PDA

Просмотр полной версии : Озод инсон изтиробларини акс эттирган адиб, публицист, адабиётшунос: Хуршид Дустмухаммад


Nigora Umarova
11.12.2008, 11:41
Ватан, инсон ва тафаккургина эмас, изтироб хам озодлик истайди. Истиклолга етишган озод изтироб чексиз коинотни, бепоён дунёни, халки, узлиги, кадрияти ва маънавиятини янада чукур, янада теран идрок этолмаётганидан озор чекади.

Мухтарам форумдошлар!

Навбатдаги сухбатдошимиз адиб, публицист, адабиётшунос - фикрга ташна зиёли Хуршид Дустмухаммаддирлар.
Демак, ижодкорлар билан буладиган маърифий сухбатларимиз давом этади...

https://img.uforum.uz/images/400529.jpg

Nigora Umarova
11.12.2008, 11:55
Ассалому алайкум Хуршид ака!
Авваламбор форумимизга хуш келибсиз!
Сухбатимиз маънавият, маърифат, ижодкор ва ижод хакида булади.
Хисобли умрнинг уз фасллари бор, бизнинг замондошларимиз эса, мана, ун йилдан ошдики, кайта англаш фаслида яшамокда. Дунёни кайта англаш имконига- изтиробу кувончларга тула бу саодатли дамларга етказгани учун хам Яратганга беадад шукр!
Фикрлаш эркинлиги... Сизнингча у нима?

Xurshid Dustmuhammad
11.12.2008, 12:08
Фикрлаш эркинлиги... Сизнингча у нима?
Ассалому алайкум!
Нигорахон, биласизми дунёда фикрлаш эркинлигидан кура буюкрок неъмат йук. Фикри озод булмаган одамнинг узи озод хисобланмайди. Турли заминий кучлар одамни истаган куйига солиши мумкин, хатто унинг тафаккурига зулм утказишдан тоймаслиги мумкин, лекин энг каттол шароитда хам фикр_озоддир!
Фикрни бугишдан кура тубанрок, разилрок гунох йук, аммо-лекин фикрдан кура буйсунмасрок куч хам йук. Куз очган, "оёкка" туриб олган фикр-фикр эгасидан хам кудратли, энди у теварак - атрофдаги одамларга, дунёга, бутун оламга уз таъсирини утказа бошлайди. Жисм улади, лекин фикр колади. Хар кандай заминий ёвуз куч хам фикрни улдиришга ожизлик килади.
Чунки фикр- илохий, самовий ходисадир!

Husen
11.12.2008, 12:11
Ижод ахлининг бошкарув тизимида, қисқаси сиёсатда фаолият юритишини шахсан ўзингиз қандай қабул қиласиз?
Чунки, сиёсат ва ижод назаримда, бир-бирига қарама қарши бўлган манфий ва мусбат қутбларни эслатади.
Ижодкор саройда эмас, халқни орасида юргани маъқул эмасми?

Xurshid Dustmuhammad
11.12.2008, 12:12
Мустакиллик бизга ана шу бемисл мархаматни кайтариб берди. Хар бир инсонга бу ёруг оламнинг энг олий хакикатларини англаб етиши учун имкон яратди. Хаётнинг энг олий хикматларини белгилаб яшай олмай яшаш накадар аянчли эканини, зуравон ва ёлгон хакикатларга алданиб умр совуриш накадар кечирилмас фожиаларга олиб келиши мумкинлигини намоён этди.

Nigora Umarova
11.12.2008, 12:20
Маънавият нима? Гарчи савол оддий ва жун куринса-да, баъзан инсон жавоб топа олмай кийналади...

Xurshid Dustmuhammad
11.12.2008, 14:16
Маънавият нима? Гарчи савол оддий ва жун куринса-да, баъзан инсон жавоб топа олмай кийналади...
Тугри, куп холларда "Маънавият нима?" деган саволга дурустрок жавоб тополмай унгайсиз ахволга тушиб колишади. Маънавият узинг яшаб турган даврнинг энг мукаддас хакикатларини ва хикматларини англаб етиш, уларнинг кадрига ета билишдир!
Мустакиллик одамлари учун истиклолни кадрлай билиш-маънавият.
Узбекистон мустакилликка эришса, вассалом, олам гулистон булиб кетади деб уйлаш хомхаёл экани, мана, ун йилдан ошик вакт утдики, бот-бот уз тасдигини топмокда. Мустакиллик-тинимсиз мехнат, тинимсиз бедорлик, тинимсиз изланишдан иборат эканлигини эндиликда одамларимиз тобора равшанрок тушуниб, англаб етмокдалар. Жамият узгариши учун одамлар узгариши, одамлар узгариши учун эса, биринчи навбатда, тафаккур ва дунёкараш янгиланиши зарурлиги хам истиклол тонги аён килаётган улуг хакикатлардан бирига айланди.
Бу давр давом этмокда, эхтимол узок давом этар, чунки оламоннинг халкка айланиши, миллий кадриятларнинг умуммиллий тафаккур ва мафкура даражасига кутарилиши, бу сифат узгаришларини умуминсоний демократик анъаналар макомига олиб чикиш гоятда мураккаб жараёнлардан эсон-омон утишни таказо этади.
Жараён осон кечмайди, осон кечмаётган жараённи осонлаштириш учун эса огир саволлардан кочмаслик, нозик муаммоларни-да четлаб утмасликка тугри келади. Мулохазалар хилма-хиллиги, фикрлар ранг-баранглиги керак, гоялар, мулохазалар мунозарасидан тугилажак энг окил гоялар амалга оширилмоги лозим. Жамиятнинг гуллаб-яшнаши, одамлар турмушининг фаравонлашуви соглом гоядан тугилажак окилона тадбирларга боглик.
Сизга, бизга, хаммамизга боглик.

Nigora Umarova
11.12.2008, 14:49
Онгли инсон борки, хаёт конуниятларини, чексиз коиноту тубсиз бахри салтанатни, ер каърини ва улар оркали уз онги ва шуури сир-синоатларини кашф этади. Одам одамлигини англай бошлаган, тафаккурини ибтидоий куртаклари ниш ура бошлаган олис утмиш замонларидан то хозирга кадар тафаккур сохиблари ОЛАМ НИМА, ОДАМ НИМА деган жумбок устида бош котирадилар. Айтишларича, дастлабки онгли аждодлар акл-идроки билан хозирги онг тараккиёти оралигидаги масофани ун беш дакикалик йулга киёслаш мумкин экан...

Оламнинг яхлитлиги нимада деб уйлайсиз?

Xurshid Dustmuhammad
11.12.2008, 15:21
Оламнинг яхлитлиги нимада деб уйлайсиз?
Инсоният тафаккури англаб етган энг улкан хакикат- Оламнинг яхлит бир бутунлигидир! Ушбу Оламни тутиб турган Мутлак мувозанат-Мутлак уйгунлик-иккинчи хакикат! Ана шу икки хакикатдан келиб чикувчи учинчи хакикат-инсоннинг билишга мойиллиги!
Замин каъридан тортиб то Коинот чексизлиги кадар нимаики мавжуд экан, шу ораликда кандайин ходисалар, жараёнлар кечар экан, уларнинг барчаси бир-бирига алокадор мазкур уч хакикат хикмат измида!

Nigora Umarova
11.12.2008, 15:52
Оламнинг бир бутун ва яхлитлигига ишонмасак, Осмон ва Ер ушбу бутунликнинг икки ажралмас палласи эканлигини тан олмаск, Мутлак мувозанат хикматини тушуниш ва эътироф этиш кийин. Куръони Каримнинг бир оятида "Барча нарса Унинг хузурида улчовлидир..."деган ояти карима бор.
Жуда жун мисолни келтирадиган булсак, одам мувозанатини саклай олмаса икки оёкли коматини тик тутиб туролмайди. Мувозанатсиз куш парвоз кила олмайди. Мувозанат конунияти бузилса хатто турт оёкли хайвон хам кадам босолмайди.
Кумурскадан тортиб то чексиз оламий жараёнлар мавжудлигини таъмин этувчи мислсиз куч-мувозанат!
Мутлак мувозанат хакидаги фикрларингиз...

Xurshid Dustmuhammad
11.12.2008, 16:10
Оламнинг бир бутун ва яхлитлигига ишонмасак, Осмон ва Ер ушбу бутунликнинг икки ажралмас палласи эканлигини тан олмаск, Мутлак мувозанат хикматини тушуниш ва эътироф этиш кийин. Куръони Каримнинг бир оятида "Барча нарса Унинг хузурида улчовлидир..."деган ояти карима бор.
Жуда жун мисолни келтирадиган булсак, одам мувозанатини саклай олмаса икки оёкли коматини тик тутиб туролмайди. Мувозанатсиз куш парвоз кила олмайди. Мувозанат конунияти бузилса хатто турт оёкли хайвон хам кадам босолмайди.
Кумурскадан тортиб то чексиз оламий жараёнлар мавжудлигини таъмин этувчи мислсиз куч-мувозанат!
Мутлак мувозанат хакидаги фикрларингиз...
Олам яралган биринчи лахзалардаёк уни халокатдан асровчи мувозанатни хам яратишга киришилган. Эътибор берсак, табиатда кечадиган хар кандай катта-кичик ходиса Мутлак мувозанатни саклашга хизмат килади. Тасаввур килинг: Ой ёки Куёш Аллох таоло уларнинг зиммасига юклаган буюк миссияни адо этишдан зарра чекинса ёки курраи заминимиз уз уки атрофида айланишни "истамай" колса, окибати нима кечади?
Жавоби аён.
Фикри ожизимизча, инсон-Мутлак мувозанат бардавомлигини саклаш йулидаги Парвардигори оламнинг бемисл кашфиётидир.
Узингизга савол берайлик: бу ёруг олам учун инсон кавмининг нима зарурати бор?
"Зарриёт" сурасида келадиган "Хар бир нарсани жуфт килиб яратдик"(49-оят) деган хикматдан келиб чикилса, жуфти булмаган нарса ё тушунчанинг узи йук. Энг оддий яхши-ёмон, ок-корадан тортиб Еру Осмонгача жуфт килиб яратилган. "Яккалик Худога ярашур" деган гап хам бошка жамики нарсанинг жуфти борлигидан далолат беради.
Хаёлга пича эрк берсак, дунё яралган илк лахзалардаёк жуфтлик тартиботи мукаммал даражада яратиб улгурилмаган. Лоакал инсон бошка жондорлардан кейин, шунда хам аввал эркак-Одам Ато, сунгра унинг кобиргасидан аёл - Момо Хаво яратилганини назарда тутайлик.
Демак, Олам пайдо булган дастлабки вактларда фалакиёт билан замин-икки кутб орасидаги мувозанатда кандайдир кемтиклик хукм сурган. Бошкача айтганда, Замин Самога нисбатан жуфтлик вазифасини тула утай олмаган.

Masud Mahsudov
11.12.2008, 16:13
Assalamu alaykum, Xurshid aka... Avvalambor forumimizga xush kelibsiz

Мустакиллик бизга ана шу бемисл мархаматни кайтариб берди. Хар бир инсонга бу ёруг оламнинг энг олий хакикатларини англаб етиши учун имкон яратди. Хаётнинг энг олий хикматларини белгилаб яшай олмай яшаш накадар аянчли эканини, зуравон ва ёлгон хакикатларга алданиб умр совуриш накадар кечирилмас фожиаларга олиб келиши мумкинлигини намоён этди.

Ya'ni, Mustaqillikka qadar yozuvchi/shoirlarda bugunchalik erkinlik yo'qmidi?... Siz erkinlik deb aytayotgan, aslida esa nisbiy tushuncha bo'lgan chegaralanishlar hamma davrga ham xos emasmikin?...

Savol: Bugungi kunda nega yengil-yelpi asarlarning yomg'irdan keyin chiqqan qo'ziqorindek chiqib ketishiga yo'l qo'yilayapti? Yozuvchilar uyushmasida kitobxonlarga taqdim etilayotgan asarlarni ko'rib chiqish yuzasidan biror qo'mita faoliyat yuritadimi?

Husen
11.12.2008, 16:29
Bugungi kunda nega yengil-yelpi asarlarning yomg'irdan keyin chiqqan qo'ziqorindek chiqib ketishiga yo'l qo'yilayapti?

Бунда халқимиз ҳурматини қозонган ёзувчи адибларимизнинг ўзларининг ҳам тузукина ҳиссалари борга ўхшайди. Масалан, бир курсдошимиз бир куни томдан тараша тушгандек, "қиссам чоп этилди" дея китобини дарсга олиб келиб ҳаммага тарқата бошлади. Биз эса унинг қисса ёзишга лойиқ даражада истеъдоди борлигидан бехабар эканмиз. Кейинчалик, сирини сезиб қолдик - қиссани катта пул эвазига мен ҳурмат қилган ёзувчиларимиздан бири ёзиб берган экан.
Яна бир ёзувчи бутунлай бошқа бир тахаллус билан ҳар куни у ёки бу сариқ матбуот сахифаларида хикоялари билан пайдо бўлади. Беихтиёр хикоя ишлаб чиқарувчи фабрика дейсиз...
Аммо, ўз тахаллуси билан эълон қиладиган асарларини булар билан солиштирсанггиз, ўз тахаллусидаги асарларнинг савияси анча юқори эканлигига гувоҳ бўласиз.
Аксарият, ёзувчиларимиз эса сариқ матбуот нашрларига сармоя киритиб, даромад ҳам қилмоқдалар. Суҳбатдошимиз ҳам ушбу мулоҳозаларга қўшиладиларми?

Nigora Umarova
11.12.2008, 16:41
Mas'udbek va Husan Tangriyev !
Adibimiz yuqoridagi savolimga javob berib bo'lsalar-da, keyin sizlar ko'tarib chiqqan muammo haqida fikr yuritsak...
Bo'lmasam suhbatimizda savol va javoblar o'rtasida uzviy bog'lanish bo'lmaydi.

Nigora Umarova
11.12.2008, 17:23
Тасаввуф адабиётида "Инсон фаришта ва хайвон уртасидаги мавжудотдир. Хохласа фариштадек пок, хохласа хайвондек онгсиз булиши мумкин" дейилган. Инсон онги ва тафаккури ила узга мавжудотлардан фарк килувчи жонзотдир..
Сизнинг тасаввурингизда инсон ким: чексиз олам багридаги гоятда кичик заррами ёки...?

Xurshid Dustmuhammad
11.12.2008, 17:44
Тасаввуф адабиётида "Инсон фаришта ва хайвон уртасидаги мавжудотдир. Хохласа фариштадек пок, хохласа хайвондек онгсиз булиши мумкин" дейилган. Инсон онги ва тафаккури ила узга мавжудотлардан фарк килувчи жонзотдир..
Сизнинг тасаввурингизда инсон ким: чексиз олам багридаги гоятда кичик заррами ёки...?
Одамнинг асли кандай мавжудот экани хакида бош котирмаган бирорта донишманд булмаган, яшашдан максад нима деган саволга жавоб изламаган оддий одамлар хам кам. Кизик, бундай жумбоклар жавобини беихтиёр ташкаридан-теварак-атрофимиздан, утмишдан... коинотдан излаётганимизни сезмай коламиз. Огир уйга чумган лахзаларда оёгимиз остидаги замин каърига ёки самовий кенгликларга термиламиз. Гуё шу билан барча мохиятни тула англаб етмокчидек буламиз.
Аслида эса инсон-чексиз Олам багридаги гоятда кичик зарра, унинг билагонлиги эса бу Олам мураккаблиги олдида хеч нарса. Мантикан ёндошсак, Оламни англамок учун Оламнинг узи кадар камровли акл-идрок керак.
Бирок инсоннинг табиати шундай яралганки, у узининг киска умри мобайнида муттасил билишга интилади, кашфиёт йулларини излайди. Кашфиёт жараёни шу кадар рохат ва хузурбахшки, хакикатнинг жамолини куриш истагидаги калб ва шуур сохиби бу йулда хеч кандай машаккатдан кайтмайди. Хакикатнинг жозибаси тинмай узига чорлайди, халоватингизни угирлайди, лекин унга сари неча маофа якинлашсангиз у сздан шунча масофа узоклашади, гирромлик килсангиз-устингиздан кулади, зуравонлик килсангиз-гойиб булади...
Нима, одам кандайдир куринмас куч кулида уйинчокми, У шу кадар увол махлукми? Унинг саъй-харакатлари шунчалар бесамарми?..
Уйинчок ва увол махлукка айланиб колмаслик, бесамарликдан самар топиш учун хам одам УЗ хакикатларини узи учун белгилаб олмоги лозим. Оддам узининг гап-сузи, фикр-мулохазалари, яшаш тарзи узгалар учун фойдали эканини билишининг узи улкан саодат. Ана шу саодатнинг узи бандасини юкорида баён этилган улкан хакикатларга якинлаштиради, одамни ана шу хакикатларнинг фаол "аъзоси"га айлантиради. Барча фазилатларимиз жамланиб зарра булса-да наф келтиради.

Nigora Umarova
11.12.2008, 18:05
Хуршид Набиевич Дўстмухамедов

https://img.uforum.uz/images/6434277.jpg

Хуршид Набиевич Дўстмухамедов, 1951 йил 8 январда Тошкент шахрида хунарманд зиёли оиласида тугилган.
Ўрта мактабни тугатгач, 1968-1973 йилларда ТошДУ журналистика факультетида тахсил олди. 1973 йилдан Ўзбекистон ССР “Фан” нашриётида, “Фан ва турмуш” журналида ишлади.
1984-1986 йиллар “Кишлок хакикати” газетасида мухбирлик килди.
1986-1995 йилларда “Ёш куч” журналида бўлим мухаррири, бош мухаррир ўринбосари, бош мухаррир лавозимларида, 1995-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият юритди.
1997-2004 йилларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва кўллаб-кувватлаш жамгармасида хамраис, 1997-2002 йилларда “Хуррият” газетасида бош мухаррир, 2004 йил март ойида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раис ўринбосари бўлди.
2005-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари кўмитаси раиси.
2007 йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимида фаолият юритмокда.
1997 йил Биринчи чакирик Олий Мажлис депутати, 1999 йил Иккинчи чакирик Олий Мажлис депутати, 2004 йил Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати бўлиб сайланди.
1995 йилдан ЎзМТДП аъзоси. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Хикоя, кисса, романлари китоб холида нашр этилган. “Чаёнгул” бадиий фильми сценарий муаллифи.
Ўтган асрнинг 70-йиллари ўрталаридан илмий тадкикот ишлари билан шугулланади. 1995 йили “Ўзбек хикоячилигида бадиий тафаккур эволюцияси” мавзуидаги номзодлик диссертациясини ёклади.
2008 йил “Журналистнинг касб одоби муаммолари: назарий-методологик тахлил (мустакиллик даври ўзбек матбуоти фаолияти мисолида 1991-2008 йиллар)” мавзуидаги докторлик диссертациясини химоя килди.
“Шухрат” медали, “Дўстлик” ордени (2006) билан такдирланди.
Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Xurshid Dustmuhammad
15.12.2008, 15:41
Ижод ахлининг бошкарув тизимида, қисқаси сиёсатда фаолият юритишини шахсан ўзингиз қандай қабул қиласиз?
Чунки, сиёсат ва ижод назаримда, бир-бирига қарама қарши бўлган манфий ва мусбат қутбларни эслатади.
Ижодкор саройда эмас, халқни орасида юргани маъқул эмасми?
Бу – азалий савол. Уни баъзан, “шох ва шоир”, “шох ва дарвеш” кабилида хам ифодалашган. Тўгри, сиёсат билан бадиий ижод табиатан бир-биридан йирок тушунчалар. Бу йироклик нимада кўринади? Хаёт, одамлар, муносабатлар, вокеа-ходисалар хакида сиёсатнинг ўз мезон ва ўлчамлари бор, бадиий ижоднинг ўз мезон ва ўлчамлари бор. Аксарият холларда ана шу икки кутб максадлари ва нуктаи назарларини аралаштириб юборамиз-да, нотўгри ва асоссиз хулосалар чикарамиз, тушунмовчиликлар келиб чикади, бошимиз котади. Вахоланки, уларнинг хар биридан ўз жойида, ўз талабларидан келиб чикиб иш тутилса, олам гулистон!
Ижодкор саройда эмас, халкнинг орасида юриши маъкуллиги хакида. Кечирасиз, саройда кимлар ишлайди, кимлар фаолият юритади? Шу халк вакиллари эмасми? Улар хам ўз халкимизнинг бир кисми эмасми? Колаверса, саройда юрган мансабдорнинг кенг халк оммасидан узоклашиб кетиш-кетмаслиги унинг виждонига, ундаги адолат туйгусига боглик. У истаган вактда кўчага чикиши, оддий одамлар окимига кўшилиб кетиши, ўша мухитда нафас олиб, ўша мухит “об-хавоси”дан бохабар бўлиши катта муаммо эмас. Шахсан ўзимга келсак, юкори идоралар оламини билиб-билмай калам тебратиб юраверганимда кўплаб хаётий хакикатлардан бебахра ўтиб кетган бўлар эдим деб хисоблайман.

Xurshid Dustmuhammad
15.12.2008, 15:51
Assalamu alaykum, Xurshid aka... Avvalambor forumimizga xush kelibsiz

Ya'ni, Mustaqillikka qadar yozuvchi, shoirlarda bugunchalik erkinlik yo'qmidi?... Siz erkinlik deb aytayotgan, aslida esa nisbiy tushuncha bo'lgan chegaralanishlar hamma davrga ham xos emasmikin?...

Savol: Bugungi kunda nega yengil-yelpi asarlarning yomg'irdan keyin chiqqan qo'ziqorindek chiqib ketishiga yo'l qo'yilayapti? Yozuvchilar uyushmasida kitobxonlarga taqdim etilayotgan asarlarni ko'rib chiqish yuzasidan biror qo'mita faoliyat yuritadimi?

Ваалайкум ассалом Масъудбек!
Авваламбор форумда сиз каби эркин фикрловчи ва халкининг маънавиятини уйловчи ёшлар борлигини куриб кувондим.

Саволингизга берадиган жавобим куйидагичадир:

Бу хам демократиянинг шарофати. Бировнинг кўлидаги каламни тортиб олишга хеч кимнинг хакки йўк. Эркин бозор муносабатларининг яхши-ёмон томонлари кўп. Унинг одамларнинг хохиш-иродасига бўйсунмайдиган табиий жихатлари хам талайгина. Давлатимиз рахбари жуда топиб айтди – “оммавий маданият”! Эркин бозор дунёсида юксак санъат намуналарини кадрига етадиган катлам хеч качон йўколиб кетмаганидек, оммабоп асарлар ихлосмандлари хамиша нисбатан кўпчиликни ташкил этаверади. Бу – бир. Иккинчидан, жиддий ва юксак “проба”даги асарларга таклид килиш, улардан ўрганиш оммабоп асар ижодкорларига таклид килишдан кўра анча-мунча мушкул. Учинчидан – оммабоп дегани ўз номи билан харидори кўп дегани. Яъни, моддий манфаат орттириш имконияти дегани.
Айтмокчиманки, оммабоп асарлар яратишнинг реал жозибаси унча-мунча одамнинг бошини айлантириб кўяди.
Хўш, бу мулохазалардан кандай хулоса чикади?
Фикримча, бу – биринчи навбатда дид муаммоси! Кишиларнинг бадиий диди билан боглик муаммо! Енгил-елпи асарлар кўзикориндек урчиб кетишига качон бархам берилади? Халк орасида ўшандай асарларни сотиб оладиган, ўкийдиганларнинг сони камайганда!
Бу – зиёлиларимизни, ижодкорларимизни, бутун жамоатчилигимизни жиддий ўйлантирадиган огир савдолардан бири!

Nigora Umarova
15.12.2008, 15:57
Булимимизнинг хар бир иштирокчи ижодкорига бериладиган мухтарам форумдошимизнинг анъанавий саволлари бор.
Хаётда нимадан куркасиз?

Xurshid Dustmuhammad
15.12.2008, 16:02
Булимимизнинг хар бир иштирокчи ижодкорига бериладиган мухтарам форумдошимизнинг анъанавий саволлари бор.
Хаётда нимадан куркасиз?
Аввало, Аллох таоло кандай такдирни раво кўрган бўлса, унга тан бериб яшашдан ўзга чора йўк... Оддий бир банда сифатида айтадиган бўлсам, шу азиз умрни кандайдир арзимас тасодифлар, мисол учун, фалокатлар, табиий офатлар... тухматлар туфайли бархам топиши аянчли, увол. Бировнинг кўлига, ихтиёрига карам бўлиб колиш огир, Ўзи асрасин!..
Хар бир Инсон том маънодаги ИНСОНдек чиройли, фаровон, мамнун яшаши керак, шунга интилиши ва эришмоги керак деб хисоблайман...

Nigora Umarova
15.12.2008, 17:59
Куркувнинг хам кудрати борми?

Xurshid Dustmuhammad
15.12.2008, 18:02
Куркувнинг хам кудрати борми?

Куркув аклни утмаслаштиради. Муттасил куркув остида яшаш натижасида зехнни баттар занг босади. Айни вактда куркув жазаваси фавкулодда ишларга кул уришга сабаб булади. Энг хотиржам пайтида курби, иродаси, акл-идроки етмаган ишларни, куркув исканжасида зумда койилмаком килиш хеч гап эмас.

Nigora Umarova
15.12.2008, 18:08
Мен инсон умрини купрок минорага ухшатаман. Миноранинг кийшик ёки тугри булиши минорага таъсир килувчи ташки кучларга хам боглик деб биламан...

Xurshid Dustmuhammad
15.12.2008, 18:13
Мен инсон умрини купрок минорага ухшатаман. Миноранинг кийшик ёки тугри булиши минорага таъсир килувчи ташки кучларга хам боглик деб биламан...

Тугри пайкабсиз. Хар ким узининг ёшига тенг баландликдаги минора тепасидан кулайди. Бу минорани савобу гунох гиштларидан бунёд этади. Кулаш чогида нечогли озорли ё озорсиз тушиши мазкур минора гиштларининг канчалик савоб ё гунох лойидан корилганига боглик...

Nigora Umarova
15.12.2008, 18:16
Мутлак уйгунлик деганда нимани тушунасиз?

Xurshid Dustmuhammad
15.12.2008, 18:25
Мутлак уйгунлик деганда нимани тушунасиз?

Хаётнинг мохияти умумуйгунлик-гармонияда!
Мутлак бахт-саодат хам гармонияда!
Яхши инсонлар узларининг яхшиликлари билан, ёвуз кишилар узларининг ёвузликлари билан умумуйгунликка йул излайдилар.
Умумуйгунлик учун ёвузлик зарурми?
Зарур дейишга тил бормайди, йук десак... нима сабабдан Одам Ато давридан буён инсоният ва дунё бирон муддат ёвузликдан халос була олмади?
Аллох таоло инсонга бундай рушноликни раво курмади...
Уйгунлик нихоятда кенг тушунча:
ахлокдаги уйгунлик
санъатдаги уйгунлик
ижтимоий уйгунлик
оилавий уйгунлик
умуминсоний уйгунлик ва хоказо.
Жамики уйгунликларни умумлаштирувчи, камраб олувчи тушунча бор, бу -ИЙМОН деб аталади. Инсоният тарихида бу тушунчадан кенгрок маъно англатувчи суз ё ибора йук.

Nigora Umarova
15.12.2008, 18:28
Ёвузлик хакида гапириб утдингиз.
Ёвуз кунгилда назокат булиши мумкинми?

Xurshid Dustmuhammad
15.12.2008, 18:33
Ёвузлик хакида гапириб утдингиз.
Ёвуз кунгилда назокат булиши мумкинми?
Биласизми, инсон кунглидаги назокат хам унинг дунёкараши асосида вужудга келади.
Биргина мисол: "Машхур" фашист Гиммлер канарейкаси улганда йиглаган, пьессаларида хаддан ташкари куп кон тукилади деб, Шекспирни ёктирмаган.

Nigora Umarova
19.12.2008, 09:54
Дунёни тоза сувдек ахборот куткаради. Ушбу фикрга сизнинг муносабатингиз?

Xurshid Dustmuhammad
19.12.2008, 10:03
Дунёни тоза сувдек ахборот куткаради. Ушбу фикрга сизнинг муносабатингиз?
Лахжамизда "матбуот" ва "демократия" сузлари кадрдонлашиб, гуё бу икки тушунчани алохида тилга олиш мантикка зиддек тасаввур тугиладиган булиб колди. Жамиятда суз эркинлиги, мушохада хурлиги, матбуотнинг туртинчи хокимиятга айланиши, оммабоп нашрларнинг сиёсий-иктисодий мустакиллиги хусусида истаганча бахс-мунозара килиш, фикр алмашиш фойдадан холи эмас, аммо-лекин Лондон ва Кардифф сафари чогида шундай хулосага келдим: жамият олма дарахти булса, матбуот унинг шохидан узилган олма! Зеро, олманинг шакл-шамойили, ранг-туси, таъми, курт тушган-тушмаганлиги дарахтдан!
Биз "олма дарахтимиз" согломлаша бошлаган даврда яшамокдамиз!

Xurshid Dustmuhammad
19.12.2008, 10:48
Бугунги кунда газеталар куп, уларнинг хеч бири йуналиши, мавзу ранг-баранглиги, безатилиши, рекламалар борасида бир-бирини такрорламаслиги керак. Ахир такрорланган янгилик-янгилик эмас, бундай "янгилик" билан кун курадиган газета инкирозни зиммага олди, деяверинг! Кайси даражада булмасин, вокеа-ходисалар хар бир газета томонидан мутлако бошка нуктаи назардан тахлил килинади, муносабат билдирилади.
Бир хиллик газетанинг, газетага булган кенг омма иштиёкининг, пировардида фикр янгиланишининг, демак, жамият гуллаб-яшнашининг кушандаси. Биз орамизда шахслар купайишини орзу киляпмиз, бунинг бош омили фикрлар, карашлар ранг-баранглиги эканлиги таъкидланаяпти. Тугри-да, ахир нечогли мазали булмасин, бир козон гуштни харчанд ковурган билан ош хосил булмайди, паловхонтура егимиз келса, унга керакли бошка зарур масалликларни хам козонга солишдан узга чорамиз йук...
Дунёда энг машхур Рейтер агентлигида булганимизда бу ахборотлар кошонасининг канча мувафаккияти булса, шунга раша муаммолари калашиб ётганлигининг гувохи булдик. Агентлик фаолиятидан хикоя килувчи журнал муковасидаги фотосуратда машхур теннис устаси Агасси теннис тури тепасига энгашиб зилол сув булогидан кониб-кониб ичяпти.
Сув-ахборот рамзи!
Ахборот -обихаёт тимсоли!
Демак, дунёни тоза сув, тоза ахборот куткаради, мутараккий инсоният хаётини ахборотдан узилган холда тасаввур этиб булмайди. Аллох таоло бандаларини ёруг дунёдаги барча неъматларидан бахра олиш учун яратган, хамма яхши неъматлар инсон манфаати учун яратилган, бизнинг даврга келиб ахборот энг зарур неъматларнинг зарурига айланди. Энди одамларни ахборот окимидан сикиб булмайди, журналистлар хам, жахон жамоатчилиги хам, тараккий этишни астойдил максад килиб куйган давлат рахбарлари хам буни тан олмай иложлари йук.
Яна газета, яна ахборот, яна бохабарлик истаги...
Замон кишисининг бирор куни, бирор соатини ахборот окимидан узилган холда тасаввур этиб булмайди.

Nigora Umarova
19.12.2008, 11:02
Хуршид ака!
Миллий кадриятларимиздан бири "халол ва харом" тушунчаларидир.
Сизнингча, халол нима-ю, харом нима?

Xurshid Dustmuhammad
19.12.2008, 11:16
Хуршид ака!
Миллий кадриятларимиздан бири "халол ва харом" тушунчаларидир.
Сизнингча, халол нима-ю, харом нима?

Умр-синов. Синов кучалари нотекис. Ноаён. улар одамни гох фарогат богларининг нашъу наъмосига туйдиради, гох укубат сахросида сарсону саргардон килади. Хар икки холатда хам инсоннинг сабри, нафси, токати имтихондан утади.
Жонзот борки, яхширок ва осонрок яшаш илинжида нафас олади. Хайвоннинг хайвонлиги ниманинг эвазига нафсини кондираётганини уйламаслиги, бу хакида мулохаза юрита олмаслиги билан белгиланади. Йирткичлар акидаси-на тугишганини билиш, на кавмнинг, на узганинг хакини фаркига бориш, зеро, улжа олинса, гажилса бас!
Бундай майл мохиятан инсон учун хам бегона эмас. у хам тирик жон. У хам узи , оиласи тукрок, фаравонрок яшашини кузлаб тиним билмайди. Узини утга, чукка уради. Халоват илинжида халоватидан кечади. Факат ана шу фарогатини, халовату маъмурчиликни нималарнинг, кимларнинг эвазига топаётганига кура хайвондан ва хатто бошка одамлардан ажралиб туради.
"Халол" ва "харом" тушунчаси айни шу майллар асосида шаклланган булса, ажаб эмас.

Xurshid Dustmuhammad
19.12.2008, 11:25
Жон саклаш майли-инстинкти ихтиёрдан ташкаридаги табиий ходиса. Жон саклашга уриниш-халол. Бирок, жонни хар нарсадан воз кечиш эвазига саклаш халолми ё харомми? Халолни харом билан асраш халолми?..
Хаётда учрайдиган жуда куп катта-кичик номаъкулчиликлар мухтожлик важидан хаспушланади. Энг тубан жиноятга кул урган кимсалар хам узларини окловчи далиллар, важлар топадилар... Аслида эса...

Masud Mahsudov
19.12.2008, 15:07
Assalamu alaykum, Xurshid aka!

Hozirgi kunda jamiyatimizda ildiz otib ulgurgan poraxo'rlik masalasiga qanday qaraysiz?... Unga qarshi kurashish uchun har birimizdan talab qilinadigan narsa nima? (Muqaddas kitoblarimizda keltirilishicha, porani bergan ham olgan ham bir xil gunohkor ekan)... Xatto maktab kursisidan boshlayotgan pora berish/olish munosabatlarining ertangi kundagi oqibatlariga nega e'tibor qaratilmayapti?... Ertangi kun avlodi mana shu ruhiyat bilan katta bo'lishi bizni tubanlikka yetaklamaydimi?...

Izoh: Har safar keskinroq savol berib yuborayotganim uchun uzr... Maqsadim, jamiyatning ma'rfatga erishishiga oz bo'lsa-da, xissamni qo'shish xolos...

Husen
19.12.2008, 15:23
Bugungi kunda nega yengil-yelpi asarlarning yomg'irdan keyin chiqqan qo'ziqorindek chiqib ketishiga yo'l qo'yilayapti?

Бунда халқимиз ҳурматини қозонган ёзувчи адибларимизнинг ўзларининг ҳам тузукина ҳиссалари борга ўхшайди. Масалан, бир курсдошимиз бир куни томдан тараша тушгандек, "қиссам чоп этилди" дея китобини дарсга олиб келиб ҳаммага тарқата бошлади. Биз эса унинг қисса ёзишга лойиқ даражада истеъдоди борлигидан бехабар эканмиз. Кейинчалик, сирини сезиб қолдик - қиссани катта пул эвазига мен ҳурмат қилган ёзувчиларимиздан бири ёзиб берган экан.
Яна бир ёзувчи бутунлай бошқа бир тахаллус билан ҳар куни у ёки бу сариқ матбуот сахифаларида хикоялари билан пайдо бўлади. Беихтиёр хикоя ишлаб чиқарувчи фабрика дейсиз...
Аммо, ўз тахаллуси билан эълон қиладиган асарларини булар билан солиштирсанггиз, ўз тахаллусидаги асарларнинг савияси анча юқори эканлигига гувоҳ бўласиз.
Аксарият, ёзувчиларимиз эса сариқ матбуот нашрларига сармоя киритиб, даромад ҳам қилмоқдалар. Суҳбатдошимиз ҳам ушбу мулоҳозаларга қўшиладиларми?

Мулоҳаза тарзида ёзилган ушбу постимиз сўнггида ҳам савол билан мурожаат қилган эдик. Назардан четда қолмайди деган умиддамиз! Олдиндан раҳмат.

Dilya Hasanova
19.12.2008, 23:18
Хуршид ака, сизнинг фаолиятингизнинг куп кисми "Ёш куч" журналида утган. 80 - йиллар охирида "пахта иши" билан боглик катор маколаларингиз чикканидан хабарим бор. Айтингчи, ушанда бу туркумдаги маколалар чикаришингизга каршиликлар булганми?
Фурсатдан фойдаланиб, сизга шу туркум маколаларингиз учун миннатдорчилик билдирмокчиман. Менинг бобом, Омонов Бобомурод Сурхандарё вилояти, Узун туманидан худди шу "пахта иши" курбони булган. Сизнинг маколаларингиз уни окланишида жуда катта ёрдам берганини оиламиз аъзолари унутишмаган.

Lutfillo Tursunov
20.12.2008, 18:51
Ассалому алайкум, Хуршид ака.

Ахборотни ҳаёт манбаи - сувга қиёсладингиз. Дарҳақиқат шундай. Лекин ахборотнинг қанчалик қадрли эканини тўлиқ идрок эта оляпмизми? Бундай дейишимга сабаб, оммавий ахборот воситаларимиз ўртасида ҳақиқий, қимматли, жоиз бўлса, шов-шувли ахборотга бўлган кураш, рақобат сезилмаяпти...

Яқинда интернетда бир маълумот диққатимни тортган эди. Унда сармоя киритса кутилганидек даромад келтирмайдиган, яъни келажаги сўроқ остида турган йўналиш ва бизнес турлари санаб ўтилганди, масалан, плёнкали фотоаппаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби... Ушбу ўзига хос рейтингда газетачилик ҳам тилга олинган. Яъни босма газеталар ўрнини тез кунда интернет журналистикаси эгаллаши айтиб ўтилган. Бу бир тарафдан олиб қараганда ҳақиқатга яқиндек кўринади. Чунки уйида, иш жойида интернети бўлган киши ҳеч қийналмасдан истаган ахборотига эга бўлиши мумкин бўлиб қолди. Интернетдан фойдаланувчилар сони эса кундан-кунга ошиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда интернет журналистикасини ривожлантириш, унинг меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш борасида нималар қилинди ва қилинмоғи зарур? Олий Мажлисда бу борада қандай ишлар олиб бориляпти?

Айни пайтда алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мамлакатимизда энг жадал суръатларда ривожланаётган соҳалардан ҳисобланади. Бунинг натижаларидан бири сифатида биргина сиз билан бўлаётган мулоқотимизни мисол келтиришим мумкин. Компютер қаршисига ўтирган ҳолда ҳеч бир тўсиқсиз ва муаммосиз фикр алмашяпмиз. Бундай имконият эса ўз-ўзидан юзага келмайди. Алоқа ва ахборотлаштириш йуналиши ҳам сизга бегона эмас: маълум муддат Олий Мажлис АКТ масалалари қўмитасини бошқардингиз ва соға қонунчилик базасининг мустаҳкамланишида иштирок этдингиз. Шулар ҳақида ҳам фикрингизни билмоқчи эдим.

Одатда депутат сайлангунга қадар унинг вазифаси нимадан иборат эканини 100 фоиз тасаввур қила олмайди (айниқса, вилоят, туман кенгашларида). Улар депутатликка сайланганидан кейин қандайдир малака ошириш ёки ўқув курслари ташкил этиладими? Умуман, бугунги кун халқ депутати олдида қандай вазифалар турибди?
Бир вилоят депутати билан кечган суҳбатдан буён шу савол мени қийнаб келади :)

Eldar Fattakhov
21.12.2008, 11:13
Хаётнинг
"Подслушал" разговор (хотя ничего не понимаю). Почему в переписке не все участники грамотно пишут текст на узбекском языке? Такое пренебрежение недопустимо, как мне кажется, так как иначе будет очень похоже на коверкание речи типа "моя твоя не понимает". Тўғрими?

Ozoda Umarova
22.12.2008, 12:06
Хаётнинг
"Подслушал" разговор (хотя ничего не понимаю). Почему в переписке не все участники грамотно пишут текст на узбекском языке? Такое пренебрежение недопустимо, как мне кажется, так как иначе будет очень похоже на коверкание речи типа "моя твоя не понимает". Тўғрими?
В основном все ошибки состоят из того что многие пропускают (т.е. пишут без элементов) буквы с элементами, по той причине что, в некоторых случаях эти буквы отображаются не корректно.
А дискуссии по правописанию на узбекском языке можно посмотреть в этой теме (http://uforum.uz/showthread.php?t=6508).

Husen
08.01.2009, 11:43
Озод инсон изтиробларини акс эттирган адиб, публицист, адабиётшунос Хуршид Дустмухаммад бугун 58 ёшда!!!
Мухтаррам адибимизни таваллуд кунлари билан муборакбод этамиз. Адабиёт, маънавият, маърифат ва ижод тараққиётидаги жонкуярлигингиз асло сўнмасин!

Nigora Umarova
20.01.2009, 12:16
Hozirgi kunda jamiyatimizda ildiz otib ulgurgan poraxo'rlik masalasiga qanday qaraysiz?... Unga qarshi kurashish uchun har birimizdan talab qilinadigan narsa nima? (Muqaddas kitoblarimizda keltirilishicha, porani bergan ham olgan ham bir xil gunohkor ekan)... Xatto maktab kursisidan boshlayotgan pora berish/olish munosabatlarining ertangi kundagi oqibatlariga nega e'tibor qaratilmayapti?... Ertangi kun avlodi mana shu ruhiyat bilan katta bo'lishi bizni tubanlikka yetaklamaydimi?...

Izoh: Har safar keskinroq savol berib yuborayotganim uchun uzr... Maqsadim, jamiyatning ma'rfatga erishishiga oz bo'lsa-da, xissamni qo'shish xolos...

Xurshid Dustmuhammad
20.01.2009, 12:18
Hozirgi kunda jamiyatimizda ildiz otib ulgurgan poraxo'rlik masalasiga qanday qaraysiz?... Unga qarshi kurashish uchun har birimizdan talab qilinadigan narsa nima? (Muqaddas kitoblarimizda keltirilishicha, porani bergan ham olgan ham bir xil gunohkor ekan)... Xatto maktab kursisidan boshlayotgan pora berish/olish munosabatlarining ertangi kundagi oqibatlariga nega e'tibor qaratilmayapti?... Ertangi kun avlodi mana shu ruhiyat bilan katta bo'lishi bizni tubanlikka yetaklamaydimi?...

Izoh: Har safar keskinroq savol berib yuborayotganim uchun uzr... Maqsadim, jamiyatning ma'rfatga erishishiga oz bo'lsa-da, xissamni qo'shish xolos...

Маъсуджон!
Кескин савол бердим деб хижолат чекманг. Чунки хар кандай кескин гап-сўзнинг замиридаги ният яхши ва эзгу бўлса, кескинликнинг зиёни йўк.
Тўгриси, шахсан мен пора олиш-бериш борасида ўзимни бирмунча тажрибасиз ва нокобил одам хисоблайман. Лекин Сизни ўйлантираётган муаммо хар бир соф дилли инсонни ташвишга солиши турган гап.
“Пора” деган тушунчага ойдинлик киритиб олиш керакка ўхшайди назаримда, шунда жамият хакида умумлашма хулосалар чикаришдан ўзимизни асраган бўламиз.

Xurshid Dustmuhammad
20.01.2009, 12:24
Бунда халқимиз ҳурматини қозонган ёзувчи адибларимизнинг ўзларининг ҳам тузукина ҳиссалари борга ўхшайди. Масалан, бир курсдошимиз бир куни томдан тараша тушгандек, "қиссам чоп этилди" дея китобини дарсга олиб келиб ҳаммага тарқата бошлади. Биз эса унинг қисса ёзишга лойиқ даражада истеъдоди борлигидан бехабар эканмиз. Кейинчалик, сирини сезиб қолдик - қиссани катта пул эвазига мен ҳурмат қилган ёзувчиларимиздан бири ёзиб берган экан.
Яна бир ёзувчи бутунлай бошқа бир тахаллус билан ҳар куни у ёки бу сариқ матбуот сахифаларида хикоялари билан пайдо бўлади. Беихтиёр хикоя ишлаб чиқарувчи фабрика дейсиз...
Аммо, ўз тахаллуси билан эълон қиладиган асарларини булар билан солиштирсанггиз, ўз тахаллусидаги асарларнинг савияси анча юқори эканлигига гувоҳ бўласиз.
Аксарият, ёзувчиларимиз эса сариқ матбуот нашрларига сармоя киритиб, даромад ҳам қилмоқдалар. Суҳбатдошимиз ҳам ушбу мулоҳозаларга қўшиладиларми?
Мулоҳаза тарзида ёзилган ушбу постимиз сўнггида ҳам савол билан мурожаат қилган эдик. Назардан четда қолмайди деган умиддамиз! Олдиндан раҳмат.
Ёзувчи, журналист ёки оддий бир каламкаш сифатида халкнинг хурматини козониш хар кимга хам насиб этавермайди. Халкнинг хурмати мисколлаб йигилади, афсуски уни бой бериш худди хозирги бозорларда пул сарфлашга ўхшаш – жуда осон! Ўзини ёзувчиман деб билган одамлар бу хакикатни мендан хам яхши ва чукуррок тушунишади. Бордию, кимдир шуни ўзига раво кўраётган бўлса, чин маънодаги ижод нуктаи назаридан окламаслик мумкиндир, лекин бир банда сифатида унга маломат тоши отишдан ўзимни тийган бўлур эдим.
Одамлар бозор муносабатларига кўникиш жараёнида кай кўчаларга бош сукиб кўрмаяптилар! Ахли калам хам ўша одамлар катори одам... Кимгадир асар ёзиб бериш, тахрир килиб бериш ёки “сарик” матбуотда катнашиш ўзича гунох эмас, аксинча истеъдодли инсоннинг оммабоп нашрга ёрдамлашиши катта мехнат талаб килади, пиравордида ўша оммабоп нашр савиясининг ортишига кўмаклашади.

Xurshid Dustmuhammad
20.01.2009, 12:31
Хуршид ака, сизнинг фаолиятингизнинг куп кисми "Ёш куч" журналида утган. 80 - йиллар охирида "пахта иши" билан боглик катор маколаларингиз чикканидан хабарим бор. Айтингчи, ушанда бу туркумдаги маколалар чикаришингизга каршиликлар булганми?
Фурсатдан фойдаланиб, сизга шу туркум маколаларингиз учун миннатдорчилик билдирмокчиман. Менинг бобом, Омонов Бобомурод Сурхандарё вилояти, Узун туманидан худди шу "пахта иши" курбони булган. Сизнинг маколаларингиз уни окланишида жуда катта ёрдам берганини оиламиз аъзолари унутишмаган.
Диляхон!
“Ёш куч” журналини эслаганингиз учун рахмат. Устозимиз Худойберди Тўхтабоев рахбарлигида ишлаган кезларимиз республикамизда алохида бир холат хукмрон эди. “Ўзбек иши”, “Пахта иши” касофатидан захмат чекканларга мадад кўлини чўзиш, лоакал уларнинг нохакдан-нохак кора бўлган номларини оклаш борасида журналистларимиз жуда кўп хизмат килишди.
Матбуотнинг биронта сўзи (!) одамлар назаридан, эътиборидан четда колмас эди. “Ёш куч” карийб 500 000 нусхадан ортикрок чоп этилар, ишонсангиз, ўша тахририятда ишлаб туриб, баъзан ўзимиз бир нусхага зор бўлиб колар эдик! Журнал талаш бўлганидан бир маколани навбатдаги сонда кайта босган пайтларимиз хам бўлган! (Бунакаси журнал тарихида ноёб ходиса!)
Ушбу йўналишда бир неча макола ёзганман, уларнинг энг жиддий ва кўп вакт талаб килгани, ўзига хос тарихга айлангани – Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшаб, фаолият юритган Бобомурод Омонов хакидаги макола бўлган.
Рахматли Бобомурод отанинг номи мамлакатимизда машхур бўлган, у кишининг агробирлашманинг бош рахбари сифатида амалга оширган ишларини санаб адогига етиш кийин. Бобо хаётлик пайтларида у киши билан бир кур сухбатлашганман, хўжалик хаёти билан танишганман.
У киши хибсга олингач, зиммасига кўйилган “жиноятлар” ни исботлаш учун юзлаб (!) гуво?лар сўрок килинган ва сўрок канча давом этса, Омоновнинг айби эмас, айбсизлиги исботланаверган!.. Ўша машъум жараённи ўрганиш асносида турли мавкедаги ўнлаб одамлар билан гаплашдим, хужжатларни ўргандим. Ва макола чикди. Янглишмасам, номи “Адолатсизлик. Хаксизлик. Хўрлик” эди. Макола чоп этилганидан сўнг сариосиёлик бир гурух димогдор “холислар” тахририятга танда кўйишди, улар энди мени бундай макола ёзишдан фало-онча манфаат кўрганимни исботлашга уриниб, дагдага ўтишди. Лекин макола юзасидан тахририятга келган тахлам-тахлам расмий-норасмий хатлар, муносабатлар (уларнинг аксарияти журналда эълон килинган) олдида бундай пўписаларга эътибор каратмаганмиз.

Xurshid Dustmuhammad
20.01.2009, 12:45
Ассалому алайкум, Хуршид ака.

Ахборотни ҳаёт манбаи - сувга қиёсладингиз. Дарҳақиқат шундай. Лекин ахборотнинг қанчалик қадрли эканини тўлиқ идрок эта оляпмизми? Бундай дейишимга сабаб, оммавий ахборот воситаларимиз ўртасида ҳақиқий, қимматли, жоиз бўлса, шов-шувли ахборотга бўлган кураш, рақобат сезилмаяпти...

Яқинда интернетда бир маълумот диққатимни тортган эди. Унда сармоя киритса кутилганидек даромад келтирмайдиган, яъни келажаги сўроқ остида турган йўналиш ва бизнес турлари санаб ўтилганди, масалан, плёнкали фотоаппаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби... Ушбу ўзига хос рейтингда газетачилик ҳам тилга олинган. Яъни босма газеталар ўрнини тез кунда интернет журналистикаси эгаллаши айтиб ўтилган. Бу бир тарафдан олиб қараганда ҳақиқатга яқиндек кўринади. Чунки уйида, иш жойида интернети бўлган киши ҳеч қийналмасдан истаган ахборотига эга бўлиши мумкин бўлиб қолди. Интернетдан фойдаланувчилар сони эса кундан-кунга ошиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда интернет журналистикасини ривожлантириш, унинг меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш борасида нималар қилинди ва қилинмоғи зарур? Олий Мажлисда бу борада қандай ишлар олиб бориляпти?

Айни пайтда алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мамлакатимизда энг жадал суръатларда ривожланаётган соҳалардан ҳисобланади. Бунинг натижаларидан бири сифатида биргина сиз билан бўлаётган мулоқотимизни мисол келтиришим мумкин. Компютер қаршисига ўтирган ҳолда ҳеч бир тўсиқсиз ва муаммосиз фикр алмашяпмиз. Бундай имконият эса ўз-ўзидан юзага келмайди. Алоқа ва ахборотлаштириш йуналиши ҳам сизга бегона эмас: маълум муддат Олий Мажлис АКТ масалалари қўмитасини бошқардингиз ва соға қонунчилик базасининг мустаҳкамланишида иштирок этдингиз. Шулар ҳақида ҳам фикрингизни билмоқчи эдим.

Одатда депутат сайлангунга қадар унинг вазифаси нимадан иборат эканини 100 фоиз тасаввур қила олмайди (айниқса, вилоят, туман кенгашларида). Улар депутатликка сайланганидан кейин қандайдир малака ошириш ёки ўқув курслари ташкил этиладими? Умуман, бугунги кун халқ депутати олдида қандай вазифалар турибди?
Бир вилоят депутати билан кечган суҳбатдан буён шу савол мени қийнаб келади :)

Лутфулложон, биродари азиз!
Ахборот бизнинг замонга келиб нондек азиз бир неъматга айланди. Дарвоке, гўдаклигимиздан ноннинг азизлигини укдиришади катталар, биз фарзандларимизга укдирамиз. Лекин нонни хакикий маънода азиз кўра билишга эришдикми?..
Увол тушунчаси хусусида чукуррок ўйлашиб кўрайлик.
Ахборот олиш, уни мўлрок таркатиш, одамларнинг ахборот олиш хукукига яраша ахборотлашган жамият куриш ўз-ўзидан амалга ошиб колмайди. Бунинг ўзига яраша муаммолари талайгина. Ахборотга канчалик кўпрок эга бўлишнинг ахамияти катта, буни хамма билади. Лекин эндиликда АХБОРОТДАН ОДАМЛАРНИ АСРАШ муаммоси вужудга келди. Шахс, жамият, давлат зарарли ахборотдан мухофазаланиши керак. “Ахборот маданияти”, “инфоэтика” тушунчалари оммалашмокда.
Каранг, ахборотга бефарклик хам ўзига хос увол, яъни ахборот уволи. Ахборот уволи ортида эса одамларнинг такдири, кисмати, келажаги ётибди! Давлат манфаатлари турибди!
Интернет кенг ёйилгани сайин газета муомаладан чикадими-йўкми деган бахс-мунозара кўп учрайди. Менинг фикримча, газета ўлмайди! Абдулла Каххорнинг ўхшатиши ёдга тушди: Автотранспорт ихтиро килиниб, юк ташиш унинг зиммасига ўтгани билан туя кирилиб, йўколиб кетгани йўк-ку!..
Интернет тармогини йўлга солувчи хукукий меъёрлар зарур, факат шунинг энг макбул йўли-чораси топилмай турибди. Чамамда, хаётнинг ўзи окилона йўл кўрсатади. Мисол сифатида айтсам, республикамизда оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтган веб-сайтлар кўпайиб бораётгани янгилик. 2007 йилнинг январ ойида кучга кирган янги тахрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўгрисида”ги конунда кисман бўлса-да, дастлабки уринишлар бор.
Жуда тўгри айтибсиз – республикамизда шахсан Президентимизнинг доимий эътибори шарофати ўларок, ахборот технологиялари хар жихатдан ривожланиб бормокда, энг замонавий макомларга чикмокда.
Конунчилик палатаси депутатининг малакасига келсак, у том маънодаги профессионаллашув боскичларини босиб ўтмокда. Ахир депутатликнинг бешинчи йили бошланди. Ўтган тўрт йил мобайнида депутатларимиз хам сиёсий, хам жамоат арбоби сифатида, конун ижодкори, амалдаги конунлар ижросини ўрганувчи хамда конунларни таргиб этувчи инсон сифатида жуда катта шаклланиш, тараккий этиш йўлини босиб ўтдилар деб бемалол фахр билан айтиш мумкин.

Xurshid Dustmuhammad
27.02.2009, 10:42
Султон эсини танибдики, ҳар йили ёз кезлари уч ё тўрт бола-бақра, гоҳо кап-катта ёшдаги эркак Қичқириққа ғарқ бўлади. Кунлаб, ҳафталаб бутун маҳалла-кўй оёққа қалқийди, изиллаб-бизиллаб қидир ҳо қидир давом этади, ғарқ бўлгувчи ўша куни ё эртаси топилса топилди, топилмаса, орадан беш, етти... ўн кунлар ўтгач анҳорнинг кунботар томонларида ё беридан, ё наридан шишиб, дўмбира бўлиб кетган жасад сув бетига қалқиб чиқади... Тамоман дом-дараксиз кетганлари ҳам бўлган... Ана шундай пайтларда неча кунгача, “Қичқириқ қутирибди!”, “Қичқириқ қонсирабди!”, “Қичқириққа яқин йўламангле-ер!”га ўхшаш гап-сўзлар кексаю ёшнинг, эркагу аёлнинг оғзидан тушмайди. Бироқ асов ва бетизгин Қичқириқ оқимининг шафқатсизликлари ҳаётнинг оддий, осуда ва бир маромдаги оқими оғушида жуда тез унутилади, қолаверса, инсон феълининг ажаб қонуниятларидан бири шундаки, бир бора телба гирдоб комига тушмаган банда ўзининг ғарқ бўлиш эҳтимолидан ҳоли эмаслигини сира тасаввурига сиғдиролмайди. Наша қиладиган жойи шундаки, анҳорнинг азал-азалдан мана шундай серғулув феълини бинойидай биладиган кап-катта эсли ҳушли одамлар ҳам Қичқириқ ўзанини сокин оқар дарёга ўхшатадилар. Ким билсин, бир томони, ҳамиша анҳорни тўлдириб оқаётган сув юзасининг вазмин ва сокинлиги кўрар кўзни алдаши, чалғитиши, ғафлатда қолдириши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас...
Султон яланг оёқлари билан оҳистагина сувга тушиб, бир-икки одим ташлаган, муздай сув тўпиғига уриб, бир текисда тўшалиб қолган бодроқ тошчалар оёғининг остини қитиқлаган дамларда буларнинг ҳеч бирини хаёлига келтирмади. Ваҳоланки, неча кундан буён бир ўй-бир хаёл унинг оромини ўғирлаган, унинг қўлларидан етаклаб бот-бот анҳор ёқасига бошлаётган, ҳатто елкасидан итариб-турткилаб қўярда-қўймай уни сувга тушишга ундаётган эди. У болалик чоғлариданоқ Қичқириқни ёқтирмаслигини, ёқтирмасгина эмас, ҳатто ҳар сафар “Қичқириқ” деган номни эшитганнинг ўзидаёқ унинг мурғак болалик қалбига муҳрланган номсиз қўрқув ва ваҳима кўлагаси кўз очиб, сесканиб кетишини, болалик-ўсмирлик кезлари тенг-тўшларига қўшилиб Қичқириқнинг саёз соҳилларида сузишни ўрганган, қулочкашлаб сузиш машқини эплаштирдим, энди сира сувдан чўчимайман, деган ўзида ишонч пайдо бўла бошлаган кунларнинг бирида тўсатдан оқим уни комига тортиб кетганини, Султон ҳарчанд зўриқиб чиранмасин ўзини ўнглаш, қирғоқ томон силжиш ўрнига, сувнинг остки оқимларига бас кела олмаётганини, икки-уч дафъа бошини, кифтини сувдан азот чиқариш эпини топганига қарамай қандайдир ёввойи куч худди оёқларидан бир ёққа, белидан иккинчи ёққа тортиб анҳорнинг қаърига сўриб кетаётганини сезиб қолганини... кейин қандай ҳодиса юз берганини эслолмаслигини... ҳушига келганида эса қирғоқдаги тол остида оёқ-қўлларидан жон чиқиб кетгандек бир алфозда шалпайиб ётганини, тепасига йиғилган тумонат бири олиб-бири қўйиб ғўнғирлашаётганини, кейинчалик эсини таниб, шаҳар марказидаги сув ҳавзасига қатнайдиган бўлганидан буён қайтиб бу шум анҳорга қадам босмаганини, унда чўмилиш тугул, ҳар сафар кун-узуккун сувдан чиқмай шодон қийқиришаётган бола-бақрани кўрганда юраги орқасига тортиб кетишларини – ҳамма-ҳаммасини унутди. Султонни сувнинг сеҳрли жилдир-шилдири ҳам, эрта уйғонган қушларнинг чуғур-чуғури ҳам, хийла наридаги катта йўлдан унда-мунда елиб ўтаётган автоларнинг шовқини ҳам чалғита олмади.
Сув Султоннинг болдирига, тиззасига, зум ўтмай белига ура бошлади. У анҳорга қаердан тушишини узоқ ўйламади, ёз келди дегунча анҳор устидан ўтган ёлғизоёқ темир кўприкнинг ён-атрофи маҳалла болакайларининг, иссиқлаган эркакларининг издиҳомига айланади, чунки бу ерда сув янаям ёйилиброқ ва янаям сокинроқ оқади, чамаси, эллик-олтмиш қулоч қуйироқда эса анҳор ўзани туйқус тораяди, оқим ҳам бир зум забтига олади. Шўрпешона келинчак худди шу жойда челакни сувга ботиргану...
Султон анҳор ўзани тораядиган жойга етар-етмас бир шўнғиб олдию, бадани сувнинг совуқлигига кўникди, у олдинда ўзини қандай ҳолатлар кутаётганини хаёлан чамалаб кўришга тутинган пайтида бирдан оқим, аниқроғи, оқимнинг туби ғалати тарзда тезлашганини, икки томон қирғоқ дов-дарахтлари қуюқлашганини, ўзи эса бир қоғоз парчасидек, гул япроғидек сассиз-несиз оқиб бораётганини пайқади. Султон оқим шиддатига мослашишга, қандай бўлмасин, сувнинг тубига ботиб кетмасликка уринди, боши-бети аралаш пайдар-пай урилаётган тўлқинга парво қилмай, равон нафас олиш учун бетини дам ўнг, дам сўл томонга бурар, шунинг баробарида... ахир у анҳорга сайр этиш ёхуд сув ҳавзасида орттирган сузиш маҳоратини намойиш этиш ниятида тушмади, балки ўн беш кунлик келинчакнинг жасадини топишга аҳд қилди у! Келинчак ғарқ бўлган куннинг эртасига бу ҳақда Башоратга гапириб берди. Қиз, “Вой-й, бечора-а!” деб юборди жони ачишиб. Башоратнинг сутдек оппоқ яноқлари янаям оқариб кетгандек туюлди Султоннинг назарида, қиз эртаси, индини афтидан атайин қўнғироқ қилди, келинчакнинг топилган-топилмаганини яна сўради-суриштирди, ҳаётининг мазмунига айланиб қолган севгилисининг қизиқиши ортгани сайин қонсираган Қичқириқ комига тортиб кетган жасаднинг топилиши Султоннинг саъй-ҳаракатига қараб қолаётгандек бўлаверди.
Султон буларнинг барини бир ҳафта ўйлади, ҳар тонг уйдан чиқаётиб, ҳар оқшом уйига қайтаётиб суриштирди, бутун маҳалла аҳли қатори у ҳам умидини узмади, жигаргўшалар, таниш-билишлар, қариндош-уруғлар куну тун Қичқириқ ёқалаб зир югуришди, Султон, “Ғаввослар-чи? Наҳотки, улар ҳам ҳеч нарсанинг уддасидан чиқмасалар?!” дея норозилигини яширмади, бу саволига ҳеч касдан тайинли жавоб ололмади, ғаввосларнинг каттасига ўзи йўлиқди, ғаввосбоши, лоақал унинг кўнгли учун гапига қулоқ солмади ҳам, қўй, бизнинг ишга аралашма, деган маънода энсаси қотиб қўл силтади-қўйди. Султон сув ёқалаб анҳор ўзанини, қирғоқнинг саёз-тиклигини, дов-дарахтнинг қуюқ-сийраклигини кўриб-билиб қўйиш мақсадида анча жойгача пойи пиёда борди, кетганча кетаверди, шунда кўнглида мутлақо ўзи ўйламаган-нетмаган ҳис-туйғулар пайдо бўлди – Султоннинг қалбида анҳорга, анҳорнинг иланг-биланг илонизи ўзанига, уни тўлдириб-айқириб оқаётган сувига, бир-бирини дам сассиз-несиз, дам кўпириб-оқариб, дам беозор-мулойим шовқин солиб аллақандай заруриятдан қуруқ қолаётгандек шитоб-ла қувалашиб бораётган тўлқинларга нисбатан меҳр-шафқатга ўхшаб кетадиган яқинлик, илиқлик кўз очди. Назарида анҳор ҳам ундаги бу ўзгаришни пайқаган, меҳрга яраша майл-муҳаббат изҳор этишга шайланган сулувдек йигитни ўз оғушига чорлаётган эди. Иттифоқо Султон анҳор қаъридан чиқиб келган ғаввосга дуч келди. Теварак-атроф кимсасиз эди, Султон ўйлаб турмай уни саволга тутди.
– Бу дунёда мен тушмаган сув қолмаган, илло бунақасини кўрмаганман! – деди гирдиғумдан келган ғаввос ҳансираб, сўкиниб. Унинг афти сувнинг совуқлигиданми ёхуд қўрқувнинг зўриданми – гезариб-кўкариб кетган эди. Энди эса... Султон дам-бадам оёғига, белига алланималар урилаётгани, илашаётганини сезган замони ғаввосларга осон тутиб, чакки қилганини тушунди. Ахир қиш кезлари у ўз кўзи билан кўрган, аёз палласи Қичқириқнинг суви қурийди, ёлғизоёқ темир кўприк устидан ўтаётиб Султон анҳор ўзанига термилганича беихтиёр тўхтаб қолади, анҳор тубида чўкинди бўлиб ётган шох-шабба борми, темир-терсак, суяк-саёқ, хонадон деворлари оша итқитиллган рўзғор буюмлари, чиқинди қолдиқлари, шиша, сим... қиёфасини йўқотган қорамол, қўй, ит, мушук мурдалари... Баҳор бўтаналари уларнинг барини супириб-сидириб кетаолмаслиги аниқ! Ғаввослардан бирор-ярими энгил-бошидан темир-терсак ё шох-шаббага илиниб, ҳаёти хавф остида қолса қолгандир? Келинчак шўрликнинг жасади ҳафта ўтиб ҳам сув сатҳига қалқиб чиқмаётганининг сабаби ҳам шундадир?.. Яна... Қичқириқнинг сувлари ўзан тубида чўкинди бўлиб ётган лаш-лушу чиқиндилардан покланиш қасдида бу қадар серзарда, асов ва телбавори оқаётгандир?..
Султон оқимга қарши қулочкашлади, у оқим шиддатини ўзи кутганидан кўра осонроқ енга олаётганидан қувонди, қирғоқ ёқалаб сувга шох ташлаб ўсган дарахт остларини кўздан кечирди. Бир пайт унинг болдирига узун тасмага ўхшаш шилимшиқ нарса чирмашди, у совуқ сувдан-да совуқроқ эди! Илонмикан, деб юборди Султон қўққисидан ва болдирини исканжага олаётган муздек тасмани бир қўллаб юлқиб тортди. Жонзотга ўхшамади, илон бўлса чақар эди!.. Сувости ўтимикан?.. Бундай деса, ҳарчанд тортмасин, тасма узилмади. Султон оёғидан осилиб, боши оқим томонга ўгирилиб қолганидан бурнига сув кириб кетаётганини, илиниб қолган оёғини тезроқ бўшатмаса бу аҳволда узоқ қолиши хавотирли эканини сездию, барча ҳаракатларини бас қилди, бутун гавдасини оқим измига берди. Бир неча сония ғарқ бўлиб оқиб бораётган жасад ҳолатига тушди. Чидади. Зум ўтмай совуқ тасма сирғалиб-сирмалиб чиқиб, оёғи сиртмоқдан бўшалди. Султон ўзини ўнглади, сув бетига азот отилиб чиқди-да, кўксини тўлдириб-тўлдириб нафас олгач, ҳаялламай оқимга қарши суза кетди. У нигоҳ ташлолмай қолган пана жойларни назардан ўтказди, қўл-оёқларига дам бермоқчи эди – бўлмади, асов тўлқин Султоннинг дам ўнг, дам сўл ёнбошидан сув остига тортиб кетар, у ўзини ўнглаб, теварак-атрофга аланглаб, қаддини ростлагунига қадар зумда олислаб кетаётган, шундан оқим шиддатини чамалаётган эди. Қулочкашлаб сузишда давом этди. У Қичқириқнинг бу қадар асовлигини ўзича тахмин қилар эдию, у билан биринчи бор яккама-якка юзма-юз қолганидан, анҳор сувининг саркашликларини эндигина аниқ-тиниқ ҳис қилаётган эди!
У кўзларини катта-катта очиб олган, асов тўлқиннинг устма-уст ва аёвсиз “шапалоқ”лаб уришига ҳам, сувнинг кўз очирмай сачрашига ҳам эътибор қилмас, анҳор ёқаларини, қирғоқдан қараганда кўз илғаши мушкул бўлган пана-пастқам жойларни назардан қочирмасликка ҳаракат қилар, қаердадир албатта сариқ кўйлакнинг этаги ё бир парчаси кўриниб қолишига ишончи комил эди. Бироқ йўл-йўлакай у сув остини ҳам қадам-бақадам пайпаслаб ўтишга аҳд қилган, бунинг учун у сузиб бора туриб, дам-бадам сув остига шўнғир, ғаввослар ҳам эҳтиёткорликни унутмайдиган ўзаннинг туб-тубига етишга ҳаракат қилар, қўли, боши, елкаси билан алланималарга урилиб кетар, ҳар қанча урилиб-сурилмасин, ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмас, фақат сув сатҳидан унинг энг тубига қадар тўлқин қават-қават бўлиб турли тезликда оқаётганини бутун гавдаси – елкалари, бели, оёқлари билан яққол ҳис қилаётган эди. Шу ҳолат унинг сув юзасида бир маромда мувозанат сақлашига ёки оқиб боришига йўл қўймаётган эди.
Султон ҳудди анҳор билан тил топишиб олгандек, у билан “битилган” сулҳга кўра ўзаро хиёнатга йўл қўйилмаслиги муқаррардек, яъни омонсиз оқим зинҳор йигитнинг ёш жонига қасд қилмайдигандек ғарқ бўлмаслигига аниқ ишонар, бунга йўл қўймаслик учун қурби-қурбати етишини ҳис этиб турар, фақат нафас қисиб ҳаво етмай қолгандагина ирғиб сув бетига қалқиб чиқар, ютоқиб, кўксини қондириб-қондириб нафас олганича атрофга, икки томон қирғоққа аланглар экан, анча-мунча олислаб кетганини сезар ва эътиборидан четда қолган бурчак-ўнгирларни қайта-қайта кўриб, ўзида ишонч ҳосил қилиш истагида яна оқимга қарши қулоч ота бошларди.
Қизиқ, келинчакнинг ғарқ бўлгани ҳақида ким гапирмасин, албатта унинг сариқ кўйлакда эканига урғу беришарди. Султон унга икки дафъа шекилли, тонг саҳарлаб уйдан чиқаётиб кўчани ялагудай қилиб сув сепиб супираётганида кўзи тушган, ўшанда оҳори тўкилмаган келинлик либоси ўзига бирам ярашган, файзли келинчак бир зум супиришдан тўхтаб, одоб сақлаб чеккага чиқиб бош эгиб турган, Султон ҳадемай уйланса, мана шундай алфозда одоб сақлаб турадиган Башоратойни кўз ўнгига келтириб этлари жимирлашиб кетган, шундай тотли ва масрур хаёлда келинчакнинг иболарга бурканган эшитилар-эшитилмас саломига дурустроқ алик ҳам олмаган, болаликдан ҳамма “Мавла”, “Мова” деб чақиришга одатланган қўшнисини мана шундай фусункор ва кўҳлик қаллиқ билан оила қургач, Султон унга “Мавлон”, “Мавлонбек” дея исмини тўлиқ айтиб мурожаат қилишга ўзини, тилини кўниктираётган эди. Мавлонбек ҳам гап орасида …сариқ кўйлакда экан, деди, кетидан, калта, енгсиз гулдор нимчаси ҳам бўлган, деб қўшиб қўйди. Куёвбола ўзини ҳарчанд босиқ-вазмин тутишга уринмасин, Султон икки-уч кунда унинг ранги сўлиш олиб, хаёли паришон тортиб қолганини сезди.
– Энди қандоқ қиламан, ака?.. – деди Мавлонбек тамомила абгор бир аҳволда. – Тонготар сувнинг тепасидан кетмаяпман, дарак йўқ, жим-жит...
Бу гапдан Султоннинг энсаси қотдию, кулфатзада Мавлонга сездирмади, чунки бундай ҳолатга йўлиққан одам ақл бовар қилмас чўпчакка ҳам ишонади, умид-илинж излайди. “Ярим тунги сукунатда анҳорда ғарқ бўлган одамнинг фарёд чекиши эшитилармиш!..”
Куёвтўранинг сўнгги умид иплари ўрнида базўр илиниб турган “дарак йўқ, жим-жит” деган сўзлари оғиздан-оғизга кўчиб юрувчи аянчли латифага ишора эди. Демак, Мавлонбек шу қабилдаги гапларга ҳам умид боғлаб, тунлари мижжа қоқмаётган, Қичқириқнинг тунги шовуллашлари орасида ўзига эндигина қадрдон бўлиб улгураётган овозни эшитиш илинжида... “Мавлонбекнинг ўзини ёрдамга чақирмабман-да” деган ўй кечди Султоннинг хаёлидан. Ахир ғарқ бўлган, бунинг устига неча кундан буён топилмаётган одамнинг ёрдам сўраб зорланишига ишонишдан кўра Мавлонбек ёнида бўлганида белидан арқон ўтказиб, бир учидан қирғоқда тутиб турар, шунда оқим Султонга бу қадар зуғумини ўтказмас, сув сатҳини ҳам, тубини ҳам қадам-бақадам қараб чиқиши бирмунча осон кўчар эди. Ёхуд ғаввосларга қўшилиб... йўқ, улар бунга изн беришмайди, буёғи, Султоннинг ўзи ҳам ўзига етганича ўйлаганидан, жазм этганидан қайтмайдиганлар хилидан!.. У атайин одамлар сийрак пайтида анҳорга тушиб, шу асов Қичқириқ билан яккама-якка олишишга хезландими, бас-да, саркаш тўлқин беҳисоб катта-кичик гирдобларга бас келаётган Султонни кунботар томонларга шиддат билан оқизиб кетмоқчи, Султон эса ундан енгилишни хаёлига ҳам келтираётгани йўқ, қандай бўлмасин, бир ҳафтадан буён топилмаётган ўн беш кунлик келинчакнинг жисми-жасадани излаб топса, уни қиёматли ён қўшниси, ўн беш кунлик куёв Мавлонбекнинг қўлига тутқазса!.. Туртилиб-суртилмаган жойи қолмади, елкасининг сирқираб оғришига, болдири ва тўпиғининг ачишаётганига ҳам эътибор бермаяпти, совуқни-ку, мутлақо сезмаяпти. Гоҳ қулочкашлаб оқимга қарши сузмоқда, гоҳ ўзини оқим ихтиёрига қўймоқда, ора-чора куч йиғиб туриб, сув остига шўнғиб, ўзаннинг тубига етмоқда, қўлига илинган матоҳни тортиб-юлқиб кўрмоқда, нафаси қайтиб ё кўзлари ачишиб кетгандагина сув сатҳига қалқиб чиқмоқда. Шу топда қирғоқда Башорат, Башоратой пайдо бўлса борми!.. Қиз уни шу аҳволда кўрса ўтакаси ёрилар эди, ўзини қаёққа қўйишини билмай шошилиб қолар, ўзини анҳорга ташлагудай изтиробда қўлларнини чўзиб Султонни, Султон акасини телба гирдоблар қаърига ғарқ бўлишдан эҳтиётланишга ундар, кетидан дарҳол ўзини ўнглаб олиб, бу тенгсиз олишувда севгилисига оламга татигулик далда берган бўлур эди.
Ушбу хаёлнинг ўзи Султоннинг кучига куч қўшди. Барча машаққатларни унутди. “Башоратой далда берса, – деди бошини сувдан азот кўтариб, анҳорга тепадан қарашга уриниб. – Қичқириқда сув эмас, олов оқса ҳам келинни топиш аҳдимдан қайтмайман!..”
Қирғоқ ёқасида тўсатдан пайдо бўлган баҳайбат зотдор ит ер тирнаб, думини хода қилганича унга қараб ириллади, сўнг хиёбонни бошига кўтариб вовуллади, итнинг изидан қўлтиқлашган эркак-аёл кўринди.
– Шу совуқда нима зарил, чўмилиш! – деб юборди аёл ҳамроҳининг пинжига баттар суқилиб.
– Ёш-да, ёш, – димоғида кулиб жавоб қилди эркак, – дард орттириб олишини ўйламайди, булар!..
Султон ўзини оқим ихтиёрига қўйди. Анҳорнинг икки томонида қуюқ қамиш-юлғун девор янглиғ қоплаган икки қирғоқ орасидан оқиб ўтаётиб сув ҳавзасида турфа сузиш машқларини бажариш чоғида асқотадиган кўзойнагини олиш хаёлига келмаганига афсусланди. Оқиб келган жасад бу қуюқ қамишзор орасида илашиб-нетиб қолган бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Қамишзор орасига йўлаб бўлмаса!.. Султон қўл-оёқларини эмин-эркин ҳаракатлантиролмай қолди. Ўзаннинг ўрталарига қадар узун-қисқа ўсиб чиққан қамишзор бунга йўл қўмас, Султон шундан ҳам фойдаланиб қолишга уринар, қамиш пояларини тутиб-тутиб олдинга, орқага, ён-верига силжиш осонроқ эди. Султон ўнг оёғининг кафтига жимит балиқчалар тумшуғи билан келиб урилаётганини сезди, ҳар эҳтимолга қарши оёғини силтаб тортди, балиқлар тўзиб кетди шеклли, оёғи ҳоли қолди. Султон қирғоқ томон илгарилади. Зум ўтмай оёғининг кафти, бармоқлари атрофида яна балиқчалар ғужлашди, энди уларнинг орасида йирикроқлари пайдо бўлган, улар худди Султонни оёғидан бошлаб паққос туширишга шаҳд қилган ваҳший сув жондорлари сингари устма-уст тумшуғи билан урилаётган эди. Шундагина у оёғининг ости, бармоқлари, тўпиғи ачишаётганини, бундан чиқди, оёғи шикстланганини, ундан қон оқаётганини фахмлади...
Султон қуюқ қамишзорни тарк этди, бунинг устига, сув сатҳига чиқаётиб, темирми-шохми, тирсагига қаттиқ ботди, сув сатҳига хира қон туси ёйилганини кўрди. Қамишзор сийраклашгани сайин, оқим тезлашди, Султон қирғоқ томон сузди, ер сатҳига бўртиб чиқиб, сув юваверганидан қизариб кетган дарахтнинг илдиз томири кўзига аллақандай ёвуз махлуқнинг панжаларига ўхшаб кўринди. Шу хаёлда, журъат қилиб “панжа”ларга ёпишди. Қирғоқ тик бўлганидан у кўксигача сувга ботиб турарди. У анча вақтгача нафасини ростлай олмади. Боши айланаётган эди. Султон осмонга қаради, тобора анҳор тепасига яқинлашаётган қуёш нурига умидвор термилди. Атрофни кузатди. Нариги қирғоқда қийшайиб ўсган қандайдир дарахтнинг каттагина шоҳи эгилиб сувга тегиб турар, оқимнинг забти таъсирида дам юқорига кўтарилиб-дам пастга тушар, четдан қараган одамга шох сувни беармон савалаётганга ўхшаб кўринарди. Султон сув ҳавзасида соатлаб сузиб чарчаш-толиқиш нима эканини билмас эди, бу ерда... ҳайрон қолиб бош чайқади, анҳорнинг феъл-атворини янаям синчковлик билан ўрганиб-билиб олмоқчидек сувга қаттиқ ва узоқ тикилди. Ахир у озмунча жойдан оқиб келяптими, озмунча марталаб не умидларда шўнғидими, сувнинг тубидаги қанчадан-қанча пана-пастқам бурчак-сурчакларни қадам-бақадамлаб пайпаслаб чиқдими!.. Бирон дақиқа сувни тарк этгани йўқ ва шулар асносида Қичқириқ билан, Қичқириқнинг суви билан тил топишиш, унинг дилига қулоқ солиш йўлини излади. Султон кўксигача сувга ботиб турган кўйи ҳолсиз-мажолсиз бир аҳволда ундан кўз узмас, ошиқиб-қувалашиб, кўпириб-шарқираб, чопқиллаб-югургилаб бораётган ўркач-ўркач тўлқинларга кўнглида туғилган ўпка-гиналарини тўкиб солмоқчидек эди. Анҳор ақл бовар қилмайдиган бир жондор, ҳар банда ўзига яраша феъл-атворга эга бўлгани сингари анҳор ҳам ўз феъли-хўйига кўра ҳаёт кечирарди. Ўзанни тўлдириб, лиммо-лим оқиб ўтаётган сув Қичқириқнинг ҳаёт тарзи, зеро, унинг мавжудлиги, қисмати ҳам шитоб билан оқиб боришида мужассам, у шундан маъно-мазмун топар эди.
Султоннинг анҳорга ўпка-гинали қарашлари ўрнини ҳавас, ҳатто ҳурмат маъноси эгаллади. Анҳор уни тушунмади, айниқса унинг жунунваш ва туб оқимлари Султонни не кўйларга солмади – ўнг қўл томонда оқим сустроқ туюлса, чап томон оқими тубсиз ўпқонга ютиб юборгудай тортқилайди, оёқлари осуда сузишига ёрдам берса, биқинига урилаётган тўлқин азбаройи унинг сумбатини дарахт новдасидек икки букиб ташлагудай важоҳат билан урилаверади. Султон гирдиғумдан келган ғаввоснинг гезариб-сўкиниб айтган иддаосини эслади ва... “йўқ, ундай эмас” деган маънода вазмин бош чайқади. Унинг фикри, муносабати ўзгарди, энди у... анҳор уни тушунмаган бўлса, у анҳорни тушунади, телба оқим унга дилини очмаган бўлса, инсон телба кўнгилга йўл топади...
Султон боядан бери болдирини қандайдир майин-мулойим нарса силаб-сийпалаётганини сезиб қолди. У нарса узун эди, Султоннинг болдиридан сирғалиб бўшалди-да, унинг белига беозоргина чирмалди. Султон мўъжизага рўпара келаётганини сезди, юраги энди мутлақо ўзгача ҳаяжон, ўзгача интиқлик билан дукурлай бошлади. У салгина ножўя ҳаракат қилса, белига чирмалаётган момиқ-мулойим нарсани йўқотиб қўйишдан хавотирда ғоятда эҳтиётлик билан қўлини сувга ботирди. Тағин аллақандай жондор-пондор бўлмасин, деб юборди ичида ва шу заҳоти бу шубҳасини унутди, у фикри, фикрлаш тарзи узилиб, узуқ-юлуқ бўла бораётганини, ҳеч бир нарсани адоғига довур ўйлай-мушоҳада қилолмай қолаётганини сезди, сездию, шу ҳақда ҳам тугал бир қарорга келолмади. Фақат, белига чирмалаётган жондор... аллақандай лаш-луш ёхуд матоҳга ўхшаяпти, умуман, оқар сув остида ҳар қандай жонсиз нарсага жон киришига ва уларнинг бари кўз кўриб-қулоқ эшитмаган жондорга айланишига иқрор бўлди.
Султоннинг сув остига ботирган қўлининг учлари бели-кўкраги аралаш белбоққа айланаётган ўша жонсиз жондорга етди. “Наҳотки?!” деб юборди Султон овоз чиқаргудай қувониб, “Сариқ бўлса-я?!”, “Келинчакнинг кўйлаги бўлса-я?!” Султон ёввойи жондорнинг “панжа”ларини қўйиб юборганини бутун гавдаси билан сувнинг ўрта оқимига шалоплаб тушганидагина англади. У оқимнинг тезоб йўлига тушганидан эмас, қўлида тутиб турган... нима, нима у?! Наҳотки, Султоннинг шунча саъй-ҳаракати бесамар қолмай, жонини гаровга қўйиб излагани... сариқ кўйлак этагини топган бўлса?!
Султон оқиб кетмади, у икки қўллаб чангаллаб олган матони аста ва авайлабгина билагига ўрашга тушди, “Узилиб кетмаса бас!” деган ўйда қўлини силкитиб юбормасликка уриниб, матонинг “илдизи”га томон яқинлашаверди. “Сариқ!.. Сариқ кўйлагида эди!.. Сариқ!..” Султоннинг миясини шу топда фақат шу сўз ишғол қилган, уни топганига ишончи комил эди!..
У матони... бунчалар узун у? Бунчалар илинган жойига – тагига етиш мушкул?.. Султон жуда-жуда авайлаб, эҳтиётлик билан пайпаслай-пайпаслай унинг илинган мансабига етади, етган жойида қўлига чирмалган сарғиш мато, йўқ, сариқ кўйлакнинг кенг этаги ва... ўн беш кунлик келинчакнинг бир ҳафтадан буён сув остида ётган жаса... “Топдим, Башорат! Башоратой, жоним, топдим!” деб юборди Султон.
– Исмингиз эмас, ўзингиз султонсиз, – деган эди Башорат бир куни, унинг елкасига бошини қўйиб, навозиш билан. – Сиз ҳар қандай султонликка қодирсиз!...
“Башоратойнинг башорати, мана, ҳозир, шу дақиқа, шу телба анҳор суви остида тасдиғини топса-я!” Султон ҳаяжоннинг зўридан кучига куч қўшилди, чарчоқларини ҳам, оғриқларини ҳам унутди. Икки қўллаб сарғиш матони тутганича уни кафтига ўрашга тутинар экан, юз-кўзи олдида балиқчалар тўдаси пайдо бўлганини, тонг саҳардан бери оқаётган лойқа сув тиниқлашиб, балиқчалар аниқ-тиниқ кўз ўнгидан “лип-лип” ўтаётганини кўрди. Балиқчалар рангли эди! Қип-қизил, сап-сариқ, ям-яшил!.. Улар Султонга йўл кўрсатаётган, қайси томон силжиши кераклигига белги бераётгандек эдилар. Елкаси, кўкси, қорни, тиззалари, оёғининг учигача жазиллаб ачиша бошлади, “Ҳечқиси йўқ, чидайман!” деди Султон тишини тишига босиб, илгарилади, қирғоқ томон силжиётганини элас-элас пайқади. Қўллари, сўнгра оёқлари ўзига бўйсунмаётганини пайқаб қолди, оёқ-қўлларига мадад тилади: “Ҳа! Ҳа-а!.. Бўш келма! Бўш келма, деяпман!.. Ҳ-ҳ-ҳ-о-ой-й!..”
“Бу анҳорга ғарқ бўлганлар ярим тун сукунатида қичқириб, одамларни ёрдамга чорлайдилар...” Султон ҳам... йўқ, у қичқирмаяпти, унинг ҳали-вери ғарқ бўлиб телба тўлқинларга таслим бўлиш нияти йўқ. Таслим бўлмайди ҳам, нажот ҳам тиламайди... У энди анҳор ва унинг сувлари билан шу қадар қадрдонлашиб кетдики, унга ётиғи билан илтижо қилади, унга тоза ниятларини тўкиб солади, керак бўлса, овозини борича қўйиб қичқиради, шу қадар қичқирадики, Қичқириқ бир зум бўлса-да, оқишдан тўхтайди, сувлари тиниқлашиб, ўзан ўзини борича кўз-кўз қилади. “Қичқириқ” деган номи ҳам ғоятда ўзига ярашимли, ноёб! Тирикларнинг гап-сўзлари ғарқ бўлганларга, ғарқ бўлган марҳумларнинг сукунати эса тирикларга қичқириқ бўлиб эшитилади. Ана, Султоннинг ўзига ўзи далда бериш мақсадида айтган сўзлари ташқарига қичқириқ, фарёд бўлиб эшитиляпти. Ваҳоланки, тун чўкишига аллақанча вақт бор, тунги сукунатга қадар эҳ-ҳе-е... Ана, офтоб чарақлаб турибди, фақат, фақат у... кимдир силкитяпти шекилли, лопиллаб, аланга олиб ёнаётганга ўхшаяпти...
Султон бирдан вазнининг оғирлигини сезмай қолди, қўл-оёқларининг мадорсизланишидан туғила бошлаган хавотир ҳам тарқади. Ҳеч бир ҳаракат қилмаса-да, оқиб кетмаётганига, нафаси димиқиб ҳаво етишмай қолмаётганига ҳайрон бўлди. Оёқларининг орасида пайдо бўлган силлиқ, майин ва беозор жондор Султонни кўтариб турар, Султоннинг фикр-хаёли кафтига, ундан билагига ўралиб-ўралиб бораётган матода эди. Султон мутлақо ҳаракат қилмай қўйди, қўлларини ўраб-чирмаб, боғлаб ташлаганидан, ўша сариқ матони топиб, тортиб чиқариш кўйида керак бўлса, қўлларига қўшиб оёқларини-да боғлаб ташлашга ҳозиру нозирлигидан вужудини қамраган ҳайратни яширолмай, ҳаяжонланаётган эди. Ҳаяжоннинг зўридан терлаб кетди. Аъзои баданидан сув эмас, тер қуя бошлади. Бошини икки-уч қайта сув юзасига чиқариб нафас ростламоқчи эди, бунга зарурат сезмади, кўз ўнгида сувга қўшилиб кўзга ташланаётган ва зумда чир айланиб ғойиб бўлаётган хира қон доғларига ҳам эътибор бермади. Оёғининг орасига кириб, уни кўтариб турган жондор... Султон ўзини юввош отга мингашиб олгандек ҳис қилди, бу ҳолат узоқ чўзилмади, йўқ, хаёл шарпасидек жуда тез ўтди, от аста-секин сирғалиб оёқлари орасидан чиқиб ортда қола бошлади. Анҳор ичида от нима қилади?.. От эмас, балиқ, балиқ деса, отга ўхшайди. Отбалиқ!..
Султон Қичқириқ сувида бундай жониворлар мавжудлиги ҳақида сира эшитмаган эди, эшитган тақдирда ҳам ундай олди-қочди чўпчакларга ишонмасди. Лекин, мана, уни ўзи кўрди, улардан бири келиб ҳолдан тойиб ғарқ бўлаёзган Султонни кифтига миндириб олди ва... Султоннинг кўнгли ҳалимдек юмшади. Мулойим, лекин қатъият билан баралла айтди: “Қайта бошдан бошлайман! Керак бўлса, ўн марта тушаман сувга, лекин топмагунча қўймайман!..”
Султоннинг қулоғига пайдар-пай узоқ-яқин қичқириқлар чалина бошлади. Султон уларга қулоқ солмоқчи, маъносини уқмоқчи эди, диққатини жамлай олмади. Сув қизиб кетаётганга ўхшади. Султон оёғи қаттиқ заминга текканини сезди. Бошини кўтармоқчи эди, қурби етмади. Анҳор ўзани кунботар томондаги қишлоққа етган жойида кенгайиб, суви жуда-жуда саёзлашган – сув нари борса, тиззадан келадиган жойга етган, бу ерда тумонат бола-бақра дунёни бошига кўтариб чўмилишаётган, шодон қичқириқлар билан бир-бирини қувалашаётган эдилар.
– Вой, одам! Одам оқиб келяпти!!!
Султон бу қичқириқни ҳам элас-элас эшитди. Бу топда тиккага келган қуёш оламни чароғон қилиб юборган, Султоннинг совуқдан кўкариб кетган кифтини илита бошлаган эди...
Хуршид ДЎСТМУҲАММАД

Nigora Umarova
29.04.2010, 15:46
Яқин кунларда носир, публицист Хуршид Дўстмуҳаммаднинг "Куза..." қиссаси эълон қилинди. Қисса ҳали китоб ҳолида нашр этилмаган.
Қиссада қайсидир жиҳатдан бугунги кунда инсонлар ўртасидаги муносабат, маънавий бўҳроннинг, ички зиддиятларнинг моҳияти очиб берилгандек. Шу жиҳатдан мен уни психологистик қисса деб атаган бўлардим.
Уни тақдим этганлари учун ёзувчига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Қиссани ўқиб кўриб ўз муносабатингизни билдирасиз деган умиддамиз, форумдош!

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 15:58
КУЗА...

...замонавий инсон кузатилувчи инсондир...
Ф. Дюрренматт


Умиднинг қўл телефони шивирлаб гапирган одамнинг овозидек эшитилар-эшитилмас “тринг”лади.
– Қаердасан? – дея сўроққа тута кетди Фарҳод.
– Устоздан хабар олмоқчиман...
– Азиз бугун тунда юртига жўнайди-я, эсингдами?
– Эсимда.
– Кечқурунга ваъдалашганмиз-а?
– Ўзи билан гаплашдингми?
– Кеча гаплашдим. Кечикмай келинглар деди. Эртароқ борсак, кетар жафосида би-ир ёнбошлаб отамлашар...
Умид дўстининг гапини бўлди:
– Нима қиламиз эртароқ бориб, Фарҳод? Ўзиниям иши бошидан ошиб ётгандир! Ваъдалашган вақтида борсак ҳам бўлар.

Хаш-паш дегунча бир ой ҳам ўтиб кетди! Уч оғайни ҳарчанд уринмасин, Фарҳоднинг уйидаги тонготар ҳангамадан сўнг бир-икки дафъа бирров-бирров дийдорлашувни ҳисобга олмаганда Фарҳод айтмоқчи, ёнбошлаб отамлашишнинг иложи топилмади. Азизнинг гап-сўзига қарасанг анча вазминлашган, сермулоҳаза ёши улуғ кишилар нуқси уриб қолибди, лекин разм солиб қараган одам ундаги ички беҳаловатликни, қандайдир ўзи ҳам англаб етмаган аллақандай мақсадга интилаётганини, кўзлаётган муддаосининг қанчалик аниқ-равшанлигини эса ўзи ҳам дурустроқ англамаслигини яққол сезар эди. Уни ундай деса, Умид билан Фарҳоднинг ҳам бемалол қолган кунлари бўлмади ҳисоб. Бир ойлик ғанимат кунларни шу тахлит ўтказган қиёматли уч оғайни бугун жўнаб кетар жафосида отамлашиб ўтира олишига Умиднинг кўзи етмади. Бу етмагандай, ўзи игнанинг устида ўтиргандек безовта, ҳардамхаёл... кун пешиндан оғди, Устоздан бирров хабар олсаю, ғизиллаб уйига қайтса, уйида хотиржамлик бўлса, сўнг Азизникига бориш чорасини кўрса...

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:01
Устознинг хўп аломат феъли бор. Ўзи кимсан фалончи фалончиевич, номдор, қаттиққўл, талабчан раҳбару, унда-бунда ўйлаб топадиган хурмача қилиқлари, инсоф билан айтганда, қуюшқонни ошириб-тошириб юборади. Аломатлиги шундаки, беўхшовдан-беўхшов қилиқларидан хижолат чекмайди ҳам, устига-устак, “Ҳазилимни “зил”ини топ, ақлинг киради” деб одамни ҳоли-жонига қўймаслиги ошиб тушади.

Умиднинг назарида Устознинг шу алфоз ётиши ҳам гоҳо ҳазилга ўхшаб кетар, ҳализамон у киши ирғиб ўрнидан туриб чопқиллаб қоладигандек, устоз – шогирдлик ришталари ниш бера бошлаган жойидан гуркираб давом этадигандек туюлади. Фақат кейинги икки кунги аҳволни ҳазилга ёхуд яхшиликка йўйиш...

***

Умид кеча эрталаб уйғонгач, бет-қўлини ювди, артинаётиб бир муддат ҳовлида туриб қолди. Аҳвол-руҳияси дам енгил тортаётган, дам хавотирли тус олаётган Устозига ғойибона шифо тилади, шогирдлик ва инсонийлик бурчини адо этганидан кўнгли таскин топган заҳоти хаёли Котибага қочди. Қизнинг оппоқ юзи, ўзига ярашган кўзойнаги остидаги тим қора қош-кўзлари кўз ўнгида гавдаланди. Майин ёқимли шабада унинг димоғини сийпалаб ўтди. Назарида дам ҳовлининг бир чеккасидан, дам уйга кираверишдаги зина тепасидан, дам ошхона ичкарисидан Котиба қиз Умиддан кўз узмай кузатаётгандек бўлди. Умид майкачан турганидан хижолат чекиб, беихтиёр қўлидаги сочиқни ёйиб кифтига ёпди. Котиба қиз йўлак ўртасида ийманибгина турар, Умидга тик қарай олмас, Умид эса уни ичкарига – ҳовлига, ҳовлидан уйга чорлайдиган бирор сўз тополмай ўнғайсизланар эди. Шу пайт Опаси ўзи яшайдиган хонасидан чиқиб, индамайгина айвондан тушиб келди. Умид зумда хаёлларини йиғиштириб олиб салом берди, Опаси алик олмади. Чурқ этмай шарпадек сузиб ошхона томонга ўтиб кетди. Умид бир қарашнинг ўзида Опасининг авзои айниганлигини, унинг кўзларидан маъно қочганини пайқади. Сергак тортди.

***

Умид ҳарчанд уринмасин хавотирли ўйлар унинг хаёлларини ўз ҳолига қўймаётган, хаёллари қолиб, унинг жисми жонини таъқиб этаётган эди. Уйдами-кўчадами, вақт-бевақт Устознинг оқиш гулли чойшаб остида беҳол-бемажол ётиши мойбўёқда матога чизилган суратдек Умиднинг тасаввурига муҳрланиб қолган, бу суратдаги сўниқ ва мазмунсиз боқишлар Умидни қадам-бақадам таъқиб этар, Умид бу мўътабар нигоҳдан ўзини чалғитишга урингани сайин Устозга хиёнат қилаётгандек хижолат тортиб кетаётганди.
Мана, оқиш гулли чойшаб остида тирик жон ётганга ўхшамас, бамисоли сўнгги кунларда Умиднинг шуурини тарк этмаётган изтиробли манзара энди унинг кўз ўнгида намоён бўлаётган эди.
Умид кўз ўнгида кун ва соат сайин паймонаси тўлиб бораётган қадрдон инсоннинг жонига оро киришдан ожизлигини ўйлаб, аламдан ичи ўртаниб кетди. “Кечагина дунёни бошида кўтариб юрган одам... инсоннинг ҳоли шу экан-да...”
Умид дилидаги шу ожизона истиҳолани ўзича айтиб улгурмаган ҳам эдики, Устознинг нурсиз кўзлари катта-катта очилиб, унга қадалганича тошдек қотди. Шу ҳолида у садоқатли шогирдини ҳозир нима дединг, дея сўроққа тутаётгандек эди. Умид номаъқул қилмиш устида қўлга тушган одамдек ўзини йўқотиб қўйди. Кўзини олиб қочди, ён-верига аланглади. Азбаройи Устозга бўлган ҳурмати боис у кишининг ҳатто нур сўниб бораётган нигоҳларига ҳам бемалол қарашга ботинолмади. Ҳозиргина кўнглидан кечган ўй учун дилини тирнаган хижолатпазликдан ўзини чалғитиш ниятида бирон нарса керакми, деган маънода беморга қаради. Бироқ тўшакда ётган беморнинг заиф нигоҳида тайинли маънони уқиб бўлмади. Умид буни пайқаб улгурмай Устознинг садоқатли ва арзанда шогирдини танимас даражага етган нигоҳлари оҳиста юмилди.
Умиднинг юраги баттар увишди, жимгина туриб равонни, равондан чиқиб ҳовлини тарк этишга чоғланди, бироқ боягинда у кириб келгач, неча ҳафта-неча ойлардан буён касал боқиб тинка-мадори қуриган опоқи билан Устознинг кампиргина опаси ташқарига чиқиб кетишган, шундан Умид кенггина равоннинг бир чеккасидаги яғриндор каравотда тўшак билан битта бўлиб ётган беморни ёлғиз қолдиришга ботинолмади.
Умид қия очиқ дераза ёнига борди, ҳовли томондан опоқи рўпарасига келиб, унга савол назари билан қаради.
– Мақсуд йўқми? – пичирлаб сўради Умид бошқа жўяли гап тополмай.
– Ҳозир кеп қолади... – жавоб қилди опоқи ундан баттар шивирлаб, кўча томонга имо қиларкан. – Тоғаси билан бир жойга юборгандик...

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:02
Умид Устоз билан янги танишган, нари борса икки-уч дафъа суҳбатлашган кезлари эди, иттифоқо у киши фалон куни, фалон пайтда хонамга киринг, деб қолди. Ҳатто, тўғридан-тўғри кириб бораверинг, деб тайинлади ҳам.
Умид айтилган ишни қилди – айтилган куннинг айтилган соатида тўппа-тўғри қабулхона бўсағасига етиб келди. Унинг шу топдаги ташрифидан Котиба огоҳлантирилган шекилли, у ўтирган жойида кираверинг, деган маънода бош ирғаб қўйдию, ёзаётган қоғозидан бош кўтармади. Умид ҳам қизга эътибор бермади, оҳиста эшикни очиб ичкарига қадам қўйганини билади, азбаройи шамолдай югуриб келиб пешонаси билан деворга урилган одамдек таққа тўхтади-қолди.

****
Телефон минғирлади. Умид уни қулоғига тутди.
– Қаердасан? – дарҳол зуғумга ўтди Фарҳод.
– Устознинг уйидаман, дедим-ку, – деди Умид бемордан нари бориб.
– Сен Азиз билан гаплашган эдингми?
– Ўша, ўзинг билан бирга ўтиришганимиз. Кейин бир марта... бирров... дурустроқ гаплашмадик ҳам.
– Кўришмадинг ҳам, гаплашмадинг ҳам. Шундайми?
Умид дўстининг феълини яхши билса-да, унинг айни дамдаги гапириш оҳанги дилига пича оғир ботди.
– Фарҳод, тушунмадим, сўраб-суриштиришми бу ёки сўроққа тутишми?
Фарҳод ҳиринглаб кулди, сўнг жиддийлашди.
– Оғайнигарчиликда икковиям бўлаверади. Чидайсан. Истасам – сўраб-суриштираман, истасам – терговчидан баттар сўроққа тутаман, уқдингми энди?
Умид унга муносиб жавоб ўйлаб улгурмай Фарҳод муомала оҳангини ўзгартирди.
– Бир ой ўтиб кетди-я, дўстим! Оқибатти уйига ўт тушсин, бундан кўра!.. Ўзимиздан ўтди, мусофирчиликдан келган дўстимиззи ёлчитиб йўқлашгаям ярамадик!..
– Йўқланмаган одам йўқолади, деб бежиз айтилмаган-да...
– Яшшавор, ука, точкасига урдинг! Азизтойни ерни остидан бўлсаям топаман! Йўқлайман ва йўқолишига йўл қўймайман!..

***

Умид Устознинг қабулига кирганида етти-саккиз чоғли эркак-аёл қўр тўкиб ўтиришар, уларнинг аҳвол-руҳиясидан машварат айни авжига чиққани кўриниб турарди. Туйқус бир-биридан басавлат ёшулли ялписига “ялт-юлт” этиб Умидга ўгирилиб қараса бўладими! Эҳтимол, шунча одам бир йўла милтиқдан ўқ узган тақдирда ҳам у бунчалик каловланиб қолмас эди. Ғалати-ғалати маъноларга тўла назар-нигоҳлар эса милтиқнинг ўқидан-да оғирроқ зарб-залвор билан унинг кўзига, кўзи орқали вужуд-вужудига урилди – шўрлик Умид ёмон довдиради, ногаҳон бошига ўн ботмонлик гурзи тушган одамдек гангиб, турган жойида чўккалаб қолаёзди, шу пайт ўзини тугул, кўзини қаёққа олиб қочарини билмай тургани устига қулоғининг остида кимнингдир шипшиганини элас-элас эшитди:
– Уст-бошингизга қараб қўйинг, йигит...

***

Қулоғига шипшип айтилган ўша бир чимдимгина жумла Умиднинг тилига елимдек ёпишди-қолди: қаерда, қай ҳолатда бўлмасин, ҳатто таниш-нотанишлар орасида, ҳатто мавриди келса-келмаса ушбу луқмани сопқондан отгандек қилиб айтишга одатланди: “Уст-бошингизга қараб қўйинг, йигит!..”
Йўқ, Умид бу гапни киноя, пичинг ё кесатиқ оҳангида айтмайди, кейин ўйлаб кўрди, домласининг мана шу айтишга, ёдда сақлаб қолишга арзимасдек кўринган ҳазили ҳам аслида ҳазил эмас, балки унинг замирида обдон ўйлаб пишитилган “зил” бор эди.

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:04
Умид беихтиёр Опасининг изидан термилиб қолди, илтижоларга тўлиб-тошган шу қарашлари билан Опасини тўхтатиб қолмоқчидек, унинг кўзларига йўқолган маънони қайтармоқчидек эди, афсуски дилининг тубидаги ниятларини тилига кўчира олмас, негаки бундай дамларда Опасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бисотидаги жамики гап-сўзларни айтиб адо қилган, ўйлай-ўйлай, қолаверса, Устознинг кишибилмас айтган йўл-йўриғидан келиб чиқиб кейинги пайтларда Опасининг касали тутган пайтларда сас-садо чиқармай уни изма-из пойлоқчилик қилиб эмас, балки наридан туриб кузатишни тажриба қила бошлаган эди.
“Бошланяпти...” деди у Опасининг ортидан зимдан кузатиб. Бир йўла ошиқиб йўлакка назар ташлади – ҳозиргина ийманибгина бошини хам қилиб турган Котиба қиз йўқ эди. Умиднинг нигоҳи ошхонага, ошхонадан айвонга кўчди – Котиба қиз ҳамма жойдан бирваракайига рўёдек ғойиб бўлганди. Умид беихтиёр уф тортди. Бу Опасининг дардига даво топилмаслигидан туғилган изтироб ифодаси эдими ёхуд унинг хаёлларини, хаёлларигина эмас, кундалик, ҳар лаҳзалик ҳаётини ишғол этиб улгурган Котиба қизнинг эндигина хонадонга қадам “ранжида” қилган жойида кўздан ғойиб бўлишидан туғилган афсус-армонли хўрсиниш эдими – буни Умиднинг ўзи ҳам фарқига етмади.

****

Бир талай аҳли йиғиннинг бир варакайига назар-нигоҳ ташлаши, унга “илова” сифатида қулоққа туйқус шивирлаб айтилган беозордан-беозор лутфи-карам одамни замбаракнинг ўқидан баттарроқ ер билан яксон қилишга қодирлигини Умид ўшанда ўз танасида бошидан ўтказди. Ваҳоланки, у Устознинг хос хонасига ўзича бостириб кириб бормади, Устоз йўриғидан чиқмай айтилган куни, айтилган дамда, айтилганидек тарзда тўғридан-тўғри кириб борди, нуфузли аҳли машварат учун бу беилтифот ташриф фавқулодда беадаблик бўлиб кўринган бўлса – бунинг гуноҳи Устознинг шаънига ҳавола, илло-билло, кимсан – ёш ва норғул олим йигитсан, Устоз айтмоқчи, иқтидорли ва умидли тадқиқотчисан, шундай экан, Устозинг қулоғингга шипшиган бўлса, яхши, осмон бошингга ўпирилиб тушгани йўқ, энгил-бошингга ров кўз югуртир – ёқаси, тугмаси, бурмаси, кисса-писсаси жойидами-йўқми – қара, олам гулистон, гангитиб-эсанкиратиб қўйган офатдан беталофот қутиласан-қўясан! Йўқ, бунинг эпини қилолмаган Умидбой дам кўйлаги тугмаларини, дам бўйинбоғини пайдар-пай пайпаслашга тушди, нима қилаётганининг фарқига бормади ҳам, гарданидан потирлаб чиққан муздай тер томчилари икки курагининг ўртасидан жўяк очиб қуймичи томон чопқиллаб тушаётганини сезди, бунинг таъсирида қаҳратонда қолган одамдек эти жунжикиб қунишди.

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:06
– Эртага бизникида меҳмон бўласан, – деди Фарҳод Азизни қучоқлаганича бағридан қўйиб юбормай. – Сен, Умид – учовимиз бўламиз, холос.
– Ҳай-ҳай, ҳовлиқма, – деди Умид Фарҳодни шаштидан қайтармоқчи бўлиб. – Намунча жониқмасанг? Ахир ҳали осмондан тушиб оёғи ерга тегиб улгурмади-ку! Уйига борсин, ота-онаси, қариндош-уруғ, қўни-қўшни дегандай, келди-кетди сал пасайсин, борармиз.
– Тўғри, эртадан кейинроқ...
– Йўқ, – деди Азизнинг гапини чўрт кесиб Фарҳод, – кейинроқ вақт йўқ, чоршанба куни деловой ишларим бор. Гап битта – эртага иссиғида бизникига!..
– Пайшанба-чи? – сўради Умид.
– Меҳмондорчилик бор.
– Жума, шанба?..
– Жума, шанба, якшанба – қаторасига улфатчилик! – тантанавор оҳангда эълон қилди Фарҳод.
– Яшаш қийинлашиб кетди деганларинг қаттаю, кунига зиёфатхўрлик қатта?! Тушунолмай қолдим!.. – елка қисди Азиз кулимсираб.
– Қанақа улфатлар, улар? – Чинакамига ҳайрон бўлиб сўради Умид. –Дуч келган даврага қўшилиб кетаверасанми? Ким, қандай одамлар, суриштирмай-нетмай...
Фарҳод истеҳзоли кулди.
– Сан замонни тушунмайсан, ука, – деди у Умиднинг елкасига қоқиб. – Гап тамом-вассалом, дедим, чўзма лағмон қилмаларинг-да, эртага кечқурун уйда кутаман. Айтиб қўяй: ўзимиз – тройка, бошқа ҳеч кимни қўшмаймиз!

***

У одатдагидек Опасининг изидан тушмади, нима қилсам экан деган саросимада югуриб-нетмади. Ваҳоланки, ҳар сафар аҳвол бирдек: туппа-тузук юрган Опаси тўсатдан савдойисифат бўлиб қолар, бундай пайтларда унга ҳеч бир гап-сўз кор қилмас, ҳушига келган ишга уннаб кетар, укаси унинг атрофида гирён уриб не кўйларга тушса-тушардики, қандай бўлмасин, Опасини ҳушига қайтариш чораларини изларди.
Шу умидда унга нималар деб кўрмади! Яхши гапирди-ёлборди, алдади-сулдади, чалғитди, юпатди, кези келганда пўписа қилишдан ҳам тоймади. Бир сафар Опасининг қўл-оёқларига арқон солиб чандиб ташлашга чоғланди. Бироқ на дўқлари, на ўқрайиш-ўшқиришлари, на қўлидаги арқон-чилвир Опасига кор қилди...
Опаси ошхона остонасига икки қадам қолганида кутилмаган ҳолат юз берди! Опаси бирдан тўхтади, Умид кўнглидан кечирган илтижолари кор қилдимикан деган ўйда жони ҳаприқиб кетди, Опаси астагина ортига ўгирилди, оҳиста ва бир-бир қадам ташлаб укасининг ёнига қайтиб келди, гўё сўрамоқчи бўлган нарсани унутиб қўйгандек ғалати анграйиб унга бош-оёқ разм солиб турди, ҳатто нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади ҳам, Умид опасига бирров назар ташладию, дарҳол кўзини олиб қочди, у Опасидаги фавқулодда бу ўзгариш боисини англаб етолмади.
У фикрини жамлаб улгурганида Опаси ошхонага кириб кетиб, у ердан қайтиб чиққан, бир қўлида қозон, капгир, иккинчисида коса, тўрт-бешта тақсимча кўтариб олган эди.
Умид ўзини четга олиб, йўлни бўшатди.

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:08
Умид ғўргина эмас, ҳали анча-мунча хом экан, бўлмаса Устознинг беўхшов қилиғидан арзирли бир ҳикмат топмай неча кунгача ўзидан-ўзи тумшуқ қилиб, хуноби тошиб, боши қотиб юрармиди!
– Ташқарига чиқиб, эшикни бетига ёпган заҳоти ўзингизни қушдай енгил ҳис қилдингизми? – деб сўради орадан беш-олти кун ўтказиб Устоз Умиддан.
– Ҳм... – дея олди Умид худди ичидан ўтганини тўкиб солса, ўша ўсал ҳолатга қайта тушадигандек хавотирда. Сўнг илова қилди: – Елкамдан тоғ қулагандек бўлди.
– Яша-анг! – дея маънодор савол назари билан боқди Устоз шогирдига. Унинг нигоҳида тайинли мўлжал билан бошлаган иши кутилган натижа берганлигидан мамнунлик аломати бор эди. – Хўш, кейин-чи?
– Нима, кейин? – деб юборди қўққисидан Умид. У шундай деб Устоздек бообрў ва эътиборли раҳбарнинг ўзига ярашмаган совуқдан-совуқ қилиғига ўпка-гинаси ва арази борлигини билдириб қўймоқчидек эди. Устоздек қаттиққўл инсон ёш ва ғўр шогирдининг бу тахлит гўдакларча “исёнча”сига эътибор ҳам қилмади.
– Тоғ қулагандек бўлди денг? – Шундай деганча ўйчан бир тарзда нигоҳини олиб қочди у. Бир муддат ўтказиб нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтладию, дамини ичига ютди. Умид буни сезиб Устознинг оғзини пойлади. Устоз эса аксинча, йўқ, зинҳор сирни очмайман, қабилида лабини баттар қимтиб, сукутини бузмади.

***

Азиз олис хориждан қайтган куннинг эртаси намозгарда Фарҳодникига йиғилишган уч қиёматли оғайни мижжа қоқмай тонг оттиришди. Гўё ҳали-замон дунёнинг уч томонига тариқдек сочилиб кетадигандек, қайтиб яқин-орада дийдорлашиш насиб этмайдигандек талашиб-тортишиб, баъзан ҳатто даҳанаки жангу жадалга айланиб кетаёзган гурунгда Фарҳод айтмоқчи, анча-мунча сўзлардан анча-мунча кўзлар очилди. Ҳали дилимда тугун бўлиб ётган, айтмасам хумордан чиқмайдиган гапларим уюлиб ётибди, деди Азиз. Умиднинг назарида эса... Азиз хориждан топиб келган, айтган ва айтиб улгурмаган гапларига тайинли жавоблар топилмаганига ортиқча ҳайрон бўлмади, балки уни пайдар-пай туғилган жавобсиз саволлар кўпроқ қизиқтирган эди...

***

Устознинг бу сафарги сукути соат сайин хавотирли тус олмоқда. У кишининг кўнглидан нималар кечаётган экан шу топда?.. Бу аҳволда ётган беморнинг тепасида туриш, унинг инжиқликларини кўтариш, уни оқ ювиб-оқ тарашга унча-мунча сабрли банданинг юраги дош бермайди. Опоқи ҳам, кампиргина опа ҳам тамом ҳолдан тойиб, ана, ташқарида ўтиришибди. Умид эса... У ўзини қаёққа қўйишини билмас, дам-бадам Устознинг юмуқ кўзларига умидвор термилар, гўё шундай қилса – у ич-ичида Устозга соғлик ва умр тилаётганини ўзи ҳам сезмаётган эди – Устоз кўзини очса, Умид у кўзларда умидлар туғдирувчи шуълани кўрса, Устоз билан лоақал битта-яримта мулоқотга кириша олса ҳовлининг тепасидан босиб тушаётган темирдек совуқ ва зил-замбил зимистон ҳадемай равонни ҳам комига тортадигандек туюлмас эдими?!

***

Опаси ошхонадан қўлига илинган тақир-туқурни ўзи яшайдиган хонага ташмалашда давом этди. Умиднинг онаси айвон зинасининг ёнига келиб кутиб турди, Опаси навбатдаги сафар ошхона томон йўл олганида унга ҳам зарда, ҳам ялинчоқ аралаш илтижо қилди.
– Жон қизим, шу қилиғингни бас қилақол, болам...
Опаси миқ этмади, қайрилиб онасига қарамади ҳам – индамайгина ошхона томон бораётиб яна кутилмаганда зум тўхтаб укасига разм солди. У укасининг қандайдир сиридан воқиф бўлгану, шуни сўрамоққа чоғлангандек сўлғин нигоҳида “йилт” этган шуъла кўринди, ваҳоланки, зинҳор Опаси дарди тутган чоқларда бош кўтариб кимсага назар ташламас, бошқалар тугул ўзини туққан онасини ҳам танимас, одам зотини кўрарга кўзи бўлмасди.

***

Умид Устознинг кумуш толаларидек оппоқ сочини бармоғининг учлари билан оҳиста таради. Устоз ўзига етгунча ўжар, қайсар одам эди, бундай феълли одамларнинг сочи тароққа бўйсунмайди дейишади. Лекин шу топда Устознинг сочи у кишининг қайсарлигидан эмас, балки мажолсизлигидан Умиднинг бармоқларига бўйсунмаётган, тўғрироғи, ҳатто бўйсунишга ҳам ҳоли қолмай, беморнинг чап қулоғи-чап қаншари аралаш ёйилиб тушган эди. Умид ўзи ҳам эшитмайдиган қилиб, мийиғида кулимсираб айни Устоз айтган оҳангда шивирлади:
– Уст-бошингизга қараб қўйинг, йигит...

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:12
– Топиш-тутишдан гапир, ука-а, – деди сиполикни йиғиштириб қўйиб Фарҳод “ука-а” сўзини атайин киноя оҳангида чўзиб, – сал кам уч йилда “кўк”иними, бошқасиними супириб-сидириб... роса топгандирсан ахир?!
– Супуриш-сидиришни эплолмадим, дўстим, лекин топишга топдим, – деди Азиз жиддий қиёфада. – Топганим... чиқарган хулосам шу бўлдики, инсон боласи борки, кучи-қурби етган ишга қўл урсин ва…
– Яъни?
– Яъни... ҳар ким иқтидорига яраша, яъни қўлидан келган касбнинг бошини тутсин ва бошлаган ишига астойдил киришсин экан! Демоқчиманки, ҳамон бир ишни бошладингми, ўша иш-юмуш ҳаёт-мамотингга айлансин! Қанча ақл-идрокинг, қанча умринг ва қанча куч-қудратинг бўлса, борича шу ишни қойиллатиб битиришга сарфла!
– Кейин-чи? – савол қотди Умид.
– Кейинми? – деб фикрини давом эттирди Азиз. – Ҳамма бало – кейин нима бўларкин деб мижғовланиб ўтиришда! Иккиланиб, қўрқа-пуса ёки ланжлик билан бошланган иш ҳеч қачон битмайди. Битса – чала битади. Бир ишга киришдингми, ўша иш, ўша мақсад – сенга пошшо, вассалом, бошқасини, барини йиғиштир, унут! Иккинчи, учинчи... юзинчи ишни бетига тупур. Кейин-пейинда худо пошшо!..
– Масалан, мен савдогарман...
– Сен тадбиркорсан, Умид – олим, тўғрими? – Азиз шундай деб Фарҳодни гап бошлашига қўймади ва берган саволини дўстлари томонидан тасдиқланишини кутмай сўзида давом этди: – Шундай экан, бошқа ҳар қандай борди-келди, майда-чуйда юмуш сенлар учун бегона, бекор!
Умид тагдор қилиб кулимсиради, унинг табассуми замиридаги истеҳзони пайқаган Азиз дўстига савол назари билан қаради.
– Ҳа, – деди у фикридан қайтмаслигини таъкидламоқчи бўлгандек ҳамон совуққонлик билан, – ўйингга келганини қайтарма, индаллосини совутмай айт, айтавер. Орамизда бегона йўқ-ку!
Умид айтди:
– Оила, қариндош-уруғ, яқин-йироқ... умуман одамгарчилик деган гаплар, тушунчалар нима бўлади?
Фарҳод саволни маъқуллаган маънода бош ирғаб, Азизга дўлайиб қаради.
Азизнинг эса пинагини бузиш у ёқда турсин, кўзи чақнаб кетди.
– Мен тополмаётган гапни, яъни индаллосини сен айтдинг! – деди у Умидга бошини устма-уст силкитиб. – Сен... сенлар айтаётган, назарда тутаётган ҳамма одамгарчиликлар аҳамиятини йўқотади!
Фарҳод жони ҳалқумига етган одамдек сапчиб ўрнидан туриб кетди. Қўлини пахса қилиб Азизнинг тепасига бостириб борди.
– Ўша ёқларда уч йил санғиб, орттирган ақлинг шуми? – энсаси қотиб ва дағдаға аралаш сўради у.
Азиз шаштидан тушмади, қизишмади ҳам.
– Шуни билиб қўй, Фарҳод, ўша ёқми-бу ёқми – ҳозирги замонда бунинг аҳамияти, фарқи қолмади, оғайни. Тушуняпсанми, аҳамияти қолмади. Иккинчидан, янаям индаллосини айтайми?
– Айт, – деди Фарҳод Азизнинг кўзига тик қадалиб. – Қўрқма, айтавер!..

****

– Шундай қилиб, эшикни бетига ёпган заҳоти ўзингизни қушдай енгил ҳис қилдингиз, кейин-чи? – дея дабдурустдан савол қотди Устоз яна уч-тўрт кун ўтказиб. Саволнинг айнан такрорланишидан Умиднинг назарида унинг иззат-нафсига игна суқишдан ўзга муддао йўқдек эди. Унинг энсаси қотдию, дамини ичига ютди.
– Ҳм... – дея аввалги жавобини такрорлади у тескари ўгирилиб. – Кейин...
Умид шундай дедию, юраги орқасига тортиб кетди. Наҳотки, Устоз хабар топган бўлса?! Ахир Котиба қиз билан ораларида ҳеч қандай тайинли гап-сўз ўтмади! На у чурқ этди, на қиз! Устознинг ер остида ғимирлаган илонни пайқаши шудир-да?!
Хайрият, Устознинг кейинги гапи Умиднинг кўнглига ғулғула солган хавотир булутини ўша зоҳоти тарқатиб юборди.
– Ўша ҳолатни, яъниким хонага – бизнинг ҳузуримизга кирган пайтдаги ҳолатингиз билан қабулхонага қочиб чиққан ҳолатингизни чоғиштириб кўрдингизми? Ёш ва изланувчан тадқиқотчи сифатида таҳлил қилдингизми?
Устознинг оғзидан айтилган бу таъриф-тавсифдан ҳаяжонланган Умид шошиб қолди. Ахир у бу илм даргоҳига келганига кўп бўлгани йўқ, Устознинг ишончи ва эътиборини қозонишга лойиқ шогирдликни ёлчитиб қўйгани ҳам йўқ. Қачон “изланувчан тадқиқотчи”га айланадию, қачон арзигулик каромат кўрсатиши ўзига ҳам ноаён.

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:14
– Домланг уччига чиққан қув одам экан, – деди Фарҳод Умиднинг “саргузашт”ларини тинглаб.
– Танимаган-нетмаган одамингни ёмонотлиқ қилишга ошиқма, – норозиланиб деди Умид.
Фарҳод кулди.
– “Қув одам” дейиш ёмонотлиққа чиқариш дегани эмас, олим ука, – деди у, – одам яхшилик йўлида ҳам қувлик ишлатиши мумкин. Айтмоқчиманки, устозинг сенга ишқи тушиб қолган, сендан олим чиқармоқчи. Мени айтди дерсан, ўзингга сездирмайгина аллақандай илм йўлига бошлаяпти сени, ука!

***

Умид ишга жойлашаётганида Лариса Латиповна исмли хушрўйгина хотин унинг ҳужжатларини эринмай синчиклаб кўздан кечирди.
– А что такое ва-сии? – пешонаси тиришиб сўроққа тутди у Умидни.
Лариса Латиповна кўз ўнгида шумшук ялмоғизга айланиб қолгандек туюлди.
– Как переводится слово “ва-сии”? – деди у ижикилаб, баттар ижирғаниб. Умиднинг назарида шундай лавозимда ишлайдиган хотин бу сўзнинг маъносини тушуниши шарт эди. Начора, у мажбуран жавоб қайтарди:
– Опекун, – шипшиди Умид айбига иқрор бўлган маҳкумдек бўйнини қисиб. – Не васии, а, ва-сий-й.
– О-о! – деб наъра тортиб юборди мошак хотин ва талвасага тушгудай ҳовлиқиб ўтирган жойида чайқалиб. У шундай деб Умидни саросар кўздан кечирди, унинг уст-боши, қўл-оёқларига кўз югуртириб ҳеч бир шубҳали иллат топмай пича вазмин тортди. Қаттиқ кетганини сезди шекилли худди рўпарасида ўтирган йигитчага ҳамдардлик изҳор этаётган одамдек мулойимлашиб сўради: – Если ты сам опекун, как будешь у нас работать? Я обязана тебя предупредить. Ты хорошенько подумал об этом?
Ялмоғиз Лариса бошини елкасига қийшайтириб, кўзойнагининг биқинидан уккиқараш қилганча тек туриб, саволига жавоб кутди. Умид ғазабдан гезариб кетдию, ўзини босди.
– Не я больной, – деди у босиқлик билан ҳар бир сўзни алоҳида таъкидлаб. – Я опекаю больного. Ей нельзя работать, а мне можно и нужно.
Лариса Латиповнанинг афтида ҳамдардлик аломатлари кўпайди. У энди яна буткул хушрўй аёл қиёфасига кирди.
– Директор знает об этом? – деб минғирлади у алланималарга имзо чека туриб.
Умид елка қисди. Лариса Латиповна сўзсиз жавобга эътибор ҳам қилмай, ҳужжатларни тахлашга киришди ва аҳамиятсиз нарсани сўраётгандай яна савол қотди:
– А кто она больная? И что с ней?
– Сестра, – деди Умид овозини пастлатиб. – Старшая сестра...
У иккинчи саволни жавобсиз қолдирди.

***

Ишга зўр-базўр жойлашган Умид кўп ўтмай Устоздек номдор олимга шогирд тушганига бошқалар эмас, ҳатто ўзи ҳам ишонолмай юрди. Ҳатто Устоз, “Мақсуд қатори ўғлимсиз” деганида Умиднинг кўзидан тирқираб ёш чиқиб кетди, камтарин бисотидан бундай меҳрибончиликка лойиқ миннатдорчилик сўзини тополмади.
– Ҳа-а, отангиз... – деди Устоз Умиднинг ҳужжатларига кўз югуртириб ўтириб ўйчан бир алфозда. – Онангиз... Ҳм-м... Опангиз бор эканлар...
Умиднинг боядан бери кўнглининг бир чеккасида пусиб ётган хавотир бутун вужудига тарқади. “Ўша ялмоғиз етказган!” деди ичида ҳужжатхона раҳбарини яниб. Умиднинг назарида Устоз “Опангиз...” деган жойида овози баландлашиб чиқди. Демак, ҳозир у Умиднинг опасини сўраб-суриштиради, кейин бир нарса дейди.
Умиднинг тақдирини Устознинг ана шу кейинги гапи ҳал қилиши муқаррар эди!..

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:16
Бемор нимадир сўз айтмоқчидек оғиз жуфтладию, лекин тили калимага келмади, тамшанди, афти бужмайиб оғир уф тортди. Чамаси сурункали азобли оғриқ уни тамом ҳолдан тойдирган эди. Умид йиғилиб-ғижимланиб қолган оқ гулли чойшабни тортиб, Устознинг қоқ суяк тиззасини беркитди. Тўсатдан “йилт” этиб Устознинг кўзи очилди. Умид буни кутмаган эди, шошиб қолди, ўзига қараб ётган Устозга нимадир гапириши зарурлигини ўйлаб тараддудланиб улгурмай “йилт” этиб очилган кўз қайтиб юмилди.

***

Умид ўзига билдирилган катта ишончни оқлаш учун Устознинг айтганларини ўйлайвериб бошига оғриқ туриб кетди, бироқ у Устознинг беўхшов ҳазили тагидаги “зил”ни илғай бошлагани сари севинчи ичига сиғмай бораётган эди. “Дабдурустдан бир гала одамнинг назар-эътиборига тушиш жўн ҳодиса эмас. Унча-мунча одам гангиб қолади, хурсандлигидан ўзини йўқотиб қўяди, довдирайди. Умуман, назар-эътибор... яхшилаб ўйлаб кўрасиз, изланасиз, Умиджон, назар-эътибор одамни минг бир кўйга соладиган ажабтовур бир ҳолат, ҳодиса. Тушунтира олдимми?..”
Назар-эътибор... Одамни минг бир кўйга солади... Тўғри, бунинг бир қарашда ҳеч бир ажабланарли жойи йўқ, лекин... минг бир кўйга соладиган ҳолат, ҳодисани ўйлаш, ўрганиш... у ҳақда бош қотириш?..
Умидни таажжубга солаётган жойи... нима сабабдан Устоз айнан шу мавзуни Умидга раво кўрмоқда? Нима сабабдан Устоз Умидни “Мақсуд қатори ўғлимсиз” деди?
Устознинг эътиборига тушиш Умидни кейинги кунларда бошқача одамга айлантириб қўяётган эди.
– Тушуняпман... – Умид шундай деб гап бошладию, бир зум тайсаллади. Сўнг хаёлига келганини айтишга жазм қилди: – Ўзим сизнинг эътиборингизга тушганимдан босар-тусаримни билмай қоляпману, бу ҳам минг бир кўйнинг биттасидир-да?
Устоз шу қадар қаҳ-қаҳ отиб кулиб юбордики, Умид гапи шунчалар таъсирли чиқишини ўзи ҳам кутмаган эди. Умид Устоздек жиддий раҳбар одамлар ҳам ҳамма қатори баралла, яйраб-яшнаб кулиши мумкинлигини ўшанда кўрди, билди.
– Қойил! – деб Умиднинг елкасидан қучиб бағрига тортди Устоз, – синчков ва ҳушёр одамдан изланувчан ва топқир олим чиқади. Ҳозирнинг ўзида минг бир кўйнинг биттасини кашф этиб қўйдингиз, ўғлим!
Умид бошқа гап қўшмади. Устоз эса жиддийлашди.
– Айтдим, назар-эътиборнинг минг битта мўъжизаси бор. Одамни иззат-обрўсини оширади, шон-шуҳратини тоширади... Мартабасини, унга қўшиб давлатини зиёда қилади... Тарбиялайди, йўлга солади... Эсдан оғдиради... Юрак ўйноғи қилади... Махлуққа айлантиради, қора ерга тиқади...
– Қизиқ, саноғига етиш ҳам қийин...
Устоз тўғри деган маънода бош ирғади.
– Шундай, бунинг бошланиши ҳам, адоғи ҳам йўқ. Инсон ҳаётининг бошидан охири назар-эътибордан иборат. Ҳамма ҳамманинг назарида, кузатувида...
Устоз жим бўлди, лекин унинг фикри тугамаганлиги чеҳрасидан сезилиб турарди. Бир неча сония ўтиб-ўтмай Умиднинг тахмини тасдиқланди.
– Ҳамон ҳамма ҳамманинг кузатувида экан, одамни одам қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам – ана шу кузатув, ана шу назар-эътибор! Яхшилаб ўйлаб қаралса, бутун инсониятнинг яшаш тарзи яхлит олганда кузатиш ва кузатилишдан иборатга ўхшайди. Одам – кузатувчи ва кузатилувчи махлуқ...

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:21
Умид бутун диққат-эътибори билан Опасини зимдан кузатаётганини сездирмади, Опасидаги ўзгаришни пайқамаган одамдек ўзини бепарво тутиб тураверди, ҳатто Опаси томон ўгирилиб қарамади ҳам. Аксинча ошхонадан яна алланима идиш-товоқларни кўтариб чиқиб келган Опасига йўлни бўшатиш учун нари кетди. Опаси ошиқмай зинадан айвонга чиқди, тўхтади, орқасига ўгирилди.
– Ўз ҳолимга қўясанми-йўқми, ит?! – ўшқирди у тўсатдан. Опаси ҳатто савдойилиги қаттиқ хуруж қилган пайтларда ҳам камдан-кам овозини бу қадар кўтарарди. Шунда ҳам Умид ўзини босди. Шафтоли дарахтининг қийғос гуллаган навдасини авайлабгина эгиб, унга разм солиб ўзини эшитмаганликка олиб жим тураверди. Ахир шу сафар у Опасини ўз ҳолига қўя бошлади. Мумкин қадар ундан ўзини олиб қочяпти, унинг кўзига камроқ кўринишга ҳаракат қиляпти. Бироқ Опасининг гапи ҳали тугамаган экан. У айвонга қўшиб ҳовлини бошига кўтаргудай ўшқирди: – Изимдан юриб адо қилдинг мани! Ҳу, бетинг қурсин сани!
Умид шошиб қолди. Майли, Опаси уни нима деб ҳақоратласа-ҳақоратласин, итдан олиб битга солсин, лекин қўни-қўшни нима дейди?! Нима қилиши керак? Опасига бир оғиз сўз айтиб обрў топиши даргумон. Онаси чўк тушиб зинага суянганича кўзларидан ёш оқизмай юм-юм йиғлагани-йиғлаган.
Ниҳоят, Умид Опасини юпантиришга қарор қилди.
– Хўп, майли, – деди у мумкин қадар овозини мулойимлаштириб айвон томон яқинлашар экан, – хўп, опажон.
Унинг товушидаги илтижо Опасига кор қилди чоғи, у хонасига кириб кетди, Умид енгил тортиб улгурмаган ҳам эдики, ичкаридан Опасининг бўғилиб қарғангани эшитилди:
– “Опа” деган тилингга куйдирги чиқсин!

***

Умид Устознинг ич-ичига тортиб кетган чакакларига, гезарган ва қимтилган лабига ночор ва ожизона бир изтиробда термилиб ўтириб беихтиёр бармоғининг учи билан беморнинг кумушдек ва хийла сийрак тортган сочини силар экан, Устознинг ёд бўлиб кетган гапларини ўзича такрорлади: “Одамни одам қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам – назар-эътибор... инсонларнинг яшаш тарзи кузатиш ва кузатилиш... Одам – кузатувчи ва кузатилувчи махлуқ”...

***

Навбатдаги сафар учрашув чоғида Устоз аввалги суҳбатни чала қолган жойидан давом эттираётган оҳангда гапира туриб ёзиб олинг деган маънода иягини чўзиб шогирдини қалам-дафтар олишга ундади. Умид дафтарни очди. Устоз тик турган ҳолича оёғининг остидаги бир нуқтадан кўз узмай ва ошиқмай, дона-дона қилиб гапирди:
– Кузатувчининг кузатишлари даставвал кузатилувчига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки кўпчиликнинг назарига тушиш истаги аслида жуда табиий ҳолат, қолаверса, обрў-эътибор, шон-шуҳрат ҳам назарга тушишдан бошланади! – шу боис ҳар қандай одам назар-эътиборга тушишдан маст бўлади, роҳатланади, ўзини қўярга жой тополмайди, бунинг жозибаси олдида ҳеч бир банда ўз ожизлигини яширолмайди, яширадими-йўқми, буниси алоҳида муаммо, илло уни енголмаслиги тайин. Оқибатда, кузатув, яъни назар-эътибор, демак, шон-шуҳрат узлуксиз зўрая боргани тақдирда бояги жозиба кузатилувчини маҳв этувчи жодуга айлана боради. Бу – бир!..
– Ҳеч бир назарга тушмай, шон-шуҳратдан ҳоли яшаб ўтиши ҳам мумкин-ку, одам?
– Айтишга осо-он, – деди бош чайқаб Устоз, – иззат-обрў, шон-шуҳрат макрига илинмаган тирик жон йўқ дунёда. Чунки...
– Чунки назар – инсоннинг қонига, вужудига сингдирилган тузоққа ўхшайди!..
Устоз иягини қаттиқ чимдиганича жим бўлиб қолди, у Умиднинг оғзидан бундай фавқулодда хулосани эшитишни кутмаганди. Шунга қарамай, унга муносабат билдирмади. Яна пича ўйга чўмиб тургач, “Чунки...” деб гапи узилган жойидан мулоҳазасини боғлаб юборди:
– Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Бу – кузатилувчи кузатувчининг назар-эътиборини кўтара олиш-олмаслиги, яъни, кузатилувчилик миссиясини уддалаши... эшитяпсизми, миссиясини!.. – Бирдан Устознинг овози титраб чиқди ва тенгқур жўраси билан гурунглашаётган оҳангда давом этди: – Қаранг, Умиджон, инсоннинг зиммасида кузатилувчилик вазифасини эплаш миссияси, яъни бурчи ҳам бўлар экан, буни алоҳида ўйлаб кўришга тўғри келади... Бунда гап кўп!..
Устоз шундай дедию, асосий фикрини ниҳояладими ёхуд ундан чалғиб кетдими, янаям бўлакча оҳангда, ҳатто кулимсираб сўзлашга ўтди:
– Елкамдан тоғ қулагандек бўлди, деганингиз ичкарида сиз рўпара келган назар-эътибор босимидан халос бўлиб енгил тортганингиз дегани. Мисол келтирадиган бўлсак... – Устоз шундай деб пастак курсида турган шиша сувдондан пиёлага пича қуйди-да, туринг, деди Умидга. Умид ўрнидан турди, Устоз уни девор томон боришга ундади, Умид рўпарадаги девор ёнига борди. Энди менга қараб келаверинг, деб амр қилди Устоз. Устоз шу топда яна бир хурмача қилиқ ўйлаб топганини Умиднинг кўнгли сезди, фақат у мавҳум тахминлар билан Устоз томон яқинлашиб келишдан ўзга иложи йўқ эди. У бир-бир босиб кела бошлади. Шу пайт Устоз унинг қаршисидан яқинлашган жойида туйқус пиёладаги сувни Умиднинг афтига сепди. Азбаройи чўчиганидан Умид беихтиёр бошини буриб чап бермоқчи бўлдию, шу заҳоти ҳушёр тортди – қимир этмай, бошини олиб қочиш уёқда турсин, ҳатто киприк қоқмай Устозга бақрайиб қараб тураверди. Назарида ҳозир бетига сепилган сув юз-кўзи, елкаси, кўйлагини жиққа қилиб уст-бошига оқиб тушадигандек эди, бироқ... Устоз сепган сув қулоғининг ёнидан ўтиб девор томон сочилган, Умидга томчиси ҳам тегмаган эди.
Устоз ўтказган бу “нодир” тажрибаси кўнгилдагидек чиққанидан мамнун бўлиб амалиётнинг илмини изоҳлашга кўчди.
– Мана, сувни пиёлада сепганим учун кўпда сесканмадингиз, парво ҳам қилмадингиз, демоқчиманки, битта-яримта, яккам-дуккам назар-эътибор мен сепган ярим пиёла сувчалик бетаъсир ва юқмас бўлиши мумкин. Лекин шуни унутмангки, юқмаса-да, ургандан туртган ёмон дейишадию, ўшанга ўхшаб одамни туйқус туртгандек қалқитиб юбориши ҳам ҳеч гапмас...
Устоз ўйланиб қолди.
– Маҳмуд деган шоир йигит икки мисра шеърида “Тикилган кўзларнинг тикони бордир” деб ёзганди.
Устоз “ялт” этиб шогирдига қаради.
– Боплабди! Топиб ёзибди! – деди у ҳамон ўйланиб. – Ўша йигитнинг китобини топинг, ўқиб чиқаман... Сўнг, ҳа, айтмоқчи, биринчи сафар назар-эътиборга тушиш одамга мойдай ёқади, чунки унинг зарар-зиёни, ўша шоир айтганидек, тикилган кўзнинг тикони сезилмаслиги ҳам мумкин. Лекин...
Умид бош ирғаб эшитиб тураверди. Устоз давом этди:
– Лекин, дейлик, тўсатдан бетингизга бир челак сув сепиб юборилса, ёки бўлмаса, мана шу эшикнинг ҳар иккала тавақаси тарақа-туруқлаб очилса-да, зумда шу хонани тўлдирадиган оқим ёпирилиб кирса – унда қай аҳволга тушасиз?.. Тек тура оласизми?... Ағдарилиб-нетмайсизми?! Тўлқин сизни жонсиз бир ўғладек оқизиб, деворга олиб бориб урса-чи? Кўмиб, ғарқ қилиб юборса-чи?.. Унда аҳвол нима кечади?..
Устоз хийла фурсат жим бўлди, афтидан у Умидга фикрини жамлаб олиши учун имкон бераётган эди. Ниҳоят, у мулоҳазасини якунлади:
– Мана шу хонада йиғилиб ўтирган кишиларнинг, айтмоқчиманки, кўпчиликнинг, яъни, тумонатнинг назар-эътибори, айтдим-ку, эшикни тўлдириб ёпирилиб кирган сувнинг босимидан қудратлироқ! Бу назар-эътибор, ўзингиз айтмоқчи – тоғ! Лаҳзада елкангизга миниб олган тоғ!.. Хонадан қочиб чиққан замони ўзингизни қушдай енгил ҳис этганингизни боиси шу! Яъни, елкангиздан босиб турган тоғдан қутилгансиз!
Ўша куни Устоз яйраб-яшнаб гапирди. Умид эшитганларининг барини дафтарига қайд этиб боришга ҳарчанд уринмасин нималардир қолиб кетётганидан хавотирда ёзиб улгурмаётганларини ёдида сақлаб қолишга ҳаракат қилди.

Xurshid Dustmuhammad
29.04.2010, 16:23
Умиднинг биқинидаги телефон “тринг”лади. У телефонни ортиқ “жавратмаслик” учун дарҳол уни оғзига тиққудек жавоб қилди:
– Жуда хит қип юбординг, Фарҳод! Сабр қип тургин, ўзим қўнғироқ қиламан.
– Сабр қилмай-ман-н! Қўнғироқ қилавераман-н! – Фарҳод шундай деб, ўз билгисидан қолмади.
– Азизни тополмаётганим етмайдими?! – давом этди у астойдил хуноби ошиб. – Кетар арафасида ҳангамалашайлик деб ҳоли-жонимизга қўймади. Яна ўша ёқда орттириб келган ақлларидан бордир? Айтар ўшаларни!.. Шунга сен ҳам йўқолиб қолма, тағин!..
– Ҳар қалай мусофирчиликка жўнаб кетаётган оғайнимиз, тағин дилини оғритиб қўйма, Фарҳод.
Умид дўстини ҳовурдан тушириш учун айтган гапи унга унчалик кор қилмаган кўринди.
– Ажнабийлашган дилидан ўргилдим! Ақли балога етади деймизу, кўрдингми, ҳар кимга яшаган жойининг сиёқи урмай қолмайди, – дея тўнғиллади Фарҳод. – Мусофир одамнинг қадам олишию қаричи... кўнглигача мусофирлашиб кетади.

***

– Яна бир томони бор, шуни ёдингда сақла, болам, – деди тўсатдан сенсирашга ўтиб Устоз, – ярим пиёла сув сепдим-а?.. Ярим пиёла сув афтингга, энгил-бошингга юқмаслиги ҳам мумкин. Битта-яримта одамнинг назар-эътиборига тушиш ҳам шундай – юқмайди, унутилиб кетади. Лекин ярим пиёла–ярим пиёла қилиб сувни сепаверса-сепаверса, яъни, кўпроқ-кўпроқ одамларнинг назарига тушиб, олқиш ола бошласанг, у олқишлардан ўзингни йўқотар даражада талтайсанг... сув ёруғлик, ювиняпман, чўмиляпман деган хаёлда ё тоқат қилиб, ё алданиб юраверсанг, аслида эса шилтаи шалаббо бўлаётганингни сезмасанг. Сезганингда эса анча кечиккан, кўп-кўп нарсаларга қўшиб иззатингни бой бериб улгурган бўлсанг... Буниси бир бало... Иккинчи бало, муттасил кузатув остида яшаш одамни абгор қилади1.. Бирортасини эртаю кеч изидан қолмай пойлаб юравергин, асти ўз ҳолига қўймагин, чурқ этиб оғиз очмасанг ҳам, танбеҳ бермасанг ҳам, кетидан юришингни ўзига адои тамом бўлади. Эс-ҳушини йўқотади, эс-ҳушини йўқотмаган тақдирда сил бўлади, сил!..

****

Умид шу гапни онасига айта олмади, айта олмаган эса-да, ўзи Опасига бўлган муносабатини ўзгартириш йўлларини излашга киришди. Энди ўйласа... нима учун у илгарироқ Опасини ўз ҳолига қўйишни ўйлаб кўрмади, ҳақиқатда Опасининг дарди ўзига етмасмиди?! Унга кўз-қулоқ бўлиш, эҳтиётлаш ўз йўлига, лекин... эҳтимол у ўз ҳолига қолгиси, тизгинсиз хаёллари гирдобида кезгиси келгандир? Бундан чиқди...

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:38
Умид Устознинг ҳузурида қай аҳволга тушганини Устознинг ўзига икки-уч қайта айтди, шунчаки айтиб қутилмади, балки ётиғи билан батафсил сўзлаб ҳикоя қилиб берди. Кўпчиликнинг дабдурустдан назар-нигоҳ ташлаши одамга милтиқнинг ўқидан оғирроқ тегишини тасвирлаб бердию, кези келганда, бир кишининг назар-нигоҳи ҳам одамнинг жонини олмаса-да, оёғидан йиқмаса-да, ҳар қалай эс-ҳушидан айириши мумкинлигини, худди шундай ҳолатга Устознинг қабулхонасида дучор бўлгани ҳақида лом-мим демади. Тўғрироғи, уни мисол тариқасида айтиб беришга истиҳола қилди.

****

– Айтавераман, оғир олмасаларинг бас, – деди Азиз ҳар иккала дўстига бирма-бир қараб олиб.
Фарҳод билан Умид чурқ этмай айтадиганингни айтавер, қўрқадиган жойимиз йўқ қабилида кечагина олис хориж сафаридан қайтган Азизнинг оғзига тикилиб ўтираверишди. Ниҳоят, Азиз чертиб-чертиб муддаога кўчди:
– Яшашдан мақсад одамгарчиликми, айт – Фарҳод, айт – Умид! – Азиз шундай деб икки ёнидан ўзига тикилиб ўтирган иккала дўстига бир-бир разм солиб олди-да, давом этди: – Шундай экан, марҳамат, қандингни ур! Фақат одамгарчилик билан шуғуллан. Одамгарчиликни осмонга кўтар, сен бозорни йиғиштир, сен эса олимликни унут. Унут-да, ўзларинг тиш-тирноғинг билан қапишиб олган одамгарчилик соҳасининг пирига айлан! Одамгарчилик орқасидан дунёга танил! Марҳамат!
Орага тушган жиндек жимликни Фарҳоднинг тагдор пичинг аралаш кулгиси бузди.
– Қуруқ одамгарчилик билан қозон қайнамайди-да, ука, – деди у ясама салмоқланиб.
Умид дилидагини тилига кўчирадиган мавриди келмади деган ўйда сукут сақлади. Азиз баттар жиддийлашди. У хорижда орттирган “ақли”нинг барини тўкиб солмаганини сездирмоқчи бўлгандек ҳар иккала жўрасига боягидан-да синчковлик билан кўз югуртириб олди.
– Ҳа, яш-ша-а! – деди у Фарҳоднинг тирсагидан тутиб, – шуни унутмаларинг: қора қозон қайнаб турганига шукр дейдиган замонлар ўтиб кетди, энди қозон мазали қайнасин, жонон масаллиқларга тўлиб қайнасин деб яшайдиган пайти келди. Бунинг учун...
– Бунинг учун ҳамма ўзини бозорга уриши...
Азиз қўлини пеш қилиб, Фарҳоднинг оғзига урди, ўзи бошлаган гапини давом эттирди:
– Бунинг учун нафақат бозорда, балки бошлаган ҳар қандай ишингга бутун ва яхлит одам бўлиб киришмоғинг керак!.. Айтмоқчиманки, бир ишга бош суқдингми, кўзингга бошқа нарса кўринмасин, сени тилка-пора қилиб, майдалаб-бурдалаб ташлайдиган нарсалардан қоч! Андиша, истиҳола, камтарлик, камсуқумлик, орият-морият... хуллас, бизларнинг... одамларимизнинг назаридаги одамгарчилик бор-ку, шуларнинг бари ҳар бир одамни ўзи танлаган мақсаддан чалғитади, бошини қотиради, бутун бўлишига йўл қўймай парчалаб ташлайди!
Суҳбат шу ерга етганда уч оғайни ўртасига очиқчасига совуқчилик тушди. Қарийб уч йилдан буён ўзини соғинтирган Азиз Фарҳоднинг назарида етти ёт бегонага айлангандек эди, Умид қатъий қарор чиқармаган бўлса-да, дўстининг нордон мулоҳазаларини ҳазм қилиш чорасини излаётган, Азизнинг бўғилиб уқдирмоқчи бўлаётган фалсафасини тушунишга уринаётган эди.
– Гапир, ука, – деди Фарҳод Умидни Азизга гиж-гижлаб. – Ман бир бозорчи савдогар бўлсам, сан олим одамсан-ку, истиҳола, орият-пориятни йиғиштириб қўйиб жавобини бер.
– Пичинг қилмай гапиравер, – деди Азиз зўраки жилмайиб.
Фаҳод ўзини базўр босди.
– Уйимда меҳмонимсан, оғирроқ гапириб юбормаслик учун ҳам пичинг қиляпман...

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:40
Устоз машварат ўтказаётган хонадаги мўътабар назар-нигоҳлар бир муштга айланиб ўзининг пешонасига гурзидек урилганини Умид бот-бот эслашга одатланди. Ахир у йўқ ердан бўй-басти билан оёқ остига қулашига оз қолди, мувозанатини сақлашга сақладию, ёмон довдиради, нимадир деди, ҳа-я, гап айтиш қаёқ-да! – нимадир деб ғўлдиради, қўр тўкиб ўтирганлар орасидан битта-яримта ҳингир-ҳингирга, пиқир-пиқирга ўхшаш узуқ-юлуқ товушлар чиқди, хуллас, Умид нима қилаётганини ўзи ҳам англаб-англамай хонадан шиша оғзига тиқилган пўкакдек отилиб чиқди, залворли эшик ортидан “қарс” этиб ёпилгандагина Умид уни тутиб қолишга беҳуда қўл чўзди, ўн чақирим масофани бетўхтов югуриб ўтган чопардек “ҳарс-ҳарс” нафас олганича орқаси билан деворга суяниб, тек туриб қолди.

***
Умид бирор касб-кор бошини тутса, онасининг маҳаллама-маҳалла изғиб келинликка лойиқ қиз излашини бас қилиши учуноқ тезроқ уйлана қолса, бу ёқда Опасига кўз-қулоқлик бурчини адо этиб юрса пешонасига битилган тақдири азал ёзувига заррача гина-кудурати йўқ эди. Орзу-ҳаваслари мустажоб бўла қолмаётганидан эзилиб увоққина бўлиб қолган онасини зимдан кузатиб ичи ачишиб кетар, келин топилмаётганининг асл боиси онасини қанчалик изтиробга солса, буни Умид ҳам ич-ичидан шунчалик чуқур ҳис қилар, лекин ҳис қилаётганини на онаси, на-да у оғиз очиб гапирмас, айни шундай кўнгил хуфтон дамларида онасини чалғитиш ва овутиш учун атайдан ҳазил-ҳузуллар ўйлаб топар, топардию, ўзи ичидан зил кетиб юрарди.

***

Умид, ўзи айтмоқчи, орқаси билан деворга беҳол суянганича турганида елкасидан тоғ қулаганини яққол ҳис қилди, азбаройи вазнсизлигидан қуш мисол қанот қоқиб учиб кетишга ҳам шай эди. Нафаси равонлаша бошлади, кўз олди тиниқлашдию, ўзи томон “ялт” этиб қараганча туриб қолган Котиба қизни кўрди.
Бу ёқда девордан ўсиб чиққан тош ҳайкалдек Умид қимир этмади, ундан садо чиқмади. У ёқда қиз ҳам жим эди, у ҳам йигитдан, йигитнинг қўрқув, хавотир ва ҳаяжон тўла нигоҳидан нигоҳини узолмади. Икки ўртада сукутдан бўлак... ҳеч зоғ, ҳеч вақо йўқ эди...

***
– Сукутдан сукутнинг фарқи ер билан осмонча, – деган эди Устоз. – Шундай сукутлар бўладики, ўша лаҳзаларда кўнгилдан кечган кечинмаларни кейин соатлаб сўзлаб ҳам адо қилолмайди одам.

***

Бемор яна тамшанди, лабининг бир чеккаси аранг қимирлаб улгурмай бутун вужудига оғриқ турди чоғи, оғир “уҳ” тортиб юборди. Умид Устознинг муддаосини тушунолмай хавотирда ҳовли томонга ўгирилди, опоқи билан кампир бояги-бояги сўри қирғоғида сўзсиз-несиз бошларини хам қилиб ўтиришарди. Умид ўз тахминича курсича устида турган пиёладан ярим қошиқ совуқ чой олиб Устознинг оғзига тутди. Беморнинг лаблари орасида пайдо бўлган икки томчи совуқ чой қай томон йўналишини билмай турди-турди-да, ярим-ёртиси амал-тақал қилиб беморнинг лаблари орасига сизиб ўтди, ярми унинг яқин уч-тўрт кун мобайнида қиртишланмаган ияги, ундан бўйни томон ўрмалаб тушиб кўздан йўқолди.

***

Телефон садо берди. Умид телефонни оғзига келтириб шивирлади:
– Сабр қилиб ўтиргин, бу ердан чиққан заҳотим ўзим сим қоқаман… Топдингми?
– Топмай қўймайман! Соткаси бор-ку, ахир. Ерга кирса – қулоғидан, осмонга қочса – оёғидан илинтириб топиб келаман, бетайинни. Фақат сен ҳам йўқолиб қолма, тағин!..

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:42
Йўқолганда Умид ёмон йўқолди. Бошқалар тугул, унинг ўзи ўзини тополмайдиган бўлиб йўқолди. Ётса ҳам, турса ҳам, ҳушидаю тушида Котиба қиз билан суҳбат қурадиган, унинг қадамини пойлайдиган, буниси камлик қилиб, ўтирган, овқатланаётган, юриб бораётган жойида бирдан вужудидан ҳарорат кўтарилар, азбаройи иссиқхонадан чиққан одамдек қизариб кетар, неки юмушга қўл урса, кийим кийса, соч тараса назарида Котиба қиз бир чеккада туриб уни кузатиб қараб тургандек бўлаверар, бунга сайин Умид ўзига Котиба қизнинг назари билан қарайдиган, ўзини Котиба қиз бўлиб кузатадиган, таъқиб остига оладиган одат чиқараётган эди. Шу аснода у онам топган бирортасига уйланавераман-да, деган фикридан қайтди. Онасининг келин излаб эшикма-эшик юришлари унга ўта мазмунсиз ва аҳамиятсиз нарсага айланди.
– Қўйинг, ойи, – деди у асл ниятини ошкор этмай, – овора бўлиб, келин излаб юрманг.
Онанинг кўнгли ўғли пинҳон тутган муддаони фаҳмлаб улгурди, кампирнинг кўзлари намланди.
– Кошкийди! – деди енгининг учига кўз ёшини артиб. – Худонинг ўзи ёмон кўздан асрасин, болам!..

***
Умид ташқарига қаради. Қуёш ботган, супада ҳануз қимир этмай ўтирган опоқи билан кампирнинг устига қоронғи тушаётган, уларнинг юз-кўзини ажратиб бўлмас, кўлагага айланиб улгуришган эди.

***
Мезбон эканлигига қарамай аччиғланаётганини яширолмаган Фарҳод қизишгани сайин аксинча Азиз вазминлашди.
– Сен ҳақсан, оғайни, – деди у Фарҳодни юпатишга ҳаракат қилиб, – мени еб қўядиган важоҳатда ўтирибсан, ҳойнаҳой тўппончанг бўлса отиб ташлашдан ҳам тоймасдинг, шундайми?
Фарҳодга гап топилди.
– Ҳайрият, бизда бунақа ёвузликлар расм бўлиб улгурганича йўқ. Ўша сен ақл ўрганиб келган томонларда жини суймаган одамини отиб ташлаш айб саналмайди, тўғрими? – деди у истеҳзоли илжайиб.
– Намунча бўғилмасанг, Фарҳод, – орага тушди Умид. – Азиз Америка очгани билан бу ердаги одамлар ёппасига ўшанақа бўлиб қолармиди?!
– Бўп кетадиям, бола! Мана машинга ўхшаш ғурбатлардан биттаси келиб айтади, иккитаси айтади-да, эшитган сари қулоғинг ўрганади, кўрган сари – кўз кўникади. Аста-секин бу кўникишлар феъл-атворга кўчади, қарабсанки!..
– Э-э, Фарҳод дўстим... – Азиз бўшашиб, норозиланиб бош тебратди.
Умид беихтиёр зимдан икки дўстини қиёслаётган эди. Илгари бунақанги пайтларда ким бўлмасин юмдалашиб кетгудай талашиб-тортишадиган, айтганидан, билганидан қайтмайдиган Азиз хийла вазмин тортгани, айни тутақиб кетадиган ҳолатларда аксинча босиқ бўлишга одатлангани, Фарҳоднинг эса феълида айтарли ўзгариш йўқлиги кундек равшан кўриниб турарди. Фақат Азиз “кўтариб” келган янгиликни аслида Умиднинг ўзи ҳам кўнглининг бир чеккасида ўйлаб юрар, лекин уни ҳеч ким билан ҳеч ерда ошкор муҳокама қилишга жазм этмаган, энди эса уни “ҳазм” қилиш нечоғли осон кўчмаслигини янада чуқурроқ тушунаётган, шу боис у ҳақда бафуржа мулоҳаза қилиб кўришни мўлжаллаб қўйганди.

***
– Ойдай келин бўганди, кундай келин бўганди! Эрию, қайнона-қайнотаси еру кўкка ишонмасди! Кенг уйнинг эркатойи эди! Шундай боламга қаттан ёпиша қолди, бу тузалмас бало, худойим-а?!
Онаси куюнганидан айтиб-айтиб зорланишича бор, ҳақиқатда Опаси хушрўйгина эди, файзли хонадонга арзанда келин бўлиб тушдию, чиройига чирой, ҳуснига ҳусн қўшилди. “Асал келин”нинг бахти қисқа экан, ким билсин, онаси айтиб-айтиб йиғлаганидек...
– Қайси кўзи тешилгурри кўзи, қайси суллоҳнинг тўймаган суқи кирган бўлса, ўзгинасига қайтсин!..
Умид онасининг алам устида айтадиган бундай қарғишларига ортиқ эътибор бермас эди, кейинги пайтларда ўйлаб қолди. Кўз тегиши ҳам, суқ кириши ҳам назар-эътибор-да!.. Бировларнинг қарашини кўтаролмаслик-да!.. Тўғри, яхши ниятда, ҳавас билан қарайдиганлар бор, ҳасад ўтида ёниб-куйиб назар соладиганлар бор. Ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қарайдиганлар қанча?! Ҳасад ҳам, ҳавас ҳам кузатувнинг бир хили, кузатилувчи уларга дош берса хўп-хўп, акс ҳолда...

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:43
Умид онасидан яширганини дўстига тўкиб солди.
– Бир қиз бор, кўрмасам ўлиб қолай деяпман!..
– Ҳа, писмиқ! – деди Фарҳод кулиб. – Индамай юрган одамдан қўрқ, деганлари шу-да! Ким ўзи? Кўрсак бўладими? Жа-а, тилингдан бол томаяпти?
– Кўрсатишга кўрсатаману, кўз тегишидан қўрқаман. – Ҳаяжонини босолмади Умид. – Оппоқ, пахтадай! Ўзиям аллақайси замон аслзода сарой маликаларига ўхшайди!
– Йўғ-э! Аслзодалигини қаердан била қолдинг? – ўсмоқчилади Фарҳод.
– Юз-кўзи, гап-сўзи, юриш-туриши шундоққина айтиб турибди. Устозга қариндошлиги бор дейишди.
– Ў-ў, – дея туриб нафаси ичига тушиб кетди Фарҳоднинг. – Буёғи чатоқ, чато-оқ.
Умид чўчиб тушди.
– Нимаси чатоқ? – сўради сипо тортиб, жиддий.
– Баланд дорга осилма, бола! – деди Фарҳод ортиқча гапга ўрин йўқ деган мазмунда каттазанглик билан. – Баланд дорни нағмаси баланд бўлади. Сан билан биз жайдари одамлармиз, ука...

***
Телефон садо берди. Умид уни қулоғига тутди.
– Лаббай, ойи! – деб овоз берди у дарҳол. – Тинчликми?
– Тез қайтаман, дегандинг, ўғлим...
– Тўполон қилмаяптими? – сўради Умид хавотирланаётганини сездирмасликка уриниб.
– Икки марта ҳовлига чиқди, аланглай-аланглай... назаримда сени излади, Умид.
Умид учун бу яна бир янгилик эди. Ахир опаси дарди тутган пайтда ҳеч ким билан гаплашмас, гаплашиш у ёқда турсин, инсон зотини кўрарга кўзи бўлмас, баъзан хонасига қамалиб олиб, кун ё тун бўйи қорасини кўрсатмас эди. Бу сафар...
– Ойи, – деди Умид бу ҳақда бафуржа ўйлаб олишни дилига тугиб, – яхшиси, унинг кўзига кўринманг, ўз ҳолига қўйинг, мен бориб, тезда қайтишга келишга ҳаракат қиламан.

***
Умиднинг ишга жойлашиши осон кўчмади. Лариса Латиповнанинг тегирмонидан бешикаст чиққач пича хотиржам тортдию, унинг натижаси бир неча кунгача мавҳумлигича қолаверди. Шундай кунларнинг бирида иттифоқо Устоз ҳузурига таклиф қилиб қолди. Умид ичкарида қандай саволларга жавоб бериши эҳтимоли борлигини ўйлаб, ҳаяжондан хаёлан неча тер босиб, неча кўчага кириб чиқди. Лекин Устоздек номдор раҳбарнинг ўзаро мулоқот асносида мутлақо оддий одамлардан фарқ қилмаслигини кўриб, бирдан хотиржам тортди, дадиллашди.
– Қизиғи шундаки, – Устоз кутилмаганда муддаога кўчди. Афтидан у на ўзи, на Умидга дахли бўлган мавзудан гап очгандек кўринди. – Дунёда одам деб аталган ғаройиб жондор бор, ука. Етти қават осмонни, етти қават ер-сув остини ўрганаман деб неча-неча умрларни зое кетказадию, ёнидагини билмайди, тушунмайди.
Умид нима деб гап қўшишини билмай Устоздан кўз узмай, унинг оғзига мўлтираб ўтираверди. Устоз ҳазиллашяптими-жиддий айтяптими – бунинг ҳам фарқига етмади. Устоз давом этди:
– Ёнидагини дебман, ўзини билмайди!.. – Устознинг товушига мутойиба аралаш зарда оҳанги қўшилгандек туюлди. Сўнг у ўйга толган кўйи, шунчаки аҳамиятсиз жўн гапни айтаётгандек бўшашиб илова қилди: – Ваҳоланки, ҳамма кузатувчи... ҳамма кузатилувчи...

***
Умид юмуши бўлса-бўлмаса оёғи қабулхона томон тортадиган, Котиба қизни бирров кўрмаса кўнгли жойига тушмайдиган, йўқ ердаги важлар билан уни гапга соладиган одат чиқарди. Ўзини шундай деса, қиз ҳам унга рўпара келди дегунча дув қизарадиган, унинг ҳурмати учун ўрнидан турадиган, кўзини олиб қочадиган, сутга чайилгандек сулув чеҳрасини яширмоқчидек хижолатланиб бошини эгиб оладиган бўлиб қолди.
Бир сафар Умид ёмон изза бўлди.
Тушлик пайти эди, Умид қабулхона бўсағасига етган жойида ичкаридан Котиба қиз чиқиб қолди.
– Тушлик бўлдими? – туйқус оғзига келган саволни берди Умид.
– Ҳамма тушликдаю, – деди Котиба қиз ўзини қўлга олиб.
– Мен ҳам...
Умид нега бундай деди, нима демоқчи эди – ёдида йўқ, аслида нима тўғрисида, қандай мавзуда бўлмасин Котиба қиз билан гаплашса бас, шунинг ўзидан маст эди у!
– Ишингиз бўлса... айтаверинг, – деди Котиба қиз Умиднинг кўзига ер остидан нигоҳ ташлаб.
Умид шу гапни кутаётган эди, илтижоси худога етди, мана, қизнинг ўзи сўраб, айт-айтавер деб турибди! Умид ҳозироқ, ҳеч ким йўғида дилидагини шартта тилига кўчирса олам гулистон!.. Фақат, фақат... Умиднинг тили танглайига ёпишиб қолган, гапирай деса ғўлдираб, баттар шармандаси чиқиши муқаррар эди!..
Умиднинг оёғи ерга тегмаётгандек эди, у қанотга айланган қўлларини сал силкитса учиб кетадигандек эди. Шундай бир ҳолатда Котиба қизнинг меҳрли овозини эшитди:
– Ўзингиз овқатланиб олинг...

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:50
Тўсатдан Устозга жон кирди. У узоқ тин олиб ухлаган одамдек қўл-оёқларини баралла чўзиб керишмоқчи эди, яйраб ҳаракатлана олмади, аъзои бадани қақшади, афти бужмайди, аччиқ ва алам аралаш оғир ва чўзиқ “Уҳ-ҳ!” тортди. Умид беморнинг туйқус қимирлашидан кўнглининг бир чеккасини умид учқунлари чарақлаб ёритган эса-да, чўчиб, хавотирга ҳам тушди. Унинг вужуди кўзга айланиб Устознинг ҳар бир ҳаракати, юз-кўз ифодасини назардан қочирмай кузатишга тутинди.

***
Умид опоқига, бораману, бирров хабар олиб изимга қайтаман деб кўчага чиқдию, уйи томон жадал равона бўлар экан кўнглидаги ғашлик баттар зўрайди. У бемор ётган равонни тарк этганида ўзини енгил ҳис қилгандек эди, бироқ бу енгиллик узоқ чўзилмади, назарида Устоз, йўқ, Устознинг назар-нигоҳи унинг изидан эргашиб чиққан, бирон лаҳза-бирон қадам ундан ортда қолмаётган эди. Қисқа фурсатда менга қаттиқ боғланиб қолдинг, деди Устоз Умидга маҳзун тикилиб, ўзимнинг ҳам сенга ихлосим баланд... Мақсуд қатори ўғлимсан, дедим... Умид қувончдан ўзини қўярга жой тополмай қолди... Энди Устознинг уни ўз ҳолига қўймаётган нигоҳлари унга малоллик туғдирмоқда... Устозга бўлган ҳурмати заррача сўнгани йўқ... Неча дафъа у қабулхона остонасидан қайтди, дам хизмат сафарида дейишди, дам зарур топшириқ билан бандлар деган жавобни айтишди. Умид етовсиз қолган бўтадек гангиб юрганди, иттифоқо Котиба оқибат кўрсатди!
– Домла мазалари йўқроқ... – Фақат Умид эшитадиган товушда шивирлаб деди у.
Умид бу совуқ хабардан анг-танг бўлиб қолган бўлса, унинг айтилиш тарзи, яъни Котибанинг ўзига сирдош тутган одамдек шивирлагани Умиднинг қалбидаги чўғни алангалатиб юборди. Демак, қизнинг кўнгли!.. Афсуски, қувончдан дўппини осмонга отиш ёки ипи узилган улоқдек ирғишлаш мавриди эмас, бунинг устига Умиднинг кўнгли аллақандай мавҳум бир хатарни туйгандек баданига муз югурди. Қизга ортиқ савол беролмай серрайганича туриб қолди.
– Икки марта хорижга бориб, катта мутахассисларга кўрсатиб келдилар...
“Тушунарли... “ деган сўз Умиднинг кўксига жазиллатиб чизиқ тортди. – Келадиларми?...
Умид шу саволни овоз чиқариб айтдими ёхуд дилидан тилига кўчирмадими – ёдида йўқ, фақат, ўша куннинг эртасига Котиба қиз шитоб билан юриб унинг хонасига кириб келганида минг бир хаёлда ўтирган Умид қотиб қолди, зумда шуурини қамраб олган қоп-қора гумон таъсирида юраги орқасига тортиб, ҳатто жойидан жилолмади ҳам.
– Сизни домла сўраяптилар, кирар экансиз, – деди Котиба ўктам бир товушда.
Шу топда Умид учун бундан қувончлироқ хушхабар йўқ эди. Ҳозиргина ўтакасини ёраёзган хавотирли ўй у ёқда турсин, аксинча Котибанинг овозидаги кечаги маҳзунлик, тушкунликдан асар қолмаганини сезиб қувонганидан ҳатто қизни қучоқлаб олай деди.

***
Ҳақиқатда Азиз ич-ичидан тутақиб турса-да, ўзини жиловлай олишга одатланибди. Умид дўстини кузатиб ўтириб бунга яна бир карра иқрор бўлди.
– Дунёда энг қадрдон, жонажон дўстларим деб сенларга кўнглимни ёргандим, – деди Азиз маъюс тортгандек бўшашиб. – Дунё кенг, ақлли одамлар кўп, ўшаларни билиб қўйсаларинг, ҳар қалай...
– Билиб қўйишимиз учун бўлса, айтсанг айтавер, – деб унга шафқат қилгандек минғирлади Фарҳод.
Азиз Фарҳоднинг далдаси замиридаги қувликни илғамади, шу хаёлда у боя узилиб-нетиб қолган мулоҳазаларини келган жойидан давом эттиришга киришди:
– Ўша мен борган томонларда одамлар ҳаётда бирор мақсадни кўзладими, тамом, дунёдаги ҳамма нарсани унутади-ей! Нафақат ошна-оғайни, қариндош-уруғ, ота-она, ҳатто фарзандларидан ҳам кечворади. Керак бўлса, худони унутади!.. Энг муҳими, ҳеч ким буни айб санамайди. Ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ, сен нимага бундақ-анавундақ қиляпсан, деб биров бировга қайрилиб қарамайди. Ақл бовар қилмайдиган кашфиётлар, ақл бовар қилмайдиган ихтиролар, ақл бовар қилмайдиган... ишқилиб, осмондаги юлдузни уриб туширадиган рекордлар шунинг натижаси, меваси! Инсон зотининг эсини тескари қилиб юбораётган тараққиётнинг сири ҳам шунда!..
Орага зилдек жимлик чўкди.

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:52
Умид Опасининг дардига даво истаб дўхтирма-дўхтир юрди – бирор тайинли наф топмади, онаси шўрлик не-не илинжларда қатнамаган дуогўй-ю, қилмаган илми-амали қолмади, афсус, уларнинг ҳеч бири қизини бебахт қилган на кўзнинг, на суқнинг кучини қирқа олди. Икки-уч ҳафта, нари борса, тўртинчи ҳафта ўтарида Опасининг дарди ғалаён кўтариб қолар, девона ўйда нима қилади-нима қўяди – олдиндан билиб бўлмас, кундуз бўлса-кундузи, тунда бўлса-тун бўйи она ва ўғил ҳаловатдан воз кечишар, бемор лоақал ўзига шикаст етказиб қўймасин, кўча-кўйга чиқиб кетиб, йўқолиб-нетмасин, уй-пуйга ўт қўйиб юбормасин деган хавотирда уни бирон дақиқа ҳам назардан қочиришмас, Умиднинг қўлидаги васийлик, яъни пойлоқчилик васиқаси шунинг учун берилган эди.

***
Орада кўз илғамас нимадир юз берди, ўша нимадир Умиднинг қўл-оёғини, инон-ихтиёрини, хоҳиш-истакларини, ҳатто ўй-хаёлларини чандиб-чирмаб ташлади. Котиба қиз афтидан Умиднинг ичида юз бераётган ана шу нимадир воқеалардан воқифдек туюлар, лекин у ўзини ўта бепарво тутар, бу бепарволик Умиднинг кўнглида бош-кети кўринмас ғулғулаларни ғужғон ўйнатар, буни у гоҳ қизнинг аслзодалар тоифасидан эканлигига, гоҳ беҳад сулувлигига йўяр, баъзан эса... ўзининг оиласидаги шарт-шароитни ўйлаб ич-этини кемирар, бордию, таваккалига Умид юрагини ёргудай бўлса, Котиба қиз, “Сезиб юрибман Умид ака...” деб табассум ҳадя қилса хўп-хўп, ёки бўлмаса фалокат босиб, бутун жамоа ўртасида шармандасини чиқарса, уйида савдойи опаси борлигини бетига солиб (ҳа, Лариса ялмоғиз буни қизга етказганига Умиднинг имони комил!), подумаешь, мен ундай хонадонга келин бўлиб тушмайман деса ким деган одам бўлади?! Шартта ичкарига кириб, ҳаммасини оқизмай-томизмай Устозга етказса-чи?! У ҳолда Умид қаёққа бош олиб қочади? Қайси бет билан Устознинг ҳузурига киради?..
Ҳар сафар шуларни ўйлаганида Умид хийла ҳушёр тортиб қолар, эзгин ўйларга чўмар, лекин қизнинг садафдек оппоқ манглайи, яноқлари, бўйни... нозик бармоқларига кўзи тушганида тамом дунёни унутар, бу бармоқлар, бу яноқлар, бу кўзлар менга, фақат менгагина аталган деб жони жаҳони ўртаниб кетар, айниқса қадрдон сирдошдек ўзига яқин олиб гапиришлари аллақачон йигитнинг ҳушини ўғирлаган, ҳушига қўшиб кўнглидаги алмойи-алжойи ғулғулаларни тўзондек тўзитиб юборган, шу боис барча-барча шубҳа-гумонлардан қалбини забт этган муҳаббат алангаси устун чиқар ва осилсам, баланд дорга осиламан, дея билганидан қолмас эди...

***
Умид суҳбат кескин тус олиб кетишига йўл қўймаслик дардида дўстларини чалғитиш учун Устоз ҳақида сўз очди. Устозининг муносабатларини, у киши етакчилигида бошлаётган ишини атайин эзмаланиб гапириб берди.
Бу гапларнинг Фарҳод учун янгилиги йўқ эди, шу боис у Умиднинг жигарини хун қилиб ҳикоя қилишига ортиқча эътибор қилмади, Азиз эса Умиднинг гапларини жон қулоғи билан тинглади.
– Жуда қизиқ, – деди у бошини тебратиб. – Умид, мен сенларга уқдирмоқчи бўлаётган гап ҳам асли шунга яқин, илдизи бир!
– Йўғ-э! – деди Умид тушунмайроқ ва фавқулодда қизиқиши ортиб. – Қанақасига яқин бўлади? Устознинг фикрича, ҳамма ҳаммани кузатув остида тутиши бир ҳисобда яхши ва табиий бўлса, иккинчи ҳисобда... ҳали масаланинг бу томонини чуқурлаштириб улгурганимизча йўқ, лекин гап шундаки, ўзини муттасил ўзгаларнинг назари остида ҳис қилиш одамнинг эркини, ихтиёрини бўғади...
– Устозинг “одамни эркини, ихтиёрини бўғади” дебди, мен инсоннинг бутунлигини парчалайди деяпман. Ўша амма-тоғачиликлар, амаки-холачиликлар инсонни асосий ишидан, юмушидан чалғитади, майдалаштириб юборади, биз эса буларнинг барига одамгарчилик, қариндош-уруғчилик деб чиройли ном қўйиб олганмиз! Тўғрими, оғайни?! Бу одатларимизга юз йил муқаддам Қодирий “ошналикка қурбон бўлган халқ” деб қалампир боғлаб кетган!..

***

Ўзи алоҳида яшайдиган хонага ошхона жиҳозларини ташмалаб киритган Опаси пича муддат алланималарга уннадими, овози чиқмади. Лекин бу жимлик узоққа чўзилмади. Капгирнинг даранглаб қозонга урилиши эшитилди. Нимадир тарақлади. Опаси дам минғирлаб, дам шовқин кўтариб жаврашга тушди.
– Сан итга қараб қоган жойим йўқ! Ўзим бўлак рўзғор қиламан, туғаман. Боламга овқатлар пишириб бераман. Ҳу-у, ер ютсин, сенларни!
Умид онасининг имлашини кутмай айвонга чиқди. Оёғининг учида юриб Опаси кириб кетган хона эшигига яқинлашди. Ичкарига мўралади. Опаси ошхонада ишлатиладиган калта этакчани белига боғлаб олган, енгларини шимариб пичоқ билан сабзи тахтани боши узра кўтариб турарди.
Умид дарҳол ўзини четга олди. Бироқ Опаси унинг шарпасини сезиб улгурганди.
– Келдингми? Ичкарига кир, сўтак! Пишириб қўйипман, чапиллатиб е, ит!
Умид зина ёнида гўдак болаларча жонини ҳовучлаб ўзига савол назари билан мўлтираб турган онасини тинчлантирди:
– Ўт ёқмаяпти, ақли жойида.
– Жойида бўмай қолсин-а! Гугурти йўқми?
– Кўринмади... Узоққа чўзилмайди, ойи, ҳадемай қайтади, – деди Умид онасини юпантириб. – Сиз бу ерда пойлаб турманг, боринг, ишингизни қилаверинг, мен бирров Устоздан хабар олиб келаман.
– Пича кетмай тур, болам, бир балони бошлаб қолса мани кучим етмайди.
Умид майли деган маънода бош ирғади.

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:53
Умид Устозининг тепасида термилиб ўтириб, у киши айтган гаплари, маслаҳатлари, йўл-йўриқларини бирма-бир ўйлади, ўша гаплар, маслаҳатлар, йўл-йўриқлар ўзи учун доимо асқотишини, уларнинг бирортасини унутишга ҳаққи йўқлигини астойдил англаб етган эди. Бордию, Устознинг аҳволи ўнгланмаса, шу ётиш у кишининг видо онларига айланса... Умид ҳувиллаган дунёда бир ўзи қолаётгандек, эндигина маъно-мазмун кириб бораётган ҳаёти баттар издан чиқадигандек, худди шунинг учун ҳам, қолаверса Устозга бўлган ҳурмати, садоқати ҳаққи у кишининг руҳини шод қилиш йўли Устоз ўгитларини ёдда сақлаш, уларга риоя қилиш деб билаётганди.
Онаси-чи? Шўрлик, муштипар онасининг бирдан-бир суянчиғи – Умид. Ундан ўзга умиди йўқ кампирнинг. Ҳатто Опаси соппа-соғ юрган бехавотир кунларда ҳам онасининг дилидан хавотир аримайди. Қизининг дарди бедаволигидан худога зорини айтиб адо қилолмас, дарди қўзиган кунларда эса унинг ёнида бўлиш, уни қалтис хатти-ҳаракатлардан асрашга ҳоли-мажоли етмас... Онасининг шундай дамлардаги илтижоларга тўла қарашлари, назар-нигоҳлари Умидни узоқ кетишга йўл қўймас, Умид онаси ҳақида ҳам, Опаси ҳақида ҳам бирдек қайғуриш мажбуриятини зиммасидан соқит қилолмас эди.
Мана шундай хаёллар Умиднинг яшаш тарзини, ҳаётий мақсад-маслакларини белгилаб берган, ҳатто уйланиш зарурияти ҳам унинг учун шодумон янгиликдан кўра оддий мажбуриятдек туюлар эди.
Ҳаммаси Котиба қиз туфайли бузилди, пароканда бўлди. Котиба қизнинг назар-эътибори бошқа барча назар-эътиборлардан, мажбурияту заруриятлардан ошиб тушди.
Умид қўл-оёғи билан Котиба қизнинг сиртмоғига – инсоният азал-азалдан оддийгина қилиб атаб келаётган – муҳаббат сиртмоғига боғланди-қўйди.

***
Тонг отиб қолаёзганига қарамай Фарҳодникида қизигандан-қизиган суҳбат кўчада Умид билан Азиз ўртасида давом этди. Умид қилаётган ишлари, Устози ҳақида ҳаяжонланиб гапирди.
– Устозинг кексами? – сўради Азиз тўсатдан.
– Унчалик эмас... ёш ҳам эмас...
– Ёшидан қатъий назар ҳаётий тажрибаси катта, кузатувчан ва донишманд одам экан!
– Нега бундай хулосага келяпсан? – қизиқиб сўради Умид.
– Сенга тушунтиришга уринаётган мавзуни ҳар ким ҳам фаҳмлаб етавермайди, дўстим. Фаҳмлаган тақдирида ҳам унга илмий муаммо тусини кийгизиш жўн иш эмас... – Азиз шундай деб туриб бирдан жим бўлиб қолди. Қоронғуда кўзи чарақлаб нимадандир мамнун бўлгани кўринди. У эҳтиросини жиловлашга уринмай бир нарса топиб олган одамдай ҳаяжонланиб сўради: – Домланг билан танишсак, бир суҳбатлашсак қандай бўларкан?!
Умид афсусланиб бош чайқади.
– Нега? Шунчалик катта раҳбарми?! Вақт ажратолмайдими?
– Бир оз мазаси йўқ... Соғайиб кетса, кейин ўйлашиб кўрамиз...
Азиз “Эҳ, аттанг!” дегандек бош қашиб қолди.
– Мен бўғилиб сен билан Фарҳодга уқдирмоқчи бўлган масала билан Устоз сенга тушунтираётган муаммо бир-биридан узоқ эмас! Жуда яқин! Қарийб битта нарса! Тушуняпсанми, Умид? Гап нима ҳақда бораётганини яхшилаб ўйлашиб олишимиз керак... Иложи бўлса, кўнглингга олмагину, Фарҳодсиз, икковимиз очиқ-ойдин суҳбатлашайлик. Хўпми, Умид? Бу ерда халқимизнинг умуман яшаш, фикрлаш тарзини ўзгартиришга доир муаммо бор! Билиб қўй, Устозинг жўн одам эмас, авлиё экан!..

***
Умид ориққина, бўйдор шифокор йигитни дастлаб яна уч нафар устоз шифокорлар билан йиғилишиб келишганида кўрган эди. Устозлар беморни, унинг хасталигига тааллуқли ёзув-чизувларни, дори қоғозларини синчиклаб кўздан кечиришди, ўзлари тушунадиган тилда ихчамгина машварат ўтказишди. Беозор ҳазил-ҳузуллар билан Устознинг кўнглини кўтаришди. Устоз ҳам бу қадар нуфузли эътибордан миннатдорлигини айтди. Пиравордида сочи кумушдай оқ, кекса шифокор бўйдор йигитни Устозга, опоқига таништирди.
– Бу укамиз орамизда нафақат бўйдорлиги билан, балки ёш ва билимли мутахассислиги билан ҳаммамиздан баланд. Кўряпсиз-а?
Устоз мийиғида кулимсиради. Кекса шифокор давом этди:
– Шу йигит биздан, Марказий шифохонадан ишончли вакил. Сиз шу йигитнинг назоратида бўласиз. Бу йигит эса бизнинг назоратимизда. Келишдикми?
Устоз овоз чиқармай миннатдор бош ирғади. Масала ҳал бўлди. Бўйдор йигит ўз уйига кириб чиққандек кунда-кунора Устоздан хабар олиб туришни канда қилмади.

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:55
Ўша – ўртада сукутдан бўлак ҳеч зоғ, ҳеч вақо йўқ сонияларда кўзларини катта-катта очиб ўзига тиккасига қараб турган Котиба қизнинг нигоҳи Умиднинг кўнглига шу қадар фароғат бағишладики, Умид руҳи енгил тортганини, сеҳрли меҳр-шафқат оғушига чўмган гўдакдек эркаланиб кетганини ҳис қилди.
Ҳозиргина елкасидан босиб қолган кўзга кўринмас залворли юк аста-секин сирғалиб туша бошлади, кўз ўнги тиниқлашди, назарида хона чароғонлашиб кетди, у қизнинг кўзида, қарашларида халоскор меҳрни туйди.
Бу ҳолат, бу манзара Умиднинг хотирасига ўчмас бўлиб муҳрланди-қолди. Энг мушкул вазиятларда ҳам ана шу меҳрли боқишдан нажот топди. Сутдек оппоқ чеҳра, меҳр-шафқатга лиммо-лим тим қора кўзлар, кейин ҳар сафар ўйлаганида Умид бу гўзал нигоҳлар тубида қандайдир мунислик, маъюслик пинҳонлигини сезди, шу билан бирга, қиз вужуд-вужудидан фавқулодда бир меҳрибонлик билан йигитнинг аҳволини ҳис қилгани, унинг жонига оро киргани, яна унга нажот, кўмак ва мадад бериш, суянчиқ бўлишга мойиллик кўрсатаётгани сезилиб турарди.

***

Телефон безовта садо берди. Умид унга кўз ташладию, қулоғига тутди.
– Лаббай, ойи? – деди у дарҳол мақсадга кўчиб.
– Бир келиб кетгин, ўғлим. Уйини бир бало қилиб ташлаяпти, зўрайиб кетса, мен эплолмайман, болам...
– Хавотир олманг, кўзига кўринманг. Бир сафар уни ўз ҳолига қўяйлик, ойи. Қайтага яхши бўлади, хўп денг. Салдан кейин бораман.
Умид шундай деб телефонни ўчирганида онаси гапини тугатмаган эди.

***
Икки кун бурун шекилли кечки овқатдан сўнг Опаси дастурхонни йиғиштириб, идиш-товоқларни дасталаганича ошхонага кириб, уларни ювишга тутинди. Умид ғира-шира қоронғилик чўкаётган ҳовлида хаёлга толган, дам яккам-дуккам милтираб кўзга ташлана бошлаган юлдузларга, дам кўз ўнгида бетартиб ўсган дарахт шохларига разм солар, бир замонлар раҳматли отаси даврида амал-тақал қурилиб қолган уй-жойнинг “мункиллаган” қоматига қараб уларни қайтадан бунёд этишни дилига тугар... дарҳақиқат, агар тўй бошланиб қолса, йўқ, дастлаб агар Котиба қиз розилик берса... Умиднинг назарида Котибанинг майли йўқ эмас, у қанчалик сездирмасликка уринмасин буни Умид пайқаб турибди, фақат қиз хоҳишини, йигит эса пайқаб турганини тилига кўчиролмаяпти, холос. Шундай экан, ҳаммадан бурун Котиба Умиднинг хонадонидаги аҳволдан хабар топса, ундан сўнг розилигини билдирса, шундан сўнг совчилар, тўйолди борди-келдилар жой-жойига қўйилса, ана ўшандан кейин, ўша кезларда шу уй-жойни бир кўтариб ташлаб, қайта қурса, келин тушадиган уйнинг қадди тикроқ қурилса, ахир яшайдиган, келди-кетдилар бўладиган тураржой кимсан Котиба қизнинг ҳусни-таровати, аслзодалиги... қадди-қоматига муносиб бўлмоғи керак!.. Котиба қиз келин бўлиб шу ҳовлида елиб-югуриб юрса, дам сайин Умид ака дея тилидан бол томса, оқшом чоғлари ошхонадаги юмушларни ўзидан орттирмай, Опаси бундай юмушларга қўл урмаса!..
– Ҳа, Уми-ид...
Умид чўчиб тушди. У ошхона томондан идишларнинг бир-бирига урилганидан чиқаётган товуш-шовқинлар тиниб-тинчиб қолганига ҳам, ошхона эшиги ғичирлаб очилганига ҳам эътибор бермаган, эшитмаган ҳам, ҳатто ошхонадан чиқиб ёнгинасига келиб қолган Опасининг шарпасини сезмаган ҳам эди.
Опаси унга ниҳоятда меҳрибон, эътиборли эди.
– Нималарни ўйлайдиган бўлиб қолдинг, Умид? – оҳиста сўради Опаси.
Умид кулди, лекин кулгиси зўрма-зўраки чиққанини яширолмади. У Опасига ҳеч қандай устаомонлик ёқмаслигини яхши биларди. Афсуски, бу сафар у сирбой бермаслик эпини қилолмади.
– Бирор ўйда юрган бўлсанг, айт, – деди Опаси. Шундай дедию, ўзи ҳам укасининг бетига қаролмай маслаҳат берган бўлди: – Менга айтмасанг, ойимга айт. Чораси топилади...
– Нега сизга айтмас эканман, опа? – шошиб деди Умид. – Ойимга ҳам, сизга ҳам айтавераман... Ҳозир, нимани ҳам айтардим?.. Зарурат туғилса, айтмай нима қиламан?..
– Майли, ўзинг биласан... – Опаси укасининг кўзига қарамасликка уриниб, гуноҳкорона оҳангда шундай деди.

***
Умид бўйдор шифокор йигит билан кўзтаниш бўлиб қолди. Бир сафар келганида дўхтир йигит аёлларникидек узун-узун ва нозик бармоқларини Устознинг билак томирига оҳиста боса туриб, соатига термилганича ўй суриб қолди, сўнг асбоб-анжомлари ёрдамида беморнинг кўкрак қафасига қулоқ тутди, сўнг алланималарни чамалади шекилли, жомадончасидан узун қорамтир елим ичак чиқарди. Унинг қандай муолажа воситаси эканига ақли етмай турган Умид савол назари билан дам шифокор йигитга, дам Устозга анграйди. Устоз мийиғида кулимсираб, бошини хам қилди.
– Билимдон кишилар анча таъсирчан бўлишади, – деди шифокор йигит қорамтир резина ичакни ҳозирлаётиб, беморга далда берар экан. – Биринчи, иккинчи сафар салгина қийналдингиз, холос. Энди анча кўникиб қолдийз, тўғрими?
Устоз ориқлаб кетган қоқсуяк оёқларини каравотдан осилтириб ўтирган кўйи тақдирга тан бергандек бошини сомеъларча силкиди.
– Бу матоҳни икки қайта ютдим, – деди сўнгра синиқ жилмайиб, – ошқозон-ичакни ёритса ёритгандиру, илло ичим ёришганини сезмадим...

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 14:58
Котиба қиз билан юзма-юз келиш, у билан бир дам суҳбат қуриш Умид учун шодиёнага айланди. У қабулхона томон қандай бориб қолганини, қизни кўрган заҳоти оғзига келган гапни қай тарзда айтиб юборганини ўзи ҳам билмай қолар, назарида йигитнинг бу тахлит саросимага тушиши Котибага ҳам ёқаётгандек, қизнинг ўзи ҳам Умиднинг кириб келишига илҳақдек туюлаётган эди.
Аксига олиб кечагинда Умид не умид ва журъатлар билан қабулхонага етиб бордию, ичкарида гап сотиб ўтирган Лариса Латиповнага кўзи тушиб, капалаги учиб кетди. Йўқ, Умид ҳужжатхона бекасининг ўзидан эмас, у Умиднинг опаси ва у билан боғлиқ васиқа ҳақида Котиба қизга гуллаб улгурган деган ўйда таъби айниди. “Наҳотки, етказган бўлса?!” Умиднинг қўл-оёғи бўшашди. Манглайида зера-зера совуқ тер томчилари пайдо бўлганини сезди. Вужуди қақшди. Бироқ сир бой бермасликдан бошқа иложи йўқлигини ҳам зудлик билан тушуниб етди.
– Келинг, – деди оҳиста Котиба қиз. У шундай деб бирров кўз қирини ташлаб, йигитдаги ғалати ўзгаришни сезди. Овозини янада мулойимлаштирди:
– Келинг, кираверинг...
Умид салом бердими-йўқми, эслай олмади, лекин Лариса Латиповна бош ирғаб қўйди. Қайтиб Умиднинг тили айланмади. Ранги қум ўчди. Биринчи бўлиб Котиба қиз ўзини қўлга олди.
– Домла ҳали келмагандилар, – деди у совуққонлик билан. – Кечроқ келмоқчи эдилар...
Шу бир оғиз лутф Умид учун ҳалоскорлик вазифасини ўтади. Унинг нигоҳида котиба қизга миннатдорлик изҳори лиммо-лим эди. У ўзини алланима ўқиб ўтиргандек кўрсатаётган Лариса Латиповнага зимдан назар ташлади, Устознинг гапини эслади-да, “шу ерда ҳам вазифасини бажаряпти” деб ичида хотин шўрликнинг шаънини бўралатиб “бежади”...

***
Умид эшикка етай деган жойида Устоз тўсатдан ёдига тушиб қолган гапни айтаётгандек уни тўхтатди.
– Дарвоқе, – деди у ярим жиддий-ярим истеҳзоли табассум билан, – Латиповнанинг муомаласидан ранжиманг. Унинг вазифаси шундай, яъни ҳужжатхона раҳбари сифатида ҳар бир ходимнинг ҳаётига доир маълумотларни алоҳида дафтарга тиркаб қўяди. Билмаган нарсаси йўқ.
“Опамнинг касаллигини, манга васийлик васиқаси расман берилганини шу ялмоғиз етказган” деган хаёл кечди Умиднинг кўнглидан.
– У кишидан раҳбарлар талаб қилишар экан-да, – деди у ўйламай-нетмай ва бу сўзи Устозга иддао бўлиб ботишини кечикиб пайқади.
Устоз мийиғида кулди. Нимадир демоқчи, ёш ва умидли шогирдига нималарнидир очилиб-сочилиб тушунтирмоқ учун оғиз жуфтладию, ўзининг раҳбарлигини эслаб қолдими ёхуд бошқа истиҳолага бордими, гапни қисқа қилди:
– Латиповна тушмагур аломат аёл... Қўл остимда ишлайдию, баъзан менга ҳам бўйсунмайди баччағар!.. Оғзимдан чиққан ҳар бир гапни... неча марта йўталишимгача ёзиб юради. Вазифаси шундай, дедим-ку...

***
Умид уйи томон жадал борар экан, йўл-йўлакай Онасини ҳам, Опасини ҳам, Устозу Фарҳод билан Азиз дўстини ҳам эмас, Котиба қизни ўйлаб кетди. Шу кунларда у ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳақида эмас, фақат Котиба ҳақида ўй суришдан кўнгли таърифлаб бўлмас ором олар, Котиба ҳақида хаёл суриш, у билан хаёлан суҳбатлар қуриш унинг учун жон сақлайдиган бошпанага айланган эди.
Аксига олиб ҳар қандай одам билан (ҳатто Устоз билан ҳам!) дарҳол тил топишиб кетадиган Умид Котибага келганда гунг-соқовга айланар, унга рўпара келди дегунча ўйлаб келаётганларини унутар, бахтига Котиба қиз тортинчоқлик қилса-да, унинг бийрон жавобидан кўнгли равшан тортар, қайси мавзуда суҳбатлашмасин Умиднинг назарида севги-муҳаббат ҳақида сирлашаётгандек, бу тариқа савол-жавоблар муқаррар икки дил розилигининг ифодасига айланаётгандек, ҳатто Котиба қизнинг бошқалар билан мулойим гаплашишлари ҳам Умидга аталгандек туюларди.

***
Икки ҳафта бурун тўсатдан Азиз қўнғироқ қилиб қолди.
– Умид, ярим соат вақтим бор, – деди дабдурустдан.
– Нима, келмоқчимисан? – сўради Умид.
– Бораман, кўришайлик...
Умид кўчага чиқар-чиқмас Азиз етиб келди. Чоққина хиёбон кимсасиз, бу икки сирдош суҳбатдош учун айни муддао эди.
– Умид, дўстим, гапларимга диққат билан қулоқ сол. Мен бу нарсани ўша ёқларда юриб-кўриб, роса ўйладим. Кимга, нима деб айтишни мўлжаллай-мўлжаллай, ниҳоят, сен билан Фарҳоддан ишончлироқ одам топмадим. Афсуски, Фарҳод тушунгиси ҳам келмаяпти.
– Фақат Фарҳод эмас, ҳар қандай одам ҳам дабдурустдан тушунмайди, тушунса-да, ҳазм қилолмайди бундай ғояларни, Азиз, – деди Умид дўстининг кўнглини кўтариб. – Бундай гаплар ётиғи билан, арқонни узун ташлаб, бир чимдим-икки чимдим тушунтирилмаса, Фарҳоднинг жиғибийрон бўлгани ҳолва, сени душманга, мияси айниб қолган девонага чиқаришлари ҳам ҳеч гапмас!
– Тушунтирмоқчи бўлганларим шунчалик хом, ғўр, ахмоқонами, Умид?! Шундай, дегин, қайтиб оғзимни очмай!.. Сен ҳам, одамларимиз ҳам эски ҳаммом-эски тос яшайверсин. Лекин шуни билиб қўй, оғайни, дунё эндиликда сермулоҳазакорликдан, ётиғи билан, арқонни узун ташлаб қўйиб кун кўришдан воз кечган, юз ўгирган! Тезлик, шиддат дунёни ютиб юборай деяпти!.. Наҳотки, яхши ниятда айтаётганим, жоним ачишганидан шу гапларни кўтариб келганим – ниятим яхшилиги сезилмаётган бўлса, оғайни?! Арқонни узун ташлаб ўйчи ўйига етгунича анавилар арқонингни минг жойидан қирқиб, ишини битириб кетяпти. Шунинг учун ҳам дунё ўшаларнинг қўлида, тушуняпсанми?!

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 15:00
Устоз эндигина кўчага чиқолмай ётиб қолган кезлар эди. Умид неча сафар келиб, Устознинг оғзини пойлади, лекин Устоз у кутган мавзудан сўз очмади. Умид атайин сўрашга ботинмаган кунларнинг бирида ниҳоят Устоз гапни узоқдан бошлаб муддаога кўчди.
– Умиджон, – деди у каравот қирғоғида оёғини осилтириб ўтирган кўйи тиззалари узра бош эгиб. – Ниятлар катта эди...
Негадир Устоз Умиддан узр сўраётган оҳангда гап бошлади, бироқ у дарҳол жим бўлди. Чамаси у иккиланаётгандек, фикрининг давомини охиригача айтмасликка қарор қилгандек эди. Умид ичида “гапирсин-да, ишқилиб” деган илтижода вужуди қулоққа айланди. Хайрият, илтижосини худо Устознинг кўнглига солди, уни гапиришга ундади. Ундабгина қолмай, энди у пича тайсаллагани демаса, сўнг хасталигини ҳам унутиб, кутилмаган шиддат билан сўзлай кетди:
– Кўп ўйладим... Сиз билан танишганимда шу ишга муносиб, яъни мавзубоп одам топилганидан севиниб кетдим. Афсусландим ҳам... Фақат, биласанми, бу муаммо одамзотни бошини шунақаям қотирадики ҳали!.. Инсоният ўзини ўзи тупикка тиқади!..
Устоз пича нафас ростлаб олгач, овози бардамлашиб сўзида давом этди:
– Қизиқ-да, ҳамма ҳаммани кузатади, демак, ҳамма ҳамма томонидан кузатилади! Шу тўғрими? Мутлақ тўғрими, Умид?.. Ҳозир одамзод шу таомил измида яшайверади, шу мақсадда, яъни бировларни кузатишга қаратилган минг бир хил хийла-найрангларни ўйлаб топади, ақл бовар қилмас асбоб-ускуналарни ихтиро қилаверади, бироқ, шуни унутма, ўғлим, бу таомилдан воз кечган қавм ҳам кўпайгандан-кўпайиб бормоқда ер юзида. Бировларни кузатувчи, қай гўрдаги кимсалар томонидан кузатилувчи бўлиб юришдан қутилишнинг ягона чораси бор. Бу – ўзини ўзи кузатиш!..Иймон билан, диёнат билан кузатиш!.. Инсон ақлининг кемтиклиги шундаки, ҳарчанд кузатма, миллиард кузатувчини жам қилма, бир одамни тўкис тушунолмай овора бўласан!..
Умид Устознинг сўзини бўлмади, унинг жўшиб, ҳаяжонланиб гапираётганидан завқланиб, Устоздан кўз узмади.
– Эҳтимол, – деди Устоз бир оз шаштидан тушиб, – кузатишни бас қилиш керакдир? Шу борада одилона, оқилона яшаш тарзини жорий этаётганлар йўқ эмас... Одамлари кузатув остига олинмайдиган, одамлари энг инсоний фазилатлари измида яшайдиган жамият қуришнинг иложи топилади...
Устоз ўрнидан азот туриб олганини, ҳолсизликдан чайқалиб кетмаслик учун тиззалари билан каравотнинг чеккасига суяниб турганини Умид кейин пайқади, у ҳам ўрнидан турди, Устознинг билагидан тутди.
– Бош қотиб қолди... Балки... бу муаммони қўзғаб одамзотни бошини қотирмаслик керакдир?.. Мавриди билан бўлар, ёки...
Умид хаёлан боши берк кўчага кириб қолди. Нима бу? Устознинг навбатдаги таги “зил” ҳазилми? Ёхуд, наҳотки у жиддий гапираётган бўлса?! Ёки шогирдини синамоқчими?..
– Тўғри, масаланинг бош-адоғи йўқ, – деди Умид, – уни тугал қамраб олиш ҳам мушкул, эҳтимол, имкон қадар шуғулланиб юрилса, вақт-соати етиб...
Ўзи аранг қад ростлаб турган Устознинг қўл-оёғига қалтироқ турди, у жон ҳолатда Умиднинг билагини чангаллади. Умид авайлаб беморнинг ўрнига ётиб олишига кўмаклашди. Оғир-оғир нафас ростлаётган Устоз кўзларини юмиб олган, ранги қум ўчган, пешонасида совуқ тер томчилари пайдо бўлган эди. Умид беморни безовта қилиб қўйганидан хижолат тортиб, уни ўз ҳолига қолдириш ниятида оҳиста юриб равондан чиқаётганида кутилмаганда узоқдан келаётгандек Устознинг хаста товуши базўр эшитилди:
– Вақт-соати етганга ўхшаяпти, уф-ф...

***
Ўғлига муносиб қайлиқ излаш ташвишидан қутилиб, анчагина енгил тортган Умиднинг онаси энди ўғлининг оғзини пойлаб тоқати тоқ бўла бошлади. Умиддан эса садо чиқмас, аксинча ҳар қачонгидан кам гапирадиган, нуқул ўй-хаёлга ғарқ бўлиб юрадиган қилиқ чиқарди. Унинг ҳардамхаёллигини онаси ўзича тушунди.
– Опангни Чуқурсойдаги баннисага ётқизсакмикан, нима дейсан?
– Нега энди ётқизишимиз керак? Тағин Чуқурсойга дейсиз. Биласиз-ку, у ерда соғ одамми жинни қилишади!..
– Айтаман-да... – деди онаси енгининг учи билан ҳали ёшланиб улгурмаган кўзларини артиб. – Одамлар гап қилади-да, анувнақа опаси бор деса, қизини бераман деганлар ҳам ўйлашиб қолади.
Умид онасини юпатди.
– Ўйлашиб қолмайдигани топилади, ойи, – деди у онасини бағрига тортиб елкасидан қучар экан. – Опамнинг касали тузалади, мен ишонаман, ойи, қараб туринг, тузалиб кетади. Опам, биласиз-ку, жуда кўнгилчан одам, фақат унда-мунда асабийлашиб, ўзини бошқаролмай қоляпти, холос. Шунга қарамай, кўнглим сезяпти – опам соғайиб кетади, ойи.

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 15:01
Умиди узилмаган одамнинг жони ҳам узилмайди деган эди Устоз. Устознинг бу гапи Умиднинг сира хотирасидан кетмас, айниқса қийин дамларда шу гап унга далда берар, уни эслагани, ичида такрорлагани сари Умид вужудига куч-қувват оқиб кираётгандек ҳис қиларди ўзини.
Шу топда у ўзидаги ана шу ишонч ва умидворлик туйғуси қандай бўлмасин Устозга кўчиб ўтишини жуда-жуда истар, шунинг иложини топса шифокор йигитнинг ашқол-дашқолларига ҳам ҳожат қолмас эди. “Умиди узилмаган одамнинг... Умиди узилмаган одамнинг... Умиди узилмаган одамнинг...” Умид шу гапни бир неча бор Устознинг қулоғига энгашиб такрорлади, ҳадемай, мана, ҳозир у киши кўзини очади, баралла очиб унга қарайди, “Ҳа, ўғлим, ўтирибсизми?” деб сўрайди. Умид шунга ишонади, Устоз кўзини очган заҳоти унга танбеҳ беради – “Уст-бошингизга қараб қўйинг, йигит” дейди. Аввалига Устози тушунмайди, ҳайрон бўлади, шунда бирдан фикри тиниқлашади, хотираси жонланади, қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборади. “Оббо, Умидвой-ей, мени бопладингиз-ку!” деб елкаларини силкита-силкита кулади, кулгани сайин вужудини забт этган дард тўкилиб-тўкилиб кетади!.. Умид бунга ишонади!..

***
Телефон нағма қилди. Умид уни қўлга олди. Фарҳод.
– Топдингми? – шивирлаб сўради Умид дўстининг гап бошлашини кутмай.
– Топилмаганига қўймадим, топдим! – Фарҳоднинг овозида ғолибона кўтаринкилик сезилиб турарди. – Астойдил киришдим-да, ўзиям! Қаловини топсанг – илонни инидан суғуриб чиқарасан, ука!
– Уйингда ўтирган жойингда изқуварлик қилибсан-да? Қойил!
– Хуллас, аллақандай ҳужжати тайёр бўлмаган экан, аллақайси идора раҳбарининг қабулхонасида қон бўлиб кутиб ўтирганакан. Ўша ҳужжати бут бўлмаса, самолётга чиқармас экан.
– Самолётга чиқадиган ҳужжати шу кунгача тайёр эмас экан-да?! Ол-а!..
– Уйида қариндош-уруғи тўпланиб ўтиришибди. Ҳаммалари хайрлашиш учун келишган акам билан.
Умид Фарҳоднинг кесатишга ўтганини сезиб, жиддийлашди.
– Фарҳод, мен бу ердан чиққач, бирров уйга кириб ўтаман, ўзинг тушунасан-ку...
Фарҳод тушунди.
– Майли, бемалол кириб чиқавер, хотиржам бўлиб, кейин борарсан. Унгача, мен ҳам улфатлардан бирига учрашиб келаман.
– Бугун улфатчилик йўқ эди, шекил?
Зарур иш чиқиб қолди, Азиз билан боғлиқ!..

***
Азизнинг жонини жабборга бериб бўғилишларими ёки юз йил муқаддам айтилган “қалампир” гапми – Фарҳодга бошқача таъсир қилди. Тўсатдан у Азизнинг оғзидан чиққанини маъқуллашга тушиб кетди.
– Азизтой, қадрдоним, – деди у дона-дона гапириб, – ҳамма ҳаммага хўжайинми, хўжайин эмасми ёки боши оғримаган Умид айтмоқчи, ҳамма кузатувчими-кузатилувчими – ўзбекча қилиб айтганда, булар қариндош-уруғчилик, маҳалла-кўйчилик, ошна-оғайнигарчилик, амма-холачилик деб аталади. Бу одат оиладан, гўдакликдан бошланади. Бола туғилганидан бошлаб ота-онаси учун – бола, гўдак! Элликни, борингки, юзни уриб қўйсаям, ота-онанинг измида.
– Ота-она – кузатувчи, ўғил-қиз – кузатилувчи, – илова қилди Умид.
– Кўчага чиқди дегунча қўни-қўшни, маҳалла-кўй – кузатувчи, одамлар – кузатилувчи!
– Қариндош-уруғ, ёру биродар – кузатувчи!
– Бозорда паттачи, налогчи – назоратчи, бизга ўхшаш бозорчилар – кузатилувчи!
– Ишхонада раҳбар – кузатувчи, ходимлар – кузатилувчи!
– Лариса Латиповналар – кузатувчи, бошқа ҳамма – кузатилувчи!..
– Индамаган сайин санайвермаларинг, баракаси учади, – деди Фарҳод сўз ўйинига киришиб кетган дўстларини тартибга чақириб. – Кузатувчининг додалари бозорда! Илло, бозордан гап оча кўрма! Бозор ҳангамаларидан бошласам бугун тонг отмайди, оғайни! Так что, бозорда нон топиб юрганларга осон тутмаларинг...
– Энг осони – қонунга биноан ишлаш, ҳеч кимдан, ҳеч қандай текшир-текширу назоратдан чўчимай ишлайверасан.
Фарҳоднинг очиқчасига энсаси қотди, Азизнинг бу гапини эшитмагандай бақрайиб ўтираверди. Умид Фарҳоднинг таъби тирриқлашаётганини пайқади, Азиз оғиз жуфтлаганини кўриб туриб, қўл кўтариб уни гапиртирмади. Ўзи гапирди:
– Қонун – кузатувчи, одамлар – кузатилувчи!
– Ҳаддингдан ошма, қонунга тил теккизма, дедим, – Фарҳод жиддийлашиб, ҳазил-мутойибага чек қўйди. – Аслида қонун одамларни текшириш учун ўйлаб топилган нарса!.. Биз бозорчилар қонуннинг ўзидан эмас, қонунни пеш қилиб келадиган назоратчидан ҳайиқамиз. Ишқилиб, нимани восита қилмасин кузатувчи ўзини кузатилувчидан зўр деб билади. Бу ерда мен ҳукмрон, деган ўйда юради у.
– Ҳозир учовимиз санаб ўтган кузтилувчилар бор-ку, – дея гап бошлади Умид, ҳазилни бас қилиб. – Ўшаларнинг зиммасида айни вақтда кузатувчилик вазифаси, бурчи, миссияси бўлади. Фақат доим кузатув остида яшайдиган одам палағда одамга айланади, ундайлар ўзгаларни кузатув остига олишга ярамайди. Қарабсанки, ўзи қисиниб юрган одам бировни назорат остига олиш у ёқда турсин, ўзи қисиниб нафас олади, қисиниб гапиради. Ўйлови қисинган одамнинг ўзи эркин бўлолмайди, қисинган бўлади унақа одам.

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 15:03
Устоз ҳолдан тойиб ўтирган ҳолида ҳам ўзига хос тагдор мутойиба топишга ҳаракат қилди.
– Тараққиётнинг шарофати, – деди у беҳол ва синиқ жилмайиб, – сочингдан оёғингача кузатувда... Ичингга чироқ ёқиб кузатадиган асбоб топишганидан кейин уёғини қўявер!..
Устознинг ҳазили тагидаги “зил”га шифокор йигитнинг фаҳми етмади.
– Учига чироқ ўрнатилган ичакни ютганингизда ичингиз ёришгану, ўзингиз сезмагансиз. – Шундай деб шифокор йигит муолажани самарали йўлга қўйишда касалликни аниқлаштириб олишнинг аҳамияти ҳақида гапга тушиб кетди. Чамаси шу билан у тиббиётнинг тараққий топганлигидан, шифокорларнинг илми ошганлигидан нах уриб беморнинг руҳини кўтаришга уринаётганди. – Бу ҳали ҳолва. Ҳозир клиникамизга янаям замонавий ускуналар келтирилган, домла розилик берсалар, раҳбарларга айтиб, уларни ҳам опкелтирамиз. Инсоннинг баданида қанча аъзо бўлса, уларнинг ҳар бири қандай ишлаяпти, ўз вазифасини қанчалик тўғри ва тўла-тўкис бажаряпти – ҳаммасини экранда кўрсатади. Так что...
Устознинг беҳол-бемажол гавдаси узоқ ва унсиз силкиниб турди, у киши ич-ичидан қуйилиб чиқаётган кулгини босолмаётган, бу ҳол лаҳза сайин уни баттар ҳолдан тойдираётгани кўриниб турарди. Ниҳоят, беморнинг мадори қолмади ва у оҳиста ёнбошлаб ётиб олди. Умид чўк тушганча беморнинг елкаларидан авайлабгина тутиб, унинг ўрнашиб ётиб олишига кўмаклашди. Устоз жиддий тортди. Кўзини ғира-шира очиб, Умидни имлади. Умид қулоғини Устозга яқинлаштирди.
– Уст-бошингга ҳам... ичингга ҳам ўзинг кўз-қулоқ бўлиб юр, болам...
Умид бир нарса эсига тушди чоғи, ўрнидан туриб бориб дераза токчасидаги газета тўпламидан биттасини олиб, варақлашга тушди.
– Бугун ўқидим, – деди у ҳам Устозга, ҳам шифокор йигитга бир йўла мурожаат қилиб. Сўнг газетанинг керакли саҳифасини очди-да, ўқишга тутинди: “Кишиларнинг саломатлигини сақлаш, хавфсизлигини ҳамда жамоат ҳаловатини таъминлаш мақсадларида яратилган турли хил кузатув асбобларидан кенг фойдаланилади, бироқ Ғарбда бу каби ускуналардан айғоқчилик ва бошқа мақсадларда ҳам унумли фойдаланиш кўпчиликка маълум ҳақиқатдир”.
Устоз шогирдига “ялт” этиб қаради.
– Сиз одамларнинг одамлар томонидан кузатилишини, умуман инсон кузатувчи ва кузатилувчи мавжудот–махлуқ эканлигини ўрганмоқчисиз, кузатишда фойдаланиладиган замонавий ускуналарнинг ривожланиб кетгани эса, эҳ-ҳе-е, алоҳида мавзу.
– Тўғри, – деди Умид бош ирғаб. – Буларнинг Ғарбда янгилиги қолмаган, биздаги газеталар эса ҳаммадан кейин худди янгилик топгандек кўчириб босишади.

***
Умид Устоздан эшитганларини ўзиникига қўшиб-чатиб гапиришга одатланган эди. Ўйлай-ўйлай Устоз уни шогирдликка танлаб, ўғлидек кўргани сабабини ҳам ўзича топди. Ахир Устоз унга тақдим этаётган мавзу, муаммо Умиднинг бошидан ўтяпти-ку?! Бундан чиқди, Устоз Умиднинг турмуш шароитини ҳам, уйидаги аҳволдан тортиб унинг феъл-атворигача обдон ўрганган, шундан сўнггина унга шу мавзуни раво кўрган. Умид ичида яна бир бор Устозга тан бериб, бош чайқади... Устознинг назари кўз ўнгидан кетмайдиган бўлиб қолди... Қачон, қаерда ва қай алфозда бўлмасин онасининг маъюс ва дардчил назаридан ҳоли қололмайди. У қўлига тутқазиб қўйилган васийлик паттасида белгиланган шартларга сўзсиз риоя қилади, муштипар онаизорининг “Опангга кўз-қулоқ бўл, болам” деган илтижолари қулоғининг остидан кетмайди, ўзи гарчи опасига изма-из, қадам-бақадам пойлоқчилик қилса-да, хаёлининг бир чеккасида аксинча опаси уни назардан қочирмаётгандек туюлади. Бошқалар билан ишим йўқ деб ўйлар эди Умид, шу ақидада у ҳеч ким билан апоқ-чапоқлашмас, ошна-оғайниларини кўпайтирмас, борларини ҳам уйига бошлаб келмас, уни сўраб эшик қоқиб келадиганлар ҳам деярли йўқ эди. Фақат кейинги пайтда Устозга қаттиқ боғлангани демаса!..
Аввалига Устознинг “таъқиб” этиши Умидга малол келди, малол ҳам эмас, уни ўйлагани сайин Умид ўзини қўярга жой тополмай қолар, ўнғайсизланар, лекин Устознинг унга кўрсатган меҳрибончилиги боис шекилли кўп ўтмай Устозни ўйламай юриш ғалати туюладиган бўлиб қолди. Лекин орада Котиба қизнинг пайдо бўлиши ҳамма нарсани, Умиднинг тасаввурида дунёни остин-устун қилиб юборди.
– Бизда ҳамма ҳамманинг назарида... – деди ўйчан бир алфозда Умид.
Азиз ҳам ўз хаёлларига андармон эди.
– Аслида бу ёмон нарса эмас, – деди у, – ҳамма ҳамманинг назарида яшаш бир томондан яхши ва тўғри ҳам, фақат...
– Нима, фақат? – кўзини лўқ қилиб савол ташлади Фарҳод.
Азиз Фарҳоднинг иддаосига эътибор қилмай сўзида давом этди:
– Фақат одамлар нима деркин, мени таниган-нетганлар қилаётган ишимга, юриш-туришимга қандай баҳо бераркин деган ўй, хавотир, ҳадик одамни ўз ҳолига қўймайди, эмин-эркин юришига, ўзига ўзи хўжайин бўлишига тўсқинлик қилади, охир оқибат бундай ҳаёт тарзи одамнинг фикрига, ўйларига кишан солади. Дунё миқёсида олсак... у томонларда who is who... кимнинг ким эканлиги билан ҳеч кимнинг иши йўқ... сен ёлғизсан, одамлар уммони ичида эсон-омон қолишнинг бирдан-бир чораси – кучли ва мустақил инсон бўлиб етишиш!.. Нимага қодир бўлсанг, марҳамат, ўшангга эришгин-да, машҳурлик гаштини ҳам суравер, ақчангни ҳам қурутдек санаб ол-да, қандингни ур!.. Биздаги одатлар эса тараққиёт йўлида югуриб бораётган одамнинг оёғига сиртмоқ илдиришдек гап! Фалончи менга эътибор қиляптими, пистончи нима дейди деб минг ёққа аланг-жаланг қилгунча бошқалар ишини битириб, дунёни жиғилдонидан ўтказиб юборяпти!
– Назар-эътибордан ҳоли қолиш керак демоқчисан-да, шундайми?
– Назар-эътиборга учмаслик, унга алданмаслик, ундан ҳайиқмасликка одатлантиришимиз керак, одамларимизни!
– Буни нимадан бошлаш керак, Азиз? – савол қотди Умид. – Бошқаларни қўя турайлик, ўзинг шундай яшай оласанми?
– Яшай оламан! Яшаяпман ҳам! Шундай яшасам ва ўзим дилимга тугиб қўйган, кўзлаган энг катта натижаларга эришсам одамларга, сизлар қайғусини чекаётган одамларимизга сен билан Фарҳод ёпишиб олган, ҳаётларингни бағишлаган одамгарчиликлардан кўра кўпроқ нафим, фойдам тегади деб ҳисоблайман. Нимадан бошлашга келсак, бугун мен айтсам ва сен тушунсанг, эртага Фарҳод англаб етса... шу тариқа тарқайди! Мана шундай яшаш афзалроқ эканлигини одамлар ўз ҳаётларида кўрадилар, иқрор бўладилар! У ёқда...

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 15:04
Онаси дарвозадан кириб келган ўғлини кўрдию, хўрлиги келиб йиғлаб юборди.
– Қаёқда қолиб кетдинг, болам? Қара, бор. Мени яқин йўлатмаяпти.
– Яқин борманг, эътибор бераверманг, дедим-ку.
– Бор, айвонга чиқ, тирқишдан қара-чи, – деди онаси унга шипшиб.
– Секин, ойи! – Қарийб жеркиб юборди Умид. – Оҳ-воҳингизни эшитиб қолса, баттар қилади.
– Мен ов-воҳ қилмасам, сани юришинг шу аҳвол... Бепарво бўлиб қоляпсан, ўғлим, сезиб турибман. Ман бир ёқли бўлиб кетсам!..
Умид бундай пайтлардаги онасининг дийдиёларига эти қотиб кетганди. Шу сафар у касали тутган Опасига атайин одатдагидек эътибор қилмасликни, яъни уни изидан қолмай, пойлоқчилик қилмасликни, шу билан уни ўз ҳолига қўйишни синовдан ўтказаётганини онасига тушунтиргиси келмаётган эди. У айвонга чиқиб борса қайтанга ишнинг пачаваси чиқиши муқаррарлигини биларди, фақат буёқда онасининг кўнглини ўкситмаслик учун ҳам... Шу пайт опасининг хонасида нимадир гурсиллади, кетидан чинни идишнинг шарақлаб тушиб, чил-чил сингани эшитилди.
Опаси қозонни боши узра кўтариб токчага отган шекилли, Умид айвонга ирғиб чиқиб бориб, сездирмайгина эшик тирқишидан мўралаганида опаси ҳамон икки қўлини боши тепасида кўтарганича девор томонга хезланиб, зарбанинг зўридан оёқ остига чил-чил бўлиб тушган чинни парчаларига ғолибона анграйиб турарди.
Опаси капгир қирраси билан токча деворини уришга тушди. Умид мўралаб турган эшик тирқишидан оппоқ ғубор паға-паға бўлиб, сизиб- сирғалиб чиқа бошлади. Опаси ўқчиб йўталди.
– Рўзғоримми бўлак қиламан! Кўрсатиб қўяман, сенларга!..
Опаси шундай деб жавраганича қозонни токчага қўйди, унинг теграсига косаларни қаторлаштириб терди.
– Ўчоқни шетга қураман!.. Қозонни тўлдириб-тўлдириб овқатлар пишираман! Кўрасанлар ҳали!..
У шундай деб улгурмай, қўлида гугурт пайдо бўлди. Умид чўчиб тушди. Нима қилишини билмай, орқага аланглади. Онаси айвонга чиққан, ўғлининг орқасидан келиб минг хавотирда вужуди қулоққа айланиб турарди. Ичкарида гугурт чақилди.
– Гугуртни беркитиб юринг, дегандим-ку, ойи!..
– Вой, шўрим қурсин!.. Қаттан оганини билмасам!..
Умид зудлик билан бир қарорга келиши, қандай бўлмасин, ичкарига кириб опасининг қўлидан гугуртни тортиб олиши ёхуд алдаб-сулдаб бўлса-да, унинг гугурт чертишига йўл қўймаслиги керак эди. Шу пайт мутлақо фавқулодда воқеа юз берди!

***
Азиз хорижда орттириб келган қарашларидан қайтадиганга ўхшамадию, вазиятни кескинлаштирмай Фарҳоднинг тутунини пасайтириш эпини ҳам топди.
– Мен ҳам ўзбекман, ўзбекчиликдан кечиш ниятим йўқ, – деди у кўксига муштлаб. – Бундай каззоблик менинг қўлимдан келмайди.
– Отиб ташлашимдан қўрқдинг-а? – боягиндан анча юмшаб тиржайди Фарҳод.
– Сендек қиёматли дўстимнинг кўнгли отишни тусаган бўлса, мен тайёр! – деб юборди Азиз тантанавор оҳангда. – Шартта отиб ташла, “ғринг” деган номард!
– Ана – ўзбек, мана – ўзбек! – Ха-холаб Азизни қучоқлаб олди Фарҳод. – Мард йигитнинг одамгарчилиги мана шунақа бўлади. Тўғрими, ука?!
У шундай деб Умиднинг елкасига кафти билан урди. Умид кулимсиради.
– Тиржайиб қутиласан-а, айёр! Бирор нарса де, гапир!
Умид Фарҳоднинг талабини ерда қолдирмади.
– Ўзбек одамгарчилик йўлида ҳам ўлиб кетаверади...
Умид бир ўқ билан икки қуённи мўлжалга олган, зеро у ўзича Азизнинг ғояларига ҳам, Фарҳоднинг норозиланишларига ҳам тўла қўшилмаган, ҳар қандай икки хил тўғри қарашдан учинчи бир янада теша тегмаган оқилона йўлни топиш мумкин деган ақидасидан кечолмаётган эди...

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 15:06
Азизга қолса, Умид... онасининг кўзёшларини, ожизона илтижоларини эътиборсиз қолдириши, Опасининг дарди тутган пайтлар... у соғлигида укасидан меҳрини аямайди... Оталик қилаётган Устоздан воз кечиши, унинг тепасида юрагини зардобга тўлдириб ўтиришдан кўра, илмини пухталаштириш йўлини ўйлаши... ҳатто Котибанинг баҳридан... “Мусофирчиликда юриб, уйланишни унутиб юборма, тағин” деди Умид дўстига самимий танбеҳ бериб. Азизнинг жавобидан ҳайратга тушди. “Тўғрисини айтсам, оила қуришни хаёлимга ҳам келтирмадим. Ўйласам, юрагим увишади, чунки, уйлансанг, тамом, хотин, бола-чақанинг измидан қочиб қутилолмайсан!” Умид Котибага ошиқу беқарор бўлиб қолганини яширмади, Умид жуда совуққонлик билан тўғри, деган маънода бош ирғади. “Севиш-севилишга нима етсин, бу ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган мўъжиза, лекин унинг исканжасига бир илиндингми, умринг бўйи ундан қутилолмай хасратда ўтасан. Буёғини ҳам унутма, оғайни!” Демак, Умид Котибанинг баҳридан... қабулхонада ўрнидан қад ростлаб, ўзига илтижо, меҳр-шафқат билан тикилиб-термилган нигоҳлари билан унинг устидан босиб тушаётган тоғдек юкдан халос қилган Котибанинг... Устознинг хасталигидан ўзига сирдош тутиб бохабар қилган Котибанинг... “Овқатланиб олинг” деган, уни кўрганда ўзини йўқотиб қўяётган, хаёлини бир зум бўлса-да, тарк этмаётган, тасаввурида ҳатто ҳовлисига, уйига бориб, у билан ёнма-ён юрган, турган Котибанинг баҳридан ўтиши!.. Олим бўлиш йўлида шуларнинг барчасидан воз кечиши!.. Азиз! Азиз дўстим, қаёқдаги ғалваларни матоҳ дея кўтариб келдинг, бизга, оғайни?!

***
Орага тушган жимлик тўфон бўсағасидаги қалтис ва омонат сукунат эканини Умид сезиб турганди. Азиз нима деса барини маъқуллашга ўтган Фарҳоднинг кутилмаганда мулойимлашиб, ичида йиғиб турган заҳрини пуркаш мавридини пойлаётганини ҳам тахмин қилиб турганди. Ўйлаганидек бўлди ҳам.
– Азизбой, оғайни, – деди Фарҳод тамом ақлдан озган одамни инсофга
чорлаётган оҳангда ясама босиқлик билан, – инсон инсон бўлибдики, бир биридан андоза олиб яшайди, бир бирига ўргатади, бир бирини тарбиялайди. Назорат дейсанми буни, оёғига урилган кишан дейсанми – ихтиёринг, лекин ўзбек шундай я-шай-дд-и! Ўзбекчиликни, ўзбекона одамгарчиликни чидаганга чиқарган!.. Ҳеч ким ҳеч ким билан иши бўлмаслик, ҳар ким ҳушига келган номаъқул бузоқнинг тезагини титиб юравериши... гапнинг ўғил боласини айтсам, бола-чақадан, ота-онадан воз кечиш эвазига эришиладиган ва сен мақтаётган ўша тезликнинг ҳам, шиддатнинг ҳам тараққиётига қўшиб афтига тупурдим! Эришган тараққиётига қўшмозор қилади, ўшаларингни, худо, тушундингми?! Ўзбек икки дунёдаям сен осмонга кўтараётган, ақл-ҳушингни ўғирлаган йўлга юрмайди. Қаерда яшаш ихтиёринг, илло-билло бу гапларимни қулоғингга қуйиб ол, бола!..

***

– Оғир беморлар ётадиган палаталар бор-ку, – деди Устоз рўпарасида ёки ёнгинасида ўтирган кишиларга ортиқча эътибор ҳам қилмай қўйган кунларнинг бирида, – реанимация дейишармиди?.. Менга қолса, ўшандай палаталар шифтини гумбазли осмон қилиб ишлашса...
Умид жимгина Устоздан кўз узмай ўтираверди. Устоз бирмунча фурсат жим бўлиб қолди. Чамаси у бошлаган гапининг мазмунини унутиб қўйгандек эди. Умид аввалига саволназари билан қарадию, беморни ортиқ уринтирмаслик ниятида индамай қўя қолди. Шунда Устоз гапининг давомини айтди:
– Айтмоқчиманки, ўша гумбазга юлдузлар сурати туширилса, оғир ётган одамнинг хаёли осмонга, юлдузларга кетади... Ҳар кимни кўкда ўз юлдузи кузатиб турган бўлади. Одамларга айтолмай, ошкор этолмай ичингда қолган гап-сўзларингни, орзу-ниятларингни бор-борича ўша юлдузларга тўкиб солсанг, майли-да, анча енгил тортасан...

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 15:07
– Яна, менга қара, – деди қарийб дағдаға билан Фарҳод забтига олиб, – “Бу ёқда”, “У ёқда” деб жа катта кетаверма! Аслини айтадиган бўлсак, ҳар бир одамми изидан тушиб, пойлаш ўша сенинг юртингдан чиққан! Одамларни пойлаш, босган қадамини кузатиш, оғзидан чиққанини хуфёна ёзиб олиш – таъқиб этиш ускуналарининг энг додаларини ҳам ўша томонларда ўйлаб топишган. Тўғрими?!
Умид мунозара даҳанаки жангга айланиб кетишидан хавотирда гапни ҳазилга бурди:
– Фарҳод ҳам унча-мунча халқаро шарҳловчидан кам эмас, – деди кулиб. – Уйида телевизорга ёпишиб олиб, ҳамма нарсани билиб ётади. Ҳақиқатни айтганда, ҳар бир одамни таъқиб этиш, кузатишни қўя турайлик, оғайни, ўша сен мақтаётган давлатинг ер юзидаги ҳамма давлатларни тепасида турган кузатувчига айланиб олмоқчи-ю! Бурнини суқмаган жой қолмади ер юзида!
Азиз қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
– Нега менинг давлатим бўлади, Фарҳод?! Нега менинг юртим бўлади у томон, Умид?! Сал ўйлаб гапирсаларинг-чи!
– Ўзинг...
Азиз Фарҳодни гапиргани қўймади.
– Гуноҳим уч йилга ўша ёқларга бориб келганимми?! Кўрган-нетганимми сенларга гапириб берганимми?! Шунинг учун мени она юртимдан бадарға қилмоқчимисанлар?! Мендан юз ўгирмоқчимисанлар?!

***
–Барибир овқат пишираман!.. Қозонни тўлдириб пишираман!..
Опаси шундай дея қозонни токчадан олиб, уни девор пойига тақаб ўрнатди, чўк тушди-да, бир парча қоғозни ғижимлаб уни ёқишга тутинди. Умиднинг қўли беихтиёр эшикка тегиб кетди.
– Изимдан пойлаб ўл-а! Ҳу, турқинг қурсин, исковуч!..
Опаси шундай деб кескин қад ростламоқчи бўлдию, қалқиб кетиб, жойига ўтириб қолди. Капгирни олиб, ўтирган жойидан қуруқ қозонни даранглатиб кавлашга тушди. Бу орада Умид ичкарига мўралаб улгурган, лекин ичкарига қадам босишга жазм қилмаган эди. Кутилмаганда... Опаси ўтирган жойида бир нуқтага тикилганича хийла фурсат жим қолди, шу ҳолида у жонсиз танага ўхшар эди. Умид Опаси яна қанча вақтгача қимир этмаслигини ўзича тахмин қилиб чамалаётганида Опаси гўё боши қаттиқ оғриган одамдек икки кафтини икки чаккасига босганича кўзларини чирт юмди, бошини орқага ташлади, кўзини очдию, бу сафар кафтларини кўзларига босди. Умид Опасининг бундай хатти-ҳаракатини биринчи бор кўриши эди, эшик тирқишидан ичкарига кириб кетгудек алфозда тумшуғи, башараси билан эшикка тирғалди.
– Келдингми, Умид, ке...
Опасининг товуши шу қадар мулойим эшитилдики, азабройи Умиднинг юраги эзилиб кетди. Опасининг шу икки оғиз сўзида ҳам илтижо, ҳам боягина айтган ҳақоратлари учун хижолатвозлик, ҳам... ҳавас оҳанги бор эди. – Киравер, укам, еб қўймайман. Ёнингдан кетмай қолди-ку, яхши қиз экан, қўрқмай келаверсин...
Умид лом-мим деёлмади, ҳали ҳеч кимга ошкор қилмаган, ҳатто онаси ҳам равшанроқ пайқаб улгурмаган “ёнидаги”ни, мана, Опаси худди кўрган, билган, танигандек айтиб турибди! Умид Опасига маъқул келадиган сўз топишни ўйлаётиб, оёғининг ёнгинасида ётган гугуртни сездирмай олишни мўлжаллади. Бироқ у бунга жазм этиб улгурмай Опаси бояги-бояги алфозда ўтирган жойидан гугуртни олиб, укасининг қўлига тутқазди. Унинг хаёли ҳамон тиниқлашмаган эди, паришонлиги кўзидан сезилиб турганди. Умид гугуртни кафтида тутганича, атайин уни яширишга шошилмади. Чунки унинг ҳар бир ҳаракати, кўз қараши, ҳатто хаёлидан кечаётганлари Опасига қаттиқ таъсир қилишини яхши биларди.
– Мен тузалиб қолдим, Умид, – деди Опаси бошини қуйи эгиб маҳзун товушда, – ҳаммаларинг кираверинглар, овқат сузиб бераман...

***
Вақт алламаҳал бўлиб қолганига қарамай Умид Азизникига етиб боранида ҳовли чароғон ва гавжум эди. Чамаси Азиз ҳам анча ҳаяллаб эндигина кириб келган чоғи, уни кутавериб тоқати тоқ бўлган қариндош-уруғ, ёр-биродарлар уни ўртага олишган, бири олиб-бири қўйиб чекка-чеккадан савол ёғдиришар, Азиз шунчалик толиққан эдики, уларнинг ҳеч бирига ёлчитиб жавоб беролмаётганди.
Умид эса... Опасидаги ўзгаришни кўрган кўзларига, гапини эшитган қулоқларига ишонолмаётганди. Наҳотки, Котибадан хабар топган, наҳотки, Умиднинг ҳардамхаёл бўлиб юришларидан кўнгли сезган бўлса?! Келиннинг пойқадами ёқиб, Опаси тузалиб кетса-чи!.. Қўрқмай келаверсин, деди, демак, Опаси Умиднинг уйланишига қарши эмас, унга тўсқинлик қилмайди, балки келин тушишини орзу қилаётгандек!..
Азиз қолиб, ҳаммани ўзига қаратиб ўтирган Фарҳоднинг оғзи қулоғида экани дарҳол сезилди. Умид сўрамаса-да, Фарҳод бунинг боисини тушунтира кетди:
– Ёру дўстларнинг кўплиги шундай пайтларда иш беради, ука, – деди у Умидга. – Акам қарағай ҳужжатларни топшириб қўйибдилар-да, буёғи қонуний битаверади де-еб юраверибдилар! Бир ойда ҳам навбат келмаган! Ман айтиб қўя қолай, умрингни охиригача кут, навбат кемайди ҳам!.. Воҳ-ҳо, хей-й!.. Битта печат деб, акам йўлдан қолиб кетарди, ўзиям!..
– Печатни сен қўйиб бердингми? – истеҳзо аралаш сўради Умид.
– Тўғирладим-да, ишқилиб. Янги улфатлардан бирининг амакиси ўша идора каттаси билан ошна деб эшитгандим. Дангалига бордим. Иш халта, дедим. Гап йўқ, деди. Самолёт учишига тўрт соат қолганда Азизтойнинг ҳужжатига печат юмшоққина қилиб босилди.

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 15:09
Бир фавқулодда ҳолат бошқасини етаклаб келади деган гапнинг қанчалар тўғри эканини Умид ўз тажрибасида бошидан ўтказди. У Опасидаги ўзгаришдан ҳамон ўзини қўярга жой тополмас, уни бировга айтишга ҳам шошилмаётган, бир кўнгли Устоздан хавотири аримаган бўлса-да, қиёматли дўсти билан олис сафар олдидан хайрлашиб қўйиш ниятида ниҳоят Азизларникига етиб келганига хурсанд, шу кайфиятда хаёлларини йиғиштиролмай Фарҳоднинг ҳангамаларини эътиборсиз тинглаб ўтирганида телефон овоз берди. Ким қиляпти? Онаси эмасдир? Фарҳод шу ерда, бошқа... тинчлик бўлсин-да, ишқилиб!.. Устознинг уйидан бўлса-чи?.. Худо сақласин!.. Хаёлига келган ўйдан Умиднинг юраги қинидан чиқиб кетаёзди. Шошилиб, ҳатто телефон ойнасига кўз югуртирмай, унинг қулоғини очди.
– Лаббай!
– Умид ака!..
Умид турган жойида қотиб қолди. Аста-аста юриб, ўзини одамлардан четга олди.
– С... сиз... Сизми? Мен ўзимман. Гапираверинг, эшитяпман, гапираверинг!..
– Умид ака, – Котиба қиз, афтидан у ҳам ҳаяжонландими ёхуд йиғламсирадими, умид шошганидан тушунмади, диққатини жамлашга ҳаракат қилиб, қулоқ солди. Қиз зумда ўзини қўлга олиб, айтди: – Опоқи қўнғироқ қилдилар, тезда уйларига етиб борар экансиз!..

***
Умиднинг кўз олдида новча дўхтир йигитнинг бўй-басти пайдо бўлди. Уни биринчи сафар кўрганида опоқи, “Марказнинг баннисасидан, домлага бириктирилган дўхтир” деб таништирган, ўша-ўша Умид дўхтир йигит билан кўп-кўп мулоқотда бўлди, унинг ўз касбини пухта эгаллагани, босиқ ва синчковлиги Умиднинг унга нисбатан ҳурматини ошгандан-оширди. Нега у кеча ё бугун Устоздан хабар олмади? Ваҳоланки, беморнинг аҳволи олдинга қарайдиганга ўхшамаяпти.

***
Умид Фарҳод ва Азиз билан ёнбошла-аб отамлашиш уёқда турсин, улар билан бемалолроқ гаплаша ҳам олмади. Айниқса Котибанинг қўнғироғидан кейин у тамом ўзини йўқотиб қўйди. Азизнинг ўзи ҳам гурунглашадиган аҳволда эмасди, бунинг устига, ҳадемай йўлга отланиши, унга қадар юкларини тартибга келтириши керак, буёқда онаси шўрлик келганингдан бери тўйиб гаплаша олмадим-а, ўғлим, деб кўз ёши қилиб олди.
Азиз Умидни кўчага кузатиб чиқди. Қучоқлашиб, хайрлашишди.
– Юр, олиб кетаман, – деди Азиз ҳазиллашиб. – Дунё жуда кенг, оғайни...
Умид Устознинг уйига ета-етгунича шуни ўйлаб борди. Дарҳақиқат, нега бирон марта чет юртларга боришни кўнгли тусамади? Ўйлаб кўрмади, ҳавас ҳам қилмади? Азиз тенгқури, ўзи билан бирга улғайди, ҳаётда йўлини топиб олди. Йўлини топганмикан? У асли шундай: доим ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бир ғалвани бошлаб юради. Хорижда, мусофирчиликда нима қилиб тентираб юрибди? Боя кимдир сўради-я: топиш-тутишингни тайини бўлмаса уёқларда нима қилиб юрибсан, ўзи, Азиз? Дарвоқе, Умид ҳам, Фарҳод ҳам шуни сўраб-нетишмади. Нима қилиб юрибди, Азиз мусофирчиликда?.. Икки ҳафта бурун учрашишганда Умид шунга яқин савол қотди. Ўзим ҳам билмайман, деди Азиз. Бир оз ўтиб, тўсатдан ўзи худди энди англаб етган янгиликни айтаётгандек чиройи очилиб деди: у ерда мени кузатувчилар йўқ. Ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ. Мен ўзимга ўзим хўжайинман. Фалончи нима деркин, фалончига ёқармикан-ёқмасмикан, деган тушунчаларни унутиб ҳам юборасан, бундай яшаш завқини тушунтириб беролмайман, Умид... Талабалик йиллари Катта чўлга пахта теримига боришган. Кунда-кунора баракда Азизни излаб қолишар, сабоқдошлар орасида ўрнатилган қаттиқ тартиб-интизомга, устма-уст берилаётган танбеҳу дашномларга қарамай, Азиз яна туман ё вилоят марказига кетиб қолаверар эди. Уёқларда нима қиласан, сандироқлаб Азиз, деб сўради бир куни Умид. Азиз айтди – район марказими, област марказими аҳамияти йўқ, муҳими сени ҳеч ким танимайдиган, бирортаям таниш-билиш бўлмаган жойларда юрсанг ўзингни мутлақо бошқача ҳис қиласан, одам!.. Демак, бундан чиқди, Азиз ўзи билмаган, англаб етмаган ҳолда Устозни ўйлантираётган, Умид ўрганишга чоғланаётган бир ҳолатни ўзида синаб кўрган, ҳамон синашда давом этмоқда.
– Устозингни котибасига шунчалик ишқинг тушибди, қандингни ур, севги-муҳаббат одамни бошқа барча машмашалардан халос этади, – деди Азиз. Бу гапни у Умидга ҳаваси келиб айтгандек туюлди.
– Раҳмат, – деб оғзининг таноби қочди Умиднинг. Бироқ Азизнинг гапи тугамаган экан.
– Дунёнинг ташвишларидан қутқаришга қутқарадию, унинг ўзи дунёга сиғмайдиган ғалва, изтиробларга дучор қилади одамни...
Дўстининг гапи қанчалик оғир ботмасин, ҳаққи рост, Умид буни кўриб-билиб юрибди: ҳамма ўй-ташвишлари ҳам бир, Котиба қиз ўғирлаган хаёллари ҳам бир!.. Унинг дийдорига етишиш учун Умид бошқа ҳар қандай азиз нарсасини бой беришга тайёр!..
У бутун диққат-эътиборию саъй-ҳаракатини бир нарсага бағишламоқчи, шу йўлда, Азиз дўсти уқдирмоқчи бўлаётганидек, ҳеч нарсага чалғимасликка, ўзини шу мақсадга бағишламоқчи ва одамлардан кузатувчимисан ё кузатилувчимисан дея сўрамоқчи, шу биргина саволни “Уст-бошингизга қараб қўйинг, йигит” дегандек жуда оддий, жўн ва кундалик саволга айлантирмоқчи, насиб этса одамларни ҳамиша ушбу саволга жавоби тайёр бўлмоқликка ундамоқчи, одатлантирмоқчи... Опасига васийлик, яъни пойлоқчилик, яъни кузатувчилик бурчи ҳақида... ундай деса, чуқурроқ ўйлаб кўрса, у Опасини эмас, Опаси уни кўпроқ, синчковроқ кузатишини сезиб қолди, буёқда онаси, Устози, қолаверса, жонажон дўсти Фарҳод ҳам уни ҳоли-жонига қўймай кузатиши, умид улар учун кузатилувчи эканлиги – умид буларнинг ҳеч биридан халос бўлиб, ўзини улардан дахлсиз ҳис эта олмаслигини ўйлаб, ахир онасининг илтижолари қулоғида, фикр-хаёли Опасида, устознинг тепасидан жилаётгани йўқ, қиёматли дўстлари билан одатдагидек ҳамнафас, фақат шундай бир пайтда фавқулодда мўъжиза юз берди!.. Бу мўъжиза Умиднинг тамомила ўзига банди қилди-қўйди!.. Буни биринчи бўлиб Опаси сезди, топиб айтди у – фақат Котиба қиз унинг ёнида эмас, ичига – вужуд-вужудига сингиб кетди, фикри хаёлига, нафасига айланди!..

Xurshid Dustmuhammad
04.05.2010, 15:10
Умид шошганича Устознинг ҳовлисига кириб келди, тўхтамай юриб бораркан, опоқи билан кампирнинг равонда – бемор ётган каравот тепасида куймаланишиб туришганини кўрди. Опоқи Умиднинг шарпасини сездию, пиқиллаб йиғлаб юборди. Умид Устознинг катта-катта очилган ва лекин ҳеч бир маънони уқиш қийин бўлган кўзларига қараб қўрқиб кетди. Гапирай деганди, тили калимага келмади.
– Келақолинглар! – деди опоқи ҳовли томонга қараб.
Равонга аввал кекса ёшдаги оқ сочли киши, изидан новча дўхтир йигит киришди. Кекса киши вазмин қадамлар билан беморнинг тепасига борди, дўхтир йигит кўзини бемордан узмай бош эгиб каравот ёнида укасининг елкасига кафтини босиб турган кампирга салом берди. Кампир бетини терс бурди, унинг умид иплари узилган қарашларида “Сенлар уддасидан чиқадиган юмуш қолмади” деган аччиқ иддаони уқиш мумкин эди.
Новча дўхтир йигит шошилинч жомадончасини очиб, ундан аллақандай асбоб-анжомларини чиқариб, оқ сочли кишига узатди. У киши керак эмас деган маънода бош чайқади. Шифокор йигитнинг шундайига ҳам офтоб кўрмаган бетидан баттар қон қочди.

***
Умиднинг вужудини қўрқув қамраб олди. У ўзига ўзи жудаям ожиз, бечора туйилиб кетди. Нима қилиш керак?! Қандай воқеа юз беряпти? Нима бўлади энди?! Шартта равондан, сўнг ҳовлидан чиқиб дуч келган томонга қочиб чиқса-чи? Устознинг шу аҳволини кўрмаса, ҳеч нарсани эшитмаса?! Қочиб чиқсаю, ҳамма-ҳаммасини унутса?.. Кўзига ҳеч нарса кўринмаса... Кўринмаса... Кўзларига...
– Жуда ғалати бўлган-а, Умид ака! Тавба, ичкаридан шундай бир аҳволда чиқиб келдингизу, сизга қараганимча ўзим ҳам кўз узолмай қолибман! Сиз ўзингиз ҳам чурқ этмай қараб туравергансиз-а?
– -алал бермай деганман...
– Нимага халал бермай дегансиз?
– Фаришталарга... Ўша жим бўлиб бир-биримизга тикилиб, термилиб қолганимизда фаришталар келиб қолишган-да, четдан туриб обдон кузатишган ва ўша заҳоти икковимизнинг қалбларимизни қовуштириб қўйишган. Шунга халал бермай деганман!..

***
Ҳовлидаги сўри ёнида пайдо бўлган кўлаганинг Мақсуд эканлигини Умид бир қарашда таниди. Мақсуд шошилиб, лекин шовқинсиз юриб келиб, ўзини равонга урди. Ҳеч кимга қарамай, тўғри отасининг ёнига келиб чўк тушди.
– Дада!..
– Мақсуднинг товуши бўғилди. У дик этиб туриб эшик томон югурди. Остонада пайдо бўлган қора соқолли, басавлат, узун чакмон кийган, кўк дўппили мўйсафид домлани ичкарига шоширди. Уни кўрган аёллар изма-из равонни тарк этишди. Мўйсафид вазмин юриб, беморнинг тепасига борди. Икки бармоғининг сиртини Устознинг манглайига теккизиб, иссиғини билмоқчидек бир зум жим қолди. Беморнинг оғир-оғир, узуқ-юлуқ нафас олишига разм солди. Ер остидан шифокор йигитга назар ташлади. Шифокор йигит қўлини қовуштирганича ўзини четга олган, боягиндан кўра хийла хомуш тортган, бу орада оқ сочли киши ташқарига чиқдими, равонда кўринмай қолган эди.
Мўйсафид домла хонтахта ёнидаги кўрпачага чўк тушганича овозини пастлатиб, ўзига ўзи гапираётгандек пичирлади:
– Ҳар жоннинг изни ўзингда, парвардигор... Бор қилгувчи ҳам, йўқ қилгувчи ҳам ўзинг...
Умид “ялт” этиб домлага қаради. Мўйсафид унга эътибор қилмади. Ярим тун сукунатига озор етказмайгина жаранглай бошлаган садони эшитган Умиднинг аъзои бадани жимирлаб кетди :
– Я-си-ин-н. Вал қуръанил ҳаки-и-м-м...

ТАМОМ

AbdulAziz
05.05.2010, 10:12
Xurshid Do'stmuhammad. Bozor (roman)

http://ziyouz.com/images/books/bozor.jpg (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=738)

Muallif: Xurshid Do'stmuhammad
Hajmi: 21,4 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=738)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=4676.0)

Nigora Umarova
17.05.2011, 10:37
Хуршид ака!

Янги нашр этилган китобингизни "Ижод-кўнгил мунавварлиги" деб номлабсиз. Ижодкорнинг кўнгли мунаввар бўлиши учун у нималар қилмоғи керак? Бадиий адабиёт инсон руҳиятини тарбиялар экан, адиб нафақат ўз кўнглининг мунавварлигини , балки китобхоннинг кўнгли мунавварлигини ҳам ўйлаши керак эмасми?
Зеро, яхши, савияси юксак асар ўқиган китобхоннинг кўнгли нурафшон бўлади.

https://img.uforum.uz/images/ytehxyv5019256.jpg

Xurshid Dustmuhammad
17.05.2011, 10:39
Хуршид ака!

Янги нашр этилган китобингизни "Ижод-кўнгил мунавварлиги" деб номлабсиз. Ижодкорнинг кўнгли мунаввар бўлиши учун у нималар қилмоғи керак? Бадиий адабиёт инсон руҳиятини тарбиялар экан, адиб нафақат ўз кўнглининг мунавварлигини , балки китобхоннинг кўнгли мунавварлигини ҳам ўйлаши керак эмасми?
Зеро, яхши, савияси юксак асар ўқиган китобхоннинг кўнгли нурафшон бўлади.



Инсон ҳаёти ўрганишдан иборат. Туғилганидан то умрининг сўнгги лаҳазасигача бирон дақиқа бўлсин, ўрганишдан тўхтамайди одам. Бу жараён гоҳ ихтиёрий, гоҳ ихтиёрсиз суръатда давом этади. Шу мақсад - шу ниятда у ўзидаги бор имкониятни сафарбар этади: кўзи, қулоғи, фаҳм-фаросати, илми-билими, хотираси, заковоти, истеъдоди, эпчиллиги, уддабуронлиги, бойлиги... яна аллақанча “воситалари” ҳам ялписига унинг ўрганиши йўлида тиним билмай хизмат қилади. Етти қават самога парвоз қилишидан, етти қават замин қаърига тушишидан, баҳри муҳитнинг туб-тубини ўз кўзи билан кўрмагунича тиниб-тинчмасликдан кўзлаган муроди ҳам битта – ўрганиш!
Инсониятнинг қисмати, умрининг мазмуни – ўрганиш.
Ўрганиш йўлидаги ҳеч қандай саъй-ҳаракатни камситиш мумкин эмас, лекин бир ҳақиқат борки, уни инкор этиш қийин. У ҳақиқат жуда оддий ва жуда боқий: инсон дунёни ва ўзини ўрганиши учун энг катта, энг беқиёс, энг беҳисоб, энг беминнат бойлиги ва минг афсуски, энг... қадрсизи ҳам ИНСОН!
“Мўъмин мўъминга кўзгу” деган ҳадиси шариф моҳиятидаги маъно-мазмунни салгина кенгайтиришга изн берилса, бани башарга татигулик ҳикмат келиб чиқади. Яъни, ҳар бир инсон ҳар бир инсон учун кўзгу, ибрат ва сабоқдир!
Ҳар бир инсонни кўзгу, ибрат ва сабоқ деб билиш учун эса уни қадрлай билмоқ, уни асраб-авайламоқ, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсата билмоқ, унга ишонмоқ керак. Инсонпарварликнинг аввали – фикрпарварликда, ғояпарварликда. Ана шу туйғуларни умуминсоний фазилатлар мақомига қадар юксалтиришга эришилган тақдирдагина бу ёруғ дунёни асраб қолиш имкони топилади...
Ҳар бир халқ ўрганилган одамлари билан халқ даражасига кўтарилади, ҳар бир жамият ўрганилган фуқаролари билан тўлақонли жамиятга айланади. Зеро, ҳар бир индивид (кимлигидан қатъи назар!) ўз халқи, ўз жамиятининг мулки ҳисобланади, агар у алоҳида истеъдод, алоҳида қобилият эгаси бўлса, нур устига нур – унинг мулклик даражаси, қиммати чандон зиёда бўлади. “Бир сўз билан айтганда, – деб ёзади муҳтарам Юртбошимиз “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” деб номланган фикр-мулоҳазаларида, – халқимиз адабиётни муқаддас ва улуғ бир даргоҳ деб билади. Ана шундай баҳонинг ўзи эл-юртимиз ҳаётида бу соҳа намояндаларига, уларнинг ҳаққоний сўзи, чуқур маъноли асарларига ишонч, ҳурмат-эътибор ва эҳтиром азалдан юксак даражага кўтарилганини яққол кўрсатиб турибди”. Ҳақиқатан ҳам ижодкор шахслари қадр топгани сайин халқнинг қадри ошади, халқнинг қалбида ғурур, ифтихор улғайгандан-улғаяди, қадди-қомати тикланади.
Ҳар қандай миллий бадиий тафаккур умуминсоний бадиий ижод кенгликларида яшайди, унинг ҳавосидан нафас олади. Бинобарин, башариятга дахлдор юксак маънавий меросни қадрлаш билан бир вақтда улардан ўрнак ола билган халқнинг ўзи ҳам башарият маънавиятининг бир бўлагига айлана боради.
Америкалик ўзбек журналисти Зулфия Назар йигирма йил муқаддам Нобель мукофотига сазовор бўлган, лекин кўпчилик томонидан унутиб юборилган физик Джо Нейшл ҳақида 1000 кишидан (!!!) интервью олди, шу интервьюлар асосида олим ҳаётига бағишланган китоб ёзди (китоб бир неча марта қайта нашр қилинди), китоб асосида “Тафаккур ўйинлари” деб номланган машҳур бадиий фильм ишланди, у фильмда иштирок этган актёр ва актрисалардан тўрт нафари Оскар мукофотига сазовор бўлди! Инсонни, истеъдодли шахсни ўрганиш-эъзозлаш мактаби очилгудай бўлса, мазкур воқеа ўша мактабда ўқитиладиган асосий дарсликдан жой олиши ва унда ўзбек аёлининг исм-шарифига алоҳида урғу берилиши муқаррар!..
Ёзувчи, шоир, олим ва мусаввир тафаккури, умуман, бадиий ижод моҳияти ва мўъжизаларига берилган таърифу тавсифларни санаб адоғига етиб бўлмас, лекин шуниси муқаррарки, бадиий ижод – кўнгил мунавварлигидир. Бу – халқнинг, юртнинг қалби, шуурини – иқболини нурафшон қиладиган мунавварликдир. Бу мунавварликдан ҳар қанча баҳра олинг, у туганмас-битмасдир, зеро уларнинг ҳар бирини истаганча тадқиқ қилинг, уларнинг ҳар бири ҳақида истаганча ёзинг, уларни истаганча “гапиртиринг”, куйлатинг, баҳсга чорланг – фикр тугамайди, гурунг тугамайди, уларни батафсил, тўла-тўкис идрок қилиб бўлдим ёки кашф этиб охирига етдим дея олмайсиз. Шу боисдан ҳар қандай хотира, ҳар қандай суҳбат, ҳар қандай баҳс-мунозара, таассуроту тасаввурлар ўша инсон, ўша асар ҳақидаги билимларга дебоча, ўша мунаввар оламга олиб борувчи сўқмоқ йўлнинг бошланишидир, холос. Ушбу йўлга эзгу ниятлар билан қадам ранжида қилган каттаю кичикнинг қалбида ҳам чироқлар ёнади, кўнгли чароғонлашади, у мунаввар ўйлар, мунаввар туйғуларга ошно бўлади...

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:34
Абдуқаюм Йўлдошев :– Бош муҳарриримиз: “Хуршид ака билан анъанавий суҳбатларга ўхшамайдиган, иложи бўлса баҳс уюштириб берсангиз”, деб қолди. Рози бўлдим. Шу сабабли, рухсатингиз билан гурунгни узундан-узоқ кириш сўзларисиз, ғарб журналистикасига хос бўлган “тўнтарилган пирамида” усулида, яъни асосий мавзудан бошласак.
Хуршид ака. Сиз асарларга баҳо бераётганингизда муаллифларни “ҳаваскорлар” ва “профессионаллар”га ажратасиз. Назаримда, бу ўзига хос “двойной стандарт”да адабиётнинг қанотини қайирадиган унсур бордек. Келинг, фикримни изоҳлашга уриниб кўрай.
Яхши биласиз, бундан деярли бир аср муқаддам, аниқроғи 1929 йили Абдулла Қаҳҳор бўш асарларни чоп этган бир таҳририят ижодкорларига қарата: “Инсоф қилинг, ахир “қишлоқ мухбиримиздан келди” деб айнан босиб бўладими?” дея хитоб қилганди. Фикримча, бугунги кунга келиб мазкур жумла озгина ислоҳ билан яна жаранглаяпти, яъни “қишлоқ мухбири” ўрнига “ҳаваскор ёзувчи”ни қўйсак кифоя. Зеро бу талқин айрим ҳолларда қанақадир имтиёзлар берувчи индульгенция вазифасида ҳам қўлланилаётгандай (Бу ҳақда ҳали тўхталамиз).
Лев Толстой “Санъатнинг моҳияти тўғрисида” номли асарида ибратли бир ҳолатга алоҳида тўхталиб ўтади: “Бутун Европа алқаб келувчи Золя, Бурже, Гюисманс, Киплингларнинг машҳур роман ҳамда қиссаларини қунт ва ҳафсала билан ўқиб чиқдим. Айни вақтда, мутлақ нотаниш бир ёзувчининг болалар журналида босилган бир камбағал бева хонадонида пасхага тайёргарликнинг бориши тасвирланган ҳикояси ҳам қўлимга тушиб қолди. (Гап Ф. Ф. Тишенконинг “Ржаной хлебушко – калачу дедушка” ҳикояси хусусида кетмоқда. – А.Й.)... Золя. Бурже, Гюисманс, Киплинг ва бошқаларнинг роман ҳамда қиссаларини ўқиб, мен бирор сония таъсирланганим йўқ... Номаълум муаллифнинг болалар ва жўжалар ҳақидаги ҳикоясини эса бошимни кўтармасдан ўқидим, чунки муаллифнинг тасвирлаганлари – эҳтимолки бошидан кечирганлари, ҳис этганлари менга дарҳол юқди-қўйди...”
Ҳар қалай, Толстой ўзини ларзага солган асарга умумадабиёт талабларидан келиб чиқиб ёндашган, “сен ҳаваскорсан” деб муаллифннинг елкасига қоқиб қўймаган деб ўйлайман.
...Уч-тўрт йил бўлиб қолди, жиззахлик қаламкаш Сирожиддин Алиқуловнинг бир мунгли ҳикоясини ўқиб қолдим. Гарчанд бу “жонли лавҳадан рангсиз кўчирма” (Пушкин) бўлса-да, сизга ҳикоя сюжетини айтиб беришга уриниб кўраман. Чекка қишлоқ. Ота-онаси ўлиб кетган, алкаш акаси ва бир бурда нонни бошига бир муштлаб берадиган золим янгаси уйида яшайдиган шўрлик чўпон қиз. (Достоевскийнинг Мариси эсингизга тушаяптими?) Шу бечорани ифлос ҳамқишлоқ йигит зўрлайди. Тез орада тўй бўлади. Тўй тугагач, ёмғир ва шамолли тунда келинчак чимилдиққа кирмайди, ўзини абгор аҳволга солган йигитнинг олдига келади ва уни бир амаллаб ўша машъум воқеа содир бўлган жар ёнига олиб келади. Кейин йигитни маҳкам ушлаб олиб, ўзини жарга отади... Эртаси куни одамлар “Шўрлик келинчакни анави аблаҳ олиб қочиб кетибди, жардан олиб ўтаётган маҳал қулаб тушишибди”, деган хулосага келишади. Бир эмас, икки жон ҳалок бўлди. Бу даҳшат. Аммо... аммо қиз ўзининг пок номини, шаънини сақлаб қолди-ку... Анча кунгача шу ҳикоя таъсиридан чиқолмай, ўзим умримда кўрмаган-билмаган муаллиф билан ғойибона баҳслашиб юрдим. Бундай яхши маънода “даҳшатли” ҳикоя битиб қўйган қаламкашни “ҳаваскор”лар сафига қўшиб бўладими?

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:35
Хуршид Дўстмуҳаммад: – Аввало, “Ёшлик” журналининг эътиборидан мамнунлигимни айтиб қўяй. Озмунча қаламкашни тарбияламади, йўлга солмади журнал! Бу борада журнал шахсан ўзим учун ҳам ниҳоятда қадрли.
Баҳсга келсак. Одатда оддий суҳбатдан кўра баҳс-мунозара қизиқроқ ўқилади, чунки баҳслашувчи томонлар ўз нуқтаи назарларини ўртага ташлаш асносида ва, табиий, баҳсда бўш келмаслик мақсадида, баъзан қизишиб, қарашларини кескинроқ тарзда баён этишга ҳаракат қилишади. Бироқ мен ҳеч ким билан баҳслашиш ниятим йўқ. Хусусан, адабиёт, бадиий ижод, бадиий тафаккур мавзусидаги тортишувлар жараёнида бирор ҳақиқатга ойдинлик киритиладими-йўқми, бир нарса дейиш қийин, лекин ҳуда-беҳуда гап кўпайиши муқаррар (мисолни узоқдан изламайлик, Сиз мени баҳсга чорлаш ниятида берган мана шу саволингиздаги Абдулла Қаҳҳор, Лев Толстой ва Сирожиддин Алиқуловдан келтирган мисолларингиз менга унчалар ўринли туюлмади, улар гапни кўпайтирмоқда, холос). “Шу гапингизнинг ўзи баҳсли-ку” дейишингиз мумкин. Шунинг учун ҳам мулоҳазамга изоҳ беришга тўғри келяпти.
Бадиий тафаккур, бадиий ижод ва умуман санъат асарига берилган ҳар қандай холис баҳо замирида ҳам субъективлик бўлмай иложи йўқ. Қизиғи, бадиий ижод, биринчи навбатда бадиий дид, бадиий савия демакдир. Бунга қўшимча ўлароқ, ихтиёрийлик деган гапни ҳам унутмайлик. Тушунчасидан, дидидан қатъий назар ҳеч ким ҳеч кимни ижод қилиш ихтиёридан маҳрум этолмайди. Мен эса ҳатто баҳсли, баҳсга киришган ҳолатларда ҳам мен билан мулоқотдаги кишининг қарашларига зуғум ўтказиб қўймасликка ҳаракат қиламан. Мен мутлақ ҳақман, деган нуқтаи назар адабиётда кетмайди. Бу шахсий фикрсизликка олиб келмаслиги керак албатта, шахсий қарашлар айтилмоғи керак, лекин гап мутлақлик ҳақида бормоқда. Айтмоқчиманки, ҳар кимнинг ўз ўлчови, мезонлари, тошу тарозуси бор. Мен ўз қарашларимни байроқ қилиб кўтаришдан кўра, бошқалардаги мавжуд фикр-мулоҳазаларни авайлаш муҳимроқ деб ўйлайман. Шу сабабдан менинг мулоҳазаримни қабул қилиш-қилмасликларидан унчалик оғринмайман.
Асарларга баҳо бераётганда муаллифларни “ҳаваскорлар” ва “профессионаллар”га ажратишга келсак. Тўғри, у ёки бу чиқишларимда мавзуга ушбу мезонлардан келиб чиқиб ёндашган бўлсам бордир. Лекин бунда адабиётнинг қанотини қайирадиган (?) “двойной стандарт” (?) топганингизни тушунмадим. Умуман, ҳар қандай соҳада, такрор бўлса, узр, айниқса бадиий ижодда профессионаллик ва ҳаваскорлик тушунчаси ниҳоятда муҳим, ғоятда нозик ва қатъий чегара-белгиларини аниқ-тиниқ белгилаш қийин бўлган масалалардан ҳисобланади. Бадиий асарнинг юқори профессионал даражада яратилганини кўрсатувчи муҳим кўрсаткичлар бир талай: ғоя, мақсад, сюжет, тил, фабула, оҳанг, ҳажм, диалог, тасвир йўсини, кульминация, яхлитлик, меъёр, мувозанат, муаллиф нуқтаи назари ва иштироки, ниҳоя... Эҳтимол, бу ҳаммаси эмасдир, лекин уларнинг бари бири-биридан аҳамиятли, бири-биридан муҳим ва ҳатто шарт бўлган (!) талаблардир. Бадиий асарнинг бадиийлигидан, бадиий тафаккурнинг юксаклигидан, бадиий маҳоратнинг ўзига хослигидан далолат берувчи унсурлардир. Таъкидлаб қўяй, бу сингари мезонларни кимдир ўйлаб топган ва жорий этган эмас, балки Арасту ва Навоий замонларидан ҳозирга қадар бадиий-эстетик маҳорат мезонлари сифатида эътироф этилган — БАДИИЙ ИЖОД ТАБИАТИДАН келиб чиққан тушунчалар. Афсуски, гоҳида профессионаллар даврасида ҳам ҳаваскорлик даражасида фикрлашдан узоқлаша олмасликни кўриб ранжийсан киши.
Лев Толстой қайсидир номаълум муаллифнинг, Сиз С.Алиқуловнинг ўзингиз тасвирлаган ҳикоясидан таъсирланган бўлишингиз мумкин. Таъсирланиш муталақо ихтиёрий ҳодиса, бинобарин, Толстой бобо ҳам, Сиз ҳам бу ўринда тўла ҳақлисизлар, лекин ҳар иккала мисолда келтирилган ҳикоя ҳам профессионал савияда яратилган эмас (ўзим ўқиб кўрмаган икки асар ҳақида бундай кескин хулоса чиқариш ноқулай, албатта.) Таъсирланиш бошқа, профессионаллик бошқа. Сезяпман, Сиз асар профессионал даражада ёзилган бўлса-ю, ўқувчига таъсир кўрсатмаса ундай профессионалликнинг нима кераги бор дерсиз. Ундан кўра, келтирилган икки мисолдагидек таъсирли асар ёзиш керак-да, деган ақидани тўғри деб ҳисобларсиз. Шу ақидангиздан келиб чиқиб С.Алиқуловнинг ҳикоясидаги келинчак образи (ҳай-ҳай, Достоевскийнинг Марисига яқин келтириш қийин-ов!) унутилмас бадиий маҳорат тимсоли деб қарарсиз. Бордию, шундай ўйласангиз, шундай ҳисобласангиз, янглишасиз.
Фикримга янада ойдинлик киритиш учун салгина четга чиқиб бўлса-да, шахматдан мисол келтирай. Бир партияда рақиблар ўртача ўттизтадан йўл юришди дейлик. Жаҳон миқёсидаги шахмат усталарининг деярли барча йўллари ўзларига хос мақомдаги профессионал даражадаги йўл сифатида баҳоланади, адоқсиз муҳокамаларга мавзу беради. Битта-иккита учрайдиган фавқулодда хато йўллари эса ҳаваскорлик даражасидаги янглишмовчилик ҳисобланади. Ҳаваскор шахматчилар учрашувидаги ҳар икки рақибнинг ўттизтадан қилган юришларининг қарийб барчаси эса ўзларининг даражаларидан юқори кўтарилмайди. Фақат айрим ҳолатларда ғоятда ўхшатиб топилган юришгина профессионал даражадаги йўл сифатида олқишларга сазовор бўлади, холос.
Бундан қандай хулоса чиқади: профессионал шахматчи хатосига қарамай профессионаллигича, ҳаваскор эса “даҳшатли” йўл топганига қарамай ҳаваскорлигича қолаверади. Ким қайси шахматчининг ўйинларидан завқ-шавқ олади, таъсирланади — буларнинг бари яна дид, яна савия, яна... алланималарга бориб тақалаверади...

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:36
Абдуқаюм Йўлдошев: - Хуршид ака. Ўйлашимча, аввалига “Ўн саҳифасини кўрайлик-чи, ёқмаса, ўқимаймиз-қўямиз” дея “Бечора одамлар” романини қўлга олган, сўнг қўлёзмани тун бўйи зўр ҳаяжон билан ўқиб чиққан, тонг саҳарда извошда бутун Петербургда изғиб, муаллифни қидирган муҳаррир Некрасов билан шоир Григорович бахтли инсонлар. Чунки улар Белинскийдан “Янги Гогол туғилди!” деб суюнчи сўраб турганлари ҳолда, аслида улуғ Достоевский даҳосини кашф этгандилар.
Шукр, юртимизда истеъдодли ижодкорлар кўп. Аммо, шоир айтганидай, элга даҳолар керак.
Ёдингизда бордир, “Ҳуррият” газетасида сўров ўтказганингизда, ХХ аср ўзбек адабиётининг энг яхши асари сифатида “Ўткан кунлар” тилга олинганди. Бу нимадан далолат беради? Наҳотки кейинги етмиш йил ичида Абдулла Қодирий даҳосига тенг ижодкор дунёга келмади? Ё ўзбек адабиёти “Ўткан кунлар” даражасидан юқорига кўтарила олмадими?
Кейинги йигирма йилнинг ўзида юздан ортиқ (!) роман ёзилибди. Аммо бу “ҳосил”нинг анчагина қисми адабий макулатура эканлиги сизга яхши равшан бўлса керак.
Гап бу жанр ҳақида кетаркан, Эркин Аъзамнинг бир салмоқли фикрини эслаб ўтмоқчийдим: “...роман деганларида янги бир воқелик, янги руҳ, мураккаб характерлар, уларнинг чигал тақдири, шулардан туғиладиган салмоқли бир фалсафа, фикрлар бўлмоғи лозим. Китобхонни у илгари нотаниш янги бир дунё, янги воқеликка бошлаб кирмоғи даркор”. Мана шу жиҳатдан қараганда, каминага ёзувчи Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар”, Эркин Аъзамнинг “Шовқин” романлари адабиётимиздаги воқеа бўлиб кўринади. Бу асарлар жаҳон адабиётининг сара намуналари билан беллаша олади деб ўйлайман. Бундан уч-тўрт йил бурун яратилган “Жазирамадаги одамлар” (Луқмон Бўрихон) романи ҳам шундай эътирофга муносибдек.
Кичик жанрларга келсак, Назар Эшонқулнинг “Қултой”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Бир пиёла сув”, “Кўзини очиб юмган одам”, Исажон Султоннинг “Сувдаги коса”, Муяссар Тиловованинг “Олмазор”, Дилрабо Мингбоеванинг “Талант” ҳикоялари, менинг фикримча, биз шартли равишда “жаҳон адабиёти” деб атайдиган баланд “планка”дан бемалол ошиб ўта олади. Мен оддий ўқувчи сифатида шундай деб ўйлайман. Сиз ўзимизнинг ёзувчиларнинг бирон асарини ўқиётганингизда Некрасов билан Григорович аҳволига яқин аҳволга тушганмисиз?

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:38
Хуршид Дўстмуҳаммад: – Абдуқаюм, дўстим. Мен матбуот сўзи маданияти, одоби муаммолари мавзусида озми-кўпми кузатишлар, тадқиқотлар олиб борганимдан хабардорсиз. Сиз билан кеча ё бугун танишганимиз йўқ, ҳар қалай, кўпгина қарашларимиз бир-бирига бегона ҳам эмас деб ўйлайман. Шулардан келиб чиқиб, саволингизнинг охирги қисми кўнгилга пича оғирроқ ботганини ҳам сездириб қўяй.
Адабий воқеа бўларли асар ўқиб Некрасов билан Григоровичнинг аҳволига тушиш... бундай ҳолатларда “аҳвол” сўзи қўлланилмайди, ёхуд шартли равишда қўлланилади, оғайни, чунки одам ёмон, оғир ёки аянчли аҳволга тушиши мумкин, Сиз айтган инсонлар қувончларини босолмаган, хурсандчиликдан ўзларини қўярга жой тополмаган ҲОЛАТДА ёш Достоевскийнинг уйини излашга тушишган. Ўзини адабиётга, ижодга дахлдор соғлом фикрли киши учун бунинг ҳеч бир ажабланарли ери йўқ (қолаверса, айни ўша даҳолар Достоевскийни кейинги асари учун матбуоту йиғинларда “оббориб-опкелишгани”дан ҳам хабардорсиз). Бундай ҳайратланишу эътирофнинг бетакрор намунаси нуроний Лутфийнинг навқирон Навоийнинг машҳур мисраси муносабати билан бўлиб ўтгани ҳам ёдингизда, албатта.
“Ўткан кунлар” ҳақиқатда улкан ва ноёб асар. Яна йигирма йилдан кейин сўровнома ташкил этилса ва бу роман яна замонавий ўзбек насрининг шоҳ намунаси сифтида тилга олинса ажабмас. Лекин бундай сўровномаларга бериладиган жавоблару эътирофларни ҳам тўғри тушунмоқ керак. Айрим ҳисобларга кўра, миллий адабиётимизда ҳозирга қадар 500 дан ортиқ роман эълон этилган бўлса, Сиз айтмоқчи, кейинги йигирма йил бадалида 100 та роман яратилган бўлса (бу жуда оз!), уларнинг бирортаси “Ўткан кунлар”га тенглашолмади ёки ундан заиф деган хулоса чиқармаслик керак. Умуман, масаланинг бу тарзда қўйилиши унчалик тўғри эмас. “Уруш ва тинчлик” яхшими ёки “Жиноят ва жазо”ми?.. “Жараён” маъқулми ёки “Бузрукнинг кузи”ми?.. “Ўткан кунлар”ми ёки “Улуғбек хазинаси”ми?.. Қулоққа ғалати эшитилмаяптими, бу тарздаги чоғиштиришлар?..
Масала бошқа томонда. Масала роман тафаккурининг ўзгарувчанлигида, бу ўзгариш тўхтовсиз давом этаётганида! “Роман” тушунчасининг идрок этиб бўлмас даражадаги сарҳад билмаслигида. Бирор-бир романни (жаҳон адабиёти дурдоналарини қўшиб айтганда) ҳар жиҳатдан бекаму кўст, яъни идеал асар дейиш жуда-жуда қийинлигида! Роман шу қадар мураккаб ВОҚЕАки, тирик мавжудодки, ундан истаганча фазилат ҳам, истаганча қусур ҳам топиш мумкин. Барча унсурларига кўра мукаммал роман бўлмаса керак...
Иброҳим Ғафуров, Шукур Холмирзаев, Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст, Хайриддин Султон, Аҳмад Аъзам сингари адибларимизнинг сўзни ҳис этишдаги, ҳар қандай ҳолат тасвирини ифодалашдаги тиниқлик ва топқирлик олдида ўзимни ҳамиша талабадек ҳис қиламан. Сиз номларини келтирган Назар Эшонқул, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, Исажон Султон, Улуғбек Ҳамдам, Саломат Вафо қаламига мансуб асарларда учрайдиган топилмаларга ҳавасим келади. Аниқ мисоллар сифатида бир қатор ҳикояларни санаб ўтишим мумкин, аммо-лекин “Этакдаги кулба” таъсирида Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, “Тун қаъридаги шуъла” таъсирида Луқмон Бўрихон, “Қисмат” таъсирида Исажон Султон, “Аёл” ва “Кўланка” ҳикоялари таъсирида Зулфия Қуролбой қизи, “Учинчи башорат” таъсирида Рисолат Ҳайдарова, “Қор элаган кун” таъсирида Ҳабибулло Ҳайдар, “Сиртлон” таъсирида Шомирза Турдимов, “Шикор” таъсирида Дурбек Қўлдошев сингари адиб ва адибаларимиз тураржойларини қўлимда гулдасталар тутиб излаб боришга тайёр ҳолатга тушганимдан ва бугунги кун адабиётимизда мана шундай бадиий кашфиётлар юз бераётганидан самимий қувонганларимни ҳеч қаерда яширмайман.

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:40
Абдуқаюм Йўлдошев: - Хуршид ака, қайдадир ўқигандим, Жорж Сименон яратган жилд-жилд асарларида етти мингта сўз бирлигидан фойдаланган экан. Пушкинда бу миқдор йигирма мингга яқинни ташкил этган, Навоийда эса олтмиш мингдан ошган экан. Бироқ кейинги йилларда пайдар-пай яратилаётган кўплаб асарлар муаллифлари бу борада Сименонни ҳам ортда қолдириб кетишаётгандай. Ҳолбуки, адабиёт энг аввало сўз санъати.
Тасаввур қиласизми, кейинги пайтларда қўшни маҳалладан тушган келинни ҳам бемалол “келгинди” деб аташмоқда. Ваҳоланки, Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар”ини ўқиган одам бу сўзнинг нақадар қаттиқ ҳақорат эканлигини жуда яхши билади. Шунга қарамай, энг оммавий санъат бўлган кинода “Келгинди куёв”, “Келгинди келин”, “Келгинди қайнона” деган фильмлар яратилди ва улар “ойнаи жаҳон”да тинмай айлантирилиб турилибди. Яқинда эса янги бир фильмнинг номи орқали бахт ёки муҳаббат эмас, ҳаёт ҳам кечикиши мумкинлигини иқрор бўлдик.
Келинг, Сўзни ҳис қилиб, тежаб-тергаб, севиб-авайлаб ишлатиш борасида биттагина мисол келтириб ўтай: “Ёз охирлаб бормоқда эди, теварак-атроф сездирмасдан таназзул фаслига тайёргарлик кўрар, ялпизнинг сарғая бошлаган банди, сувнинг эндиликда тўқ зангор тусга кириши, жийда баргларининг бирма-бир тўкилиши ва ниҳоят, ҳаддан ташқари тиниқ, зангори осмондан кузнинг сокин нафаси уфуриб турарди. Болакай бир зумга чумолидан нигоҳини узиб, ялпизнинг ҳам жуда қарилигини кўрди, шўрликнинг танаси йўғонлашиб-семириб, кўпдан-кўп бачки шохчалар чиқариб юборган ва иси ҳам аввалги сингари нозик-нафис эмас, қуюқ ҳамда ачқимтироқ эди. Ҳатто салом-алик ўтининг уруғи-да ўсимликнинг қариганини, шунинг учун ҳам уруғини ерга сочиб юборганини таъкидлаб турарди. Чумоли тинмай чиранаверди ва пировардида, туйқусдан сип-силлиқ орқаси ёрилди, ёриқларидан оқиш-сарғиш суюқлик отилиб чиқа бошлади, ҳавони чумоли заҳрининг ўткир иси тутиб кетди. Шунда ҳам уруғни тортиб олмоққа тиришар эди...” Бу тиниқ тасвир табиат куйчилари бўлмиш К. Паустовский. В. Астафьев ёки ўзимизнинг Шукур акадан эмас, суҳбатимизда исми кўп тилга олинаётган И. Султоннинг бундан йигирма йил бурун чоп этилган “Муножот” қиссасидан. Бўладиган бола бошидан маълум деганлари шу бўлса керак-да.
Сизнинг ҳам олим, ҳам ёзувчи сифатида бугун яратилаётган асарлардаги тил масаласига муносабатингиз қандай эканлиги бизни қизиқтиради.

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:41
Хуршид Дўстмуҳаммад: – “Келгинди” сўзини ўзингизга оғир олманг, жўра. “Ўтмишдан эртаклар”даги бу туйғу тасвири ҳам жуда майда (ўзи майда-ю, асорати оламни бузади бу касофатнинг!) тасаввурлардан келиб чиққан. Ахир тирик жон борки, ёруғ дунё учун ҳамма-ҳаммаси – келгинди-ку!.. Салгина йирикроқ бўлайлик.
Бадиий асарда тил маҳорати масаласи алоҳида муаммо. Тил маҳоратининг илдиз томирлари тафаккур тарзидан, дунёқарашдан, ижодкорлик концепциясидан бошланади. Ижодкорнинг ўйлагани нима, нияти нима, уларни қай йўсинда ифода этмоқчи, асар учун қай оҳанг ва меъёрни танламоқчи, жанр йўналишини қай тарзда белгиламоқда?.. Буларнинг барчаси пиравордида тилда ўз ифодасини топади, барчасининг “тақдири”ни тил ҳал қилади. Бор қиладиган ҳам, йўқ қиладиган ҳам тил.
Сўзни ҳис қилишнинг ўзи улкан санъат, истеъдод, маҳорат. Бу борада ҳар ким тинимсиз ишлаши, изланиши, мактаб ўқувчиси мисол ўрганиши зарур. Афсуски, мен бу борада мураббийлик даъвоим йўқ. Бундан олдинги савол жавобида бир қатор адибларимизнинг номлари келтирилди. Тил сабоғига қодир ижодкорларни адабиётимиз майдонига сафарбар этиш унутилиб қолаётгани яхши эмас.

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:42
Абдуқаюм Йўлдошев: – Абдулла Қаҳҳорнинг “Ёзувчи адабиётга икки хил киради: биринчи асари билан тутаб, биринчи асари билан яшнаб киради... Тутаб кирган ёзувчи узоқ тутайди, кўнглидан чиқариб эмас, қорнидан чиқариб асар ёзади...” деган ҳикматли гапини кўп эслайман.
Яқинда бир қаламкашнинг семизгина асарини каминага тақризга бериб қолишди. “Қориндан чиқариб” ёзилган асар “танқиддан тубан” бўлиб кўринди кўзимга. Аммо мени бошқа нарса ўйлантириб қўйди. Шу “асар”га муҳаррир машҳур фалончи ака, сўзбоши муаллифи янада машҳур пистончи ака... Мен уларга ачиндим: ахир осон бўлмагандир “қора”ни “оқ” деб ёзиш. Шу туйғу баробарида кўнгилда бир гумон ҳам уйғондики, нима бало, бундай “ёзғувчи”ларнинг истак-хоҳишларида адо этишга тайёр муҳаррирлар, тақризчилар, “оқ йўл” тиловчилар, ноширлар қатлами пайдо бўлдими ё бу воқеа аллақачон содир бўлиб улгурганми?..
Хуршид ака, Сиз кино соҳасини яхши тушунасиз. Биласизки, йилига ўн-ўн иккита фильм давлат буюртмасига кўра, давлат маблағига суратга олинади. Тахминан бундан тўрт баробар кўп картина эса хусусий студияларда. Рекламанинг зўри ўша картиналарда. Ваҳимали тарзда тарғиб-ташвиқ қилинган аксар фильмларни бориб кўрсангиз, ҳафсалангиз пир бўлади, улар Тўйтепадан нарига ўтолмаслигининг сабаби ҳам шу бўлса керак.
Энди гурунгимиз аввалидаги мавзуга қайтсак. Кинодагига ўхшаш ҳолат адабиётда ҳам юз бермаяптими? Яъни “ҳаваскор” мақомига муносиб кўрилгани боис талаб унчалик қаттиқ қўйилмаган айрим “ёзғувчи” графоманлар чоп этаётган катта ададли жилд-жилд китоблар ўқувчи қўлига етиб бормоқда, кутубхоналарни эгалламоқда. Томошабин учун кинонинг қайси студия ишлаб чиқаргани аҳамиятга эга бўлмаганидай, ўқувчи учун ўқилган асар муҳим, муаллифнинг “ҳаваскор” ёки “профессионал”лиги эмас. Энди бу “ёзғувчи” китобларини қўлтиқлаб уюшмага келади, “мени аъзо қилиб олинглар, ахир шунча китобим чиқди-ку”, деб иддао қилади.
Албатта, бошидан ўтган табиб. Шундай “классик ёзғувчи”лардан бири суҳбатларидан бирида тўғридан-тўғри “Ўзбек детектив адабиётини мен билан Тоҳир Малик яратдик”, деб қолди. Яна бошқа биттаси “шедевр” асарини пул тўлаб рус тилига таржима қилдирган экан. “Шу ижодкорнинг сазаси ўлмасин”, деб уни интернет орқали Россиядаги нашриётлардан бирига юбордик. Афсуски, у ёқдан келган кескин салбий баҳо (“Разве это художественное произведение?”) боис анча пайтгача хижолат чекиб юришимга тўғри келди ва минбаъд бундай ишларга қўл урмасликка қарор қилдим: маънавий шапалоқнинг изи узоқроқ сақланиб тураркан. Мен ана шунда нима учун айрим ғарб давлатларида “бестселлер” яратувчи қаламкашлар ёзувчилариннг пен-клубларига аъзо қилинмаслигини англаб етгандай бўлдим...
Албатта, асарларнинг сарагини саракка, пучагини пучакка ажратишда танқидчиларга, таъбир жоиз бўлса синчиларга кўз тикамиз. Ахир, Умарали Норматов ёзганидек, “танқид сараламоқдир”. “Ёзғувчи”лар асарларига холис муносабат Қозоқбой Йўлдошев, Хуршида Ҳамроқулова ва Санжар Содиқларнинг айрим чиқишларида кўринаяпти.
Сўрамоқчи бўлганим, Хуршид ака, сиз адабий бағрикенглик ва объективлик тушунчаларини ёнма-ён қўя оласизми?

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:44
Хуршид Дўстмуҳаммад: – “Маънавий шапалоқ” деган таърифингиз ёқди! Ёндафтаримга ёзиб ҳам қўйдим... “Маънавий тарсаки” деса ҳам бўлади... Бундай шапалоқ ва тарсакига лойиқ ижодкорлар бадиий ижоднинг қайси соҳасида йўқ дейсиз?! Биронтасини истисно қила оламизми? Йўқ. Демак, бу субъектив реаллик эмас, яъни кимнингдир хоҳиш-иродаси маҳсули эмас, балки объектив реаллик, яъни сизу бизнинг имконимиздан, истакларимиздан хорижда кечаётган жараён. Фақат бизнинг воқелигимиз учун нисбатан янгилик бўлгани сабабли унга бўлган муносабатларни аниқлаштириб олишга пича қийналаётгандекмиз.
Аслида-чи? Аслида ҳар қандай адабий жараён бамисоли тўлдириб таом пиширилаётган дошқозон. Фақат қозондан фарқли ўлароқ адабий жараённинг бағри ниҳоятда кенг, кенг дунёдан-да кенг! Унинг эгаси ҳам, посбони ҳам, тош-тарозиси ҳам битта — вақт! Ҳеч кимга қўлига таёқ кўтариб бировни қувиб солиш ҳуқуқи берилмаган. Бадиий ҳақиқат эгаллаган мақомнинг манзили, “тураржойи” шу қадар юксакликдаки, унинг учун ижодкорнинг истеъдодлиси-ю истеъдодсизи бамисоли тароқнинг тишидек тенг. Бу мақом соҳиби, яъни бадиийлик илоҳаси кимнинг нималарга қодирлигини, ким нимада илғор-у, кимнинг заифликлари нимада — ҳаммасини кўриб-билиб туради. Фақат сукут сақлайди, сақлай-сақлай ҳукм ҳуқуқини вақт ихтиёрига беради.
Бу билан мен адабиёт майдонини қаровсиз ташлаб қўйиш керак деган фикрдан мутлақо йироқман. Биринчи навбатда, кенг омма ўртасида мутолаа маданиятини тарбиялаш ва шакллантириш зарур. Сиз айтаётган графоман маҳсулотлар, фильмлар, қўшиқлар, мусиқалар бир кунлик лолақизғалдоқдек урчиб кетаётганига ким бош сабабчи? Омма! Бизда оммага тил теккизмаслик одати шаклланган. Бу билан ўзимизнинг инсонпарварлигимизни кўз-кўз қилгандек бўламиз. Ваҳоланки, ҳақиқатда инсонпарварлик даъвоимиз чин бўлса, ўша омманинг тили, тил маданияти, саводи хусусида қайғурайлик. Ўзини улуғлаган бўлиб, тилини оёқости қилиб қўймайлик. “Оммавий маданият” тушунчасига қарши курашни ҳам, “оломон маданияти” тушунчасига қарши курашни ҳам мана шу ҳақиқатни тан олган ҳолда бошламоқ керак. Бошқа иложи йўқ. Тасаввур қилинг, агар шу борада бир ҳисса олдинга ҳаракат бошланса, Сиз қайғуриб айтаётган “асар”ларнинг камайиши ўн ва юз ҳисса тезлашади. Кенг китобхонлар (санъатсеварлар) оммасининг қудратли кучи нималарга қодирлиги ана ўшанда кўринади: ижодкорнинг савияси (профессионаллиги!) кўтарилади, нафақат адабиётнинг, унга қўшилиб, умуммиллий бадиий дид шаклланади.

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:45
Абдуқаюм Йўлдошев: – Шубҳасиз, ижод жуда мураккаб жараён. Яна Абдулла Қаҳҳордан иқтибос оладиган бўлсак: “Адабиёт кўнгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асар чангланмаган гулга ўхшайди – мева тугмайди. Кўнгил рози бўлган асаргина китобхоннинг кўнглига йўл топади, китобхоннинг кўнглида мева тугади”. Инчунун, асарга муносабат билдириш ҳам маълум кўникма, илм ва истеъдод талаб қилиши муқаррар. Хуршид ака, бирон асарга аввалига ўзингизнинг баҳойингизни берганингиз ҳолда, кейин фикрингизни ўзгартирганмисиз?

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:46
Хуршид Дўстмуҳаммад: – Бир суҳбат асносида бир ижодкорга тўрт-беш марталаб мурожаат этиш (ҳатто Абдулла Қаҳҳор бўлса ҳам!) жудаям таҳсинга сазовор ҳисобланмайди. Начора, саволга тутувчи – Сиз, биз – жавоб берувчи, холос. Асарга муносабат – жиддий масала. Муаммо! Герменевтика дейилади фанда. Асарни талқин этиш илми. Шу мавзуда ўзбек мутахассислари ҳам бош қотиришмоқда. Домла Абдуғафур Расулов, тадқиқотчи олим Автондил Эркинов ва ҳоказо. Лекин ҳали бу борада қилинадиган ишлар ниҳоятда кўп, қалашиб ётибди. Жаҳон адабиётининг бетакрор дурдоналарини дурустроқ ҳазм қилишга тишимиз ўтмайди-да (мабодо ўқишга тоқатимиз етса, албатта), “Пуф, сассиқ!” деб ўзимизнинг оёғимиз остида ўралашганимиз-ўралашган. Дарвоқе, “Ёшлик” журнали мана шундай вазифаларни зиммасига олиши керак эмасми? Журналнинг ҳар сонида “Талқин”, “Асарни тушуниш илми” сингари рукнлар остида чиқишлар уюштирилса, ёш китобхонларга ҳам, ёш ижодкорларга ҳам амалий, ҳам назарий таҳсил мактаби, тўгараги пайдо бўларди...
Бир воқеани мухтасаргина қилиб айтай. Кўп йиллар бўлди, қайсидир вилоятдан поездда Тошкентга қайтиб келяпман. Ёз чилласи, жазирама. Вагон тўла, жой йўқ. Амаллаб купенинг учинчи қаватига жойлашдим (аслида у ерга жомадонлар жойланади). Қарийб яланғоч ҳолда лоҳас бўлгудай чалқанча ётибман. Шифтга урилиб қайтаётган нафасимнинг “тафти”га чидаб бўлмайди. Бу етмагандай, вагон радиоси “хр-хр-р”лаб, вайсашдан тинмайди. Кўзим илинибди. Бир махал қулоғимга куй-қўшиқ чалинди. Беихтиёр тинглай бошладим. Қулоғимни янаям динг қилдим, диққатимни жамладим. Қаердандир майин ва саррин насим эсгандек, у менинг бетларимни авайлабгина сийпалаётгандай, эркалаётгандай, аллалаётгандай... Ҳамон елиб бораётган вагон энди қўшиқ оҳангига маст бўлиб силкинаётгандек. Қани энди поезд юришдан тўхтамаса, шу маромда силкина-силкина кетаверса-кетаверса, қўшиқ ҳам узилмаса, майли, радио қитирлайверса ҳам розиман, қўшиқ тўхтамаса бас... Афсус, қўшиқ жуда тез тугади ва “Сиз фалончи шоирнинг шеърлари асосида яратилган қўшиқлардан баҳраманд бўлдингиз” деган сўзлар билан дастур ниҳоясига етди. Бояги ҳолатда ётибману, аъзои баданимга муз югурди денг! Худди фавқулодда оғир гуноҳ ишга қўл урдиму, бутун бир майдон тўла издиҳом олдида шарманда бўлаётгандек!.. Нега, дейми?.. Қўшиқ сўзларининг муаллифи ўзим мутлақо ўқимайдиган, кечирасизу, ёзганлари ўқишга арзимайди, деб ҳисоблайдиган шоир акалардан бириники экан! Тушуняпсизми, Абдуқаюм, ўша пайтгача ўша шоирга бўлган муносабатим — беписандлигим учун бировларнинг олдида эмас, ўзимнинг олдимда шарманда бўлдим. Маънавий тарсаки ёмон мулзам қилди, ўшанда!..
Айтмоқчиманки, бадиий асар ҳолатга, кайфиятга қараб таъсир ўтказади. Бир ўқишда маъқул кўринган фазилати, эртасига буткул зид таассурот уйғотади. Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам бирдек таъсир қиладиган асарлар ҳам оз эмас.
Мен ҳар қандай одамни аввало қўлига қалам тутгани учун — умуман сеҳру жозибалар макони бўлмиш ижод дунёсига киришга ҳаракат қилгани учун ҳурмат қиламан. Ана шу интилиш-истакни олқишлашга асос бўларли фазилат излайман, насрий асаридан битта жумла ёки тасвир топсам ҳам кўз-кўз қилиб мақтайман, ижодни давом эттириши учун рағбат бераман. Ва кейинги асарларини кузатаман: яхши томонга ўзгара бошлаганлигига, ижод машаққатини зиммасига олган-олмаганлигига эътибор қаратаман, у ёғи... кўпкари олишувида ҳеч ким ҳеч кимнинг қўлидан етаклаб юрмайди, яъни у ёғига, валлоҳи олам, ижодкор вақт синовлари измига ўтади...

Nigora Umarova
09.09.2011, 13:48
Абдуқаюм Йўлдошев: -Мен бир мухлис сифатида кўп йиллар мобайнида сизнинг мақолаларингизни йиғиб юраман. (Балки ёдингизда бордир, дастлабки танишувимиз ҳам сизнинг публицистик чиқишларингизни мақтаб, “Нигоҳ” номли қиссангизни танқид қилиб йўллаган мактубимдан кейин кечганди) Мени анчадан бери бир савол ўйлантириб келади. 1987 йилнинг 11 июнида “Ёш ленинчи” газетасида эълон қилинган мақолангизда шундай сатрлар бор: “...Сомерсет Моэмнинг машҳур қаҳрамони Стрикленд “Ишқ-муҳаббатга зор эмасман. Ундай ишларга сарфлайдиган фурсатим йўқ”, деб бутун вужуди билан дунёни англашга шўнғиб кетади”. Назаримда, шунга яқин нуқтаи назар “Куза” қиссангиздан ҳам мўралаб тургандек. Биз Достоевскийга эргашиб “Дунёни гўзаллик қутқаради”, деб такрорлаймиз. Гўзалликни эса муҳаббат яратади. Шундай экан, ишқ-муҳаббатсиз ҳам дунёни англаб бўладими? Бу оламни, одамни адабиётсиз, санъатсиз ҳам англаб бўлади дегани эмасми?

Nigora Umarova
09.09.2011, 14:19
Хуршид Дўстмуҳаммад: – Чорак аср бўлди чоғи, “Ёшлик” журналида “Нигоҳ” номли қиссам эълон қилинганида менга хат йўллаган эдингиз. Уни “Хира нигоҳ” деб номлагансиз. Жуда хурсанд бўлганман. Хафсала ва эътибор билан, самимий куюнчаклик билан муносабатда бўлганингиздан бошим осмонга етган. Бу ҳақда Сизга кўп марталаб айтганман, фақат қиссанинг туб моҳиятини тушунмаганингиз ҳақида индамагандим. Чунки, аввало у кезлар бирмунча ёш эдингиз, қолаверса, ўқиш-уқиш, бу юқорида айтганимиз — герменевтика. Бировнинг бошига нуқиб асарни уқдириш қийин, қолаверса, ниятимни, ўзим кўзда тутган моҳиятни ўқувчи уқадиган қилиб ёзолмаган эканман, айб ўзимда. Афсус, феълим-табиатимга илғаш мушкулроқ йўсинда ёзиш йўсини раво кўрилган экан, биласиз, уни (услубни) ўзгартириш учун қайта туғилмоқдан ўзга чора йўқ...
Гўзалликнинг, ишқ-муҳаббатнинг сеҳрига ета олиш, уни тугал тасвирлай билиш бандасига ҳеч қачон насиб этмайди. Сомерсет Моэмнинг машҳур қаҳрамони қай муносабат билан ва қай ҳолатда у гапни айтгани ёдимда йўқ, лекин инсонни жамики мавжудотлардан ажратиб турувчи туйғу ҳам — муҳаббат. Ҳар бир кишининг инсонийлиги унинг бажараётган ишига муҳаббат билан ёндашувидан келиб чиқиб белгиланади. Дунёни англаш ҳам муҳаббатдан, ҳайратдан, ҳавасдан куч олади. Адабиёт ва санъатнинг илоҳий куч-қудрати ҳам шунда!

Nigora Umarova
09.09.2011, 14:21
Абдуқаюм Йўлдошев: – “Ёшлик” журнали учун вақт ажратиб, самимий суҳбат қурганингиз учун сизга ташаккур. Мен сизнинг фикрларингизни ҳурмат қиламан. Сиздай куйинчак ижодкорларнинг холис муносабати адабиётимизнинг ҳам бугуни, ҳам эртанги куни учун хизмат қилади деган умиддаман.
Хуршид Дўстмуҳаммад: – Мен ҳам, Абдуқаюм, Сизнинг тиниб-тинчимай ижод қилишингизга, киришган ишингизни ниҳоясига етказмагунча ҳаловатни унутишингизга ва албатта бу уринишларингиз самарасиз кетмаслигига ҳавасим келади. Суҳбатимиз вақт синовларига дош бериб, адабиётимизнинг бугуни ва эртаси учун хизмат қилишга яраса, бунинг учун ҳам мана шундай тўкилиб мулоҳазалар билдириш имконини берган “Ёшлик” журнали таҳририятига ва Сизга ташаккур!

Nigora Umarova
02.12.2011, 17:52
Муҳтарам форумдошлар!

Сизни жорий йилнинг 6 декабри, соат 14.30 да UZINFOCOM марказимизнинг мажлислар залига “Конституция - мустақиллигимиз пойдевори” мавзусида публицист, ёзувчи, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўладиган давра суҳбатига таклиф этамиз.

Tulqin Eshbekov
05.12.2011, 04:39
давра суҳбатига

Устознинг суҳбатидан баҳраманд бўлмабсиз - дунёга келмабсиз! :)
Ўнлаб миллий қонунларимизнинг нақадар чуқур мазмунга эга бўлишида узоқ йиллар Олий Мажлисда ФАОЛ фаолият кўрсатган Хуршид Дўстмуҳаммаднинг хизматлари катта! Буни ўша даврдаги газеталардан ҳам билса бўлади!!!

Nigora Umarova
06.12.2011, 16:38
Bugungi uchrashuv avvalgi uchrashuvlarga nisbatan noodatiy tarzda bo'ldi. Axborot va uning turlari, internet jurnalistikasiga oid ko'p foydali va qiziqarli ma'lumotlarga ega bo'ldik. Tashrifingiz uchun rahmat, muhtaram forumdoshlar. Fikr-mulohazalaringizni mavzuda bildirsangiz, iltimos.

https://img.uforum.uz/thumbs/ftptxlj2766724.jpg (https://img.uforum.uz/images/ftptxlj2766724.jpg)

https://img.uforum.uz/thumbs/djvhlar1537220.jpg (https://img.uforum.uz/images/djvhlar1537220.jpg)

Nigora Umarova
06.12.2011, 17:39
Xurshid akaning qissalari to'plangan yangi kitoblarini ham o'qib chiqishni maslahat beraman. Qiziqarli kitob.

https://img.uforum.uz/images/yltqiex8090424.jpg

Gulchehra Ibragimova
06.12.2011, 17:54
Bugungi uchrashuv avvalgi uchrashuvlarga nisbatan noodatiy tarzda bo'ldi.

https://img.uforum.uz/thumbs/djvhlar1537220.jpg (https://img.uforum.uz/images/djvhlar1537220.jpg)

Озод инсон изтиробларини акс эттирган адиб, публицист, адабиётшунос, зиёли инсон Хуршид Дустмухаммад билан бугунги давра суҳбати, тўғрироғи - учрашув жудаям кўнгилдагидек бўлиб ўтди.

Севимли адибимизнинг бошқа адибларимиздан фарқи ўлароқ - озод фикрлари дилларда янада жўшқинлик, интилувчанликни уйғотиш билан бирга инсонни ўз-ўзига талабчанликка ундайди.

Суюкли адибимиздан шу каби юзма-юз суҳбатларни, халқимиз дилидаги дард-изтиробларини юзага чиқарувчи навбатдаги асарларидан бахраманд этишларини кутиб қоламиз.

Ушбу учрашувни ташкил этган раҳбар ва мутассадиларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Ra`noxon Xo`jaeva
06.12.2011, 17:58
Bugungi uchrashuv avvalgi uchrashuvlarga nisbatan noodatiy tarzda bo'ldi. Axborot va uning turlari, internet jurnalistikasiga oid ko'p foydali va qiziqarli ma'lumotlarga ega bo'ldik. Tashrifingiz uchun rahmat, muhtaram forumdoshlar. Fikr-mulohazalaringizni mavzuda bildirsangiz, iltimos.

https://img.uforum.uz/thumbs/djvhlar1537220.jpg (https://img.uforum.uz/images/djvhlar1537220.jpg)

Домла ҳазил аралаш найзани нишонга аниқ уриб, хулоса чиқаришни эса ўзингизга қўйиб берарканлар.

Nigora Umarova
06.12.2011, 18:40
Домла ҳазил аралаш найзани нишонга аниқ уриб, хулоса чиқаришни эса ўзингизга қўйиб берарканлар.

Adiblar so'z nayzasini nishonga aniq olganliklari uchun ham ijodkor hisoblanishadi. :)

albatros
06.12.2011, 23:17
Adibimiz bo'lgan bugungi qiziqarli kechada ko'plab foydali ma'lumotlarga ega bo'ldim. Ustoz Xurshud Do'stmuhammad axborot haqida gapirar ekan quyidagi fikrlarni alohida ta'kidlab o'tdi:

Axborot bu juda keng ma'no anglatuvchi tushuncha. Men shu kungacha "axborot" tushunchasi uchun ko'plab buyuk insonlarni fikrlarini o'rganib chiqdim. Yigirmadan ortiq topgan bu ta'riflarning mazmun mohiyati ayrimlari o'xshash bo'lsa, ayrimlari bir-biridan farq qiladi. Ammo umumiy holda "axborot" tushunchasiga yagona va "qolib" sifatida e'tirof etilgan ta'rif yo'q. Bu esa o'z-o'zidan "axborot" degan terminning juda keng ma'noli tushuncha ekanligining yana bir isbotidir.

Bugungi kunda minglab chop etilayotgan gazeta va jurnallarimizning saviyasi va ularga bo'lgan munosabatlar haqida aytilgan quyidagi mazmunli suhbat ham menga katta taasurot qoldirdi:
Sir emaski biz bugungi kunda xabar olishimiz mimkin bo'lgan vositalardan biri bu yashil matbuotimizda chop etilayotga gazeta va jurnallarimiz- deya fikrlarini davom ettirdi domla. Xo'sh, bir necha ming nusxada nashr etilayotgan bu gazetalar to'la-to'kis ulardan olishimiz bo'lgan ehtiyojimizni qondirayapdimi? -Albatta, yo'q. Ammo nega?! Bu muammoni hal etishimiz uchun biz nima ish qilishimiz kerak? Yangilik va xabarlarga o'ch bo'lgan gazetxonlarimizni ehtiyojlarini qondirish uchun qanday maqolalar chop qilishimiz kerak? Buning uchun avvalo xalqning ham eshitishni bilishimiz lozim. Ularga faqat biz emas, ular ham bizga gapirsin. Ularni ham qalbiga quloq tutaylik. Ular bilan erkin fikr almashsak, ana shunda ma'naviy ozuqaga tashna yuraklarga nima kerakligini bilib olishimiz mumkin bo'ladi.

Dildora Akramova
07.12.2011, 09:11
Спасибо большое Нигоре и администрации Центра, за организацию такой интересной и познавательной встречи! Творческие вечера с талантливыми людьми, расширяют кругозор и оставляют позитивные впечатления.

Feruza Xodjayeva
07.12.2011, 09:33
Домла билан бўлган суҳбатдан чин маънода маънавий озуқа олдик.
Бунинг учун барча ташкилотчиларга ва Нигора опага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Xurshid Dustmuhammad
13.01.2012, 16:18
Ёхуд ақл-идрок тантанасига ишонч


Қаёққадир отланиб, машинани ўт олдираётсам ўн ёшли неварам, “Мен ҳам бораман!” деганча югуриб келиб ёнимга ўтириб олди.
Йўлга тушдик. Халқа йўлга чиқиб, хаёлга толиб кетаверибман. “Лип-лип” этиб ортда қолаётган манзаралардан кўзини узмай ўтирган неварам тўсатдан, “Қаёққа кетвоммиз, дода?” деб савол қотиб қолди.
– Қаёққа бораётганимизни билмай-нетмай нега машинага миниб олдинг? – сўрадим неварамнинг саволига савол билан жавоб қайтариб.
– Қаёққа бораётганимиззи сиз биласиз-да, шунинг учун сўрамагандим...
Суҳбатимиз узилди, башарти, қаёққа бораётганимизни мен ҳам билмасам-чи, деган ўй кечди кўнглимдан. Борар манзилни билмай йўл босиб бораверишнинг оқибати нима кечади? Мен-ку, мен, неварам қандоқ қилади?..
Аслида онгли инсон борки, қаёққа бораётганини билиши шарт, бошқача бўлиши мумкин эмас, бироқ дунёнинг ишларига зимдан разм солинса жуда кўп ҳолатларда одамлар гўё қаён бораётганини, не мақсад-муддаода ҳаловотларидан воз кечиб елиб-югуриб юрганларини билмайдиганга ўхшайди, ваҳоланки, “Таквир” сурасида парвардигори олам “Бас, сизлар қаён кетмоқдасизлар?!” дея саволни беҳад кўндаланг қўяди.Бандаларини саволга тутади, огоҳликка ундайди.
Дарвоқе, биз қаён кетмоқдамиз, дея ўзимизга ўзимиз савол бергимиз келади.Бу ниҳоятда хусусий саволнинг жавоби ҳам шу қадар хусусий-шахсий бўлганлигидан унинг жавоби ҳар кимнинг хоҳиш-иродасига ҳавола.
Қаён кетмоқдасизлар, деган саволнинг ҳикмати шу қадар теранки, у якка шахсни ҳам, халқни, миллатни, жамиятни – бани башарни ҳам бирдек ўйга толдиради, ўйга толдира туриб йўлга солади.
Ҳар қандай тирик жон яхши, узоқ ва фаровон яшашга интилади, бу интилиш туғма табиий майл ҳисобланади. Бироқ, ким нималарнинг ҳисобига яхши, узоқ ва фаровон яшашга эришяпти, деган савол борлигини ҳам унутмасликка тўғри келади.
Истак, орзу-ҳаваснинг чек-чегараси йўқ. Бу туйғуларсиз инсоният ҳаракатдан, интилишдан тўхтаб қолган, ҳаёт ҳам ўта ночор ва ғариблашиб кетган бўлур эди. Башарият ҳозирга қадар қанақанги тараққиёт чўққиларига эришган бўлса – уларнинг бари инсон тийнатидаги орзу-ҳавас майли туфайлидир. Шу билан бирга, хайриятки, одамзоднинг мавжудлиги ва барҳаётлиги жуда кўплаб истак ва орзу-ҳаваслар мувозанатига боғлиқ. Бу ёруғ оламнинг энг буюк ҳикмати ҳам – бемисл илоҳий мувозанат! Афсуски, ҳозирги тараққиёт шиддати мувозанат ҳикматидан устун келаётгани “Қаён кетмоқдасизлар?” деган ўша кўҳна ва боқий саволни янада кескинроқ қўйиш эҳтиёжини туғдирмоқда.
ЮНЕСКО халқаро ташкилотининг нуфузли мутахассисларидан бири Жером Бинде шошқалоқлик мантиқи ҳозирги даврнинг хос хусусиятларидан бирига айланиб бораётгани ташвишли ҳолат эканлигини ёзади. Дарҳақиқат, “Тезроқ! Кўпроқ! Унумлироқ!” шиори бошқармоқда инсониятни. Шу сингари шиорлар остида одамларнинг умр йўли кимўзрага югурувчилар йўлкаси тусини олмоқда. Фақат, қаёққа ошиқмоқдамиз, нималарнинг эвазига пойгада ўзишга эришмоқдамиз,кўзлаган маррамизни тасаввур қиляпмизми деган саволга жавоб бериш унутиб қўйилмоқда, ундай саволдан ўзимизни олиб қочмоқдамиз, кўра-била туриб ундай саволни кун тартибидан тушириб қолдиряпмиз. Биз, яъни шошқалоқлик дардига мубтало инсоният олға, олға ва яна олға боришдан ўзимизни тия олмаяпмиз.
Қонун меъёрларига бўйсуниш нафақат ҳуқуқий, балки ахлоқий муаммо ҳам ҳисобланади. Қонун бузувчини ахлоқий комилликка эришган дейишга тил бормайди. Одобли инсон эса қонуннинг ҳурматини жойига қўйишга ҳаракат қилади. Мувозанат ана шу нуқтада қарор топади.
Яширишнинг ҳожати йўқ, аксари ҳолларда одам манфаат ва диёнат ўртасида саросимага тушиб қолади. Инсоф деса – манфаатдан, манфаат деса – инсоф-диёнатдан воз кечишга тўғри келади. Ким қайси томонни маъқул топишини ўзи ҳал қилади албатта, лекин муҳими – манфаат йўли қаёққа олиб боради-ю, инсоф-диёнат қайси манзилга етказади? Мана шуни кўра билиш, унинг масъулиятини ҳис этиш инсонийлик аъмолини белгилайди.

Xurshid Dustmuhammad
13.01.2012, 16:19
Ҳар қандай жамиятда ўтиш даври оғир кечади. Аслида ҳаётда ўтмайдиган даврнинг ўзи йўқ. Лекин “ўтиш даври” деганда жамият миқёсида кескин бурилишлар, ўзгаришлар-янгиланишлар, эскидан воз кечишу янгини изга солиш жараёнлари тиғизлашган давр назарда тутилади. Жамият миқёсида кечаётган бундай жараёнлар шу жамият вакиллари – кишилар тақдирида турлича из қолдиради. Мисол учун кимдир беҳад бойиб кетади, кимдир эл-юрт назарига тушади ёхуд мутлақо акси юз беради. Ўтиш даврига хос бўлган мана шундай талотўп – хаосдан унумли фойдаланиб қолувчилар кўпаяди. Лекин эртами-кечми “ўтиш даври” ҳам ўтади, ана ўшанда қадр-қиммати занг олмас асл инсоний, миллий қадриятларимизни ўткинчи давр ҳангомаларига қурбон қилиб юборганларимизнинг жавоби нима бўлади?
“Ўтиш даври”да худбинлик биринчи ўринга кўтарилади деган мулоҳазалар йўқ эмас. Аслида худбинлик ниҳоятда табиий хусусият. Тирик жон борки, у ёки бу даражада худбиндир. Лекин одам фақатгина тирик жон, жондор эмас, у – ИНСОН! Шунинг учун ҳам у онгли худбинлик мақомига кўтарилмоғи лозим. “Онгли худбинлик” тушунчасини ўзингни ўйла ва ўзгани ҳам унутма дея талқин этиш мумкин.
Яна бир мулоҳазамиз шундан иборатки, биз ўз муаммоларимиз ҳақида бош қотирганда ўзимизни ташқи дунёдан ажратиб олган ҳолда фикр юритиш тўғри бўлмайди. Масофалар, чегаралар, девору ҳандақлар рамзий маъно касб этиб қолмоқда, холос, эндиликда. Ақл-идрок шу ва шу сингари энг қудратли зирҳларни-да писанд қилмайдиган ахборот воситаларини кашф этди. Дунё ахборот измига ўтди!
Муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримовнинг доимий саъй-ҳаракати билан республикамизда ахборот технологияларини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди,бу борадаги юксалиш давом этар экан, глобал миқёсларда оладиган бўлсак, инсон ўзи яратган мўъжизакор восита олдида эсанкираб,ўзи яратган “матоҳ”нинг қулига айланишдан ўзини асролмай қолаётганини ҳам унутмасликка тўғри келади. Республикада ахборотлашган жамият пойдеворлари яратилар экан, ички ва ташқи ахборот майдонидаги кураш Ўзбекистонни четлаб ўтмаслигини тобора теранроқ билиб-тушуниб бормоқдамиз. Жамият эркинлигининг муҳим шарти бўлмиш ахборот эркинлиги шароитини яратиш йўлида анча-мунча илгарилаб қўйилди ҳам. Чунки, замонавий тараққиёт оқимидан четда қолишнинг мутлақо иложи йўқ. Зеро, ахборот тез айланмайдиган жамиятда тафаккурлар суст ишлайди, шу боисдан ҳам ахборот эркинлигига эришиш учун барча омиллар сафарбар этилаётган бир пайтда АХБОРОТДАН ЭРКИНЛИК муаммоси дунё аҳлининг улкан бошқотирмасига айланди. Ахборот эркинлиги ва ахборотдан эркинлик ўртасидаги оқилона мувозанатни сақлай билиш инсониятнинг бундан кейинги тақдирини ҳал қилса ажабмас...
Интернет мўъжизаларига ҳайратдан лол қолиб ўтирадиган даврлар ортда қолди, энди ундан бизга “айтилаётган” гап-сўзларга – йўлланаётган ахборот оқимига ҳушёр бўлиш эҳтиёжи ортиб бормоқда. Қолаверса, интернет саҳифаларидаги даҳанаки жанг майдонидан бамалол ўз ўрнимизни топиш, ўз сўзимизни айтиш имкониятларимиз етарли. Фақат ушбу имкониятдан дадил ва оқилона фойдаланишни уддалаш зарур, холос.
Интернет – дунё аҳлига қарата фикр айтиш, жаҳон муаммолари миқёсларида мулоҳаза юритиш имкониятидир. Ақл-идрок, фикр глобаллашуви воситасидир. Восита етарли, у тўхтовсиз тараққий этиб бормоқда, шу билан бирга бугунги ўзбекнинг дунёга татигувчи, башарият корига ярайдиган ГАПЛАРИ оз эмас. Моддий, техникавий, қуролли манфаат борасида ақл бовар қилмас ютуқларга эришаётган инсоният энг оддий, лекин энг инсоний маънавий-ахлоқий қадриятлар борасида анчагина ортда қолиб кетаётгани, айни замонда дунёда юз бераётган кўплаб фожеаларнинг туб сабаблари шунга келиб тақалиши, нажот шошқалоқлик синдромидан воз кечишда эканлиги... Бу даражаларга кўтарилиш жамиятимиз миқёсларида, умуммиллий муаммолар юзасидан арзирли, аҳамиятли қарашларни очиқ-равшан баён этишдан, турфа мавзуларда қизғин ва эмин-эркин мубоҳаса юритишлардан, ушбу одатни умуммиллий маданият даражасига кўтаришдан бошланади.
Нима бўлган тақдирда ҳам инсоният ахборот тамаддуни даврига кириб келди. Ахборотлар тўқнашувидан иборат “сокин” уруш айни авж ола бораётган бир пайтда ер юзининг у ёки бу ҳудудида давом этаётган тўқнашувлар, турли важ-карсонлар паноҳида бошлаб юборилган қон тўкишлар эндиликда ғоятда ибтидоий хатти-ҳаракатларга ўхшайди.
Ваҳоланки, инсоният ҳозирга қадар эришган маданият ҳар қандай мушкул муаммо ечимини вазмин ва оқилона тарзда топишга қодир. Бунинг учун энг аввало ана шу маданият дурдоналарини унутмаслик, уни қадрлаш, унинг имкониятларидан самарали фойдаланмоқ керак, холос.
Одамлар қайси орзу-ҳавас йўлида қандай касб-корга қўл урмасин, азалий маданият ўша ишнинг ахлоқ-одоб меъёрларини ҳам белгилаб берган. Йиллар ўтгани сайин касб одоби шаклланган, сайқал топган. Чунончи ахборот асри кишиси умумий маданиятининг ажралмас қисми ахборот маданиятидан иборат бўла бораётгани бунга жонли мисолдир.
Дунёни ахборот юҳоси комига тортган, инсоннинг ақл-идроки, дунёқараши, илмию салоҳияти унинг нечоғли кўп ахборотга эгалиги билан ўлчанаётган бир пайтда одамларни бундан қайтаришга уриниш ақлсизлик бўлур эди албатта, аммо-лекин ҳозирги ахборот уммонида ғарқ бўлиб кетмаслик ҳақида ҳам қайғурмасликнинг иложи йўқ. Сувни оби ҳаёт деймиз, унингсиз ҳаётни тасаввур қилолмаймиз, шу билан бирга қанчадан-қанча одам шу “оби ҳаёт”да ғарқ бўлиб ҳаётдан бевақт видолашиши ҳам сир эмас. Худди шу сингари ҳолат ахборот уммонида такрорланмаслиги учун ахборотнинг зарурини нозаруридан, фойдалисини бефойдасидан фарқлай билиш умуминсоний маданиятнинг ажралмас бир бўғини – ахборот маданиятини шакллантириш заруратини келтириб чиқармоқда. Ахлоқ фанининг инфоэтика дея ном олган ушбу янги тармоғи шуни кўрсатмоқдаки, замонавий тараққиёт маҳсули ўлароқ қандай соҳа, фан ёхуд бирор йўналиш пайдо бўлмасин, унинг ёнида ўша соҳа, фан ёхуд йўналишнинг ўзига хос маданияти, одоби ҳам ўз-ўзидан “туғилади”. Бу маданият ва одоб меъёрлари янги соҳанинг тараққиётига тўсқинлик қилмайди, балки унга инсонийлик сиёқини ато этади, жозиба бағишлайди, пиравордида уни шошқалоқлик хасталиги измига тушиб кетишдан асрайди. Таниқли файласуф олим Элвин Тоффлер машҳур “Учинчи тўлқин” асарида инсоният босиб ўтган йўлни уч босқичдан иборат деган ғояни илгари сурган. Унинг фикрича, инсоният тамаддуни қишлоқ хўжалиги цивилизацияси, саноат цивилизацияси босқичларини босиб ўтган ва ҳозирги ахборот цивилизацияси даврида яшамоқда. Хўш, кейин-чи? Уч тўлқиннинг давоми нима кечади? Тараққиёт шиддати, шошқалоқлик синдроми инсониятни қаерларга олиб боради? Рўшноликками, эзгулик ё разолатгами? Инсоният ўзи яратган, эришган ва эришаётган тараққиёт чўққиларидан ағдарилиб тушмаслиги эпини топа биладими? Энг даҳшатлиси – бу вазифа унинг ихтиёридан чиқиб кетмайдими? Бордию, ихтиёрдан чиқиб кетса, нажот нимада?
Яна маърифат,маънавият, маданият ва ахлоқ-одоб-да!
Аслида эса, кимга нима ва қандай туюлишидан қатъи назар биз санаб ўтган ушбу боқий инсоний фазилатлардан ҳоли тараққиётнинг, уларни четлаб ёки босиб-янчиб ўтган юксалишнинг охири вой бўлишини ИНСОН, ИНСОНИЯТ билади. Соғлом ақл-идрок зинҳор бунга йўл қўймайди. У “Қаён кетмоқдасизлар?” деган азалий ва боқий саволни албатта эшитади, унга қулоқ тутади, ундан жуда-жуда тўғри хулосалар чиқариб олади. Ахборот тамаддуни авж пардаларига кўтарилмай туриб инсоният тўртинчи тўлқин – ахлоқ, маънавият, маданият тамаддунига кириб боради.
Инсон қаёққа бораётганини билади...

Nigora Umarova
29.03.2012, 11:42
Ijodkor xalqi har doim hozirjavob bo'lib kelgan. Yozuvchi Shodmon Otabekning "Do'rmon hangomalari"ning yangi turkumidan Xurshid Do'stmuhammad haqidagi bir voqeani o'qib qoldim:

Holva

Bir xonadonda unashtirish marosimi bo'layotgan edi. Taomilga ko'ra non ushatilibdi. Oq holvani bo'laklayotgan quda tomon vakili:
- Yupqaligini qarang, ilgarigi holvalar zo'r bo'lardi, - debdi.
Beixtiyor o'rtada noqulay jimlik paydo bo'lganini sezgan yozuvchi Xurshid Do'stmuhammad:
- Bunisi hali holva,- debdi.
Vaziyat yumshab, hamma jonlanib, jilmayib marosim davom ettirilibdi. :)

Nigora Umarova
23.11.2012, 11:39
Ҳурматли форумдошлар!

Жорий йилнинг 27 ноябри, соат 14-00 да UZINFOCOM Марказининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган "Инсониятнинг ахборот тамаддунидаги ўрни" мавзусида ёзувчи, журналист, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўладиган ижодий учрашувга таклиф этамиз.

Nigora Umarova
27.11.2012, 15:46
https://img.uforum.uz/thumbs/xwbpjof749157.jpg (https://img.uforum.uz/images/xwbpjof749157.jpg)

Xurshid Dustmuhammad
27.11.2012, 17:16
Сукунат. Бирлашма ходимларининг тинимсиз кириб-чиқиб туриши, ҳар бир масаланинг тез ва ишчанлик билан ҳал қилинишидан бу хонани улкан жамоанинг энг замонавий электрон ҳисоблаш машинаси ўрнашган марказига қиёслаш мумкин. Ҳозир эса сукунат. Хонада бирлашма дарғасининг хаёли ҳукмрон.
Ҳаёт мураккаб. Одамлар ҳақида ўйлар экансан, хаёлда эътиқод тушунчаси чарх ураётганини сезмай қоласан. Эътиқоднинг ўзи нима? Маслакка, танланган йўлга содиқлик, ишонч. Олимнинг эътқоди-чи? Ўз фанига нисбатан покиза муносабати. Саёз дунёқараш билан чекланиш олим учун руҳий фожиа. Бунга йўл қўймаслик ҳалолликдан бошланади. Ҳалоллик-чи? У она сутидан, она алласидан туғилади.

Восил Қобулов:
– Фикримча, мактаб – олий ўқув юрти – аспирантура – докторантура узилмас бир бутун жараёнга айланиши мақсадга мувофиқ.

Она вужудидаги ҳомиланинг ривожланиш босқичларини бошқара олсак қани эди! Ҳар бир норасида қалбида лоақал эътиқод, ҳалоллик деган муқаддас туйғулар билан туғилса, у вояга етгач, “Сен яхши одам бўл” дейишга хожат қолмасмиди! Бу борада шифокор билан бошқа соҳа олимлари, хусусан, кибернетиклар ҳамкорлиги буюк кашфиётлар қилади. Ҳа, ҳа! Лекин ҳар қандай даврда ҳам тарбия мезони ота-боболар анъанасидан, замон талабларининг уйғунлигидан келиб чиқади. Ота-она, устозлар, муҳит – шахсни шакллантирувчи бош омиллар. Ҳар қандай болаликнинг ҳеч бир ёрқин манзараси ёддан ўчмайди. Тунукасоз бобомнинг китоблари... Узоқ қиш кечалари танча атрофида йиғилган ҳунарманд дўстлари билан бедилхонлик, навоийхонлик қилишлари... “Баҳром Гўр”, “Юсуф ва Зулайҳо” достонларини тинглаб уйқуга кетишларим... Нақадар унутилмас, масрур дамлар... Энди-чи? Энди “Ўтган кунлар”, “Уруш ва тинчлик”, “Навоий”, “Мирзо Улуғбек”, “Тирик сайёралар”...
Шеъриятни ҳис қилишга қодир одам фалсафанинг туб маъносини англай олади, деган экан қадимги юнон донишманди Афлотун. Асримизнинг буюк олими Эйнштейн эса, “Мен Достоевскийдан ҳap қандай алломадан кўра кўпроқ таъсирланаман, озуқа оламан”, деб ёзган. Кибернетика фанининг асосчиси Норберт Винер етти ёшидаёқ Дантени севиб ўқиди, Жюль Верн, Герберт Уэльс қаламига мансуб фантастик асарларни қўлдан қўймай мутолаа қилди. Бундай мисоллар кўп. Демак, адабиёт ва санъатга меҳр қўйиш, яъни ҳиссиёт камолоти буюкликнинг бир қирраси эмасми!..
Ўтмишда яшаб ўтган ҳар бир донишманд аллома ҳаёти, фаолияти – авлодлар учун мактаб, ибрат. Улардан қанчалик ўрганиш иқтидорга, қобилият ва истеъдодга боғлиқ. Табиат ато этган истеъдодни тарбиялаш, авайлаб вояга етказиш эса устозлардан, уларнинг нечоғли устозлигидан. Тошмуҳаммад Қори Ниёзий, Тошмуҳаммад Алиевич Саримсоқов лекцияларини тинглаган, уларнинг маслаҳатларига қулоқ солган ҳеч бир ёш кам бўлмади. Халил Аҳмедович Рахматуллин, Муҳаммад Тошевич Ўрозбоев-чи? Бундай йирик олимлар ўнлаб, юзлаб илм кишиларининггина эмас, балки фанимизнинг, халқимизнинг бахти, фахридир.
Олимлар икки тоифага бўлинади: тор илмий йўналиш билан кифояланиб, бутун умрини шунга бағишлайдиганлар; шуғулланаётган соҳаси билан чегараланмай, бошқа соҳаларга ҳам қизиқувчи, бошқа соҳаларда ҳам тадқиқотлар олиб боришга интилувчилар. Қори Ниёзий, Саримсоқов, Рахматуллин, Ўрозбоев каби олимлар иккинчи тоифага мансуб. Уларнинг ҳар бири илмнинг фундаментал масалалари билан шуғулланганлар, аниқ амалий масалаларни ҳал этадиган катта илмий мактаблар яратганлар.
Академик Анатолий Алексеевич Дородницин устозлигидан баҳраманд бўлиш шогирдлик бахтимнинг давоми эканидан бахтиёрман. Икки хил тоифанинг кейингисига қўшиш мумкин бўлган бу улкан устоз мени кибернетика оламига олиб кирди.
Бутун умр пластинка ва қобиқни ҳисоблаш билан шуғулланиб ўтсам бўлаверарди. Бироқ пластинка ҳам, қобиқ ҳам ўз-ўзича мавжуд эмас, улар қурилиш элементларидир, холос. Шундай экан, назарияни исботлайдиган формула ҳисобию теореманинг исботи билан чекланишдан қониқиш топмадим. Шу элементларни аниқ сонларгача ҳисоблаб, бино ва иншоотлар лойиҳасини тузувчиларга тавсия бериш масаласига қизиқдим. Бунақа ҳисоб-китобларни қалам-қоғоз билан уддалаб бўлмасди. Кибернетика фанининг вужудга келаётгани, унинг қудратли қуроли бўлмиш электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)нинг яратилаётгани даврнинг қонуний тақозоси эди. Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтининг ҳисоблаш техникаси бўлимида, кейинроқ Механика институти ва Ҳисоблаш марказида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ҳам замон талабининг нақадар тўғрилигини, кибернетикадек серкўлам фанни вужудга келтириш ва шакллантириш республикамиз халқ хўжалигини юксалтиришда мислсиз аҳамиятга эга эканини кўрсатди. Кибернетика институтининг ташкил этилиши, сўнгра унинг илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилиши ҳам Ўзбекистонда кибернетика фани тараққиётининг илмий-техник негизи яратилганининг, шунга яраша эҳтиёж мавжудлигининг амалий исботи бўлди.
Бирлашмада кибернетиканинг фундаментал муаммолари устида изланишлар олиб борилади, автоматлаштирилган системалар лойиҳаси яратилади, ностандарт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилади. Айниқса, одам ақлий меҳнатини автоматлаштириш муаммосини ҳал этиш қийин, лекин қизиқарли масалалардандир. Бунинг учун ЭҲМларни янада такомиллаштириш, бошқаришнинг одам-машина системасини яратиш зарур.
Кибернетика тили билан айтганда, ақлий фаолиятни тартиб-қоидага келтириш, яъни қолиплаш мумкин бўлган қисмининг мантиқий ва математик нисбатларини яратиш, сўнгра уларни кибернетик машиналарга жойлаштириш керак. Кибернетика соҳаси учун тамоман янгилик бўлган истиқболи порлоқ алгоритм йўналиши шу асосда вужудга келди.
...Умр ўтаверади. Кунларнинг беҳуда ўтишидан сақланиш керак. Чунки эртага қолдирган ишинг эртаники, бугунни бой бермаслик лозим. Қани эди, ҳар куни кичкина бўлса-да бирор янгиликнинг гувоҳи бўлсанг... Назаримда, бу борада кибернетиканинг имкониятлари бой. Агар кибернетика фани вужудга келган даврдан буён ўтган чорак аср муддатда эришилган ютуқларни, кибернетиканинг нақадар кенг татбиқ этилаётганини назарда тутсак, камдан-кам кун беҳуда ўтганини кўриш мумкин. Илм амалга пайваста эттирилган жойда ҳам илмий, ҳам амалий ютуқлар бўлаверади.
Республика автоматлаштирилган бошқариш системасини яратиш йўлидаги ҳозирги изланишлар халқ хўжалигини бошқаришда улкан самаралар беради албатта.
Ўзбекистонда кибернетика фани вужудга келиш даврида унинг саноқли мухлислари бор эди. Ҳозир бу соҳада бир неча мингдан зиёд киши хизмат қилмоқда, таълим олмоқда. Республика халқ хўжалиги тармоқларида 120 дан ортиқ автоматлаштирилган бошқариш системаси мавжуд, 330 га яқин ЭҲМдан фойдаланилмоқда. Булар – республика автоматлаштирилган бошқариш системаси – РАБСии яратиш йўлидаги дастлабки босқичдир...
Ўлкамизда кибернетика фанининг вужудга келиши ва шаклланиши, дунёда биринчи бўлиб РАБС яратишга интилиш ва унинг амалга оширилиши инсон тафаккури ва иродасини улуғловчи тарихий далолат бўлиб қолади. Бу мислсиз ишлар дарғасининг ҳаёт йўли навқирон фан фидойиларн учун намунага айланади.

Xurshid Dustmuhammad
27.11.2012, 17:17
Инсон умри... Истиқболни кўра билиш ва унга ишонишнинг ўзиёқ ҳаёт моҳиятини саньаткорона ҳис қила билишдир.
Бу каби асрий ҳикматлар яшаш моҳиятини ҳис қила олган халқ фарзандлари, фидойилари тажрибасининг мевасидир.
Илмий-техника инқилобининг асл моҳияти одам фаолиятининг маълум қисмини машина зиммасига юклашдан иборат. Жисмоний меҳнатни роботлар ёрдамида енгиллаштириш ҳозир ҳеч кимни ажаблантирмайди. Эндиликда инсон ақлини кибернетикалаштириш муаммоси устида изланишлар олиб борилмоқда. Электрон ҳисоблаш машиналари шеър, ҳикоя ёзмоқда, музика басталамоқда, шахмат ўйнамоқда. Лекин “темир одам”нинг ижодий фаолияти доирасини, имкониятларини янада кенгайтириш, уни “гаплашишга”, “кўришга” ўргатишимиз керак. Бунинг учун ҳам ақлий фаолиятнинг мантиқий ва математик нисбатларини яратиш лозим. Ана ўшанда одамлар ўз ақл-идрокини сарфламаса ҳам бўлаверадиган ижодий ишлардан қутуладилар. Бинобарин, чинакам ижодий ишларга имконият кўпроқ яратилади.
Халқ хўжалигини бошқаришнинг автоматлаштирилган усулини бунёд этиш, ижодий интеллект барпо қилиш ҳусусида кўп ўйлаймиз. Маиший кибернетика, медицина кибернетикаси, таълим-тарбия кибернетикаси каби тармоқ соҳаларда кибернетик воситаларни татбиқ этиш ҳам кечиктириб бўлмайдиган муаммолардан. Бу соҳаларда ҳам айрим янгиликлар бор, лекин етарли эмас. Масалан, ишдан уйга қайтганингизда, телефонда сиз йўғингизда қўнғироқ қилган ўртоқларнинг телефон номери қайд этилган бўлса, хонангизда голографик киноқурилма, газета-журналлар бўлса... Ёки, оддий стулга тана ҳароротини, қон босимини ўлчагич асбоблар ўрнатиш унчалик мураккаб эмас. Ўзини сал нотоб сезган одам шундай стулга ўтирса-да, зум ўтмай ундаги митти ЭҲМ таблосида “Сиз соппа-соғсиз” ёки “Врачга мурожаат қилинг” деган ёзувлар пайдо бўлса... Эҳ-ҳе! Шунинг ўзидаёқ қанча вақт тежалган, қанчадан-қанча асаб бузилишларнинг олди олинган бўлуp эди!
Майли, турмушнинг ҳар қадами ЭҲМ ва роботлар билан жиҳозланар, лекин уларни ишлатиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди-ку, қабилидаги мулоҳазаларни ҳам эшитиб қоласан баъзан. Ахир, радиоприёмник, телевизор ёки кир ювадиган машиналар янги расм бўлган даврларда улардан фойдаланишни ҳамма тўсатдан ўрганиб қолмаган-ку. Қолаверса, ҳозирги одамлар дунёқараши, умумий савияси у давр одамлариникидан озмунча фарқланадими! Бизнинг замондошларимиз рўй бераётган техника янгиликларига ҳам амалий, ҳам маънавий жиҳатдан тез мослашадилар. Чунки одамлар қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, улар умуман фан янгиликларидан доимо бохабардирлар. Бунда фанни оммалаштираётган мақолалар, рисолалар, китобларнинг катта хизмати бўлмоқда.
Лекин кибернетика билан бевосита шуғулланувчилар бу фан келажагига эгалик қилувчи ҳозирги ёшлар масалалари устида кўпроқ бош қотиришлари керак. Умуман, ёш олимлар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш лозим. Аввало, илмий ижод моҳиятини тушуниш зарур. Кўпчилик, олимнинг мантиқий фикрлашида савқи табиийнинг афзаллик ва нуқсонлари ҳақида гапиради. Баъзилар фикрлаш тажрибаси қаттиқ назорат остига олинган, фикрлаш жараёни алгоритмини тиклаш мумкин бўлгандаги мантиқий фикрлашни ёқлайдилар. Бошқалар эса аксинча, фикрлаш алгоритмини тиклаб бўлмайдиган қувваи ҳофизани қўллаб-қувватлайдилар. Аслида фанда савқи табиий билан мантиқ орасида мустаҳкам чегара йўқ. Мантиқ айрим далилларни саралайди, бу билан у назоратчи вазифасини ўтайди. Мантиқни савқи табиий билан уйғунлаштириш муаммоси ЭҲМ ихтиро қилиниши туфайли муҳим аҳамият касб этди. Тўғри, электрон интеллектда қувваи ҳофиза йўқ. Шу сабабли машина билан ташқи муҳит ўртасида доимо инсон, аниқроғи, интуитив фикрлаш қобилиятига эга бўлган инсон мияси туради. Бироқ ЭҲМ билан ўзаро таъсирда фикрлаш жараёни ўзгаради, гўё машина фикрлаётгандек бўлиб қолади. Шогирдларга ана шу машинага ўхшаш тарзда фикрлай олишга кўникишни маслаҳат кўрардим.
Ёшларни ижодий кўникмага жуда эрта ўргатиш керак. Айрим ота-оналар болаларини бир челак сув ёки бир боғ хашак олиб келиш керак бўлгандагина эслайдилар... Ўқув программасидан четга чиқмайдиган ўқитувчилар боланинг ижодий юксалишига имкон ярата олмайдилар. Шифобахш гиёҳлар мавзуида фан номзоди бўлган тадқиқотчининг ўт-ўланларни ажрата билмаслигини кўрганда бундай олимга ҳам, унга куни қолган фанга ҳам ачинмай бўладими?!
Фикримча, мактаб – олий ўқув юрти – аспирантура – докторантура узилмас бир бутун жараёнга айланиши мақсадга мувофиқ. Қирқ ёшида фан доктори бўлиб етишган олимнинг давлатга ҳам, халққа ҳам келтирадиган нафи кутилгандек бўлади. Фикримча, ундан кечи – кеч. Бунга эришиш учун талабаларни дастлабки курсданоқ илмий изланишга ўргатиш, тўртинчи курсдан эса илмий лабораторияларга бириктириб қўйиш керак. Шундагина у олий ўқув юртини тугатгач, икки-уч йилда номзодлик диссертациясини ёқлашга улгуради.
Жамоат ишларида фаоллик олим учун ортиқчадек туюлади. Ҳа, бу фақат юзаки қараганда шундай. Ваҳоланки, жамоатчилик – ўзингни халққа, коллективга керакли одам эканлигингни ҳис эттирувчи омил, фақат ўз манфаатинг учунгина ишлаб кун кечирищдан caқловчи зарурий муҳит. Жамоатчилик орасидагина олиб бораётган тадқиқот ишларинг халқ манфаати йўлида фойда келтиришини тўлиқроқ тасаввур қиласан.
Мажлисларда, катта-кичик масалалар ҳал қилинадиган йиғинларда иштирок этишга тўғри келади. Шундай жойларда ноёб ғоялар келади хаёлга, уни ҳал этиш йўлларини топишга туртки берадиган таклиф-мулоҳазалар эшитилиб қолади. Чунки одам қаерда, қандай шароитда бўлмасин, унинг хаёли, фикр-ўйини банд этган мақсад-орзулар ўзи билан бирга бўлади, хаёл – табиатан эркиндир. Бу – катта неъмат. Ўзингни ташвишга солган, анчадан буён ўйлатиб қўйган муаммолар ечими жамоатчилик ишлари, йиғинлар чоғида топилиб қолиш ҳоллари кўп учрайди. Буюк инглиз шоири Жон Мильтон, “Менга ўз иймоним, қалбим буюрган ўқиш, ўйлаш, ишониш ва сўзлаш эркинлигини берсангиз бас, мен уни ҳар қандай эркинликдан афзал кўраман” деган экан. Бу бир неча аср бурунги гап. Биз эса XX асрда яшаб турибмиз...

Xurshid Dustmuhammad
27.11.2012, 17:18
Ўйлар. Сўнгсиз, ҳад-ҳудудсиз хаёл оқими. Ўзбек кибернетика мактабининг асосчиси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аьзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси “Кибернетика” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори, Беруний номидаги республика Давлат мукофоти совриндори, машҳур олим Восил Қобуловга дуч келганимда ҳар сафар у кишининг бугунни кеча кўра билган, ҳозир эса келажакка ишонч билан боқаётган кўзларига қарайман. Оппоқ укпарга айланаёзган сочларининг қанчадан-қанча толаси айни шу хил ўйга толиш дамларида оқаргандек туюлади, назаримда.

Xurshid Dustmuhammad
27.11.2012, 17:20
1979 йили “Гулистон” ойномасидан академик Восил Қобулов билан адабиёт ҳақида суҳбат тайёрлашимни сўрашди. Кўнглимда, “Кибернетика соҳасидаги олим адабиёт тўғрисида ёзишга арзирли гап айтадими-йўқми ҳали” деган хаёлга бордиму катта олимлар билан одатдаги суҳбат тайёрлаш “тажрибам”дан келиб чиқиб, икки “ҳамла”да буюртмани қоғозга тушириб тахт қилдим-да, келишилган куни Восил аканинг ҳузурига кириб бордим. Суҳбат тайёрлигини, уни бир қур кўздан кечириб имзо чекиб беришларини сўрадим.
– Ўқинг, эшитай, – дедилар домла.
Ўқидим...
– Кечагина “Шагреневая кожа”ни ўқиб туширдим. Бальзакники. Ўқиганмисиз? – кутилмаганда савол қотдилар домла вазмин оҳангда. Сўнг мендан жавоб кутмай, “Боплаган экан” дедилару бирдан мақсадга кўчдилар:
– Сиз буни ёзмагансиз, мен – ўқимаганман. Алоҳида суҳбатлашамиз хоҳласангиз.
Мулзам бўлиб улгурмасимдан домла болалик хотираларини ҳикоя қила бошладилар. Раҳматли Фозил боблари тунукасоз бўлгани, у киши араб, форс, турк, рус тилларида гаплаша олишини, узун қиш оқшомлари ҳунарманд ёр-дўстлари билан танча теграсида тонготар бедилхонлик, навоийхонликка қулоқ солиб боболарининг тиззаларига бош қўйиб уйқуга кетишларини, ўша-ўша бадиий адабиётга доимий ошна эканликларини айтиб бердилар. Гап орасида Эркин Воҳидовнинг ижодини, айрим тарихий романлдаримизни қизиқиш билан таҳлил қилишга киришдилар. (Кейинроқ қўярда-қўймай у кишига Эркин аканинг ижодига доир кузатишларини ёздирдим, мақола “Фан ва турмуш”да эълон қилинди).
Суҳбатни ёздим. Яна учрашдик, ўқиб бердим. Айрим таҳрирлардан сўнггина домла унга имзо чекдилар.
Восил Қобулов Ўзбекистонда кибернетика фанининг асосчиси эканидан, Фанлар академияси “Кибернетика” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига асос солганидан хабардор эдиму, у кишининг нақадар улкан орзу-ниятлар билан яшаётганини, бутун фаолиятини Ўзбекистонда ялпи автоматлаштирилган бошқарув тармоғини вужудга келтиришга қаратганини тушунмас эканман. Ўйлаб кўрсам, дунёнинг ривожланган мамлакатлари кўплаб кундалик юмушларни машиналар зиммасига юклаётган бир замонда шўролар юртида кибернетика “лўттибозлар фани” дея қатағон қилинганидаёқ Восил ака бу фаннинг ривожисиз келажакни тасаввур этолмаганлардан бири бўлган эканлар. Қатор-қатор илмий, илмий-оммабоп асарлар бунга далолат.

Xurshid Dustmuhammad
27.11.2012, 17:21
1981 йили Восил Қобулов таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан “Фан ва турмуш”га тўйхат тайёрлаш зиммамга юкланди. Бордим. Қабулхона гавжум экан. Домла мени кўрдилару қўшни хонага етакладилар.
– Келинг, нима гап?
– Ҳадемай юбилей экан, журналга...
Гапим оғзимда қолди.
– Юбилей ҳақида қайтиб гаплашмаймиз. Бошқа хизматлар бўлса – мен тайёр.
– Домла, редакция топшириғи, ахир, мен...
– Юбилейга вақт йўқ. Хайр.
“Ҳай-ҳай”лашим кор қилмади. Шунда Восил аканинг феълидаги ажиб бир хусусиятга эътибор қилдим: домла доим, муттасил ҳам жисман, ҳам фикран банд инсон эканлар. Учрашганда қарийб ҳол-аҳвол сўрашмай, тўғридан-тўғри муддаога кўчиш, эҳтиросга берилмай гапнинг индаллосини айтиш, айниқса, қисқа ва чўрт кесиб гапириш, хайр-хўшни ҳам “Келишдик, омон бўлинг” билан тугаллаш айни шундай одамларга хос одат. Минг йил яшаса-да, битган ишидан битмаганлари кўп бўладиган одамлар шундай. Ҳаловатни ҳаловатсизликдан топадиганлар шулар.
– Ука, чамалаб кўрсам, умримнинг ярми бўлар-бўлмас мажлисларда ўтиб кетаётган экан, – деб қолдилар домла бир сафар. – Ўзбеклар ҳам уй-рўзғор юмушларини техник воситаларга юклайдиган замонлар келади. Шунга доир мулоҳазаларимни мажлисларда қоғозга туширишга одатланяпман.

Xurshid Dustmuhammad
27.11.2012, 17:22
1990 йилнинг охири. “Ёш ленинчи”да Восил аканинг “Фан пароканда бўлганда” сарлавҳали мақоласини ўқиб домлага қўнғироқ қилдим. Кичик одам эканим боис оғир кунларда у кишининг жонига оро киролмаганимни айтдим. “Келинг, гаплашамиз” дедилар. “Кибернетика”га бора-боргунча у кишининг бошига ёғдирилган маломатларни эсладим. 1986 йилдан бошлаб 2,5 йил мобайнида институт республика Марказқўми, Вазирлар кенгаши ва прокуратура томонидан учёқлама ғалвирдан ўтказилди. Илмий изланишлар издан чиқди. Неча ўн йиллар бадалида сарфланган ҳар бир сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди. Маҳаллий тафтишчилар на молиявий, на илмий изланишлар бобида нуқсон тополмагач Масковдан махсус “адолатпеша ҳакамлар гуруҳи” чақиртирилиб, институт қайта бошдан ағдар-тўнтар қилинди. Қандай бўлмасин, ўзбек кибернетикасининг отаси синдирилиши шарт эди. Восил Қобуловнинг бормаган жойи, кирмаган эшиги қолмади. Умрида оёқ босмаган прокуратура йўлакларида кун ўтказиб илмий изланишлар ва унга маблағ сарфлаш тартибларини тушунтиришга уринди. Ниҳоят, у кишига қўйилган ўнлаб даҳшатли айблардан биттаси тасдиқланди: Восил Қобулов етиштирган юзлаб фан номзодлари, фан докторлари орасида ўзбек йигит-қизлари кўпчиликни ташкил этар экан!..
Домланинг ҳузурига кираётиб, ўша машмашалардан гурунглашамиз деб ўйлаган эдим. Йўқ, омонлашув одатдагидек қисқа бўлди.
– Ўзбекистон мустақилликка етишадиган тадбирлар кўриляпти. Бу йўлда ҳали жуда кўп иш қилинмоғи керак. Биласизми, ўзбеклар анойи эмас, шунақанги ишбилармонларимиз борки, мустақиллик берилса, жумҳуриятни яшнатиб юборишади!..
Восил ака ўн йил бурун қандай бўлсалар – 70 ёш бўсағасида ҳам ўшандай серғайрат кўриндилар кўзимга – ҳаловатни ҳаловатсизликдан топиш фазилати улкан олимимизни тарк этмаган эди.

Gulchehra Ibragimova
27.11.2012, 17:46
Ҳурматли форумдошлар!

Жорий йилнинг 27 ноябри, соат 14-00 да UZINFOCOM Марказининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган "Инсониятнинг ахборот тамаддунидаги ўрни" мавзусида ёзувчи, журналист, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўладиган ижодий учрашувга таклиф этамиз.

https://img.uforum.uz/images/ytyhrvi3842593.jpg

Суюкли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўлиб ўтган ушбу учрашув жудаям-жудаям мароқли, эсда қоладиган суҳбат тарзида ёдимизда қоладиган бўлди.

Ҳа..хали билмайдиган нарсаларимиз, биз ўқимаган китобларимиз жуда кўп экан..

Вақтларини аямай келган муҳтарам ёзувчимизга ташаккур билдирамиз.

https://img.uforum.uz/images/zwnkrfr2770357.jpg

Nigora Umarova
29.11.2012, 14:06
Ижодий мулоқот ҳақида www.fikr.uz (http://fikr.uz/posts/8-dekabr_Konstitutsiya_kuni/10435.html) сайтида ҳам маълумот мавжуд.

Gulchehra Ibragimova
29.11.2012, 14:40
Ассалому алейкум муҳтарам Ҳуршид ака!

Сиз билан бўлиб ўтган бу галги учрашув янада ўзига хос тарзда ўтди. Иштирокчи сифатида ҳам, бир мухлисангиз сифатида ҳам ушбу юзма-юз бўлиб ўтган ижодкорона мулоқот бизга жудаям маъқул келганини, Сизга, ҳаётий тажрибангизга, чоп этган асарларингизга ва ўша кунги фикр-мулоҳазаларингизга роса хавасимиз келганини инкор этолмаймиз.

Айтинг-чи, ҳозирги вакил авлодлари билан бўлиб ўтган ушбу учрашув ва унда сизга берилган саволлар, жавобларимиз, олиб бораётган ишларимиз ҳақидаги фикрларимиз сизни ҳам қониқтирдими?

Шу ҳақдаги қарашларингизни билгим келди.

Жавоб учун аввалдан раҳмат.

Feruza Xodjayeva
29.11.2012, 14:46
Ассалом алейкум ҳурматли устоз!

Сизга бермоқчи бўлган саволим бироз эриш туюлсада, доим шу саволга жавоб олгим келади.

"Сен менсиз, мен сенсиз" асарингизда аёл томонидан йўлланган мактубларда аёл кишининг ички кечинмалари, дарду-изтироблари маҳорат билан тасвирланган. Бунга эришиш учун аёл кишининг, дейлик турмуш ўртоғингизнинг кўмакларига таянганмисиз?

Раҳмат.

Tulqin Eshbekov
30.11.2012, 16:55
Устоз Хуршид Дўстмуҳаммаднинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган киши худди янги бир китоб ўқигандек олам-олам таассурот олади, маънавий олами бойийди.
"Ҳуррият" газетасида бош муҳаррир бўлган йиллари устоз жуда кўп муаллифларни кашф этди, ажойиб мақолалар ёритилиши учун курашди, имкониятлар яратди.
Устоз ҳақида ҳали айтадиган сўзимиз кўп.
Фақат... сал эҳтиёт бўлиб...

Tulqin Eshbekov
08.12.2012, 00:05
Шу пайтгача "Хуршид акадан ёмонлик кўрдим" деган одамни учратмадим.
Бу ҳам ҳаммага насиб қилмайдиган бахт, деб биламан!

Tulqin Eshbekov
08.12.2012, 00:06
Хуршид аканинг ишхонасида бир қориндор "олим"дан яхшилик кўрганман, деган одамни ҳам учратмадим...
Бунақа фожеадан худо асрасин...

Tulqin Eshbekov
09.12.2012, 12:37
Хуршид аканинг ёш қаламкашларга маслаҳати:
"Уйқусирамасдан ёзиш керак..."

Tulqin Eshbekov
16.12.2012, 09:53
Устоз Хуршид аканинг суҳбатларини ҳамиша соғиниб яшайман...

Tulqin Eshbekov
18.12.2012, 10:29
Устоз Хуршид Дўстмуҳаммад сценарийси асосида суратга олинган "Чаёнгул" фильми ҳақида танқидий фикрларимни қоғозга тушуриб, устознинг ўзларига берганман. (Тахминан ўн йилча бўлди-ёв...) Агар шу қўлёзмамни топа олсам, уни ушбу саҳифага жойлаштириб, азиз форумдошлар фикрини билмоқчиман...

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:22
Бахт ҳам насиба, у кимларнидир зор қақшаб излаб юради, рўпарасидан, оёғининг остидан чиқиб қучоқ очиб кутади, кимларнидир эса калака қилгандек мудом четлаб ўтади. Ушбу ҳикоя мустаҳкам оила йилига бағишлаб ёзилди.

ШАБАДА
Ҳикоя
Никоҳ шодиёнасида ўтирган келиннинг хунуги бўлмайди. Ҳатто худо ҳусндан қисган қиз ҳам келинлик либосида гул-гул очилиб кетади. Гул эса латофати, латифлиги, таровати билан гўзал, азбаройи нозиклигидан авайлаб, эъзозлаб тутасан уни, димоғингга беозор урилган анбар-афшон исларга қоришиб кетасан, оҳистагина ўпиб оласан-қучасан, қучасан-ўпасан, икки қўллаб кўтариб олганингни ҳам билмай қоласан, ўйинқароқ болакайлардай гир-гир айланишга тушасан, қордек оқ ва узун либоснинг қават-қават, бурама-бурама этаклар, хипча ва таранг бел, яланг елкаларга лаҳза сайин чўғга айлана бораётган лабларингни боса-боса чарх уриб айланаверасан, гулнинг бир-биридан нозик навдалари қачон бўйнигинангга чирмашганини ҳам сезмайсан, табассум, жилмайишлар, эркаланиб кулишлар... лаблар, кўзлар, дудоқлар − бутун вужуд эркалиги, тантиғланиши... умрнинг энг гўзал, ғоятда масрур дамлари қувончидан кейинги бир неча кунлар босим давом этган беҳаловатликлардан йиғилган чарчоқни, толиқишни-да унутасан, айниқса кечаги ва бугунги издиҳомлар − шодиёна дамларидаги табриклар, қутловлар зуғумидан халос бўлганинг − ниҳоят ёлғиз, ёлғиз ва яна бир карра ёлғизликда бир вужудга айланаёзган қўш вужуд шукуҳи-шукронасидан ўзингни қўярга жой тополмай гир-гир, гир-гир, гир-гир... чарх уриб айланишдан тўхтамаётганингга қарамай ўқтин-ўқтин юмилиб-юмилиб кетаётган кўзларингни баланд нақшинкор шифтдан нақ бошинг узра осилиб турган маҳобатли қандил чироқларидан узолмайсан, биллур қандилнинг саноқсиз милтираган дурларидан сачраб сочилаётган тилло толалар... олис-яқин юлдузларга безанган ложувард осмон кенгликлари сари парвоз қиласан, оқ-оппоқ гулқушнинг беозор талпинишлари − қанот қоқишлари бетингга кўклам шабадаси янглиғ яна, яна ва яна мастона, мастона, масто...
Комрон бирдан чўчиб тушди, гир айланишдан таққа тўхтади, етмиш икки томирини чулғаб олган ва ҳеч қачон одоғига етмайдигандек туюлаётган масрурлик зумда ғойиб бўлди. Бахтиёрлик нашидасидан ўзини, ўзларини қаерга қўйишни билмай ифор таратиб айланаётган дамларида ёнгинада пайдо бўлган одам бўйи баробар шарпа уларга туртиниб кетаёзди. Қўрқувми, қўрқувдан-да сирлироқ ҳадикданми, Комрон бир зум, бир лаҳзагина қаллиғини қуюқ шалола сочлари орасига бетини босганича хобхонага кўз югуртирди. Кенг-мўл хобхона шохона, деворлари қирмизи-зарранг, бир томон кета-кетгунча тошойна қопланган, оёқ остига тўпиққа довур ботиб кетадиган момиқ гилам тўшалган, тунги чироқлар жилваси, аёлларнинг пардози учун махсус қўйилган жавон ортида мўлгина, яъни одам сиғадиган жой қолган... Не мақсадда у ерда очиқ жой қолдирилган?!
Комроннинг юраги қинидан чиқиб кетгудай дукурлай кетди, у қаллиғини тўшакка оҳиста ётқизди-да, сирбой бермаслик ниятида гўё уни олисдан томоша қилмоқ ниятида атайин пардоз жавони томон тисарилиб юрди. Келин этаклари чодирдек кенг либосида ётолмай, дарҳол қад ростлади.
− Ўтириб олинг, − деди Комрон, унинг товуши ғайритабиий, бўғиқ чиқди. Келин унинг айтганини қилди. − Энди менга қаранг.
− Қарамайман... − Келин эркаланмоқчи эди, лекин унинг ҳам товуши ўзгарган, кўзлари катталашганидан янаям гўзаллашиб кетганди. Йўқ деган маънода бош тебратди, холос.
Шу онда Комрон пардоз жавони ортига кўз ташлаб улгурди, улгурдию енгил тортди. Нафас олиши, юрак зарбалари равонлашувига монанд бир-бир қадам ташлаб махсус никоҳ оқшомида кийган оқ кўйлагининг ёқа тугмаларини бўшатганича тўшакка яқинлашди. Келин эса қўллари-билакларини жуфтлаб азиз буюмини яшираётгандек кўксига босган кўйи оёғининг остига қараб турар, ўтли ўпичларга шай елкалари совуқ қотаётгандек сезилар-сезилмас титраётган эди.

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:25
Бахт ҳам насиба, у кимларнидир зор қақшаб излаб юради, рўпарасидан, оёғининг остидан чиқиб қучоқ очиб кутади, кимларнидир эса калака қилгандек мудом четлаб ўтади.
Тоғаси Комронни ёмон изза қилди.
− Ҳаётда ношукрликдан ёмон нарса йўқ, − деди у аввалига мулойимлик билан, лекин бу мулойимлик-вазминлик портлаш арафасидаги сокинлик экани тоғанинг феълини биладиганлар учун янгилик эмас эди. Комрон ҳам ўша портлашга шай ҳолда танбеҳу насиҳатга қулоқ тутди. Мирсаййид тоға давом этди: − Хотининг − сенинг насибанг, сен эса − унинг насибаси, ойдай-гулдай яшаб дунё кезиб юрибсан, шу насибангдан юз ўгирмоқчимисан? Айт, юз ўгирмоқчимисан?! Кифтингда кўтариб юрган юм- юмалоқ қовоқнинг ичида ақл-идрок, тоғдек кўксингда диёнат борми, ўзи?!
Комрон ўзини бу гаплардан мутаассир бўлгандек тутиб ўтирса-да, хаёли тақдирми-тасодифми унга рўпара қилган бошқа бир... насибада эди. Хўп, хотини унинг насибаси экан, буниси-чи? Буни кўриб кўрмаганликка олса, қўл чўзса етгулик оралиқда шамшоддек расо қаддини, оққуш бўйнидек нозик бўйни-дудоғи, яноқлари ял-ял нур таратаётган... насибадан кўз юмиб ўтса ношукрлик бўлмайдими?!
Комрон кўнглидан кечган шу ўйларини тоғасидан яширмади. Мирсаййид тоға ҳанг-манг бўлиб қолди, шундай танбеҳлари жиянига кор қилмаганидан лол эди у.
− Бир оиланинг бузилиши аршни ларзага келтиради... Эшитганмисан, шу гапни? − Яна босиқ оҳангга кўчди тоға. Комрон тушунмадими, қулоғи яхши илғамадими, тоғасига савол назари билан қаради. − Аршни ларзага солади, − деяпман, тушунасанми, ўзи, осмонни, кўкни остин-устун қилади! Шуни билиб қўй, бола!..

Зинапоя бўйлаб чиқиб-тушаётганларнинг ҳисоби йўқ эди. Йигитлар қизларга, қизлар йигитларга тўқнашиб-нетаёзган, қувноқ қаҳ-қаҳалар, шодон бақир-чақирлар, салом-аликлару хайр-хўшлар тўлган зинапояда ёшларнинг жони ичига сиғмайди, оёқ-қўллари қанотга айланган − учишмайди, холос.
Комрон зинапоянинг бир чеккасидан бошини хам қилганича юқорига кўтарила бошлади. Иккинчи, учинчи... бешинчи қаватга етдим деганда бошини кўтарди. Нега кўтарди? Яна уч-тўрт пиллапояни босиб ўтганида бешинча қават йўлагига етган, шундоққина чапга бурилса икки эшик наридаги хонага бош суқса − келишилган, уни кутишяпти − зарур юмушини битирса, вассалом, кечга довур мўлжаллаган ишлари бошидан ошиб ётибди, бозор-ўчар, онасининг ёлғиз жигаргўшаси бўлмиш хаста тоғасини зиёрат қилиш, уйга бориб жомадонларни тартибга солиш − ўраб-чирмаш, боғлаш-қулфлаш, уч ҳафталик таътил кунларинг бир кун бемалол дийдорингга тўёлмадим дея хархашадан тинмаётган онасини хумордан чиқариш. Ҳар сафар сафар арафаси аҳвол шу, кун билан туннинг фарқи қолмайди. Бўлак иложи йўқ − меҳр-оқибат деганларидек, яқинлари уни ўз ҳолига қўйишмайди, Комрон буларнинг барига тишини тишига қўйиб чидайди, эртага − саҳарлаб учоққа чиқиб, чиптада кўрсатилган жойини эгаллаб ўтириб олгандагина хотиржам тортади, нафас ростлаб қайишни белидан ўтказадию, пинакка кетади. Ҳозир эса... Нега у бошини кўтарди? Нега кўтарди?.. Кўтарса кўтарибди, нима сабабдан оёқлари мармар зинапояга михлангандек жойидан жилолмай қолди?!
Комроннинг боши айланиб кетди, бошидан оёқларининг учи томон ёки оёғининг учидан боши томон аллақандай тўлқин шувиллаб ўтди, ичига дайди ва телба шамол кириб қолгандек, шамол уни шу ондаёқ мувозанатдан чиқариб ағдарадигандек.
Комрон ранги ўчиб кетганини бети қизиб кетганидан сезди, рўпарасида − уч пиллапоя юқорида тек қотган нотаниш қиздан кўз узолмай қолди. Пахтадай, сутга чайилгандай, қаймоқдай, йўқ, уларнинг барчасидан-да ўзгача − ҳушни ўғирлар даражада ёқимли.
− Нега бунчалар оппоқсиз?
Қиз ўзини йўқотиб қўйди, бегона йигит берган саволни эшитмади, эшитса-да, илғамади, дув қизариб жимгина бош чайқади. Йўқ, деди у, йўқ − шу маънода бош чайқади, фақат овози чиқмади, шу боис йўқ деганини ҳеч ким − Комрон ҳам, қизнинг дугоналари ҳам... қизнинг ўзи ҳам эшитмади. Лекин уч одимлик пиллапоя шоҳид − қиз уч карра айтди: йўқ, йўқ, йўқ!..
− Исмингиз нима?
Кимдир − пастдан чиқиб келдими, юқоридан тушиб келаётувдими − тиккасига Комронга урилди, Комрон жон ҳолатда зина панжарасини тутиб қолмаса, пастга қараб коптокдек думалаб-юмалаб кетиши муқаррар эди.
− Вой-й!
Кўк томон, ой томон, арш томон учди “вой”!
Қиз уч зинани бир қилиб ўзини Комрон томон ташлади, Комрон юз берган ҳолатни кўра туриб кўзларига ишонмаса-да аниқ илғади − қизнинг қадди-қомати навдадек нозик, чеҳраси оппоқ, бармоқлари узун-узун, кўзлари меҳр-шафқатга лиммо-лим...
Комрон шу қадар заиф, иродаси мўрт эдими?.. Шунчалар таъсирчан, ювош, содда-гўл эдими?.. Буларни ҳам, ўзининг буткул бошқа одамга айланиб қолганини ҳам билмади.
У бешинчи қаватга чиқишни-да унутди, изига қайтди.
− Учмайман, − деди у учинчи қаватга тушаётганларида.
Қиз бош ирғади, аммо қай маънода бундай қилганини ўзи ҳам фаҳмламади.
− Эртага учмайман, − деди Комрон иккинчи қаватга тушганларида.
Қиз ҳамон хаёлларини йиғиб ололмаётган, бегона йигитнинг ўзини оқлаётган, ҳатто узрхоҳлик оҳангида илтижолар ила айтаётган сўзлари маъносини мутлақо тушунмаётган эди.
− Ҳар куни шу ерга келаман, − деди Комрон, энди у ўзини хийла қўлга олган, бу унинг овозидаги ишонч, қатъият ва ўктамликдан ҳам сезила бошлаган эди.
Биринчи қават янада гавжум эди.
− Исмингиз нима? − деб сўради Комрон.
Ғала-ғовурда овози эшитилмади. Комрон саволини такрорлади.
− Нозик!..
Қизнинг ўзи айтдими, ёнидаги дугонасими − Комрон пайқамади. У дам-бадам вужудидан кўтарилаётган ҳовурни совутолмаётган, совутиш қаёқ-да, ҳовур уни товага солиб қовура бошлаганди.
Улар кўчага чиқсалар, қизлар ўз йўлларига равона бўлсалар... йўқ-йўқ, Комрон бунга йўл қўя олмайди, ахир рўй берган тасодиф − тасодиф эмас, зинадан кўтарилаётиб одатига хилоф равишда бошини кўтардими, қизнинг кўзига кўзи тушдими, қоққан қозиқдек иккалалари ҳам бир зум тўхтаб қолдиларми, Комрон ҳушидан айрилгудай ҳолатга тушдими, шу жойда тасодифнинг умри ниҳоясига етди, тасодифнинг иззати битди, буёғига жилов тасодиф замиридаги қонуният измига ўтади. Ҳозир қизлар хайр-хўшни насия қилиб жўнаб қолсалар, Комрон қизнинг исми-шарифини билиб олмаса... йўқ, у бундай фожиага йўл қўя олмайди. Эртага учиши белгиланган учоқнинг парвози кечиктирилмайдими!.. Номаълум муддатларга қолдирилмайдими?! Унга деса, парвоз йўналиши тамоман бекор қилинмайдими?!
− Нозик?.. Нозикой?..
− Нозик...
Бу сафар қизнинг ўзи айтди, секин ва беихтиёр айтди, истар-истамас, ажабланиб айтди. Йўлак, кўчага чиқаверишдаги кенггина чорбурчак дахлиз гавжум, ҳамма ўзи билан ўзи овора эди. Тўсатдан издиҳом оралаб яқинлашаётган кўлага кўринди, кимлар ўзларини четга олишга улгуришди, кимлар − йўқ, кўлага Комрон билан Нозикнинг ўртасидан қуюндек елиб ўтди-кетди. Қуюннинг изидан уларнинг орасида қуюқ булут қолди. Нозикнинг шундайига ҳам оппоқ чеҳраси баттар оқарди, буни Комрон пайқамади, Комроннинг ҳам қути ўчди − буни Нозик пайқамади.
Йигит ҳам, қиз ҳам бу сингари ишораларни илғайдиган аҳволда эмасдилар.
− Эртага кетмайман, − деди Комрон.
− Қаерга кетмайсиз? − Ҳайрон бўлиб сўради Нозик.
− Ҳеч қаёққа... − Комрон шундай деб қўлидаги ихчам жомадоннусха сумкасини титкилаб учоқ чиптасини олди, Нозик билан унинг дугонаси ёнига яқинлашиб чиптани кўрсатди.
− Вий-й-й!
Комрон беҳосдан қизнинг оёғини босиб олдим деган хаёлда ўзини орқага олди.
− Чет элга кетяпсизми?! − Ҳайратини яширолмай қарсак чалиб юборди Нозикнинг дугонаси ўзини тутолмай.
− Чет элга, − деди Комрон ва заррача иккиланмай-нетмай чиптанинг қоқ ўртасидан йиртди. − Сизни кўриш учун ҳам ҳеч қаёққа учмайман!..

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:26
− Келдингми, болам, қаёқларда қолиб кетдинг? Ўртоқларинг телефон қилавериб ҳолижонимга қўйишмади.
Комрон кулди.
− Эртага учмайдиган бўлдим.
Раҳима ая тушунмай ўғлига анграйди.
− Тинчликми?
− У томонларга самолётларнинг учиши бекор қилинибди.
Раҳима ая ўғли ҳазиллашаётганини тушунди.
− Бирор ишинг битмай қолдими? Тоғангникига бордингми?
− Эртага кетмайман-ку, бошқа куни борарман, ая. Яхшиси, сиз билан ҳангамалашиб ўтираман.
− Қаёқдан кун чиқди, Комрон?
− Ҳамма нарса топилади, она топилмайди, она!
Раҳима аянинг кўнгли ийиб кетдию, бирдан ҳушёр тортди, ўғлига гоҳ зимдан, гоҳ тиккасига синовчан тикилди, ўзи ҳам англаб етмаган нималаргадир аниқлик киритиб олмоқчидек жим бўлиб қолди. Комрон онасининг елкаларидан қучиб олди, шу ҳаракатлари билан онасини гўё айни шу тахлит хаёллардан чалғитмоқчидек юзини унинг кўксига қўйди, бағрига босиб, ёш болани юпатаётгандек бетларидан ўпди. Ая ўғлининг кутилмаганда меҳрибончилиги боисини тахмин қилолмади, аста бориб, телефон рақамларини терди.
− Камол, рўйхат қилиб берганларимни олмай тургин, аканг эртага кетмайдиган бўлибди.

Аҳил, тотув ва бахтли оиладаги фавқулодда воқеалар шу тарзда бошланди.

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:26
Камол дарвозани очиб ҳовлига кирган акасининг кетидан изма-из беш-олти одим ташладию, қарийб ҳовлининг ўртасига борди, қўшқаватли уйнинг ҳайбатидан, кўм-кўк ҳовуздаги сувнинг тиниқлигидан кўзини узолмай туриб қолди, уй томон ўгирилди.
− Ичкарига кирайлик, − йўл бошлади Комрон. Камол унга сўзсиз эргашди.
Равон, уй ва йўлаклар, ҳар қадамда дид билан қўйилган қимматбаҳо жиҳозлар, деворларга илинган манзарали суратлар, маҳобат, маҳобат... иккинчи қаватдаги меҳмонхонага илинган қандилни томоша қилаётган Камолнинг дўпписи бехосдан тушиб кетди. У момиқ ипак гиламга тушган дўппини қўлга олди-да, тапиллатиб кафтига уриб қоқди. Комрон кулгисини яширолмади.
− Эсинг жойидами, Кам, шундай уйда чанг-ғубор бўладими?!
Камол акасининг истеҳзосига эътибор бермади, оғир ва виқорли курсилардан бирининг чеккасига омонатгина қўнди-да, тепага анграйди.
− Учинчи қавати ҳам борми?
− Бор, − деди Комрон, − у ерга фақат ётоқ − спалнийдан чиқилади.
− Ҳм... − деди-қўйди Камол. − Шу туриши қанчага тушди, ака?.. Ўзингизникими, энди, шу уй?
Укаси ҳамон кўзларига ишонолмаётган эди. Комрон бир шода калитни унинг олдига ташлади.
− Мана, истаган маҳал истаган эшикни очиб кираверасан. Никоҳ куни келин билан болаларингни олиб кўчиб келасизлар, зинанинг нариги қаноти сизларга, тушундингми, жой мўл, ҳаммамизга етиб ортади.
− Йўғ-э! − деб юборди Камол бехосият жойга бехосдан ўтириб олгандек дик этиб туриб, − ўзингизга буюрсин.
− Гапни кўпайтирма, ука, − деди Комрон, − келинга айт-да, никоҳ оқшоми тугади дегунча, тўйхонадан машинани шу ёққа ҳайдайверасан. Ҳа-я, кўрпа-тўшак, қақир-қуқур дегандек... ҳеч нарса керакмас, тушундингми?! Бу ерда ҳаммаси янги, яп-ян-ги!
− Ишни пишиқ қилибсизу, илло...
− Нима, илло? Гапинг бўлса, икковимиздан бошқа ҳеч ким йўқ, айтавер.
− Онам кўрмадилар-да, бу жойларни...
Сув қуйгандек жимжит уйда аллақайси эшикнинг қирсс этиб ёпилгани аниқ-тиниқ эшитилди. Камол саволназари билан акасига анграйди. Комрон биринчи қаватга олиб тушадиган зинапоя тепасига бориб пастга қаради.
− Дахлизники... − деди у қўл силтаб, сўнг бир муддат жим турди-да, укаси бехосдан айтган гапга жавоб беришга киришди: − Мени ўйламайди дейсанми, ука. Илгарироқ... ҳаётлик чоқларида розилик берганларида, ким билади дейсан, шу жойларда балки узоқроқ яшармидилар... Оёқ тираб олдилар, сира кўндириб бўлмади... Ўзинг-чи, онамиз чизган чизиқдан чиқмадинг, онамиз тушунишни истамаган бўлсалар, ука бўлиб сен қўлламадинг! Мен чидадим, сабр қилдим, ана энди қарагин, кўргин, кўчиб келгин-да, ҳеч кимса дунёга икки марта келмайди, так что, марҳамат қилиб, оиланг, болаларинг билан одамга ўхша-аб яшаларинг!..
− Онамизга насиб этмаган бўлса, тоғамни олиб келсак, кўрсалар, дуо қилсалар...
− Тоғам, дейсанми? Нималар деяпсан, укажон, қайсар дарахтнинг ёғочидан йўниб ишланган ўша тоғам шу уйга келиб дуо қилишига ишонасанми?! Шунга кўзинг етадими, Кама?!
− Тушунтирсак, онамнинг руҳини ўртага қўйсак...
− Онам билан қони бир одам-да, икки дунёдаям тушунмайди, пешинасига милтиқ тирасанг ҳам билганидан, айтганидан қолмайди... Кимсан фалончи олим, писмадончи профессор қариган чоғида уйда касал бўлиб ётиб, бир юмалабдию насиҳатгўй муллага айланиб қолибди! Менга айтган гапларини айтсам... Арш нима дегани, Кам? Сен биласанми? Қаерга жойлашган у? Осмон − космос дегани бўлса, осмон қаёқдаю менинг оилам қаёқда?! Менинг осмон билан неча пуллик ишим бор?!

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:27
“У томонлар”га самолёт кунда-кунора учишдан тўхтамади, лекин Комрон учмади. У эрта кетиб кеч қайтар, қўли-кўзи интернетдан, қулоғи қўл телефондан бўшамас, онасининг бағрида бўлишдан улканроқ бахт-саодат йўқлигини такрорлашдан чарчамас, лекин хаёли жойида эмасди унинг. “Тобинг қочяптими? Мазанг йўқми?” деб онаси қўярда-қўймай сиқувга олди, кор қилмади, кунда-кунора “у томон”дан қўнғироқ бўлар, Комила эри билан гаплаша олмаётганидан зорланар, хавотирлана бошлаганини тушунтиришга ҳаракат қиларди.
− У томондаги идорамизнинг бу ердаги ваколатхонасида нозик вазифа топширишган, шуни битирмагунча бормасам керак, − деди Комрон ниҳоят.
− Шуни Комилага тушунтириб айт, минг хаёлга бориб хавотирда ўтирибди, − деди аяси.
Комилани минг хаёлга дучор қилган Комроннинг ўзи бир хаёл исканжасидан чиқиб кетолмаётган, қандай бўлмасин шу бир хаёл гирдоби уни домига тортиб кетаётгандек, Комрон шу тахлит ғарқ бўлишни ўзи учун тенгсиз бахтиёрликдек эп билаётган эди.
− Эртадан кейин янгам келяпти, − деди Камол акасига. − Кутиб олишга чиқа...
− Келяпти?! Нега менга айтмай келяпти? − тутақиб кетди Комрон худди уйқудан уйғонгандек кўзларини ишқаб.
Раҳима ая жеркиб берди:
− Ўзинг хотининг билан ёлчитиб гаплашмасанг қаёқдан айтади сенга, қачон айтади?! Ишинг кўпайиб кетган бўлса, унда нима гуноҳ, болаларингда нима гуноҳ?!
Комроннинг мияси яшин тезлигида ишлади, вазиятдан беталофат чиқишнинг бирдан-бир чорасини топди ва уни аяси билан укасига айтди:
− Ваколатхонадаги ишларим тугай деб қолди, бугун ё эртага жавобини айтишади.
− Айтишса, у ҳолда Комилахон келмай турсин, бир-икки кун сабр қилса, ўзинг борсанг, аёл бошига болаларини сургаб овора бўлиб юрмасди.
Комрон яна топқирлик қилди.
− Отланган бўлса келаверсин, уйидагиларини соғинган, − деди.

Учоқ белгиланган вақтда ерга қўнди, тоқати тугаб бораётган Комила юкларини тезда олди-да, ўғил-қизини сургаганича ташқарига ошиқди. Комрон кутиб олувчилар издиҳомидан бир чеккада кулимсираб турган бўлади, Комила узоқдан кўради уни, қўлидаги зил-замбил жомадонларни қолдириб эри томон югуради, борадию дарҳол унинг кўзларига қарайди, Комрон чеҳраси очиқ йигит, у меҳрибон, эътиборли, танти. Ўғил-қизини еру кўкка ишонмайди, тўрт-беш кун кўрмаса Комилани шундай соғинадики, бошқалар борми-йўқми, тортинмай-нетмай хотинини юз-кўзидан ўпиб-ўпиб олаверади.
Комрон кўринмади. Эрининг ҳазиллашадиган одати бор, бир сафар шу ерда, яна бир сафар “у томон”га борганларида кутиб олишга чиққан эри бир чеккада яшириниб турган, хотини ва болалари хавотирда аланг-жаланглайвергач, пусиб яширинган жойидан аста чиқиб келган, бу сафар... ундай бўлмади. Комила ҳов наридаги автоуловлар тўхташ жойида кўринган Комрон бамайлихотир келаётганини кўрдию, юрагининг бир чеккаси узилиб тушди. Хархаша қилаётган ўғил-қизига эътибор ҳам бермай Комрон томон пешвоз юрди. У эрининг авзойига синчиклаб қарамоқчи эди, унинг кўзларидан жуда-жуда кўп нарсани билиб олишига ишончи комил эди, Комроннинг эса кўзига биринчи бўлиб Комиланинг жуссаси кўринди. Ҳа, хотини жуссадор, семизликка мойил, тарози палласига қўйилса, эридан ҳийла ортиқроқ тош босадиган аёл эди. Биринчи марта хотини Комроннинг кўзига жуссадоргина эмас, бесўнақай ва қўпол кўриниб кетди.
Комрон бирон марта, ҳатто келинчаклик пайтида ҳам Комилани икки қўлида кўтармаган, уни бағрига босганича шодумонлик завқидан гир-гир айланмаган эди.
− Вой, дадаси-ей, бунча хавотир олдирмасангиз! − деди ҳам соғинч, ҳам ўпкаланиш оҳангида Комила.
Комрон аввал қизини, сўнг ўғлини қучди, ўпди.
− Базўр етиб келдим, − деди у ортиқча саволларга ўрин қолдирмаслик мақсадида. − Яхши келдиларингми? Поехали.
Уйга етиб келишгунга қадар Комрон йўлдан, Комила эрининг авзоидан кўз узмади. Комила кўнглининг кўз ва дил илғамас бурчакларида сас-садо чиқаришга журъат этолмай пусиб ётган шубҳа-гумонлари энди кўз ўнгида саф торта бошлаганини сезди.
Комрон илгариги Комрон, эри илгариги эр эмас эди!..
Комрон уйга яқин қолишганидагина ёрилди:
− Мен эрта ё индин у ёққа кетишим керак, − деди у хотинини аҳамиятсиз янгиликдан бохабар қилаётгандек бепарво оҳангда.
− Мен-чи? Биз-чи? − қуруққина сўради Комила, лекин овозидан унинг хавотирланаётгани, ҳатто ташвишга тушаётгани сезилиб турарди. Комрон дарҳол жавоб бермади. У тинимсиз ўйлаётгани, миясида чигалдан-чигал режаларни пишираётгани очиқ-равшан сезилаётган, ўзича у пинҳон тутган сирларни усталик билан яширяпман деб ўйлаётган, Комила эса аёлларга хос зийраклик билан эрининг хаёлида пишиб етилмаган баҳонаю важ-карсонларнинг илдизу шох-шаббасигача фаҳмлаб-илғаб улгураётганди.
“Осонликча жон бермайман! − деди тилини қаттиқ тишлаб Комила, ичида. Атрофга аланг-жаланг қилиб келаётган ўғил-қизига назар ташлаган эди, кўзи ёшлангандай бўлди, бироқ у дарҳол ўзини қўлга олди. − Кўнглимдан кечаётганларини эримга сездирмаслигим керак... Биз осонликча жон бермаймиз!”
Шундай деб у ўғли билан қизининг бетларини тиззасига босиб, бошларини силади.

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:29
Мушаррафнинг куни росмана туғди. Бир томонда ёш бошига, тағин кимсан қайноғасининг қаллиғига қайнона бўлиб қолди, иккинчи томондан, етти ухлаб тушига кирмаган шохона хонадон бекасига айланди. Уй-жойлар ялтиллайди, ёғ тушса ялаб-юлқасанг арзийди, ҳамма нарса янги! Болаларни айтмайсизми! “Детский”да одамнинг жонидан бошқа ўйинчоқларнинг саноғига етмайсиз! Фақат бола болалигини қилади-да, бир-икки дафъа ўғли амакисини саволга тутиб қолса денг.
− Амаки, Имронни қачон бу ерга опкеласиз? − дея сўради эрталабки нонушта маҳали.
Дастурхон теварагида оғир сукунат чўкди. Мушарраф ўғлига танбеҳ бермоқчи эди, кечикди.
− Нозикой, чойга қарайсизми? − деб чалғитди бошқаларни қийин аҳволдан халос этиш мақсадида.
Дастурхоннинг попугини ўйнаб нафасини ичига ютиб ўтирган Нозикой “хўп” деганча ўрнидан турди-да, қўшни хона − ошхонага кириб кетди.
Комрон жиянининг саволини жавобсиз қолдирмади.
− Имронни ҳам, Гўзални ҳам олиб келаман, жиян, − деди баралла. У атайин Нозикой эшитадиган қилиб гапирди. − Келишади, уларни ташлаб қўймаймиз...
Камол акасига зимдан кўз ташлади, шу орада ошхонадан қайтиб чиққан Нозикой сассиз-несиз юриб келиб, стол устида турган чойнакка қўл узатди.
− Қайнадими? − деб сўради овозини пастлатиб Мушарраф.
− Ҳм, қай...
Шу пайт ошхонада нимадир тарақлаб кетди. Дастурхон атрофида ўтирганларнинг барчалари ялт этиб ошхона томон ўгирилдилар. У томонда қандайдир чинни асбоб тушиб чил-чил синди, кетидан ошхонанинг очиқ эшигидан қуюқ буғ-тутун бурқсиб чиқди.
Ошхонага биринчи бўлиб Камол, унинг изидан Мушарраф етиб борди.
− Ёняпти! − деб бақириб юборди Камол. − Ёрилиб кетибди!
Хотини унинг ваҳимасига жўр бўлди.
− Ваҳима кўтарманглар, − деди Комрон атайин вазминлик билан. Келиб ошхона ичига қараб турди-турди-да, укаси ва бошқаларни тинчлантирди. − Чой қайнаб... суви тугаб қолган... Ну, чорт с ним!..
Хижолат ва қўрқувдан ошхона эшигига беҳол суяниб қолган Нозикой бу гапни эшитиб йиғлаб юборди.
− Қандай қилиб? Ҳозиргина қўйгандим, ҳозиргина. Тўлдириб қўйгандим, − дея олди у, холос.

Комила келган кунидан икки кун ўтар-ўтмас Комрон йўлга отланди. Бундан хабар топган Раҳима ая анг-танг бўлиб қолди, дарҳол келинини тергашга тушди.
− Нима гап, ўзи, Комилахон, мендан бирор нарсани яширяпсизларми?
− Йўқ, − деди Комила нафаси ичига тушиб. − Ўзим ҳам тушунолмаяпман... Икки кун бўлди, ўғлингиз бирор марта очилиб гапирмадилар...
− Сиз-чи, сиз нега қараб ўтирибсиз?! У очилмаса, сиз гапиринг, кўнглига қўл солинг, шунда ҳам ёрилмаса, мана, менга айтинг!
− Сизни ташвишга қўймай деб...
− Бундай ташвишлар ҳам касалликка ўхшайди, қизим, бошланишида даф қилинмаса, кейин газак олади.
Раҳима ая эрта саҳарлаб жўнаб кетишга шайланган Комронни қўярда-қўймай хонасига қамаб олди. Аввалига ётиғи билан ўғлининг кўнглига қўл солди. Гапни узоқдан бошлади. Ҳаётнинг мураккаблигини, одам баъзан жуда чигал вазиятларга тушиб қолиши мумкинлиги, шунда ҳар қандай кўпни кўрган кап-катта одам ҳам яқинларининг маслаҳатига муштоқ бўлишини айтди. Онасининг қандайдир муддаода гапни атайин узоқдан бошлаши тоғасининг одатларига ўхшаб кетишини ўйлаб кетди Комрон. Шубҳа йўқ, онаси тоғасига шикоят қилган. Тоғаси унинг кўзини мошдай очиб қўйиш қасдида гапни осмондан бошлаб, космоснинг... ар... арш дедими − Комрон ичида кулиб қўйди − коинотнинг чанг-тўзони чиқиб кетармишми-ей!.. Буёғидан уёғи яқинлашиб тўшакка қадалиб ётган... умри бино бўлиб туғилиб ўсган шаҳару вилоятидан икки қадам нарини кўрмаган одамлар ўйлаб топган сафсаталар...
− Эркакдир-аёлдир, − деди онаси, − оила тақдирига ҳамиша-ҳар куни ҳушёр бўлмоғи керак. Эр-хотин ўртасида совуқчилик пайдо бўлдими, бепарволик оқибати яхшилик билан тугамайди. Хуллас, сўзимни қулоғингга олмасанг у дунёю бу дунё рози эмасман, шуни унутма, ўғлим!..
Бу каби панду ўгитлар Комроннинг ўзини тугул, бир тукини ҳам ўзгартиролмас, фақат суҳбат шу мавзуда бўлишини аллақачон тахмин қилиб улгурганидан у онасининг ҳурмати учунгина унинг сўзларини икки қилмади, миқ этмай унга қулоқ солди. Ниҳоят, Раҳима аянинг сўзлашдан бир зум тўхтаганидан фойдаланиб, фурсатни қўлдан бермай, ўрнидан ғоз туриб қучоғини кенг очди.
− Гапларингиз бари тўғри, − деди у онаси шу мавзуда сўз очгани унинг учун айни муддао бўлганини яширмай. − Лекин мен ҳам энди ёш бола эмасман, ая. Дунё жуда кенг, одамлар ҳам, орзу-ҳаваслар ҳам хилма-хил. Сиз жон койитиб айтаётган насиҳатларингизни ҳозир дунёнинг ҳеч ерида ота-оналар фарзандларига айтишмайди.
Раҳима ая ҳайрон бўлиб қолди. Ўғлининг авзойига термилди, унинг кўзига тикилиб, синчиклаб қаради.
− Нима, сен назарда тутаётган дунёда ота-оналар фарзандларига насиҳат қилишни йиғиштириб қўйишганми? − Ҳайрон бўлиб ва зардасини яширмай сўради ая.
− Фарзандлар улғайгач, ихтиёрни уларнинг ўзларига бериш аллақачонлар оддий урфга айланган, у томонларда...
− Унақа урфларни уйи куйсин, уқдингми?! Бориб-келиб менга маъқуллатмоқчимисан ўша одатларни?!
− Ая, − деди Комрон вазият кескинлашиб кетаётганидан хавотирга тушиб, − нега энди менга бундай гапларни айтиб қолдингиз? Ахир эртага жўнаб кетаётган бўлсам, менга оқ йўл тилашнинг ўрнига йўқ ердан нега хавотирга тушяпсиз?
− Йўқ ерданга ўхшамаяпти-да, болам, − Раҳима аянинг овози титраб чиқди. − Комилахон қай ҳолатда келди, эътибор бердингми? Икки кун бўлди ҳали ранги очилгани йўқ. На унга, на болаларингга қайғурганинг сезиляпди. Ахир эрсан, отасан, Комрон! Уканг ҳам, Мушарраф ҳам кўнгиллари хижил...

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:31
Сафарга “отланган” юклар топширилди ҳамки, ака-ука ўртасида суҳбат қовушмади. Комрон Камолдан, Камол Комрондан ниманидир кутаётган, лекин улардан ҳеч бирлари оғиз очишга жазм этолмаётган эдилар. Ниҳоят, Комроннинг сабри тугади. У Камолни четга тортди.
− Кама, − дедию сўзини давом эттиролмади, соатига қаради. Фурсат ғанимат эди. Учоқ чиптасини рўйхатдан ўтказса, шу заҳоти ичкарига кириб кетади. Ваҳоланки, унинг барча умиди, ишонгани укасида эди. Шу боисдан у айтадиганини айтиб ташлади: − Мен жуда оғир аҳволдаман. Сенга айтаману, жўнаб кетаман. Укам бўлиб, эркак бўлиб тингла. Менга ёрдам бер.
Камол акасининг аҳволини тушуниб етган, лекин унга қандай ёрдам бериши мумкинлигини тасаввурига сиғдиролмаётган эди. Комрон давом этди:
− Ётиғи билан онамга тушунтирасан... кўндирасан.
− Нималар деяпсиз, ака? Бу гапларни айтиш сиз ўйлагандан кўра анча оғир. Оқибати эса ундан баттар, шуларни ўйлаб кўрдингизми?
− Тўғриси, ўйламадим, кўрдиму ақл-ҳушимдан айрилдим... Тамом бўлдим...
− Кимни? Кап-катта эркаксиз-а! Ким экан, қаерда дуч кела қолдингиз, ака?!
Комрон Камолнинг билагидан тутди, сўзсиз уни кузатувчилар издиҳоми томон бошлади. Боядан бери ака-укадан кўз узмай хавотирда турган гулдек нозик-нозанин... Нозикой улар томон бир-икки одим ташладию ерга қараганича тўхтади.
Камолнинг тили айланмай қолди. Шу топда айтиши мумкин бўлган сўзи йўқ эди унинг. Аъзои бадани мажолсизланиб беихтиёр нари кетди. Комрон унга етиб олди.
− Янгамнинг аҳволи нима кечади? Болаларнинг-чи?.. − деди Камол паришон хаёлларини йиғолмай. Комрон нимадир деди, лекин жавобнинг қизиғи қолмаганди Камол учун. Давом этди: − Мен сиз айтаётган юкни зиммамга ололмайман, қолаверса...
− Нима, қолаверса?!
Комроннинг товуши Камолнинг қулоғига оғир ботди. У атайин бир зум сўзсиз қараб турди-да, сўнг гапирди:
− Ҳозир сиз оғир аҳволда экансиз, агар бундан кечмасангиз, − деди у Нозикой турган томонга ишора қилиб, − ҳаммамизни оғир аҳволда қолдирасиз. Онам кўтаролмасликлари эса аниқ, ака...

Комрон хашамдор машинасини дарвозага тақаб тўхтатди-да, ўтирган жойида пульт тугмасини босди. Юқорига йиғилиб очиладиган дарвоза тиқ этмади. Комрон кафтида тутиб турган матоҳнинг тугмаларини бир-бир босиб чиқди, яна натижа бўлмади.
− Кичик эшикдан киринг-да, ичкаридан дарвозани очинг, − у шундай деб Нозикойга калитни тутқазди.
Яқиндагина ёмғир ёғиб ўтган, ҳовли қоронғи, уйда ҳеч ким йўқ, чироқни ёқиш учун йўлакка қадар етти-саккиз қадам юриш керак. Комрон хотинининг якка тавақали кичик эшик ёнига етиб борганига, калитни қулфга суқаётганига қараб турдию нимагадир чалғиб, ундан кўзини узди. Зум ўтмай йўлак чироғи ёнгани кўринди, кўриндию... Комрон нима воқеа юз берганини англолмай қолди, лекин кимдир “В-вой!” деганини аниқ эшитди, юраги аллақандай нохушликни сезиб, машинадан отилиб чиқди, югуриб ҳовлига кирди. Не кўз билан кўрсаки, Нозикой деворга суянганича бехуш йиқилиб ётарди.
− Нозикой! Нозик-к! Менга қаранг! Менга қара, Нозик!
Комроннинг ўтакаси ёрилди, назарида шу тобда суюкли, ардоқли, гўзалдан-гўзал арзандасидан айрилиб қолаётгандек эди. Йўлак деворидаги жўмракни бураб ҳовучига сув олди-да, Нозикнинг бетига сепди. Яна ва яна сепди. Нозик сесканиб кўзини очди. Ўрнидан туришга ҳаракат қилатуриб, ҳуш-беҳуш ҳўнграб юборди.
− Нима бўлди, Нозик? Айтинг, нима бўлди ахир?! − Хотинидан баттарроқ қўрққан Комроннинг бетига сув сепадиган кимса йўқ эди.
− Нариёққа, − деди Нозик қўли билан ҳовли томон кўрсатиб, − нариёққа ўтиб кетди...
− Ким? Ким ўтиб кетди? − Сапчиб қад ростлади Комрон. Ҳовлиқиб ҳовли томонга югурди. − Кўрдингми? Сенга тегдими?! Қанақа?..
− Қоп-қора... шарпа... Баланд... Бетини кўрмадим...

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:32
Комрон “у томон”да туриб ҳам укасини ҳолижонига қўймади. Сен гапни бошлаб берсанг бас, қолганини ўзим тушунтираман деб кунда сим қоқишдан чарчамади. Камол ҳар сафар оғиз жуфтлаганида дам онасининг қандай аҳволга тушишидан хавотирланар, дам назарида янгаси билан жиянлари ундан умидвор бўлгандек илтижо тўла кўзларини унга қадаб турган бўлишар... акасини қандай жин урганини сира-сира тушунмас, худди узун туш кўраётгандек ўй-хаёлларини йиғолмас эди. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам ўша кун-ўша дам етиб келди.
Камол мавридини пойлаган эди − мавридини онасининг ўзи келтирди.
Нима бўлдию, она-бола ёлғиз қолишди, Камол энди ўтирган жойидан қўзғалган ҳам эдики, онаси уни тўхтатди.
− Камол, ўғлим, − деди у вазмин бир товушда, − ичимда бир хавотир бор, шуни кимга ёрилишни билмай эзилиб кетяпман.
Камол онасига бирров разм солдию, индамади. Раҳима ая эса ундан садо чиқишини кутди.
− Қандай хавотир, ая? − дея савол қотди у.
− Қандай бўларди, акангнинг қадам олиши ёқмаяпти...
Камол темирни қизиғида босди:
− Менга ҳам, − деди у хуноби тошиб.
Раҳима ая ўрнидан турди, бир-бир қадам ташлаб Камолнинг рўпарасига келиб тўхтади.
− Хавотирим бежиз эмасми?! Хабаринг борми?! Қадам олиши...
− Номаъқул қадамини босиб бўлган, акам!
У шундай дедию, бирдан юраги орқасига тортиб кетди. Шу тобда оғзидан чиққан гапи онасига ўқ теккандек таъсир кўрсатиши мумкинлигини кейин ўйлаб қолди. Назарида онаси ҳозир унинг кўз ўнгида беҳуш бўлиб ўзини ташлаб юборадигандек эди. Камол шу ўйда шайланиб ҳам олди. Бироқ онаси кутилмаганда ўзини дадил тутди. Раҳима ая бор иродасини жамлаб ич-ичидан отилиб чиқаётган ғазабними, ўкирикними, нафратними бўғзида тутиб қолди, ўзи дунёга келтириб, ўзи вояга етказган ўғлининг афтига игнадек нигоҳларини суққудек бўлиб қадади. Камол бу нигоҳга дош беролмади, кўзини олиб қочди. Менда нима гуноҳ, дея ўзини оқлаш мавриди эмаслигини тушунди. Раҳима ая бошқа чурқ этмади, ётоқ бўлмаси томон аста-аста одимлаб борди-да, очиқ эшик ёнида ортига ўгирилди, бир зум равон деразаси орқали ҳовлига нигоҳи етганича термилиб турди-турди-да, бошини хам қилганича ичкарига кириб эшикни оҳиста ёпди.

Мушарраф овсинининг ёнида алламаҳалгача қолиб кетди. Кейинги кунларда қоронғи тугул, куппа-кундузлари ҳам Нозик иккинчи қаватга чиқмас, чиқмагани-чиқмаган, Мушаррафни ёнидан жилдирмасликка одатланди. Мушарраф унинг ранг кўр-ҳол сўр бўлиб қолганига, фақат бу эмас, Нозик бўлар-бўлмасга чўчиб кетадиган, тиқ этган шовқиндан таҳликага тушадиган бўлиб қолганди. Мушарраф аста-секин унинг кўнглига қўл солди, ҳозир айни ўйнаб-яйраб қоладиган пайтингиз, бундай шароитлар биздақаларнинг етти ухлаб тушимизга кирмаган, ўзингизни қўлга олинг, кўзга яқин келинсиз, сиздақаларга кўз тегиши аниқ, шунинг учун унда-мунда ирим-сиримини ҳам унутманг, икки-уч қайта ўқитворсангиз қушдай енгил бўлиб юрасиз деб насиҳатлару меҳрибончиликларга кўмиб ташлади, кўмиб ташлагани сайин ҳам Нозикнинг чеҳраси очилмади, унинг зўраки жилмайишларида бурунги таровотдан асар қолмаганди.
− Хўп исмни топиб танлашган экан-да, ўзиям! − деб атайин шарақлаб кулди Мушарраф. Кула туриб ўзи атрофга аланг-жаланглаб қўяр, назарида хонанинг қайсидир бурчагидан қора шарпа икки овсин мажлисини кузатиб тургандек, мана ҳозир, шу тобнинг ўзида ўша шарпа ҳали сенларми, менга қарши тил бириктираётган деганча тиккасига келиб, бир ҳамлада!..
Мушарраф Нозикой қандайдир ҳуркак бўлиб қолганини, лекин овсини ундан буни яшираётганини сезиб улгурган, Нозикой ҳам ўзидан кўра анча-мунча дадилроқ бўлган Мушаррафнинг қаттиқ-қттиқ гапиришларида, кўз қарашларида хавотир, таҳлика шарпасини илғай бошлаган эди.

− Намунча, − деди Камол тўшакда ёнбошлаб ётган жойидан, ҳовлига чиқаверишдаги эшикни маҳкамлаб қулфлагач ҳам уни қайта-қайта тортиб кўраётган хотинининг ҳаракатларини кузатиб. − Бунақа одатинг йўқ эди-ку?
− Ҳа, қулфлаб қўйгим келди-да, − деди-қўйди Мушарраф. − Болалар ойимникига кетишди, икки-уч кун ўйнаб келишади, шунга...
Камол индамади, чироқни ўчириб ўринга кирган Мушарраф шифтга термилганича кўзини юммай ётди.
− Тунда ташқарига чиқсангиз... − Тўсатдан гап бошлади Мушарраф. Камол ҳиринглаб кулди.
− Тунда ташқарига чиқадиган одатим йўқ-ку, хотин, кўзинг илинмай туриб туш кўра бошладингми?
− Кеча кечаси турмадингизми?
− Кеча кечаси?... − Ўйлаб қолди Камол. − Тош қотиб ухладим-ку, Мушар.
− Ҳазиллашманг!
− Нега ҳазиллашай, қаттиқ чарчаган эдим, ёстиққа бош қўйганча тош қотибман...
Мушарраф чаён чаққандек сапчиб ўрнидан ирғиб турди. Турасолиб хона чироқларининг барини кетма-кет ёқиб юборди. Унинг рангида ранг қолмаган, лаблари гезариб кетган, худди тўшагига бегона махлуқ кириб қолгандек дағ-дағ қалтирарди. Камол хотинини бу аҳволда биринчи бор кўриши эди, ўзини вазмин тутишга ҳаракат қилиб, аста ўрнидан қўзғалди.
− Нима бўлди, Мушар, гапир, нимадан бунчалик эсхонанг чиқиб...
− Аниқ кўрдим!..
− Нимани? Қачон?
− Тунда, қора шарпа! Бўйи сиздей... Тепамга келиб қараб турди!..
Мушарраф гапини тугатар-тугатмас ўзини эрининг пинжига урди. Комил хотинини тинчлантирди.
− Қойил-э! Эс-ҳушингни еб қўйибсан, хотин! Нима деб алжираяпсан?!
− Алжираётганим йўқ, дадаси, худо урсин. Болаларингиз пайқаса юраги ёрилиб...
− Болаларга кўринмайди, дейишади-ку.
− Демак!.. Бундан чиқди, сиз ҳам сезиб юрибсиз, шундайми? Очиғини айтақолмайсизми, энди!
Камол мижғовланди.
− Ҳеч замонда чой қайнаткич ичи тўла суви билан ёниб кетадими? Нозик ёнимдан жилмайдиган бўлиб қолди, бежизга эмас бу! Ким билади дейсиз, назаримда бехосиятроқ уйми, дейман-да...
− Секин!.. Бу сўзни оғзингдан чиқара кўрма, ахир акам...
Камол акаси билан бу хонадонга илк сафар келишганини эслади. Ўшанда ака-ука юқори қаватда суҳбатлашиб қолишди, шунда тўсатдан пастдаги аллақайси эшик ўзидан-ўзи қисирлаб ёпилди... Камол аниқ эслади ўша ҳодисани...

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:33
Раҳима ая узуккун уйга қамалиб ётадиган одат чиқарди, кампир ҳеч ким билан гаплашмас, ҳузурига бошқалар киришини хушламас, келинларига сўзни қисқа қилиб, борақолинглар, деб чиқариб юборар, Комиланинг кўзига қаролмас, Имрон билан Гўзал невараларини кўрганида ўпкаси тўлиб кетар − таркидунё қилган одамдек унинг учун ҳеч нарсанинг қизиғи қолмаганди...

Ўтганларнинг руҳларини шод қилиш ниятида лорсиллаган қора қўчқорнинг жони бахшида қилинди. Беш-олти нафар қўни-қўшни иштирокида ўтказиш мўлжалланган “ис чиқариш” тадбири кичкина тўйга айланди. Хабарланганларнинг бари келди, тоға келмади.
− Аканг энди менга бегона, − деди Мирсаййид тоға, ўзини аранг вазмин тутиб, − мен-ку, майли, онасининг бетига оёқ қўйдими, гулдек оиласининг, ўғил-қизининг уволидан қўрқмадими, ўнта қўй атамайдими! Юзта қўй атамайдими!..
Камол келди-кетдида хизмат қилгандек юрди-турди, лекин ҳеч нарса татимади унга. Акасини шу йўлдан қайтаролмагани учун ўзини айбдор ҳис қилар, қандай бўлмасин онасидан қолган ҳовлига қайтиб бориш, кеннойиси ва жиянларининг ҳолига кўз-қулоқ бўлиб ўша ерда яшаш ҳаракатига тушган эди.

Ая қай вақт кўчага чиқиб кетганини ҳеч ким пайқамай қолди. Қўни-қўшниларникини қарашди, суриштиришди − ая топилмади. Намозшом палласи Камол уйга қайтганида онаси пешиндан бери уйда йўқлигини эшитиб юраги орқасига тортиб кетди.
− Тоғамникидан суриштирмадингларми? − сўради дарҳол эсига тушиб.
Келинлар шоша-пиша тоғаникига қўнғироқ қилишдию, хавотирлари ариди.
− Ака-сингил роса соғинишган экан, кун бўйи уйга биқиниб гурунглашиб ўтиришди, − деди тоғанинг кенжа келини. − Яқингинада кетдилар.
Уйга келган заҳоти ая Камолни чақиртирди. Камол аясининг ҳеч кимни огоҳлантирмай кетиб қолгани учун унга танбеҳ бермоққа оғиз жуфтлаган ҳам эди, онаси уни гапиришга қўймади.
− Телефон қил, − деди қўлини узоққа деган маънода боши узра силкиб. − Қаерда бўлсаям топ.
− Хўп... Фақат ҳозир у ерда ярим тун, ҳамма уйқуда... − тайсаллади Камол. − Ухлаб ётган бўлса...
− Ўлиб ётган бўлсаям уйғот!
Раҳима ая шундай дедию, тилини тишлади. Камол онасининг ранги қум ўчганини пайқади, онаси шуни яширмоқчидек бетини тескари ўгирди.
Камол онаси тўнини тескари кийганини, энди унга ҳеч кимсанинг гап-сўзи кор қилмаслигини билди. Шу аснода акаси билан боғландию, телефонни онасига узатди. Раҳима ая кафтидаги телефонни қулоғига босган заҳоти муддаога кўчди:
− Ҳм... Эртага кечгача етиб кел!.. Билмадим!.. Эшитяпсанми, ернинг остидамисан-устидамисан, охирги гапим шу: эртадан қолмай етиб кел!..

− Асал ойи бир ой давом этади деб ким айтса айтаверсин, бизнинг умримиз, ҳаётимиз асал-л!
Комрон тунги чироқ шуъласида зулукдек буралиб кўринган гулнинг қошини бармоқларининг учи билан силади, дудуоқларига бетини босиб тўйиб-тўйиб ҳидлади. Гулнинг ғаши келганидан бетини олиб қочди, эркаланиб кулди. Ёстуқ узра ёйилган узун қуюқ қора соч ғира-ширада қандайдир жондорга ўхшаб кетди, Комрон унинг учини кафтларига ўраб олди. Гул Комронга чирмалди. Комрон ўрнидан тура солиб гулни бели ва тақимлари остидан икки қўллаб кўтариб олди. Унинг дуч келган жойидан устма-уст, устма-уст, устма-уст бўса олганича бир-бир қадам ташлаб учинчи қаватдаги хос хонага йўналди.
− Осмонга, − деди кулиб, − осмондан ҳам тепага − аршга олиб чиқаман! − Комрон шодумон эди, шодлигини баралла нишонлашни истаётган эди.
− Йўқ, − деди Нозик, − у ёққа чиқмайлик.
Комрон аҳдидан қайтмади. Гулни бир қўлидан қўймай иккинчи қўли билан учинчи қаватга олиб чиқадиган дарча эшиги илгагини туширди.
− Қўрқяпман! Тўхтанг, очманг!
− Асал ойи! Асал-л...
Биллур ҳовузча ичига икки кишилик пар ўрин тўшалган, оппоқ чойшаб тунги шабадада муаттар ҳид таратиб қўш вужудни ўзига чорлар эди.
Ҳамон гулни бағридан қўймаган Комрон бир оёғини кўтариб биллур ҳовуз девори оша ошириб ўтишга улгурдими-йўқми, нимадир лоп этди.
− Қочинг! − дея нола чекиб юборди Нозик.
Комрон оёғини тортиб улгурдими-йўқми, кўз ўнгида оппоқ чойшабнинг бир чеккаси тутаб, димоғига ачимсиқ ис урилди.

Комроннинг бу қадар зудлик билан етиб келишини ҳеч ким кутмаганди. Бироқ ўғлиз келдилар дея суюнчи ундириш хаёлида аянинг ҳузурига югургилаб кирган Мушаррафнинг фарёдини биринчи бўлиб Комила эшитди. Комила қайнонасининг тепасига етиб бормай хона ўртасида тек турган кўйи кафтларини бетига босганича унсиз, лекин аччиқ-аччиқ ўкраб юборди.


Мушарраф эрининг қулоғини тинчитмади.
− Уйимизга кетақолайлик, дадаси, − деди у ҳиқиллаб, ўзимизнинг кулбамиздан қўймасин. Бу ерда омонат яшаяётганга ўхшаймиз.
− Уйга кун ора кираман... Кеннойимга, жиянларнинг кўзига қаролмайман... Дадам чет элдалар, фақат телефон қилмаяптилар дейди Имрон...
− Билмадим... Бу аҳволда юрагим адо бўлади, дадаси.
− Қўйгин, бир нарсани гапираверасанми, Мушар! − деди Камол хотинига уқдиришга уриниб. − Сен айтаётган нарса одамнинг назарида бўлади, ҳаётда эмас.
− Ҳаётда йўқ бўлса, кўзга кўриняптику? Тунда тепамга келиб қараган ким?! Буёқда Нозик ҳомиласини тушириб қўйганидан хабарингиз йўқ.
− Ҳомиласини туширган бўлсаям чидаб ўтирибди-ку!
− Қаёқда чидайди! Тиқ этса ёнимга келиб олади, бир ўзи тепа қаватга қадам босмайдиган бўлган. Шўрлик эсдан оғиб қолмаса деб қўрқаман...
− Ҳозиргина кўрдим-ку, тепага чиқиб кетаётув...
− Опа!!.
Мушарраф жим бўлди. Деразадан ҳовли томон бошини чиқариб қулоғини динг қилди.
− Чақирди, − деди Камол чўчигандай диққатини жамлаб.
− Опа-а! О-опа-а-а!..
Чинқириқдан шошиб қолган Мушарраф билан Камол изма-из қувалашгандай Комрон билан Нозикой яшайдиган томондаги айвон зинасидан чиқишганида иккинчи қават эшиги бўсағасидаги супачада йиқилиб қолган Нозикойни кўришди.
− Ана! − деди Мушарраф ва ётоқ бўлмасига кираверишдаги эшик ёнида ҳолсизланиб ўтириб қолган Нозикойнинг ёнига олдинма-кетин кўтарилишди.
− Қаранг... ичкарига қаранг... − дея олди ҳамон ўзини қўлга оломаган Нозикой. У қалт-қалт титирар, беихтиёр халатининг этаги билан оппоқ яланг болдирларини ёпишга уринарди.
Мушарраф кўрқа-пуса ҳобхонага бош суқдию, “Вой, ўла-ай-й!” деб қичқирганича ёқасини чангаллади.
− Нима, нима гап? − Сўради унинг ортидан келган Камол.
Бу орада базўр қад ростлаган Нозикой эшикка беҳол суяниб пичирлади:
− Ювиниб чиқдим, қарасам!..
Пардоз-андоз жавони устида нима бўлса, ҳаммаси уй билан битта бўлиб сочилиб ётарди.

Xurshid Dustmuhammad
30.12.2012, 17:34
− Онанг раҳматли бўлишини кутиб юрган экансан-да?! Ўтган ўтди, тамом-вассалом деб ўйладингми?! Тупроғи совумай-а?! Руҳини чирқиратиб...
− Қўйинг, тоға, бу гаплар ортиқча...
− Ортиқча бўлса, сенга − катта кўча! Илло синглимдан қолган уй-жой Камол билан Комиланики, сен эса... Садқаи ўғил кет-э!..

Ҳаммаси тунда юз берди.
Комрон уйга кеч қайтишини қўнғироқ қилиб айтибди. Нозикой Мушаррафни ҳолижонига қўймай ўзи билан бирга ўтиришга кўндирди. Овсинларнинг гаплашмаган гаплари қолмади шекилли Мушарраф уйига чиқиб кетишга баҳона излай бошлади. Нозикойнинг ўтакаси ёрилгудай овсинининг этагига тармашди.
− Сиз кўрмаган кинолардан қўйиб бераман, − деди Нозикой Мушаррафни кўндиришнинг бошқа чорасини тополмагач.
У овсинининг розилигини кутмай деворга илинган гиламнинг ярмича келадиган телеойнани ёқди, ойнаижаҳон ойнаси бир оз жимир-жимир қилиб турди-да, қорайди-қолди. Нозикой қўлида устма-уст тутиб олган сертугма пультни пайпаслай-пайпаслай кўп уннади, фойда бўлмади.
− Тавба, − деди у, ажабланиб, − ҳеч қачон бундай бўлмаган.
− Камол акани чақирайми, қараб берсалар...
− Йў-ўқ, ҳозир ўзим қарай-чи.
Нозикой шундай деб телеойна ёнига борди-да, унинг ён-верини қарай бошлади. Мушарраф чироқ тугмасини босди.
− Ия, Нозикой, чироқ йўқ-ку, − деди кулиб. Мушарраф унга қўшилди. Шунда...
− Ана, ёниб турибди-ку!
Нозикой қўшни хонага имо қилиб ҳайратдан оғзини очиб қолди. Унга Мушарраф қўшилди.
− Ҳа-я...
Мушарраф, унинг изидан Нозикой қўшни хонага ўтишди, ўтишган заҳоти бу хонанинг ҳам чироғи ўчди.
− Кимдир майнабозчилик қиляпти шекилли? − деди ҳамон ажабланганини яширолмай деди Мушарраф.
Нозикой Мушаррафнинг биқинига суқилиб олди.
− Ундай деманг!.. Чўчияпман...
− Камол ака-а! Ҳо-ой, дадаси!
Шу замони зина томонда Камол пайдо бўлди. Мушарраф зумда чироқ ўчиб қолаётганини оқизмай-томизмай айтиб берди. Камол ҳам ҳайрон, ҳам ишонқирамай бош чайқаб турди.
− Бўлиши мумкин эмас... − У шундай деб туриб тўсатдан аёлларни чалғитиш чорасини топди. − Жуда яхши бўлибди ўчгани, баҳона топилди, юринглар, бизникига чиқамиз.
Нозикой рози бўлишдан ўзга чораси қолмаганди.
Улар ҳовлига тушиб улгурмасларидан уй томондан Камолнинг қулоғига қизининг овози эшитилди.
− Дада-а, чироқ ўчиб қолди-и!..
Камол, Мушарраф, сўнг Нозикой кулишларини ҳам-кулмасликларини ҳам билмай турган жойларида қотиб қолишди...

Комрон билан Нозикой аллапаллада тўйданми-меҳмондорчиликданми қайтишганида ҳали чироқ ёнмаган − қоматини ғоз тутиб турган шоҳона кошона қора зулмат оғушида қаққайиб турарди.
− Ётақолайлик, эрталаб шуғулланамиз, − деди Комрон.
Нозикойнинг кўнгли ғаш эди, аввалига ухлолмай, хаёлан минг кўчага изғиди, ниҳоят эрининг билагидан тутганича... кўзи илинган экан, қаттиқ шовқиндан чўчиб уйғонди. Уйғондию, эшикни устма-уст тарақлатиб жонҳолатда “Ака! Ака!”лаб бақираётган Камолнинг овозини таниди.
− Ёнғин! Чиқинглар! Ака-а!..

− Ўт нимадан чиқибди? − бетини терс буриб савол қотди Мирсаййид тоға.
− Чироқнинг симидан деганмиш... − У шундай дедию, ўша тунда уйда чироқ ўчганини эслаб ҳайрон бўлиб елкасини қисди.
Орага оғир сукунат чўқди, ниҳоят тоға бошини чайқай-чайқай, афсусланган оҳангда салмоқланиб гапирди:
− Гулдек оиланинг бузилиши аршни ларзага келтиришини айтгандим. Тушунмади, тушунишни ҳам истамади. Айтиб қўй, ялтир-юлтир уйидаги машмашаларнинг бари ўша мен айтган ларзанинг шабадаси, холос... Уқдингми, шабадаси...

Feruza Xodjayeva
08.01.2013, 10:33
Ҳурматли Устоз (http://uforum.uz/member.php?u=4748)! Бугунги қутлуғ айём-таваллуд кунингиз билан муборакбод этаман!
Омад, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Хонадонингиздан файз, дастурхонингиздан барака кўтарилмасин.

Nigora Umarova
28.02.2013, 16:40
Куни кеча "Тафаккур" журналининг 2013 йил, №-1 сонида чоп этилган Хуршид Дўстмуҳаммаднинг "Жоди" ҳикоясини ўқидим. Ҳикоя умуминсоний қадриятларни ифодалаган бўлиб, "Андрей Сахаров хотирасига бағишланади" деб бошланади.
Ҳикоядаги воқеалар XVIII асрнинг охирларида Францияда бўлиб ўтади ҳамда унда Жозеф Игнас Гильотеннинг гильотина ускунасини ўйлаб топганлиги ва уни Франция давлати ҳаётига татбиқ қилиши жараёни акс эттирилган, олим "итальян маданияти"га қарши ўлароқ ўзига хос "француз маданияти"ни ҳаётга ташвиқ қилади. Жозеф фанда янгилик яратдим деб ўйлаб қилган хатосини англамайди, қатл жазосининг осон усулини ўйлаб топдим деб ўйлайди. Ҳатто Франция аёллари гильотина ускунасига мос тақинчоқлар тақишади, сумкачалар тутишади, шундай шаклдаги пишириқлар пиширишади. Ҳаттоки бир аёл гильотинада ўзини қатл этишлари учун атайлаб оғир жиноятга қўл уради. Бу оммавий маданиятнинг оламонга тарқалишининг бир белгиси эмасми?.. Алал оқибат гильотина қатлига рухсат берган қирол Людовик XVI нинг ўзи ҳам, Жозеф Гильотин ҳам, жаллод ҳам ушбу ускунада қатл қилинадилар.
Ҳикоянинг бош ғояси- Тангри инъом этган умрни ҳеч ким тортиб олишга(инсонни ўлдиришга) ҳақи йўқ. Қирол Людовик XVI бегуноҳ қалдирғочларни отиб, ўлдириб ҳузур қилади, жаллод эса гильотин орқали инсонларни ўлдириб ҳузурланади. Умр сўнгида эса тирик жонзотни қатл этиш, ҳаётга тўймаслик нима эканлигини англашади. Жаллод Борте "Мен фақат ижрочиман" дейди, холос. Бироқ гильотин орқали инсонларни олма дарахтидан олмаларни қоқққандек ҳаётларидан жудо қилганлигини суд мажлиси ҳайъатига маълум қилади.
1981 йил 10 октябрда эса "гильотина орқали қатл этиш" жазоси бекор қилиниши ҳақидаги хабар билан ҳикоя тугайди.

Nigora Umarova
07.01.2014, 16:51
Ватан, инсон ва тафаккургина эмас, изтироб хам озодлик истайди. Истиклолга етишган озод изтироб чексиз коинотни, бепоён дунёни, халки, узлиги, кадрияти ва маънавиятини янада чукур, янада теран идрок этолмаётганидан озор чекади.

Хуршид Дустмухаммад
https://img.uforum.uz/images/400529.jpg

Ёзувчи, публицист Хуршид Дўстмуҳаммадни таваллуд айёмлари билан муборакбод этамиз. Улардан янги асарлар кутиб қоламиз.

AbdulAziz
29.01.2014, 16:59
Ғулом Карим. Руҳият мусаввири (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=3978:2013-12-14-05-29-40&catid=42:adabiyot&Itemid=59)

http://ziyouz.uz/images/stories/xurshid_dostmuhammad.jpg

Ҳикоя жанрида фаол ижод қилаётган таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ушбу жанрда шу пайтгача яратган қарийб барча асарлари “Шарқ” нашриётида “Беозор қушнинг қарғиши” номи билан китоб ҳолида чоп этилди. Тўпламдаги ҳикоялар мавзусига қараб саккизта бўлимга бўлинган.
Мутолаа жараёнида дарҳол кўзга ташланадиган жиҳат шуки, ҳикояларда қизиқарли воқеалар тасвирига асосланган, бўртиб турган сюжет йўқ ҳисоби. Бу ҳол Х.Дўстмуҳаммад ижодий услубининг ўзига хослиги билан боғлиқ. Ҳикоя ёзиш жараёнида муаллифни воқеагўйлик эмас, балки бадиий санъаткорлик қизиқтиради.
Davomi... (http://ziyouz.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=3978:2013-12-14-05-29-40&catid=42:adabiyot&Itemid=59)