PDA

Просмотр полной версии : Авлиё Георгий тасмаси


Shokir Dolimov
15.04.2018, 15:10
АВЛИЁ ГЕОРГИЙ ТАСМАСИ

Айримлар авлиё Георгий тасмасининг тарихи ва аҳамиятини билмаслиги ва у ҳақда тез-тез гапирилишининг сабабини тушунмай, талмовсираётган бўлса, бошқа бировлар аксинча, тутуриқсиз далиллар келтирганча, ўша латтага сал кам ҳурмат-ла қарашга даъват этиб, тасма ҳақида кўп гапиравермасликни тавсия этмоқдалар.
Кўпни кўрган донолар айтган экан: «Ғояга қарши ғоя, мафкурага қарши мафкура ила курашмоқ керак», деб. Авлиё Георгий тасмаси замирида ҳам кўплаб давлатлар, асосан собиқ совет республикалари, шу жумладан, мустақил Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига зид ғоялар мавжуд-ки, уларни ватанпарвар ёшларимиз билиб қўйгани яхшидир.

Ўзбекистонда тайёрланмайдиган, хориждан давлатимиз ҳудудига маълум ва номаълум каслар томонидан расмий ва норасмий йўллар орқали муштарак мақсад кўзланган ҳолда олиб кирилаётган авлиё Георгий тасмаси ҳар йили 9 май арафасида республикамиз фуқаролари орасида, айниқса, ҳаётий позицияси ҳали мустаҳкам шаклланмаган ўқувчи ва талаба-ёшларимизнинг алоҳида тоифаси орасида тарқатилмоқда. Бундай тадбирни оқлаётган, уни миллий мустақиллигимиз асосларига ҳурматсизлик акцияси эканлигини кўра-била туриб, лоқайд қолаётган ёки ўша тасманинг тарқатилишига қарши фикр билдирганларни қаттиқ қоралаётган айрим кишилар ёлғоннинг, хориж мутахассислари томонидан тарихий фактлар чийланишининг қурбонига айланиб бораётгани, халқимизга ёт ғоя рамзининг кенг оммалашиб боришига хизмат қилаётгани ниҳоятда шармандали ҳолатдир.

Авваламбор эслатиб ўтмоқ жоизки, ўша тасма Рим императори Диоклетиан замонида яшаган, христианликни, яъни империя ҳудудида тақиқланган динни, ўзи Рим армияси генерали бўла туриб, қабул қилган ва ушбу қилмиши учун ўзининг бутпараст императори Диоклетиан томонидан қатл этилган «авлиё» Георгий сиймоси билан боғлиқдир.
Вақт ўтиб, ўша «авлиё» дин йўлида ҳалок бўлган киши сифатида мазлум христианларнинг ҳомийсига, христиан лашкарининг «ғалабага элтувчи авлиёси» рамзига айлантирилган.

Мазкур сиймонинг шон-шуҳрати қандай пайдо бўлгани ҳақида тарихчилар шундай дейди: «Авлиёнинг юртига бориб қайтган салиб юриши қатнашчилари, у ҳақда атайин ҳар хил овоза тарқатишган. Хусусан, 1209 йили авлиё Георгий Қуддус шаҳрини ишғол қилиш жангида эгнига қизил хоч (крест) тасвирланган оқ кийимда (плашда) иштирок этган. Христиан жангчиларига қаҳрамонлик кўрсатгани учун бериладиган мукофотнинг «Георгиевский крест» номи айнан шундан келиб чиққан». Аниқроқ айтиладиган бўлса, лашкарга ҳомийлик қиладиган ўша сиймонинг келиб чиқиши христианлар билан мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтган уруш тарихи билан боғлиқдир.

Shokir Dolimov
15.04.2018, 15:12
Россияда бу сиймо Россия-Туркия уруши даврида орден кўринишида гавдаланиб, унга император аёл Екатерина иккинчининг тегишли фармони ила динлараро зиддият мазмуни берилган.
Туркистон ҳудудида эса авлиё Георгий тасмасига эга бўлган ўша орден илк бор 1865 йили пайдо бўлди. Хусусан, ушбу орден билан ўриснинг 1865 йили Тошкентни босиб олиш жангида, 1866 йили бўлиб ўтган Россия-Бухоро урушида, Самарқанднинг қамал қилинишида, Каттақўрғон, Панжикент, Самарқанд ва Ургут бекликларини истило қилишда, 1873 йили Хўжант ва Фарғона водийсини забт этишда, 1876 йили Қўқон хонлигини истило қилишда, 1873 йили Хива хонлигини эгаллашда иштирок этган аскар ва зобитлари подшо ҳукумати томонидан тақдирланган. Демак, ўзбеклар ва Туркистон ҳудудида яшайдиган бошқа халқлар устидан мустамлакачилик ҳокимияти ўрнатилишига ҳисса қўшган душманларимиз тақдирланган.

Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбеклар ва Марказий Осиё халқларининг бошқа вакиллари томонидан намоён этилган жасорат билан авлиё Георгий сиймосининг ўзаро боғланишини юқорида келтирилган учала фактнинг ўзи ғирт бемаъниликка чиқаради.

Демак, фашизмга қарши курашган ўзбек миллатига мансуб қариянинг кўксига динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи бўлмиш ўша авлиё Георгий тасмасини қадаб қўйиш – юқорида тилга олинган айрим юртдошларимизнинг юзи-ю, виждонига боғлиқдир.

Shokir Dolimov
15.04.2018, 15:13
Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, ҳатто динга қарши шафқатсиз кураш олиб борилган собиқ совет мустамлакачилиги даврида ҳам «ғалабага элтувчи авлиё» Георгий сиймоси билан боғлиқ ҳар қандай латта ёки бошқа нарса қатъий ман этилган. Яъни 1917 йилдан 1992 йилга қадар совет режими амалиётида ҳам, совет мафкурасида ҳам ундай сиймо номига эга бирон-бир рамз бўлмаган. Фақат гвардия тасмаси ва қизил байроқ бўлган холос. Тўғри, гвардия тасмаси мукофот тасмаси бўлган, лекин ғалабанинг расмий рамзи саналмаган.
Гвардия сўзи ўзи нимани англатади? Гвардия, деб қўшинларнинг сараланган имтиёзли қисмига айтилади. Иккинчи жаҳон урушида шахсий таркиби алоҳида жасорат намоён этган ҳарбий қисм ва кемаларга гвардиячи ҳарбий қисм (кема) номи берилган. Гвардия дастлаб XV аср бошида Францияда, кейинчалик Англия, Швеция, Россия, Пруссияда (XVII асрда) пайдо бўлган. Масалан, Россиянинг лейб-гвардияси 1687 йилда Пётр I томонидан ташкил этилган бўлиб, 1918 йили тугатилган.
Мухтасар қилиб айтганда, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг бирон-бир кўринишдаги рамзи ўша совет империяси даврида ҳам бўлмаган.

Авлиё Георгий тасмаси ғалаба рамзи сифатида Россия президентининг фармони билан 2005 йили жорий этилган. Яъни чиркин рангли ўша латта бўлаги хорижий давлат раҳбарининг қарори билан ғалаба рамзига айлантирилган.

Бинобарин савол туғилади: нега энди Ўзбекистон мустақил давлат бўла туриб, ёт давлат рамзини рамз сифатида қабул қилиши керак? Россия кўп йиллар давомида Ўзбекистонга хўжайин бўлгани ва собиқ бўлса ҳам, хўжайиннинг қарорига ҳурмат-ла қараш керак бўлгани учунми? Ўриснинг юрти нисбатан кучли давлат бўлгани, мабодо ёшларимизнинг ватанпарварлик руҳидан сал наридаги муҳитда тарбия топаётган муайян тоифаси ва уруш фахрийлари ўша латтани тақмаса, Кремлдан норозилик хати келиши ва бундай норозиликнинг салбий оқибатларидан қўрққанимиз учунми?

Ваҳоланки, ўша лаънати латта айнан рус миллатчилари томонидан расмий рамзга айлантирилди ва бу билан Иккинчи жаҳон урушида ўрис халқи асосий ўрин эгаллаганлиги баёнот қилинди, яъни совет республикалари халқларининг, шу жумладан, ўзбекларнинг ўша урушда тутган ўрни ўз ўзидан камситилди. Ҳамма тенг ҳисса қўшган эмасмиди фашистлар устидан қозонилган ғалабага?

Shokir Dolimov
15.04.2018, 15:15
Модомики биз дунёвий давлат қурар эканмиз, дарсликларимизда Россия империясининг мустамлакачилиги қораланар, салиб юришлар даври эса расмий Европа томонидан қораланар экан, авлиё Георгий тасмасининг юртимизда тарқатилишига қарши билдирилган фикрларни фитна дея эътироф этишга шошилмай, сал бўлса ҳам, ўйлаб гапириш керак. Ҳатто Рим Папаси ҳам бир замонлар бўлиб ўтган ўша салиб юришлар учун яҳудийлар билан мусулмонлардан расман кечирим сўраган. Зеро, Европа билан Ватикан ўша юришларни ўз тарихининг шармандали даври, деб билади.

Шундай экан, нега кўплаб давлатларда келишмовчилик ва фитна рамзига айланиб, қон тўкилишига, миллат ва элатлар орасида адоват ва айирмачилик уруғи сочилишига сабаб бўлаётган ўша ифлос, реакцион миллатчилар рамзи бўлмиш авлиё Георгий тасмасини ёшларимиз тақиб юришига лоқайд қарашимиз керак? Ўзи икки пулга қиммат ўша латта бўлаги бизнинг юртимизда ҳам турли можаролар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин-ку, ахир. Бундай хавфни писанд қилмаслик эса одоб-ла айтганда, огоҳликни йўқотишдан ўзга нарса эмас, агар юртимизда фаолият юритаётган 5- колонна вакиллари ва уларга тарафдорлик қилаётганларнинг асл мақсади шу бўлмаса...

Ўрис ҳукумати очиқ айта олмай, дилида сақлаб юрадиган гапини тилида айтишдан уялмайдиган, бир неча ой муқаддам Россия Федерацияси президентлигига номзод бўлган шахс ўз юртининг телевидениесидаги чиқишларидан бирида АҚШнинг шарқий соҳили яқинида ядро қуролининг бир нечтасини бараварига портлатиб, қитъа ҳудудидаги борки нарсани ғарбий соҳил орқали океанга оқизиб ташлаш ёки ядро қуролининг беш-олтитасини АҚШнинг ғарбий соҳилидан шарқий соҳилигача бир чизиқда портлатиб, ўртасида сунъий бўғоз ҳосил қилиш ва шу тариқа АҚШ давлатини ер юзидан йўқ қилиб юбориш таклифини киритди.

Ундан тахминан 5-6 кун олдин эса Россия Давлат думасининг яна бир депутати аксарият ўрис сайловчилар Болтиқбўйи, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларида ўрис байроғини кўтариб, «Собиқ Совет Иттифоқини эмас, Россия империясини тиклаш ниятида» эканини очиқ-ойдин баёнот қилди.

Shokir Dolimov
15.04.2018, 15:15
Ана шундай раҳнамо каслар ташаббуси ила Марказий Осиё халқлари, шу жумладан, республикамиз аҳолиси орасидаги 5- колонна вакилларига динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи саналадиган авлиё Георгий тасмаси ҳар йили 9 май арафасида тарқатилмоқда. Ушбу тадбир замиридаги мақсадни англаб етиш қийин эмас, албатта.

Ўриснинг бундай хулқи собиқ совет республикалари ҳудудида, айниқса Болтиқбўйи давлатлари ва Украинада ўрис ва унинг маданияти билан боғлиқ кўплаб нарсалардан, шу жумладан, рус-совет империясининг оккупация тили ҳисобланган ўрис тилидан ҳам юз ўгиришга мажбур қилмоқда. Ушбу республикаларда қабул қилинган давлат тилини менсимайдиган ўрислар маҳаллий аҳоли орасида адоват, миллатчилик, айирмачилик уруғини сочиб, сепаратизм ғояларини илгари сурган ҳолда ички барқарорликни издан чиқармоқда ва охир оқибатда давлат тили, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги учун курашган минг-минглаб фуқароларнинг қони тўкилиши, қанчадан қанча тақдирлар бузилиб кетиши, болаларнинг етим қолишига сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ лавозимларда, умуман, давлат ташкилотларида ишлайдиган шахслар давлат тилини билиши керак деган фикр илгари суриладиган бўлса, сариқ тишини яланғочлаб, юртимиз миллатпарварларини ғажиб ташлашга тайёр 5- колонна вакиллари ва уларга миллатнинг тилпарварларини тутиб бериб, яқиндан ёрдам беришга шай элементлар таассуфки, бизда ҳам йўқ эмас.

Қисқаси, гапираман деса гап кўп, хулоса тариқасида нима демоқчи бўлганимни фаҳмлагандирсиз: русофобиянинг вужудга келиб, кучайишига биров эмас, фақат ўриснинг ўзи, ўзининг аҳмоқона хулқи, тажовузкорона баёнотлари, дунё халқлари жирканадиган рамзлари-ю, латталари ила сабабчи бўлмоқда.

twix
15.04.2018, 17:07
нима килсин энди? узиникига рухсат бермадими но иложликдан бошкаларга таклид килади.

JH
15.04.2018, 17:22
Бу тасмага нимагадир охирги йилларда "Георгий тасмаси" деб ном куйиб олишди. Менимча, унгача 50-60 йиллар чамаси "Гвардия тасмаси" мазмунида ишлатиб келинган. Масалан:

https://img.uforum.uz/thumbs/zgvtswm389386.jpg (https://img.uforum.uz/images/zgvtswm389386.jpg)

Совет хокимлиги роса авжига чиккан пайтда балобаттар "авлиё"лар оркали галабани ифодалашмаган булишса керак, дейман.

shrek-aka
15.04.2018, 17:43
Может кто перевести что он тут пишет?

twix
15.04.2018, 18:00
Может кто перевести что он тут пишет?если коротко вы русские Оккупанты.

shrek-aka
15.04.2018, 18:14
Может кто перевести что он тут пишет?если коротко вы русские Оккупанты.

Спасибо:)

Shokir Dolimov
28.04.2018, 14:28
Абу Муслим

Георгий тасмаси – Учинчи Рим рамзи (http://tavorix.uz/maqolalar/1077-maqola.html)

twix
28.04.2018, 15:27
шу тасмани бизда такишган, такишияпти ва албатта такишади

Shokir Dolimov
11.07.2018, 05:41
Юртимиздаги путинчилар ва уларнинг қабиҳ сиёсатларини квартирада боқилаётган лайча итдай ҳимоя қилаётган ўзбексимонлар диққатига:

Белоруснинг Petitions.by сайтида авлиё Георгий тасмасини тарғибот қилаётганларни маъмурий жавобгарликка тортишга доир петиция учун имзо йиғилмоқда.

Бундай ташаббусда таъкидлаб ўтилишича, авлиё Георгий тасмаси Украинанинг Донбассида фаолият юритаётган, ўқотар қурол ва ҳарбий техника воситасида ушбу вилоятдаги ҳукуматни қўлга олган Россия сиёсатини ёқловчи кучлар рамзига айланиб қолган. Бундан ташқари, петиция муаллифларининг фикрига қараганда, ушбу тасма «давлат ҳудудида алғов-далғовлик, беқарорликни юзага келтириб, юзлаб берилган қурбонларни» эсга солади. Петиция матнида айтилишича, республика ҳудудида авлиё Георгий тасмасининг маданий, ижтимоий ва сиёсий мақсадларда қўлланилиши Белорусь Республикаси хавфсизлигига таҳдид солади.

Бинобарин, петиция муаллифлари Белорусь ҳукуматига мурожаат этиб, авлиё Георгий тасмаси ва унинг тасвирини давлат ҳудудида тайёрлаш, очиқ-ойдин фойдаланиш, тақиб юриш ва тарқатишни ман этишга даъват этмоқда.

http://super-nep.ru/blog/43835483150/Belorusyi-potrebuyut-ot-vlastey-nakazyivat-za-georgievskuyu-lent?utm_campaign=transit&utm_source=main&utm_medium=page_0&domain=mirtesen.ru&paid=1&pad=1

http://www.mk.ru/politics/2018/07/10/belorusy-potrebuyut-ot-vlastey-nakazyvat-za-georgievskuyu-lentochku.html?utm_campaign=transit&utm_source=mirtesen&utm_medium=news&from=mirtesen

twix
11.07.2018, 07:53
Юртимиздаги путинчилар ва уларнинг қабиҳ сиёсатларини квартирада боқилаётган лайча итдай ҳимоя қилаётган ўзбексимонлар диққатига:

Белоруснинг Petitions.by сайтида авлиё Георгий тасмасини тарғибот қилаётганларни маъмурий жавобгарликка тортишга доир петиция учун имзо йиғилмоқда.

Бундай ташаббусда таъкидлаб ўтилишича, авлиё Георгий тасмаси Украинанинг Донбассида фаолият юритаётган, ўқотар қурол ва ҳарбий техника воситасида ушбу вилоятдаги ҳукуматни қўлга олган Россия сиёсатини ёқловчи кучлар рамзига айланиб қолган. Бундан ташқари, петиция муаллифларининг фикрига қараганда, ушбу тасма «давлат ҳудудида алғов-далғовлик, беқарорликни юзага келтириб, юзлаб берилган қурбонларни» эсга солади. Петиция матнида айтилишича, республика ҳудудида авлиё Георгий тасмасининг маданий, ижтимоий ва сиёсий мақсадларда қўлланилиши Белорусь Республикаси хавфсизлигига таҳдид солади.

Бинобарин, петиция муаллифлари Белорусь ҳукуматига мурожаат этиб, авлиё Георгий тасмаси ва унинг тасвирини давлат ҳудудида тайёрлаш, очиқ-ойдин фойдаланиш, тақиб юриш ва тарқатишни ман этишга даъват этмоқда.

http://super-nep.ru/blog/43835483150/Belorusyi-potrebuyut-ot-vlastey-nakazyivat-za-georgievskuyu-lent?utm_campaign=transit&utm_source=main&utm_medium=page_0&domain=mirtesen.ru&paid=1&pad=1

http://www.mk.ru/politics/2018/07/10/belorusy-potrebuyut-ot-vlastey-nakazyvat-za-georgievskuyu-lentochku.html?utm_campaign=transit&utm_source=mirtesen&utm_medium=news&from=mirtesen
Сизга ухшаганладан биттаси буса керак шу петицияни олиб чиккан.

Shokir Dolimov
02.05.2019, 09:06
ҲАРБИЙ ПЕНСИОНЕРНИНГ МУЛОҲАЗАЛАРИДАН

Венесуэланинг Каракасида бўлаётган ҳодисаларни кузатиб борар эканман, ўйланиб қолдим: демократия ниқоби остидаги мухолафатнинг амалдаги ҳукуматга қарши тажовузкорона режалари бир кун, бир ҳафта ёки бир ойда шаклланиб қолмаган. Бу фасод йиллар давомида, ички ва ташқи душманларнинг воситачилигида йиғилиб борган. Оқибатда мана – давлат тинчлиги бузилиб, ҳаммаёқ ағдар-тўнтар бўлиб ётибди.

Майли, Венесуэлани қўяйлик, балким собиқ автобус ҳайдовчиси Николас Мадуро ҳам оппоқ эмасдир. Ўзимизга эътибор қилайлик... Ички душман йўқ деб ўйлайсизми?

Таассуфки, баъзилар соқол қўйган йигитларни, рўмол ўраган ёш қизларни, намозга интилган болачаларнинг барини Ўзбекистонда шаклланаётган ички душман сифатида кўришга одатланган. Бироқ ёнида юриб, кўзига лўқ қараб туриб душманлик қилаётганларни, эртага Худо кўрсатмасин, улар учун қулай вазият туғилганда ёнидан болта чиқариб чопиб ташлаши эҳтимолдан йироқ бўлмаганларни кўрмайди ёки кўришни истамайди.

- Ким экан улар? – дейсиз.

Айтсам-у, ишонмасангиз, уларни ўзингизга дўст деб топсангиз, демак сиз ҳам ўша баъзилар тоифасига кирасиз.

Хориждан давлатимиз ҳудудига маълум ва номаълум каслар томонидан расмий ва норасмий йўллар орқали муштарак мақсад кўзланган ҳолда олиб кирилаётган авлиё Георгий тасмаси республикамиз фуқаролари орасида, айниқса, ҳаётий позицияси ҳали мустаҳкам шаклланмаган, масжидлардан қувиб солинаётган ўқувчи ва талаба-ёшларимиз орасида, республика ҳукуматининг раҳбари қаттиқ танқид қилганига қарамай тарқатилмоқда. Бундай тадбирни оқлаётган, уни миллий мустақиллигимиз асосларига ҳурматсизлик акцияси эканлигини кўра-била туриб, лоқайд қолаётган ёки ўша тасманинг тарқатилишига қарши фикр билдирганларни қаттиқ қоралаётган кишилар орамизда йўқ эмас.

Авлиё Георгий тасмасига эга бўлган ўрис ордени Туркистон ҳудудида илк бор 1865 йили пайдо бўлди. Хусусан, ушбу орден билан ўриснинг 1865 йили Тошкентни босиб олиш жангида, 1866 йили бўлиб ўтган Россия-Бухоро урушида, Самарқанднинг қамал қилинишида, Каттақўрғон, Панжикент, Самарқанд ва Ургут бекликларини истило қилишда, 1873 йили Хўжант ва Фарғона водийсини забт этишда, 1876 йили Қўқон хонлигини истило қилишда, 1873 йили Хива хонлигини эгаллашда иштирок этган аскар ва зобитлари подшо ҳукумати томонидан тақдирланган. Демак, ўзбеклар ва Туркистон ҳудудида яшайдиган бошқа халқлар устидан мустамлакачилик ҳокимияти ўрнатилишига ҳисса қўшган душманларимиз тақдирланган.

Ўша босқинчилар авлоди, яъни бугун ичимизда юртимиз неъматларидан тўла-тўкис фойдаланиб яшаётган, кўзимизга лўқ қараб юрган россияпараст ўрис миллатчилари ва уларга кўр-кўрона хизмат қилаётган, онги ўрис ОАВнинг таъсири ила заҳарланган ўзбексимонларимиз динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи бўлмиш ўша авлиё Георгий тасмасини бугун ғурур-ла тақиб юришибди.

Ички душман деб мана шу 5- колоннага айтилади. Уларнинг барини алоҳида рўйхатга олиб, назорат остига олмоқ даркор, деб ўйлайман.
Ички ёки ташқи душман биздан устун келишига, юртимиз Ўзбекистон Венесуэланинг, пойтахтимиз Тошкент эса Каракаснинг аҳволига тушиб қолишига йўл қўйилмайди, албатта. Ҳеч шубҳа йўқки, ички ва ташқи душманга қарши муросасиз кураш олиб борилади, юрт мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, суверенитети учун жон олиб, жон берилади.

Лекин ким қилади бу ишни? Ким курашади юрт ва миллат душманларига қарши?

Бугун баъзилар Ўзбекистонда шаклланаётган ички душман сифатида кўришга одатланган ўша соқол қўйган йигитлар, рўмол ўраган ёш қизлар, намозга интилган болачалар, яъни фидойи ватанпарвар фуқаролар ҳимоя қилади Ватанни!

spykee
02.05.2019, 09:30
Всё смешалось в доме Облонских...

Мадуро, Венесуэла, Узбекистан, Гергиевские ленты, Туркестан..внутренные враги...

Четкой, ясной мысли, как всегда нет, потому что так таким образом запудрить мозги не получается..