Shokir Dolimov
18.02.2016, 10:04
КОМСОМОЛ СОТҚИНЛАРНИ ТАЙЁРЛАГАН
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 11 февралда ўтказилган ҳомийлик кенгаши йиғилишида Президент И. А Каримов собиқ иттифоқ давридаги пионер ва комсомол ташкилотларининг фаолиятини танқид қилиб, комсомолни сотқинлар тайёрланган ташкилот деб атади.
«Бу совет тизимини фақат пионер, комсомоллар устави билан, низомлари билан … Кўпроқ сотқинликка тайёр бўлган одамлар тарбияланган», - деди Президент.
Мен маддоҳ эмасман, ҳеч қачон маддоҳ бўлмаганман ва ундайларни табиатан ҳазм қила олмайман. Лекин жўяли мулоҳаза юритадиган бўлсак, Президент юз фоиз ҳақ эканлигини дангал айтаман.
Болалигимда менинг хоҳиш-истагимни сўраб-нетиб ўтирмай, кўкрагимга жингалак сочли ўрис бола тасвирланган октябрят юлдузчасини мажбуран тақиб қўйишган, вақт ўтиб, пионер галстуги билан бўғишган, уни боғлашни истамай, чўнтагимга солиб юрганим учун ўқитувчиларимдан кўп танбеҳ эшитганман. Яна бироз вақт ўтиб, синфдошларим қатори менинг қўлимга ҳам комсомол билетини тутқазиб қўйишган.
Совет режимида яшаган одам борки, ушбу тизимдан ўтган. Ўтмаса бўлмас эди. Ўтмаса тузукроқ касб эгаси бўла олмас, дурустроқ лавозимга кўтарила олмас, жиддийроқ илмий иш билан шуғуллана олмас эди. Ўтмаса бўлмас эди, ўтишга мажбур эди.
Бир қараганда, ўша ташкилотларнинг низомларида хушхулқ тарбияга урғу берилган, лекин у тарбия кишини ўриссифат қилиб тарбиялашга қаратилган. Ўша ҳужжатлар таҳририда миллийлик, миллий қадр-қимматлар, урф одат ва тарихга ҳурмат-ла қараш, миллий ўзликни таниб, сақлаб қолиш, она тилига ҳурмат каби нарсалар бўлмаган. Аксинча, совет ёшларини санаб ўтилган нарсалардан юз ўгиртирилган, яъни Ислом Абдуғаниевичнинг таъбири ила айтганда: «Кўпроқ сотқинликка тайёр бўлган одамлар тарбияланган».
Мустақилликка, миллий эрк ва ҳурриятга эришганимизга мана чорак аср бўлди. Бироқ орамизда ўша тарбия таъсиридан чиқа олмаётганлар ҳамон бор. Ундайлар жумласига:
- миллий ўзлигини танимаганлар;
- она тилини билмайдиганлар;
- миллат тарихи, маънавияти, дини, урф-одати, анъаналаридан ҳазар қиладиганлар, буларнинг барини масхара қиладиганлар;
- авлиё Валентин куни каби халқимиз маънавиятига ёт бўлган байрамларни, миллий озодлик учун курашган ота-буваларимизнинг хотирасини таҳқирлайдиган 23 феврални муқаддас билиб, нишонлайдиганлар;
- бошқа миллатга мансуб ҳамтовоқлари даврасида ўзбеклигидан уяладиганлар;
- миллат менталитетига мутлақо зид келадиган қилиқлар, ишлар қилиб юрадиганлар киради.
Сотқин бўлмай, ким улар?