PDA

Просмотр полной версии : «Таълим самарадорлигини оширишда ZiyoNET таълим ахборот тармоғининг аҳамияти» мавзусидаги семинар тренинглар


Husen
03.11.2007, 17:31
2 ноябр куни Тошкент давлат юридик институтида “Таълим самарадорлигини оширишда ZiyoNET таълим ахборот тармогининг ахамияти ” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди. Ушбу анжуман Республика Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Тошкент давлат юридик институти томонидан ташкил этилди. Унда мамлакатимиз олий ўқув юртларидан 60 дан ошиқ вакиллар иштирок этишди. Тадбирда ZiyoNET Ресурс Маркази директори Б.Гайбуллаев сўз олиб, тармоқ фаолияти ҳамда портал тақдим этаёган имкониятлар ва афзалликлар хусусида тўхталди. Шунингдек, ZiyoNET Ресурс Марказининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хузуридаги бўлими бошлиғи И.Ёрматов ва бўлим мутахассиси В.Тўйчиевларнинг кўргазмали маърузалари ҳам барчада қизиқиш уйғотди. Куннинг иккинчи ярмида эса семинар-тренинг иштирокчилари мустақил равишда порталдан фойдаланиш бўйича амалий машғулотларда иштирок этишди. Хўш, семинар-тренинг ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олдими? Бу ҳақида унда иштирок этган ҳамкасбларимизнинг мулоҳазаларини кутамиз.

Husen
07.11.2007, 10:09
http://uza.uz/uz/society/1177/ - семинар ҳақида ЎзАА тарқатган хабар билан ушбу ерда танишинг...
Семинар ҳақида мулоҳазалар билдирилмагани боис у қизиқарли ўтмаган деган хулосага келса бўладими?
Шахсан, менинг амалий машғулотлардан кўнглим тўлмади. Интернетнинг сифатсиз ишлагани боис иштирокчилар шунча-ки, компьютерга термулиб ўтиришди. Ваҳолангки, ҳар бир иштирокчи билан индивидуал ишлаш учун имкониятлар етарли эди. Сабаби, ўша куни ZiyoNET нинг ҳамма ходими ўша ерда хизматга шай бўлиб турганди.

Komil Eriev
07.11.2007, 10:45
Семинар-тренингнинг тарқатма материаллари орасида албатта ZiyoNET бўйича қабул қилинган Президент ва Вазирлар Махкамасининг Қарорлари бўлиши лозим эди. Футболка-ю наклейкадан кўра менимча, шуниси муҳимроқ эди.

Umarbek Allamov
17.11.2007, 10:50
http://uza.uz/uz/society/1177/ - семинар ҳақида ЎзАА тарқатган хабар билан ушбу ерда танишинг...
Семинар ҳақида мулоҳазалар билдирилмагани боис у қизиқарли ўтмаган деган хулосага келса бўладими?
Шахсан, менинг амалий машғулотлардан кўнглим тўлмади. Интернетнинг сифатсиз ишлагани боис иштирокчилар шунча-ки, компьютерга термулиб ўтиришди. Ваҳолангки, ҳар бир иштирокчи билан индивидуал ишлаш учун имкониятлар етарли эди. Сабаби, ўша куни ZiyoNET нинг ҳамма ходими ўша ерда хизматга шай бўлиб турганди.

Семинар максадидан келиб чиккан холда натижага бахо бериш керак. Бу урин гап интернетнинг сифатсиз ишлаганида ёки семинарни ташкиллаштириш жараенида камчиликларга эътиборни каратиш керак эмас. Семинар иштирокчилари бир кун давомида факат кейинчалик бажариши керак булган ишларни режалаштириб олишди. Вилоятларда жойлашган олий укув юртларидан келган хамкасблар бир-бирлари билан тажриба алмашишлари, кейинги уринда ZiyoNET тармогидан фойдаланган холда олий укув юртлари уртасидаги алокаларни кенгайтиришлари тугрисидаги сухбатга гувох булдим. Бу хам асосий натижа хисобланади.

Jamoliddinova
04.02.2008, 14:56
Judayam yaxshi shunday anjumanlarni ko'p o'tkazib turish kerak

NigoraGayubova
12.02.2008, 20:19
Men ham shu fikrdaman,
juda yaxshi mavzuni muhokama qilibsizlar.
Ayniqsa e'tiborlisi hozirgi kundagi OAVlarimizda internetdagi axborotni passiv darajadaligi.Bundan tashqari fotojurnalistikaga e'tibor yo'qligini ham ta'kidlab o'tish joiz deb o'ylayman.
Birinchi navbatda odamni e'tiborini tortadigan eng kuchli axborot - Bu -rasm.
Kerak bo'lsa animatsiyalardan foydalanish internetimizning kuchayib borishiga turtki beradi deb o'ylayaman.
To'g'ri, bularning barchasi mushkul bo'ladi, ammo bunday sivilizatsiyada orqada qolish bizlar uchun salbiy holat.

vakhid
17.07.2008, 23:09
«Таълим самарадорлигини оширишда ZiyoNET таълим ахборот тармоғининг аҳамияти» мавзусидаги семинар тренинглариннг материаллари билан кайрда танишиб чикса булади?

аник фанлар укитувчиларининг Август кенгашида айнан ZiyoNET таълим ахборот тармоғининг аҳамияти хусусида укитувчиларга маълумот бериш ниятида эдим.
ёки кайрдан кучириб олса булади?

Aziza Abdunabiyeva
18.07.2008, 00:41
Вилоятларда жойлашган олий укув юртларидан келган хамкасблар бир-бирлари билан тажриба алмашишлари, кейинги уринда ZiyoNET тармогидан фойдаланган холда олий укув юртлари уртасидаги алокаларни кенгайтиришлари тугрисидаги сухбатга гувох булдим. Бу хам асосий натижа хисобланади.

Тугрику-я, лекин тренинг иштирокчиларига мустақил равишда порталдан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлардан узларига нимадир олиш имкони берилмаган булса кандай килиб ZiyoNET тармогидан фойдаланадилар?

Ibragim Yermatov
18.07.2008, 09:14
Тугрику-я, лекин тренинг иштирокчиларига мустақил равишда порталдан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлардан узларига нимадир олиш имкони берилмаган булса кандай килиб ZiyoNET тармогидан фойдаланадилар?

Мустақил ўрганувчиларга ушбу (http://www.ziyonet.uz/ru/competition/planeta/) манзилда керакли манбалар бор.
https://img.uforum.uz/images/7374311.jpg

Husen
18.09.2008, 18:00
17 сентябр куни ZiyoNET Ресурс Марказининг Халк таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими томонидан Тошкент шаҳрида барча вилоятлар Халқ таълими бошқармаларида фаолият юритаётгн 15 га яқин ZiyoNET координаторлари учун семинар уюштирилди.
Таълим муассасаларини ZiyoNET тармоғига улаш жараёнлари жадаллашаётган бир кезда ушбу координаторларнинг вазифалари, маъсулияти бироз ошади.
Жумладан, худудий ZiyoNET маъсулларига уланиш мониторинггини олиб бориш, бу буйича маълумотларни вазирликка такдим килишда доимийликни таъминлаш, вазирликдаги бўлим билан тезкор ахборотлар алмашинувини ва уланган муассасаларда тармок имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш каби бир қатор вазифалар юкланади.
Семинарда мазкур вазифалар юзасидан ZiyoNET Ресурс Маркзининг Халк таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими бошлиғи Умар Алламов маъруза қилди. Куннинг иккинчи ярмида семинар ўз ишини бўлимнинг Юнусободдаги нуқтасида давом эттирди. Унда координаторларга портал ва форум имкониятлари яқиндан таништирилди. Улар шу ернинг ўзидаёқ рўйхатдан ўтиш жараёнларини амалга оширишди. Бунда бўлим ходимлари ўзларига тақсимланган вилоят координаторларига кўмак бериб туришди.
Семинар сўнггида координаторларга ZiyoNET дан эсдалик совғалар топширилди. Бу тартибдаги семинар ва тадбирларни тез-тез ва айниқса ҳуддуларда ҳам ўтказиш лозимлиги қайд этилди.

https://img.uforum.uz/images/6162085.jpghttps://img.uforum.uz/images/836595.jpg
https://img.uforum.uz/images/1735442.jpghttps://img.uforum.uz/images/3793616.jpg

Husen
26.09.2008, 14:51
25 сентябр куни Мирзо Улугбек туманидаги 35 мактабда “ Таълим самарадорлигини оширишда ZiyoNETнинг роли” мавзусида семинар-тренинг уюштирилди.
ZiyoNET Ресурс Марказининг Халк таълими вазирлиги хузуридаги булими ва Мирзо Улугбек туман халы таълими булимии тоомнидан ташкил этилган мазкур семинарда тумандаги мактабларнинг 35 нафар укув-тарбия ишлари буйича директор уринбосарлари иштирок этди.
Семинарда ZiyoNET Ресурс Марказининг Халк таълими вазирлиги хузуридаги булими мутахассислари – Хусен Тангриев, Жасурбек Уринбоев ва Юлдуз Алиевалар иштирок этиб, кургазмали маърузалар килишди.
Семинар иштирокчиларига портал ва форум имкониятлари, тармокнинг максад ва вазифалари батафсил тушунтирилди. Уланиш жараёнлари юзасидан ахборотлар берилди.
Семинар сунггида Мирзо Улугбек тумани мактаблари билан хамкорликда ишлаш графиги тузилди. Мазкур графикка биноан хафта давомида мактаблардан вакиллар учун ZiyoNET булимида машгулотлар ташкил этилади.

Семинардан фотолавхалар

https://img.uforum.uz/images/2696599.jpghttps://img.uforum.uz/images/8870445.jpg
https://img.uforum.uz/images/3784871.jpghttps://img.uforum.uz/images/5564120.jpg[/QUOTE]

Umarbek Allamov
27.09.2008, 17:53
ZiyoNET тармогининг имкониятларидан фойдаланишни урганишда бундай семинар-тренингларнинг урни катта. Шунинг учун бундай семинар-тренинглар Тошкент шахридаги барча туман халк таълими булимларида утказилиши режалаштирилган.

Dilmukhammad Kayumov
30.09.2008, 17:09
Айни пайтда мамлакатимизда Корея таълим ва тадкикотлар ахборот марказининг бир гурух вакиллари мехмон бўлиб туришибди. Халк таълими вазирлиги хузуридаги Мултьмедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш Маркази билан хамкорлик килаётган мазкур хорижий ташкилот ходимлари сафар доирасида ZiyoNET Ресурс Марказининг Халк таълими вазирлиги хузуридаги бўлимда хам бўлишди.
Мехмонларга бўлим ходимлари ZiyoNET тармогининг максад ва вазифалари, портал ва форумнинг имкониятлари хусусида инглиз тилида маърузалар килишди.
https://img.uforum.uz/thumbs/7959217.jpg (https://img.uforum.uz/images/7959217.jpg)https://img.uforum.uz/thumbs/2058196.jpg (https://img.uforum.uz/images/2058196.jpg)
Тадкикот Маркази директори Панг Мюнг Сук тармок фаолиятига юкори бахо берар экан, жумладан шундай деди:
- Ўзбекистонда таълим муассасаларини Интернетга улаш жараёнлари давлат микёсида амалга оширилаётгани мамлакатинггизда таълимга бўлган эътиборнинг юксак намунасидир.

Учрашувлар чогида Мюнг Сук хоним Кореяда фаолият юритаётгвн таълим тармокларини хам танишитириб ўтди. Шу жумладан, Кореа таълим портали (www.edunet.net (http://www.edunet.net/)) хакида хам фикр алмашилди.

https://img.uforum.uz/thumbs/6706311.jpg (https://img.uforum.uz/images/6706311.jpg)https://img.uforum.uz/thumbs/2457240.jpg (https://img.uforum.uz/images/2457240.jpg)