Просмотр полной версии : 14-yanvar Vatan himoyachilari kuni
Feruza Xodjayeva
13.01.2009, 17:37
14-yanvar Vatan himoyachilari kuni.
Ushbu sana munosabati bilan barcha hamkasb va forumdoshlarimizni tabriklayman.
Barchangizga mustahkam sog’liq, ona Vatanimiz ravnaqi yo’lidagi xizmat faoliyatingizda yangi muvaffaqiyatlar, g’ayrat-shijoat, baxt va omad tilayman.
Nigora Umarova
13.01.2009, 17:49
Men ham Feruzaxonning tabriklariga qo'shilaman.
Xalqimizda "Yigit omon bo'lsa, qo'rg'on salomat" degan gap bor. Shunday ekan doimo bu oltin boshingiz toshdan bo'lsin, hamda biz ojizalarni doimo himoya qilishga hozir-u nozir bo'ling.
Yurtimizda qat'iyatli, mard, jasur, oriyatli yigitlar bor ekan - biz hech kimdan va hech qachon qo'rqmaymiz.
Jannatmakon O'zbekistonimiz, xalqimiz, oila a'zolaringiz hamda sevimli yorlaringiz baxtiga doimo sog'-salomat yuringlar.
Barcha yurt posbonlarini 14-yanvar - "Vatan himoyachilari kuni" bilan muborakbod etamiz.
Ozoda Umarova
14.01.2009, 10:26
Дорогие мужчины!!!
Вам, настоящим мужчинам,
Желаем мы силы большой...
Чтоб с этой силой Вы защищали
Мир и покой!
Мы счастливы будем и
Вдвое спокойны,
Когда рядом с нами парни такие...
Так будьте и Вы счастливы вдвое,
Наши рыцари дорогие.
C уважением, девушки Центра UZINFOCOM.
Umida Shodiyeva
14.01.2009, 10:28
O`zbekistonimizning Barchinoy qizlari nomidan Alpomish o`g`lonlarni muborakbod etamiz!!!
Ra`noxon Xo`jaeva
14.01.2009, 12:37
Mana shu qutlug' bayram kunida men Vatanni himoya qilishdek murakkab, ayni paytda dunyodagi eng olijanob va mas'uliyatli burchni sharaf bilan ado etayotgan mard va jasur posbonlarimizni hamda barcha hamyurtlarimizni samimiy qutlayman! Alloh hamisha madadkor bo'lsin!
Mana shu qutlug' bayram kunida men Vatanni himoya qilishdek murakkab, ayni paytda dunyodagi eng olijanob va mas'uliyatli burchni sharaf bilan ado etayotgan mard va jasur posbonlarimizni hamda barcha hamyurtlarimizni samimiy qutlayman! Alloh hamisha madadkor bo'lsin!
:187: :187: :187: Rahmat
Hamma shirin tilaklar uchun barchangizga rahmat kattakon!!!
Ҳа, энди биз ҳам 8 мартда сизларни табриклаб форумда мавзу очиш билан жавоб қайтарарканмиз-да!!!:006:
Nigora Umarova
14.01.2009, 13:56
Ҳа, энди биз ҳам 8 мартда сизларни табриклаб форумда мавзу очиш билан жавоб қайтарарканмиз-да!!!:006:
8 мартгача хали анчааааа бор.
Уша кун келаверсин-чи, бир гап булар.:icon_redface:
Tulkin Yusupov
14.01.2009, 14:10
Rahmat hamma bildirilgan tilaklar uchun.
Siz ayollar, qizlar borki, biz bormiz
Yurt tinchligin asrashga doim shaymiz
Himoya qilmoqdur bizning burchimiz
Lekin she'rni o'xshatib yozolmaymiz . . . :)
Siz ayollar, qizlar borki, biz bormiz
Yurt tinchligin asrashga doim shaymiz
Himoya qilmoqdur bizning burchimiz
Lekin she'rni o'xshatib yozolmaymiz . . . :)
Фақат хафа бўлмасангиз озгина ўзгартириш... :187:
Сиз аёллар, қизлар борки, бизлар бормиз,
Юрт тинчлигин асрашга доим тайёрмиз,
Химояда турмоқлик бизнинг бурчимиз,
“Баъзан” фақат шеър ёзишга етар кучимиз.
Фақат қўрқманг, сизлар доим химоямизда,
Билсангиз гар “Баъзан”-бу киноямизда,
Сизлар учун урушамиз, шеър ҳам ёзамиз,
Лек сизларсиз жанг майдонда қандай кезамиз....?
Nigora Umarova
14.01.2009, 14:33
Rahmat hamma bildirilgan tilaklar uchun.
Siz ayollar, qizlar borki, biz bormiz
Yurt tinchligin asrashga doim shaymiz
Himoya qilmoqdur bizning burchimiz
Lekin she'rni o'xshatib yozolmaymiz . . . :)
Bundan ortig'i bo'lmaydi... Shunisiga ham rahmat.
Sizlar bizning g'ururimiz, orimiz,
Sizlar borki, yo'qolmas viqorimiz.
Oila tayanchi, yurtning ishonchi,
Bo'ling doim bizning iftixorimiz.:187:
Nigora Umarova
14.01.2009, 17:03
Сиз аёллар, қизлар борки, бизлар бормиз,
Юрт тинчлигин асрашга доим тайёрмиз,
Химояда турмоқлик бизнинг бурчимиз,
“Баъзан” фақат шеър ёзишга етар кучимиз.
Фақат қўрқманг, сизлар доим химоямизда,
Билсангиз гар “Баъзан”-бу киноямизда,
Сизлар учун урушамиз, шеър ҳам ёзамиз,
Лек сизларсиз жанг майдонда қандай кезамиз....?
Бирингиз угилсиз, бирингиз ёрсиз,
Бирингиз инимиз, ишда хамкорсиз.
Огиримиз енгил килиб доимо,
Яхши хамки бахтимизга сиз борсиз.
Мухтожлик сезамиз химоянгизга,
Ва лек чидолмаймиз киноянгизга.
Ер ва кукка сизни ишонмай,
Доим айланурмиз хамсоянгизга.
Бирингиз угилсиз, бирингиз ёрсиз,
Бирингиз инимиз, ишда хамкорсиз.
Огиримиз енгил килиб доимо,
Яхши хамки бахтимизга сиз борсиз.
Мухтожлик сезамиз химоянгизга,
Ва лек чидолмаймиз киноянгизга.
Ер ва кукка сизни ишонмай,
Доим айланурмиз хамсоянгизга.
ЮФорумда шундок шоира опамиз бор экан биз билмай юрган эканмиз...
(c) Юсуфбек хожи.
Nigora Umarova
14.01.2009, 17:19
ЮФорумда шундок шоира опамиз бор экан биз билмай юрган эканмиз...
(c) Юсуфбек хожи.
...Ва лек чидолмаймиз киноянгизга....:icon_redface:
Бирингиз угилсиз, бирингиз ёрсиз,
Бирингиз инимиз, ишда хамкорсиз.
Огиримиз енгил килиб доимо,
Яхши хамки бахтимизга сиз борсиз.
Мухтожлик сезамиз химоянгизга,
Ва лек чидолмаймиз киноянгизга.
Ер ва кукка сизни ишонмай,
Доим айланурмиз хамсоянгизга.
Талабалигимиздаги хажвий шеър эсимга тушиб кетди.
Саккизинчи март бугун
Кизларимиз байрами
Йигитларчи? дейсизми?
Пулсиз байрам байрамми?
14 январда сизлардан
Роса совга олганмиз
Шу туфайли кизлардан
Карздор булиб колганмиз.
Стипендияга уч кун бор
Уйдан пул хам келмади
Лекин пулим йуклигини
У гузал киз билмади.
Бир амаллаб кутулдим
Битта кизил гул билан
Шундай килиб хайрлашдим
Карзга олган пул билан.
(c) Bulg'ag'oniy.
Akbar Khayitov
15.01.2009, 15:54
Ҳа, энди биз ҳам 8 мартда сизларни табриклаб форумда мавзу очиш билан жавоб қайтарарканмиз-да!!!:006:
Hozirdan xavotirga tushish boshlanibdimi deyman-a? :biggrin:
Nigora Umarova
15.01.2009, 16:41
Саккизинчи март бугун
Кизларимиз байрами
Йигитларчи? дейсизми?
Пулсиз байрам байрамми?
Бир амаллаб кутулдим
Битта кизил гул билан
Шундай килиб хайрлашдим
Карзга олган пул билан.
(c) Bulg'ag'oniy.
Мен шоир эмасдим, лекин на килай,
Форумдош кулимга тутказди калам...
Ун туртинчи январда,
Биз хам уйга толамиз.
Довюрак йигитларга,
Кандай совга оламиз.
Маблаг булса майлига,
Пул булмаса нетамиз.
Чорасини тополмай,
Уйга толиб кетамиз.
"Armani" куйлагими,
Ёнида-чи буйинбог.
Жуда куп уйлар келур,
Майли, килмай истилох.
Уларга яхши совга-
Авваламбор узимиз.
Гузал табассумимиз,
Ширингина сузимиз.:icon_redface:
Мен шоир эмасдим, лекин на килай,
Форумдош кулимга тутказди калам...
Маблаг булса майлига,
Пул булмаса нетамиз.
Чорасини тополмай,
Уйга толиб кетамиз.
"Armani" куйлагими,
Ёнида-чи буйинбог.
Жуда куп уйлар келур,
Майли, килмай истилох.
Қойил, Опа Нигора,
Бунча бўлманг овора,
Эрларга нима керак?
Бўлса бас битта тилак.
Ёнида бўлса а так,
Турса бўйни узундан,
Билдиринг битта истак,
Бўса ила юзиндан.
Ундан бахтли инсон йўқ,
Ёнида бўлинг доим.
Емасада қорни тўқ,
Дейику уйим-жойим.
Ээ… қисқаси ҳаммамиз,
Келишайлик ҳар замон.
Қотирмайлик калламиз.
Доим бўлайлик омон!!!:naughty:
Xalqimizda "Yigit omon bo'lsa, qo'rg'on salomat" degan gap bor. Shunday ekan doimo bu oltin boshingiz toshdan bo'lsin, hamda biz ojizalarni doimo himoya qilishga hozir-u nozir bo'ling.
Yurtimizda qat'iyatli, mard, jasur, oriyatli yigitlar bor ekan - biz hech kimdan va hech qachon qo'rqmaymiz.
Jannatmakon O'zbekistonimiz, xalqimiz, oila a'zolaringiz hamda sevimli yorlaringiz baxtiga doimo sog'-salomat yuringlar.
Barcha yurt posbonlarini 14-yanvar - "Vatan himoyachilari kuni" bilan muborakbod etamiz.
Barcha bildirilgan tilaklar uchun tashakkur!!!
Fursatdan foydalanib, yurtimiz sarxadlarini himoya qilishdek sharafli kasbni tanlagan yurt o'g'lonlarini 14-yanvar Vatan himoyachilari kuni bilan chin yurakdan muborakbod etib qolaman.
Amriddin Ikromov
26.01.2009, 18:27
Якинда Ватанимизда бўлиб ўтган 14-январь байрами муносабати билан гарчи ўтган бўлса хам бутун ватан химоячиларини форумдош дўстларимни чин калбимдан табриклайман. Ватан химоячилари бор экан Ватанимиз, оиламиз, махалламиз наинки хар кунимиз тинч ва осуда. Уларнинг шарафига канчалик дуолар ўкисак шунчалик камлик килади. Ана шу байрам муносабати билан Низомий номидаги ТДПУ Ўзбек тили ва адабиёти факультетининг 10-ТТЖда байрам кечаси бўлиб ўтди. Унда факультет декани И.Азимов маънавий-ахлокий ишлар бўйича декан ўринбосари С.Жамолова хамда ЧХТ факультетнинг бир канча ўкитувчилари иштирок этиб тўпланган талабаларни байрам билан кутлади уларга совгалар улашди. Кечани янада кизикарли ўтиши учун талаба кизлар ўзларининг ижодий шеърлари ва кўшиклари билан даврани янада гўзалрок олиб боришди. Бундай тадбирлар бизнинг факультетда тез-тез бўлиб туради.
Abdusalim Nursaidov
13.01.2010, 08:35
Barchani 14 yanvar Vatan himoyachilari kuni bilan chin qalbimdan tariklayman/ Vatanimizni mard o`g`lonlariga sog`liq va uzoq umr tilayman.
Bayramingiz muborak aziz Vatanimiz himoyachilari!
Nigora Umarova
13.01.2010, 11:45
Ватан ҳимоячиларимизга...
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ватанни ҳимоя қилиш асосан йигитлар зиммасида бўлганлиги боис, оилаларда ўғил болалар тарбиясига алоҳида эътибор берилган: уларни мустаҳкам иродали, қатъиятли, юрт иши учун фидойи инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишган.
Мамлакатимизнинг мард, шижоатли, ўктам йигитлари армия хизматидан заҳирага бўшатилганларидан кейин ҳам ҳарбий хизматдаги каби ғайрат-шижоат билан юрт равнақи йўлида турли соҳаларда фидокорона масъулият билан меҳнат қилмоқдалар. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.
Форумимиз қизлари номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг!
Байрамингиз муборак!!!
Ozoda Umarova
13.01.2010, 12:00
https://img.uforum.uz/thumbs/oahuogy9719645.pnghttps://img.uforum.uz/thumbs/vntujta6822330.jpg
Gulnora Voisova
13.01.2010, 14:20
Мен ҳам барча йигитларимизни 14-январь Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман! Бахтимизга саломат бўлишсин. Бахт ва омад ҳамроҳлари бўлсин.
Dildora Akramova
14.01.2010, 10:32
Поздравляю с праздником, всю "сильную" половину, нашей страны!!!
В прекрасном имени Мужчина
Сложились мужество и стать,
Уменье думать и мечтать,
Быть вдохновенным без причины.
Уметь любить, уметь дарить.
То уходить, то возвращаться.
Таким непостоянным быть,
Такой опорою казаться.
Оберегай его судьба
От лжи, предательства, обмана,
И благосклонной будь всегда,
Дай жизни полной, без изъяна.
И пусть сплетаются слова,
О том единственном, любимом,
Кого природа назвала
Прекрасным именем - МУЖЧИНА.
Nigora Tursunova
14.01.2010, 21:18
Bayram muborak aziz vatanimiz o'g'lonlari!!! Oilalaringiz baxtiga doim sog'-salomat bo'linglar.
Tulqin Eshbekov
15.01.2010, 07:07
Доим айланурмиз хамсоянгизга.
Йигитлар тан берди шу ғоянгизга!
Tulqin Eshbekov
15.01.2010, 07:13
8 мартгача хали анчааааа бор.
Уша кун келаверсин-чи, бир гап булар.
Ҳусенжоннинг кўнгли ҳамиша баҳор! Мавзуни очаверинг, мавлоно!
Азиз опа-сингилларимизга айтадиган гапларимиз шу қадар кўпки, бугундан бошласак 8 апрелгача ҳам адо бўлмаслиги аниқ!:187:
Masud Mahsudov
15.01.2010, 14:25
Ҳусенжоннинг кўнгли ҳамиша баҳор! Мавзуни очаверинг, мавлоно!
Азиз опа-сингилларимизга айтадиган гапларимиз шу қадар кўпки, бугундан бошласак 8 апрелгача ҳам адо бўлмаслиги аниқ!:187:
Domla, forumga qaytganingiz bilan ham qutlasak bo'laveradimi? :-)
Oygul Rasulova
15.01.2010, 15:08
Байрамингиз муборак!!!
Хечдан кура кечрок булса-да мен хам барча ака-укаларим, азиз форумдош йигитларимизни чин дилдан табриклайман. Нигора опа, Кумушой ва бошка опа-сингилларимизнинг тилакларига тилакдошман. (Студентчиликни биласизлар, ха деганда интернетга киришга вакт ё имкон булмайди. Озгина кирганда созгина фикрларни укиб яйраб кетаман).
Umid Mirzayev
15.01.2010, 17:52
Rahmat kottakon!!!
Nigora Umarova
15.01.2010, 19:10
Rahmat kottakon!!!
Umidjon, forumga xush kelibsiz!
"Rahmat kattakon!!!"ni "спасибо" tugmachasini bosib izhor qilsa ham bo'ladi.
Tulqin Eshbekov
16.01.2010, 04:23
Domla, forumga qaytganingiz bilan ham qutlasak bo'laveradimi? :-)
Эътиборингиз учун ташаккур!
Таътилни яна икки ойга чўздириш учун шоша-пиша учинчи ижодий ишхонам – форумимизга киргандим. Азиз опа-сингилларимизнинг ажойиб дил сўзларини ва Ҳусенжоннинг ташаббусини ўқиб яйраб кетдим.
Хуллас, муҳтарама модераторларимиз аризамга қўл қўйса ва “шартнома тузган” бир синглимиз муҳрини босиб берса (ярми ҳазил!) бас, худо хоҳласа, 1-апрелдан ишга тушаверамизмиз-да!
Feruza Xodjayeva
14.01.2011, 14:53
Ҳурматли ҳамкасблар ва азиз форумдошлар!
Барчангизни бугунги кун билан табриклайман!!!
Доим соғ бўлинг. Жамиятдаги ўрнингиз доимгидек барқарор ва юксак бўлсин.
Bobir Samadov
14.01.2011, 15:49
Ҳурматли ҳамкасблар ва азиз форумдошлар! Барчангизни бугунги кун билан табриклайман!!! Доим соғ бўлинг. Жамиятдаги ўрнингиз доимгидек барқарор ва юксак бўлсин. Эътибор ва табрик учун коттакон рахмат!
Барчангизни бугунги кун билан табриклайман!!!
Доим соғ бўлинг. Жамиятдаги ўрнингиз доимгидек барқарор ва юксак бўлсин.Раҳмат. Ҳар йили фақат Сиз эслайсиз :)
Ra`noxon Xo`jaeva
14.01.2011, 16:47
Ҳурматли форумдошлар ва ОМОН ака!
Байрам муборак бўлсин! Ҳамиша оилангиз ва яқинларингиз бахтига саломат бўлинглар!
Ҳурматли форумдошлар ва ОМОН ака!"Фақат Сиз эслайсиз" деган сўзни "Сиз бошлайсиз" ёки "Биринчи бўлиб Сиз эслайсиз" деган маънода ўқилсин.Ва постнинг охиридаги куйдиргантиржайиб турган каллача(смайлик)га ҳам ҳам эътибор берилсин.
Gulchehra Ibragimova
09.01.2012, 12:38
https://img.uforum.uz/thumbs/tthxlir8168741.jpg (https://img.uforum.uz/images/tthxlir8168741.jpg)
Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганининг йигирма йиллигига ҳам саноқли кунлар қолди. Миллий армиямиз ўтган қисқа давр ичида тўла шаклланиб, Ватанимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда беқиёс хизмат кўрсатиб келаётир.
Сермазмун кечган шаклланиш йилларининг самараси бугунги ихчам, тезкор, замонавий техника ва қурол-яроғ билан таъминланган, ҳар қандай ташқи тажовузга муносиб зарба бера оладиган, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоялашга қодир профессионал армиямиз тимсолида намоён бўлади.
Бугунги шонли ўзбек миллий армиясини эса асосини, унинг пойдеворини мард, жасур, ботир ўғлонларимиз, забардаст йигитларимиз ташкил этади.
Мана эрта-индин 14-январь-Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаймиз.
Шу муносабат билан барча йигитларимизни, муҳтарам ЭРКАКЛАРИМИЗНИ ушбу айём билан чин дилдан муборакбод этамиз. Улар ҳамиша юрт озодлиги ва ободлиги учун, оилалар тинчлиги ва фаровонлиги учун ва доимо бизнинг бахтимизга омон бўлсинлар! Зеро, бу тилакни машҳур шоиримиз Ғафур Ғулом таъбирларидан ўтказиб айтолмасак керак:
Йигитлар ҳалқларнинг мактови-кўрки
Наслнинг жавҳари, давлат таянчи,
Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби,
Элнинг гуркираши, файзи, қувончи.
Йигит омон бўлса, хавфу-хатар йўқ,
Қалқон бор, қалъа бут, қўрғон саломат,
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.
Азиз Эркакларимизга совға сифатида ва қолаверса бир ҳазил орқали кўнгилларини чоғ қилиш мақсадида darakchi.uz сайтида чоп этилган ушбу ҳам ҳазил ҳам чин маънодаги мазкур ҳазил мавзуни шу ерда жойлаштиришни лозим топдик:
"Эркак бўлиш маза!"
Чинданам эркак бўлиш маза! Эрталаб ҳаммадан барвақт турмайсан. Бир кун бўлсаям ухлаб қолсанг, нега нонушта тайёр эмас, деб гап эшитмайсан. Кечқурунга нима овқат пиширай, деб бош қотирмайсан, тикувчи кўйлагингни бузиб қўйса сиқилиб ўтирмайсан. Қўшнинг ҳар куни янги кўйлак кийсаям парво қилмайсан. Дугонам яна тилла тақинчоқ сотиб олибди, деб кайфиятинг тушиб кетмайди. Умрингнинг чорагини сартарошхонада ўтказмайсан.
Эркак бўлиш зўр! Доим икки қўлингда тўрттадан халта бўлмайди. Қизинг қайси боғчага боришини, ўғлинг нечанчи синфда ўқишини билмасанг ҳам, ҳеч ким уят қилмайди. Шанба-якшанба кунлари кўчадан бери келмасанг ҳам, биров бир нарса демайди. Телефонда атиги уч дақиқа гаплашасан ва телевизорнинг пульти ҳамиша сенда!
Эркак бўлишга нима етсин! Ишга жойлашишингда қадди-қоматингнинг умуман аҳамияти йўқ.
Эркаксан-да, шампан виноси ва бошқа ҳамма банкаларни бемалол оча оласан. Яна бир муҳим томони, дўстларинг учун вазнингдаги ўзгаришнинг умуман фарқи йўқ. Ич кийимларинг арзон, ҳамкасбларинг камситолмайди.
Буям ҳаммаси эмас, 30 ёшда бўйдоқ бўлсанг ҳам биров бир нарса демайди. Шўрлик «ўтириб» қолибди-ку, деб эр топишга ҳаракат қилмайди. Учта пойабзалинг бўлса, йилнинг тўрт фаслига етади. Хонага кирганингда «анақароқ» латифа тўхтатилмайди. Сочингни олдириб келган кунинг биров эътибор бериши шарт эмас. Фақат сартарош сепган атир сассиқ бўлмаса, бас. Уйда йўқлигингда чойхонада гапда эдим, деган баҳона тайёр. Мабодо гапинг ёлғонлиги билиниб қолсаям, «эркакчилик», деб оқлайсан.
Ҳамиша дастурхоннинг тўрида ўтирасан. Овқатни биринчи бўлиб бошлаб берасан. Баланд пошнада юрмайсан. Фамилиянгни ўзгартирмайсан. Ажинлар ҳақида ўйламайсан.
Нигора
Манба: darakchi.uz
Яна табриклар мана бу ерда (http://uforum.uz/showthread.php?p=673512#post673512)http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Ulugbeck
09.01.2012, 12:50
Йигит Омон бўлса, хавфу-хатар йўқ,
Я знаю кунг-фу, айкидо, таэквон-до, нун чаки-до, джиу-джитсу, баритсу и много страшных слов.
:)))
Barcha ezgu tilak va tabriklaringiz uchun raxmat aziz ayollarimiz ! ! !
Shokir Dolimov
09.01.2012, 21:24
"Эркак бўлиш маза!"
Худди хотинимга ќўнѓироќ ќилиб, мен ћаќимда бор гапни суриштириб олганга ўхшайсиз-а?! :) Ажойиб! Катта раћмат Сизга.
Tulqin Eshbekov
10.01.2012, 02:07
Фамилиянгни ўзгартирмайсан.
Байрам билан табриклаганингиз учун катта раҳмат!
Шу аснода ўша мавзуда ёзган "Келиннинг насаби" сарлавҳали мақолам анча-мунча шов-шувга сабаб бўлганини ёдимга солдингиз. Яъни, азалда донишманд аждодларимиз ҳаётида "фамилияни ўзгартириш" деган тушунча умуман бўлмагани, бунинг чигал жиҳатлари кўплиги ҳақида мушоҳада юритгандим. Сўнгги пайтларда бу борада ўзини ортиқча қийнайдиганлар сони тобора камайиб, маънавий юксаклик бўй кўрсатаётганидан енгил тортиб юрибман!
Feruza Xodjayeva
13.01.2012, 14:45
Байрамингиз муборак азиз эркаклар!!!
Энг эзгу тилакларимиз фақат сиз учун:
Хонадон обрўйи, тахти-эркақдир,
Болалар қувончи, бахти-эркакдир.
Аёллар қудрати мулки-эркакдир,
Ватаним ғурури кўрки-эркакдир.
Эркак бор, боғларда гуллар очилар,
Улар бор, қалбларга қувонч сочилар.
Оила бутундир улар боридан,
Ҳаётин кизғанмас дўсти, ёридан.
Дастурхон қутлиги - улар меҳнати,
Устимиз бутлиги - улар ҳиммати.
Фарзандлар чироғи - улар борлиги,
Муҳаббатнинг бизга мудом ёрлиги.
Эркаклар мардлиги берур ифтихор,
Уларда меҳр бор ва муҳаббат бор.
Фарзандин эртасин ўйловчи улар,
Оила обрўйин қўлловчи улар.
Шундай йигитларни севар халойиқ,
Шундайин эркаклар меҳрга лойиқ.
Улар элимизнинг содиқ посбони,
Улар бор, тинч эрур юртнинг осмони.
Байрам муборакбод, азиз эркаклар,
Тилаймиз сизларга эзгу тилаклар.
Омон бўлинг бола, оналар учун,
Сезинг доим аёл меҳрининг кучин.
Шеър муаллифини билолмадим, аммо чиройли тилакларни байрам совғаси сифатида қабул қилингhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Gulchehra Ibragimova
13.01.2012, 17:44
14-январь ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ЯНА БИР БОР МУБОРАК БЎЛСИН!:clapping:
ЭРКАКДАН ОМАДНИ АЯМА
Эркакдан омадни аяма фалак,
Жонини асрагил, этмагил халак.
Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам,
Номардга зор этма, кўрмасин алам.
Эркакдан омадни аяма ҳаёт,
Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод.
Ишига унум бер, ҳамёнига пул,
Билагига куч бер, эй қодири дил!
Майлига ҳар замон ичиб “шер” бўлсин,
Майсага ағанаб усти кир бўлсин.
Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда,
Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!
Тан-жони соғ бўлсин, тўрт муччаси соғ,
Уйидан бахт топсин, кайфи бўлиб чоғ.
Оғзига ош бер-у, кўзга ёш берма,
Мард эркак хор бўлса фалак-дош берма!
Номардга зор қилма, душманига хор,
Шаънини букмасин, ҳеч қайси дилдор.
Сен унга қудрат бер, кўнглига ғурур,
Токим йиқилмасин юрагида ор.
Ҳиёнат этмасин ёри бериб панд,
Оёғидан чалмасин ҳеч қайси номард.
Аёлдан қолмасин дилдаги доғи-
Аллоҳим, асрагин бўлиб паноҳи.
..Эркакнинг бошини эгма, эй фалак?!
(C)
ИЧАМИЗ
Бугун учун ичамиз, дўстлар,
Ўтган ғамдан кечамиз, дўстлар,
Қулфу дилни очамиз дўстлар.
Қани олинг.. Ичамиз дўстлар.
Бу дунёда борлигимиз-чун.
Ё кимгадир зорлигимиз-чун.
Бир ошиққа ёрлигимиз-чун,
Қани олинг, ичамиз дўстлар!
Кимдир берган озори учун.
Яхши дўстнинг назари учун
Ошиқ қалбнинг исҳори учун,
Қани олинг. Ичамиз, дўстлар!
Бугунги шоҳ кунимиз учун,
Эсда қолар тунимиз учун,
Шу ажойиб онимиз учун.
Қани олинг ичамиз, дўстлар!
Кимдир бизни иғво қилмасдан,
Бошимизга ғавғо солмасдан,
Ўрнимизни кимдир олмасдан,
Шул қадаҳни оламиз дўстлар!
Тўрт муччамиз бутунлиги-чун,
Қўлимизнинг устунлиги-чун,
Барча ғамдан кечамиз дўстлар,
Қани олинг, ичамиз дўстлар!.
Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи бисотидан ўғриланди ;)
Gulchehra Ibragimova
13.01.2012, 18:16
Қулфу дилни очамиз дўстлар.
Қани олинг.. Ичамиз дўстлар.
Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи бисотидан ўғриланди ;)
Ҳа, сиз ЭРКАКЛАР..нимани ўғирлашни биласизhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Қани олинг, ичамиз дўстлар!.
Жасурбек, бунақа тарғиботлар яқиндан бошлаб таъқиқланган. Бошқачароқ табрик йўли йўқмиди????
Shokir Dolimov
13.01.2012, 21:52
Ҳа, сиз ЭРКАКЛАР..нимани ўғирлашни биласиз
Қалбингиз, юрагингиз, сирингиз, ихтиёрингизни ўғирлатиб қўйиб, яна ҳайрон хам бўласиз :) .
Bekmirzo
13.01.2012, 22:13
Vatan himoyasi yo'lida belbog'ini mahkam bog'lagan yigitlarning va ularga shijoat hamda ilhom baxshida etib turadigan insonlarning barchasini Vatan himoyachilari kuni bilan tabriklayman. Bayramlar muborak!
Ichasizmi, sipqorasizmi, u yog'ini o'zingiz bilasiz! :) ;)
Liliya M
13.01.2012, 22:51
Байрам муборак, азиз химоячилар!
Поздравляю Долимова Ш.З. и всех военнослужащих Узбекистана (мужчин и женщин) с праздником - Днем защитников Родины !
Медицинская сестра, сержант запаса Liliya M. :-)
https://img.uforum.uz/images/psjaqut4060502.jpg
P.S. за плечом просят спросить, когда начнется публикация армейских анекдотов?
Ҳурматли Долимов ва бошқа ҳарбийларимизни байрам билан табриклаб, бир вақтлар бир қори-домладан эшитган гапни айтиб ўтсам.
Битта киши Ватан сарҳадида бедор турса, унга мана шу юртда қилинган эзгу ишларнинг савобидан (худди ксерокопия) бир мисқол ҳам камайтирилмай берилар экан. Тасаввур қиляпсизми?
Биламизки, жонажон Ўзбекистонимизда савобли ишларнинг салмоғини чамалаш ҳам мумкин эмас. Илоҳим ўшандай даражага етиш ҳамма ҳарбийларга насиб этсин.
Қадрдон юртдошлар, форумдошлар!
Биз ҳаммамиз, қайсидир маънода, Ватан ҳимоячиларимиз, шунинг учун барчангизни қутлуғ кун, эъзозли шодиёна билан қутлайман! Токи Ватан сарҳадлари тинч, юртимиз обод бўлсин!
Assalom alaykum, vatan tinchligi uchun xizmat qilayotgan barcha yurtdoshlar.
Sizlarni O'zbekiston qurolli kuchlari tashkil qilinganligining 20 yillik shodyonasi bilan tabriklayman. Mashaqatli va sharafli kasb egalari, sizlarning shu nomga munosib bo'lib, elu yurt tinchligi uchun qilayotgan har bir savobli ishingizda Allohim o'zi yor bo'lgay!
Кимдир чўпак отса ўзбек номига,
Тегади ғурурнинг баланд томига,
Юрак зириллайди, кўзда чақнар ўт,
Тортади аламли ўйлар домига…
Шукурким, юрт-ел тинч, бут қўрғонлари,
Сарҳадини тутган алп ўғлонлари,
Боласин бешикда қучган келинчак,
Тупроғини севган бобожонлари.
Бу замин ичинда битта Ватан бор,
Бир боғ бор , бир гулшан , битта чаманзор!
Оҳ , менинг юрагим - жон, Ўбекистон,
Менинг муҳаббатим акс этган диёр.
Кўтаринг борича бу эл шонини,
Кўрсатинг дунёга бор имконини,
Ғаюрларнинг дами ичида қолсин,
Эъзозлаб олишсин тилга номини.
(С)
Ҳамиша дастурхоннинг тўрида ўтирасан. Овқатни биринчи бўлиб бошлаб берасан. Баланд пошнада юрмайсан. Фамилиянгни ўзгартирмайсан. Ажинлар ҳақида ўйламайсан.Зато, қўйган нарсанг жойида турмайди. Масалан ишдан келиб пайпоқни диваннинг таги ёки хона бурчаги каби бирор бир "тайинли" жойга ирғитасанқўйиб қўясан, эрталаб қарасанг яна йўқ!!! Шкафга жойлашиб олган бўлади :)
Shokir Dolimov
14.01.2012, 05:05
14 январь Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари – Ватан ҳимоячилари куни (День защитников Родины) ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун (День образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан) сифатида нишонланади.
Байрам санаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тарихидаги қуйидаги энг муҳим воқеалар билан боғлиқдир:
1991 йилнинг 31 август куни «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат ёш республикамизга ўзининг ҳарбий сиёсатини юритиш ҳуқуқини берди. Шу куни эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги баёнот эса миллий Қуролли Кучларимизни ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
1991 йил 6 сентябрдаги «Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони соҳанинг илк пойдевори саналади.
1992 йил 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига айлантирилди.
1992 йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида»ги қарори жуда муҳим тарихий аҳамиятга эгадир. Мазкур қарорга кўра давлатимиз ҳудудидаги ҳарбий тузилмалар республика тасарруфига олинди.
1993 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни деб белгиланди.
Ватан ҳимоячилари кунини нафақат ҳарбий хизматчилар, балки айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб навқирон йигитларнинг байрами, деб қабул қилинган.
Ушбу байрам муносабати билан ҳар йили тантанали тадбирлар ўтказилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг Ватан ҳимоячиларига йўллаган табриги чоп этилиб, унда Қуролли Кучлар олдида турган энг долзарб вазифалар белгилаб берилади.
Shokir Dolimov
14.01.2012, 05:07
Фурсатдан фойдаланиб:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонини;
давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятини;
халқаро хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик соҳасида олиб борилаётган халқаро тадбирларда юртимиз номидан иштирок этаётган вакилларни;
миллий хавфсизлик ва ҳарбий фан соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларни;
давлатимизнинг мудофаа қобилиятини янада юксалтириш, ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшаётган турли поғоналарга мансуб мансабдор шахсларни;
Қуролли Кучлар фахрийларини;
Қуролли Кучларимиз резерви ва захирасидаги фуқароларни;
Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тасарруфидаги бирлашма, қўшилма, ҳарбий қисм, муассаса, ташкилот ва корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳарбий органлар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ яратилган бошқа ҳарбий тузилмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа турдаги давлат ташкилотларида ўз бурчини шараф билан адо этаётган оддий аскарлар, сержантлар, офицерлар, генераллар, Қуролли Кучларнинг ишчи ва хизматчилари, барча қуролдош дўстларим ва уларнинг оилаларини чин қалбимдан табриклайман.
Алоҳида дил сўзларимни бетакрор юртимизни ҳимоя қилиш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлиги ва миллий хавфсизликни таъминлаш, халқимизнинг осойишталигини муҳофаза этиш йўлида мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган қуролдош дўстларимизнинг ота-оналари, фарзандлари, рафиқалари ва барча яқинларига изҳор этмоқчиман. Улар ўз жасоратлари-ла барҳаётдир! Улар метиндек мустаҳкам сафларимизда биз учун ибрат тимсоли, ёшларни ватанпарварлик руҳида, миллий истиқлол ғояси ва она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялаб бориш учун маёқ сифатида ўз хизматларини давом этишмоқда! Уларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейидан жой олган табаррук номлари Ватан ҳимоясини касб деб билган кишилар қалбида мангу яшайди.
Дарҳақиқат, Ватан ҳимоячиси – юртнинг жонли қалқонидир!
Ҳарбий қасамёд қабул қилган бундай касб соҳиби ҳар қандай фурсатда ўз бурчини охиригача адо этиш, керак бўлса, халқ учун, Ватан учун ўз ҳаётини қурбон қилишга тайёр туради. Бунда у, эри ҳалок бўлганидан хабар топган рафиқаси болаларига серрайганча қараб қолиши, фарзандининг ҳалок бўлганини эшитган онаси бир онда бир неча йилларга кексайиб қолиши, тобути отасининг елкасини зил-замбил юкдай эзиб юбориши ҳақида бирор фурсат бўлсин ўйлаб-нетиб ўтирмайди.
Tulqin Eshbekov
14.01.2012, 06:40
Дарҳақиқат, Ватан ҳимоячиси – юртнинг жонли қалқонидир!
Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ! (Ғафур Ғулом).
Ватанни Алпомишдек йигитлар қўриқлайди, йигитларни қизлар тўғри йўлга бошлаб юради! :)
Ўзбекистон Аскари
Қадамингдан ўт чақнар
либосларинг ярашар,
Кўрганлар хавас қилар-
Ўзбекистон Аскари!
Сен ўз ўрнинг сардори
Химоянгда ёш-кари
Сергак тургин, чарчама,
Ўзбекистон Аскари!
Томирда қайноқ қонинг,
Қадрлидир хар онинг,
Ошгай шухрат ва шонинг-
Ўзбекистон Аскари!
Ардоқлагин Ватанни
Бағишлаб жону танни
Йўлатмагин душманни
Ўзбекистон Аскари!
Озод юртим бор, деб айт
Юзинг ёруғ бўлиб қайт,
Фахр айлаб битгум байт-
Ўзбекистон Аскари!
Нодира Хасанова
Форумдошимиз ўртоқ Долимовга
ва бошқа барча Ватан ҳимоячиларига
Бир кеча қўққисдан уйғониб кетдим,
Соатга қарасам, иккими ё уч.
(Эҳтимол совуқдан) жунжукди этим,
Ташқарига тортди аллақандай куч.
Қандайдир шарпани илғаб ўзича,
Гўё огоҳ этиб бизларни хавфдан,
“Ҳавф, ҳавф”, дея бор овозича
Кучук ҳурар эди қўшни тарафда.
Кўнгил-да, атрофни кўздан кечирдим,
Шукрки, ҳаммаёқ тинч ва осуда.
Тунчироқ нурида кўриб, энтикдим,
Фарзандларим ётар қатор уйқуда.
Ҳовлида ўйноқлаб, куйлайди шамол,
Бир-бирин рақсга тортар хазонлар.
Дарахтлар жимгина сурмоқда хаёл,
Бошини тебратар гулу райҳонлар.
Тинчлик, ҳотиржамлик – эзгу тушунча,
Шаксиз, яратганнинг инояти – бу.
Ва айни пайтда қанчадан қанча,
Бедор нигоҳларнинг шарофати – бу.
Кунни кун, тунни тун, демай, сарҳадда,
Бедор, сергак турган, эй аскар укам,
Сизлар бор, яшаймиз тинч, фароғатда,
Яхшиям сизлар бор – бизларга не ғам.
Тинчлик қадрин билдим ота бўлгач мен,
Шулар бор, кўнаман ҳаёт ғамига.
Бола кулгусига, айтгил, нима тенг,
Дунёни алишмам табассумига.
Сенга кўнгилдаги борини айтай,
Сабру сабот тилай айни чоқда ман.
Яхши ният билан сизларга атай,
Учта ўринбосар ўстирмоқдаман.
Мудомки турибсиз кўкракни кериб,
Йўл йўқ ҳавотирга, йўл йўқ қайғуга.
Энди дилбандларим ёнига кириб,
Уйқуга кетаман, ширин уйқуга.
(с)2012 й.
Masud Mahsudov
14.01.2012, 17:11
Vatan himoyachisidek mas'uliyatni tuyib yashagan har bir insonni bugungi bayram bilan tabriklayman! Shu bilan birga yuqoridagi tabrik so'zlari egalariga o'z minnatdorchiligimni bildirib qolaman. :)
Шеърларни ўқиб саф қўшиғимиз эсимга тушиб кетди:
Тонглар отар, бонглар урар
Шафақлари қирмиз қон
Она юртим, барно юртим
Келди сенга истиқлол
Бир сарҳадинг Сирга туташ
Бири Амударёга
Ўзбекистон, Ўзбекистон
Дунёга чиқ дунёга...Барча Ватан ҳимоячиларини бугунги байрам билан табриклайман.
https://img.uforum.uz/images/habxbdq8885242.jpg
http://fikr.uz/
Shokir Dolimov
14.01.2012, 21:08
Қаранг, ҳаммамиз ҳар хил одамлармиз, дунёқарашларимиз, у ёки бу масалада фикр-мулоҳазаларимиз ўзгача, баъзан эса бир-биридан кескин фарқ қилади. Бу табиий, албатта. Бироқ қалбларни қувонтирадиган, ғайратимизни жўш урдирадиган шундай нарса борки, у ҳам бўлса, Ватан тушунчаси бор жойда барчамиз якдилмиз. Чиндан ҳам бу байрам – Ватан байрамидир!
Tulqin Eshbekov
15.01.2012, 07:24
Ватан
Жоним фидо бўлсин сенга, эй, Ватаним!
Керак бўлса бахшидадир бутун таним!
Борлиғингни қалбимга жо айлаб яшаш,
Бахт-иқболим, бор ҳаётим бўлғай маним!
(Мактабда ўқиган бу шеъримиз муаллифи ким?)
Gulchehra Ibragimova
16.01.2012, 09:37
Ҳа, сиз ЭРКАКЛАР..нимани ўғирлашни биласиз
Қалбингиз, юрагингиз, сирингиз, ихтиёрингизни ўғирлатиб қўйиб, яна ҳайрон хам бўласиз :) .
Ўртоқ Полковник!
Сиз айтгандай "қалбимиз"ни, "юрагимиз"ни кўпчилик қатори кимгадир қачондир ўзимиз билиб-билмай ўғирлатганимиз ростдирhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif,
аммо.."сиримииз"..ни ўғирлатиш..йўқ..бу гапга унча қўшилолмайман, унча-мунча сир сақлашни биламизhttp://uforum.uz/images/icons/icon12.gif!
Қиз боланинг инон-ихтиёри эса...тақдири азал томонидан кимгадир битилган бўлади.."Қиз бола-киши бандаси" дейшади-кў?!..
Қиз бола ўз "эгаси"га топширилгунча ихтиёри "маълум маънода" ота-онасида, кейин эса..қайнона-қайнотаси ва турмуш ўртоғида бўлиши табиий.
Шунда ҳам 50х50http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif Қолган ўша 50% ихтиёр ўзимизда турибдиhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Gulchehra Ibragimova
16.01.2012, 10:55
Ўртоқ Полковник!
Техник ҳам эмас, Автоматический "хато" !
Янги йилда яхши ният, фаришталар "омин" дейишса, ажабмасhttp://uforum.uz/images/icons/icon14.gifhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif, биз Форумдошлар шуни тилакдошимиз!
унча-мунча сир сақлашни биламиз!Албатта. Бир донишманд "Аёллар ҳам сир сақлашни билишади, фақат ҳаммаси биргаликда сақлашади" деган экан :)
Ra`noxon Xo`jaeva
17.01.2012, 18:35
14-январь "Ватан ҳимоячилари куни" ҳамда Миллий армиямизнинг 20 йиллиги ҳали ҳануз давом этмоқда. Бугун "Республика Болалар кутубхонасида "Ватан ҳимояси -муқаддас бурч" мавзуида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Марказий офицерлар уйи, TRASTBANK ҳодимлари, ZiyoNET” Ресурс марказининг ХТВ ҳузуридаги бўлими ходимлари ва 58-ҳарбий спорт йўналишига ихтисослашган мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Бўлажак аскарларимизнинг чиройли чиқишлари тадбир иштирокчиларида ажойиб таассурот қолдирди. Байрам тантаналари куй ва қўшиқлар билан давом этди. Эстрада юлдузларининг чиқишлари болаларга бир олам шодлик бахш этди, ҳатто қувончлари ичига сиғмай саҳнани тўлдириб рақс тушишди. Учрашувда ҳомийлар томонидан болаларга совғалар тарқатилди.
https://img.uforum.uz/images/hponriu1157287.jpg
https://img.uforum.uz/images/lqxvbuv7306434.jpg
https://img.uforum.uz/images/jkgszjs5945826.jpg
https://img.uforum.uz/images/nrktkej7402337.jpg
https://img.uforum.uz/images/rdpipob4324041.jpg
https://img.uforum.uz/images/aeultuk5867287.jpg
https://img.uforum.uz/images/qgcnamf8433095.jpg
Батафсил мана бу ерда (http://fikr.uz/posts/Mustaqillik_Vatan_milliy_goya/4103.html).
Tulqin Eshbekov
18.01.2012, 06:17
Байрам тантаналари куй ва қўшиқлар билан давом этди.
Тўй тўйларга улансин, деганларидек, бундай ажойиб байрамларимиз ҳам бардавом бўлаверсин. Ҳар бир осойишта кунимиз байрам! Демак, Ватан ҳимоячиларини ҳар куни олқишласак арзийди!! :)
Gulchehra Ibragimova
18.01.2012, 11:46
Ҳа, тадбир ҳақиқатдан ҳам жуда чиройли, тантанали ва кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, болажонларга совға ва байрам дастури жуда ёқди. Буни уларнинг кўзларидан ва рақсга завқ билан тушишларидан ҳам билса бўлади.
Қўшимча маълумотлар бу ерда (http://fikr.uz/posts/talim_fan_taraqqiyoti/4105.html#comment3028)
Кеча "Давр" дастурида ҳам батафсил ёритилди.
Nigora Jumaeva
18.01.2012, 14:49
Тадбир ҳақида маълумотлар "Yuksak e`tibor ifodasi (http://uzedu.uz/uzb/news1126.html)" номли мақолада Uzedu.uz сайтида ҳам ёритилди
Gulchehra Ibragimova
19.01.2012, 19:05
КАПИТАН
**Изоҳ: Бисотимда Ватанпарвар ўғлонларимизга аталган шу шеърим борлиги эсимга тушиб қолди..Ҳечдан кўра..кеч бўлсаям..http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif
Кўзингизнинг қаросидай сақлагайсиз,
Юрт ишончин иймон қадар оқлагайсиз,
Қўриқлайсиз шому саҳар дилда Ватан
Номус-ори, эътиқоди бут капитан.
Карвонбоши суянгайдир Сиз-мардларга,
Сиз бермайсиз элингизни «чанг-гард»ларга.
Ёв келса гар олишасиз кечиб жондан,
Сиз жасурсиз хамда мағрурсиз капитан.
Сиз Ватанга ярашгайсиз, олгумдир тан,
Ватан сизга ярашгайми ё капитан?
Қизиқтирмас ўзга нарса, ё гулбадан,
Орзуингиз ОМОН бўлса бўлди Ватан.
Сиз шу юртнинг аҳди баланд ўғлонисиз,
Сиз борсиз-ки, беҳавотир қўрғонимиз.
Фахрлангум гоҳ ошкора, гоҳо четдан-
Сиз борсиз-ки, ҳадигимиз йўқ капитан!.
Орзуингиз ОМОН бўлса бўлди Ватан.
Омон ака, шеърда сизни хам эслаб ўтганларига қараганда.... ҳм, янгам ҳам ўқисалар бўлар экан! ;)
Tulqin Eshbekov
20.01.2012, 17:59
янгам ҳам ўқисалар бўлар экан!
Оила янада мустаҳкамланади-да!
Feruza Xodjayeva
14.01.2013, 10:58
Барча биз учун қадрли бўлган форум иштирокчилари ва азиз ватанимиз ҳимоячиларини бугунги қутлуғ айём билан табриклайман!
Хонадонларига тинчлик, метиндек соғлик, омад ва бахт тилайман!!!
Gulchehra Ibragimova
14.01.2013, 11:03
"14-январь-Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин азиз ва муҳтарам Форумдошлар! Азиз ҳамкасб йигитларимиз! Жасурлик ва мардлик ҳеч қачон сизларни тарк этмасин.
Электр энергияси тизимидаги муаммолар туфайли табрикларни етказишни иложини кила олмадим, узр...
Ўтиб кетган булса форумимизнинг барча йигитларини байрамлари билан муборакбод этаман. Хонадонларидан файз, дастурхониидан барака аримасин. Тарбия қилаётган фарзандларингиз илоҳим Сизларнинг розилигингизни олиб юришсин.
Ҳамиша Ҳазрати эркак булиб юринглар хўп... :)
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot