Просмотр полной версии : ZiyoNET шикоятлар дафтари
AbuMuslim
19.04.2012, 12:38
ZiyoNET тармоғида мактаблар фаолиятига алоқаси бўлган ишлар бўйича таклиф, шикоят ва танқидларни қолдириш учун алоҳида саҳифа (хизмат) ташкил қилса бўладими? (Яъни ёзилган мактубларни ҳамма кўра олиши керак, шунда бу саҳифа қандайдир қийматга эга бўлади)
бошқа таклифлар бўлса бемалол...
Gulchehra Ibragimova
19.04.2012, 13:55
ZiyoNET тармоғида мактаблар фаолиятига алоқаси бўлган ишлар бўйича таклиф, шикоят ва танқидларни қолдириш учун алоҳида саҳифа (хизмат) ташкил қилса бўладими?
бошқа таклифлар бўлса бемалол...
Узр, унда мана бу (http://uforum.uz/showthread.php?p=721880#post721880) мавзу нима бўлади?
ZiyoNET тармоғида мактаблар фаолиятига алоқаси бўлган ишлар бўйича таклиф, шикоят ва танқидларни қолдириш учун алоҳида саҳифа (хизмат) ташкил қилса бўладими? (Яъни ёзилган мактубларни ҳамма кўра олиши керак, шунда бу саҳифа қандайдир қийматга эга бўлади)
бошқа таклифлар бўлса бемалол...
Man bu fikrini maqullayman
AbuMuslim
20.04.2012, 23:58
Узр, унда мана бу мавзу нима бўлади?
Форум ва ундаги мавзуларнинг функциялари билан мен таклиф қилаётган саҳифанинг вазифаларида катта фарқ борде... форум бу форум...
ZiyoNET эса таълим тармоғидир... таълимга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар учун шикоятлар, таклифлар саҳифаси бўлса ва ва у ердаги таклиф, шикоят ва танқидларни ҳамма кўра олишса таълим ва унинг фойдаси учун жуда фойдали бўлар эди...
Таълим соҳасидаги қонунбузарликларни фош қилиш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш учун бу лойиҳани амалга ошириш зарурда... Мисол учун мактаблардаги пул йиғиш ҳақидаги шикоятлар билан кимга мурожаат қилишни кўпчилик ҳали билишмайди-да...
http://forum.uzedu.uz сайтига тез -тез кириб тураман. У ерда ўқитувчиларга "Мактаб адресини беринг, туман ва мактаб рақамини. malaka@inbox.uz га" деган жавоблардан учтасини ўқидим. Бу қандай сайт ёки электрон манзилми?
Аноним хатлар ўқилмас экан. Мен иш жойимни йўқотишдан қўрқаман. Аноним ёзмасдан қандай қилиб маълумот бераман.
Ахир шикоят бошқа форумда гаплашиш бошқаку. Ёки мен нотўғри тушундимми? Лекин қандай бўлганда ҳам жуда яхши таклиф.
Shahodat
29.04.2012, 01:12
mb.uzedu.uz га битирувчилар ҳақида маълумотлар киритилмоқда (2-босқич) Ҳамза тумандаги мехмонхона КХК, Юнусобаддаги иҳтисодиёт КХК, педиатрия тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицеи (юнусобад) киритилмаган,ёки уларни бошқа жойга киритишган. Қаерга ёзиш керак? Айрим АЛ қисқартирилиб ёзилган-тушуниб бўлмаяпти. Аниқ ёзилса яхши бўлар эди.
Tulqin Eshbekov
29.04.2012, 06:14
Аноним ёзмасдан қандай қилиб маълумот бераман.
Исботи бўлмаган, текширувчи мутасаддиларни беҳуда сарсон-саргардон қилган кўплаб анонимлардан чарчаган ташкилотларнинг таклифи билан бир пайтлар унга чек қўйишга қаратилган қарор қабул қилингани ҳақида эшитгандим.
Анонимга йўл қўйиб берилса, уни ҚЎРҚОҚЛАРНИНГ ҲАҚИҚАТИ сифатида қабул қилишса, беҳуда тошлар бўронидан яна асаблар чарчагани қолади...
Мен иш жойимни йўқотишдан қўрқаман.
Аввало иш жойингизни йўқотадиган иш қилманг!
Исботи билан айтилган ҳақиқат учун ҳеч нарса йўқотмайсиз, билъакс, ЮТАСИЗ! ;)
Ҳақиқатнинг юзига тик қарашга ва топиб айтишга ўрганинг. Ҳақиқат ҳимояси учун ҚОНУНЛАРИМИЗ ҚАЛҚОНДИР!

Мактаб капитал ремонтда. Директор мактабнинг синф хоналарини ва коридорини ўқитувчилар ўз ёнидан қилади деяпти. Бу қонунга зидку! Бу ҳақда malaka@inbox.uz га ёзсам иш жойимни йўқотадиган иш қиламанку. Ёки индамасдан ўқувчилардан пул йиғиб, маошимдан қўшиб ремонт қилаверайми?
Shahodat
29.04.2012, 21:26
http://forum.uzedu.uz сайтига тез -тез кириб тураман. Хеч қизиғи йўқ. У ерда кўтарилган саволлар ҳаммаси юфорумда бор.
Shokir Dolimov
30.04.2012, 04:16
Директор мактабнинг синф хоналарини ва коридорини ўқитувчилар ўз ёнидан қилади деяпти. Бу қонунга зидку! ... Ёки индамасдан ўқувчилардан пул йиғиб, маошимдан қўшиб ремонт қилаверайми?
Қонунга зид иш қилманг. Директорга бир тийин берманг, ота-оналардан ҳам, ярим тийин бўлсин, олманг. Модомики, вазият шуни тақозо этар экан, полигон-шийпон шароитида, ХХ аср бошида бўлган шарт-шароитларда, лекин виждонан дарс ўтинг. «Бер-берчи» эмас ўқитувчи бўлинг. Болаларимизга шундай таълим-тарбия беринг-ки, келажакда улардан ўхшаш директорлар-у, унинг ҳамтовоқлари етишиб чиқмасин! Шундагина Сиз чин устоз сифатида шогирдларингиз хотирасида мангу яшайсиз.
Mahmud Jurat
30.04.2012, 05:02
Қонунга зид иш қилманг.
Форумдаги маслаҳатларнинг натижаси сифатида мен ўзимни ўша инсон ўрнига қўйиб кўрдим ва шу хулосага келдим: Нақадар маслаҳат бериш осон, буйруқни бажаришдан кўра буйруқ бериш қийин. Биз ҳаммамиз буйруқ бермаяпмиз, бунинг қийинлигини ич ичимиздан биламиз ва шунинг учун осон йўлдан бориб маслаҳат бераяпмиз...
Shokir Dolimov
30.04.2012, 05:54

Бу билан вазиятга қараб, зарурат туғилганида қонунга зид иш қилаверинг, яъни жойларда «С волками жить – по-волчьи выть!» тамойилига асосан иш кўринг, демоқчимисиз?
Mahmud Jurat
30.04.2012, 07:27
Менинг ёзганимни қайтадан ўқиб кўринг. Уни чуқурроқ уқишингизга ишонаман. Биринчи ўқишда бироз шошганга ўхшайсиз.
Shokir Dolimov
30.04.2012, 21:15
Биринчи ўқишда бироз шошганга ўхшайсиз.
Уйқусираганга ўхшайсиз, деб сўкмайсиз-ми, домла :)
malaka@inbox.uz га ёзишдан фойда борми? Шу электрон манзилга хат ёзиб ижобий жавоб олганлар борми?
Kadambay Saytov
01.05.2012, 10:03
malaka@inbox.uz га ёзишдан фойда борми? Шу электрон манзилга хат ёзиб ижобий жавоб олганлар борми?
malaka@inbox.uz - вазирликнинг расмий электрон почта манзили эмас.
бирорта шикоят, ариза ёки таклиф булса амалдаги қонунчиликка мувофиқ мурожаат этинг. вазирликнинг веб сайтида фуқаролар мурожаатлари бўлими мавжуд.
P.S.: аноним мурожаатлар кўриб чиқилмайди, аниқ далил ва факт бўлмаса чора кўриш анча мураккаб бўлади.
P.S.: аноним мурожаатлар кўриб чиқилмайди, аниқ далил ва факт бўлмаса чора кўриш анча мураккаб бўлади.Аниқ факт ва далилларсиз мурожаатларни кўриб чиқишнинг имкони йўқ. юФоримдаги dili никли фойдаланувчининг шикоятига биноан чора кўрилмайди-ку ахир.
Kadambay Saytov
01.05.2012, 10:42
юФоримдаги dili никли фойдаланувчининг шикоятига биноан чора кўрилмайди-ку ахир.
Бу гапингизда 100% қўшиламан, ҳақиқатдан ҳам номаълум шахс (аноним)ларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг иложи йўқ.
Ўз навбатида, ю-форумдаги масалалар, мухокамаларни имкон қадар кузатиб борамиз, реал-айди билан расман мурожаат этилса, ўша хабар (пост) мазмуни тегишли масъул ходимларга етказилади.
Tulqin Eshbekov
04.05.2012, 06:15
Ёки индамасдан ўқувчилардан пул йиғиб, маошимдан қўшиб ремонт қилаверайми?
Асло ундай қилманг. Топганингиз - бола-чақаларингизнинг ризқи-насибаси! Ўқувчиларнинг пуллари ҳам ўзларига буюрсин!!!
Энг тўғри йўл - ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларга асосли қилиб ёзиб берсангиз, ҳаммаси оламгулистон бўлади-қолади! :)
Anvar Atakhanov
04.05.2012, 10:40
Энг тўғри йўл - ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларга асосли қилиб ёзиб берсангиз, ҳаммаси оламгулистон бўлади-қолади!
Бизда битта ёмон тушунча борки, бирон киши уз хаккини химоя килиб бирон ташкилотга мурожаат килса у инсон атрофидагилар олдида "ёзувчи" деган макомга эга булади. Кейин эса уз хаккини химоя килган кишини хурмат килиш урнига ундан узоклашишни бошлашади. Бунака тушунча факат узбекларда бор шекилли.
Masud Mahsudov
04.05.2012, 11:01

"Ёзувчи" деган тушунчанинг салбий тушунилишига ҳам, маълум маънода асос бор, чунки, ўша аксарият "ёзувчи"лар фикрини асослашдан кўра, далиллар келтиришдан кўра, тухмат, бўхтонларга кўпроқ таянадилар, назаримда. Тўғри, ҳуқуқий соҳани яхши билиб, асосли ёзганлар ҳам йўқ эмас, бироқ улар кўпчиликни ташкил қилмагани учун, одамлар ундайларга ёмон кўз билан қарашга ўрганиб қолишган.
Ундайларга ёмон кўз билан қарашнинг яна бир тарафи, уларни ёмон кўрувчиларнинг аксарияти ишида, чиндан ҳам, эгри ишлари борлиги, виждони олдида пок эмаслиги ва "ёзувчи"ларнинг улар ҳақидаги ҳақиқатнинг ёзишлари мумкинлигидан далолатдир...
"Ёзувчи" номини олиш учун шикоят қилиш шарт эмас. Мисол: Чирчиқ шахар 11-мактабида сентябрь ойида директор ишдан олинди ва директор ўринбосари вақтинча директор этиб тайинланди. Жамоа бир неча марта ХТБ мудирига директор тайинлаш хақида илтимос билан чиқди.30-апрел куни ХТВазирлигига қабулга илтимос билан бордик.Қабулга киритишмади. Икки соат рухсатномалар бўлимида 5-киши кутиб турдик.Аризамизни хам олишмади. Шу сабабли Вазирлар махкамасига топширдик.Кечки пайт ХТБ мудири чақириб "яхши гап" билан сийлади. 1 май куни эрталабдан бир гурух ХТБ ходимлари текширишга боришди.5-май куни Вазирликдан "Ёзувчиларни" жой-жойига қўйиш учун текшириш келаяпти.
Яна бир гап мактабда 10 дона компьютер бор.Биттаси 6-ойдан буён Чирчиқ шахар ХТБ да . Сўраб борсам беришмайди.
Tulqin Eshbekov
05.05.2012, 05:44
"Ёзувчи"
Раҳматли Саид Аҳмадни бир жойда туман ҳокими "шоир" деб таништирибди. Ўз навбатида сўзга чиққан адиб "узр, мен шеър ёзмайман, шоир эмасман, ёзувчиман" деса, ҳоким: "ҳақиқий "ёзувчи"лар залда ўтиришибди" деб кулдирган экан... :)
Биз учун мўътабар сўз - ЁЗУВЧИ, санъаткорлар учун - АРТИСТ одамлар орасида икки хил талқин қилиб гапирилиши ғалати-я...
AbuMuslim
05.05.2012, 15:21
Аноним шикотялар мақул бўлмаса, мен таклиф қилаётган саҳифада "реал айди"си бор юзерлар шикоятлари қабул қилинишини шарт қилиб қўйиш осон нарса...
Tulqin Eshbekov
06.05.2012, 07:33
шикотялар
"Шикоят" сўзини тўғри ёзинг, деб ўзингизга шикоят қилсам майлими? :)
Реал айди дебсиз. Реал айдини орқасидан шахсингизни аниқлаб барибир сиздек "ёзувчи"нинг жазосини беришлари мумкин. "Яхши " рахбарнинг хамма жойда қулоғи ва кўзи бор.
Реал айди дебсиз. Реал айдини орқасидан шахсингизни аниқлаб барибир сиздек "ёзувчи"нинг жазосини беришлари мумкин. "Яхши " рахбарнинг хамма жойда қулоғи ва кўзи бор.
Тўғри гап. "Яхши" рахбарни "яхши" рахнамолари хам кўп бўлар экан.
Tulqin Eshbekov
09.05.2012, 07:24
рахбарнинг хамма жойда қулоғи ва кўзи бор.
Қулоғи том битган ва муаммоларни кўрмайдиган одам тузукроқ етакчилик қилиши ҳам мушкул-да. Жамоадаги аҳволни қай усулда бўлса-да кўра олиш ва эшитиб боришга эришиш ғоят муҳимдир.
Раҳбарнинг шундоқ кўзлари ва эшитиш усуалларидан чўчиганлар аввало ўзлари тўғри юрсин, бўлар-бўлмас, фисқу фасод гапларни жаврамасин, тинчгина, ташаббускорона ишласин! Оқил ва одил раҳбар буларни ҳам кўриб, тинглаб, шунга яраша ажру мукофотини беради-да! ;)
Shokir Dolimov
09.05.2012, 08:32
"Шикоят" сўзини тўғри ёзинг, деб ўзингизга шикоят қилсам майлими?
усуалларидан
:)
Tulqin Eshbekov
09.05.2012, 10:06
усуалларидан
Нозик сўзларни ёзаётганда гоҳо ҳаяжонда... битта-яримта имловий хато ўтиб кетса, уни мулойимлик билан кўрсатиш маърифатли инсоннинг ишидир.
Бироқ, тилга эътибор бермаганликда айблаб "сиёсий тус" бермасангиз, юракни ҳовучламасдан ёзардик... :)
рахбарнинг хамма жойда қулоғи ва кўзи бор.
Раҳбарнинг шундоқ кўзлари ва эшитиш усуалларидан чўчиганлар аввало ўзлари тўғри юрсин, бўлар-бўлмас, фисқу фасод гапларни жаврамасин, тинчгина, ташаббускорона ишласин! Оқил ва одил раҳбар буларни ҳам кўриб, тинглаб, шунга яраша ажру мукофотини беради-да! ;)
Тўлқин ака сизнинг бу гапларингиздан озгина ранжидим (балким ноҳақдирман). Ҳақиқат учун курашишга таянчим йўқлигидан форумда ёзиб аламимдан чиқаман, қандайдир оқилона йўлларини кўрсатишларини илтимос қиламаню Бу фисқу фасод эмас.
Абдурашид Хундибаев
10.05.2012, 15:36
...Яна бир гап мактабда 10 дона компьютер бор.Биттаси 6-ойдан буён Чирчиқ шахар ХТБ да . Сўраб борсам беришмайди.
Ҳақиқатдан ҳам Чирчиқ шаҳар 11-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 1 дона компьютери Чирчиқ шаҳар ХТБси олинган экан, Бугунги кунда мазкур компьютер мактабга қайтарилди.
Tulqin Eshbekov
11.05.2012, 02:00
ранжидим
Сизни асло ранжитмоқчи эмасман. Фикрларимни бирёқлама қабул қилмаслигингизни истардим.
Ҳақиқат учун курашишга таянчим йўқлигидан форумда ёзиб аламимдан чиқаман
Ҳақиқат учун курашда бир-биримизга таянч бўлишимиз тарафдориман. Форумда ёзаётганларингизни ҳам тегишли мутасаддилар албатта ўқийдилар. Фақат, бу интернет, форум...
Масалан, мен муҳим деб билган ҳақиқатни тегишли ташкилотлар, мутасаддилар эътиборига ҳавола қиламан.
андайдир оқилона йўлларини кўрсатишларини илтимос қиламаню Бу фисқу фасод эмас.
Марҳамат, сизни қийнаётган масалаларни аниқ факти билан почтамга юборинг... Бамаслаҳат иш қиламиз...
1 май куни эрталабдан бир гурух ХТБ ходимлари текширишга боришди.5-май куни Вазирликдан "Ёзувчиларни" жой-жойига қўйиш учун текшириш келаяпти.
Вазирликдан текширувчилар келишдими?
Kadambay Saytov
14.05.2012, 09:18
1 май куни эрталабдан бир гурух ХТБ ходимлари текширишга боришди.5-май куни Вазирликдан "Ёзувчиларни" жой-жойига қўйиш учун текшириш келаяпти.
Вазирликдан текширувчилар келишдими?
Вазирликдан ўрганиш учун ишчи гуруҳ бошқа масала бўйича бошқа жойга борган бўлиши мумкин.
Вазирликдан ўрганиш учун ишчи гуруҳ бошқа масала бўйича бошқа жойга борган бўлиши мумкин.
Bolishi mumkin.
Vazirlikdan , viloyatdan va XTB dan kelishdi. Maktabni ta'mirlash zarurmi yoki yo'qmi tekshirib ketishdi.
Nigora Umarova
14.05.2012, 17:59

Ko'rdingizmi, Siz bo'lsa cho'chib o'tiribsiz. :)
Nigora Umarova
14.05.2012, 19:09
dililarning ham maktabiga tekshiruvchilarning poyiqadamlari yetsa yaxshi bo'lardi.
dili, Sizdan xabar kutib qolamiz. Shart emas maktab va tuman nomini ko'rsatib voqeani bayon etishingiz. Biz xabar topgach v tegishli idoraga murojaat etgach natija qanday bo'ldi, shuni bildirsangiz, bas.Men har doim haqiqatning qaror topishiga ishonaman.
Tulqin Eshbekov
15.05.2012, 05:24
tekshiruvchilarning poyiqadamlari yetsa yaxshi bo'lardi.
Текширувчиларни ҳам интизорлик билан кутадиганлар бор экан-ку!
сообщение от Nigora Umarova
Ko'rdingizmi, Siz bo'lsa cho'chib o'tiribsiz. :)
Cho'chishga arziydigan ishlar bo'lib o'tdida.
Tulqin Eshbekov
16.05.2012, 06:27
Cho'chishga arziydigan ishlar bo'lib o'tdida.
Шундай тўғри, қонуний йўл тутингки, улар сиздан чўчисинлар! Бунинг учун адолатли қонунларимиз ҳамиша ишончли қалқондир!
Шундай тўғри, қонуний йўл тутингки, улар сиздан чўчисинлар!
To'g'ri lekin ular sizning o'zingizga yoki ishingizga qaramasdan sizning kesangizga qarasachi?
Shokir Dolimov
16.05.2012, 11:13
Шундай тўғри, қонуний йўл тутингки, улар сиздан чўчисинлар!
To'g'ri lekin ular sizning o'zingizga yoki ishingizga qaramasdan sizning kesangizga qarasachi?
Шуниям чайнаб бериш керакми, Hero?
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига борасиз-да: «Гўшт керакми? Текширувчилар келган, менинг «кесамга» қараб ўтиришибди», дейсиз. Соҳа мутахассислари сизнинг қўлингизга махсус восита юритилган нақд пул тутқизади. Текширувчилар ҳузурига кириб, чиройли муомала қилганча, пулни қўлига тутқазасиз (бошқа пул билан адаштириб юборманг, тағин). У ёғини эса бир четда туриб, томоша қилаверасиз.
Тушундингиз-ми?
Тушундингиз-ми?Чайнаб бердингиз. Энди ютишниям ўргатингда...
Shokir Dolimov
16.05.2012, 11:35
Тушундингиз-ми?Чайнаб бердингиз. Энди ютишниям ўргатингда...
Ютишга-ку, бир амаллаб ютиб олар, бироқ бундай нарсаларни ҳазм қила билиш мушкул кечиши мумкин.
Tulqin Eshbekov
Шундай тўғри, қонуний йўл тутингки
Хамма хам қонуний йўл тутмайдида.
Хамма хам қонуний йўл тутмайдида.
Ҳар ким ўзи учун жавоб беради, ахир. Жумладан, Сиз ҳам
Tulqin Eshbekov
17.05.2012, 05:48
жавоб беради
Қонун олдида ҳамма тенг, деган гап замирида катта маъно мужассам!
Қонун олдида ҳамма тенг, деган гап замирида катта маъно мужассам!
Qonun oldida hamma bir albatta
Тушундингиз-ми?
ma'nosini tushunmadim
Shokir Dolimov
17.05.2012, 20:53
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov
Тушундингиз-ми?
ma'nosini tushunmadim
Чайнаб бердингиз. Энди ютишниям ўргатингда...
Бир нарсани билиб туриб, айтган экансиз-да, а, Омон ака?
Tulqin Eshbekov
19.05.2012, 05:58
Qonun oldida hamma bir albatta
Бу фикр мағзини чаққанлар бор, чақмаганлар бор... :)
Хамма хам қонуний йўл тутмайдида.
Ҳар ким ўзи учун жавоб беради, ахир. Жумладан, Сиз ҳам
Бир ўқитувчи бир неча марта қонуний тарзда мурожаат қилувди. Номаьлум одамлар калтаклаб кетишди. Даволаниб чиқди. Хамма хам қонуний йўл тутмайдида деб шу ишни назарда тутган эдим. "Сиз ҳам жавоб берасиз"- деб шу каби ноқонуний ишларни назарда тутмаяпсизми мабодо?
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot