Просмотр полной версии : Мирзакалон Исмоилий таваллудининг 100 йиллиги
AbuMuslim
15.10.2008, 10:25
Санъаткор ёзувчи, моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий 1908 йили Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида камбағал дeҳқон оиласида дунёга кeлди. Октябр тўнтаришидан сўнг у болалар уйида тарбияланди.
Тошкeнтга кeлиб эрлар билим юртида таълим олди. 1928-1930 йилларда Ўрта Осиё дорилфунунининг Шарқ факультeтида ўқиди, ўқитувчилик қилди.
Мирзакалон Исмоилий дастлаб Тошкeнт киностудиясида, сўнг Ўзбeкистон Ёзувчилар уюшмаси, «Қизил Ўзбeкистон», «Шарқ юлдузи» муҳарририятларида ҳамда Ўзбeкистон Давлат нашриётида хизмат қилди. У рус адабиёти классикларидан М.Ю.Лeрмонтов, А.П.Чeхов, Л.Н.Толстой, А.М.Горкий, М.А.Шолохов асарларини ҳамда жаҳон адабиёти намуналаридан кўпларини ўзбeк тилига ўгирди. Унинг таржималари ўзбeк тилининг ривожланишига катта ҳисса бўлиб қўшилди.
Ёзувчининг 1927 йилда босилган «8 Март» пъeсаси ўзбeк хотин-қизларининг озодлик учун курашини акс эттирди. У 1942-1947 йилларда Совeт Армияси сафида хизмат қилиб, фашизмга қарши курашда жонбозлик кўрсатди.
Шахсга сиғиниш даврининг қатағонлари халқимизнинг кўпчилик маърифатпарвар, ёрқин сиймолари қатори Мирзакалон Исмоилийни ҳам ўз домига тортди. Адиб мислсиз матонат ва мардлик намунасини кўрсатиб, бу оғир синов пайтида ҳам ўз касбига, маслагига содиқ қолди. Ноҳақлик ва хиёнат қурбони бўлган Мирзакалон Исмоилий ҳибсхонада кечирган изтиробли кунларида яратилган «Фарғона тонг отгунча» (1958, 1967) трилогия-романида октябр тўнтариши арафасидаги ўзбeк мeҳнаткашларининг оғир ҳаёти ва маърифат сари интилишини улуғлади. Роман ғоявий, бадиий жиҳатдан ўзбeк прозаси ютуқларини мужассамлаштирди.
Ҳақ қарор топиб, озодликка қайтган М.Исмоилий барча қийинчиликларга қарамай, янги бир куч-ғайрат, шижоат билан ижодга шўнғиди. Адиб бу даврда янада баракали ижод қилди. Жумладан, «Бизнинг роман» (1963) асарида ёшлар ҳаётини акс эттирди. «Одамийлик қиссаси» (1965) каби аҳлоқ-одоб меъёрлари тантанасини мадҳ этувчи пухта, гўзал насрий асарлари билан ўзбeк адабиётини юксалтиришга ўз улушини қўшди.
Мирзакалон Исмоилий узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг 1986 йилда вафот этди. Бироқ, адибнинг порлоқ хотираси ўзбек халқининг қалбидан мустаҳкам ўрин олган. Мана, вафотларига салкам ўн беш йил тўлса-да, у зотнинг мўътабар номлари ҳануз шогирдларнинг, адабиёт ва санъат ихлосмандларининг қалб ардоғида.
Эртага, 2008 йил 15 октябр куни атоқли адиб ва таржимон Мирзакалон Исмоилий таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб адабий анжуман ўтказилади. Анжуман Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройининг кичик мажлислар залида соат 11 00 да бошланади.
http://info.islom.uz/content/view/1530/999/
Nigora Umarova
15.10.2008, 10:44
Утган хафта 10 октябрь куни Низомий номидаги ТДПУ да Мирзакалон Исмоилийнинг 100 йиллигига багишланган тадбир булиб утди. Тадбир материалларини бугун форумга жойлаштиришга харакат киламан.
Тадбирда адибнинг хаёти ва фаолияти хакидаги купгина манбаларга эга булдим.
Nigora Umarova
15.10.2008, 10:51
Адибнинг якинлари, шогирдларининг хотиралари тингланди.
Адиб 200 га якин асарларни рус тилидан узбек тилига угирган экан. унинг баъзи бир "дустлар"и адибнинг таржималарини Мирзакалон Исмолий камалгач узларининг номидан чоп эттирган экан.
Бунга биргина мисол адиб таржима килган М.Ю. Лермонтовнинг "Давримиз кахрамони" асарининг таржимасидир.
Бугунги кунда у бошка адибнинг номи билан чоп этилмокда.
Бу хам муаллифлик хукукининг бузилишини бир куриниши хисобланади.
AbuMuslim
15.10.2008, 11:02
Нигора хоним, жуда макул иш....
Мен хам Тохир аканинг Мирзакалон Исмолий хакларида ёзган "Озод инсон ҳақида қўшиқ ёхуд Мирзакалон Исмоилийнинг сўнгги нафаси" киссасини сайтга жойлашга харакат килиб кўраман... Инша Аллох...
AbuMuslim
15.10.2008, 12:42
Мана тайёр бўлди... : ))
ОЗОД ИНСОН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
ёхуд
Мирзакалон Исмоилийнинг сўнгги нафаси (http://tohirmalik.com/index.php?option=com_content&task=view&id=86&Itemid=47)
ХХ асрдаги машҳур асарлардан бири “Фарғона тонг отгунча” романи қамоқхонада ёзилган эди. Ёзувчи китобхонга ёзган мактубида: “мен бу китобни ёза туриб қанчалар йиғлаганман, қанчалар қон ютганман!.. Билсангиз, пешанамда темир панжара, тепамда ўлимтик чироғнинг ўлиб бўлган қора нури, остимда зах, совуқ бетон, эшигида отнинг калласидек қулф!.. Қўйинг, бошқа тафсилларнинг қораси ўчсин! Бу шунчаки бир китоб эмас, йўқ, шахсга сажда даврининг қора кунларида минг азоб, минг тўлғоқ билан туғилган бир ғариб хилқат. Ҳа, хилқат!.. Бу менинг йиғлай-йиғлай топган болам!” деб таъриф берган эди. Китобхонларнинг адиб ҳаётига бўлган қизиқишлари инобатга олиниб, мазкур ҳужжатли қисса ёзилди ва талабчан ўқувчилар ҳукмига ҳавола этиляпти.
нинг баъзи бир "дустлар"и адибнинг таржималарини Мирзакалон Исмолий камалгач узларининг номидан чоп эттирган экан.
Бунга биргина мисол адиб таржима килган М.Ю. Лермонтовнинг "Давримиз кахрамони" асарининг таржимасидир.
Бугунги кунда у бошка адибнинг номи билан чоп этилмокда.
Ким у, билсак бўладими? Ёки шунга ҳам кутубхонадан китобнинг сўнгги нашрини излаш керакми?;-).
Nigora Umarova
15.10.2008, 14:15
Ким у, билсак бўладими? Ёки шунга ҳам кутубхонадан китобнинг сўнгги нашрини излаш керакми?;-).
Афсуским, залда у шахснинг номи очикдан-ойдин айтилмади. Лермонтовнинг "Замонамиз кахрамони" китобини (якинда лотин алифбосида чикканини кургандим) вараклаб, 1941 йилда чиккан Мирзакалон Исмолий таржимаси асосида чиккан варианти билан матнни солиштириб куриш керак. Хакикатдан хам шундай булса, демак таржима муаллифи Мирзакалон Исмолий хисобланади.
Nigora Umarova
15.10.2008, 14:21
Мана тайёр бўлди... : ))
ХХ асрдаги машҳур асарлардан бири “Фарғона тонг отгунча” романи қамоқхонада ёзилган эди. Ёзувчи китобхонга ёзган мактубида: “мен бу китобни ёза туриб қанчалар йиғлаганман, қанчалар қон ютганман!.. Билсангиз, пешанамда темир панжара, тепамда ўлимтик чироғнинг ўлиб бўлган қора нури, остимда зах, совуқ бетон, эшигида отнинг калласидек қулф!.. Қўйинг, бошқа тафсилларнинг қораси ўчсин! Бу шунчаки бир китоб эмас, йўқ, шахсга сажда даврининг қора кунларида минг азоб, минг тўлғоқ билан туғилган бир ғариб хилқат. Ҳа, хилқат!.. Бу менинг йиғлай-йиғлай топган болам!” деб таъриф берган эди.
Учрашувга АКШнинг Нью Жерси штатидан ташриф буюрган, куп йиллар Мирзакалон Исмоилий билан ишлаган Жура кори Бутакузнинг айтишларича, Мирзакалон Исмолий:"Майлими, яна камокхонада 2-3 ой утирсам, асаримни тугатиб олардим"- деган эканлар. "Асарнинг бош кахрамони сифатида оддий ишчи ёки дехконни эмас, балки зиёлини тасвирлагансан. Бу социалистик реализмга тугри келмайди"-деб уларни айблашган экан.
Nigora Umarova
15.10.2008, 16:27
https://img.uforum.uz/images/1394750.jpg
М.Ю. Лермонтовнинг Мирзакалон Исмоилий таржима килган, 1941 йилда босмахонадан чиккан "Давримиз кахрамони" китоби.
https://img.uforum.uz/images/1714333.jpg
Учрашув катнашчилари- унгдан чапга томон шоир Шукур Курбон, ёзувчи Тохир Малик, филология фанлари доктори, профессор Хомиджон Хомидий, америкалик ватандошимиз Жура кори Бутакуз, ёзувчи Носир Фозилов.
https://img.uforum.uz/images/7626235.jpg
Филология фанлари номзоди, доцент Файзуллохон хожи Набиев Мирзакалон Исмоилий хакидаги хотираларни суйлаб бермокдалар.
Nigora Umarova
15.10.2008, 16:37
https://img.uforum.uz/images/1552228.jpg
"Озод инсон хакида кушик" китоби. Унда озодлик гулини хидлаган инсон хакида ёзилган.
https://img.uforum.uz/images/288302.jpg
Бировларга куллук килиб яшамаган, узбек халкининг содик ва виждонли фарзанди Мирзакалон Исмоилий.
https://img.uforum.uz/images/7835581.jpg
Фольклоршунос олима, профессор Музаяна Алавия, ёзувчи Мирзакалон Исмоилий хамда ёзувчининг жияни Тохир Малик. 1983 йил.
https://img.uforum.uz/images/4794873.jpg
Мирзакалон Исмоилий Тохир Маликнинг отаси, куёвлари Абдумалик ота билан. 1982 йил.
Lutfillo Tursunov
15.10.2008, 18:26
ХХ асрдаги машҳур асарлардан бири “Фарғона тонг отгунча” романи қамоқхонада ёзилган эди.
Биргина шу асари учун Мирзакалон Исмоилийни таваллудининг минг йиллигида ҳам эслашларига шубҳа қилмайман...
Lutfillo Tursunov
15.10.2008, 18:30
Мустақил равишда биринчи сотиб олган бадиий китобим ҳам адашмасам "Фарғона тонг отгунча" эди.
Amriddin Ikromov
26.12.2008, 15:36
Мирзакалон Исмоилийнинг 100 йиллигига багишланган тадбиримиз тез-тез булиб туради. Тадбирда адибнинг якин кариндошлари дустлари ва устозлари мехмон булишди. Айникса Бутакуз Корининг айтган куйидаги фикрлари биз ёшларга катта таассурот колдирди. У киши умри давомида мактаб хаётини курмаганликлари бугунги кун ёшларнинг бундай неъматдан окилона фойдаланаётгани ва ана шу неъматнинг кадрига етишишимизни таъкидлаб утдилар. Бундай кечаларни утказиб туриш бизга одат тусига айланган.
"Дон Кихот" ни 40 йил таржима килган эканлар...
Nigora Umarova
04.01.2009, 15:44
Мирзакалон Исмоилийнинг таваллуд айёмларини нишонлаб, рухи покларига дуо айлаганимиз яхши, албатта.
Улар билан бир каторда Максуд Шайхзоданинг хам таваллуд айёмлари нишонланди. Бирок Шайхзоданинг 100 йиллигини нишонлаш тадбирлари деярли сезилмади.
Балки бу адибнинг чирогини ёкувчи фарзандлвари йуклиги учундир...
Максуд Шайхзода хам узбек адабиётига ва адабиётшунослигига салмокли хисса кушган адиблардан хисобланади.
Nigora Umarova
04.01.2009, 15:59
Узбекистон почтаси" OAЖ филиали булган "Узбекистон маркаси" ёзувчи Мирзакалон Исмолий ва шоир хамда драматург Максуд Шайхзоданинг 100 йиллик юбилейига багишланган почта маркаларини (http://www.aci.uz/uz/news/uzaaa/article/811/) тайёрлади.
Бу хам маънавиятни ривожлантирувчи хайрли ишнинг бир куринишидир.
ilm izlagan
29.09.2010, 20:23
Мирзакалон Исмоилий ҳақидаги илиқ гапларга қўшиламан. У кишининг жойи жаннатда бўлсин!
У киши турк тилини билганми? Адашмасам, "Чолиқуши"ни ўзбекчага шу киши таржима қилган.
Бу ҳақда бирор маълумотингиз бўлса, илтимос, ўртоқлашинглар.
Tohir Malik
05.10.2010, 15:47
Мирзакалон Исмоилий ҳақидаги илиқ гапларга қўшиламан. У кишининг жойи жаннатда бўлсин!
У киши турк тилини билганми? Адашмасам, "Чолиқуши"ни ўзбекчага шу киши таржима қилган.
Бу ҳақда бирор маълумотингиз бўлса, илтимос, ўртоқлашинглар.
Мирзакалон Исмоилий САГУ(бугунги кундаги Миллий университет)нинг шарқ филологияси факультетида ўқиганлар. 1960 йилларда "Чолиқуши"нинг турк турк тилидаги нашри билан танишиб, "Жуда яхши китоб экан. Шуни таржима қилишнинг муаммосини ҳал қилиш керак"-деб шоира Зулфияга ўқиб чиқишни тавсия қиладилар. Зулфия опа танишиб чиққанларидан кейин, -"Чиндан ҳам гўзал асар экан, лекин уни ўзбек тилига таржима қилиш муаммосини биз ҳал қила олмаймиз-да..."- деб афсус қилган эканлар. Чунки у даврларда Туркия капиталистик мамлакат сифатида совет иттифоқига ёқмас эди. Ундан ташқари чет эл адабиёти аввал Москвада нашр этилганидан кейингина ўзбек тилига таржима қилиниши мумкин эди. Ёзувчи ана шундай афсусда юрган кезларида унинг бахтига бу асар Москвада рус тилида "Птица певчая" номи билан нашр этилади. "Чолиқуши"нинг маъноси "чолғу қуши" номидан олинган бўлиб, бизда сайроқи қуш ҳам дейилади. Шундай қилиб асар таржима қилинишига йўл очилди. ва ёзувчи турк тилидаги "Чолиқуши" номини сақлаган ҳолда аслиятдан таржима қилди.
"Чолиқуши" ўзбек тилида китоб бўлиб чиққанидан сўнг Туркия жамоатчилиги таржимага юқори баҳо бериб Мирзакалон Исмоилийни Туркияга лутфан таклиф этади, лекин совет идора ходимлари ёзувчига чет элга чиқиши учун рухсат бермадилар. Совет даврида социалистик мамлакатларга чиқиш бироз енгил бўлган, лекин капиталистик мамлакатларга чиқиш учун партия ходимлари чиғириғидан ўтиш керак бўлган. Гарчи ёзувчи расман оқланган бўлса-да(тоғамларни "халқ душмани" сифатида қоралашганлигидан хабарингиз бор), унинг учун кўп йўллар беркитилганича қолган эди.
Anvar Latipov
08.10.2010, 17:45
"Farg`onada tong otguncha" asari sevib o`qigan kitoblarimdan biri. To`g`ri hozir asar suyujetini to`liq eslolmasam ham, lekin muqovalari sarg`ayib ketgan, yirtilib ketgudek (u oilaviy kutubxonamizniki edi) qalin kitobni ancha vaqt avvaylab yurganimni aniq eslayman. "Choli qushi" esa.... Boshqalarga erish tuyulsa ham aytaman adashmasam 30 martalar o`qib chiqqanman, shunchalik "feride" kasaliga yo`liqqan edimki, hatto yotoqxonadagi xonadoshimni uyqudan olib qolib eshitishga majburlar edim. "Choli qushi"ni boshqalar ham u xuddi mendek qabul qilishini, mendek ta`sirlanishini xohlar edi (bilaman kulguli)
Men bilgan ana shu ikki asar uchun ham men Mirzakalon Ismoiliyni hech qachon esdan chiqarmayman. Xudo xohlasa bolalarim ham albatta bu kitoblarni o`qishadi. U bizning oila bilan doimo birga!
AbuMuslim
08.10.2010, 19:24
Yozuvchi Tohir Malikning Mirzakalon Ismoiliy haqidagi "Ozod inson haqida qo'shiq" qissasi
http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nasr/206-ozod-inson-haqia-qoshiq.html
Janbolat
19.10.2010, 09:40
у кишининг углини таниман, жуда яхши инсонла
Naim Karimov
08.11.2010, 15:40
Мирзакалон Исмоилий ҳақидаги илиқ гапларга қўшиламан. У кишининг жойи жаннатда бўлсин!
У киши турк тилини билганми? Адашмасам, "Чолиқуши"ни ўзбекчага шу киши таржима қилган.
Бу ҳақда бирор маълумотингиз бўлса, илтимос, ўртоқлашинглар.
ХХ аср бошларида туғилган бошқа ёзувчилар қатори, Мирзакалон Исмоилий ҳам турк тилини яхши билган. Ўша вақтда тошкентлик жадидлар янги турк адабиёти намояндалари билан ижодий алоқа ўрнатиб, Туркияда нашр этилган янги китоб ва журналларни кутубхоналар орқали олиб туришган. Истеъдодли ёшларнинг бир қисми Туркияга ўқишга бориб, Истанбул ва Анқарадаги ўқув юртларида таҳсил олишган.
Ўзбек-турк маданий алоқалари тарихида яна бир муҳим саҳифа бор. Бу рус-турк урушида асир тушган тушган турк офицерларининг 1917 йил Февраль инқилобидан кейин озод қилингиши ва Ўзбекистонга келишидир. Шу йилларда Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари етишмагани учун улар мамлакатимизнинг турли шаҳарларидаги мактаб ва интернатларда дарс берганлар.
Сиз яхши билганингиздек, Мирзакалон Исмоилий 1917 йил воқеаларидан сўнг Андижонда ташкил этилган етимхоналардан бирида тарбияланган.
Турк зобитлари (офицерлари) ҳам муаллимлик қилган мазкур етимхонадаги ҳаётини эслаб, М.Исмоилий ўзининг таржимаи ҳолида бундай ёзган эди:
“...Уларнинг эртаю кеч қиладиган ишлари етимларга турк ашулаларини ўргатишдан ва туркча команда бериб бизни машқ қилдиришдан иборат бўлар эди. Бизга “Санжоғимиз”, “Чаноққалъа” каби турк ашулаларини ўргатганлари эсимда.
Етимхонага баъзан Тулу афанди билан Шаҳидий афанди деган икки зот келар эди. Буларнинг биринчиси ўшлик миллатчилардан бўлса, иккинчиси асир тушган турк зобити эди. Шаҳидий афанди муаллимлар, тарбиячилар ва катта ёшли болалар билан Туркия ҳақида, турк аскарларининг довюраклиги ҳақида, бизларнинг ҳам “турк жужуқлари” эканимиз ҳақида суҳбат ўтказарди...
Етимхонада икки йил тарбияландим, хат-саводим чиқди, оқу қарога озми-кўпми тушунадиган бўлдим...”
Болалик йилларида озми-кўпми турк тилига “ тиши ўтадиган” бўлгач, М.Исмоилий Чўлпон сингари устозлари таъсирида турк ёзувчиларининг асарларини ўқиб, қардош халқ тилини ўргана бошлаган. Қолаверса, ўша йилларда ўзбек адабий тили турк тили таъсирида ривожланаётган эди.
Каминанинг мактабдош дўстим Москвадаги дорилфунунлардан бирида ўқиб, турк маланияти ва тарихи бўйича мутахассис бўлган. Миад Ҳакимов исмли шу дўстим 50-йиллардан бошлаб турк ёзувчиларининг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. У турк ёзувчиларининг асарларини бевосита турк тилидан таржима қилган биринчи таржимон ҳисобланади. У ҳаётининг сўнгги йилларида хориждаги ўзбеклар учун нашр этилган “Ойдин” газетасига муҳаррирлик қилган. М.Исмоилий мазкур газета таҳририятига тез-тез келиб, раҳматли дўстим билан турк тилида суҳбатлашиб турарди. Чамаси, М.Исмоилий “Чолиқуши” романини ҳам Миад Ҳакимовнинг тавсияси билан таржима қилган.
Yulduz Atadjanova
30.05.2011, 12:18
Было бы здорово, если бы кто-нибудь собрал информацию об этом великом человеке на русском языке, т.к. я в Интернете не вижу какой-либо полезной и содержательной информации о нем.
Если бы кто-нибудь собрал, то мы опубликовали бы здесь (http://ziyonet.uz/ru/people/mirzakalon-ismoiliy) и заменили бы текущий скудный материал.
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot