Просмотр полной версии : Кутубхона қаерда?
Bahriddin Shayvaliev
20.12.2007, 16:14
Ҳурматли иштирокчи!
Балки мавзуни ўқиб, юзингиз тиришар, у сизга ўта жўн ва сийқаси чиққандек туюлар. Мен сизни қувватлайман, сиз тамомила ҳақсиз. Матбуотда ҳам, РВ-ТВ да ҳам бу масала атрофида қизғин муҳокамалар бўлган, турли қарашлар ўртага ташланган ва турлича хулосалар чиқарилган. Бунинг устига танқид эшитиш кимгаям ёқади дейсиз. Ўзим ҳам катталар менга танбеҳ беришса, эриш туюлади. Сабабини бошқа-бошқа давр вакили эканлигимизда деб биламан ва ўз билганимдан қолмайман. Лекин ҳар доим ҳам ҳақлигингга ишонаверма деган гап ҳам бор-ку...
Баъзан олдин нашр қилинган бадиий адабиётларни қўлимга олсам, бир нарса мени ҳайратлантирарди: китоб охирида 8-синф ўқувчилар учун, мактабнинг юқори синф ўқувчилари учун деган ёзувни ўқисам, ажабланарадим. Ахир мен бу китобларни университет талабаси бўлган давримда қўлимга ушлашим
эди. Ҳа, чекка бир қишлоқдан бўлсам, бизгача етиб келмагандирда деб қўярдим. Ундай десам, пойтахт мактабларининг бирида дарс берган чоғларим кўз олдимдан ўтади: ўқувчиларим бу китобни ўқиган бўлишлари мумкинми? Йўқ, энг саводи чиққанроғи ҳам дарслик материалларидан нарига ўтмас эди. Демак, сабаб жўғрофик жиҳатдан қаерда жойлашишга унчалик ҳам боғлиқ эмас экан. Сиз хоҳлаган одам ўзи топиб олади китобни, узу-кун ётиб олиб китоб ўқийдиган болалар камми дея эътироз билдирасиз. Сиз тўппа-тўғри айтдингиз. Бу инкор қилиб бўлмас ҳақиқат. Лекин уларни санасак, бармоғим ортиб қолмайди деб ким айта олади.
"Аргументы и факты" газетасида қизиқ бир маълумот ўқигандим, бундан қирқ йил олдин мамлакат аҳолисининг 90% ўз шахсий кутубхонасига эга бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 44% ни ташкил қилар экан. Бу кўрсаткич бизда қанчалик билмайман-у, лекин у қадар қувонарли эмаслиги аниқ. Акс ҳолда адабиётимизнинг кўзга кўринган мунаққидди Иброҳим Ғофуров "Ростдан ҳозир Вергилийни ким ўқийди? Ким ўқийди ҳозир Ҳомерни? Дантени ўқиётган бирорта марду майдон борми? Уларми? Фақат уларми? Навоийни ким ўқийди ҳозир?" дея куюнармиди. (мақола билан www.marifat.uz сайтида танишишингиз мумкин). Қодирий давридаги қироатхонлик кечалари бугун тарихга айланиб бормаяпдими? Китоб ўқиш бугун эскирган "одат" тусига кирмаяпдимикан. Бугунги ўқувчини қандай қилиб кутубхонага қайтариш мумкин?
Хўш, сизчи, сиз охирги ўқиган китобингизни эслай оласизми?
Охирги бор "Шайтанат"нинг сўнгги қисмини ўқиганман.
Иш деймиз, ташвиш деймиз - хуллас бахона топамиз китоб ўқимаслик учун. Шахсан мен хозир биронта кутубхонага аъзо эмасман. Интернет бор-ку деб баъзан узимни овутаман. Аммо, гапнинг очиги Интернетдан бирон бадиий китобни кучириб олиб укиганимни хам эслай олмадим. :worship8nz:
Atham Mirazizov
21.12.2007, 14:51
"Аргументы и факты" газетасида қизиқ бир маълумот ўқигандим, бундан қирқ йил олдин мамлакат аҳолисининг 90% ўз шахсий кутубхонасига эга бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 44% ни ташкил қилар экан.
Яқинда хаёлимдан мактаб пайтимда ўқитувчилар дарс вақтида ўқиётган адабий китобимни олиб қўйишгани ўтувди. Хозир ўша китобларимни болаларимга бериб ўқитаётибман. Афсуски кўпчилик катталар "тирикчилик" кетида болаларини адабиёт дунёсига киритиш тугур оддий ўқув дастурларига ахамият беришмайди. Буни натижасини ёшларнинг умумий савиясида кўрсак бўлади. Менинг уй кутубхонам макулатура (эсингизда бўлса ўрнига китоблар олса бўларди) хисобига тўлган, хозирда эса ахвол бошқача шекили.
Ахолида китобхонлик чанқоғини уйғатиш учун менимча китоблар кўламини ва кармонбоблигини яратиш керак (мисол учун ўқувчи ёшлар учун чегирмалар). Менга деса ёшларга кутубхонага мажбурий обуна ташкил этиш зарур (ўз вақтида менга шундай чора кўрилган).
Nigora Umarova
21.12.2007, 15:37
Хурматли Бахриддин Шойвалиев!
Долзарб мавзуни кутарибсиз. Китобхонлик ва кироатхонлик хар бир даврда мухим ахамиятга эга булган. Француз файласуфи Дени Дидро:"Одамлар китоб укишдан тухтасалар фикрлашдан хам тухтайдилар"- деган эди. Инсон ахборотга эга булиши учун китоб укийди. Одамларнинг китоб укимай куйишларига асосий сабаб ахборот олиш воситалари - радио, ТВ, интернет кабиларнинг кириб келишида деб биламан. Улар бир канча булса хам хаммасининг уз урни бор.
Хозир укувчилар китоб укимай куйди деб хамма айбни уларга куйиш нотугри. Катта арава каерга юрса, кичиги хам унга эргашади. Ёшларни китоб укишга кизикишини оиладан бошлаш керак. Бола аклини таний бошлагач ота-она унинг ёшига мос китоб укиб бериши лозим. Бу хол хамма оилаларда буляптими?! Йук. Ота-она китоб укиб беришга вакт топа олмайди. Ёки 4-5 ёшдаги боласига рангли расмли китоб олиб берган, у билан ана шу китобдаги расмларни мухокама килганларни биласизми?! Качонгача биз айбни ёшлардан кидирамиз. Узимиздан кидирайлик.
Якинда укувчиларимга (13-14 ёшлиларга) хаётдаги муаммоларни кузатишлари асосида катралар ёзишни топширдим. Бир укувчим куйидагича катра ёзибди:
"-Каердан хам сен пайдо булдинг, Сен пайдо булгандан бери одамлар мени укимай куйишди- дебди китоб компьютерга.
- Узинг айбдорсан- жавоб берибди компьютер. - Одамлар сени укийвериб аклли булиб кетганидан мени ихтиро килишган".
Китоб укишга булган хавас ёш хам, масофа хам танламайди. Китобхонлик, кироатхонлик кечалари кечалари хакида эслатдингиз. Хозирги гап-гаштакларда бирор китобни мухокама килишдан хам кура хал килинадиган "мухим масалалар" бор. Бугунги кундаги укувчи узига керакли булган маълумотларни бошка манбалардан олмокда.
Бу укувчилар китоб укимай куйяпти деган гап эмас. Укувчилик йилларимизда биз китобларни узбек ёки рус тилларида укирдик. Бугунги кун укувчилари бадиий адабиётни, узига керакли булган маълумотни уша ёзувчининг она тилида - инглиз ёки француз тилида укиётганини гувохи булдим. Инсон канчалик куп маълумотга эга булса тафаккур килади. Бу маълумотларни урганиши асосида киёслайди, тахлил килади. Укув йилининг бошида китоб укишга кизикиши булмаган укувчилар хам юкоридаги укувчилардан колишмасликка харакат килмокдалар. Танаффус пайтида хам уларнинг бирор бир асарни мухокама килаётганларини куриб кувонаман.
Yulduz Alieva
21.12.2007, 15:38
"Аргументы и факты" газетасида қизиқ бир маълумот ўқигандим, бундан қирқ йил олдин мамлакат аҳолисининг 90% ўз шахсий кутубхонасига эга бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 44% ни ташкил қилар экан.
Менинг фикримча, хозирда деярли хамма китобларни электрон куринишини Интернет глобал тармогида кучириб олиш еки сотиб олиш имкониятларини яратилган.
Nigora Umarova
21.12.2007, 15:58
Инсон хар доим бирор янгиликни билишга интилади. Шунга кура укийдиган адабиётларим:
- бадиий адабиёт (дам олиш учун);
- илмий адабиёт (сохамга оид);
- утиладиган дарс мавзуларига оид адабиётлар;
- газета ва журналлар.
Куни кеча "Маърифат фидойиси - Субутой Долимов" ва озарбайжонлик адиб Чингиз Абдуллаевнинг "Три цвета крови" китобларини укидим.
Алишер Навоий номли Давлат кутубхонаси, Фанлар Академиясининг кутубхонасидаги китоблардан доимий равишда фойдаланаман. Илмий ишларни кузатиб бораман.
Bahriddin Shayvaliev
25.12.2007, 11:19
Роз Товнсенд маълумот олиш каналларини қуйидаги шаклда бўлиб чиққан:
Инсон,
1 % таъм билиш,
1,5 % тегиш,
3,5 % ҳидлаш,
11 % эшитиш,
83 % кўриш орқали ўрганади.Ва у
ўқиганларининг 10 % ини,
эшитганларининг 20 % ини,
кўрганларининг 30 % ини,
ҳам кўриб ҳам эшитганларининг 50% ини,
гапирганларининг 80 % ини
ҳаракатлар билан бирга айтганларининг 90% ини яхши эслаб қолади.қоридаги тадқиқотдан кўриниб турибдики, инсон хотирасида қодаиган ахборотларнинг 10% нигини мутолаадан олинган маълумотлар, энг кўпини эса кўриш орқали олинган ахборотлар ташкил қилар экан. Бугунги ТВнинг холати хақида бахслашиб ўтирмаса хам бўлади(чунки бу мавзунинг ўзи катта бир мухокамага арзийди): ТВ реклама, ундаги ахборотлар, айниқса СЕРИАЛЛАР, бу нафақат бизда балки бутун курраи заминдаги холатдир. Бундан албатта, имунитет хосил қилиши керак, чунки таниқли ўзбек адаби Ўткир Хошимов таъбири билан айтганда "Хозирги бир марталик қўшиқ, мусиқа, кўрсатув, булар бир марта ишлатиладиган шприцга ўхшайди. Фақат улардан фарқи, улар инсон дидини ўтмаслаштиради."
Демак, энг яхши чора - МУТОЛАА!!!
Балки сиз бошқа фикрдадирсиз, мархамат!
Shermatov Mirzohid
25.12.2007, 15:29
Xozirgi kunda odamlar kutubxonalarga kamdan-kam kirayaptilar va qiziqish ham toboro kamayib bormoqda.Chunki xozirgi kunda zamonavy o'yinlar kopayib bormoqda va bu esa yoshlarni kitob o'qishdan chalg'itmoqda
Atham Mirazizov
26.12.2007, 18:42
Chunki xozirgi kunda zamonavy o'yinlar kopayib bormoqda va bu esa yoshlarni kitob o'qishdan chalg'itmoqda
Баъзи катталарни хатто ишдан хам. Шу борада русларни "делу время а потехе час" деган мақолига рахбарлаар ишчиларни, ота-она болаларни мажбурлаш керак.
Tursunov Kamolbek
27.12.2007, 14:51
Shahsan men 8-sinf bo'lganimcha kutibxonalarga tez-tez borib turardim.Hozirgi kunda men internetdan foydalanaman. Kutibxonaga esa vaqti vaqti bilan borib turaman.
Komil Eriev
27.12.2007, 14:58
Менинг фикримча, хозирда деярли хамма китобларни электрон куринишини Интернет глобал тармогида кучириб олиш еки сотиб олиш имкониятларини яратилган.
Бироқ, бундан фойдаланиш имкони ҳаммада ҳам мавжудмас-ку?
Farhod Abdurahmonov
27.12.2007, 16:59
Ҳозирги пайтда ўқувчилар кутубхоналарга кам бораяптилар. Нега деган саволга, қуйидагича жавоб бераман:
- кўп ўқувчилар интернетдан керакли маълумотларни олаяптилар;
- интернетнинг фойдаси ҳам, зарари ҳам бор, яъни, фойдаси шуки, интернетдан ҳоҳлаган маълумотни бир неча сониялар ичида олиш мумкин. Зарари эса ўқувчилар интернетга ишониб дангаса бўлиб, қолмоқдалар.
- умуман олганда ҳар иккиси ҳам зарур.
Yulduz Alieva
27.12.2007, 21:34
Менинг фикримча, хозирда деярли хамма китобларни электрон куринишини Интернет глобал тармогида кучириб олиш еки сотиб олиш имкониятларини яратилган.
Бироқ, бундан фойдаланиш имкони ҳаммада ҳам мавжудмас-ку?
Тугри, хаммада хам бундай имконияти йук ,лекин "интилганга толе ер" шундай экан харакат килган одам хар доим йул топади.
Bahriddin Shayvaliev
28.12.2007, 16:14
Менинг фикримча, хозирда деярли хамма китобларни электрон куринишини Интернет глобал тармогида кучириб олиш еки сотиб олиш имкониятларини яратилган.
Бироқ, бундан фойдаланиш имкони ҳаммада ҳам мавжудмас-ку?
Тугри, хаммада хам бундай имконияти йук ,лекин "интилганга толе ер" шундай экан харакат килган одам хар доим йул топади.
Yulduz, fikringzga qo`shilaman, intlanganga tole yor, harakatda barkat degan naql ham bor. Lekin tanganing ikkinchi tomoni ham bor. Yani, bevosita odamnng o`ziga bog`liq bo`lmagan jihatlar. Siz aytayapsizki, online tizmdagi kutbxonalarning borligi, net imkoniyatlarinng kengligi ommani kutubxonaga bo`lgan murojaatini qisqartirayapti deb.
Ma`lumki, respublikamiz aholisinng 64% qishloq joylarda istiqomat qiladi, AKT es asosan markazlarda mavjud, hattoki ayrim viloyat markazlarida ham internet zo`r deb aytib bo`lmaydi (bunga bevosta o`tgan yili viloyatlarda seminarda bo`lgan vaqtimiz guvohi bo`lganmiz). Demak, aholing juda kam qismigina netdan foydalanish imkoniyatiga ega, buing obektiv va subektiv sabablari bor.
Alidjan Nazarov
28.12.2007, 18:03
Албатта кутарилган мавзу жуда долзарб. Мен бу масалага бошка йул билан ёндашмокчиман. Балки кутубхона ходимлари хам кул ковиштириб утирмасдан узлари мактаб, колледж ва лицейларга бориб укувчилар билан турли учрашувлар утказиб турсалар, янги китоблар хакида гапириб берсалар, компьютер ва уйинлардан ташкари китоблар хам борлиги, компьютерни хар канча билса хам барибир китоб мутолаа килиш кераклиги хакида укувчиларга эслатиб турсалар яхши буларди. Мен мактаб укувчилигим даврида шундай учрашувлар тез-тез булиб турарди, учрашувдан сунг биз дустларимиз билан кутубхоналарга борар эдик.
Bahriddin Shayvaliev
28.12.2007, 18:09
Ҳурматли форум иштирокчилари!
Ҳукмингизга "Маъриат" газетасида чоп этилган ва ноябр ойида ушбу газетада ёш ижодкорлар ўртасида ўтказилган танловда "Энг яхши публициятик асар" номинациясида ғолиб деб топилган мавзуга қисман алоқадор бўлган мақолани ҳавола этаяпмиз. Хўш, нима деб ўйлайсиз, мазкур мақола куннинг долзарб муммосини кўтариб чиққанлиги учун ғолиб деб топилганми ёки бунга ижодкор маҳорати асос бўлгани?
КИТОБ ЖАВОНИНГИЗ БОРМИ?
Китобнинг ҳам оиласи, уйи бор — кутубхоналар уларнинг масканидир.
Китобга қизиқишимиз боис, мўъжаз кутубхонага, ҳеч бўлмаганда китоб
жавонига эга бўлишни хоҳлаймиз. Ҳар ким ёшлигидан ихтиёрий ёки мажбуран китоб ўқийди. Агар улар асраб-авайланса, тўпланса жавонларни тўлдириб туради — бошқаларга ҳам ёрдами тегади.
— Китобларга жуда қизиқаман, — дейди талаба Гулбаҳор Қобулова. —Айниіса, шеърий асарлар мутолааси жону дилим. Бобур, Навоий, Завқий, Фурқат, Сайфи Саройининг асарлари китоб жавонимнинг энг юқорисидан жой олган. Бадиий асарлар, тарих, тилга оид қўлланмаларимни ҳисобга олиб айтсам, юзга яқин китобларим бор. Ҳар бир инсон китоб ўқиши шарт, деб ўйлайман. Шу тариқа оила аъзолари, яқин танишларини ҳам мутолаага ўргатиб боради.
— Китоб жавоним бўлишини жуда хоҳлайман, — дейди Мунира Саидова.
— Немис филологияси факультетида ўқиганлигим боис, шу тилдаги китобларим кўп. Аммо бадиий асарлар кам. Баъзи курсдошларим ҳар ойда, стипендиясига икки-учтадан китоб олишади. Уларнинг китоб жавонларини кўрганман. Ўзимизнинг ва чет эл ёзувчиларининг энг машҳур асарларини учратишингиз мумкин у ерда. Улардан олиб ўқийман. Ўзимда 30 га яқин китоб бор. Лекин бу китоб
жавонимга камлик қилади.
— Ҳар бир ўқишга қизиққан инсон китобсиз яшай олмайди, — дейди яна бир талаба Машҳура Содиқова. — Абитуриент усиз талаба бўла олмайди. Китоб муваффаіият калитидир. Талаба бўлгунимга қадар ҳам жуда кўп бадиий асарлар ўқиганман. Мактабнинг юқори синфларида қизиқишим бўйича инглиз тили қўлланмаларини, инглизча китобларни йиға бошладим. Шу харакатларим натижасида мўъжазгина китоб жавони ҳосил бўлди. Талаба бўлганимдан сўнг корейс тилини ўргана бошладим. Ўзлаштириш давомида шу тилга оид манбаларни йиғдим ва китобларим сони янада ортди. Ҳозир 120 дан ортиқ ўқув қўлланма, бадиий асар, турли соҳага оид китобларим бор.
Китоб инсон ҳаётида катта ўрин тутади. Буни фарзанд тарбиясида кўп
кузатганмиз. Жавондаги китоблар эса ўқилмасдан қолмаса бўлгани...
Камола ПОЛВОНОВА,
ЎзДЖТУ талабаси
«Мастер-класс» тингловчиси
Энг яхши кутубхоналардан бири, бу- Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Асосий Кутубхонаси. У ердан Алишер Навоий номидаги кутубхонадан топиш мумкин бўлмаган китобларни топиш мумкин. Энг яхши тарафи шундаки, китобни уйга олиш мумкин (албатта паспорт эвазига, 1 кунига 500 сўм). Алишер Навоий номидаги кутубхонада эса, китобни уйга олиш мумкин эмас. Бу шундай бир тизимки, ксерокопияни фақатгина кутубхонадан чиқмаган ҳолда қилиш мумкин(омадингиз келиб ксерокопия машинаси ишласа албатта). Нархи ҳам арзон эмас: 40 сўм
Yulduz Alieva
07.01.2008, 15:32
Хурматли Азиза,Энг яхши кутубхоналардан бири, бу- Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Асосий Кутубхонаси. У ердан Алишер Навоий номидаги кутубхонадан топиш мумкин бўлмаган китобларни топиш мумкин. Энг яхши тарафи шундаки, китобни уйга олиш мумкин (албатта паспорт эвазига, 1 кунига 500 сўм). Алишер Навоий номидаги кутубхонада эса, китобни уйга олиш мумкин эмас. Бу шундай бир тизимки, ксерокопияни фақатгина кутубхонадан чиқмаган ҳолда қилиш мумкин(омадингиз келиб ксерокопия машинаси ишласа албатта). Нархи ҳам арзон эмас: 40 сўм
Сизнинг езишингиз буйича китобларни уйга олиб кетиш мумкин экан, лекин фойдаланувчи китобхонда паспортини ташлаб кетиш иложи булмаса у нима килиши мумкин??? Ва бу кутубхона каерда жойлашган? Хамма китобларни олиб кетишга рухсат борми??? 40 сум бу сингигча кимматми??(агар жуда хам зарур , керак китоб булса, менинг фикримча пулнинг катта ахамияти йук).
Ва бу кутубхона каерда жойлашган?
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Асосий Кутубхонаси Мирзо Улуғбек кўчасида (Академ городок) жойлашган. Осонроқ бўлиши учун: Ўзбекистон Фанлар Академиясининг биноси билан Беруний номидаги Шарқшунослик институти биносининг орасидаги иморат. Транспорт: 13, 6 трамвайлар, 96, 63, 123, 17 автобуслар.
40 сум бу сингигча кимматми??
пулнинг катта ахамияти йук)
Ҳозирги кунда кўпчилик одамлар рўзғорга зўрға пул етиштираётган бир пайтда, 1 варақ учун 40 сўм бу кичкина пул эмас. Албатта, ўзингиз таъкидлаганингиздек менинг фикримча, бу сизнинг шахсий фикрингиз. Хулоса чиқаришга шошилманг. Доно халқимиз айтганидек, шошган қиз элга (эрга) ёлчимайди.
P.S. бугунги хабарларга кўра, 1 варақ ксерокопия нархи 50 сўмга ошибди, шунингдек, китобни уйга олиш учун паспорт билан бирга 3000 сўм "залог" бўлиши керак экан.
Nigora Umarova
17.01.2008, 15:37
Афсуски кўпчилик катталар "тирикчилик" кетида болаларини адабиёт дунёсига киритиш тугур оддий ўқув дастурларига ахамият беришмайди. .
"Туйчибой"
Туйчибой туй киладиган булди: суннат туй...
"Сабзу туграр" га келган махалла оксоколлари "юз кило гуруч шартми, узингизни кийнамай куя колинг", деган эди, астойидил хафа булди:
- Нима, мен одаммасманми? Узимга яраша орзу-хавасим бор, улфатларим бор... Мен хам юртнинг ошини еганман...
Шундай булди... Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди...
Тонг отмасдан хофизлар хониш килди. Гурас-гурас одамлар келди...
Туйчибой "юз йигирма кило ошнинг тагида бир капгир колмаганини" гапириб юрди...
Икки хафталардан кейин уйида кий-чув булиб колди. Узи бакирган, хотини додлаган...
Хар калай куздек кушни... Чикдим.
Карасам, Туйчибой ток сури тагида турибди. Кузлари бежо.
Нукул бир гапни такрорлайди: "Узимни улдирсам кутуламанми? Улиб кетсам кутуламанми, санлардан?!"
Янга нарирокда шумшайиб турибди.
- Туй киламан деб бугзимгача карзга ботдим! - деди кушним чинкириб. - Мени хонавайрон килмокчимисан?.. Узимни улдириб куя колай!..
Янга мени куриб бир кадар таскин топди, шекилли эрини юпатди:
- Куйинг, дадаси, узингизни босинг... - Кейин айвон томонга караб мушт дулайтирди. - Сан, киз улгурга качон акл киради-я?! Ман буни нонга чикарсам, китоб обкебди!.. Хах, уша санга китоб укишни буюрган укитувчингнинг уйига ут тушсин! Саккиз юз сумгаям китоб оладими, жувонмарг?! Китоб санга ош билан нон булармиди, ер ютгур!
... Кушнимнинг еттинчими, саккизинчи синфда укийдиган кизига энди кузим тушди.
Кизалок айвон устунига суяниб турар, кафти билан юзини тусганича, унсиз, укиниб-укиниб йиглар эди...
Индамай чикиб кетдим.
... Ростини айтсам, умримда биринчи марта... узбек булганимга уялдим.
Уткир Хошимов "Дафтар хошиясидаги битиклар" дан
Демокчиманки, китоб укишга булган кизикиш оиладан бошланади. Катталар болаларидаги бу хавасни йукотиб юборишмаса, кутубхона манзилини тез ва осон топиб олишади.
Anvar Latipov
07.04.2008, 19:08
Ma`naviyatli kishining qo`lidan yomonlik kelmaydi deyishadi. Ma`naviyat darajasinini o`lchab bo`lmasa kerak. kitob inson siyratini go`zallashtiradi. Kitob o`qishdan qolish xayrli emas. Bunga zamon va makondagi arzimas sabalarni ko`rsatish ham nazarimda kurakda turmasa kerak.
Цитата:
Сообщение от Bahriddin Shayvaliev
"Аргументы и факты" газетасида қизиқ бир маълумот ўқигандим, бундан қирқ йил олдин мамлакат аҳолисининг 90% ўз шахсий кутубхонасига эга бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 44% ни ташкил қилар экан.
Менинг фикримча, хозирда деярли хамма китобларни электрон куринишини Интернет глобал тармогида кучириб олиш еки сотиб олиш имкониятларини яратилган.
Бу ҳам бир кутубхона. Кимда электрон кутубхона мавжуд ва унда қанча электрон китоб бор?
Бу мавзу ёки унга яқинроқ мавзу шу форумда бир неча бор учради. ОАВ ларида ҳам бир неча бор мунораза қилинган. Лекин қизиғи шундаки суҳбат йўналиши яна интернетга бориб боғланяпти. Менинг фикримча биздаги кутубхоналарда замонавий ахборот технологиялари ксеракопия билан чегараланиб қолган. Кутубхона тизимида электрон кутубхона тизимини яратишни таклиф қилганимда бир овоздан кутубхонага ҳеч ким келмай кўяди деб қаршилик қилишган. Кутубхонанинг ўзида хам электрон тизим ташкил қилса бўлади-ку. Аммо бунинг урнига ксеракопия билан шуғулланишни маъқул кўришади. Бундан улар моддий манфаатдор. Аммо электрон кутубхонадан келадиган даромад олдида бу моддий манфаатдорлик ҳеч нарса эмас.
Россий давлат кутубхонаси иккала тизимда ҳам ишлаяпти. Хатто бошқа шахарларда махсус виртуал филиалларига эга. Пуллик хизмат хам кўрсатяпти. Ўзини иқтисодий жиҳатдан таъминлаяпти. Мен Ўзбекистондан туриб унинг хизматидан фойдаланаяпман. Аммо Тошкентдаги биронта бир кутубхонадан электрон усулда фойдаланиш имкони йўқ. Бизда бир гап. Кутубхонада пул йўқ. Излаган имкон топади. Балки мен эшитмагандирман. Китоб ўқиш фойдадан ҳоли эмас. Аммо бир нарсани таъкидламоқчи эдим. У одатий кўринишда бўладими, электрон кўринишда бўладими барибир китоб.
Мутахассис сифатида шуни айтишим мумкинки, биринчи боскичдаги электрон китоблар (оддий HТML варианти) ўртача ҳисобда 2-3 МБ атрофида ҳажмга эга бўлади. Оддий CD дискда 200-300 китобдан иборат электрон кутубхонани жойлаштириш мумкин. Агар ички қидирув системасини ҳам жойлаштирилса керакли маълумотни қидириш учун сониялар кифоя. Исталган жойда фойдаланиш ва олиб юриш учун жуда қулай.
200-300 китоб учун неча дона китоб жавони керак? Ёки таътилга кетаётганда бу китоблардан фойдаланиш учун қанча машина кира қилишим керак?
Masud Mahsudov
08.04.2008, 10:00
Бу ҳам бир кутубхона. Кимда электрон кутубхона мавжуд ва унда қанча электрон китоб бор?
Hozir compni qarasam, mening elektron kutubxonamda 250 dan ortiq kitob bor ekan... Shularning 100 tadan ortiqrog'i badiiy adabiyot, qolganlari ilmiy adabiyot. Barcha kitoblarning taxminan 8-9% gina o'zbekcha holos :(... Aksraiyati rus tilida... 20% ga yaqini esa boshqa tillarda ekan (ingliz,nemis,turk,arab)...
Uyimdagi kutubxonam esa, elektron kutunxonamga qaragnada ancha "kambag'al"... 100 taga ham bormaydi, uydagi kitoblar...:-(...
Яқинда шу форумда http://ziyouz.com/ сайтини манзилини билиб қолдим. Кўрдим. Кирил алифбосидаги барча китобни кўчириб олдим. Лотин алифбосини ўқишда қийналаман. Бу ердаги китобларнинг аксари шу алифбода экан. Тоғай Муроднинг "Бу дунёда ўлиб бўлмайди" қиссасини ўқишга қийналганим учун компьютер воситасида кирил алифбосига алмаштирдим. Бунинг учун менга атиги 25 минут вақт кетди. Демак кутубхонам яна бир китобга бойиди. Уч киши бир вақтда учта компьютерда ўқидик. "Партиянинг олтинлари" ни сотиб олганимда бир ой ўқиганман. Бу китоб зерикарли эканидан эмас балки навбат тегмаганидан. Уйга ким биринчи борса ўша китобни ўқишга келишган эдик. Қайси кўринишдаги китоб маъқул эканлигини суҳбатдошлар ўзига ҳавола.
Masud Mahsudov
08.04.2008, 10:30
Тоғай Муроднинг "Бу дунёда ўлиб бўлмайди" қиссасини ўқишга қийналганим учун компьютер воситасида кирил алифбосига алмаштирдим. Бунинг учун менга атиги 25 минут вақт кетди.
25 min??? Namuncha ko'p vaqt?... Buning uchun lotinni kirillga, kirillni lotinga aylantirdigan Word dasturi uchun maxsus makroslar mavjud. U yordamida butun kitob uchun 25 minut emas, 1 min ham sarflamaysiz... Pochtangizni pm qilib yuboring, bo'shaganimda o'z e-mailimni qarab ko'raman... qaerdadir bor edi... topib jo'natib yuboraman...
25 min??? Namuncha ko'p vaqt?... Buning uchun lotinni kirillga, kirillni lotinga aylantirdigan Word dasturi uchun maxsus makroslar mavjud. U yordamida butun kitob uchun 25 minut emas, 1 min ham sarflamaysiz.
Фикрингизга қўшиламан. Аммо китоб PDF форматида экан. Уни Wordга ўтказиш, лотинчага алмаштириш қ,ғ, ҳ, ў харфларини алмаштириш (бизда уни автоматик алмаштириб бўлмайди) ва яна PDF форматига ўтказиш ва дискка ёзиш учун 25 минут керак булди холос.
Бадиий адабиётларингиз руйхатини бера оласизми балки мен учун китоблар бордир
:187:
Masud Mahsudov
08.04.2008, 10:58
25 min??? Namuncha ko'p vaqt?... Buning uchun lotinni kirillga, kirillni lotinga aylantirdigan Word dasturi uchun maxsus makroslar mavjud. U yordamida butun kitob uchun 25 minut emas, 1 min ham sarflamaysiz.
Фикрингизга қўшиламан. Аммо китоб PDF форматида экан. Уни Wordга ўтказиш, лотинчага алмаштириш қ,ғ, ҳ, ў харфларини алмаштириш (бизда уни автоматик алмаштириб бўлмайди) ва яна PDF форматига ўтказиш ва дискка ёзиш учун 25 минут керак булди холос.
Бадиий адабиётларингиз руйхатини бера оласизми балки мен учун китоблар бордир
:187:
:)... Pdf formatidan wordga ko'chirish 30 sekund vaqt oladi-ku?... Undan tashqari men aytgan makros o'zbek alifbosi uchun mo'ljallangan bo'lib, q, g', h, o' harflarini ham o'zgartiradi...
Badiiy adabiyotlarim ro'yxati tuzib chiqlmagan... Lekin Siz aynan qaysi yo'nalishga qiziqishingizga qarab o'shanga tegishli kitoblarimni taxminan aytishim mumkin... Masalan Tolstoy, Dostoevskiy, Duma, Jack London, Den Brown, Teodor Drayzer, Paolo Koel'o ning deyarli barcha asarlari mavjud...
Samariddin
23.07.2008, 14:59
Qodiriy davrida aholining yarmi savodli bo'lishgan va kitob o'qishgan,hozirgi kunda aholining barchasi savodli,lekin ularning yarmi kitob o'qiydi.Hech narsa o'zgarmagan.
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot