PDA

Просмотр полной версии : Кино-герой (кахрамон)


AbuMuslim
09.10.2008, 19:50
ассалому алайкум...

кино асардаги кахрамонлар хакида фикр алмашишни таклиф киламан...

биласизлар хозир кинолар "пачка-пачка" бўлиб чикмокда... нимаси ёмон дейсизми, асло ёмон демаймиз, балки шу кино-фильмларнинг оммага таъсири борлиги туфайли унинг яхши ва ёмон тарафларини бир тахлил килиб кўрсак...

хўш хозирги киноларнинг бош кахрамонлари кимлар экан?

киноларимиз миллий кадриятларимизга асосланганми ёки ўзга маданият, кадриятларимизга зид яшаш тарзи пропагандаси бўлиб колдими?

киноларда нега криминал элемент ва кирминал микросреда одамлари "мадх" этилгандай бўлади... яъни уларни ижобий талкин килиниши... мисол учун "бригада", бумер, крестный отец ва хк...
кинолардаги аксар ижтимоий мухит хам шу криминал ёки криминалга якинлар... сабаб...?

хозирги бош кинолардаги кахрамонлар

1, ёлғончи (авантюрист)
2, яширин агентлар
3, разедчиклар
4. ўзга сайёраликлар
5. роботлар
6. тарзан
7. ниндзя
8. полициячилар ва хк...

киноларнинг кўплари касос, бахтсиз мухаббат, котилликлар хакида... хўш нега шундай киноларга талаб катта... сабаби нима экан...

Lutfillo Tursunov
14.10.2008, 09:50
киноларимиз миллий кадриятларимизга асосланганми ёки ўзга маданият, кадриятларимизга зид яшаш тарзи пропагандаси бўлиб колдими?

Унақаси ҳам, бунақаси ҳам бор.
Бу - кўпроқ киноижодкорларнинг мақсадига боғлиқ. Чунки, кино олиш учун бел боғлаган (драматург, режиссёр, оператор ва бошқа) инсонларнинг дунёқараши ҳарқалай яхши шаклланган бўлади (ҳар қалай воқеалар тизгинини бир тартибга солиш осон иш эмас). Шунинг учун қадриятларимизга зид бўлган филмлар олинишида МАҚСАД биринчи ўринга чиқади. МАҚСАД - кам пул сарф этиб, бирор чет эл филми ғоясини кўчириб олиб, кино ишлаш, ёшлар эътиборини кинога жалб этиш, ҳар хил ахлоқсиз турмуши билан ном қозонган айрим хонандаларнинг яшаш тарзини ижобий ҳолат сифатида кўрсатиш ва шулар ёрдамида яхшигина пул топиш бўлганда исталган филм қадриятларимизга зид ҳаётни пропаганда қилувчи кинога айланади.


хозирги бош кинолардаги кахрамонлар
1, ёлғончи (авантюрист)
2, яширин агентлар
3, разедчиклар
4. ўзга сайёраликлар
5. роботлар
6. тарзан
7. ниндзя
8. полициячилар ва хк...
киноларнинг кўплари касос, бахтсиз мухаббат, котилликлар хакида... хўш нега шундай киноларга талаб катта... сабаби нима экан...

Биринчидан, инсонлар одатий ҳаётдан узоқроқ бўлган нарсаларни кўришга қизиқиши сабабли бўлса керак.
Иккинчидан, ҳаёт тезлашиб кетяпти. Ўтириб олиб, бемалол мулоҳаза юритишга имкон йўқ. Телевизор, компютер ва бошқа кўнгилочар воситалар бирор дақиқа бўш қолишимизга имкон бермайди. Кўз очиб юмгунча тонг отиб, қоронғу тушади. Шу сабабли ҳамма нарсага тез, қисқа фурсатда эришишни хоҳлаймиз. Ўқимасдан катта амални эгаллашга, ишламасдан кўп пул топишга, жон куйдирмасдан жанонага эришишга (ва ҳок) интилиш кучайган. Бу йўлда эса ёлғончи (авантюрист), яширин агентлар, разедчиклар кино орқали яхшигина дарс беряпти. Чунки улар тўкин ҳаётга тез эришиш йўлларини "билишади". Балки шунинг учун, ҳозирги кун киномухлиси учун Отабекнинг Кумуш олдига неча кунлаб йўл босиб, отда келиши-ю, қайнотасининг уйга киритмаганига индамасдан ортига қайтишидан кўра, "кабриалет" машинада ўқдай учиб келиб, балдаги қизлар нигоҳини ўзига қаратган авантюристнинг тақдири қизиқроқдир...

AbuMuslim
15.10.2008, 00:04
Лутфулло ака гапларингизда "жон" бор...

Сўнги кунларда ўзбек ТВсидан кўрсатаётган "Турмуш чаррахоларида" деган телефильмлар туркими жуда зўр ва макул иш бўляптида...

Maestro
15.10.2008, 17:17
хозирги бош кинолардаги кахрамонлар
Санаб ўтганларингиз ижобий қаҳрамонларми?
Мен эса ЭНГ салбий образни биламан! Бу - бойнинг боласи! Ижодкорларнинг фантазиясига қараб 99% фильмларда бойнинг боласи - такасалтанг, нашаванд, тантиқ, молпараст, ишёқмас бекорчи, номард ва ғаламис, қиморбоз, ароқхўр, худо урган безори, ота-онасини ҳурмат қилмайдиган каби бирор бир "ажойиб" фазилатга эга бўлиши шарт. Қолган ҳамма "оппоқ", айнан бойнинг боласи ёмон! Бойнинг боласи яхши бўлса ҳам - ё отаси, ё онаси ёмон!

"Реал ҳаётдан олинган" эмиш... Негадир мен ўша реал ҳаётда кўпинча бунинг аксига гувоҳ бўлаяпман...

Умуман олганда, ижод ахли томонидан бадавлатликни жамиятдаги салбий иллат сифатида талқин қилишга уриниш - ахмоқона ғоя. Шу ўринда Обид-Асомовнинг 20 йилча аввалги бир саҳнаси ёдимга тушиб кетди (Асомов - Ленин, Ботир Муҳаммадхўжаев - пиёниста. Пиёниста кайфда қизил майдондаги Ленин ҳайкали остида ухлаб қолиб, тушида "бобожон" билан мулоқот қилмоқда:
-Хўш бўтам, ҳаёт қандай, ҳаёт?
-Энди, бобожон, Сиз васият қилганингиздек "Йўқолсин бойлар!" дедик, бойлар йўқолди. "Яшасин камбағаллар!" дедик...
-Хўш-хўш?!
-Мана, ўтирибмиз, муздек бўли-и-и-б! "

Фикримча, фильмларда ниманидир ёмонлашга эмас (салбий иллатлар бундан мустасно), ниманидир шарафлашга интилиш керак (меҳнатни, инсонийлик фазитлатларни, маънавиятни, қадриятларни ва бошқ.).
Нега жамиятимиздаги минглаб ажойиб инсонлар (мисол учун мураббийлар, олимлар, фермерлар, қурувчилар, адиблар, машинистлар, учувчилар, фаррошлар, журналистлар, медиклар, дурадгорлар, тикувчилар, кончилар, ҳайдовчилар, давлат хизматчилари...) бош қаҳрамон бўлган бирорта пичоққа илинадиган фильм йўқ? Айнан БОШ ҚАҲРАМОН, бош қаҳрамоннинг кимидир эмас. Нима, арзимайдими? Ёки уларни ёш томошабинларга ўрнак қилиб кўрсатиш "урф"га тўғри келмайдими? Тўғри келмаса - хайф бундай "урф"га!

Ана шундай фильмлар кўпайса, "Асадбек"ка ўхшашни орзу қилиб сўлаги оқадиган ёки ҳўкиздек гавдасига "Ёз ифори" фильми расмлари туширилган футболкани кийиб юрадиган галварслар камаярмиди...

Nigora Umarova
15.10.2008, 17:42
Нега жамиятимиздаги минглаб ажойиб инсонлар (мисол учун мураббийлар, олимлар, фермерлар, қурувчилар, адиблар, машинистлар, учувчилар, фаррошлар, журналистлар, медиклар, дурадгорлар, тикувчилар, кончилар, ҳайдовчилар, давлат хизматчилари...) бош қаҳрамон бўлган бирорта пичоққа илинадиган фильм йўқ?



Чунки улар курук ойликка яшашади-да. Факат ойликка яшовчилар "кун кахрамони " эмас.

Lutfillo Tursunov
15.10.2008, 18:09
Сўнги кунларда ўзбек ТВсидан кўрсатаётган "Турмуш чаррахоларида" деган телефильмлар туркими жуда зўр ва макул иш бўляптида...

ТВда кўпроқ ахборот жанридаги кўрсатувларини кузатиб бораман. Афсуски, ушбу телефилмларни кўрмаган эканман. Киноларни эса асосан кинотеатрда ва DVDда кўраман.
Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган филмларни ўзимизникилар яхши олишади. Фақат бунинг учун кўпроқ маблағ ажратилиши керак. Ижодкорларимиз ўз меҳнатларига яраша ҳақ олишса, қойилмақом қилиб бадиий ва ҳужжатли филмлар, сериаллар ишлаб беришларига ишонаман.

Lutfillo Tursunov
15.10.2008, 18:16
Фикримча, фильмларда ниманидир ёмонлашга эмас (салбий иллатлар бундан мустасно), ниманидир шарафлашга интилиш керак (меҳнатни, инсонийлик фазитлатларни, маънавиятни, қадриятларни ва бошқ.).

Ёмонлик ва ёвузликни кўрсатиш қийин эмас, чунки у инсоннинг қалби тубида яшириниб ётади: шундоқ юзага чиқарсангиз бас - қаҳрамон образи тайёр. Инсонийлик фазилатлари мукаммал, маънавий баркамол, билимли қаҳрамонларни юзага чиқариш учун эса - эх-хе, қанча тер тўкиш керак...

AbuMuslim
15.10.2008, 19:06
Чунки улар курук ойликка яшашади-да. Факат ойликка яшовчилар "кун кахрамони " эмас.

Умумхалк тушунчасида ягона яъни хамма бир овоздан тан оладиган кун кахрамони хали шакилланмаган бўлса керак... хозир киноларнинг кўплиги ва хар бир кинодаги "кахрамон" шундай изланишлар натижаси бўлса ажаб эмас... аммо менинг назаримда улар нотўғри тарафдан изламокда... улар излаган "кахрамон" асло у тарафда эмасдир...

Lutfillo Tursunov
17.10.2008, 15:51
Чунки улар курук ойликка яшашади-да. Факат ойликка яшовчилар "кун кахрамони " эмас.

Умумхалк тушунчасида ягона яъни хамма бир овоздан тан оладиган кун кахрамони хали шакилланмаган бўлса керак... хозир киноларнинг кўплиги ва хар бир кинодаги "кахрамон" шундай изланишлар натижаси бўлса ажаб эмас... аммо менинг назаримда улар нотўғри тарафдан изламокда... улар излаган "кахрамон" асло у тарафда эмасдир...

Якинда Усмон Азим сценарийси асосида ишланган кинони кўриб колдим. Кинонинг номи "Йўколган одам". Филмнинг бош кахрамони билимли, акл-фаросатли ёш йигит ичкилик касофатида синфдошини пичоклаб кўяди. Бу килмишидан кўркиб, кишлокдан бош олиб чикиб кетади. Ёнида хеч кандай хужжати хам, пули хам йўк...
Асарнинг маъкул келган жихати шу бўлдики, атрофимизда яхшиликка кўл чўзувчи одамлар кўплиги очиб берилган. Йигитни танишмаса-да, унга иш бериб, яхши муомала килиб, ёрдам кўрсатгувчи одамлар топилади... Хуллас, асарда яхшилик асосий ўринга кўтарилган.
Бугун экранларга чикаётган киноларимизнинг кўпчилигида бунинг аксига гувох бўлаётган эдим: каерга борма ёвузлик, тугишган кишингдан хам яхшилик кўрмайсан...
Тўгри, хаётда ёвузлик учраб туради, лекин яхшилик, инсонийлик хам ундан зиёда бўлса, зиёдадирки, кам эмас!!!

AbuMuslim
27.09.2009, 12:45
киноларнинг кўплари касос, бахтсиз мухаббат, котилликлар хакида... хўш нега шундай киноларга талаб катта... сабаби нима экан... ?

AZiza X
07.01.2010, 10:32
Chunki bu tuyg'ular Insonning 72 qoniga yoyilib ketgan..

OmoN
13.01.2010, 11:43
Яқинда "Сув ёқалаб"ни кўрдим. Ажойиб кино.

Nigora Umarova
13.01.2010, 11:56
Яқинда "Сув ёқалаб"ни кўрдим. Ажойиб кино.

Фильмнинг сценарийси Эркин Аъзам қаламига мансуб. Бир пайтлар ўқигандим. Драматургнинг ўткир қалами , ўзига хос услуби сезилиб туради. Инсонлар ўртасидаги муносабатлар, инсон руҳиятидаги ички зиддиятлар яхши очиб берилган.

Nigora Umarova
13.01.2010, 12:06
Ўқувчиларим билан бирга "Эслаб юр" деган кинога тушгандик. Фильмнинг бош қаҳрамони болалар уйида тарбияланган Нажот исмли бола.
ҳаётда ўз ўрнини топиш учун бир қанча қийинчиликларни бошидан кечиради. Дўсти қийинчиликларни енгишга унга ёрдам беради. Дўсти оғир вазиятда қолган пайтда ўз жонидан кечиб унга ёрдам беради-операқия учун донор сифатида ҳз буйрагини беради.
Бугунги кун қаҳрамони сифатида кафеда ишловчи официантлар, продюссор ёрдамида кўтарилган истеъдод эгаси тасвирланган.
Фикримча, фильм кадрлари монтаж пайтида кўп жойлари олиб ташланганлиги туфайли фильмнинг асосий ғояси тўлиқ очилмаган.
Бироқ кишини ўйлантирадиган бугунги кун муаммолари кўтариб чиқилган.

Камолиддин Зайнутдинов
13.01.2010, 13:34
Яқинда "Сув ёқалаб"ни кўрдим. Ажойиб кино.
ха мен хам кўрдим . хақиқатдан ҳам яхши фильм экан . неча йил неча замонлардан бири энди яхши фильм ишлашибди . шу ерда бир савол . нимага ЎзТВ дан "Отамдан қолган далалар" фильмини хечам кўрсатишмайди ? ўзим топип кўраман деб кўп магазинларни қидирдим лекин топа олмадим . интернетда хам йўқ .

Gulnora Voisova
13.01.2010, 14:13
ЎзТВ дан "Отамдан қолган далалар" фильмини хечам кўрсатишмайди ? "Нето" жойлари кўп бўлса керак.

Доим нимадир ахтариб тополмай юрасиз-а? :smile:

Камолиддин Зайнутдинов
13.01.2010, 14:17
Доим нимадир ахтариб тополмай юрасиз-а?
шу де нуқул қийин нарсаларни қидираман . иложи бўлса эслатиб ўтинг нима қидивотувдим ?

Nigora Umarova
13.01.2010, 15:04
Якшанба куни Россиянинг "Звезда"("Юлдуз") каналида "Қўлга тушмас қасоскорлар" фильмини кўрсатишди. Ўзбекистон каналларида бу фильм умман кўрсатилмайди. Мафкурага тўғри келмайди.
Бизда ҳам бугунги кунда болалар учун шундай фильмлар ишлашса эди.

AbuMuslim
14.01.2010, 13:38
Хозир кўчилик "Аросат" фильмини макташмоқда... Кинонинг долзарблигига шубҳа йўқ...

Камолиддин Зайнутдинов
14.01.2010, 15:25
Хозир кўчилик "Аросат" фильмини макташмоқда...
ха "Аросат" фильми хам менга ёқди . хақиқатдан хам яхши фильм .
олдинги йили больницада даволанаётганимда мен билан бир палатада ётадиган боланинг холаси шунақалардан экан . бизга ноутбукда бир фильм олиб келиб кўрсата бошлади . сўкиб-сўкиб хайдавордим .

AbuMuslim
15.11.2015, 00:09
Киноларимизда бирон бир ўзгаришлар борми ёки ўша ўшами, ҳали ҳам...

Авдонин
16.11.2015, 08:59
хозирги бош кинолардаги кахрамонлар


ёлғончи (авантюрист)
яширин агентлар
разедчиклар
ўзга сайёраликлар
роботлар
тарзан
ниндзя
полициячилар ва хк...

главная идея не в том что они плохие, главное в том что в рамках современной капиталистической "демократической" системы НЕВОЗМОЖНО СТАТЬ ГЕРОЕМ НЕ НАРУШИВ эти рамки (т.е. ЗАКОН)
как бы говоря:
"ну да, ничего сделать нельзя...
но помечтать то можно?"