PDA

Просмотр полной версии : Бир кулмаймизми?


Страницы : 1 [2]

Биллур
30.11.2013, 09:53
Azizim, biz ostida turib tanishgan chinor yodingizdami?
- Keksa chinormi?
- Ha.
- O'shamga chaqmoq tegib yonib ketibdi.
- Ajab bo'pti! Unga buyam kam!

barlos
30.11.2013, 15:25
- Ўзбек қайда йўқ?
- Ойда йўқ.
- Нега ойда йўқ?
- Чунки ойда фойда йўқ. :)

Shokir Dolimov
14.01.2014, 16:53
Кимнинг армияси зўр эканлигини ҳал этиш масаласи кўтарилибди.
Модомики, ушбу муаммони уруш қилиш йўли билан ҳал этиш одамийликка кирмас экан, халқаро миқёсда ов мусобақасини ўтказишга аҳд қилинибди. Вазифа битта, у ҳам бўлса, ўликми, тирикми, қуён овлаш.
Америкаликлар ишга киришибди: ҳарбий авиация ўрмонни бомбардимон қилиб, пулемётлардан ўқ ёғдирибди ва бир соатдан сўнг, қуённинг куйиб, кўмирга айланган танасини олиб чиқилибди.
Шундан сўнг, ўрмонга инглизлар кириб кетибди: ўлик жимжитлик, ярим соат ўтгач, битта бўғиқ ўқ овози янграб, ҳайъат аъзоларига иккита қуён тақдим этилибди.
Ниҳоят, навбат ўзбек армиясига етибди. Ўрмонга кириб кетган сержантлар Эшмат билан Тошмат беш дақиқа ўтар-ўтмас, аъзойи бадани моматалоқ бўлиб кетган айиқни тутиб келтиришибди.
- Бу нима, қуёнми? - таажжуб-ла сўрашибди ҳайъат аъзолари.
- Қуёнман, мен, ҚУЁН, - ўкирибди бечора айиқ, - Фақат ўтинаман, ТЕПМАНГ МЕНИ!

Байрамингиз билан :)