илжайиб ё хумрайиб, кунларини бекор утказаётган танбал йигитларга бир кара. Булар бегона эмас. Балки, сенинг ёки хув ана, тарвуз кутариб, мобилникда сузлашиб, Нексиясига бораётган узбегимизнинг болалари.
Интернет хоналарида фойдали билим олиш урнига уйин учун соатига 300 сум кетказаётган болалар ким булди? Кизларга таклид килаётган жувонларни кур. Улар кимнинг кизи, опаси, онаси, холаси? Шулардан ибрат ол. Уйла. Сукинишлар, ёлгонлар, ушкиришлар, бакиришлар, тилёгламаликлар, гийбат... Узинг хулоса кил.
Бу сукиниш, ушкириклар... хавони тебратган бир физик тулкин булибгина утиб кетмайди. Сенинг болаларингнинг хам кузларидан, кулогидан утиб, миясига киради, чукиб колади. Ёмон таъсир килади. Бузади.
Демак, иложинг борича болангнинг кулогини ёмон гап-сузлардан, кузларини-иллатларни куришдан асра.
Nigora Umarova
22.01.2009, 16:42
Тарбия нима?
Углим. Бу сузнинг маъноси куп. Сен уни энг узбекча, энг амалий, энг фойдали маънода тушун. Тарбия-ургатиш дегани. Ургатишдан максад хам, натижа хам аник булади. Боламни, менинг неварамни бахтли булишга ургат! Неварамга евростилда туртта турт каватли каср куриб, турт хил автомабиль, дунёнинг турт китъасидан виллалар олиб берарсан. Истаган нарсасини, истаган пайт, истаган жойда мухайё киларсан. Лекин бахт олиб беролмайсан. Олиб берилган нарсаларнинг кадри булмайди. Уларни бир соат ё бир кунда, бир киморда ютказиш мумкин. Эрка углинг сенинг пулингни чекиб, олиб берган машинангни ичиб хайдаб, бировни майиб килиб, улдириши мумкин. Уйламай пул тиккан акциялари бир кунда кадрсизланиши мумкин. Фарзандга миллиард сумлик шароит, кулайлик, кошона олиб бериш осон. Уни бахтли булишга ургатиш кийин.
Nigora Umarova
22.01.2009, 17:03
Углинг кандай одам булиши кимга боглик?
Бу - жуда кухна савол. Баъзи эринчоклар "Энди, пешонасида нима булса, шу булади-да", деб гудраниб, эснайди. Гапни бошка, хазми осон, саёз, ёкимли нарсаларга буришади. Лекин Шаркнинг буюк педагог боболаридан бири Жалолиддин Довоний ва ундан 200 йил кейин яшаган немис педагоги Адольф Дистервег "Бола калби тоза ёзув тахтасига ухшайди. Унга нима ёзилса(киритилса0, шу унинг такдирини яратади" дейишган.
ХХ асрда яшаб ижод этган айрим олимлар (социобиологлар)нинг фикрича, оламда тугиладиган тирик хилкатлар икки хил булади. Бири тайёр, тугма дастури билан тугилади. Тугилган кунидан бошлаб дастур хам ишга тушади. Иккинчи бири-ярим тайёр дастур билан тугилади. Яъни ярми у билан бирга тугилган булади. Ярмини хаётдан олади. Одам ана шу иккинчи турга киради, дейишади.
Буни узбеклар минг йиллар олдин кашф килиб куйишган. "Олманинг остига олма тушади" деб тугма дастурни, "Бир палакда хар хил ковун пишади", деб иккинчи дастурни тушунтирганлар. Яна бир гап бор: "Гар хаётдан олмаса таълим, унга ургатолмас хеч бир муаллим". Бунга хам шубха билан кара. Фарзанд тарбияси учун жавобгарликни ким яхши, ким ёмонлигини билиб булмайдиган хаётга, яъни "хеч кимга" юклаб куйиб булармикан хозирги жахон микёсида долгали даврда? Агар бу фикрга амал килсак, болаларимизни куча, яхши-ёмонларга топширишимиз керак булади. Сен шунга розимисан? Углинг, аввало, сенга азиз, сенга керак. Уни кучага бериб куйма. Углингнинг кандай одам булиши хозир хал булаяпти. Бунинг уни тарбиясига бераётган, ё эриниб бермаётган эътиборинг хал килаётир. Кеча телевизорда курган киноингга кетган вактингни углинг билан гаплашишга сарфласанг яхширок булар эди. Бугун шундай кил.
Уйла. Кечаги кун сенинг фойдангга ишладими, ё зарарингга? Жавобинг булмаса, билиб куй-зарарингга ишлаб утибди.
Nigora Umarova
22.01.2009, 17:29
Углингнинг тили чикди
Боланг айтаётган биринчи сузларни ёзиб юбор. Бунинг учун дафтар тут. Утаётган хар бир йил бу дафтар кимматини ошира боради.
Углингнинг тили она тилида чиксин. Унга янги сузларни ургат. Маъносини курсат. Ана шунда унинг кузи билан сузи, сузи билан кузи, фикри, нияти тугри булади. Шундай килмасанг, у сузлар маъносини ё билмай, ё нотугри ишлатади. Бир-икки жойда изза булади. Юрагини олдириб, уятчан, тортинчок, куркок, иккиланувчан булиб колади. Бу-ёмон.
Мавхум сузни ургатма. ё нотугри тушунади, ё тушунмайди. Уни билиб олган сузларини тугри тушунишга, тугри гапиришга, тугри ишлатишга ургат.
Nigora Umarova
22.01.2009, 17:35
Хушмуомалалик
"Хуш" дегани ёкимли дегани. Муомала-амал килишни билдиради. Фикрни чиройли, ёкимли баён килиш осон эмас. купол, тумток муомала буладиган яхши ишни хам булмас килади.
Углинг билан рост, очик чехрада гаплаш. Чунки боланинг кузлари худди сканер каби сенинг киёфа, характларингни унинг миясига олиб киради. Буни бола хам, сен хам сезмайсан. Болани отасига ухшатадиган механизм-ана шу. Ростгуйлик, хушмуомалалик(хушомадгуйлик эмас) болангни хамма жойда куллайди. Тадбиркорлик асри- XXI асрда бу жуда аскотади.
Чунки яхши гап билан илон инидан, ёмон гап билан пичок кинидан чикади.
Shomurodov Shohruh
22.01.2009, 18:08
Bu dunyoda qancha kishi bo`lsa, shuncha fikr, shuncha ichki dunyo. Har bir inson uchun qanaqadir standartlarni qo`yish qiyin bo`lsa kerak, hamma vaqt istisno topilib qoladi. Umuman tarbiya bilan kishining ma'naviy dunyosi qanday bog`liqda? Kitobda juda ham yaxshi fikrlar yozilgan, ayniqsa bolani erkalatish to`g`risidagi. Yoshlikdan bolani kitobga o`rgatib borish kerak, ulg`aygandan so`ng o`z yo`lini tanlashga, shaxsiy fikrini shakllantirishda ko`mak beradi. IMHO.
orta-turk
22.01.2009, 19:49
Tarbiya hamma zamonlarda ham dolzarb bolgan masaladir. Uktabr tontarishidan oldin ham "tarbiya-tarbiya" dedilar jadidlar. Tontarishdan keyin bolshavoylar ham "tarbiya-tarbiya" deb jar soldilar. Mustaqillikdan keyin ham, hozir ham odamlar uchun ichi achiganlar "tarbiya-tarbiya" deyishayapti. Tarbiyaning dolzarbligi bahsu munozaradan tashqari narsa.
Qiyinroq masala "qaysi yoki qanday tarbiya" degan masaladir. Bu haqda tortishish mumkin.
Maorif sohasida kop ishlagan, yoshlarning tarbiyasi bilan bevosita shugullangan men tanigan bir kishi bir zamonlar shunday degan edi: "Tarbiya uch xil boladi: oila tarbiyasi, ko`cha tarbiyasi, va maktab tarbiyasi".
Bola birinchi tarbiyani uyidan, oilasidan oladi. Maktab yoshiga yetgan paytda, maktabdan tarbiya ola boshlaydi. Ammo, maktab tarbiyasi bilan birgalikda kocha tarbiyasi bilan ham tanishuv boshlanadi. Bolaning qanday o`sishi kop jihatdan mana shu uch tarbiyaning uygunligiga bogliq boladi. Kimdadir oila tarbiyasi kuchliroq boladi, kimdadir maktab tarbiyasi, kimdadir kocha tarbiyasi.
Bir sinfdoshim bolardi. Oilasi tinchmas. Urush-janjal. Maktabda ham ishlar pachava. Ammo, kocha sohasida ustamon: birinchi bolib qarta oynagan, tanga oynagan ham osha, koknor tortgan ham osha, yoqalashgan ham osha. Kopincha, kochadagi bekorchilar bilan birga korardingiz.
Maktabni tugatdik. Hamma har yoqqa sochilib ketdi. Ancha yillardan keyin eshitsam, kimnidir joralari bilan o`ldirib, endi qidiruvda, qochib yurganmish.
Balki, hozirdagi muammo osha kocha tarbiyasining boshqa ikki tarbiyadan ustun bolib olganidadir?
Bola bechora oilasiga qaraydi, ota-onasi urush janjaldan qoli boshamaydi. Sunnat toy qilaman deb ota milyonlab pulni sovurishga tayyor, lekin komputer, yoki aqalli sal qimmatroq bir kitob sotib olishga kelganda hayotning "ogirlashib ketayotganligi"dan shikoyat qiladi. Ona telefonda soatlab suhbatlashishga, yoki keti-korinmas seriallarni korishga vaqt topadi, lekin ogli bilan birga dars qilishga kelganda, "kir yuvishi" yoki "dadasi kelguncha ovqat qilishi"ni rokach qilib qoladi.
Oiladan iliqlik kormagan peshonasi shor bu bola maktabni kuzatadi. Boshida oqituvchilari koziga farishtadek gunohsiz, hamma narsani togri qiladigan, odobli korinadi. Hatto, "shu oqituvchilarim ovqat yermikin?" degan xayollarga ham boradi. Ammo, faloncha amaldorning ogli, kallavaram bolsa ham besh olganida, hurmat qilib yurgan oqituvchilarini mast holda korganida, sinf rahbari sinfdoshlar otirishiga pul bermaganligini butun sinf ichida yuziga solganida bu tarbiya turidan ham kongli soviydi.
Ana shunda kocha tarbiyasi uning kozlari oldida butun ziynatlarini korsata boshlaydi; yengil hayot, qiziqarli suhbatlaru oyinlar, gaplarini boshqalarga otkazadigan, ogzida sigaretlik "krutoy" bolalar va hk.lar uni oziga rom qila boshlaydi. Bular oldida kopchilik bolalar bardosh berolmay qolishadi...
Shuning uchun, avvalo, oila tarbiyasini yaxshilashimiz kerak. Ota-onaning ozi tarbiyali bolishi kerak. Achchiq olma qanday qilib shirin shaftoli mevasini bersin?!
Ikkinchidan, maktab tarbiyasining mavqeini kotarish, maktabni jihozlantirishni eng dolzarb vazifalardan deb bilish, maktab oqituvchilarini birovlarning chontagiga qaramlilikdan qutqarish, bu kasbni jamiyatning eng obroli kasblaridan biriga, bu dargohni esa odamlar ishonadigan, hurmat qiladigan amaliy tarbiya maskaniga aylantirish zarur.
Ana shunda bu ikki tarbiya birlashib, kocha tarbiyasining salbiy ta'sirini bartaraf qilishi mumkin.
"Tarbiya" sozining ozagi "robb" yani tangri ekan. Shuning ozi ham, balki, tarbiyaning qanday bolishligi kerakligiga dalolat qilar?
---
P.S. Yuqorida yozganlarimdan kocha tarbiyasi faqat salbiy taraflarga egadek korinib qoldi. Ammo, aslida unday emas. Agar kochada oila va maktab tarbiyasi ustun bolganlar kopaysa, unda kocha tarbiyasi ham shunga muvofiq ijobiy tarafga ozgaradi.
Shomurodov Shohruh
23.01.2009, 13:05
Orta-turk, quyidagi yozgan misollaringiz faqatgina hozirgi vaqt va bizning jamiyat uchunmi, yoki hamma vaqt ham ishlaydimi? Tarbiya masalasi hamma vaqt ko`ndalang qo`yilgan, lekin uning yechimi menimcha zamon o`zgargan sari o`zgarib boradi. A.Linkoln ham ko`cha tarbiyasini ko`rgan odam va o`zining ta'limini topib olgan ikkita kitobdan boshlagan. Shunga qaramay juda iste'dodli notiq va davlat arbobi bo`lib yetishdi.
Nigora Umarova
23.01.2009, 14:14
A.Linkoln ham ko`cha tarbiyasini ko`rgan odam va o`zining ta'limini topib olgan ikkita kitobdan boshlagan. Shunga qaramay juda iste'dodli notiq va davlat arbobi bo`lib yetishdi.
Demak, u o'zini o'zi tarbiyalash usulidan yaxshi foydalangan ekan.
orta-turk
23.01.2009, 14:27
Inson juda murakkab yaralmish. Uning ruhiy olami shu qadar murakkabki, haligacha ruhshunoslar uning oxirigacha yetisholmayapti. Menimcha, yetisholmasa ham kerak. Insonning ruhi haqida insonlarga juda kam ilm berilgan.
Shuning uchun uning tarbiyasi haqida gapirganda hamma vaqt ham bir xil ishlaydigan, bir xil natija olib keladigan usullar yoki qoidalar haqida gapirish juda qiyin. Har qanday holatda ham istisnolar mavjud boladi.
Yuqorida yozganlarim aqida sifatida qabul qilinmasligini sorardim. U bor-yogi bir kishining fikri va osha fikrga qoshilishim oqibatida kelib chiqqan oylarim.
Men oila, kocha, va maktab tarbiyasi haqida gapirganimda biroz mavhumlashtirib olgandim atamalarni. Maktab deganda faqat maktab binosi va hovlisini emas, balki talim berish maskani yoki vositasini nazarda tutgandim. Shuning uchun maktab bu faloncha tumanning faloncha sonli maktabi ham bolishi mumkin, yoki bir ilmli kishining uyi ham bolishi mumkin. Yana ham biroz mavhumlashtiriladigan bolsa, kitob ham bolishi mumkin. Maktab tarbiyasi deb bolani togri yolga solish, uni yetuklashtirish uchun moljallangan, malum bir dastur asosida olib boriladigan tarbiya turiga aytsa boladi.
Kocha deganda ham shu tamoyilni qollagan maqul. Misolda men keltirgan osha "yomon" bola qilgiliklarini, "kocha tarbiyasini" kochada emas, balki maktab hovlisida qilardi va olardi. Faqat uning atrofi tasodifiy, betartib, zoravon va axloqsizroq bolalar bilan oralgandi. Shuning uchun kocha tarbiyasi deb betartib, tasodifiy, zumlik maishat yoki foydani kozlaydigan, axloq va odobni maqsad qilib qoymaydigan, jamiyatga foyda keltirishga da'vat qilmaydigan tarbiyaga aytsa boladi, menimcha. Yana kim biladi deysiz, bu mening fikrlarim.
Siz aytgan Ibrohim Linkoln ham ogay onasi bilan yaxshi aloqada bolgan, uni "onam" deb atagan (balki bu oila tarbiyasidan dalolat berar?) va mustaqil kitob oqishni yaxshi korgan (maktab tarbiyasi).
Ammo bu uch tarbiya dogma emas. Balki harakat qilinsa, bu fikrni rad qiladigan misollarni ham topish mumkin.
Fikrimga munosabat bildirganingiz uchun tashakkur, :)
Orta Turk
Nigora Umarova
23.01.2009, 14:41
Tarbiyani yaxshi va yomon taraflarga bo'lsak, ko'cha tarbiyasi kim tomonidan va qaysi yo'nalishda qo'llanganiga ko'ra salbiy yoki ijobiy natija berishi mumkin.
Nigora Umarova
23.01.2009, 14:56
Yana ota o'gitlariga qaytsak,
Mashhurlar ibrati
O'g'lingga "Men shu yoshimda hozirgidan ko'proq narsaga erisha olaman", degan ishonch ber/ Mana bu ibrat namunalarini muhokama qilinglar:
-Ibn Sino to'rt yoshida Qur'onni to'la yod olgan.
-Aleksandr Tolstoy olti yoshida fransuz, nemis, ingliz tillarini bilgan.
-Aleksandr Griboyedov o'n bir yoshida universitetga o'qishga kirib< olti yilda uchta fakultetni bitirgan.
-Chingiz Aytmatov besh yoshida tarjomonlik qilib haq olgan.
-Bobur o'n ikki yoshida davlatni boshqargan.
-Gyote to'qqiz yoshida nemis, lotin va grek tillarida she'r yozgan.
-Paskal o'n besh yoshida irinchi ilmiy ishini himoya qilgan.
-Ulug' kompozitor Volfgang Amadey Mosart to'rt yoshida musiqa asboblarida chalib, qo'shiq ayta olgan. Besh yoshida musiqaviy asar yozgan.
-Akademik L. Landau o'n yillik maktabni 13 yoshida tamomlab, 14 yoshida universitetning II kursiga(tibbiyot fakultetiga) qabul qilingan.
O'lingni ulardek bo'lolmagani uchun ezma. Bezib qoladi. Ularga havas qilishga, taqlidga o'rgat.
Nigora Umarova
23.01.2009, 15:10
Boylik
Bozor iqtisodiyoti davridamiz. O'tish davrida boylik uchun hech narsadan qaytmaydiganlarni, boshqalarning kambag'allashishi, o'zining boyligini ko'z-ko'z qilib maza qiluvchilarni ha ko'rdik. Boylik bilan kamtarlikni bir qilib, muhtojlarga yordam berib, ikki dunyo saodatiga erishayotganlarni ham ko'rayapmiz.
O'g'lingni halol boylik topishga o'rgat. Ana shunda bolang va u orqali sen har kuni odamlarning rahmatiga to'yib yashaysizlar. Boyligini ko'z-ko'z qiladigan, bexayr kishilarni odamlar yomon ko'radi. Ular: "Qo'shnilarimni, oshnalarimni gapirtirib qo'ysam, meni alohida hurmat qila boshlaydi", deb o'ylaydi. Lekin adashadi. Odamlar uning boyligini bilishadi, lekin hurmat qilmaydilar. Tirikligida ham, vafotidan keyin ham. Bundan ham yomoni bo'ladimi?
Shuning uchun sen bolangga, "Men odamlarga ko'proq yaxshilik qilishim uchun boy bo'lishim kerak", degan niyatni singdir. Bolangga bayram kunlari pul berib, opa, aka-uka, singlisiga sovg'a olishni topshir. Sovg'a tanlashnio'ziga qo'yib ber. Lekin yonida(maslahatchi bo'lib)tur. Kechqurun sovg'alarni o'zi topshirsin. O'g'lingni birovning ko'nglini olishga o'rgat.
Oilangda har xil o'yinlar, tanlovlar tashkil qil. Bolalaringga sovrinlar ber. Bir-biriga hadya qilishga o'rgat. O'rgangach, ertaga ular senga, kelinimga, qarindoshlariga, qo'ni-qo'shni, mahalla, qishloq, butun millatga yaxshilikni odat qilgan saxovatli tadbirkorga aylanadilar.
Shaxnoza
23.01.2009, 22:18
Хушмуомалалик
"Хуш" дегани ёкимли дегани. Муомала-амал килишни билдиради. Фикрни чиройли, ёкимли баён килиш осон эмас. купол, тумток муомала буладиган яхши ишни хам булмас килади.
Углинг билан рост, очик чехрада гаплаш. Чунки боланинг кузлари худди сканер каби сенинг киёфа, характларингни унинг миясига олиб киради. Буни бола хам, сен хам сезмайсан. Болани отасига ухшатадиган механизм-ана шу. Ростгуйлик, хушмуомалалик(хушомадгуйлик эмас) болангни хамма жойда куллайди. Тадбиркорлик асри- XXI асрда бу жуда аскотади.
Чунки яхши гап билан илон инидан, ёмон гап билан пичок кинидан чикади.
Устозимни китоблари қалбингиздан чуқур жой олганидан хурсандман.
Shaxnoza
23.01.2009, 22:42
Nigora Umarova
Кечирасиз сизни расмингизни кўриб ўхшатяпманми ёки... Кўпинча диссертация ҳимояларида кўраман. Охиргиси Низомийда кўргандим. Сиз ўшами?
Nigora Umarova
24.01.2009, 16:44
Устозимни китоблари қалбингиздан чуқур жой олганидан хурсандман.
Kitobning qiziqish uyg'otganiga sabab: onalarga maslahat, qaynonalarga maslahat, qizlarga maslahat, kelinlarga maslahat kitoblari ko'p chiqqandi.
"Otalarga maslahat" beradigan kitob yozilgani.
Shomurodov Shohruh
24.01.2009, 18:33
Mashhurlar ibrati
-Akademik L. Landau o'n yillik maktabni 13 yoshida tamomlab, 14 yoshida universitetning II kursiga(tibbiyot fakultetiga) qabul qilingan.
Nigora opa, kitobda tibbiyot deb yozilganmi aynan, chunki Lev Landau eng mashhur nazariyotchi fiziklardan (fizik-teorik), hozirgi kungacha nazariy fizikani barcha katta oliygohlarda Landau-Lifshits kursidan o`tiladi. 14 yoshida Baku universitetining fizika-matematika va kimyo fakultetlariga o`qishga kirgan.
Nazariy fizikani o`tayotgan paytimizda o`qituvchi tomonidan Landau shaxsiga juda ehtirom bildirilgani uchun bu faktning oldidan o`tib keta olmadim, uzr :)
Shomurodov Shohruh
24.01.2009, 18:34
Устозимни китоблари қалбингиздан чуқур жой олганидан хурсандман.
Kitobning qiziqish uyg'otganiga sabab: onalarga maslahat, qaynonalarga maslahat, qizlarga maslahat, kelinlarga maslahat kitoblari ko'p chiqqandi.
"Otalarga maslahat" beradigan kitob yozilgani.
Esimda qo`limga Tursunoy Sodiqovaning "O`glim senga aytaman" degan kitoblari tushib qoluvdi, unda ham huddi shu mavzuda nasihatli gaplar aytilgan edi.
Shomurodov Shohruh
24.01.2009, 18:38
Bir savol uyg`onib qoldi, tarbiya yo bo`ladi yo bo`lmaydi, shunday ekan biror bir muhit yo tarbiyaga o`z xissasini qo`shadi yoki umuman befarq bo`ladi. Yoki tarbiya deganda texniklar tili bilan aytganda algebraik bir kattalik sifatida qarash kerakmi, ya'ni yo musbat-ijobiy yo manfiy-salbiy?
Shaxnoza
25.01.2009, 21:05
Bir savol uyg`onib qoldi, tarbiya yo bo`ladi yo bo`lmaydi, shunday ekan biror bir muhit yo tarbiyaga o`z xissasini qo`shadi yoki umuman befarq bo`ladi. Yoki tarbiya deganda texniklar tili bilan aytganda algebraik bir kattalik sifatida qarash kerakmi, ya'ni yo musbat-ijobiy yo manfiy-salbiy?
Биласизми сизни саволингизни ўқиб муҳитни тарбияли ёки тарбиясиз деб бўлмайди. Чунки ғарб билан шарқда тарбия деган тушунчада ҳар хил қарашлар бор. Келинг оддийгина тушунтирадиган бўлсам масалан бизда андиша деган фазилат ғарбда кўпинча қўрқоқлик бўлиб саналади. Ёки бўлмасам христиан динида аза пайтида бош кийим ечмаслик, ислом динида бош кийимсиз ўтириш мумкин эмас. Яқинда эшитиб қолдим янглишмасам муғуллар дўстлари юзига шапалоқ тортиб кўришар эканлар. Шундай экан бунда бир хулосани чиқариш қийин.
муғуллар дўстлари юзига шапалоқ тортиб кўришар эканлар.
Яхшиям мугул дустим йук :)
Shomurodov Shohruh
26.01.2009, 12:57
Bir savol uyg`onib qoldi, tarbiya yo bo`ladi yo bo`lmaydi, shunday ekan biror bir muhit yo tarbiyaga o`z xissasini qo`shadi yoki umuman befarq bo`ladi. Yoki tarbiya deganda texniklar tili bilan aytganda algebraik bir kattalik sifatida qarash kerakmi, ya'ni yo musbat-ijobiy yo manfiy-salbiy?
Биласизми сизни саволингизни ўқиб муҳитни тарбияли ёки тарбиясиз деб бўлмайди. Чунки ғарб билан шарқда тарбия деган тушунчада ҳар хил қарашлар бор. Келинг оддийгина тушунтирадиган бўлсам масалан бизда андиша деган фазилат ғарбда кўпинча қўрқоқлик бўлиб саналади. Ёки бўлмасам христиан динида аза пайтида бош кийим ечмаслик, ислом динида бош кийимсиз ўтириш мумкин эмас. Яқинда эшитиб қолдим янглишмасам муғуллар дўстлари юзига шапалоқ тортиб кўришар эканлар. Шундай экан бунда бир хулосани чиқариш қийин.
Men muhitning tarbiyali yoki tarbiyasizligini emas, balki o`sha muhitning qo`shadigan hissasi to`g`risida yozgan edim, yuqorida Orta-turk aytganlaridek ko`cha, maktab va b. tarbiyalarni nazarga olgan holda. Savol esa tarbiya tushunchasi to`g`risida edi: tarbiya salbiy bo`lishi mumkinmi? Tarbiyasiz yoki tarbiyasi yo`q deb aytamiz, tarbiyasi yomon desak to`g`ri bo`ladimi? Tarbiyaning o`zi ijobiy bir hususiyat sifatida namoyon bo`lmaydimi?
Muhayyo Turdialiyeva
26.01.2009, 14:35
Tarbiyasiz yoki tarbiyasi yo`q deb aytamiz, tarbiyasi yomon desak to`g`ri bo`ladimi? Tarbiyaning o`zi ijobiy bir hususiyat sifatida namoyon bo`lmaydimi?
Qiziq bu savolning javobi meni ham qiziqtirayapti...? Nima bo'lganda ham barcha yaxshimi yomonmi tarbiya ko'radi. Hech kim Ona qornidan yomon bo'lib tug'ilmaydi. Bu borada MUHIT ning o'rni katta...
Nima bo'lganda ham barcha yaxshimi yomonmi tarbiya ko'radi. Hech kim Ona qornidan yomon bo'lib tug'ilmaydi. Bu borada MUHIT ning o'rni katta...
Ayniqsa, oiladagi muhit tarbiyaning asosi bo'ladi deb o'ylayman.
Nigora Umarova
28.01.2009, 14:11
Mashhurlar ibrati
-Akademik L. Landau o'n yillik maktabni 13 yoshida tamomlab, 14 yoshida universitetning II kursiga(tibbiyot fakultetiga) qabul qilingan.
Nigora opa, kitobda tibbiyot deb yozilganmi aynan, chunki Lev Landau eng mashhur nazariyotchi fiziklardan (fizik-teorik), hozirgi kungacha nazariy fizikani barcha katta oliygohlarda Landau-Lifshits kursidan o`tiladi. 14 yoshida Baku universitetining fizika-matematika va kimyo fakultetlariga o`qishga kirgan.
Nazariy fizikani o`tayotgan paytimizda o`qituvchi tomonidan Landau shaxsiga juda ehtirom bildirilgani uchun bu faktning oldidan o`tib keta olmadim, uzr :)
Aynan, "tibbiyot" deb berilgan. Fikrimcha, muharrirning xatosi ila "tabiiyot" so'zi "tibbiyot" bo'lib ketgandir..
Nigora Umarova
28.01.2009, 14:39
To'g'ri va noto'g'ri tarbiya
Bolangdagi yaxshi qiliqlar, odatlar-to'g'ri tarbiya natijasi. Bu - sening mehnatingdan. Sen bu odatlarni yaxshi ko'rasan. Bu odatlarni u sendan ko'rib, eshitib o'rgandi. O'zing ham o'rgatding. Sen tusghungan, istagan, kutgan qiliqlar. Shuning uchun ular senga yoqqadi. Quvontirayapti seni. Halol mehnat dehqonni bir yilda bir marta quvontiradi. Ota-murabbiyni bir umr quvontiradi. Ko'rdingmi?
Bolangga yomon qiliqlar qayerdan "yuqadi"? Sen ishda paytingda bolangning ko'zi tushgan tengqurlari, ahloqsiz odamlardagi yomon qiliqlar, quloqlari eshitgan gap-so'zlardan. Ular qiliqqa aylanib, joyi kelganda o'g'lingning miyasidan tashqariga chiqayapti.
Yana bir sabab- sen boshqalarda ko'rgan, lekin bolangda ko'rmaganing uchun e'tibor qilmagan, ko'zda tutmagan qiliqlar.
Yana bir sabab- sen bolangda ko'rgan, lekin kayfiyatingni buzishga erinib, e'tibor qilmagan qiliqlar.
Yana bir sabab--sen e'tibor qilgan, gapirgan, lekin mashq qildirmagan, oqibatda o'smay qolgan fazilatlar.
"Falonchining o'g'li yomon" deyishadi. Aslida, bu noto'g'ri. Odam emas, berilgan tarbiya noto'g'ri bo'lgan. Demak, yomon bo'lgan. Bundan bir necha yillar oldin sezilmagan illatlarning bugun yuzaga chiqqani bu. Keyinroq, bola kattaroq bo'lganida yana kattaroq, kuchliroq bo'lib chiqadi. O'shanda kech bo'ladi. Sen ojiz, bolang ham, undagi illat ham kuchli bo'ladi. darding ichingda. Kuching, hafsalang, irodang yetmay, uf-f, deb qolaverasan.
O'g'lim yomon deb kimga aytasan? Aytishdan ne naf? Qayta tarbiya tarbiyaga qaraganda ko'proq bilim, kuch, vaqt, chidam, hatto validol-yurak dorisi so'raydi. Shu kunga tushma. Bugun bolangning tarbiyasiga 5 minut vaqt ajrat. Ertaga ko'proq ajrat. Bu men uchun yo baxtli, yo baxtsiz qarilik masalasi deb qara.
Qani, bardam bo'l. Boshla. Bolangning fe'lida nechta kamchilik bor? Sana, yoz. Tuzat. Bolang kasal bo'lsa, tanish vrachga chopganingdek, tanish pedagog psixologga chop.
Umida Shodiyeva
29.01.2009, 13:02
Tarbiya biz uchun hayot –mamot demakdir
Odam borki ,odamlarning naqshidur,
Odam borki ,eshak undan yaxshidur.
Alisher Navoiy
Aziz yurtdosh , men nega aynan shu misralar bilan boshlaganimning boisini ,aksariyatingiz allaqachon tushunib yetgandursiz. Shunday insonlar bor-ki ularning har bir bajarayotgan amallaridan ,ko’z uzolmay qolasan kishi , ta’riflarini doston qilgin keladi. Shunday insonlar bor-ki ularning qilgan ishlari-yu , gapirgan gaplarini ma’nosini topolmaysan , undaylar na yurtga ,na o’zlariga foyda keltira oladilar . Men bu so’zlarimni o’zbilarmonlik bilan, insonlarni ikki toifaga ajratib qo’yayotganim yo’q ,also ularning o’zlari ,ya’ni biz o’zimiz ,o’zimizni toifalarga ajratayapmiz ,qanday qilib deysiz-mi, biz tashqi ko’rinishga , insonning go’zal ko’rinishiga qarab ajratib qo’ymayapmizmi ,axir bizning kamtar bobokalonlarimizning “Aql yoshda emas boshda“,“Tashqi go’zallikka emas ,qalb go’zaligiga qarab insonning, qandayligini bilgin ,deya aytgan so’zlari bejizga emas. Bizning yurtimiz kelajagi , yaxshi tarbiya topgan kelajak avlodning , ya’ni bizning qo’limizda. Buning uchun biz yuqorida aytib o’tgan so’zlarimizni , shunchaki qabul qilmay ularning negizini axtarib ko’raylik. Farzand oilaning ko’rkidir, lekin shu oilaning ustuni bo’lgan Ota- onaning tarbiyasi achinarli ahvolda bo’la turib, farzandiga xavas qilguvdek tarbiya bera olarmikan, murg’ak bolaning oldida , xatto kattalar eshitsa uyaladigan so’zlarni behijolat aytib , yana yetmaganiga ularga bu so’zlarni (so’z deyishga ham uyalasan kishi ) hijjalab o’rgatishmayapti-mi? Bolaning tarbiyasi uchun ba’zi Ota-onalar ,ko’p holatlarda ustozlarimizni ma’sul qilib q’oyishadi,ularning nazdida ustoz farzandlarini tarbiyalab berishi kerak, lekin ota –onaning tarbiyasi boshqa-da, axir”qush uyasida ko’rganini qiladi”deydilar-ku. Sizlarga“Masnaviydan ibratli hikoyalar” nomli kitobdan o’qigan bir hikoyani so’zlab berishlik bilan inshoimizni davom ettirsak. “Shunday bir hikoyat bor. Yaqindagina o’g’il ko’rgan bir yosh yigit ota bo’lganidan xursand bo’lib , donishmandning oldiga kelib: -Ey ustoz ,men Tangrining inoyati bilan o’g’illi bo’ldim ,uni qanday tarbiyalash haqida maslahat bersangiz ? Shunda donishmand yosh otadan o’gli qachon tug’ilganini so’rabdi. Endigina qirq kunlik-chillasi chiqqanini eshitgan donishmand: -Bir yilga kechikibsiz ,-degan javobni bergan ekan.“ Bu hikoyatdan xulosani shunday chiqarsak, ya’ni inson yorug’ olamga kelibon ,uning nurini sezadi ,bu esa ilk ta’limdir, ezgulik taralib turuvchi nurdir, aynan shu ta’limdan boshlanadi, kelgusi ilmlar ham, Ona mehri, ota o’giti, ustoz ta’limi, yon atrofdagi do’st –u yor munosabati hamma-hammasi insonnning kamolotga yetishi , yoki boshqacharoq aytganda haqiyqiy inson bo’lishi uchun xizmat qiladi. Biz bu hayotdagi ko’rgan har bir kunimiz ,ya’ni imtihonimiz uchun juda qo’l keluvchi ilmdir tarbiya . Tarbiyali inson qanday bo’ladi? Bu savolga javobni bir mulohaza qilaylik-chi , insonning tarbiyali ekanini uning, tashqi ko’rishi ,nutq ma’daniyati , o’zini tutish odobi orqali fahmlashimiz mumkin , albatta siz bu ta’riflarni juda –juda ko’p marotaba eshitgansiz va oddiy holday qaraysiz . Bizga ibrat bo’lguvchi inson Mavlono Jaloliddin Rumiy bobomiz tarozining bir pallasida tarbiyani ikkinchi pallasida ilmni bir maromda ushlay olganlar. Tarbiya biz uchun hayot -mamot demakdir. Sizda savol tug’ilgandir qanday qilib bizning hayot- mamotimiz bo’lishi mumkin tarbiya .“Gar saloming bo’lmasa ikki yamlab bir yutar edim”menim fikrimcha barchangizning yoshlikdagi ,beg’uborkildagi tinglagan ertaklaringiz orasida shu jumla yodingizda bo’lsa kerak . Lekin bizga katta mahorat bilan aytilgan bu ertaklarda ham bir ajib ma’no mujassam , to’g’ri- mi. Biz, aziz yurtdosh har qancha faxrlansak arziydi, o’z taiximizdagi mukammal ilmli ajdodlarimiz, ezgulik ufurib turuvchi qadriyatlarimiz, havas qilsa arzigulik obidalarmiz bilan. Men xulosa o’rnida mana shu rivoyatni sizning ijozatingiz ila o’qib bersam. Ulug’ bobokalonimiz Alisher Navoiy do’stlari ,Podshoh Husayn Boyqaro bilan otda ketayotganlarida ustozlari Abdurahmon Jomiyning eshiklari yonidan o’tayotib ,otdan tushib piyoda o’tsalar ,u kishining do’stlari Husayn Boyqaro savol beribdilar: -ey do’stim ,nega bu eshikning yonindan otdan tushib piyoda o’tayapsiz, axir siz mening vazirimsiz,buning ustiga u zot olamdan o’tgan bo’lasalar. Shunda Navoiy bobomiz ,bunday qilmaslikka mening vijdonim yo’l qo’ymaydi ,deya javob qaytargan ekanlar . Xulosamni yakunlash uchun taradudlanayotib ,bir gapni aytib o’tsam, azizlar, biz insonlarmiz yuragimiz ,tilimiz, aql-farosatimiz, vijdonimiz bizning inson ekanligimizni doimo yodimizda saqlaylik, zero biz insoniy insonmiz, tarbiyanimizning hayot- mamotimiz deb bilguvchi insonmiz.
Lutfillo Tursunov
29.01.2009, 22:40
Xulosamni yakunlash uchun taradudlanayotib ,bir gapni aytib o’tsam, azizlar, biz insonlarmiz yuragimiz ,tilimiz, aql-farosatimiz, vijdonimiz bizning inson ekanligimizni doimo yodimizda saqlaylik, zero biz insoniy insonmiz, tarbiyanimizning hayot-mamotimiz deb bilguvchi insonmiz.
Сиздан қалами ўткир журналист чиқади!
Nigora Umarova
30.01.2009, 11:36
Xulosamni yakunlash uchun taradudlanayotib ,bir gapni aytib o’tsam, azizlar, biz insonlarmiz yuragimiz ,tilimiz, aql-farosatimiz, vijdonimiz bizning inson ekanligimizni doimo yodimizda saqlaylik, zero biz insoniy insonmiz, tarbiyanimizning hayot-mamotimiz deb bilguvchi insonmiz.
Сиздан қалами ўткир журналист чиқади!
Umidaxon "O'quvchilar orasida" gazetasining muharrir o'rinbosarilar.
Lutfillo Tursunov
30.01.2009, 11:56
Umidaxon "O'quvchilar orasida" gazetasining muharrir o'rinbosarilar.
Бу газетани ўқимаган эканман-а...
Nigora Umarova
30.01.2009, 12:06
Umidaxon "O'quvchilar orasida" gazetasining muharrir o'rinbosarilar.
Бу газетани ўқимаган эканман-а...
"O'quvchilar orasida" gazertasi har oyda ikki marta Toshkent islom universiteti qoshidagi akademik litseyi o'quvchilari uchun aynan o'quvchilar orasida nashr etiladi.
Unda o'quvchilar o'quv dargohining hayotiga oid ma'lumotlarni: yangiliklar, muammolar, ilmiy-ma'rifiy maqolalarni yoritib borishadi.
Xohlasangiz gazetamizning yangigina sonini sizga taqdim etishimiz mumkin.
Lutfillo Tursunov
30.01.2009, 16:05
Xohlasangiz gazetamizning yangigina sonini sizga taqdim etishimiz mumkin.
Жуда яхши бўларди. Устозимиз дастхатлари туширилган китобни ҳам олишим керак ҳали. Шу китобга газетани ҳам қўшиб қўйсангиз, бирйўла олиб ўтаман.
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot