PDA

Просмотр полной версии : Ичкиликбозлик ва ушбу иллатга доир фикр-мулоҳазалар


Shokir Dolimov
05.05.2012, 22:57
Мазкур мавзуда ичкиликбозликка доир айрим фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашмоқчиман. Фикримча, улардан ичкиликбозликка қарши олиб борилаётган таълим-тарбия ва тушунтириш ишлари давомида фойдаланса бўлади.
Мавзу саҳифаларида нарколог-мутахассислар, психологлар, жамиятшунослар, юристлар, шунингдек, ичкиликбозлик таъсиридан турли сабаблар туфайли жабр кўраётганлар ҳамда даволаниб, спиртли ичимликларсиз яшашни ўргана билган собиқ пиёнисталар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб боришса ёки уларнинг фикрларини форумдошларимиз бизга етказса, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ҳолатларидан жамиятимизни холи қилиш жараёнларига самарали ҳисса қўшишган бўлишар эди, деб ўйлайман.

Очиғини айтишим керакки, ўзим ҳам онда-сонда, баҳона-ю, сабаб топилганида ичиб тураман. Қуролдош дўстлар ёки форумдошлардан бирортаси ёхуд бирор-бир гуруҳи таклиф қилса, имкон қадар рад этмай, даврага қўшиламан ва табиийки, ўзаро мулоқотни енгиллатиш, йўлга қўйилаётган муносабатларни кўнгилли муҳитга айлантириш мақсадида отинг қурғур арақни қиттай-қиттай уриб бораман, бироқ шуни биламан-ки, ичкиликбозлик олиб келадиган ижтимоий хавфли оқибатлардан бири – жиноятчиликдир. Зеро, ичкиликбозлик билан жиноят ўртасида машъум алоқа бўлиши муқаррар. Зотан, рўй бераётган қонунбузарлик сабаблари, содир этилишининг шарт-шароитлари юртимиз тадқиқотчилари ва хорижлик мутахассислар томонидан батафсил ўрганиб чиқилган. Ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар аксарият ҳолларда маст ҳолатда амалга оширилгани кузатилади. Негаки, олинган маълумотларга қараганда, бундай ҳолатларнинг 96 фоизи, одатда, маст кишилар томонидан содир этилади. Шунингдек, ичкиликбозлик кўпинча турли кўринишда юзага келадиган можаро, низо ва ёқалашиш ҳолатларига сабаб бўлади.
Спиртли ичимликларнинг истеъмол қилиниши инсон организмига бевосита салбий таъсир кўрсатиши билан бир қаторда, кишининг оқилона эҳтиёжлари намоён бўлиши, ўз зиммасидаги ижтимоий вазифалар, тегишли хатти-ҳаракатларни бажара олишига халал берган тарзда меҳнат қилиши, дам олиши, овқатланиши, бошқалар билан мулоқот қилишига ҳам салбий таъсир ўтказади.

ИЧКИЛИКБОЗЛИК ТУШУНЧАСИГА БЕРИЛГАН ТАЪРИФ

Ичкиликбозлик – ниҳоятда мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида эътироф этилади. Аҳолининг турли-туман табақалари, ҳар хил касб соҳиблари, турлича ижтимоий мавқе ва моддий етарлилик даражасига эга, ўқимишли, саводсиз, ҳар хил ёш ва жинсга мансуб одамлар орасида спиртли ичимлик истеъмол қилишга барқарор мойиллик мавжудлиги, мулоҳаза юритилаётган ижтимоий ҳодисанинг мураккаблиги ва ранго-ранг кўринишларда намоён бўлишидан далолат беради.
Ичкиликбозлик термини спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишнинг инсон соғлиги, хулқ-атвори, лаёқати ва бошқалар билан мулоқот қилишига салбий таъсир ўтказадиган барча ҳолатларни ўз ичига мужассам этади.
Сурункали ичкиликбозлик тушунчасига тиббиёт нуқтаи назаридан талқин бериладиган бўлса, ушбу ҳолат спиртли ичимликларни тез-тез ва ҳаддан ортиқ кўп миқдорда истеъмол қилиш туфайли пайдо бўлиб, араққа патологик жиҳатдан ружу қўйиш, яъни касаллик аломати каби кечадиган сурункали хасталикни англатади. Бундай одат кишининг соғлиги, кундалик ҳаёти, меҳнат фаолияти, умуман айтганда, халқ фаровонлигига салбий таъсир ўтказмай қўймайди, албатта.
Спиртли ичимлик жамиятимиз ҳаётига ижтимоий анъаналар, аксарият ҳолларда, расмий тадбирлар ва байрамларнинг элементи сифатида кириб келиб, мустаҳкам ўрнашиб қолди ва таассуфки, вақт ўтказиш усулларининг, айримлар учун эса мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг ўзига хос воситасига айланиб қолди.
Аҳолининг аксарият қисми спиртли ичимлик истеъмол қилишни жамиятда жорий этилган, инсонлар орасидаги ўзаро муносабат меъёрлари ва қоидаларига зид қиладиган хулқ-атвор шаклларидан бири сифатида эътироф этмайди. Спиртли ичимликнинг истеъмол қилиниши оммавий онгда ҳаёт тарзининг кундалик аломати, маиший маданиятнинг дахл этилмайдиган қисми сифатида гавдаланади. Шундай экан, спиртли ичимликларнинг ўртамиёна истеъмол қилинишини инсон хулқининг оғиши (девиант кечиши) сифатида кўриш ярамайди.
Спиртли ичимлик ичадиганларнинг хулқ-атвори, ушбу хулқ-атвор атрофдаги одамлар манфаатларига дахл қилган, ахлоқ ва ҳуқуқ меъёрларига зид келган, яъни спиртли ичимликнинг истеъмол қилиниши ичкиликбозлик тушунчаси билан уйғунлашадиган суиистеъмолга айланган ҳолларда салбий оғиш шаклини касб этади. Соҳа мутахассисларининг фикрича, Ер куррасида яшайдиган катта ёшли одамлар орасидаги ҳар ўнинчи киши спиртли ичимликларни суиистеъмол қилар экан. Ўз навбатида, спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қиладиган одамларнинг 6-7 фоизи, Бутун жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг хулосаларига қараганда пиёнистага айланиб қолади. Демакки, инсон хулқининг айнан шу шаклда оғиши (девиант кечиши) оммавий бўлгани боис, жамият учун хавфли саналади.

Shokir Dolimov
05.05.2012, 23:01
Сурункали ичкиликбозлик кишининг спиртли ичимликка жисмонан ва руҳан боғланиб қолиши, психологик ва ижтимоий жиҳатдан тубанликка юз тутиши, ички аъзолари, организмидаги модда алмашинуви, марказий ва ташқи асаб тизими фаолиятида жиддий патология кузатилиши билан намоён бўлади. Бундай ҳолатда психологик нуқтаи назардан қаралиб таъриф бериладиган бўлса, ичкиликбозлик – руҳан ва маънан таназзулга юз тутган шахслар учун ўзига хос дунёқараш, муайян ҳаёт тарзи, қолаверса, қадриятлар тизимидир.
Спиртли ичимликнинг анъанавий тарзда меъёрида истеъмол қилиниши ташқи томондан минг «хавфсиз» кўринмасин, арақ ичишдан бош тортмайдиган одамларнинг маълум қисми орасида, жамият ҳаётида муайян вазият юзага келган ҳолатда одатий пиёнисталик шаклланишига замин бўлади. Асосий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун хизмат қиладиган ижтимоий мақбул восита ва усуллар талаб даражасида ривожланмагани, устига устак айримларнинг бундай воситалардан фойдаланиш кўникмалари мутлақо шаклланмагани юқорида зикр этилган салбий одатнинг пайдо бўлишига омил бўлиб, ўзга, яъни эришиш нисбатан осон кечадиган воситага, у ҳам бўлса, араққа мурожаат қилишга даъват этади.
Одамлар спиртли ичимликни лаззатланиш, ҳузур-ҳаловат кўриш, кайфият кўтариш, руҳий зўриқиш ёки толиқиш таъсири ёхуд қаноатланмаслик ҳиссини сусайтириш, ўзаро мулоқотни енгиллатиш, йўлга қўйилаётган муносабатларни кўнгилли муҳитга айлантириш каби мақсадларда истеъмол қиладилар. Гарчи, спиртнинг асаб тизимига заҳарли таъсири остида юзага келадиган бундай ҳис-туйғулар қисқа вақт кечиб, хаёлий, сохта бўлса-да, енгилгина мастлик даражаси субъектив жиҳатдан ёқимли кечиб, аксарият одамлар томонидан ижобий баҳоланади. Арақнинг айнан мана шундай таъсир ўтказадиган жозибаси – одамларнинг спиртли ичимликка интилиши учун қудратли психологик пойдевор сифатида хизмат қилади.
Пиёнисталик – спиртли ичимликларнинг узоқ вақт давомида мунтазам ёки ҳар бир ҳолат мастлик кўринишида ифодаланадиган онда-сонда истеъмол қилинишидир. Гангиган ҳолатга келиш истаги аксарият ҳолатларда сархуш ичимлик ичишнинг бош сабаби саналади. Пиёнисталик жамиятимизга солинадиган хавф, бошга тушадиган офат саналади. Арақхўрлар бахтсиз ҳодисаларга бошқаларга нисбатан кўпроқ дучор бўлишади. Кундалик ҳаётда ҳамда кўча-кўйда олинган жароҳатларнинг аксарияти жабрланувчининг мастлиги билан бевосита боғлиқ бўлмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни, меҳнат фаолиятининг мароми издан чиқишига, корхона жиҳозларининг бекор туриши, маҳсулотларнинг бракка чиқарилиши ва охир-пировардида йирик миқдорда зарар етишига айнан спиртли ичимликлар сабаб бўлаётгани эътироф этилган.
Тиббиёт мутахассисларининг фикрича ичкиликбозлик – маънавий бузуқлик ҳосиласи бўлиб, касаллик тури сифатида тан олинмайди. Бироқ спиртли ичимликдан заҳарланган организм борган сари турли функционал ва органик ўзгаришларга дучор бўлиб, унда спирт таъсири билан боғлиқ касаллик ривож топа бошлайди.
Организмга таъсир ўтказишига кўра, спиртли ичимлик ичган одамнинг биринчи навбатда асаб тизими заҳарланади, бош мия ҳамда орқа мия ҳужайралари тикланиб бўлмайдиган даражада ўзгаради. Бу эса ўз навбатида, ички аъзоларнинг меъёрий иш фаолияти бузилишига олиб келиб, ошқозон, ошқозон ости бези, жигар, юрак-қон томир тизими, нафас йўллари, ички секреция безлари, буйрак ва бошқа органларнинг касалланишига сабаб бўлади. Спиртли ичимликларни мунтазам суиистеъмол қиладиган одамлар орасида ўлим ҳолатлари, арақ ичмайдиган одамлар орасидаги ўлим ҳолатларига нисбатан деярли икки чандон кўп бўлиши расман қайд этилган.
Спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиб юрадиган инсон умри бошқаларга нисбатан 15-20 йилга қисқаради. Спирт заҳридан аксарият ҳолларда жигар, юрак ва мия касалланади. Юрак мушаклари (миокард) инфаркти ҳолатларининг 40 фоизи айнан спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш сабабли юз беради.
Олиб борилган махсус текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, спиртли ичимликнинг истеъмол қилинган атиги 30-50 грамми кундалик фаолият ёки хизмат мажбуриятини ижро этиш давомида йўл қўйиладиган хатолар миқдори 3-4 баробар ошишига сабаб бўлади. Спиртли ичимликнинг 100-150 грамми эса кишининг ақлий фаолиятини 15-25 фоизга сустлаштиради. Унинг бундай ҳолати, одатда, икки суткага қадар сақланиб қолади. Маълумки, арақнинг истеъмол қилинган 60-100 грамми кишининг эшитиш ва кўриш қобилиятини 50 фоизга сустлаштиради. Табиийки, бундай ҳолат бахтсиз ҳодиса ёки авария билан якун топади.
Ичкиликбозликка берилган одамларда, аксарият ҳолларда жисмонан ва ақлан заиф бола туғилиб, бу билан улар миллатнинг соғлом келажагига сезиларли даражада путур етказади. Шундай экан, ичкиликбозликка берилган шахс нафақат ўзининг, балки жамият, миллатнинг ҳам соғлигига салбий таъсир ўтказади.
Маст кишида ташқи таъсирларни идрок этиш қобилияти қийинлашиб, аниқлиги сустлашади, бошқаларнинг фикрига қулоқ солмай, ўз нутқи, хатти-ҳаракатлари тўғрилигини назорат қилмай қўяди. Организмдаги спирт кишининг атрофда рўй бераётган ҳодисаларга нисбатан асабий-руҳий муносабат билдиришини сустлаштиради. Бу эса ўз навбатида, мураккаб вазиятдан зудлик билан чиқиш йўлини топиш талаб этиладиган ихтисосликка эга киши ва унинг атрофидаги одамлар ҳаётига нисбатан жиддий хавф туғдиради.
Спиртли ичимликлар, ёш кишига ҳалокатли таъсир ўтказади. Соҳага оид тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўсмирлик ёшида спиртли ичимликларни истеъмол қилишга бўлган турғун мойиллик катта ёшдаги кишиларга нисбатан 8 баробар шаклланар, ўсмирнинг хулқ-атвори бузилиб, табиатан тажовузкор бўлиб қолишига олиб келар экан. Арақхўр йигит ёки қизнинг хулқ-атвори тарбия субъектлари томонидан идора қилиб бўлмайдиган, хатти-ҳаракатларини олдиндан кўра билиш қийин кечадиган бўлиб қолади. Биринчи навбатда, унинг ўзини тута билиш, боадаблик, шахсий тилак ва истакларини жамият талабларига мослаштириш фазилатлари барҳам топиб, қўрслик, умумэътироф этилган хулқ-атвор ва ахлоқ меъёрларини менсимаслик сифатлари ривожланади. Спиртли ичимликка касалдай ружу қўйиш аломатлари аксарият ҳолларда, бундай ичимликларни мунтазам ва тез-тез истеъмол қилинганда шаклланади.

Shokir Dolimov
05.05.2012, 23:05
ИЧКИЛИКБОЗЛИК ҲОЛАТИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИГА ДОИР ИЛМИЙ НАЗАРИЯЛАР

Бугунги кунга келиб, ичкиликбозлик ҳолатининг келиб чиқишини шарҳлашга қаратилган турли-туман назариялар мавжуд. Ушбу назарияларнинг бир гуруҳи ичкиликбозликнинг физиологик омиллари, иккинчи гуруҳи психологик, учинчи гуруҳи эса ижтимоий омиллари устун келишини эътироф этмоқда. Мулоҳаза юритилаётган илмий назарияларнинг асосий гуруҳларини кўриб чиқамиз.
1. Ичкиликбозлик ҳолатини келтириб чиқарадиган физиологик омиллар инсоннинг арақхўр бўлишига, биринчидан, кишининг психофизиологик конституцияси «спиртли ичимликларга мойил бўлиши», иккинчидан эса насли «спиртли ичимликлар билан малол келтирилгани»ни ўз ичига мужассам этади.
Ҳақ эканликларига исбот тариқасида бундай мулоҳаза тарафдорлари соҳага оид тадқиқот натижаларини тақдим этишган. Ушбу тадқиқот хулосаларига қараганда, ичкиликбозликка берилган кишиларнинг фарзандлари пиёнисталикка спиртли ичимликлар ичмайдиган одамларнинг фарзандларига нисбатан кўпроқ мойил бўлишар (ўзбекнинг таъбири билан айтганда: қуш ўз инида кўрганини қилар) экан.
2. Ичкиликбозликни келтириб чиқарадиган психологик омиллар мазмунан, инсон спиртли ичимликдан у ёки бу ижтимоий гуруҳга психологик жиҳатдан мослашиш борасида бошдан кечираётган муаммоларини ҳал этиш учун ўзига хос ўрин қоплаш воситаси сифатида фойдаланишидан иборатдир. Айни вақтда, турли илмий йўналиш вакиллари мулоҳаза юритилаётган муаммони ўз нуқтаи назаридан талқин қилишмоқда.
Жумладан, шахс назарияси тарафдорлари инсоннинг келгусида ичкиликбоз бўлиб кетишига замин яратадиган шарт-шароитлардан бири – киши табиатида мавжуд муайян шахсий хусусиятларга шама қилишмоқда. Уларнинг фикрига қараганда, ичкиликбозликка бошқаларга нисбатан кўпроқ мойил бўлиб қоладиган шахсларнинг қуйида санаб ўтилган тўртта тоифаси бор экан:
ўзига ҳаддан ортиқ баҳо бериб, танқидга бардош бера олмайдиган шахс;
нафрат туйғуси осон шаклланадиган, табиатан тажовузкор, салбий тасаввур доираси кенг, шафқатсиз шахс;
асабий муносабат билдиришга мойил, нўноқ, доимо бировнинг ёрдамига эҳтиёж сезиб юрадиган шахс;
табиатан депрессив (руҳан сиқиладиган), паранойя касаллигига йўлиққан «ғалати» шахс.
3. Ичкиликбозлик ҳолатини келтириб чиқарадиган ижтимоий омиллар мазмунан, спиртли ичимлик ижтимоий маданият ҳосиласи, ичкиликбозлик эса шахснинг «спиртли ичимликларга мойил» муҳитга мослашишининг оқибати, деб тасаввур этишига асосланади.
Тадқиқотлардан бирининг натижасига кўра, одамлар қуйидаги сабабларга кўра спиртли ичимликларни истеъмол қилиши маълум бўлган:
атрофдаги кишилар (қозонга яқин юрсанг қораси юқар тамойилининг) таъсири оқибатида;
ишдаги нохушликлар;
оилавий муаммоларга жавобан ичиш;
нишонланадиган саналар, байрам кунлари ва жамиятда эътироф этилган бошқа турдаги анъаналар сабабли.

Shokir Dolimov
05.05.2012, 23:10
Арақхўр бўлиб қолиш механизми

Инсон арақхўр бўлиб қолишининг ўзига хос механизми соҳа олимлари томонидан аниқланган. Ушбу механизм ўз ичига қуйидаги элементларни мужассам этади:
1. Спиртли ичимлик истеъмол қилса, инсон ўзи учун аллақандай муҳим эҳтиёж қаноатланганини, хусусан, хавфсиз бўлиб қолгани, атрофдаги одамлар ҳурматини қозонгани, ўзини ўзи ҳам ҳурмат қила бошлаганини ҳис этади. Бошқача йўл тутса, онгида гўё зикр этилган қаноат ҳосил бўлмаслик тасаввури туғилади.
2. Ижобий ҳис-туйғулар-ла кечадиган долзарб эҳтиёж қаноатланганига ишонч ҳосил қилиниши.
3. Модомики, кишининг ижобий ҳис-туйғуларни юқорида зикр этилган тарзда бошдан кечиришга интилишлари кучли бўлар экан, унинг онгида бундай туйғуларни худди шу тарзда яна ва яна бошдан кечириш кераклигига оид фикр шаклланади. Бундай фикрлар негизида эса ўз навбатида, спиртли ичимликларга психологик боғланиб қолиш ҳолати юзага келади.
4. Спиртли ичимликларнинг мунтазам истеъмол қилиниши, ушбу ичимликлар инсон организмида кечадиган ҳаётий биокимёвий жараёнлар билан уйғунлашиб кетиши, киши ҳаётининг ажралмас қисмига айланиши, аниқроқ айтиладиган бўлса, инсон ҳаёти спиртли ичимликларга боғланиб қолишига олиб келади.

Ичкиликбозликнинг таснифланиши

Ичкиликбозликни таснифлаш масаласига бир нечта ёндашувлар мавжуд. Улардан бирида ичкиликбоз бўлиб қолишнинг қуйида санаб ўтилган иккита поғонаси таъкидлаб ўтилган:
1. Спиртли ичимликларнинг ҳар замонда бир истеъмол қилиниши. Ушбу поғона спиртли ичимликка биологик жиҳатдан бардош бера олмайдиган ёки бундай ичимликлар истеъмолига руҳан қаршилик кўрсатиб, тасодифан, атрофдаги кишилар таъсири остида ичадиган, ичган билан қаноатланиш ҳосил қилмайдиган шахслар табиатига хос бўлади.
2. Спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш, хусусан, бундай ичимликларни бир ҳафтада бир ва ундан ортиқ маротаба, миқдори сезиларли (200 граммдан ортиқ) дозаларда истеъмол қилиш.
Ичкиликбоз бўлиб қолиш – спиртли ичимлик истеъмолига енгиб бўлмас даражада патологик интилиш билан тавсифланадиган сурункали касалликдир. Бундай касалликнинг ривожланиш жараёни қуйидаги учта босқичга бўлинади:
биринчи босқичда спиртли ичимлик истеъмоли – инсон хулқи ва ҳаёт тарзининг мазмуни намоён бўлишининг асосий сабабига айланади;
иккинчи босқичда касалликнинг биологик механизмлари ишга тушади, яъни кайфи тарқаган инсон яна ичиш иштиёқида бўлади ва бу билан унинг маънавий қиёфаси таназзулга юз тутиши рўй беради;
учинчи босқичда спиртли ичимликка бўлган эҳтиёж инсон учун овқат, уйқу, хавфсизликка бўлган эҳтиёж даражасига кўтарилади, яъни у, ўз ҳаётини спиртли ичимликсиз тасаввур қила олмайди.
Ичкиликбозликнинг юқорида зикр этилган сўнгги босқичида спиртли ичимлик истеъмол қилиш учун ҳар қандай важ жиддий сабабга айланади. Спиртли ичимлик «мардлик учун», «чарчоқни енгиш учун», «ба нияти шифо», «уйқуга тўйиш мақсадида», «аламдан», янги харид қилинган нарса ёки дўстлар ва оила аъзоларининг ижтимоий мавқеларида юз берган ўзгаришларни «ювиш учун», шунингдек, сон-саноқсиз саналар, юбилейлар ва шу кабиларни нишонлаш учун истеъмол қилинаверади.
Вақт ўтган сари пиёнисталик қилиш сабабларининг сони ортиб бораверади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишга муккасидан кетган шахслар онгида кўплаб далиллардан иборат, ўзини оқлаб кўрсатишга йўналган мустаҳкам тизим – қудратли психологик ҳимоя тизими шаклланади, онгнинг спиртли ичимликка мутелиги юзага келади, охир-пировардида спиртли ичимлик ҳаётий мақсад, энг олий қадрият, ҳаёт мазмунига айланади. Айни вақтда, ичкиликбоз онгида спиртли ичимликни ҳар қандай фурсатда рад эта олишига қодир эканлигига бўлган комил ишонч мустаҳкамланиб бораверади.

Shokir Dolimov
05.05.2012, 23:12
Асосий ижтимоий-иқтисодий сабаблар

Пиёнисталикка олиб келадиган асосий ижтимоий-иқтисодий сабаблар жумласига:
киши онгида психологик зўриқишдан халос бўлиш, яъни реал воқелик, кундалик муаммолар, нохушлик ва қийинчиликлар ҳақида ўйлашни истамаслик эҳтиёжини келтириб чиқарадиган ноқулай ҳаётий шарт-шароитлар;
кўтаринки кайфият туйғусини ҳис этиш, руҳан енгил тортиш истаги;
спиртли ичимлик истеъмол қилиш анъаналари, урф-одатларнинг кенг тус олганлиги, аҳолининг спиртли ичимлик истеъмолига муроса ила қараши;
бўш вақтни ўтказиш маданияти тўғри йўлга солинмагани, шу жумладан, одамлар бўш вақтини тўғри ўтказишлари учун мўлжалланган моддий базанинг суст ривожланганлиги;
спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг ошиши, оммавий ахборот воситалари орқали спиртли ичимликлар реклама қилиниши, уларни харид қилиш масаласида ҳеч қандай тўсқинлик ва чекловлар йўқлиги киради.

Автомототранспорт воситаси соҳибига алоҳида эслатма

Маст ҳолатнинг дастлабки палласида ҳайдовчи томонидан йўл қўйиладиган хатоликлар эҳтимоли ошади. Негаки, бундай ҳолатда ҳайдовчи ўз имкони, шу жумладан, ўзи бошқарадиган автомобиль транспортининг техник имконига ҳаддан ортиқ баҳо беришга мойил бўлиб, ўзини куч-ғайратга тўлиб-тошган, «тоғни уриб, толқон қилиб юборишга» қодир, «денгиз чуқурлиги жа бўлса, тиззасига етадигандай» ҳис этади, хатти-ҳаракатлари жадал кечиб, толиққанлик ҳисси барҳам топади. Аҳволи зўр, кайфияти аъло бўлгани боис, янглишаётганини, одатда, идрок этмайди. Бироқ баён этилган ҳолатда ҳайдовчининг ҳаракатчанлик фаолияти эмас балки вазиятга тўғри баҳо бериб, оқилона қарор қабул қилиш қобилияти спиртли ичимлик таъсир ўтказадиган объектга, демакки, ҳайдовчи учун муҳим саналган ушбу сифатлар арақнинг илк қурбонига айланади.
Маст ҳолатнинг кейинги палласида вазиятнинг хавфлилик даражасига етарлича баҳо бермаслик билан боғлиқ хатолар фоизи сезиларли даражада ортади. Негаки, арақ энди ҳайдовчининг юзага келаётган хавфни тўғри англаб, идрок этиш сифатларига салбий таъсир ўтказа бошлайди. Кўриш, қоронғиликдаги шарпани илғаш қобилияти кескин заифлашиб, диққат-эътибор кўлами торайиб боради.
Ҳайдовчининг ҳаракат тезлиги, ғовга қадар қолган масофа ва атрофда юз бераётган ҳолатни англаб, дарҳол муносабат билдиришга сарф этадиган вақти аксарият ҳолларда тегишли ахборотни идрок этиб, қайта ишлаш қобилиятига боғлиқдир. Унинг бундай қобилиятини яхшилаш чораси деярли йўқ, бироқ арақ воситасида барҳам топтириш чўт эмас. Зеро, спиртли ичимликнинг арзимас дозаси ҳам мулоҳаза юритилаётган қобилиятнинг деярли икки чандон заифлашишига сабаб бўлади. Бу эса ҳайдовчи идрок этиши шарт бўлган ахборотнинг ярми ўтказиб юборилишини англатади.
Спиртли ичимликни узоқ вақт давомида истеъмол қилиб келиниши кишининг сержаҳл бўлиб қолиши, ишчанлик қобилияти ёмонлашишига олиб келади, меъёрий-руҳий физиологик ва шу каби бошқа ҳолатларнинг тикланиш жараёни тўхтаб қолади. Ўзини шундай даражага етказиб қўйган ҳайдовчиларнинг деярли 70 фоизида тунги уйқу кундуз кунги толиқиш ҳолатига барҳам бермай қўйиб, оқибатда улар автомобиль транспортини бошқариш ишининг илк соатларидаёқ ишчанлик қобилияти заифлашганини сеза бошлашади.
Маст ҳайдовчи толиққан ёки соғлиги ёмонлашган ҳайдовчига нисбатан хавфлидир. Негаки, толиққан ёки соғлиги ёмонлашган ҳайдовчи имконияти чекланиб қолганини ҳис этиб, эҳтиёткорона иш кўради.
Автомобиль транспортининг маст ҳолатда бошқарилиши – йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг асосий сабабларидан бири саналади. Ҳар йили рўй бериб бораётган йўл-транспорт ҳодисаларининг 20 фоизи маст ҳайдовчилар томонидан Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида содир бўлиб келмоқда. Сўнгги йилларда автомобиль транспортини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчилар сони 3-4 баробар ошиб кетгани ҳар қандай соғлом фикрли кишини ташвишга солмай қўймайди.

Shokir Dolimov
05.05.2012, 23:17
Спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ҳолатларидан жамиятни холи қилиш тамойиллари

Инсоннинг, ҳатто руҳан ноқулайлик ҳис этмаган ёки спиртли ичимлик истеъмол қилишга ички эҳтиёжи бўлмаган ҳолатда ҳам, кишини арақ ичишга мажбур қиладиган кўп сонли анъана ва удумлар кундалик ҳаётимизда илдиз отиб бораётгани одамларнинг спиртли ичимликка оммавий равишда қизиқиш билдиришига сабаб бўлади. Спиртли ичимлик истеъмолига мажбурий меъёрдай қаралиши ва бундай муносабат оммавий психологияда устувор бўлиб қолиши, ушбу меъёр ижтимоий жиҳатдан мақбул тус касб этиб, бузилиши эса унга амал қилмаган «бузғунчи»га нисбатан маънавий чоралар кўрилишига олиб келади.
Жамиятимизни спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ҳолатларидан холи қилиш жараёнларини самарали бошқаришнинг зарурий шарти – бир қатор тамойилларга мажбурий равишда амал қилиш саналади. Ушбу тамойиллар жумласига:
спиртли ичимликлардан холи бўлиш жараёнига комплекс равишда ёндашиш тамойили;
турли поғоналарда бир вақтнинг ўзида ўтказиладиган профилактик таъсирнинг турли восита ва усулларидан фойдаланишни тақозо этадиган ичкиликбозликка қарши профилактик саъй-ҳаракатларни ташкиллаштириш ишларини муайян тизимга солиш тамойили;
профилактик ишлар киши табиатининг ўзига хос хусусиятлари ва спиртли ичимликларга ружу қўядиган мансабдор шахсларнинг хизмат поғоналари инобатга олинган тарзда олиб борилишини тақозо этадиган жамиятни табақаларга бўлиб ёндашиш тамойили;
ичкиликбозлик аломатларига қарши кураш тадбирлари жамоатчилик томонидан фаол ва онгли равишда қўллаб-қувватланишини таъминлаш тамойили;
спиртли ичимликларнинг суиистеъмол қилиниши инсон тақдири, саломатлиги ва фаровон ҳаётига кўрсатадиган ҳалокатли таъсири, шунингдек, аёл киши, айниқса, ҳомиладор ва бола эмиздирадиган аёл учун пиёнисталик қандай оқибатлар билан якун топишини очиқ-ойдин кўрсатиб бериш йўли орқали одамлар, айниқса, ёшларни спиртли ичимликларнинг зарарли хусусиятлари ҳақида илмий асосланган маълумотлар билан таништириб бориш тамойили;
оммавий психологияга спиртли ичимликни меъёрида истеъмол қилиш, суиистеъмол қилишдан тийилиш борасида барқарор қарашларни сингдириш тамойили;
жисмонан ва маънан соғлом бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни устувор билиш, оилавий муносабатларга ҳурмат ила қараб, яхши оилапарвар бўлиш каби спиртли ичимликларни истеъмол қилиш одатига муқобил бўладиган, ижтимоий жиҳатдан мақбул келадиган, жамият ҳаётида соғлом ҳаёт тарзи мустаҳкам ўрнашиб қолишига омил бўладиган инсоний қадриятларни тарғиб қилиб, жамики имкониятларни ишга солган тарзда удум қилишга эришиш тамойили киради.

Эътиборингиз учун раҳмат, фикр-мулоҳазалар бўлса, марҳамат!

Tulqin Eshbekov
06.05.2012, 07:22
Бир кашфиётчи шунақа "ароқ" кашф этибди: бир қултум ичсангиз бас, қайтиб ҳеч қачон оғзингизга ололмас экансиз... Синов жуда яхши ўтганмиш, ундан татиб кўрганлар ҳатто шишасини кўрса ҳам қалтираб қолар, ортига шарт бурилиб, урра қочаркан! :)

Fahrulla
07.05.2012, 00:15
Шокир ака блог учун рахмат. Яхши уйлапсиз. Илтимос фикрларни кискарок, бир-неча катор килиб ёзсангиз яхши буларди.
Ичкиликбозликнинг давоси деярли йук, бу одамнинг узи "йикилиб тушган жарлиги- ундан факат узи ирода билангина чикиши мумкин" менимча.

Fahrulla
07.05.2012, 00:19
Спиртнинг инсон танасига таъсирларига келсак, "чарчок"ни чикарувчи, стрессни олувчи таъсирлари бор. Лекин бу оддий одамлар учун 100-50 г (40%) дан ошмайди, "алкаш"лар учун эмас.

Shokir Dolimov
08.05.2012, 06:39
Илтимос фикрларни кискарок, бир-неча катор килиб ёзсангиз яхши буларди.
Ичкиликбозликнинг давоси деярли йук, бу одамнинг узи "йикилиб тушган жарлиги- ундан факат узи ирода билангина чикиши мумкин" менимча.

Ушбу маълумотлар ва эътиборингизга ҳавола этишни режалаштирган кўплаб бошқа, хусусан, йирик корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарияти томонидан ўз ходимлари орасида ичкиликбозликка қарши кураш олиб бориш усуллари каби соҳага оид материаллар терма бўлиб, давлат тилига шахсан ўзим таржима қилганим учун ҳам мавзу очишга журъат этган эдим.
Қўшинларда мазкур иллатга қарши профилактик тадбирлар кенг кўламда олиб борилади, албатта. Бироқ Қуролли Кучлар давлатнинг ниҳоятда йирик ташкилотларидан бири бўлишига қарамай, мулоҳаза юритилаётган иллатга қарши миллат миқёсида кураш олиб боришга кичиклик қилади. Зеро, армия – жамият кўзгусидир, деб бежиз айтилмайди. Жамият қандай аҳволда бўлса, унинг армияси ҳам ўша аҳволдан у қадар кўп фарқ қилмайди. Шу боис, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ҳолатларидан холи бўлиш жараёнига комплекс равишда ёндашиш тамойилини рўёбга чиқариш масаласида озгинагина бўлса ҳам шу тариқа ҳисса қўшаман, деган хаёлга борган эканман. Аттанг.

Kadambay Saytov
08.05.2012, 13:29
Shokir Dolimov, Яхши, долзарб мавзуни ёритибсиз. :)
Менимча хаммаси меъёрида бўлиши керак.
Жумладан, спиртли (алкоголь) ичимликларни истеъмол қилиш ҳам.

Tulqin Eshbekov
09.05.2012, 07:07
Аттанг.

Бир кишининг таклифи билан мавзу ва мақсаддан чекинманг-да. Шахсан менга (мен каби минглаб мухлисларингизга ҳам!) ёзаётган фикрларингиз жуда маъқул! Кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ёзаверинг, мириқиб ўқийверамиз ва ичкиликбозлик иллатига қарши курашда маънан фойдаланамиз ҳам!

армия

Собиқ мустабид тузум даврида кўрган армиямиз командирларининг кўпинча бурунчаси қизариб юрарди... ;)

xurshid12
12.05.2012, 17:03
Ташкилот ходимлари дам олиш куни иштаха очиш учун ичса бўлади...

Anvar Atakhanov
12.05.2012, 17:36
Ташкилот ходимлари дам олиш куни иштаха очиш учун ичса бўлади...
Умуман ичмайман, ничиво, иштаха унча-мунчасиникидан зур! Ичган одамни курсам ёки арокни хиди келиб колса иштахадан нишон хам колмайди.

barlos
12.05.2012, 19:46
меъёрида

қанча экан меъёри?

Ичгандан ичмаган минг марта маъқул, шекилли. Биттасининг гапига қаранг, ичиш стрессни ўлдирармиш. Эҳ, аттанг

Masud Mahsudov
13.05.2012, 04:54
Ташкилот ходимлари дам олиш куни иштаха очиш учун ичса бўлади...

... Ва бу мактаб ўқитувчисининг гаплари эди... Энди, замонавий мақол яратимиз шекилли: "Ўқитувчининг айтганиниям, қилганининиям қилма", деган... :)

Ҳа, айтганча, биз тарафларда иштаҳа очиш учун қалампирдан фойдаланилади...

Tulqin Eshbekov
13.05.2012, 05:36
иштаҳа

Ишлаган одамнинг иштаҳаси ҳамиша очиқ бўлади! :)
Иштаҳам йўқ, уйқум келмайди, деган нолаларни эшитганда кулгим қистайди... ;)

Tulqin Eshbekov
13.05.2012, 05:45
иштаҳа

Меҳнатсевар одамларнинг ишга "иштаҳаси" очилиб кетганини кўрсам завқим келади.

Баходир кушаков
29.05.2012, 21:06
психологик ва ижтимоий жиҳатдан тубанликка юз тутиши,

НАДОМАТ.(бир ароқҳўр тилидан)

Нега танам қимирламас,руҳим эса жим?
Наҳотки бир бирин тарк этган бўлса?
Мен учун тупроқдан уй қураётган ким?
Наҳот энди кўзларим,тупроққа тўлса?

Йўғе.Ҳозиргина кўчада маст аласт эдим,
Бировга дўқ уриб,сўнг калтак едим.
Аламдан қон қақшаб,судралиб нетиб,
Уйга келиб ҳотинни фоҳиша дедим.

Кўп уриб,дўппослаб,сўнг роҳат қилиб,
Ажратган қўшнига,йўқ гапни айтдим.
Мақтаниб,гердайиб,ўзни эр билиб,
Жағим тинмай,алжираб,уйқуга кетдим.

Мен зинҳор ўлмадим,бу тушим чоғи,
Уйғонсам дунёнинг қайнар ўчоғи....
Ие!?Ўнгда жаннатнинг ёп ёруғ боғи?
Чапда эса жаҳаннамнинг қоп қора доғи.

Ўзимчи? Аросатнинг қоқ ўртасида,
Сиротдан ўтишни ўйлаб турибман.
Шошмачи бир аввал дўзахни кўрай,
Яна қачон бу ерларга келиб юрибман...

Фоҳишада соч ўрнида илонлар эмиш,
Ғийбатчини тилини каламуш емиш.
Пораҳўр нокаснинг қўлларин кесиб,
Туҳматчининг оғзидан устунга илмиш.

Во дариғ,бўлди бас,чидай олмайман,
Мен кўрган бир парча дўзах шу бўлса.
Ичига кирсам гар,ароқҳўр оғзига,
Қайнаган қўргошин қуйилса,тўлса.

Жаннатни туйнукдан кўрдиму ё Раб,
Оҳ Эгам!Сен учун сажда қилмабман.
Кичик бир нурига бардошим етмас,
Намоз не?Иймон не?Зинҳор билмабман....

Сесканиб ўзимга келгач,қарасам,
Бир зобит турарди:-ўрнингдан тур-деб.
-Бугун аёлингнинг маърака куни,
Сен аёлинг қотилисан,билдингми шуни...?

Ўша кун аёлимни тепиб,урибман,
Йиғламай жим қолса парво қилмабман.
Кайфим ҳали тарқамай зобитлар мени,
Қафасга тиққанларин ҳатто билмабман.

..-Онанг келди сени кўргани бадҳулқ,
Бир онага керакдир,сендайин маҳлуқ.
Ҳа,онам келган экан,бошқалар қолиб,
Аёлим ювиб,дазмоллаган кўйлагим олиб.

Гўрковнинг қураётган тупроқдан уйи,
Менга эмас,аёлимга қурилган экан.
Дўзахнинг энг майда виждон азоби,
Ерда менга жазо деб,берилган экан.

(С)

Баходир кушаков
29.05.2012, 21:18
ичса бўлади.
Ароқнинг инсонни нақадар аянчли ҳолатларга олиб келишини кўриш учун,Россия Украина томонларга бир келиш керак.Ўзимизнинг "алкашлар"уларнинг олдида ўта маданиятли туюлишади.Шунинг учун фурсат борида,"Ўзимизникилар" ҳам уларни қувиб етмай,ичкиликбозликка қарши алоҳида курашиш керак деб ўйлайман.Жуда долзарб мавзу очилибди.

Tulqin Eshbekov
31.05.2012, 04:51
Бахтимга барҳам бермайин, десанг ароққа қўл чўзма! ;)

Nigora Jumaeva
31.05.2012, 14:34
Эркаклар нима учун ароқ ичишади? Бу саволга ҳамма ҳар хил жавоб беради, кимдир асабларни тинчлантириш, кайф қилиш учун деса яна кимдир, муаммоларни унутиш, бир оз бўлсада, ўша ғамлардан, аламлардан узоқлашиш, ҳеч нарсани ўйламаслик учун дейди. Баъзилар байрам ёки бирор сабабни баҳона қилади.

Исломда бунга масъулиятдан қочиш, ғам-ғусса устига яна қўшиш деб қаралади. Албатта, биров ароқ ичиб, маст бўлиб, дардларни унутгани билан ҳушига келганида аламлардан қутулиб қолмайди. Балки аввалги муаммоларга ароқхўрлик туфайли келган изтироб қўшилади.

Исломда ҳаётнинг зарбаларидан қочиш билан эмас, балки уларга қарши курашиш билан муолажа қилинади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан: «Кайф қилдирувчи нарса — хамр. Ҳар қандай хамр ҳаромдир»,— деган муборак сўзларни ўқиш мумкин. «Хамр— бу ақл-идрокни, тафаккурни тўсувчи нарсадир»,—деганлар ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.

Ҳозирги замон тиббиётида таркибида спирт моддаси бўлган ҳар қандай ичимлик хамр, яъни алкоголь ҳисобланади. «Алкоголь» сўзи аслида арабча бўлиб, ал-куҳл деб талаффуз қилинади.
Ароқ, вино сингари ичимликлар қандай кулфатларга олиб келиши, одамни инсонийлик қиёфасидан, инсонийлик қадр-қимматидан мосуво этишини далилловчи мисолларни жуда кўп келтириш мумкин.

Спиртли ичимликларнинг зарари хақида жуда кўп гапирилади, аммо бу муаммо халигача ўз ечимини топгани йўқ.
Тарихда ҳар бир жамият турли даврларда ароқхўрликка қарши кураш очган, уни таг-томири билан йўқотиш йўлларини излаган. Бироқ барча уринишлар кутилган самарани бермаган. Чунончи, 1929 йили АҚШ конгресси ароқхўрликка қарши курашга дахлдор махсус тадбирлар ишлаб чиққан, ҳатто ароқхўрликка муккасидан кетган ва тузалмас деб топилганлар учун ўлим жазоси ҳам тайинлаган. Бироқ мамлакатда ароқхўрлар сони кўпайса кўпайганки, камаймаган.

Шикорларнинг фикрича ичкиликка мукасидан кетганлар ичмайдиган одамлардан ўртача 15-20 йил кам умр қўришар экан. Уларнинг фақат тўртдан бир қисми 50 ёшдан кўпроқ ҳаёт кечириши мумкин. Бу ҳол меҳнатга яроқли аҳоли сонининг кескин камайишига олиб келади.

Ичкиликхўрлик жамиятга мисилсиз изтироблар келтиради. Вазият таҳлили кўрсатишича бу уқубатлар ароқхўрнинг атрофидаги кишилар-энг биринчи хотини, болалари, ота-онаси, яқин қарин қариндошларининг чекига тушади. Уларнинг уйида барака, тинчлик бўлмайди, бунинг оқибатида болаларнинг тарбиясига путр етади. Жамият зарар кўради.

Ароққа сарфланган пулни боласига ёки аёлига совға олиш учун сарфласа, уларнинг кўнгли қанчалар кўтарилади. Муҳими совға эмас, албатта эътиборда.

Бу дунёнинг ғамларини унутишни ўйлаётган одам, боласини, яқинларини қанчалик ғамга кўмаётмаганлигини ўзлари билмасмикан, шу оғу боласидан азизми?

Бу каби ёмон одатларни ташлаш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Фақат бунга озгина ирода ва қаттият керак холос. “Инсон улуғ мавжудот”, деган гап барчага бирдек тегишли эмас. Ўз улуғлигини исбот қила олган инсонгина улуғдир" деган эди Дадъе Барнард.

Alimqulov1970
31.05.2012, 15:27
Ароққа сарфланган пулни боласига ёки аёлига совға олиш учун сарфласа, уларнинг кўнгли қанчалар кўтарилади. Муҳими совға эмас, албатта эътиборда.
Спиртли ичимликларга муккасидан кетган одамнинг кўзига пул кўринармиди? Уларнинг дарду-ғами--қандай қилиб бўлса хам томоқларини ҳўллаш,текинидан бўлса,янаям яхши.Пулни бир амаллаб топса бўларку,лекин йўқотилган вақт,соғлиқ ва маавқени қайтариш жуда мушкул вазифадир.
Бир-бирига соғлиқ тилаб қадаҳ кўтараётган инсонларни хеч тушуна олмайман!(балки менинг ақлим етмас!)

Alimqulov1970
31.05.2012, 15:37
Очиғини айтишим керакки, ўзим ҳам онда-сонда, баҳона-ю, сабаб топилганида ичиб тураман. Қуролдош дўстлар ёки форумдошлардан бирортаси ёхуд бирор-бир гуруҳи таклиф қилса, имкон қадар рад этмай, даврага қўшиламан ва табиийки, ўзаро мулоқотни енгиллатиш, йўлга қўйилаётган муносабатларни кўнгилли муҳитга айлантириш мақсадида отинг қурғур арақни қиттай-қиттай уриб бораман,
Тан олганингиз учун РАХМАТ! Ширакайф ҳолатда инсон миясига нималар келиши сизга яхши танишми?Баъзиларни ботир, баъзиларни қўрқоқ, баъзиларни сергап,...камгап.....иштиёқли....қизиқувчан... ва ҳаказо куйларга солади бу АЛКОГОЛЬ деганлари! Лекин пиёнистанинг ўзи ҳаракат қилмас экан, хар қандай муолажа ва таъқиқлар самара бермайди.

Bahrom
31.05.2012, 15:42
Spirtli ichimliklarning zarariga yaqqol misol qilib, insonning intellektiga qanchalik zarar ko'rsatishini ham aytish mumkin.

Мухаммад Сохиб
31.05.2012, 22:15
Бирлари айтди "э маза-де, ундан эллик-эллик олиб, фалон-фулонлар билан закуска килиш" деб.
Тунов куни ушани молдек ичиб, эртасига узининг боши огриб, камига бутун бир уйда бирга турадиганларни кунглини бехузур килиб, хамма ёкни нохуш хидларга тулдирганига гувох булдим.
"Бу хам мазами?" деб сурасам, "Кайокда маза" дейди.
Яна хулоса килмаганига хайрон коласан!

Баходир кушаков
31.05.2012, 22:41
биров ароқ ичиб, маст бўлиб, дардларни унутгани билан ҳушига келганида аламлардан қутулиб қолмайди. Балки аввалги муаммоларга ароқхўрлик туфайли келган изтироб қўшилади.
Жуда тўғри фикр.
баъзиларни қўрқоқ,
У баъзиларни қўрқоқ қилмайди.У ҳаммани ботир қилади.Спиртнинг қонга етиб бориши натижасида,инсон организмида қон суюлиши юзага келади.Ва қон томирнинг айрим нуқталарида қон қўйилиши натижасида ўтмай қолган қон томирларидан ҳам қон ўта бошлайди.Бу эса айрим ишламай турган,функцияларни ишлатиб юборади.Натижада Юракка қон етиб келиши тезлашади.Шунинг учун юрак бор кучи билан қон ҳайдай бошлайди.Бунинг натижасида юракда ҳапқириш юзага келади.Юраги ҳапқириб турган одамнинг харакатлари ҳар доим ҳам адекватный бўлавермайди.Айниқса у калтафаҳмликка дучор бўлиб,қилаётган ишини оғирини ўйламайди.Юракнинг миядан сигнал бўлишини кутмай,қонни тўҳтамай ҳайдаб туриши,миянинг қонни етарли даражада қабул қила олмай қолишига олиб келади,сабаби,улгурмайди.Айнан мана шу оралиқда,ўзимизнинг қанотли гапимиз юзага келади.Яъни "ТОМИ КЕТДИ" деган.Эртасига эса,инсонда биринчи бўлиб шикаст етадиган мия ҳужайралари,яъни ҳотира учун жавоб берадиган ҳужайраларга бордиган йўл тақа тақ беркилади.Тромб юзага келади.Шунинг эвазига,бўлган воқеаларни эслолмаслик,бош оғриши,кўнгилнинг айниши (ошқозони,жигари чатоқ одамларда)пайдо бўлади.Агар бу ҳолат сурункали давом этса,организм шунга мослашиб қолади ва мунтазам талаб қилиб турадиган бўлиб қолади.
Дедим:-Энди мен майи гулгун ичмайман,
Май ток қони,энди мен ҳун ичмайман.
Кекса ақлим айтди:-Шу гапинг ростми?
Дедим:-Ҳазиллашдим,нечун ичмайман.

Буюк Умар Ҳайём шу оҳирги қаторида,-Ҳазиллашдим,нечун ичмайман.-деган гапи билан,айнан шу ўрганиб қолишликка шаъма қилган бўлса не ажаб.

AbuMuslim
01.06.2012, 01:09
«Алкоголь бактериянинг ахлати эканлигини кўпчилик билмаса керак»
Сибирь Гуманитар-Экология Институтининг профессори, халқаро психоаналитиклар бирлашмасининг президенти, Россия ХСУК (халқаро сергаклик учун кенгаши) раисининг ўринбосари Жданов Владимир Георгиевичнинг лекциясидан парча.

«…Минг афсуски, бу ерда ўтирганларнинг тенгидан кўп қисми вино, водка ва пиво деб аталган оғу билан яхшигина таниш эканлар. Аммо, сизлар бу ичимликларнинг қай тариқа тайёрланишини билмасангиз керак. Мен эса биламан ва буни бажонидил сизларга айтиб бераман.

…Ичкиликни қадимдан маълум ва содда йўсинлар билан тубандагича тайёрлайдилар. Авваламбор, катта бордон идишга узум ширасини қуядилар. Бунинг натижасида бордонда шакар, витамин ва ферментлардан иборат жуда ўткир шира пайдо бўлади. Ундан кейин бу ширага чиритувчи бактерияларни аралаштирилади. Бу бактериялар ширинликни шу даражада хуш кўргани сабабли очофатлик билан тўйиб, тўйиб ейишга киришади. Фараз қилингки, биз очофат бактерияни заррабин ёрдамида катталаштириб қараяпмиз: мана унинг кўзлари, оғзи... мана у ширинликни очофатларча егандан кейин...ҳа, албатта, бавл қилаяпти. Яъни, думининг тагидаги чиқариш тешигидан...этил спиртини, бошқача айтганда алкоголь моддасини чиқараяпти.

http://info.islom.uz/images/stories/2009/9_08_00001.jpg
Шундай қилиб, алькоголь дегани аслида очофат бактерияларнинг ахлатидан бошқа нарса эмас. Буни фан тилида «экскриментлар» деб аталади. Агар мана шу ахлатни чиройли шишаларга қуйиб қўйилса, кўрибсизки, номи жарангдор «сухой ординарный вино» пайдо бўлади қолади. Бундай ахлатларни сиз Москванинг ҳар бир муюлишидаги дўконлардан сотиб олишингиз мумкин.

...Кўпчилик одамлар, айниқса аёлларимиз ва қизларимиз шампан виносини жуда севиб истеъмол қиладилар. Улар бу винони фавворадек вушшиллаб отилган гази учун ҳам севадилар. Лекин улар бу вино ва унинг гази қандай пайдо бўлишини билмайдилар. Мен эса биламан ва сизларга жоним билан ҳикоя қилиб бераман.

…Махсус идишларга сархил узум навларининг ширасини қуядиларда, унинг устига чиритувчи бактерияларни ташлайдилар. Кейин идишларнинг оғзини пўкаклар билан маҳкам беркитадилар ва жуда қоронғи ертўлалардаги махсус токчаларга тизиб, ертўла эшиги устидан қулф солиб қўядилар. Ертўлаларнинг ичидаги ҳарорат ёзин қишин +14 даражада сақланади ва шу бўйича роппа роса икки йилдан кейин, бактериялар шакар моддасини еб битириб, уни ичида “қайта ишлаб” бордонларни ўз ахлатларига яъни спиртга тўлдириб бўлганларида очилади. Ертўла ичига ёруғлиги ҳаддан ташқари кучли бўлган прожекторлардан ўткир нур юборилади. Ўшанда... дафъатан келган бу нурлардан ўтакаси ёрилган бактерияларнинг ичи суюлиб-суюлиб кетади. Суюқ-суюқ “чиқариб” юборишади ва...ўлиб қолишади. Аммо, ўлимлари олдидан ҳаддан ташқари қаттиқ қўрққанлари сабабли орқа тешикларидан бетиним “газ чиқаришиб” ана шу “ноёб фаввора” билан бордонни тўлдиришга улгуришади... Аёллар севиб-севиб, қувониб-қувониб ичадиган шампан виносининг фаввораси мана шу тариқа вужудга келади”

http://info.islom.uz/content/view/1780/1003/

Colorado
01.06.2012, 01:26
Эркаклар нима учун ароқ ичишади?

Исломда бунга масъулиятдан қочиш,

Исломда ҳаётнинг зарбаларидан қочиш билан эмас,

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан:

Дадъе Барнард.
Мухтарама Нигора Джумаева.
Сиз шахсан ишхонада рўмол ўраб, енги узун кўлак ва лозим кийиб юрасизми, ёки....

Яна ақил ўргатишингизни қаранг ((((
Хурматли Махмуд ака, ичимизда энг ёши улуғисиз. Бир саволимга жавоб беришингизни истардим.
Хар бир мавзуда динни, Исломни тилга олиш туғри ишми? Ахир дин хар кимнинг дилидаку, тилида эмас!

Tulqin Eshbekov
01.06.2012, 03:15
Эркаклар нима учун ароқ ичишади?

Аёлларнинг соғлиги учун... :)
деб кўтарганлар аслида шўрлик аёлининг соғлигига зомин бўлади... ;)

JH
01.06.2012, 12:33
Сибирь Гуманитар-Экология Институтининг профессори, халқаро психоаналитиклар бирлашмасининг президенти, Россия ХСУК (халқаро сергаклик учун кенгаши) раисининг ўринбосари Жданов Владимир Георгиевичнинг лекциясидан парча.
Qo'shimcha ma'lumot (http://lurkmore.to/%D0%92%D0%BB%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D0%BC%D0%B8%D1%80_% D0%96%D0%B4%D0%B0%D0%BD%D0%BE%D0%B2)

Tulqin Eshbekov
02.06.2012, 05:05
Ичкиликбозликка қарши азал-азалдан барча ақлли инсонлар якдил бўлиб курашадилар. Уни қайси ақлсиз кашф этган экан? :)

Mahmud Jurat
02.06.2012, 16:31
Уни қайси ақлсиз кашф этган экан?

Ўқ ёй, порох, атом бомбаси, заҳарнинг фойдаси, клон ва бошқа шунга ўхшашларни ихтиро қилганлар ҳам ақлсизлармикан???
Билмадим, ... . Аслида оғзига келганни демоқ ва олдига келганни емоқ ақлсизлик бўлса керак.

Bahrom
02.06.2012, 21:34
Ичкиликбозликка қарши азал-азалдан барча ақлли инсонлар якдил бўлиб курашадилар. Уни қайси ақлсиз кашф этган экан?
Домла 15-17 йиллар аввал бир ашулани кўп ешитгандим. Ичкиликни ўйлаб топганлар ақлсиз емас, лекин ўша ашуладаги каби инсонлар деб ўйлайман:
Текканда қурутар гулни нафаси
Бадбин фикрлари имон қафаси
Етти дўзахга тенг гуноҳ егаси
Шайтонга бўйсунган юраклар...

myu
02.06.2012, 21:50
Уни қайси ақлсиз кашф этган экан? Менинг фикримча арокни, аникроги алкоголни аклсиз эмас, балки акилли, узининг гараз ниятлари учун кашф этган.

Maestro
03.06.2012, 00:34
аникроги алкоголни аклсиз эмас, балки акилли, узининг гараз ниятлари учун кашф этган.
Бу борада шахсан мен бирор тайинли нарсани таъкидлай олмайман. Умуман олганда, одамни кайф қилувчи ўсимликлар, ҳашоротлар ва ичимликларни истеъмол қилиш ибтидоий даврлардан маълум дейишади. Лекин, Интернетнинг таъкидлашича, алкогольни ўз даврининг машҳур араб алкимёгар олими ва тиббиётчиси Қаъла Ибн Аббос Абдул Қозон (http://ru.wikisource.org/wiki/%D0%AD%D0%A1%D0%91%D0%95/%D0%90%D0%BB%D1%8C%D0%B1%D1%83%D0%BA%D0%B0%D0%B7%D 0%B5%D1%81) ихтиро қилган деган тахминлар ҳам бор. Фақат, бу нарсани олим аёлларнинг оро бериш воситаси бўлмиш сурма таркибини такомиллаштириш учун қилган экан. "Ал - қоҳол" жумласининг арабча маъноси тахминан "ҳаёлни олиб қочувчи" маъно беради деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

Распространение виноделия шло через Аравию, Египет, Ливию, Италию, Иберию (Испания) и Галию (Франция). Изобретение алкоголя относится к XI веку и приписывается Альбуказису Коза — химику и врачу. Вероятно, слово «алкоголь» арабского происхождения. Полагают, что название «алкоголь» произошло от A'1-ko-hol, хорошо размельченного порошка, который употребляли женщины Востока для улучшения цвета лица и блеска глаз.Техника дистилляции, позволившая усилить крепость этих напитков, была изобретена одновременно в Китае и в Египте. Но никто в древнем мире не додумался до того, что благодаря различной температуре кипения алкоголя и воды слабое вино можно превратить в очень крепкое! Парадоксально, но факт: первыми поняли это арабы."
На арабское происхождение спирта указывает и этимология многих слов, связанных с алкоголем. Кстати, аl-kohl — это сурьма для подводки глаз. Так арабские алхимики называли все «очищенные» вещества...
...Алкогольные напитки под названием «арак» (по-арабски — пот) встречаются в Монголии, в Средней Азии, на Шри-Ланке и в Бали. Такая же хмельная жидкость в Турции, Албании и Болгарии называется ракия....Албатта, балки буларнинг ҳаммаси тахминлардир. Лекин, тушунишим бўйича, алкольни ким ихтиро қилган бўлса ҳам, бирор ғаразли мақсадни кўзламаган. Бугунги кунда бу ихтиро қандай оқибатларги олиб келаётганлиги эса ихтирочига нисбатан иккинчи масала....

Баходир кушаков
03.06.2012, 00:53
Ўқ ёй, порох, атом бомбаси, заҳарнинг фойдаси, клон ва бошқа шунга ўхшашларни ихтиро қилганлар ҳам ақлсизлармикан???
Б
Домла барча сиз санаб ўтганларнинг ҳаммаси,инсониятга ҳеч қандай фойдаси йўқ.Ҳатто заҳарнинг ҳам тирноқча фойдасини бошқа нарса билан алмаштириш мумкин.ёки заҳарнинг фойдасидан кечиш,деярли унчалик қимматга тушмайди.Лекин "ақлсиз" ўйлаб топган деганига эътирозингиз бўлса,мен ҳам қўшиламан,чунки Тўлқинбек айтган ва сиз санаб ўтган нарсаларни,ўта ақлли инсонлар кашф қилишган,фақат улар бефаросатроқ бўлишган.Шунинг учун ақлсиз эмас,бефаросат десак тўғрироқ бўларди.Фаросати бўлса,инсониятга фақат зиён учун ҳизмат қиладиган нарсаларни ўйлаб топишармиди.

Maestro
03.06.2012, 03:12
Фаросати бўлса,инсониятга фақат зиён учун ҳизмат қиладиган нарсаларни ўйлаб топишармиди.
ИМХО, а бу энди қандай ихтирони инсоният учун зиён деб қарашга боғлиқ бўлса керак... Мисол учун, ҳозирда баъзилар ТВни инсоният тарихидаги энг зиёнли ихтиро деб ҳисоблайди, кимлардир мобиль алоқа воситаларини-ю пластик идиш товоқларни, айримлар фаст фуд ва колани... Қолаверса, тиббиёт соҳасидаги барча ихтиро ва ютуқларни инсоният учун зиён деб биладиганлар ҳам бор. Чунки бу "табиат қонунларини бузиш", яъни, "естественный отбор"га қарши чиқиш экан...

Mahmud Jurat
03.06.2012, 06:51
бефаросат десак тўғрироқ бўларди

Бундай ҳам демаган бўлар эдим. Ахир атом ва водород бомбаларини, пенцилин ва клонни ва умуман шунга ўхшаш янгиликларни ақлсиз ёки бефаросатлар ихтиро қилган десак ақлли жаҳон аҳли биздан кулмайдими. Жаҳондаги ихтироларнинг инсоният учун "ақлсизи" кам учраса керак. Улар, одатда, бугун ақлсиз ихтиро бўлиб кўриниши мумкин. Бунга ҳам мисоллар келтириш шарт бўлмаса керак. Айтайлик: ренген, герц ва бошқалар....
Яна бир нарсага эътиборни қаратмоқчи эдим, умуман жаҳондаги ҳамма ихтироларни ё хитойга ё арабларга олиб бориб тақаш урф, одатга айланиб кетган. Қоғозу порох, пининг ечимию ва бошқалар. Ароқ сўзи ҳам арабларга бориб тақалар эмиш. Бундай ўйлаб қаралса ароқ сўзи араб тилида тер маъносини берди ҳам дейлик. Бу йўналишда мантиқан ароқнинг технологик жараёнига ёндошсак араблар тарихда жуда илгарилаб кетган бўлади. Аммо ароқнинг "ихтиро" қилиниш жараёнига табиий ҳолда ёндошсакчи. Бирон озиқ овқат туркий тил билан айтганда ириди, бузилди, ачиди. Ирик, бу сўзни туркий шеваларда айтиб кузатсангиз ароқнинг яқин товушдошини кўрасиз. Мана сизга ароқнинг ихтиро тарихи. Нарса ачиган, ириган ва уни бирор шошиб турган, ириганини билмаган киши ичган ва бундай кайф олган, қарабсизки ароқнинг ихтирочиси бизга аниқ. Биз қачонгача ўз тарихимизни бошқаларга бериб қўйиб ўша буюк ихтирочиларимизни "аҳмоқ ва ақлсизга" чиқарамиз. Дунёга кўз очиб қарашни бошлайлик, домла.

Слон
03.06.2012, 07:46
Бир пайтлар Галилей ва Брунолар устидан кулишди, таъкиб килишди. Бечора Брунони гум килдилар хам.
Менделеев бечора спиртни сувда эришини кузатиб туриб "водка"ни кашф килиб куйди.
Якинда бир хинд ёш йигит мураккаб масалани еча олди.
Олкишларим барчасига.
Энди давом эттиринг каерда ва кандай кулланиляпти юкоридагиларни ихтиролари.

Tulqin Eshbekov
03.06.2012, 08:48
Ўқ ёй, порох, атом бомбаси, заҳарнинг фойдаси, клон ва бошқа шунга ўхшашларни ихтиро қилганлар ҳам ақлсизлармикан???

Ия, ҳали уларни ақлли демоқчимисиз? Бугун ҳам шунақа "ақлли"лар йўқ эмас, уларни тўғри йўлга солиш сиз-у бизнинг бурчимиз эмасми, домла?

Ичкиликни ўйлаб топганлар ақлсиз емас

Кашфиётчи - билимли эканини инкор этмаймиз-у, кашф этган нарсаси инсоннинг зарарига бўлса, ақлсизлик меваси, дейиш тўғри бўларди, менимча.
Ундан жавр кўрган Оналар оддийгина қилиб: "ароқни ўйлаб топганларнинг гўри куйсин" деган нолалари замирида оламча маъно мужассам....

алкоголни аклсиз эмас, балки акилли, узининг гараз ниятлари учун кашф этган.

Ғаразли ниятда қилинган ҳар қандай хатти-ҳаракат ақлсизликдир!

Asror Samad
03.06.2012, 20:43
Ароқ ҳақида 10 та фикр:
1. Ароқ дунёдаги энг тоза ичимлик.
2. 40% спиртдан, 60% сувдан иборат.
3. Маст қилмайдиган ароқ бўлмайди.
4. Млсквада биринчи ароқхона 1533 йилда очилган.
5. 1775 йилда зодагонлар ичи ичимлиги ҳисобланган.
6. 1885 йилгача фақат пақирлаб сотилган.
7. Ароқ қанча тозаланса, шунча заҳарли бўлаверади.
8. Ароқ бошқа спиртли ичимликларга нисбатан одамни тезроқ эс-ҳушини олади
9. 50 грамм ароқ ярим соатдан кейин мияга турли фасод ва фитналарни келтиради; уни бекорга шайтон суви деб атамайдилар.
10. Ароқ баданни иситмайди, шунақа дегувчилар бекор айтибди.

Asror Samad
03.06.2012, 20:57
Бу борада шахсан мен бирор тайинли нарсани таъкидлай олмайман. Умуман олганда, одамни кайф қилувчи ўсимликлар, ҳашоротлар ва ичимликларни истеъмол қилиш ибтидоий даврлардан маълум дейишади.
Бозорга яхши нарсани ҳам, ёмон нарсани ҳам савдогарлар олиб келадилар.
Қадимда савдогарлар бозорга тамаки олиб келишибди. Бозор назоратчиси молни текширувга берибди. Мутахассислар бу тамаки эканлигини, соғлиққа зарарлигини айтиб, бозорга киритмабдилар. Халққа ҳам эълон қилишибди. Эълонни шундай боплабдиларки, биронта одам ҳалиги савдогарларнинг ўзига ҳам яқин йўлламабди. Савдогарлар гаранг бўлиб, шунча пуллик нарсага куйиб қолишдан ваҳимага тушишибди.
У пайтда бозорда пора деган нарса йўқ экан. Порани ана шу тамакини олиб келган савдогарлар кашф қилишибди. Мутахассисларга пул қистириб, тамаки ҳақидаги ёмон гапни ўзгартиришни илтимос қилишибди.
- Бўпти, қойил қиламиз,-дебди мутахассислардан бири.
У карнайни оғзига қўйиб эълон қилаётган эмиш:
- Ҳой одамлару одамлар! Мана бу савдогарлар олиб келган молнинг сифатларини айтаман: бу тамаки, уни чеккан одамни ит қопмайди, уйига ўғри тушмайди, чекишга ружуъ қўйган одам қаримайди!
-Ик, тақсир, икки кун олдин бу зорманданинг зарарини айтган эдингиз-ку,-деб таъна қилибди назоратчи.
Мутахассис яна карнайни оғзига қўйиб бақирибди:
- Тўғри, зарарини айтганман, аммо бугунги гапимнинг мағзини чақинглар: тамакини чеккан одам бора-бора қўлтиқтаёқда юрадиган бўлади, итлар таёқдан қўрқиб, унга яқинлаша олмайдилар. Кечаси билан йўталиб чиқади, ўғри уй эгаси уйғоқ экан, деб том тешмайди. Муҳими кашанда қаримайди, ёшлигидаёқ ўпкаси чириб ўлиб кетади.

Mahmud Jurat
03.06.2012, 21:04
Ия, ҳали уларни ақлли демоқчимисиз?

Бошқаларини билмадиму, Сахаровни бир маротаба аҳмоқ деган эдик, бечора яна бир бор мозорида тик турадиган бўлди.
Олға!!! Тўлқинбек 7чи, 15чи асрларга қараб.

Баходир кушаков
03.06.2012, 22:42
Ахир атом ва водород бомбаларини, пенцилин ва клонни ва умуман шунга ўхшаш янгиликларни ақлсиз ёки бефаросатлар ихтиро қилган десак ақлли жаҳон аҳли биздан кулмайдими.
Ақлсиз демадим,фаросатсиз дедим.Бир мультфильм бўлар эди,эсласангиз.Унда бир одам,ҳаёл билан бошқариладиган танк иҳтиро қилади.У шундай программалаштириладики,агар кимнинг ҳаёлидан озгина бўлсаям қўрқув ҳадик ўтса,ўшани янчмай қўймасди.Оҳир оқибат,ўзининг яратувчисиниям(унинг ҳаёлидан ҳам,мениям янчиб ташласая деган ҳаёл ўтади)янчиб ташлайди.Агар фаросати бўлса ўша танкни иҳтиро қилган олим,ҳеч бўлмаганда,ўзининг ҳаёли учун эътиборсиз қилиб программалаштирган бўларди.Энди ароқ масаласига келсак,араблар,эътиборингиз учун жуда зўр ҳалқ эмас,ҳудди ўзини зўрман деётган бошқа ҳалқлар сингари.Улар ҳатто,мусулмончиликниям бизчалик ушлай олишмаслигини,бориб келган инсонлардан кўп эшитганмиз.Лекин гап бунда эмас.Масалан клонни яратган ақлсизмикин деяпсиз.У клон бизга нима қилиб беради?Бориб,бориб,аёллар туғишни истамай қолишиб,эрга текканларидан сўнг,пробиркада бола пайдо қилиб қўйишаверади.Бу клон ниманинг эвазига пайдо бўлган?Сиз супермаркетлардан олиб истеъмол қилаётган нарсалар орасида ҳам клон борлигини биласизми?У фақат бошқача номланади.ГМО-Генетически модифицированный организм.Қайси маҳсулотда ГМО бўлса,ўша маҳсулот арзон.Демак арзон маҳсулотни кимлар истеъмол қилади,камбағал,қашшоқлар.Қиммат маҳсулотларда ГМО йўқ.Бу ГМОни сурункали истеъмол қилиш натижасида,инсон организмида жуда катта отклонение(ўзбекчаси эсимга келмай қолди)содир бўлади.Натижада инсон вақтидан илгари қарий бошлайди,секин,секин бепуштлик эркакларда,туғмаслик аёлларда пайдо бўла бошлайди.Қарабсизки,ер юзида ўз ўзидан,камбағал,қашшоқлар оиласи камая бошлайди.Эшитмаганмисиз,ер юзида 6 миллиардан ортиқ аҳоли бўлса,унинг уч миллиарди ортиқча деган дунёни бошқарятганларнинг гапини? 1 миллиард-элита,2 миллиард-иш бошқарувчилар ва 3 миллиард-қуллар.Бунга биринчи қадамлар Америкада қўйилиб бўлди.Ана сизга ақлли иҳтирочилар.Ҳа ақлли,лекин фаросатсиз.Бу иҳтироси,шайтонгагина ҳизмат қилади.

Баходир кушаков
03.06.2012, 22:54
Сахаровни бир маротаба аҳмоқ деган эдик
Сахаров ақлли,лекин фаросатсиз бўлган.У нима учун уй қамоғига мубтало бўлганини биласизми домла?Нима учун раҳбарларни машина уйига келтириб қўядию,оддий ишчи ўз оёғи билан кетиши керак деган.фаросати етмаганки,ҳали совет иттифоқи,Сахаров айтгандек ишчиларни уйма уй элтиб қўядиган даражада ривожланмаган эканлигини ҳисобга олмаган.

Баходир кушаков
03.06.2012, 23:03
Яна ўзимнинг гапимга бир илова сифтида шуни айтишим керакки,раҳбар билан ишчининг ўртасида фарқ бўлмаса,ўша корҳона ёки ташкилот,таназзулга юз тутади.Сахаровнинг шунга ақли етсаям,фаросати етмаган.ўйлаганки халқ уни қўллаб қувватлайди.

Баходир кушаков
03.06.2012, 23:16
Илтимос фикрларни кискарок, бир-неча катор килиб ёзсангиз яхши буларди.
Менимча мавзу муаллифи учун,қандай ёзишни ўргатиш тўғри бўлмаса керак.Биз Шокиржоннинг ёзганларидан ҳулоса қилмаймиз,лекин бошимиздан ўтганларини,ёки ҳаётда кузатганларимизни кўрамиз.Мавзуни биров очишга қарор қилдими,демак у бир мақсадни кўзлаган,мақсадга етишнинг усулини,Узр,сизга маъқул келмаган йўлини қўллаган бўлса.Сиз ҳам очинг бирор мавзу биродар,биз фикр билдирайлик.

Tulqin Eshbekov
04.06.2012, 05:04
ақли етсаям,фаросати етмаган.

Олим бўлма, одам бўл, деган мақол бекорга айтилмаган-да! ;)

7чи, 15чи асрларга қараб.

Бу асрларда ҳам олим бўлиб, одамийликдан йироқ кимсалар ҳам ўтган демоқчимисиз? :)

Баходир кушаков
15.06.2012, 00:56
Ароқ баданни иситмайди, шунақа дегувчилар бекор айтибди.
Шу ерига А.Чеховнинг машҳур гапини қўшиб қўймапсиз.
"Ароқ ўзи ОҚ,бурунни ҚИЗИЛ,обрўни ҚОРА қилади."

Tulqin Eshbekov
15.06.2012, 03:10
ҚОРА қилади

Ичкиликка ружу қўйганлар ўзларини ола қилиб қўяди... :)

Баходир кушаков
17.06.2012, 01:36
Ичкиликка ружу қўйганлар ўзларини ола қилиб қўяди...
Руҳияти кучли инсонларнинг,бирор иллатга ружу қўйиш эҳтимоли,руҳияти ожиз инсонларнинг тарки одат қилиш эҳтимоли билан тенгдир.

(С)

Баходир кушаков
17.06.2012, 01:47
Агар илк бора ароқ узатганингизда улфатингиз:-қўймадингиз,қўймадингиз,тўлдириброқ қуймадингиз- деса,ҳадеб қуяверманг,кейин тўйдиролмай қоласиз.

(С)

Баходир кушаков
17.06.2012, 01:58
Шаробга ошно бўлган юраклар,
Юракка ошно бўлмағай ҳаргиз.
Юракка ошно бўлган юраклар,
Шаробга ошно бўлмағай ҳаригиз.

(С)

Баходир кушаков
17.06.2012, 02:18
Май ичиб,сарҳуш бўлиб,бало келди бошима.
Бу савл бўлмиш сабаб,шашқатор кўз ёшима.
Дер Баҳодир ичмам энди ,бу оғуни энди мен,
Хак Эгам маҳфират қил,бер мадад бардошима.

Tulqin Eshbekov
17.06.2012, 08:25
Дер Баҳодир ичмам энди ,бу оғуни энди мен,

Демак, бизнинг даврага қўшилсангиз бўларкан,
Форумдошлар сафи ҳам Баҳодир-ла тўларкан!
Колорадо оғамиз сизга берса навбатни,
Пиёлада шаробмас, кўк чой жилва қиларкан!! :)

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:07
Шахсан менга (мен каби минглаб мухлисларингизга ҳам!) ёзаётган фикрларингиз жуда маъқул! Кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ёзаверинг, мириқиб ўқийверамиз ва ичкиликбозлик иллатига қарши курашда маънан фойдаланамиз ҳам!

МЕҲНАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ САҚЛАБ БОРИШ

Меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини сақлаб бориш тадбирларининг асосий йўналишларидан бири – меҳнат жамоаси аъзолари орасида рўй бераётган ичкиликбозлик каби салбий ижтимоий муаммоларга барҳам беришга қаратилган тарбиявий ишлар тизимининг изчил фаолияти саналади.
Ташкилот, идора, муассаса ёки корхонада фаолият юритаётган ишчи ва хизматчилар томонидан спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида содир этиладиган қонунбузарлик жиддий муаммодир. Ушбу масалани ўрганиб чиқиш натижасида спиртли ичимликлар суиистеъмол қилинган ҳолатлар – ҳалокат ва бахтсиз ҳодисалар рўй бериши, жиноятлар содир этилиши, ходимларнинг жароҳатланиши ва меҳнат интизоми қўпол равишда бузилишига олиб келаётган асосий сабаб сифатида тан олинмоқда.
Ичкиликка ружу қилмоқ, одатда, жамоа аъзосининг ўзи учун ҳам, оила аъзолари учун ҳам ниҳоятда ёмон оқибатларга олиб келиши, меҳнат жамоасидаги маънавий-руҳий муҳит издан чиқиб, ёмонлашиши билан якун топади.
Соғлом турмуш тарзи соғликка салбий таъсир ўтказадиган омилларга барҳам бериш ёки уларнинг миқдорини минимал даражага етказишни тақозо этади. Соғликни сақлаш ва мустаҳкамлаш борасидаги энг муҳим омиллардан бири ёмон одатлар, шу жумладан, ичкиликбозликка ҳам қарши кураш саналади.
Бинобарин, ичкиликбозликка қарши йўналтирилган профилактик тадбирлар – жамоа раҳбарияти ва тарбия субъектлари олдида турган ниҳоятда муҳим, долзарб ва ҳал этилишини кечиктириб бўлмайдиган вазифага айланиб қолади.

Ичкиликбозликнинг ижтимоий оқибатлари

Ичкиликбозлик муаммоси бирон-бир ташкилот ёки муассасани четлаб ўтмайди. Қолаверса, меҳнат жамоаси аъзоларининг интизоми ва тегишли идора нуфузига жиддий путур етказиб, қўйилган вазифалар ижросига таҳдид солинган тарзда содир этиладиган жиноят, ҳалокат ва жароҳатлар сабаби – ичкиликбозликдир.
Ичкиликбозлик билан жиноятчилик ўртасида машъум алоқа бўлиши муқаррар. Олинган маълумотларга кўра, маст ҳолатда содир этилган жиноятлар сонининг ортиш тенденцияси кузатилмоқда. Бундай ҳолатнинг олдини олиш мақсадида ҳар қандай меҳнат жамоаси олдига қўйиладиган талаблар жумласига: «Соғлом ҳаёт тарзи барча ходимларнинг кундалик ахлоқ меъёри бўлиши лозим. Жамоа аъзосининг ўз номусига доғ тушириб, қадр-қимматини шарманда қиладиган маст ҳолати ва шу ҳолатда ишга келиши – меҳнат интизомининг қўпол равишда бузилиши саналади» талаби киритилиши ўринлидир.
Ишчи ва хизматчиларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилишга бўлган муносабати, шунингдек, ичкиликбозликка қарши олиб борилаётган профилактик ишлар аҳволи соҳа мутахассислари томонидан доимо ўрганиб келинган. Ўрганиш натижаларига қараганда, барча тоифаларга мансуб мансабдор шахслар, ишчи ва хизматчилар ичкиликбозлик муаммосини кескин тус олаётган муаммо сифатида кўришмоқда.
Жазога тортилиш, ҳалокат ёки бахтсиз ҳодиса рўй бериши, ўз бошлиғи ва дўстларига панд бериб қўйишдан қўрқиш – спиртли ичимликни истеъмол қилишдан тийиб турадиган омил саналар экан.
Ташкилот ва муассасаларда ичкиликбозликнинг олдини олиш ишларининг самарасиз кечишига олиб келадиган асосий сабаблар жумласига:
соғлом турмуш тарзини сақлаб бориш, меҳнат интизоми ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш масалаларига нисбатан ичкиликбозлик солаётган хавфнинг нақадар жиддий эканлиги айрим раҳбарлар (бошлиқлар) томонидан тўла-тўкис идрок этилмаслиги;
меҳнат жамоаси аъзолари орасида ичкиликбозлик ҳолатларининг олдини олиш ишларида раҳбарият томонидан қатъият кўрсатилмаслиги, ишга маст ҳолатда келган ишчи ва хизматчиларга нисбатан интизомий чоралар кўрилмаслиги;
меҳнатни ташкиллаштириш масалаларида камчиликларга йўл қўйилиб, ходимлар устидан назорат талаб даражасида олиб борилмаслиги, иш жойида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишига йўл қўймаслик масаласида мансабдор шахслар томонидан намоён этилиши лозим бўлган талабчанлик суст кечиши;
спиртли ичимликларни мунтазам, ҳаддан ташқари истеъмол қилиб келаётган, пиёнисталик касаллигига дучор бўлган ишчи ва хизматчилар меҳнат жамоаси томонидан қораланмаслиги, бундай ҳолатларга муросасизлик муҳити қарор топтирилмагани, раҳбарият томонидан бундай ходимларнинг маст ҳолатда содир этган, жамоага доғ туширадиган хатти-ҳаракатларини мажлисларда муҳокама қилиш борасида қарор қабул қилинмаслиги;
ишчи ва хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари орасида маданий-маърифий ва оммавий-спорт ишлари ниҳоятда суст ташкиллаштирилиши, ходимлар тақдирлангани, юқори поғонадаги лавозимга тайинлангани ва шу каби жамоа ҳаётидаги бошқа қувончли воқеаларга бағишланган анъана ва тантанали тадбирлар ўтказилишининг савияси пастлиги киради.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:15
Ичкиликбозлик ва пиёнисталик ҳолатларига қарши профилактик тадбирлар

Салбий ижтимоий ҳолатлар жумласига ҳалокат ёқасига олиб келиши муқаррар саналадиган ичкиликбозлик иллатини ҳам киритиш мумкин бўлиб, соҳага оид профилактик тадбирлар – барча поғоналарга мансуб раҳбарлар ва тарбия субъектлари олдида турган жиддий ва ижросини кечиктириб бўлмайдиган вазифага айланади. Бундан ташқари, меҳнат жамоаси аъзолари орасида қарор топадиган ичкиликбозлик ҳолати йирик ташкилот ва муассасага нисбатан яна бир жиддий хавф кўринишида, у ҳам бўлса, қўйилган вазифа ҳал этилмай, режалар амалга ошмай, олинган мажбуриятлар бажарилмай қолишига олиб келадиган хавф сифатида таҳдид солади.
Сафи моҳирона жипслаштирилган ҳар қандай меҳнат жамоаси тегишли вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши, меҳнат интизоми ва уюшқоқлик мустаҳкамланишига сезиларли таъсир ўтказа олишига шубҳа йўқ. Бироқ бундай муваффақиятга соҳа тадбирларининг тасодифан амалга оширилиши, тегишли ишларни бир қатор тартиббузарликлар содир этилганидан, жамоа ходимларининг аксарият қисми спиртли ичимликларга ружу қўйганидан, ўзбекча айтиладиган бўлса, кўза синиб бўлганидан сўнг, «тез бўл, тез бўл» тарзида бажариш билан эришиб бўлмайди.
Аксинча, муайян мақсадга қаратилган, пухта режалаштирилиб, мунтазам олиб бориладиган ишлар, соҳага оид барча хатти-ҳаракатлар жамики раҳбарият таркиби, тарбия субъектлари ва тиббиёт ходимлари томонидан мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширилиши орқалигина эришилади.
Шундай қилгандагина, ишчи ва хизматчилар томонидан спиртли ичимликлар истеъмол қилиши оқибатида содир этиладиган қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш вазифалари комплекс равишда ҳал этилади, мустаҳкам меҳнат интизомига эришилишини таъминлайдиган фаолият босқичлари фаол амалга оширилади.
Ичкиликбозликка қарши профилактик тадбирлар – ишчи ва хизматчилар орасида спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилишга мойил бўлган шахсларни олдиндан фош этиш, уларнинг ичкиликбозга айланиш сабаблари ва босқичларини диагностика қилиш, пиёнисталарни даволаш ва улар билан психотерапия муолажаларини олиб бориш тадбирларини ташкиллаштириш, филиал, цех ва бўлинмаларда ўхшаш ҳолатлар ривож топиб, оммалашиб кетишига тўсқинлик қиладиган психологик-педагогик, ижтимоий ва ташкилий муҳитни қарор топтиришга йўналтирилган ўзаро боғлиқ ижтимоий, педагогик, психологик, тиббий ва ташкилий тадбирлар комплексидир.
Хизмат мажбуриятларининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда бажарилиши – меҳнат интизоми қўпол равишда бузилган ножўя хатти-ҳаракатлар жумласига киради.
Ишчи ва хизматчиларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиши оқибатида содир этиладиган қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича раҳбарият таркиби томонидан олиб бориладиган ишларнинг асосий йўналиши, ушбу салбий ҳолатнинг ижтимоий диагностикаси саналади. Бундай диагностика бошлиқларнинг ходимлар орасида спиртли ичимликларни истеъмол қилишга олиб келадиган дастлабки шарт-шароитларни фош этиш, уларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш, ходимларнинг келгуси хулқ-атворини олдиндан кўра билиш қобилияти сифатида кўрилади.
Маълумки, шифокор инсон организмига оид билимларига асосланган ҳолда беморга ташхис қўяди. Бошлиқ ҳам меҳнат жамоасида юзага келган ўзаро муносабатларни диагностика қилар экан, ҳар бир ходимнинг табиатига хос шахсий хусусиятларига оид чуқур билимларига асосланиши, педагогика ва психологияга оид тавсиялар, меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибасидан фойдаланиши ҳамда жамоа сафини жипслаштириш борасида тарғиб қилинаётган илғор тажрибаларни ишга солиши лозим.
Соҳага оид ишларнинг диагностика босқичида кўзланган асосий мақсадлар:
тегишли шахснинг ҳаёт тарзи спиртлик ичимликларга боғланиб қолган-қолмаганини, спиртли ичимлик истеъмол қилишига олиб келаётган сабаблар, пиёнисталикни бас қилиш истаги бор-йўқлиги ва бу борада мустақил уриниб кўрганлигини;
турли ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида шахсларнинг жамоа аъзоларига ўтказаётган таъсир тавсифини;
спиртли ичимликларга мойилликни юзага келтираётган шарт-шароит ва шу кабиларни аниқлаш саналади.
Тегишли шахсга нисбатан олиб борилган бундай тадқиқот натижаси ташхис сифатида эътироф этилиб, ушбу ташхисга асосланган ҳолда келгусида олиб бориладиган тарбиявий ишлар мақсади, воситалари ва услублари танланади.
Хулқ-атвор диагностикаси манфаатларида кузатув олиб бориш, тегишли ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиш ва ижтимоий савол-жавоб ўтказиш усуллари қўлланилади.
Ичкиликбозликка қарши профилактик тадбирлар доирасида меҳнат жамоасида спиртли ичимликларга қарши ижтимоий фикр шаклланиши, пиёнисталарга нисбатан муросасиз муҳит қарор топиши ва жамоанинг ижтимоий тузилишига тузатишлар киритилиши кўзда тутилган ижтимоий терапия муҳим ўрин тутади.
Мулоҳаза юритилаётган тадбирларнинг ташкилий шакллари жумласига:
спиртли ичимликлар истеъмол қилишга мойил бўлган ишчи ва хизматчилар ўз бошлиқларининг қатъий назорати остида бўлиши;
ичкиликбозлик, аввало, иш вақтида спиртли ичимлик ичилиши йўлида макон-вақт тўсиқлари вужудга келтирилиши, спиртли ичимлик истеъмол қилишга мойил шахсларга нисбатан турли чоралар кўрилиши ва шу каби бошқа шакллар киради.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:19
Профилактик тадбирларнинг айрим қоидалари

Спиртли ичимликлар истеъмол қилишга мойил шахслар билан олиб бориладиган ишлар жараёнида бошлиқлар бир қатор қоидаларга, хусусан:
Биринчидан, маст ҳолатдаги шахсга консультация бермаслик, у билан педагогик ва психологик тавсифга эга тадбирлар ўтказмаслик.
Иккинчидан, хулқ-атворини ўзгартириш истагини билдирган жамоа аъзоси билангина психологик тузатиш киритиш ишларини олиб бориш. Бундай истак билдирмаган жамоа аъзосига нисбатан эса ташкилий ва ижтимоий чоралар кўриш.
Учинчидан, бирорта ҳам арақхўр ўзини ўзи пиёниста, деб тан олмаслигини унутмаслик, у билан психодиагностик ва психологик тузатиш киритувчи ишлар олиб бориш давомида қаршилик кўрсатишини кутиш.
Тўртинчидан, пиёнистани меъёрий турмуш тарзига қайтариш учун унинг табиатида спиртли ичимликка нисбатан жирканчлик туйғусини ҳосил қилиш, бироқ бунинг ўзи камлик қилишишни унутмаслик. Демакки, бундай шахс атрофида, унинг ичмай юришини ҳар томонлама рағбатлантирадиган, спиртли ичимликка боғлиқликка қарши олиб бораётган курашини қўллаб-қувватлайдиган, касаллиги қайталанишига тўсқинлик қиладиган муҳитни қарор топтириш.
Бешинчидан, пиёнисталик – бутун организм, асаб тизими, инсон психикасининг батамом касалланишини англатишини, бундай касалликдан бошлиқнинг буйруғи билан ёки мажбур қилиш ва таъзир бериш орқали даволанишнинг иложи йўқлигини мансабдор шахсларга тушунтириб бориш қоидаларига амал қилиши лозим.
Шу тариқа, меҳнат жамоасида ичкиликбозликка қарши олиб бориладиган профилактик ишлар ташкилий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий тадбирлар комплексидан ташкил топади. Профилактик ишлар мазмунан, ишчи ва хизматчилар томонидан спиртли ичимликлар суиистеъмол қилинаётган ҳолатларни ўз вақтида аниқлаб, баҳо бериш, бундай салбий ҳолатнинг оммалашиб кетишига қарши ижтимоий ва ташкилий тўсиқлар яратиш, беморларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш, ичкиликбозликнинг жисмоний, психологик ва ижтимоий оқибатларини ишчи ва хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига малакали мутахассис тилида тушунтириб бориш, бир сўз билан айтганда ҳар бир инсонни яхшироқ ўрганиб боришдан иборат.
Бу масалада жамоа аъзосининг таржимаи ҳолига оид маълумотлар, олдинги иш ёки ўқиш жойида расмийлаштирилган холисона тавсифномалар, маълумоти ва касбига оид ҳужжатлар, касбий саралаш материаллари, тиббий ҳужжатларининг ўрганиб чиқилиши якка тартибда тарбиявий ишлар олиб бориш манфаатларида маълум маънода ёрдам бериши мумкин.
Аммо шахсий мулоқот воситасида олинган маълумотлар ишончлироқ бўлади. Суҳбат моҳирона олиб бориладиган бўлса, жамоа аъзоси бошдан кечираётган асл муаммоларни ойдинлаштириб олиш, меҳнат жамоасидаги ишлар ҳолати, жамоадошлар ва раҳбариятга оид фикр-мулоҳазаларини тинглаш мумкин бўлади. Бундай суҳбат натижаси жамоа аъзоси ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлишга омил бўлади. Ушбу тасаввурларга асосланган ҳолда у билан олиб бориладиган якка тартибдаги тарбиявий ишлар йўналиши ишлаб чиқилади.
Жамоа аъзосининг табиатидаги турли шахсий хусусиятлардан комплекс равишда фойдаланилса, соҳага оид ишлар кўпроқ самара бериши муқаррар.
Жамоа аъзосига доир зарурий ахборотга қисқа ва самарали йўллар орқали эга бўлиш – унинг хулқини диагностика қилишнинг энг муҳим усулларидан бири саналади.
Спиртли ичимликларни истеъмол қилишга мойил шахсларни аниқлаш манфаатларида жамоада фаолият юритаётган ишчи ва хизматчиларнинг барча тоифалари билан савол-жавоб ўтказмоқ даркор. Улар орасида қарор топган кайфият, хизмат мажбуриятларини бажаришга шайликлари, қодирликлари ва имкониятларини билиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Савол-жавоб суҳбат тарзида ўтказилади. Бироқ қизиқтираётган саволлар худди маслаҳат сўралаётган тарзда берилиши лозим.
Кузатув олиб бориш – спиртли ичимлик истеъмол қилишга мойиллигини аниқлаш мақсадида жамоа аъзосининг хулқ-атворини муайян мақсадда идрок этиб бориш.
Кузатув давомида жамоа аъзосининг иш вақтида ва норасмий вазиятда намоён бўладиган хулқ-атвори қайд этиб борилади. Кузатув амаллари мунтазам, муайян мақсадга йўналтирилган тарзда олиб борилиши лозим. Бундай амаллар жамоа аъзосининг хулқ-атворидаги ўзгаришларни қайд этиш, ушбу ўзгаришлар ривожини кузатиш, жамоадаги яширин жараёнларни ўрганиб чиқиш учун кўмакчи омил бўлади.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:23
Юқорида зикр этилган ҳужжатлар таҳлили айрим ишчи ва хизматчиларнинг хулқ-атворида ўзгаришлар юз бериши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради. Кузатув олиб бориш усули ва қўлланилган бошқа турдаги усуллар комплекси билан биргаликда ҳужжатлар таҳлили ҳам ижобий натижа беради.
Бошлиқ меҳнат жамоасининг ҳар бир аъзосини жамоага келган биринчи кундан эътиборан ўрганиб чиқиши шарт бўлиб, ишга олингунга қадар қандай муҳитда улғайиб, тарбия кўргани, ушбу жамоада қандай одатлари шакллангани ва улар орасида салбий таъсирга эга одатлари бор-йўқлигини ойдинлаштириб бориши лозим. Қисқаси, ходим аслида қандай киши эканлигини, табиатининг кучли ва заиф томонларини, ташвиш-у, эҳтиёжларини идрок этмоқ даркор.
Ходим билан олиб бориладиган кундалик мулоқот давомида унинг табиатидаги ўзига хос томонлари, шаклланган одатларини инобатга олмоқ лозим. Ҳаёт, меҳнат фаолияти, дўстлик ва ўртоқликка нисбатан қарашлари мубҳам қолаётган жамоа аъзоси билан мулоқот қийин кечади. Бундай шахсда, одатда, ўз фикр-мулоҳазаси бўлмайди. У бирон-бир кучлироқ шахсга нисбатан мўлжал олади. Демак, бошлиқ ўз ходимлари учун ибрат тимсолига айланиши шарт.

Ичкиликбозликка қарши кураш йўллари ва соҳага оид талаблар

Ичкиликбозликка қарши курашнинг энг самарали йўллари жумласига:
қатъий талабчанлик;
ходимлар табиатида ҳам, улар ўзи учун «етакчи» сифатида кўраётган шахс табиатида ҳам шаклланган салбий одатларни буткул бадном қилиш;
ходимлар фаолияти устидан узлуксиз назорат олиб бориш;
ахлоқ ва ҳуқуқ меъёрларига зид хатти-ҳаракатлар, шу жумладан, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳолатларининг меҳнат жамоаси томонидан қораланишига эришиб бориш киради.
Ишчи ва хизматчиларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиши оқибатида содир этиладиган қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш вазифаларини меҳнат интизоми тубдан яхшиланмасдан туриб ҳал этишнинг ҳеч ҳам иложи йўқ.
Бундай фаолиятнинг мажбурий шарти меҳнат интизоми ҳолатига баҳо бериб бориш саналади. Баҳо бериш амаллари эса қуйида баён этилган талаблар назарда тутилган тарзда бажарилади.
Биринчи талаб. Ишчи ва хизматчиларнинг интизомли бўлишини таъминлашга қаратилган ташкилий ва тарбиявий ишлар фақат амалдаги қонунлар асосида, ташкилот (муассаса) низоми, соҳага оид қўлланма ва йўриқномалар, раҳбар ва бошлиқларнинг буйруқларида баён этилган талабларни ижро этишга йўналтирилган тарзда олиб борилиши шарт.
Иккинчи талаб. Таълимот, меҳнат, таъминот, меҳнат жамоаси аъзоларининг бўш вақтини қонун ҳужжатларида баён этилган талабларга қатъий амал қилинган тарзда ташкиллаштирилиши, ижрочилар орасида лавозим ва хизмат мажбуриятлари қатъий тақсимланиши шарт.
Учинчи талаб. Меҳнат жамоасининг ҳуқуқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларига ҳар бир жамоа аъзоси томонидан ҳам, умуман ташкилот (муассаса) томонидан ҳам, амал қилинаётганини таҳлил қилиб, баҳо бериш қобилиятини ривожлантириш.
Тўртинчи талаб. Раҳбар ҳам, меҳнат жамоаси ҳам, муштарак мақсадга интилиб яшаши, фаол ҳаётий позицияга эга, саботли бўлиши, барча хатти-ҳаракатлар ҳамжиҳат кечиши даркор бўлиб, бундай ҳолат ижобий интизомий таъсир кўрсатишига эришиш.
Бешинчи талаб. Спиртли ичимликларни истеъмол қилишга мойил шахсларга қарши ташкилот (муассаса, корхона) миқёсида қатъий, муросасиз кураш олиб бориш.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:26
Раҳбар ва бошлиқлар томонидан мунтазам олиб бориладиган якка тартибдаги тарбиявий ишлар ишчи ва хизматчиларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиши оқибатида содир этиладиган қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олишга йўналтирилган комплекс чоралар кўриш имконини беради.
Ичкиликбозликка қарши профилактик ишларда ишчи ва хизматчиларнинг ҳуқуқий тарбияси муҳим ўрин тутади.
Ҳуқуқий тарбия – ишчи ва хизматчилар онгида барқарор ҳуқуқий тасаввур, комил ишонч ва ҳиссиётларни шакллантириш, юксак ҳуқуқий маданиятни тарбиялаш, барча хатти-ҳаракатларни қонун доирасида амалга ошириш кўникмаларини ривожлантириш мақсадларида, уларнинг онги, ҳис-туйғулари ва психологияларига муайян мақсадга қаратилган, аниқ тизимга солинган тарзда таъсир ўтказиб боришдир.
Бундай тарбия ходимларнинг интизомли бўлиши, раҳбар ва бошлиқларнинг буйруқ ва талабларига сўзсиз бўйсуниш кўникмалари ривожланиши, меҳнат жамоасида ўртоқлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб боришига жиддий омил бўлади.
Ишчи, хизматчи ва мансабдор шахслар орасида ичкиликбозликка қарши олиб бориладиган ишлар табақаларга бўлинган тарзда амалга оширилиши лозим. Ушбу жараёнда асосий урғу меҳнат интизомига берилади.
Мулоҳаза юритилаётган жараённинг тарбия масалаларида тутган ўрни ва аҳамияти, авваламбор, жамоа аъзоси табиатида энг муҳим сифатлардан бири, у ҳам бўлса, жамоа аъзосининг шахсини, ушбу сифатсиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган, ташкилот ёки идоранинг ўзига хос фаолияти саналиб, бурч сифатида эътироф этиладиган – интизомлилик тушунчаси тарбияланиши билан белгиланади.
Тарбия – меҳнат интизомини ташкил этадиган таркибий қисмларнинг мазмунини очиб беради, жамоа ходимларини қонун ҳужжатларида баён этилган талабларни аниқ ва сўзсиз бажаришга йўналтиради, таълимот жараёни билан уйғунлаштирилар экан, ишчи ва хизматчилар олдига қўйилган аниқ талабларнинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлайди.
Бундай ягона тарбиявий жараён ҳуқуқий тартибот қарор топиши ва сақланиб боришига омил бўлади.
Тарбиявий жараён – таълимот шакли бўлиб, камол топиши учун жамоа аъзосига таъсир ўтказиладиган, шахс сифатида шаклланиб, улғайиши, ўз имкониятларини максимал намоён этиб, хизмат поғоналари бўйича ўсиб боришига кўмак берадиган кам сонли гуруҳ аъзоларининг уюшқоқ ҳамкорлигидан иборатдир.
Салбий ҳодисалар юз беришига қарши профилактик тадбирлар, шу жумладан, ишчи ва хизматчилар томонидан спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида содир этиладиган қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ишларида қуйи поғонадаги бошлиқларнинг тутган ўрнини ҳам унутиб қўймаслик даркор. Негаки улар ишчи ва хизматчилар учун бевосита раҳбар саналиб, соҳага оид ишларда тутган ўрни жиддий аҳамият касб этади. Зеро, қуйи поғонадаги бошлиқ доимо ходимлар орасида бўлиши ва ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажариши шарт. Айнан қуйи поғонадаги бошлиқлар меҳнат фаолияти давомида ҳам, таълим-тарбия жараёнида ҳам, турли-туман тадбирлар амалга оширилаётганда ҳам, жамоа ходимлари билан бевосита мулоқотда бўлади.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:30
Ташкилот, муассаса ва идораларда ичкиликбозликка қарши профилактик ишлар соҳасида раҳбарият томонидан олиб бориладиган фаолият йўналишлари

Соҳага оид олиб борилган ишлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ичкиликбозликка қарши курашнинг қуйида баён этилган учта йўналиши мавжуд.
Биринчи йўналиш – профилактик ишлар ва «ҳаёт сифати» тушунчасини қўллаб қувватлаш.
Иккинчи йўналиш – тиббиёт соҳасига оид тадбирлар ва даволаш муолажалари.
Учинчи йўналиш – ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолияти бўлиб, спиртли ичимликлар савдо-сотиғи, ўтказилиши ва чайқов бозорига дахл қилиши лозим.
Амалиётда кузатилишича, ишчи ва хизматчилар орасида ичкиликбозлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва соҳага оид профилактик ишлар – вазирлик ва идоралар, ташкилот, муассаса ва корхоналарда ичкиликбозликка қарши курашнинг энг самарали чораси бўлиб қолмоқда. Бундай ишлар жумласига раҳбарият томонидан ташкилот ва муассасаларда амалга оширилиши шарт бўлган қуйидаги тадбирлар ва олиб бориладиган фаолият йўналишлари киради:
1. Ишчи ва хизматчилар фаолиятида «Спиртли ичимликларсиз ҳаёт кечириш» шиори устун бўлишига эришиш.
2. Спиртли ичимлик истеъмол қилишга мойил бўлган ишчи ва хизматчиларни ўз вақтида фош этиб бориш.
3. Спиртли ичимликлар ташкилот, муассаса, корхона ҳудудига киритилишига йўл қўймаслик.
4. Спиртли ичимлик истеъмол қилишга мойил бўлган ишчи ва хизматчилар билан, уларни тоифаларга ажратган тарзда, якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб бориш.
5. Пиёнисталик касаллигига дучор бўлган жамоа аъзосини тиббиёт муассасасида даволаш.
6. Ишчи ва хизматчилар орасида транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этиладиган ҳолатларнинг олдини олиш.

Юқорида санаб ўтилган тадбирлар мазмунини кўриб чиқамиз.
1. Ишчи ва хизматчилар фаолиятида «Спиртли ичимликларсиз ҳаёт кечириш» шиори устун бўлишига эришиш.
Фаолиятнинг ушбу йўналиши энг самарали саналиб, раҳбарият томонидан олиб борилаётган фаолиятнинг етакчи йўналишларидан бири бўлиб қолиши шарт. Бунинг учун:
ишчи ва хизматчилар орасида спиртли ичимликлар истеъмолининг ҳалокатли оқибатлари мавзусига бағишланган маъруза ва суҳбатлар циклини ўтказиб бориш;
ходимларнинг нарколог-мутахассислар, психологлар, жамиятшунослар ва юристлар билан учрашувлари ва давра суҳбатларини уюштириш;
ишчи ва хизматчиларнинг даволаниб, спиртли ичимликларсиз яшашни ўргана билган собиқ пиёнисталар билан учрашувларини ташкиллаштириш;
спиртли ичимликлар, тамаки ва наркотик моддаларсиз олиб бориладиган соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш;
ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини маданий ҳордиқ чиқаришга ўргатиш, спорт, адабиёт, ижод каби соҳаларда ўз қобилиятларини намоён этишга имкон яратиш каби тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга ошириш лозим.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:33
Ишчи ва хизматчилар орасида ичкиликбозлик ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш мақсадида соҳа ишларининг бир қатор шакллари муҳим аҳамият касб этади. Улар жумласига:
соғлом турмуш тарзи масаласида раҳбарлар (бошлиқлар) томонидан ибрат кўрсатилишини таъминлаш;
кундалик фаолият давомида ва меҳнатни ташкиллаштириш масаласида қонун ҳужжатлари, буйруқлар, соҳага оид қўлланма ва йўриқномаларда баён этилган талабларга сўзсиз амал қилинишига оид чоралар кўриб бориш;
иш вақтида спиртли ичимликлар истеъмол қилган ишчи ва хизматчилар учун белгиланган жавобгарлик турларини меҳнат жамоаси аъзоларига етказиб, маст ҳолатда содир этилган жиноят, ҳалокат ва бахтсиз ҳодисаларни мисол тариқасида келтириш;
меҳнат жамоасида ичкиликбозликнинг олдини олишга қаратилган ишларни ҳар томонлама фаоллаштириш;
ичкиликбозлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ишларни ташкиллаштириш масаласида мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини аниқ белгилаб бериш;
ходимлар томонидан спиртли ичимликлар истеъмол қилинишига йўл қўймайдиган муҳитни қарор топтириш мақсадида қонун ҳужжатлари, буйруқлар, соҳага оид қўлланма ва йўриқномаларда баён этилган талаблар сўзсиз ижро этилишига қаратилган чоралар кўриш;
ходимлар томонидан спиртли ичимликлар истеъмол қилинган ҳар бир ҳолат ўрганиб чиқилиб, тегишли чоралар кўриш;
ташкилот (муассаса) бинолари ва ҳудудида «Ичкиликбозликдан жиноятга қадар бир қадам», автомобиль парки ҳудудида эса «Маст ҳайдовчи – хавф ва ҳалокат манбаидир» витриналарини жиҳозлаш;
ишчи ва хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳордиқ чиқарадиган тадбирларни тўғри ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш;
соғлом турмуш тарзи масаласида катта-кичик бошлиқлар томонидан шахсан ибрат кўрсатилишига эришиб бориш;
раҳбарият таркибининг ишчи ва хизматчилар, уларнинг оила аъзолари билан учрашувларини уюштириб, уларнинг тилак ва истакларини диққат билан идрок этиб бориш;
спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиб юрган шахсларни ишдан бўшатиш чораларини белгиланган тартибда кўриб бориш;
спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиб юрган ходимларнинг аттестация ҳужжатлари ва тавсифномаларида, ушбу ҳолатни холисона, аниқ акс эттириш;
меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ишларига якун ясаш амалиётига жамоа раҳбарияти (бошлиқлар) ва тиббиёт хизмати ходимларининг профилактик ишлар ва санитария-оқартув ишларининг ҳолати ҳақидаги билдирувлари тинглаб борилишини жорий этиш;
тегишли вазирлик ва идора тасарруфидаги оммавий ахборот воситалари таҳририятлари томонидан соғлом турмуш тарзи ва маданий ҳордиқ масалалари тарғиб этиб борилишини йўлга қўйиш, соҳага оид илғор тажрибаларни умумлаштириб, оммалаштириш каби иш шакллари киради.
Профилактик ишларнинг юқорида баён этилган йўналиши ишчи ва хизматчиларда ҳаётий, ўзига хос кўникмаларни, чунончи, спиртли ичимликларни истеъмол қилиб юрган касбдошларнинг салбий таъсирига берилиб қолмаслик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:40
2. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишга мойил бўлган ишчи ва хизматчиларни ўз вақтида фош этиш.
Ишга олингунга қадар ва меҳнат фаолияти давомида спиртли ичимликларни суиистеъмол қилган (қилаётган) ишчи ва хизматчиларни фош этиш – профилактик тадбирлар тизимининг энг муҳим бўғини саналади.
Меҳнат жамоаси аъзоларини атрофлича ўрганиб чиқиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилишга мойил шахсларни аниқлаш ишлари ҳар бир жамоа аъзоси корхонага ишга кирган фурсатдан эътиборан бошланиши керак.

Кишининг спиртли ичимликлар истеъмолига ружу қўйганини тавсифлайдиган аломатлар

Спиртли ичимликларни истеъмол қилишга мойил шахсларни фаол фош этиш ишларида дафъатан ўтказилган текширув амаллари фойдадан холи бўлмайди. Бундай текширувлар давомида ходимларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратмоқ даркор. Спиртли ичимликлар ишчи ва хизматчилар гуруҳи томонидан истеъмол қилинишини ҳам назарда тутмоқ зарур. Шундай экан, ходимларнинг ғайриоддий гуруҳий хулқ-атвори, шунингдек, умумий назоратсизлик тусида яккаланиб қолиш ҳолатлари, айримларнинг жонсарак хатти-ҳаракатлари, тамаки чекишнинг ўзгача тарзи, тамаки ҳидига ўхшамас ҳид таралаётгани ва шу каби қатор аломатларга разм солиш, пайқаш талаб этилади. Айниқса, ўз табиатига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар бажараётган, хусусан интизоми бузилаётган, ҳис-туйғулари беқарор кечаётган, ишга бўлган муносабати ўзгариб қолган, сабабсиз жаҳли чиқаётгани, атрофдаги одамларга жеркиб бераётгани, яккаланиб олишга интилаётгани, қизиқишлари ўзгариб бораётгани, сезиларли даражада озиб кетгани кузатилаётган ишчи ва хизматчиларга алоҳида эътибор қаратмоқ лозим.
Бундай шахсни фош этиш учун раҳбардан киши мастлигининг ўзига хос аломатларидан хабардор бўлиш талаб этилади. Кишининг спиртли ичимликлар истеъмолига ружу қўйганини тавсифлайдиган, спиртли ичимлик таъсирида эканлигини англатадиган бир қатор аломатлар мавжуд. Бундай аломатлар жумласига қуйидагилар киради:
Биринчи аломат. Кишининг ташқи кўриниши ва хулқ-атвори. Хусусан:
сабабсиз хушчақчақлик ва кулағонлик ёки аксинча, қарор топган вазиятга мос келмайдиган дарғазаблик ва тажовузкорлик;
жисмоний ёшнинг ташқи қиёфа ва хулқ-атвор даражасига мос келмаслиги (жумладан, айримлар ҳужжатларда қайд этилган ёшига нисбатан ёш кўринса, баъзилари анча улғайган кўриниши);
ўзининг ташқи қиёфасига лоқайд бўлиши, яъни исқиртлиги, палпислиги, ювинмаслиги, парваришсизлиги;
мулоқот доирасини шакллантиришда йўл қўйилган бузилишлар, «ўхшатмагунча учратмаслик» тамойилига асосланган тарзда дўст танлаш, дўстлар билан мулоқотнинг барқарор кечмаслиги, жўраларнинг тез-тез алмашиб бориши;
кайфиятнинг бесабаб ўзгариб кетиши, руҳий сиқилиш;
доимо пул топиш пайида бўлиш;
телефон алоқаси орқали олиб бориладиган суҳбатларнинг ўзига хос мазмунга эга бўлиши.
Иккинчи аломат. Организмдаги биологик маромнинг издан чиқиб бориши, дармонсизлик юзасидан тез-тез шикоят қилиб борилиши. Сурункали касалликлар, биринчи навбатда, жигар ва бош мия касалликлари. Ичкилик карахтидан бош оғриб, жисмонан азоб тортиш комплексининг пайдо бўлганлиги – раҳбар қаршисида маст киши турганидан далолат беради. Тез-тез бош оғриб туриши, мушак ва бўғинларнинг оғриши, шамоллаш, ошқозон-ичак касалликлари (кўнгил айниш, қайт қилиш, ич кетиш, турли оғриқлар), уйқусизлик, томир тортишиш.
Учинчи аломат. Тери қопламасининг туси ўзгариши, жумладан:
юзнинг рангпарлиги ёки аксинча, қизил доғлар кўриниши;
тери қопламаси қуриб, шалвираб, эрта ажин босиши.
Тўртинчи аломат. Нутқнинг ўзгариши, хусусан: тез кечиши, алоҳида ифодали талаффуз этилиши ёки аксинча, суст кечиши, англаб бўлмас даражада эшитилиши.
Бешинчи аломат. Ҳаракатлантирувчи фаолиятнинг ўзгариши, жумладан: имо-ишора ва маъноли ҳаракатларнинг жадаллашиб кетиши, керагидан ортиқ ҳаракатланиш, ҳафсаласизлик ёки аксинча, шалпайганлик, тинч ҳолатда бўлишга интилиш, қоқилиб-суқилиб юриш, ҳатто ўтирган ҳолатда ҳам тана тебратиш.
Олтинчи аломат. Нигоҳнинг ўзгариши. Кўзларнинг ғайритабиий ярқираши, кўз қорачиғининг жуда торайиб ёки аксинча, кенгайиб кетиши, кўзнинг ёруғликдан таъсирланмаслиги.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:44
Арақхўр ходимни фош этиш учун раҳбар (бошлиқ) томонидан қўлланилиши мумкин бўлган усуллар:
а) юқорида баён этилган аломатлар намоён бўлаётгани ва юриш-туриш тарзида ўзгаришлар юз бераётганини аниқлаш мақсадида жамоа аъзосининг хулқ-атворини барқарор тизимга асосан мақсадли кузатиб бориш.
б) корхонага янги келган ходимнинг спиртли ичимликка бўлган муносабатини билиш мақсадида уни якка тартибда диагностика қилиб чиқиш (хусусан: диагностик суҳбат ўтказиш, шахсий ҳужжатларининг йиғма жилдини ўрганиб чиқиш).
в) сиртдан билинмайдиган ичкиликбозлик ҳолатини хусусан: спиртли ичимлик истеъмол қиладиганлар гуруҳнинг тузилиши, ҳолати, жўшқинлиги, савияси, таркибини фош этиш учун аноним савол-жавоблар ўтказиб бориш.
г) ходимларни (тегишли ташкилотларда) тиббий кўрикдан режали равишда ўтказиб бориш (имкон бўлса, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида қон таркибини махсус тест синовларидан ўтказиш).
д) ташкилот (муассаса) ҳудудида жойлашган хизмат ва иш жойлари, бошқа кўмакчи объектларни (буюм сақлаш хонаси, ёзув столлари, ҳожатхоналар, автомобиль парки, дарахтзор, девор ортини) кўздан кечириб, спиртли ичимликлардан бўшаган шишалар бор-йўқлигини текшириб бориш.

Спиртли ичимлик истеъмол қилган ходимни фош этган бошлиқ томонидан кўриладиган чоралар:
Биринчидан, маст ходимни меҳнат жамоаси аъзоларидан ажратиб, яккалатиш чорасини кўриш, ушбу ножўя қилмишни эса жамоа аъзосининг кайфи тарқаганидан сўнг, муҳокама қилиш.
Иккинчидан, ходимнинг хулқи ҳақида раҳбариятга зудлик билан ёзма равишда маълум қилиш.
Учинчидан, спиртли ичимлик истеъмол қилишга мойил бўлиб қолган жамоа аъзосини қатъий назорат остига олиш. Зикр этилган ҳолат юзасидан суриштирув ўтказиб, имкон қадар ушбу жамоа аъзоси ким билан (якка ўзи ёки муайян гуруҳ таркибида), қачон ва қаерда, одатда, қандай вазият ва шарт-шароитларда ичиб юришини ойдинлаштириш лозим (тегишли ташкилотларда).
Спиртли ичимликлар истеъмол қилишга мойиллиги аниқланган жамоа аъзосини навбатчиликка тайинлаш, техника бошқаришга жалб этиш тавсия этилмайди. Ҳайдовчилар таркибига мансуб бундай жамоа аъзоси транспорт бошқарувидан четлаштирилиши шарт.

3. Спиртли ичимликлар ташкилот, муассаса, корхона ҳудудига киритилишига йўл қўймаслик.
Ичкиликбозликка қарши йўналтирилган профилактик тадбирларнинг энг муҳим бўғинларидан бири – спиртли ичимликларни ташкилот, муассаса, корхона ҳудудига киритиш ва ишчи ва хизматчилар орасида тарқатишга йўл қўймаслик саналади.
Амалиётнинг кўрсатишича, спиртли ичимликларни қўлга киритишнинг асосий йўллари жумласига:
йирик ташкилот, муассаса ёки корхона яқинида жойлашган дўконлар, чойхоналар, савдо расталарида спиртли ичимликлар сотилиши;
тиббиёт омбори ва дорихоналардан спирт ўғирланиши киради.
Спиртли ичимликларни ташкилот, муассаса ёки корхона ҳудудига киритиш ва ишчи ва хизматчилар орасида тарқатишга йўл қўймасликнинг самарали усуллари жумласига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари билан соҳага оид ҳамкорликни йўлга қўйиш киради.

4. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишга мойил бўлган ишчи ва хизматчилар билан, уларни тоифаларга ажратган тарзда, якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб бориш.
Ушбу масалада бошлиқларнинг спиртли ичимликларни истеъмол қилишга мойил бўлган шахслар орасида соҳага оид ишлар олиб боришга тайёр эканлиги муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, бошлиқлар спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишга ружу қўйган жамоа аъзосини фош этиш, у билан якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб боришнинг усул ва шаклларидан яхши хабардор бўлиши лозим.

Shokir Dolimov
18.06.2012, 00:48
5. Пиёнисталик касаллигига дучор бўлган жамоа аъзосини тиббиёт муассасасида даволаш.
Спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишга ружу қўйган жамоа аъзоси аниқланган ҳолатда тегишли бошлиқ, ушбу ходимни тиббий текширувдан ўтказилиши учун ташкилот, идора тасарруфидаги тиббиёт муассасасига йўллаши мақсадга мувофиқдир (тегишли ташкилотларда). Тиббиёт муассасаси шифокори эса ўз навбатида, ушбу шахсни текширувдан ўтказиб, касалланиш даражасини аниқлаш мақсадида батафсил баён этилган хизмат ва тиббий тавсифномалар билан биргаликда нарколог-мутахассис қабулига йўллаши лозим. Жамоа аъзосининг ҳаёт тарзи спиртли ичимликлар истеъмолига ҳали боғланиб қолмаган бўлса, хавф-хатар кутиладиган тоифа таркибига киритилиб, бир йил давомида диспансер кузатуви остига олинади. Ушбу йил давомида зикр этилган жамоа аъзоси ҳар ойда бир маротабадан кам бўлмаган тарзда шифокор кўригидан мажбурий равишда ўтказилиб, ҳар ярим йилда бир маротаба нарколог-мутахассис қабулига такрор йўлланади.

6. Ишчи ва хизматчилар орасида транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишининг олдини олиш.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган асосий омиллардан бири ҳайдовчининг саломатлигидир. Автомобиль транспорти воситаларининг сони йилдан йилга сезиларли даражада ошиб бораётгани ҳисобига йўл ҳаракати ҳаддан ортиқ жадаллашиб кетмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳайдовчилар олдига саломатлик ҳолати масаласида қатъий талаблар қўяди. Ҳайдовчи тиббий кўрикдан мунтазам ўтиб боргандагина, саломатлигининг ёмонлашгани ёки саломатлик ҳолатида оғиш ҳолати юз берганини ўз вақтида аниқлаш имкони бўлади. Ҳайдовчилар таркибини сафарга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларининг тўғри ташкиллаштирилиши – йўл-транспорт ҳодисаларига қарши олиб бориладиган профилактик ишларнинг энг муҳим бўғинларидан бири саналади.
Саломатлигининг ёмонлашгани ёки саломатлик ҳолатида оғиш ҳолати юз бергани ёхуд спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланган ҳайдовчига транспорт воситасини бошқаришга ижозат бериш қатъиян ман этилади.

Йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилади. Жумладан:
хизмат масалаларига оид йиғилишларда ҳисобот даврида йўл қўйилган бахтсиз ҳодиса ва ҳалокатлар ҳамда автомобиль техникасидан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолатлар, автомобиль техникасидан фойдаланиш, ҳайдовчилар таркиби билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар ва ҳуқуқий тайёргарлик ҳолати таҳлил қилиниб, бундай таҳлилга асосан автотранспортдан фойдаланиш ишларининг ижобий ва салбий томонлари кўрсатилган буйруқлар чиқариб борилади, айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади;
ташкилот ёки идорада йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган ишлар ҳолати учун барча поғоналарга мансуб мансабдор шахсларнинг масъулиятлари ва соҳага оид талаблар даражаси оширилади;
ҳайдовчилар таркиби билан прокуратура, вилоят ва шаҳар ЙҲХБ вакиллари таклиф этилган тарзда Йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиш, автомобилнинг маст ҳолатда бошқарилишига йўл қўймаслик борасида машғулотлар ўтказиб борилади. Бундай машғулотлар ниҳоясида Йўл ҳаракати ва автомобилни бошқариш қоидалари бўйича (зарур, деб топилса) назарий билимлар ва амалий кўникмалар синови ўтказилади;
ҳайдовчиларнинг ишчанлик ва профессионал маҳоратлари ўрганиб борилиб, иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилишга мойил ҳайдовчилар аниқланади, вилоят ЙҲХБга расман мурожаат қилган тарзда, уларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишга қадар чоралар кўрилади;
штат бўйича ҳайдовчи лавозимига тайинланмаган ишчи ва хизматчилардан ҳайдовчи сифатида фойдаланиш ҳамда техник жиҳатдан носоз автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ман этилади;
ҳайдовчилар орасида тарбиявий ишлар самарадорлиги ошириб борилади;
автомобиль ҳайдовчиларини ҳар куни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари устидан назорат олиб борилади;
ҳайдовчи лавозимига тайинланадиган ҳар бир номзод Йўл ҳаракати қоидаларига оид назарий билимлар синовидан мажбурий равишда ўтказилади;
автомобиль техникасидан автоҳалокатларга йўл қўймай фойдаланиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар режаси ишлаб чиқилиб, ЙҲХБ билан ҳамкорликда ўз вақтида ижро этилиши таъминланади;
ҳайдовчилар таркиби билан автомобиль техникасидан автоҳалокатларга йўл қўймаган тарзда фойдаланишга доир илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган конференциялар (профессионал маҳорат куни, кўргазмали машғулотлар, конкурс ва мусобақалар) ўтказиб борилади (тегишли ташкилотларда).

Tulqin Eshbekov
19.06.2012, 05:42
назарий билимлар

Қанийди, шу ёзганларингизни барча бирдек ўқиб, мағзини чақиб, қалбига нақшлаб олса! Бу борада муаммо қолмасди!!

Баходир кушаков
20.06.2012, 01:32
Демак, бизнинг даврага қўшилсангиз бўларкан,
Форумдошлар сафи ҳам Баҳодир-ла тўларкан!
Колорадо оғамиз сизга берса навбатни,
Пиёлада шаробмас, кўк чой жилва қиларкан!!
Колорадо оғамиздан бизга навбат олиб беринг,
У ёғини ўҳшатамиз,дўстим бизга қўйиб беринг.
Зиёлилар суҳбатини жуда,жуда соғинганмиз,
"Тўқсонбеш"ни аямасдан,босиб,босиб қуяверинг.:)

Tulqin Eshbekov
27.06.2012, 05:49
Ичкиликбозликни танқид қилиб юрадиган қадрдонлларимдан бири байрам дастурхонида ўша оғуни ёмонлаб-ёмонлаб юз грамм отиворса, денг... Ол-а, дедим ичимда. ;)
Устознинг айтганини қил-у, қилганини қилма, деганлари бежиз эмаскан-да. :)

barlos
27.06.2012, 09:11
Пивони алкоголь эмас деб сипқорадиганлар диққатига, бундан буён пиво ҳам алкоголь маҳсулотлар рўйхатига киритилди. Так што, бу икки ўн беш бир ўттиз дегандай гап :)

Tulqin Eshbekov
02.07.2012, 05:51
бундан буён пиво ҳам алкоголь маҳсулотлар рўйхатига киритилди.

Пиво ичиб думалаб ётганларни кўриб ҳам "рўйхат"га киритмаслик мумкинмиди?! ;)

Tulqin Eshbekov
15.07.2012, 02:05
Ичкиликбозлик касофати ҳақида яқинда битта ҳикоя ўқийсизлар...

Shokir Dolimov
16.07.2012, 07:31
Ичкиликбозлик касофати ҳақида яқинда битта ҳикоя ўқийсизлар...
«Яқинда»га яқин қолди-ми?

Tulqin Eshbekov
17.07.2012, 05:27
«Яқинда»га яқин қолди-ми?

Келинг, бугундан бошлай қолайлик!

Tulqin Eshbekov
17.07.2012, 05:28
ТЎЙДАГИ ТОМОША

Воқеий ҳикоя

Қишлоқда бирга ўсган Жасур жўрам тўйга айтиб келмаганида шунча гаплардан бехабар юраверар эканман...
– Сенга ўхшаб катта шаҳарда униб-ўссин, деб исмини Турдибой қўйган ўғлим бор-ку, ўшанинг қўлини ҳалоллаяпман,– деди жўрам.– Олтита қиздан кейин кўрган тойчоғимнинг тўйи тўйдек бўлсин, деб сийли меҳмонларга атай “Тошкент ароғи”дан олиб кетишниям ният қилганман!
Сўнгги сўзларини айтаётганида у кўзини қисиб қўйди.
Шу тобда Жасурга, тўй тўйдек бўлиши ароққа боғлиқмикин, дейишнинг мавриди эмасди. Унақа гаплар ҳозир қулоғига кирармиди?
Қувончи ичига сиғмаётгани қисиқ кўзларидан аён кўриниб турган жўрам ўзича илтифот кўрсатди:
– Тўй олдидан аввал ўзимиз қиттак-қиттак қиламиз! Ароқ сотадиган дўконларинг қаерда?
– Уйда зўридан бор,– дедим илтифот кўрсатиб.
– Йў-ўқ,– деди жўрам пахмоқ сочли бошини силкиб.– Тўйга аталганидан ичамиз! Баҳонада ҳамма мақтаган “Тошкент ароғи”нинг таъмини кўрамиз!
Дўстимнинг раъйига қарамасам бўлмасди:
– Унда, ана маҳалламизнинг дўкони...
Дўкондаги янгиликдан ҳайратга тушдик: спиртли ичимликлар терилган пештахтанинг олди қора ойнадан ясалган девор билан тўсиб қўйилибди! Эшикчаси ҳам алоҳида. Харидорларга ароқни (биров кўрмасин, кўзи тушганларнинг кўнгли айнимасин, дегандек) қора матоҳга солиб беряпти.
Аланглаб турганимизни кўрган дўкончи амаки биз томон яқинлашди. Салом-алик қилгач, оппоқ сочига ярашган дўпписини тўғрилаб қўяркан, дўкон ичидаги дўкончага изоҳ берди:
– Ҳалол маҳсулотларга ҳаром қилинган нарсанинг нуқси урмасин, деб атай шундай қилдик...
Бу гап жўрамнинг тилини қичитди. Истеҳзоли тиржайган кўйи ўзича нишонга урди:
– Ароқ харом бўлса, ўзингиз нега сотяпсиз?

(Давоми бор).

Anvar Atakhanov
18.07.2012, 17:50
ТЎЙДАГИ ТОМОША
(Давоми бор).
Яна бошланди :dash2:

Nigora Umarova
20.07.2012, 11:19
ТЎЙДАГИ ТОМОША
(Давоми бор).
Яна бошланди :dash2:

Alomatxon: Nima boshlandi?
Qo'chqor aka: Ey, anavi yerda bir qo'shnimiz bor. Janjallashish bo'yicha qishloq chempioni. Ko'ylagining etagi daraxt shoxiga ilinib qolsa, daraxt bilan yotvolib yumdalashadi....(Sharof Boshbekovning "Temir xotin" dramasidan) ;)

Nigora Umarova
20.07.2012, 11:37
ТЎЙДАГИ ТОМОША

Воқеий ҳикоя


Domla, hikoyani to'liq variantini qo'ying, xabarlar sonini kopaytirish uchun bo'lib-bo'lib qo'ymasdan.

Colorado
20.07.2012, 13:41
Сообщение модератора: Domla, hikoyani to'liq variantini qo'ying, xabarlar sonini kopaytirish uchun bo'lib-bo'lib qo'ymasdan.
Камрад, бу провокация, ишонманг.))) Мохи рамазонда бундай хикоя ноурин. Яхшиси Форумдошлар уюштирган ифторга борганингиз туғрисида ёзсангиз, биргалида кулишамиз. kiss, hug

Tulqin Eshbekov
22.07.2012, 04:02
ТЎЙДАГИ ТОМОША

Воқеий ҳикоя

Дўкончи амаки қизишмади. Ипак билан нақшланган дўпписини секин тўғрилаб қўяркан, ётиғи билан тушунтирди:
– Ёдингизда бўлса, бир пайтлар уни сотиш таъқиқланганди. Оқибати нима бўлди? Баъзилар ҳар балони ичиб қўя бошлади? Кейин қўлбола ароқ ясайдиганлар кўпайди. Улар ҳозиргача одамларни заҳарлашяпти. Демак, ҳеч бир ишни зўравонлик билан амалга ошириб бўлмайди. Муқаддас китобда ичкиликни одамнинг қўлидан эмас, балки қалбидан олиб ташлаш зарурлиги буюрилган!
Жўрам ўзича бўш келмади:
– Унга амал қиладиганлар борми ўзи?!
Гап ортиқча жиддий тус олишини истамай, мақсадга ўтдим:
– Битта “Тошкент ароғи” беринг.
Харидор чиқса сотувчи қувониши керак эди наздимда. Дўппили амаки эса менга ғалати қараб, сўнг қўлини дуога очганча нима дейди, денг:
– Эй, худойим, маҳалламизда ҳамма ҳурмат қиладиган, телевизорларда яхши гаплар айтадиган шу биродаримизнинг қалбини ўзинг ҳидоят нури ила мунаввар айлаб, хато йўлдан қайтаргайсан! Шу юришига яраша қалбига ҳам зиё бахш этгил, харом қилинган нарсалардан уни ўзинг қайтаргил!..
(Тавба, амаки менга қарата айтяптими?)

(Давоми бор).

Tulqin Eshbekov
22.07.2012, 04:04
ТЎЙДАГИ ТОМОША

Воқеий ҳикоя

Дўкончи амаки қизишмади. Ипак билан нақшланган дўпписини секин тўғрилаб қўяркан, ётиғи билан тушунтирди:
– Ёдингизда бўлса, бир пайтлар уни сотиш таъқиқланганди. Оқибати нима бўлди? Баъзилар ҳар балони ичиб қўя бошлади? Кейин қўлбола ароқ ясайдиганлар кўпайди. Улар ҳозиргача одамларни заҳарлашяпти. Демак, ҳеч бир ишни зўравонлик билан амалга ошириб бўлмайди. Муқаддас китобда ичкиликни одамнинг қўлидан эмас, балки қалбидан олиб ташлаш зарурлиги буюрилган!
Жўрам ўзича бўш келмади:
– Унга амал қиладиганлар борми ўзи?!
Гап ортиқча жиддий тус олишини истамай, мақсадга ўтдим:
– Битта “Тошкент ароғи” беринг.
Харидор чиқса сотувчи қувониши керак эди наздимда. Дўппили амаки эса менга ғалати қараб, сўнг қўлини дуога очганча нима дейди, денг:
– Эй, худойим, маҳалламизда ҳамма ҳурмат қиладиган, телевизорларда яхши гаплар айтадиган шу биродаримизнинг қалбини ўзинг ҳидоят нури ила мунаввар айлаб, хато йўлдан қайтаргайсан! Шу юришига яраша қалбига ҳам зиё бахш этгил, харом қилинган нарсалардан уни ўзинг қайтаргил!..
(Тавба, амаки менга қарата айтяптими?)

(Давоми бор).

Tulqin Eshbekov
22.07.2012, 04:26
hikoyani to'liq variantini qo'ying, xabarlar sonini kopaytirish uchun bo'lib-bo'lib qo'ymasdan.

Ҳикояни бўлиб-бўлиб қўйишдан мақсад асло хабарлар сонини кўпайтириш эмас. Бундан менга заррача наф йўқ-ку!
Мақсад қуйидагича эди:
1. Газета-журналларда шундоқ ҳикоялар бир нечта сонда давомли қилиб берилади ва ўқувчилар ўша нашрнинг навбатдаги сонини интиқлик билан кутадилар! Камина ҳам электрон нашримизда бу анъанани давом эттирмоқчи эдим.
2. Форумда бирор мақола, ҳикоя, шеър, ҳатто икки энлик фикр ёритишнинг масъулияти ғоят каттадир. Миллионлар минбари ҳисобланган интернет-нашрда ёритилгач, муаллиф сифатида ўзимга ҳам ўзгача таъсир қилади. Уни қайта ўқир эканман, таҳрирталаб жумлалар, саёзроқ чиқиб қолган фикрлар, янада бойитилиши мумкин бўлган ўринлар ҳақида кун ўйлаб, мушоҳада қилиб юраман. Демоқчиманки, ҳикояни бу тарзда ёритиш унинг давоми устида йўл-йўлакай ишлашга ундаётган, таъбир жоиз бўлса, имкон бераётган эди...
3. Ўзим ҳам ўқувчи сифатида интернетдаги, жумладан, форумимиздаги ҳажми катта нарсаларни ўқишга вақтим ҳам, имконим ҳам бўлмайди. Қисқа, лўнда хабарларни иштиёқ билан ўқиб, лозим топсам, муносабат билдириб кетаман.
Хуллас, ҳикояни шу тариқа бериш мақбул кўринган эди.
Мадомики, форумдошлар уни тўлиқ ҳолида беришимни мақбул кўришган экан, бажонидил! Икки-уч кун орасида яна бир бора кўриб чиқиб, тўлиқ ҳолида жойлаштираман.

Dilya Hasanova
22.07.2012, 11:22
Ҳикояни бўлиб-бўлиб қўйишдан мақсад асло хабарлар сонини кўпайтириш эмас. Бундан менга заррача наф йўқ-ку!
Naf yo'qdirku-ya, lekin forumni o'z qoidalari bor. Moderatorlarning xatti xarakatlari muhokama qilinmaydi. Bundan keyin bo'lib-bo'lib yoziladigan xabarlaringiz izohlarsiz jarima qilinadi. Qolgan ishtirokchilardan ham iltimos offtopga berilib ketmanglar.

Nigora Umarova
23.07.2012, 14:02
5ecab1d6fc976a0

Ичкиликка қарши.

Dilya Hasanova
24.07.2012, 10:17
Мавзудаги барча оффтоп ўчириб ташланди, кимнидир муҳокома қилиш ниятларинг бўлса форумнинг "К барьеру" бўлимида мавзу очиб, беъмалол бахслашаверинглар. Бундан кейинги оффтопнинг барчаси жазоланади.