Просмотр полной версии : Реклама?! Жонга тегдинг-ку!
Бош ролдами ё (бош) асосий мавзу?
Цитата:
Сообщение от Hero
Бош ролдами ё (бош) асосий мавзу?
Кимнинг гапи? Манимча домлани.
Bobir Samadov
12.07.2012, 22:20
Xozirgi vaqtda bozorlardan reklamalarni olib tashlayapti shunga qanday fikr bildirasizlar Қайси бозордан қандай мавзудагиларини? Камина ҳали ҳеч ҳам бундай ҳолатнинг гувоҳи бўлмадим)))
Tulqin Eshbekov
13.07.2012, 05:22
Кимнинг гапи?
Компьютер баъзан шунақа "адашиб" туради... :)
Яхшиям деразам "Акфа" экан, бўлмасам бу гапиз точно асабга тегарди
Ayniqsa anashunusi juda qiziqda
Tulqin Eshbekov
14.07.2012, 06:12
Рекламаларни танқид қилавермасдан уларнинг талаб даражасида бўлиши учун жўяли таклифлар ҳам бериб борсак ёмон бўлмасди...
Қайси бозордан қандай мавзудагиларини? Камина ҳали ҳеч ҳам бундай ҳолатнинг гувоҳи бўлмадим
Chet davlatlarning axloqsiz reklamalari haqidagilar
Рекламаларни танқид қилавермасдан уларнинг талаб даражасида бўлиши учун жўяли таклифлар ҳам бериб борсак ёмон бўлмасди
Yoshlar kanaledan kecha reklama ko'rdim "himoya kamari" haqida. Manga yoqdi
Shahodat
14.07.2012, 21:16
Рекламаларни танқид қилавермасдан уларнинг талаб даражасида бўлиши учун жўяли таклифлар ҳам бериб борсак ёмон бўлмасди... Барча давлатларда реклама бўйича конун карорлари бор.
Tulqin Eshbekov
15.07.2012, 02:02
Manga yoqdi
Барча давлатларда реклама бўйича конун карорлари бор.
Рекламаларни ёритишда қонун-қоидаларга тўла амал қилинса - оламгулистон!
pipicron
18.07.2012, 11:50
Рекламалар хакида ёзмоычи эмасдим. Лекин Артел газ плиталари хақидаги рекламадан сўнг ёзиш керак деб ўйладим.
"Келинпошша, ОШ!!!"
"Дадаси, Ўтин"
Асака шахрида эса хеч кандай Артел газ плиталари ёрдам бермаслиги табиий. Негаки табиий газнинг ўзи йўқ. Агар бунинг ўрнига газ баллонларини ва газ баллонлар учун махсус тайёрланган газ плиталарини реклама қилишганда балки Асака халқи бу рекламани хатто ДВД дискларга ёзиб кўрган бўларди.
Мен Асака шахрини туманини газсиз қолганини реклама қилмоқчи эмасман. Бу хақиқатни хазирда бутун дунё билади. (Асака автозаводига хар куни юзлаб чет эллик мехмонлар келади ва уларга бу хақиқат аён ва улар албатта ватанига қайтишгач ўз таъсуротларини хамюртларига айтиб беришади.).
Айтмоқчи бўлганим, реклама ишлаб чиқарувчи студиялар реклама сифати билан бир қаторда, реклама намойиш қилинадиган мухитни, унинг турмуш тарзини, унинг ижтимоий-сиёсий, моддий ва маънавий ахволини хисобга олиши даркор.
Яна уша Артелдан оддий реклама: Агар бугун Кондиционер олиб бормасак уйда бизга овқат йуқ.
Албатта. Оддий ишчининг (ёки рахбарнинг, фарқи унчалик катта эмас) бир ойлик иш хақини хисоблаб қўринг. 6 ой иссиқ фаслда ишлаб топганини тежамкорлик билан сарфласа қишга албатта уйга кондиционер билан киради. Агар унгача кўчада овқатланиб захарланмаса ёки очликдан бир нима бўлмаса...
Бу ахир Рекламаку дейишингиз мумкин. Лекин, тан олинг, реклама хаётда уз ифодасини топади. Агар зўрга рўзғор тебратаётган оилада мана шу рекламадан сўнг мана шунака талаб қўйилса борми.... Бундан ташқари, ёш оилаларда мана шундай оилаларга (рекламада кўрсатилгандай) хавас уйғонади. Каранг, ишдан қайтаётган ишчи уйига йўл йўлакай бемалол кондиционер сотиб олиши мумкин экан. Буни англаб англамаган ёшлар рузғоридан нолишлари турган гап (худди мендек).
Хуллас, рекламаларга эхтиёт бўлишимиз, ва рекламалар хеч қачон хақиқатни кўрсатмайди деб ўз ўзимизни ишонтиришимиз керакка ўхшаб қолди. Лекин шуниси ёмонки, хақиқий реклама хам назаримиздан четда қолиши мумкин.
Bobir Samadov
18.07.2012, 21:00
россия каналларида автомобиллар рекламасини кўриб ҳавас қиламан, лекин ўзимизнинг телеканалларимизда нимагадир Эпика, Малибуларнинг рекламаси кўрсатилмайди )
Anvar Atakhanov
18.07.2012, 21:10
россия каналларида автомобиллар рекламасини кўриб ҳавас қиламан, лекин ўзимизнинг телеканалларимизда нимагадир Эпика, Малибуларнинг рекламаси кўрсатилмайди )
Шундогам автосалонларда йук нарсаларни нимасини реклама килади?
Anvar Atakhanov
18.07.2012, 21:17
сака шахрида эса хеч кандай Артел газ плиталари ёрдам бермаслиги табиий. Негаки табиий газнинг ўзи йўқ. Агар бунинг ўрнига газ баллонларини ва газ баллонлар учун махсус тайёрланган газ плиталарини реклама қилишганда балки Асака халқи бу рекламани хатто ДВД дискларга ёзиб кўрган бўларди.
Мен Асака шахрини туманини газсиз қолганини реклама қилмоқчи эмасман. Бу хақиқатни хазирда бутун дунё билади. (Асака автозаводига хар куни юзлаб чет эллик мехмонлар келади ва уларга бу хақиқат аён ва улар албатта ватанига қайтишгач ўз таъсуротларини хамюртларига айтиб беришади.).
Айтмоқчи бўлганим, реклама ишлаб чиқарувчи студиялар реклама сифати билан бир қаторда, реклама намойиш қилинадиган мухитни, унинг турмуш тарзини, унинг ижтимоий-сиёсий, моддий ва маънавий ахволини хисобга олиши даркор.
Хэхе, сандални, елпигични реклама килсинми :-) Ёки анжан печка, газ сурадиган кулбола моторними? :-) Сиз узингиз кондиционер ишлаб чикарсангиз дарров реклама килишни бошлайсиз, ахоли турмуш тарзи хакида уйлаб хам утирмайсиз уша пайтда, рекламаниям бошкаларникидан чиройлирок килиб тайёрлатасиз, булмаса сизнинг махсулотингизни хеч ким олмайди, бозор коидаси бу.
Сизларда газ бор шекилли, бизда хам газ йук, кандайдир одам устидан кулгандайда, ман хам ARTEL газ плитасини олганман, аммо ошхона бурчагида чанг босиб, жой эгаллаб ётибди.
Tulqin Eshbekov
19.07.2012, 05:35
россия каналларида автомобиллар рекламасини кўриб ҳавас қиламан, лекин ўзимизнинг телеканалларимизда нимагадир Эпика, Малибуларнинг рекламаси кўрсатилмайди )
Фикрингизга юз фоиз кўшиламан. Ўзбекистонимизнинг жаҳонга кўз-кўз қилишга арзийдиган ажойиб енгил машиналарини ҳарқанча реклама қилса арзийди. Бироқ, машина шайдолари рекламасиз ҳам янги машина олишга шу қадар иштиёқмандки, эшитишимча, ҳозир навбатда турган харидорларнинг охири - 2014 йилда эмиш! ;)
Вы еще про шапку на авто не забудьте упомянуть!
pipicron
19.07.2012, 11:18
ахоли турмуш тарзи хакида уйлаб хам утирмайсиз уша пайтда
Балки фикрингиз тўғридир. Бозор рақобати рахмсиз бўлади.
Болалигимизда биринчи бор рекламалар пайдо бўлганда телевизор қаршисида ўтиролмай қолардик: Аёллар гигиенасига тегишли товарлар, турли туман косметик воситалар... Ота она олдида бундай рекламаларни кўришни уят деб билардик ўзимизга. Хозир эса оилаларда рекламага эътибор бермай қўйилди. Ундаги мазмун, мохиятга эътибор сусайган. Бирор бир товар реклама қилиниши мумкин, лекин рекламада қўлланилган усул хеч кимни ташвишга солмайди. Агар парашютни реклама қилмоқчи бўлишса севгисидан айрилган ошикни томдан сакрашини хам сюжетга қўйишлари мумкин. Ёки Пичок рекламаси учун қотиллик сахнасини танлашлари мумкин. Бу хеч кимни ажаблантирмай қўйди. Лекин, энг ёмони шундаки, томошабин реклама қилинаётган товарга эътибор бермаслиги мумкин, лекин рекламада намойиш қилинган лавха уни хаётига таъсир қилиши мумкин. Мен аввал айтганимдек, газ плитасини рекламасида газ плитаси мени қизиқтириши мумкин, лекин ўтин ёришдан қутиласиз деган фикр рухиятимизга қаттиқ салбий таъсир кўрсатади. Ёки уйга кондиционерсиз қайтма деган рекламада кондиционер олишни хавас қилаётган ишчиларнинг рухиятида, фикрида ойлик маошига нисбатан шубха уйгонади. Ахир, кайси оила бекаси хавас килмайди, эри ишдан келаётганда, хеч кандай чекловларсиз уйга кондиционер кутариб келишини? Айнан мана шундай нукталар инсон рухиятига салбий таъсир курсатади, реклама килинаётган товар эмас...
Газ плитаси рекламасини бошини кўрганимда кўнглим бир оз юмшаганди, Рекламани Асакада олишибди ёки бутун Ўзбекистонда бир хил шароит экан деб. Реклама сўнггида эса ўйланиб қолдим: Газ плитаси олганим билан нима ўзгарарди? Балки Асакадан бошқа жойларда хаммаси яхши, фақат Асакада мана шундай вайрона, эътиборсизлик, порахурлик ва таниш билишчилик, конунларни хокимият томонидан менсилмаслиги, газ таъминотидаги ўғирликлар, газ назоратчилари ва рахбариятнинг ўзаро тил бириктириб халқни газ таъминоти учун қўшимча маблағ йиғишлари...
Реклама қилинаверса, ахийри реалликка айланиб қолар. Бундай ҳоллар кам эмас-ку! Холва,холва деган билан огиз....
Болалигимизда биринчи бор рекламалар пайдо бўлганда телевизор қаршисида ўтиролмай қолардик: Аёллар гигиенасига тегишли товарлар, турли туман косметик воситалар...
Ҳа, ҳозир бундай рекламаларга оддий қаралади. Масалан, "Palmolive" рекламаси.
Менга АРТЕЛ рекламасини (кондицинер ҳақидагиси) ҳар кўрганимда маҳсулот эмас, Дилноза Кубаева реклама қилингандек туюлаверади.
Ҳа, ҳозир бундай рекламаларга оддий қаралади. Масалан, "Palmolive" рекламаси.
Агар шу рекламани, Россия каналларида куйилаётган версияси куйилса-чи? Манимча оддий холат булмаса керак.
Агар шу рекламани, Россия каналларида куйилаётган версияси куйилса-чи? Манимча оддий холат булмаса керак.
Россия каналидаги версияси?
Жуда ошиб борса, биринчи кўрганда бир ҳайратланамиз, иккинчи сафар "ўҳҳу" деб қўямиз, учинчи сафар "ие" деймиз, тўртинчи сафар бемалол юз қизармасдан кўраверамиз. Одатий тажриба.
"Имоидум" препаратини рекламаси, хаммасидан утиб тушди, росса ишторлик бошланган пайт намойиш этилди. Ха энди реклама бошлади дейиш, мумкин эди, аммо рекламадаги бир гап, яъни "ич кетиши..." (узр) дегани умуман иштахани гип бугди куйди. Шу рекламани бошка пайт "айлантирилса" булмасмикин-а?
Anvar Atakhanov
20.07.2012, 23:20
Шу рекламани бошка пайт "айлантирилса" булмасмикин-а?
Шу дилбузарни ифтордан бошка пайт курилса булмасмикин-а? :-)
Шу дилбузарни ифтордан бошка пайт курилса булмасмикин-а? :-)
Яхши фикр, аммо бу кургур кандай ишлаб колганини сезмай коласизда гохида ))),
Барибир овкатланиш пайтида шунга ухшаш гапларни ишлатиш ноурин. Рекламани эфирга узатаётганлар хам бир уйлаб куриши уринли, балким сиз ва мен учириб куярмиз, аммо бошкалар шу улгурни кулогини бураб куймайди.
бошкалар шу улгурни кулогини бураб куймайди.
Тугри айтасиз, лекин шу дилбузарнинг пултисиз овкатлана олмайдиганлар хам бор...
pipicron
23.07.2012, 08:32
Янги реклама!
Қайнатилган тухум жонингизга тегдими? Иштахангиз бўғиляптими? Ошқозонга оғир ботаяптими? Унда гриллда пиширилган қуймокни тотиб кўринг. Албатта сизга ёқади. Билайн! Қуймоқнинг куймаган тарафида бўлинг!
Tulqin Eshbekov
25.07.2012, 05:28
холва деган билан огиз....
Яхшига гапга фаришта омин дейди, деган мақолга амал қилиниши назарда тутилган эди.
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot