Просмотр полной версии : ЎЗБЕКЛИГИМ -- ФАХРИМ
Хурматли форумдошлар.
Ушбу бўлимда миллатимизга хос бўлган яхши қадриятлар борасида фикрлашсак.
Ўзим бошлаб бераман.
Яқинда бир танишим учрашувга кечикиб келди ва ўзини оқламоқчи бўлиб: -Узр, ўзбекчилик, озгина ушланиб қолдим,-деди. Ростиси оддийгина туюладиган шу гап менга оғир ботди. У кетгандан сўнг ўйланиб қолдим. Нега ўз камчилигимизни ўзбекчиликка йўямиз. Наҳотки одам ўзини ерга уриши тўғри бўлса? Шундан сўнг ўзбекчилик деган гапни чуқурроқ мушоҳада қилишга уриндим. Ана шу кайфиятдаги айрим мулоҳазаларни Сиз билан ўртоқлашмоқчиман.
Етти-саккиз ёшларда эдим. Бир куни кечки овқатни энди тугатиб турсак, кўчадан бир рус аёли қизи билан бирга кириб келди. Марғилондан келишаётган экан, машиналари бузилиб қолибди. Уларни яхшилаб меҳмон қилдик. Эртаси куни нонуштадан сўнг, хайрлашар экан, қанчадир пул тутқазди. Дадам росмана ранжиб: -Бизда меҳмондорчилик учун пул олинмайди, дедилар. Бундан ҳайрон қолган меҳмон: «Сизлар—ажойиб, бошқачасизлар», деди ўзбекчада бироз қийналиб. Ўша аёлнинг миннатдор қиёфаси ҳамон кўз ўнгимдан кетмайди.
Талабалик йилларимда япониялик бир сайёҳ йигит билан танишиб қолдим. Виза ишлари билан уч кун Тошкентда туриб, кейин Самарқандга йўл олди. Шу кунлари унга ҳамроҳ бўлдим, уйимизда бирга турдик, яхши ошхоналарга олиб бориб меҳмон қилдим. Чуст пичоғи совға қилдим. Пойтахтимизни айлантирдим. Тўғри келиб қолганидан маҳалладаги тўйга олиб чиқдим. Элчихонадаги ишлари битгач, вокзалда поездга чиқиш олдидан менга пул тутқазди. Рости гап кутмагандим, шу боис ҳайрон бўлиб: Нега деб сўрадим. Сарфлаган ҳаражатларинг учун деди. Шу пайт дадамнинг гапларни эсладим ва мен ҳам: Бизда меҳмондорчилик учун ҳақ олинмайди, дедим кулиб. Япон йигити ҳайратда қолди. Нимага, деб сўради. Урф-одатимиз шунақа, дедим. Аввалига ишонмади. Кейин гапим жиддийлиги англагач, пулини қайтариб кармонига солди ва: йигирмадан ортиқ юртларда бўлдим, қанча одамларни кўрдим, аммо Сизлар бошқача экансизлар деди. Ёмонми дедим атай. Йўқ, деди у, бизда бойлар ҳам шунча саҳоват қилмайди, чинданам ўзбеклар ажойиб экан. Дунёда бунақа миллат бошқа бор деб ўйламайман. Бир умр унутмайман. Японияга борсанг, яхшиликларингни қайтаришга уриниб кўраман, аммо ростини айтсам, бу даражада эплолмасам, хафа бўлмайсан…
Япон дўстимнинг мақтовларидан кейин мана шундай қадриятларга эга миллатнинг фарзанди эканимдан ниҳоятда фахрландим.
Халқимизнинг меҳмондўстлик фазилати ҳақида ҳар қанча гапирсак, оз. Оддий мисол: юртимизда меҳмонхонаси бўлмаган хонадон топилмаса керак. Бирор оилага меҳмон келса, энг янги кўрпача тўшалади, энг сара идишларда таомлар тортилади. Меҳмон келса эшикдан, ризқи келар тешикдан деган нақл ҳам қон-қонимизга сингиб кетган. Уч-тўрт йиллар нари хизмат сафари билан Қашқадарёга бордим. Ишларни тугатгач, кечки пайт курсдош дўстимни йўқладим. Уйига олиб бориб меҳмон қилди. Кейин меҳмонхонага борай деб изн сўрасам, отаси ўнмай: Бизни уятга қўйманг, болам, меҳмонхонада нима бор, шу ерда турасиз, деди. Кундузи иш билан юрамиз, кечки пайтга бориб курсдошимнинг қўшнилари, жўралари ҳақ бераман, деб талашади. Дўстимдан сўрадим: Нимага меҳмон қиламан эмас, ҳақ бераман, дейсизлар? -Чунки зиёфат қилиш бизга бурч, меҳмон бўлиш Сизнинг ҳаққингиз, шу боис меҳмоннинг ҳаққини бериш керак деган фикрдан келиб чиққан бу гап. Икки-уч кунда зерикиб, «ҳақ берди»ни тўхтатайлик, десам, курсдошим: Тўғри тушунинг, бормасангиз, булар мендан ранжийди, деди. Қаранг, қанақа одатларимиз бор. Қўшнисининг уйига келган меҳмонни сийлай олмаса, хафа бўладиган миллатмиз биз. Бундай фазилатни олийжаноблик дейсизми, тантиликми, фарқи йўқ, ростиси таърифлаш, тушунтириш осонмас. Мана шуни Ўзбекчилик десак ва бундан ҳар қанча фахрлансак, тўғри бўлади бизнингча.
Шу ўринда «Бобурнома»даги бир фикрга эътиборингизни қаратсам. Бобур Мирзо Андижон ҳақида ёзаркан, шириндан шакар қовунларини мақтайди ва: Полиз бошида қовун сотиш урф эмас, дейди. Чиндан ҳам бирор пакал олдида қовун ёки тарвуз сўйиб берган деҳқонга пул тутиб кўринг-а, олармикан. Олиш у ёқда турсин, кўнгли ранжийди. Миллатпарвар шоир Шавкат Раҳмоннинг «Бузилган деворлар» деган ажойиб шеъри шундай бошланади.
Қадимда
мевалар етилган пайтда
савоб деб яшаган комил аждодим
мусофир чанқоғин боссин деб атай
бузиб қўяр экан боғлар деворин.
Дарҳақиқат, ана шундай танти, жўмард халқнинг авлодларимиз. Бугун биз ҳам боғда пишган мевалардан қариндош-уруққа илинамиз, нон ёпган оналаримиз дарров девордан ён қўшниларга узатадилар. Бу каби урф-одатлар замирида одамийлик деган эзгу ғоя бор.
Ўзбек тили энг бой тиллардан бири.
С "Дафтар ҳошиясидаги битиклар"дан битта иқтибос:
“Муҳаббат” деган сўз ҳамма тилларда бор. Инглизларда-“Лав”, немисларда-“Либе”, лотин тилида “Амор”, рус тилида “Любов”... “Любов к Родине”, “Любоб к женшине”, “Любов к матери”... Албатта, барча тилларда бу сўзнинг бир неча хил ифодаси ҳам бор. Аммо ўзбек тилида “Муҳаббат” деган сўз шу қадар ранго-ранг маъноларга эгаки, ҳайратда қоласиз! “Ёқтириб қолмоқ”, “Кўнгил бермоқ”, “Мойил бўлмоқ”, “Хуштор бўлмоқ”, “Ошуфта бўлмоқ”, “Дил бермоқ”, “Бедил бўлмоқ”, “Мубтало бўлмоқ”, “Мафтун бўлмоқ”, “Маҳбуб бўлмоқ”, “Ошиқ бўлмоқ”, “Яхши кўрмоқ”, “Ишқ”, “Ишқи тушмоқ”, “Ишқи фоний”, “Ишқи боқий”, “Севги”, “Муҳаббат”, “Меҳр” ва ҳоказолар... Табиийки, булар орасида бошқа тиллардан кирганлари ҳам бор. Бироқ уларнинг барчаси- тенг ҳуқуқли ўзбек сўзлари! Гап фақат бунда ҳам эмас. Бу ибораларнинг ҳаммаси умуммаънони англатади ва ... ҳар бири алоҳида маъно ташийди! Мумтоз адабиётда “ишқ” сўзининг ўзи икки хил маънони ифодалайди. “Ишқи фоний”- маҳбубага нисбатан севги. “Ишқи боқий” –Тангрининг дийдорига етиш... Бугунги кунимизга келсак... Бошқа тилларда учраши мушкул бўлган ғалати ҳолатларни кўрамиз. “Ватанга мойил бўлмоқ” деган ибора кулгили туюлади. “Ватанни севмоқ” дейилади. “Ота севгиси” дегани шаккокликка ўтиб кетади. “Она ишқи” дегани гуноҳ ҳисобланади. Фарзанднинг онага “Хуштор бўлмоғи” дўзахийлик саналади. “Ота-она меҳри”, “Фарзанднинг ота-онани яхши кўриши”, “Фарзанд меҳри” дейилади... Шундай қилиб, “Ёқтириб қолмоқ” билан “Кўнгил бермоқ”, “Кўнгил бермоқ” билан “Ошиқ бўлмоқ”, “Ошиқ бўлмоқ” билан ”Севмоқ”, “Севмоқ” билан “Муҳаббат”, “Муҳаббат” билан “Яхши кўрмоқ”, “Яхши кўрмоқ” билан “Меҳр” орасида узоқ, жуда узоқ масофа бор...
Тилимиз нақадар ранго-ранг!
Тилимиз нақадар бой!
II жаҳон уруши вақтида 15 нафар етим долаларни ўз оиласи бағрига олган ва ўзбек миллатининг болажон, бағрикенг, инсонпарвар эканини дунёга кўрсатиб берган Шомаҳмудовлар оиласи ҳам ўзбеклигиммизга яна бир карра фахр этишимизга боис бўла олади, деб ўйлайман.
Ушбу мавзуни "Ўзбекона - uforum" деган бўлимга ўтказиб юборинг!
Кундузи иш билан юрамиз, кечки пайтга бориб курсдошимнинг қўшнилари, жўралари ҳақ бераман, деб талашади. Дўстимдан сўрадим: Нимага меҳмон қиламан эмас, ҳақ бераман, дейсизлар? -Чунки зиёфат қилиш бизга бурч, меҳмон бўлиш Сизнинг ҳаққингиз, шу боис меҳмоннинг ҳаққини бериш керак деган фикрдан келиб чиққан бу гап. Икки-уч кунда зерикиб, «ҳақ берди»ни тўхтатайлик, десам,
Буларни яқингинада қаердадир ўқигандим-а, негадир эслолмаяпман! :) Ҳақ гапларни ёзибсиз лекин.
Masud Mahsudov
28.11.2011, 14:42
Кундузи иш билан юрамиз, кечки пайтга бориб курсдошимнинг қўшнилари, жўралари ҳақ бераман, деб талашади. Дўстимдан сўрадим: Нимага меҳмон қиламан эмас, ҳақ бераман, дейсизлар? -Чунки зиёфат қилиш бизга бурч, меҳмон бўлиш Сизнинг ҳаққингиз, шу боис меҳмоннинг ҳаққини бериш керак деган фикрдан келиб чиққан бу гап. Икки-уч кунда зерикиб, «ҳақ берди»ни тўхтатайлик, десам,
Буларни яқингинада қаердадир ўқигандим-а, негадир эслолмаяпман! :) Ҳақ гапларни ёзибсиз лекин.
Мен ҳам ўқиганман, бошқа мавзуда мафтун дўстимиз қолдирган эдилар, қайси мавзулиги эсимда йўқ...
Tulqin Eshbekov
29.11.2011, 05:54
қайси мавзулиги эсимда йўқ...
Балки муаллиф бирор нашрда бошқа сарлавҳада ҳам ёритгандир? Баъзи муаллифлар шундай йўл тутишади. Мен ҳам ўқиганман...
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot