PDA

Просмотр полной версии : "Йилнинг энг яхши сайти - 2012" танлови


Sherzod Nortojiev
08.11.2012, 23:09
Интернет тармоғининг миллий сегментида ўзбек тилидаги ахборот ресурслари ва хизматларини ривожлантириш, ресурслар сонини кўпайтириш ва сифатини янада яхшилаш, шунингдек Навоий вилояти тарихи, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, вилоят иқтисодиётининг турли тармоқларини акс эттирувчи замонавий мавзулардан иборат ахборот ресурсларини шакллантириш мақсадида НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ “Йилнинг энг яхши сайти – 2012” танловини эълон қилади. Танлов Навоий вилояти бўйича ўтказилади ва қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:

1. Энг яxши шаҳар ва туман ҳокимлигининг сайти

2. Энг яхши ташкилот сайти

3. Фан ва таълим сoҳасида энг яxши сайт

4. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган энг яхши сайт

5. Oммавий ахборот воситалари сoҳасидаги энг яxши сайт

6. Маданият ва спoрт сoҳасидаги энг яxши сайт

7. Энг яxши ахборот-ресурс маркази сайти

8. Энг яxши мактаб сайти

9. Болалар ва ўсмирлар учун яратилган энг яxши сайт

Танлов ташкилотчиси: Навоий компьютерлаштириш маркази
Медиа ҳамкорлар: “Uzinfocom” маркази, вилоят телерадиокомпанияси, “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси, http://www.nav.uz интернет портали, “NAVOIY PRESS” газетаси

Ушбу танлов республика ҳудудлари орасида илк маротаба Навоий вилоятида ўтказилаётганлиги муносабати билан, соҳада етакчи корхона ва ташкилотларни, йирик компаниялар ҳамда хусусий бизнес вакилларини ҳамкорликка таклиф этамиз. Ҳудудларни ривожлантириш - мамлакатимиз тараққиётининг пойдеворидир.

Sayyora
09.11.2012, 11:23
Assalom, juda chiroyli tadbirni boshlaganligi bilan tabriklayman! Agar saytlarni baholash mezonlari yoki baholash boyicha yordam zarur bolsa murojaat qilishinguz mumkin. Bunday tadbir oblastda birinchi bora otkazilyapti menimcha.

Janbolat
09.11.2012, 12:29
Танловда фақат Навойи вилоятига тегишли сайтлар қатнашишадими?

Rifat Irmukhamedov
09.11.2012, 12:50
1. Энг яxши шаҳар ва туман ҳокимлигининг сайтибундай сайтлар купми?

Dilshod Agzamov
09.11.2012, 13:14
Танловда фақат Навойи вилоятига тегишли сайтлар қатнашишадими?

Навоий вилояти тарихи, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, вилоят иқтисодиётининг турли тармоқларини акс эттирувчи замонавий мавзулардан иборат ахборот ресурсларини шакллантириш мақсадида

Танлов фақат Навоий вилояти сайтлари бўйича амалга оширалади менимча.

Kadambay Saytov
09.11.2012, 14:28
Танловда фақат Навойи вилоятига тегишли сайтлар қатнашишадими?
Танлов фақат Навоий вилояти сайтлари бўйича амалга оширалади менимча.
Танлов Навоий вилояти бўйича ўтказилади

Sherzod Nortojiev
10.11.2012, 08:57
Assalom, juda chiroyli tadbirni boshlaganligi bilan tabriklayman! Agar saytlarni baholash mezonlari yoki baholash boyicha yordam zarur bolsa murojaat qilishinguz mumkin. Bunday tadbir oblastda birinchi bora otkazilyapti menimcha.

Ассалому алекум! Аввало, эътибор учун ташаккур, сайтларни бахолаш, умуман тадбирни ташкил этиш ва утказиш буйича вилоят хокимини фармойиши ва шу асосда Низом ишлаб чикилган. Сайтларни бахолашда Узинфоком марказининг бир гурух тажрибали экспертлари хайъат таркибига киритилган, лекин албатта Сиз томондан билдирилган фикр ва таклифларни хам инобатга оламиз. Купчилик фикри барибир яхши. Бу тадбир республика худудлари орасида илк маротаба Навоий вилоятида утказилмокда!

Sherzod Nortojiev
10.11.2012, 08:59
1. Энг яxши шаҳар ва туман ҳокимлигининг сайтибундай сайтлар купми?

Вилоятда 10 та шахар ва туман хокимликлари мавжуд булиб, бу номинация ушбу хокимликларни сайтларини янгидан яратишга каратилган, хозирги кунда 6 та хокимликларда бу борада ишлар бошланган, курамиз, кайси хокимликка голиб булиш насиб этаркан ???