PDA

Просмотр полной версии : Мактаб психологи. У ким ва нима иш килиши керак?


Bolakay
23.03.2012, 21:26
Бизнинг мактабда психолог (психологлар, негадир улар тез-тез узгариб туришади) айнан нима иш билан шугулланишини куз олдимга келтиролмайман. Августда 1-синфга кабул учун 6 ёшлилардан тест утказади, сентябрь январда 9-синф укувчиларидан суровнома олади, хужжатларини коллежга топширади. Булди.

Савол.
1.У узи нима иш килиши керак?
2.Сиз (ота-оналарга) фарзандингиз таълим оладиган мактаб психологини танийсизми. Сизнингча у нима иш килади?
3.У мактаб укитувчиларига хам психологик ёрдам курсатаяптими?
4.Мактабларимизда психологлар тулаконли фаолият юритаяптиларми?
5.Умуман психолог керакми мактабга?

Bolakay
23.03.2012, 21:30
Тез-тез узгариш сабабини топганга ухшайман. Маош оз экан. 244000 (1 ставка 1-январь 2012-йил холатига).

Shuhrat Ismailov
23.03.2012, 22:57
Мактаб психологи. У ким ва нима иш килиши керак?


Меҳнат ва аҳолини Ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 105, 42 ва 01-357-сон қарори (http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=967675) билан тасдиқланган
Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари
........

§ 6. Мактаб психологи лавозимининг малакавий таснифлари
23. Мактаб психологининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида руҳий, жисмоний (соматик) ва ижтимоий фаровонлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган касбий фаолиятни амалга оширади;
б) бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Конвенцияга мувофиқ шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади, таълим муассасаси ижтимоий соҳасини уйғунлаштиришга кўмаклашади ва ижтимоий жиҳатдан кўника олмаслик ҳолларини юзага келишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
в) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди ва турли кўринишдаги психологик ёрдам (психокоррекция, реабилитация ва маслаҳат) бериш бўйича тадбирлар амалга оширади, ўқувчилар (тарбияланувчилар), ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар), педагогик жамоага аниқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради;
г) турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказади, руҳий, жисмоний ва ақл, қобилият, мойиллик, имконият каби сифатларни аниқлаш учун тестлар режалаштиради ва ўтказади, тест натижаларини таҳлил қилади ва баҳолайди;
д) болаларни биринчи синфга қабул қилиш комиссияси таркибида болаларни 6 ёшдан ўқишга тайёрлигини аниқлашда иштирок этади;
е) ўқитувчилар жамоаси ва ота-оналарга ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) шахс ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиши муаммолари бўйича йўналиш бериш мақсадида ўрганиш натижаларига кўра психологик-педагогик хулоса тузади;
ё) ўрнатилган шаклда ҳужжатлар юргизади ва белгиланган мақсадларда улардан фойдаланади, ўқувчилар (тарбияланувчилар) шахсининг индивидуал ва ёш-жинс хусусиятларини ҳисобга олиб таълим фаолиятини ривожлантирувчи ва тузатувчи дастурларни режалаштириш ва ишлаб чиқишда иштирок этади, уларда ҳаётий ва касбга йўналиш олишнинг турли вазиятларига мослашувчанликка тайёргарликни ривожлантиришга кўмаклашади;
ж) ижодий иқтидорли ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) психологик жиҳатдан қўллайди, уларнинг ривожланиши ва изланишларига кўмаклашади, ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) ривожланишидаги (ақлий, жисмоний, ҳиссий), турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишга тааллуқли четланишлар даражасини аниқлайди ва уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатишни амалга оширади;
з) ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик жамоа, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) психологик ва жинсий тарбия маданиятини шакллантиради, таълим муассасаси ходимларини ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик ходимлар, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) ижтимоий-психологик хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган психологияни амалда қўллаш, муассасанинг ривожланиши масалаларида маслаҳатлар беради;
24. Мактаб психологи қуйидагиларни билиши керак:
а) «Таълим тўғрисида» (http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=16188)ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида» (http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=196944)ги қонунларни, ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва фармойишлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, меъёрий, кўрсатма ва ахборот материаллари, таълим бўйича статистик материаллар, мактаб низомини;
б) жамоадаги ижтимоий-психологик иқлимга таъсир кўрсатувчи омилларни, умумий ва ижтимоий психология, ёш психологиясини, тиббий психология, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар психологияси хусусиятлари, болалар нейропсихологияси, психодиагностика ютуқлари, индивидуал фарқ психологияси, муҳандислар психологияси, дефектология асослари, психотерапия, сексология, психогигиена, касбга йўналтириш, касбшунослик ва меҳнат психологияси, тестлаш методологияси ва методикаси, психопатология, индивидуал ва гуруҳлар бўйича касбга маслаҳат беришнинг замонавий методлари, боланинг нормал ва нотўғри ривожланишини ташхислаш ва тузатишни; хулқ этикаси ва маданиятини;
в) тадқиқот ишларини ўтказиш технологиясини, тадқиқот натижаларини компьютерда қайта ишлашни, психодиагностиканинг долзарб илмий маълумотларини;
г) ўқувчиларни (тарбияланувчилар) меҳнати муҳофазаси, соғлиғини сақлаш, касбга йўналтириш, бандлиги масалаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини.
25. Мактаб психологи қуйидагиларни бажара олиши керак:
а) энг муҳим муаммоларни аниқлай олиши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш;
б) лавозим мажбуриятлари доирасига кирувчи масалалар бўйича мажлислар, суҳбатлар ўтказиш, маслаҳатлар бериш.
26. Мактаб психологи лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) камида бакалавр даражасидаги махсус психологик ёки педагогик маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.

Mahmud Jurat
23.03.2012, 23:03
.Умуман психолог керакми мактабга?

Керак. Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб психологининг фаолиятига тааллуқли ҳужжат ишлаб чиқилган бўлиши керак. Уни шу жойда эълон қилиш мумкиндир. Тегишли мутасаддилар шу хабарни кўрсалар балки эълон қилишар.
Мактаб психологларининг орасида ўз ишининг усталари, ҳақиқий матахассислар бор албатта. Аммо, улар орасида "тезкор" усулда тайёрланганлари ҳам йўқ эмас. Мана буларининг мактабларда ишлаши фойдадан кўра хавфлироқ. Бу сўзларни ёзишимнинг сабаби, ўзим психология фанлари номзоди, мутахассисман. Ҳозирги мактаб психологияси ҳолатига ачинганимдан ёзаяпман. Аҳвол кундан кунга яхшиланиб кетади деган умиддаман.

Shahodat
23.03.2012, 23:05
Ўқувчининг ташхис дафтари ким тўлдиради ва юритади? Психологимиз: "Синф раҳбарларнинг иши",- деб туради. Бу тўғрими?

Bolakay
28.03.2012, 21:42
Ўқувчининг ташхис дафтари ким тўлдиради ва юритади?

Менимча тулдириш психолог, синф рахбар ва касб хунарга йуналтирувчи (мактабда шундай лавозим бор экан хак туланмайдиган (дуога ишлайди))нинг иши. Юритиш асосан психолог ва кисман касб хунарга йуналтирувчининг иши.

Bolakay
28.03.2012, 21:49
Тез-тез узгариш сабабини топганга ухшайман. Маош оз экан. 244000 (1 ставка 1-январь 2012-йил холатига).


Бундан ташкари яна унга устама хак туланмас экан. У мактаб директори ва директор уринбосарлари каби РАХБАРИЯТ одами экан.

244 минг маош оладиган рахбар?. Урта махсус маълумотга эга укитувчи хам ундан куп маош олади.

Киладиган иши эса ... Бу маошга малакали мутахассиси ишлагани бормайди. Вактини кучини сарфлаб утирмайди. Шунинг учун хам мактабда психологик хизмат улда-жулда.

Rakhmat26
29.03.2012, 00:18
Менимча тулдириш психолог, синф рахбар ва касб хунарга йуналтирувчи (мактабда шундай лавозим бор экан хак туланмайдиган (дуога ишлайди))нинг иши. Юритиш асосан психолог ва кисман касб хунарга йуналтирувчининг иши.
Ҳар бир ўқувчи учун Психодиагностика дафтари борми мактабларда, уни ким тўлдиради?
Психолог мактабда ўқувчи билан (видеокамера бн ёзиб олинган ҳолда) суҳбат ўтқазиб уларни дафтарга қайд қилиб (сейфда) сақлаб қўйиши керак эмасми?
Сабаби кўп юздаги микромимикалар сезмай қолинади ва ёзиб олинган тасвирни қайта таҳлил қилиш орқали улар аниқланади ва тўғри қарор қабул қилинмайдими?
Мактабларда бунга имконият борми?

Offayz
31.03.2012, 21:56
Ўтган йил малака оширишда ўрта махсус таълимига ҳам мактабдаги сингари марказлаштирилган ҳолда ташкил этиш масаласа таҳлил қилинди лекин кўпчилик, шу қатори мен ҳам олдин мактаб тизимидаги камчиликларни тугатиб олавуринглар дея фикр билдирдим.

Уктам
29.05.2012, 22:25
амалий иш стажи талаб қилинмайди. O`quvchilarning kelgusi hayot yo`llarini belgilab olishlarida eng muhim o`rin tutadigan kishiga.
психодиагностиканинг долзарб илмий маълумотларини
энг муҳим муаммоларни аниқлай олиши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш dek muhim vazifa yuklatilsa...u yana nima ham qilar edi?

Уктам
30.05.2012, 12:15
Бундан ташкари яна унга устама хак туланмас экан. У мактаб директори ва директор уринбосарлари каби РАХБАРИЯТ одами экан.Агар бу лавозимга тажрибали ва дарс хам бераётган укитувчи куйилган булса, унга синфдан ташкари ишлари учун устама хакки белгиланиши мумкин(бизда олишаяпди). Бундан ташкари белгиланадиган устама хаккини кимга ва кандай холатларда белгилаб бериш "Махсус комиссия" нинг вазифасига киради.