PDA

Просмотр полной версии : 2008 йил - Ёшлар йили. Сиз ундан нима кутяпсиз?

Sobir Davlatov
10.12.2007, 18:38
1997 йилдан бери юртимизда ҳар бир йилга ном бериш анъанаси мавжуд. Президентимиз Ислом Каримов томонидан Конституциямизнинг 15 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда 2008 йилнинг Ёшлар йили деб эълон қилиш таклифини мамлакатимиз ёшлари катта қувонч билан қарши олдилар.
Президентимиз нутқининг тўла матнини ушбу манзилда ўқинг: http://www.press-service.uz/uz/gsection.scm?groupId=5254&contentId=34971

2008 йил - Ёшлар йили. Хўш, бу йилда дилингизга қандай режалар туккансиз? Таълимда ва бошқа соҳаларда мамлакатимиз бўйлаб 2008 йил давомида қандай ишлар амалга оширишни тавсия қилардингиз?

Ёшлар йили бошқаларидан фарқ қилиши учун кўпроқ қайси жабҳаларга эътибор берган маъқул?

Husen
10.12.2007, 18:56
2008 йил - Ёшлар йили. Хўш, бу йилда дилингизга қандай режалар туккансиз? Таълимда ва бошқа соҳаларда мамлакатимиз бўйлаб 2008 йил давомида қандай ишлар амалга оширишни тавсия қилардингиз?

Шахсан мен 2008 йилда ZiyoNET ни билмаган ёшлар орамизда бўлмаслигини жуда-жуда истардим. Мазкур йил ZiyoNET таълимнинг барча жабҳаларига кириб бориши учун амалий харакатлар йили бўлиб қолади деган умиддаман.

Azamat Davletmuratov
10.12.2007, 21:29
Непонятно чето.. Топикстартер что хотел этим добыть от нас?! И узбекский еле-еле понимаю (сорри!).

Yulduz Alieva
11.12.2007, 01:33
Непонятно чето.. Топикстартер что хотел этим добыть от нас?! И узбекский еле-еле понимаю (сорри!).

Просто он хочет узнать мнение молодежи и что они ждут из этого.:187:

Azamat Davletmuratov
11.12.2007, 01:46
Просто он хочет узнать мнение молодежи и что они ждут из этого.:187:

Хмм... странно. Лучше потом отпишусь по данной теме. Кстати - а мы ваще то попадаем в эту категорию молодежи? :naughty:

Sobir Davlatov
11.12.2007, 10:23
Кстати - а мы ваще то попадаем в эту категорию молодежи? :naughty:
Eсли вы, себя не относите к категории молодежи тогда давайте им хорошие советы.

join
12.12.2007, 23:49
Мавзу ҳам, унинг номи ҳам зерикарли. Йилдан нимани ҳам кутиш мумкин? Имкониятларни реал воқеликдан келиб чиққан ҳолда баҳолаш, чамалаш, режалар ишлаб чиқиш керак. Мақсадга етиштирувчи воситаларни бирма-бир кўздан кечириб чиқиш лозим. "Янги йил куни Қорбободан нима кутяпсиз?" деган саволга ўхшаб қолибди. Агар журналист бўлсангиз, савол муваффақиятиз чиқди, дейман.

Мен бир нарсага ҳайрон бўламан. Йилларга ном бериш анъанаси аввал бошдан яхши ғоя бўлган, буни инкор этмаймиз. Лекин. Йил қандай ном билан аталмасин, бу "соҳага ўша йилнинг ўзидагина эътибор қаратиш керак, дегани эмас"лигини талаба даражасида фикрловчи ёш фуқаролар ҳам яхши тушунадику.

Bahriddin Shayvaliev
14.12.2007, 10:05
Мавзу ҳам, унинг номи ҳам зерикарли. Йилдан нимани ҳам кутиш мумкин? Имкониятларни реал воқеликдан келиб чиққан ҳолда баҳолаш, чамалаш, режалар ишлаб чиқиш керак.
Масалага бундай енгилтаклик билан қараш ярармикан? Назаримда муаллиф жудаям муҳим мавзуни ўртага ташлаган ва айнан ўзингиз таъкидлагандек, мавжуд имкониятларни тўғри баҳолаш ҳамда улардан имкон қадар самаралироқ фойдаланиш учун тенгдошлар ҳукмига ҳавола қилади. Ўзаро фикр алмашишга чақиради, биргаликда бизга, яъни ёшларгагина таалуқли бўлган муаммо ва масалаларга муносабат билдиришни сўраган, холос. Буни зеркарли ёйинки аҳамиятсиз деб билиш билмадим қайси қолипга тўғри келади. Зеро, Вольтер айтганидек, мен сизнинг фикрингиз ҳурмат қиламан лекин унга қўшила олмайман.

Bahriddin Shayvaliev
14.12.2007, 10:15
"Янги йил куни Қорбободан нима кутяпсиз?" деган саволга ўхшаб қолибди. Агар журналист бўлсангиз, савол муваффақиятиз чиқди, дейман.
Мавзу муваффаққиятсиз, ҳмм, бу борада ҳам сал чуқурроқ ёндашиш керакмикан. Муаллиф айтмоқчи бўлган гапини, мақсадини рўй-рост ва очиқ-ойдин дангал баён қилган. Сўз ўйини-ю, турли қочиримлардан ва бошқа лисоний тасвир ифодаларидан чекинган ва бу ўзини оқлаган. Журналитика ижод назарияси ва амалиётида ҳам ижодкор ўзи баён қилмоқчи бўлган фикрни аниқ, содда ва тушунарли тарзда етказиб бериш жуда муҳим саналади. Зеро, атоқли ўзбек адиби Абдулла Қаҳҳор айтганидек, сарлавҳа- ярим мақоладир. Менга бу умумий ва зерикарли туюлмади. Яна қайдам.

Sobir Davlatov
14.12.2007, 11:15
Имкониятларни реал воқеликдан келиб чиққан ҳолда баҳолаш, чамалаш, режалар ишлаб чиқиш керак. Мақсадга етиштирувчи воситаларни бирма-бир кўздан кечириб чиқиш лозим. "

2008 йилга "Ёшлар йили"деб ном беришимиз муносабати билан тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида махсус давлат дастури ишлаб чиқилмоқда ва амалга оширилади.Бу дастурнинг асосий мақсад ва вазифалари хақида гапирилганда,айрим мухим,бугунги кунда долзарб масалаларга эътибор қаратилади.
Зеро Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек:"таълим сохасида амалга оширилаётган умуммиллий давлат дастурларимизнинг ижросини янги босқичда кўтариш,марказда ва жойлардаги бунга жавобгар бўлган идораларнинг маъсулятини ошириш керак"деган фикирлар таъкидлаб ўтилди.

.

join
15.12.2007, 01:17
Муҳтарам Bahriddin Shayvaliev, сиз ҳамкасбга ўхшайсиз, айтингчи, сиз ҳам норасмий форумда расмиятчилик тарафдоримисиз?

Ilhom Soliev
15.12.2007, 02:49
Мавзу долзарблигига шубҳа йўқ! Лекин саволни аниқ қўйсангиз яхши бўларди, қуруқ гап бўлмаслиги учун қуйидаги саволни таклиф қиламан - ёшларга тааллуқли қандай лойиҳаларни ривожлантириш зарур деб ҳисоблайсиз? Топикстартерга ҳам мавзуни, маъқул келса, шу саволга ўзгартиришни тавсия қиламан.

Nigora Umarova
15.12.2007, 12:19
Фикримча, Ёшлар йилига нима кутяпман деб эмас, бу йил кандай ишларни амалга ошираман деб ёндошган маъкулрокмикан?!..

Bahriddin Shayvaliev
15.12.2007, 17:23
Муҳтарам Bahriddin Shayvaliev, сиз ҳамкасбга ўхшайсиз, айтингчи, сиз ҳам норасмий форумда расмиятчилик тарафдоримисиз?

Ҳурматли, Join! (Узр, исмингизни билмаганим сабаб шундай деб мурожаат қиляпман).

Тўғри топибсиз, биз ҳамкасбмиз, лекин муносабатим ҳамкасблик чегарасида ташқарида эди. Яъниким, ўз объектив фикрим. Сиз ҳақсиз, расмиятчилик эркин фикр билдириш муҳитини буғиб қўяди. Келинг, саволнинг қай тарзда қўйилишидан қатъий назар, асосий мақсаддан оғишмасдан, фикр-мулоҳазаларимиз билан очиқ-ойдин ўртоқлашайлик; хато ва камчиликлар, келгусидаги режалар хусусида муҳокама қилайлик.

Ilhom Soliev
16.12.2007, 11:21
тушунарли...

Sobir Davlatov
17.12.2007, 13:37
Хурматли форум иштирокчилари бир савол мурожат қилсам.Форум деганда нимани тушунасиз? Содда қилиб айтганда эркин фикр ва мулохазалар яъни виртуал дигустация майдони эмасми.Шундай экан мениниг мавзум ва унга қўйилган саволлар:эркин мавзу ва саволлар сирасига киради деб ўйлайман.Тўғри сизлар эътироз билдиришга хақли сизлар.Масалага бундай енгилтаклик билан қараш ярармикан?Лекин мен сизлардан мавзу ёки унинг номи хақида бахс мунозара олиб борилишини сурамаган эдим.Аксинча 2008 йил - Ёшлар йили. Хўш, бу йилда дилингизга қандай режалар туккансиз? Таълимда ва бошқа соҳаларда мамлакатимиз бўйлаб 2008 йил давомида қандай ишлар амалга оширишни тавсия қилардингиз?

Ilhom Soliev
17.12.2007, 17:28
Масалага бундай енгилтаклик билан қараш ярармикан?
Кимни назада тутганингиз қизиқ? Жиддий муносабатда Сизни қўллаб-қувватлашдан бошқа мақсадим йўқ эди... Майли...

Azamat Davletmuratov
17.12.2007, 19:07
Ауу? У меня иероглифы какие-то в ИЕ браузере, только вот Опера показывает нормально. В чем дело?

Husen
18.12.2007, 16:02
2008 йил - Ёшлар йили. Демак, бу йилда биз ёшларга узимизни курсатиш учун янги-янги имкониятлар яратилиши шубхасиз.
Бизга нима килиб беришар экан дея бокимандалик кузи билан караб 2008 йилдан бирон нарсани таъма килиш керак эмас. Шахсан, мен аввал хам атйган эдим, яна айтаман - бу йилда ёшларнинг АКТ ва Интернет буйича билимларини ошириш учун аник харакатлар килиш керак. Масалан, биргина ZiyoNET бўйича олайлик. Хозир биз - ХТВ даги булим Тошкент шахри ва вилояти худудларидаги ташкилотлар билан купрок алока киляпмиз. Вилоятлар ва чекка туманлар билан алокамиз телефондаги сухбатдан нарига утмайди. 2008 йилда энг чекка туманларгача бориш керак - Интернет ва АКТ нинг афзалликларини тушунтиришимиз керак, сайтларини очишда кумак беришмиз керак. Интернет оркали ахборот алмашинувини урганган ёшлар эса атрофдаги турли муаммоларни унинг кумагида хал этишлари мумкин. Менинг таклифим шу !!!

Ilhom Soliev
18.12.2007, 18:52
сайтларини очишда кумак беришмиз керак.
жуда ўринли фикр, шу жумладан, кимда қандай таклиф бўлса ҳамкорлик қилишга тайёрман!

JUS
26.12.2007, 16:47
Кечирасизлару, юкоридаги постларни ўкиб чикканимдан сўнг бир нарсага тушунолмай колдим. Манимча савол, муаллифнинг ўзини караши бўйича тўгри танланган ва ташланган. Сизлардан саволни сарлавхаси эмас, мана шу саволга ўзингиз хохлаганча, ўзингиз тушунганча жавоб беришингиз сўралган, лекин кўп эътибор факат саволни сарлавхасига каратилган. Агар саволни бошкача килиб ўзгартириш керак бўлса, мархамат сизлар ўзгартиринг ва биз хам фикр алмашайлик.
Мани тушунчам бўйича 2008 йил-ешлар йили. Биз ундан нима кутяпмиз?
Ман хохлардимки, институт ва университетларнинг давлат гранди бўйича ўкишга кабул килиши озгина кўпайтирилса. Чунки шартнома асосида кабул килинадиганларнинг орасида, оилавий холати тўгри келмайдиган абитуриентлар хам кам эмас. Мана шулар учун озгина имкониятлар яратиб берилса, максадга мувофик иш бўларди.

Chester Bennington
28.02.2008, 21:43
Kimda Yoshlar yili haqida ma'lumot bor? Manga kerak edi.
Iltimos, kimda b-sa manga yuboringlar. Oldindan Rahmat.

NigoraGayubova
01.03.2008, 19:52
Yoshlar yilida mani chet elga o'qishga yuborishligisini hohlardim.
Manga zo'r sponsor topilishini istardim.:naughty: (egoistman)

uzigabek
04.03.2008, 15:22
Ассалому алайкум хурматли форумдошлар. Жуда хам кизикарли мавзу очилибди рости.

Бу йил ман хар хил режалар килганман. Авваламбор узимни сайтимни портал даражасига олиб чикиш. Сайтимга фойдали маълумотларни кушиб бориш ва купрок фойдаланувчилар жалб килиш. Бу албатта энг асосий режам. Ундан кейинги режам Чет элга бориб укиб келиш ёки шу ерда магистратурага укишга кириш.

Ундан ташкари. Умуман шу йилда бир катта узгариш килишларингни жудаям хохлардим. Килаётган конкурс ва акцияларингда нафакат uz доменлари катнашса балки бошка домендаги узбек тилида булган сайтлар хам катнашса. Бу ман учун жудаям яхши янгилик булар эди.

olimbek
07.03.2008, 10:45
Форум деганда нимани тушунасиз? Содда қилиб айтганда эркин фикр ва мулохазалар яъни виртуал дигустация майдони эмасми
Хурматли Собир Давлатов. Бу мавзу фикр билдираётганлар мавзу бўйича эмас, мавзу сарлавхаси хақида фикрлашяпти шекилли. Ёки бекорчиликдан бир нарса ёзиб қолдириш илинжида. Бу менга САР ни эслатяпти

Sobir Davlatov
05.04.2008, 18:34
Хурматли Собир Давлатов. Бу мавзу фикр билдираётганлар мавзу бўйича эмас, мавзу сарлавхаси хақида фикрлашяпти шекилли. Ёки бекорчиликдан бир нарса ёзиб қолдириш илинжида. Бу менга САР ни эслатяпти
Келинг унда сиз бошла бера қолинг. Мавзу хақида фикир билдиришни.
Бекорга Президентимиз 2008-йил "Ёшлар йили" деб эълон қилмагандирлар.

olimbek
07.04.2008, 08:39
Умуман бу йилда мўлжаллаган ишларим жуда кўп. Биринчи навбатда олдимга илмий ишларимга оид режаларим киради. Бу режалар шу йилда бажарилиши шарт. Ўйламайманки бу йилнинг Ёшлар йили деб эълон қилиниши мен учун катта ёрдам бўлади, бўлаяпти ҳам.

Ra`noxon Xo`jaeva
07.04.2008, 10:37
hozirgi kunda yoshlarga katta e'tibor berilayotgan ekan albatta biz yoshlar ham bundan unumli va samarali foydalanishimiz darkor. Kelajakda uz urnimizni topishda har xil kiyinchiliklar uchrab turadi biz mana shu tusiklardan utib olsak marra bizniki!!!!! Yoshlar birlashsa yangi yangi goyalar paydo buladi imkoniytlardan foydalanib uz sohamni etuk mutaxasisi va uni rivojlantirishda uz bilim va mexnatimni sarflashga hissamni kusha olaman degan umiddaman. manimcha har xil tadbirlar va seminarlar utkazilib turilsa nur ustiga a'lo nur bulardi.

Masud Mahsudov
08.04.2008, 12:25
Fikrimcha, yoshlarning o'z ustida ishlashi, o'zini rivojlantirishi, o'z mutaxassisligi bo'yicha yetuk kadr bo'lishi uchun yilning "Yoshlar yili", "Talabalar yili" yoki yana boshqacha qanaqadir yillar deb atalishi shart emas... Hamma gap yoshlarning o'zi ustida ishlay olishida, maqsad qo'ya olishida va bekor narsalarga vaqt sarflamasligida...
Bu yildan nima kutish mumkinligiga kelsak ham shu javob: ya'ni kim nima ekkan bo'lsa shuni o'radi... Arpa ekilgan bo'lsa, yoshlar yili munosabati bilan bug'doyga aylanib qolmaydi... :-)... Asosiysi o'qish, o'rganish va bilimlarni amalda qo'llay bila olish kerak... Hayol qilish emas...

Mavzuga oid bir latifa:
Bir odam do'stiga dedi:
- Do'stim, bugun zo'r tush ko'ribman... Tushumda millioner bo'lib ketibman. Tushning o'ngdan kelishi uchun nima qilishim kerk-a?
- Kamroq uxlash kerak...

Ana Sizlarga maslahat: Kamroq uxlash kerak!!!...:)

Anvar Latipov
09.04.2008, 16:11

Latifa ajoyib ekan. Fikringizga kelsak, u ham orginal, hamma narsa avval oxirdan insonning o`ziga bog`liq, bu bor gap. faqat tanganing ikkinchi tomoni ham bor. Yilga ma`lum bir nom berilishi, ana shu sohaga nisbatan e`tiborning kuchayishidan dalolat beradi. Aslida, yoshlar va ularning ta`lim olishi har bir davr uchun birdek muhim, agar ma`lum bir yilda bunga bo`lgan e`tibor davlat siyosati darjasiga ko`tarilsa, buning nimasi yomon. Masalan, "Yoshlar yili" munosabati bilan yosh oilalarga kredit olish imkini berildi, bundan ham foydalangan tengdoshlarimiz talaygina. Bu yil o`qishga kirish imtihonlarida yangilik bo`lar deya kutayotgan abiturientlar ham yo`q emas.
Ana ko`rdingiz kim uchundir yangi imkoniyatlar eshigi ochilgan.

Masud Mahsudov
09.04.2008, 16:24

Aha, albatta bunday imkoniyatlardan foydalanish kerak... qarshiligim yo'q... "lekin shunday imkoniyat bo'lib qolarmikin", - deya umid qilgandan, o'qishiga yahshi e'tiborni qaratsa, va u imkoniyatlarni qo'shimcha variant sifatida qoldirilsa, olam guliston... Yoshlarimizning aybi - mana shu ko'rsatilishi mumkin (yo aniq emas) bo'lgan imkoniyatga bor umidlarini tikishlaridir... Ya'ni, Osmondan oltin tushganini kutgandek... Harakat qilish kerak, Yaratgan ham baraka beradi... Hukumatning yosh oilalarga berayotgan imkoniyati juda yahshi narsa albatta... Bunday foydalanish imkoni bor-ku, lekin foydalanmasa ham yahshi narsa emas... Lekin har doim ham shunday imkoniyatlar berilavermaydi...undan tashqari bu imkoniyatlarni hammaga ham teng kuchli qilinmayotgani achinarli hol... Achhchiq bo'lsa-da, haqiqat...

Anvar Latipov
09.04.2008, 16:35

Men osmondan chalpak yog`isini kutish- xayolparastlik tarafdori emasman. Har doim harakatda bo`lish bugunning talabi. Yaratilgan va yaratilajak imkoniyatlat har doim hamma uchun birdek imkoniyatli bo`lmaydi, bu gapingizda ham jon bor. Men faqat Yilga ma`lum bir nom berilishi, unga davlat miqiyosida yondashilishi shu sohada jindek bo`lsada o`zgarish bo`lishidan umid qilish mumkin demoqchiman.
Harakat qilish esa har kimning uhdasidagi vazifa.

Masud Mahsudov
09.04.2008, 16:46

Albatta fikringizga to'liq qo'shilaman... Bu siyosatdan to'liq foydalanish maqsadga muvofiq...

Masalaning ikkinchi tarafi shundaki, aynan shu hukumat tomonidan qarailayotgan va qaratilajak imkoniyatlar iste'molchilarga to'liq yetib bormayotganligida...yo'lda, kimlarnidir manfaatlariga xizmat qilayotganida... :(

Anvar Latipov
09.04.2008, 18:11

Masalaning siz ko`rasatayotgan tomoni haqiqatda inkor qilib bo`lmas. ne qildik, axir guruch kurmaksiz bo`lmas deyishadi. Mana shu erda yuqorida o`zingiz ta`kidlaganingiz harakat va shijoat talab etiladi. Biz imkoniyatlarimiz darajasida o`z huquqlarimizni himoya qilsak va bu yo`lda hormasang natijasi albatta bo`ladi. Zero, o`zingiz aytganingizdek, bizdan harakat, yaratgandan barakat.

Sanjarbek Rizoqulov
09.04.2008, 18:50
"Yoshlar yili" dan umidlarim katta. Iqtidorli o`quvchilar va talabalar uchun maxsus grantlar joriy qilinsa zo`r bo`lar edi. Toki iste`dodli yoshlar chet el grantlari bilan xorijga chiqib ketmasdan, milliy grantlarni yutib davlat rivojiga hissa qo`shishsa.

Masud Mahsudov
10.04.2008, 09:06
"Yoshlar yili" dan umidlarim katta. Iqtidorli o`quvchilar va talabalar uchun maxsus grantlar joriy qilinsa zo`r bo`lar edi. Toki iste`dodli yoshlar chet el grantlari bilan xorijga chiqib ketmasdan, milliy grantlarni yutib davlat rivojiga hissa qo`shishsa.

Gapingizda jon bor ukam... Lekin milliy grantlarni yutib, iste'dodli yoshlarimiz shu yerda o'qiganidan ko'ra, chet el bilimlarini olib qaytishi ko'proq samara beradi... Chunki rivojlanayotgan mamlakatga rivojlangan mamlakatlarning taraqqyot yo'li qo'llanma bo'lishi kerak... U qo'llanmani, tabiiyki bu yerda o'rganolmaysiz... Chet elda o'qib kelib davlat rivojiga xissa qo'shish, vatanimizda o'qib ishlagandan ko'ra ancha katta foyda beradi... Chunki bizning oliy o'quv yurtlarida bilim berish saviyasi pastroq, buni hammamiz tan olishimiz kerak...

Sanjarbek Rizoqulov
10.04.2008, 17:36

Chet elda malaka oshirib kelish va uni bu erda qo`llash ezgu ish, buning afzalliklari haqida gapirmasa ham bo`ladi. Men shuni nazarda tutgan edimki, aksariyat xorijiy grantlar asosida chiqib ketgan yoshlar uzoq muddat vatanlariga qaytishmaydi. Adashmasam, "Umid" granti ham shu sabab yopilgan. Istardimki, o`zimizning intelektual boyliklarimiz o`zimizga safarbar bo`lsa, bor bo`yi bilan yurt ravnaqiga hissa qo`shsa.

Sobir Davlatov
02.05.2008, 10:59
Men shuni nazarda tutgan edimki, aksariyat xorijiy grantlar asosida chiqib ketgan yoshlar uzoq muddat vatanlariga qaytishmaydi. Adashmasam, "Umid" granti ham shu sabab yopilgan. Istardimki, o`zimizning intelektual boyliklarimiz o`zimizga safarbar bo`lsa, bor bo`yi bilan yurt ravnaqiga hissa qo`shsa.
Siz nazarda tutayotga yohslarda "vatan tuygusi"degan tushunchadan aslo yiroqdalar.Bino barin bunday yoshlar uz ona vataniga bulgan mehir muhabbaat,sadoqat yuq.Aksariyat yoshlar chet elga bilim urgangani emas balki pul ishlab usha erda qolib ketsam degan umidda ketadilar.

Sanjarbek Rizoqulov
02.05.2008, 11:58

Sal qaltisroq hukm chiqarmadingizmikan? Aslida ular haqiqy vatanparvarlar emasmi? Mavjud vaziytani to`g`ri baholagan va qo`l qovushtirib o`tirmasdan chora qidirgan hamda yordamga shaylangan (mayli o`z oilasiga bo`lsin, axir uning oilsi O`zbekistonda-ku, qolversa o`z oilasi har kim uchun vatandir)larni vatan xoini deb ayblash to`g`ri deb bo`larmikan? Balki, men ozgina xayolga erg berib tor o`ylayotgandirman, lekin nima bo`lganda ham men ullarni yoqlayman va ularga havas qilaman. Chunki men ham kelajakda chet elda o`qish niyatidaman.

join
02.05.2008, 23:01
Siz nazarda tutayotga yohslar "vatan tuygusi"degan tushunchadan aslo yiroqdalar.

Lekin hech kim uzoq xorijda bo'lib kelmagunicha, vatan tuyg'usini mukammal his qilolmaydi!

Maestro
03.05.2008, 13:47
Siz nazarda tutayotga yohslarda "vatan tuygusi"degan tushunchadan aslo yiroqdalar.Bino barin bunday yoshlar uz ona vataniga bulgan mehir muhabbaat,sadoqat yuq.Aksariyat yoshlar chet elga bilim urgangani emas balki pul ishlab usha erda qolib ketsam degan umidda ketadilar.

Sal qaltisroq hukm chiqarmadingizmikan? Aslida ular haqiqy vatanparvarlar emasmi? Mavjud vaziytani to`g`ri baholagan va qo`l qovushtirib o`tirmasdan chora qidirgan hamda yordamga shaylangan (mayli o`z oilasiga bo`lsin, axir uning oilsi O`zbekistonda-ku, qolversa o`z oilasi har kim uchun vatandir)larni vatan xoini deb ayblash to`g`ri deb bo`larmikan? Balki, men ozgina xayolga erg berib tor o`ylayotgandirman, lekin nima bo`lganda ham men ullarni yoqlayman va ularga havas qilaman. Chunki men ham kelajakda chet elda o`qish niyatidaman.

Фикримча, Сиз Собир Давлатовни тушунмадингиз... Гап давлат грандлари
(маблағлари) ҳисобидан не-не умидлар билан ҳорижга ўқишга юборилган ва ўқиш тугаганидан сўнг ватанга қайтиб сидқидилдан ишлаш ўрнига, у ёқларда қолиб кетган ёки ватанда "хўжакўрсин"га ишлаган ёшлар ҳақида кетаяпти.
Асло ўз ҳисобидан чет элларга ўқиш ёки ишга бораётган ёшларга ҳақида эмас.

Sanjarbek Rizoqulov
15.05.2008, 10:54
Фикримча, Сиз Собир Давлатовни тушунмадингиз... Гап давлат грандлари (маблағлари) ҳисобидан не-не умидлар билан ҳорижга ўқишга юборилган ва ўқиш тугаганидан сўнг ватанга қайтиб сидқидилдан ишлаш ўрнига, у ёқларда қолиб кетган ёки ватанда "хўжакўрсин"га ишлаган ёшлар ҳақида кетаяпти. Асло ўз ҳисобидан чет элларга ўқиш ёки ишга бораётган ёшларга ҳақида эмас.

Балким... лекин негадир улар мега идеалдай булиб колган ва шу сабаб танкидий фикрни хазм килиш огиррокдай.

Maestro
15.05.2008, 13:07
негадир улар мега идеалдай булиб колган...

РЭП таъсирида бўлса керак ;-))...
Жиддий айтганда - ялтираган ҳамма нарса ҳам олтин бўлавермайди...

Sanjarbek Rizoqulov
26.05.2008, 16:40
негадир улар мега идеалдай булиб колган...

РЭП таъсирида бўлса керак ;-))...
Жиддий айтганда - ялтираган ҳамма нарса ҳам олтин бўлавермайди...

Balkim, hozir faqat klassika eshitayapman.
To`gri,yaltiragan hamma narsa oltin emas, shunday bo`lsada, tog`day so`rayapman, tuyaday berib qolar...

Maestro
01.12.2008, 17:42
2008 йил - Ёшлар йили. Хўш, бу йилда дилингизга қандай режалар туккансиз?

Мана, йил ҳам тугай деб қолди...
Бирор нарсага эришилдими ёки join таъкидлаганларидекмикин:
Йилдан нимани ҳам кутиш мумкин? Имкониятларни реал воқеликдан келиб чиққан ҳолда баҳолаш, чамалаш, режалар ишлаб чиқиш керак. Мақсадга етиштирувчи воситаларни бирма-бир кўздан кечириб чиқиш лозим. "Янги йил куни Қорбободан нима кутяпсиз?" деган саволга ўхшаб қолибди.

Ниятлар ва режалар ажойиб эди:

Мазкур йил ZiyoNET таълимнинг барча жабҳаларига кириб бориши учун амалий харакатлар йили бўлиб қолади деган умиддаман.

Ман хохлардимки, институт ва университетларнинг давлат гранди бўйича ўкишга кабул килиши озгина кўпайтирилса.

Yoshlar yilida mani chet elga o'qishga yuborishligisini hohlardim.

Авваламбор узимни сайтимни портал даражасига олиб чикиш. Сайтимга фойдали маълумотларни кушиб бориш ва купрок фойдаланувчилар жалб килиш. Бу албатта энг асосий режам. Ундан кейинги режам Чет элга бориб укиб келиш ёки шу ерда магистратурага укишга кириш.

Умуман бу йилда мўлжаллаган ишларим жуда кўп. Биринчи навбатда олдимга илмий ишларимга оид режаларим киради. Бу режалар шу йилда бажарилиши шарт. Ўйламайманки бу йилнинг Ёшлар йили деб эълон қилиниши мен учун катта ёрдам бўлади

"Yoshlar yili" dan umidlarim katta. Iqtidorli o`quvchilar va talabalar uchun maxsus grantlar joriy qilinsa zo`r bo`lar edi.
Бир сарҳисоб қилайлик энди ;-)
Лозим топсалар, форумдошлар натижалар ҳақида хабардор қилсалар дегандим...

OmoN
02.12.2008, 11:24
Ауу? У меня иероглифы какие-то в ИЕ браузере, только вот Опера показывает нормально. В чем дело?
Вопрос к дядя Биллу :)

Aziza Abdunabiyeva
05.12.2008, 14:27
Nega hamma jim...?

Lutfillo Tursunov
05.12.2008, 18:43
Nega hamma jim...?

Сукунат ризолик аломати :) Демак, Ёшлар йилида ҳамма ўз орзусига эришган ёки аксинча...

Aziza Abdunabiyeva
06.12.2008, 14:01
Nega hamma jim...?

Сукунат ризолик аломати :) Демак, Ёшлар йилида ҳамма ўз орзусига эришган ёки аксинча...

Erishilmoqchi bo'lingan orzularga qaraganda... 2-variant haqiqatga yaqinroq bo'lsa kerak.
Ya'ni sukut alomati uyat, andisha...