Просмотр полной версии : Оммавий имло хатолари
Jamshid Begmatov
19.08.2011, 13:10
Форумлар, чатлар ва ҳоказоларда учрайдиган имло хатоларига унчалик эътибор бермаса ҳам бўлади. Лекин рекламада, газеталарда, ҳатто телевидениеда баъзан кечирилмас хатолар кўзга ташланиб қолади.
Таклифим – ушбу мавзуда шундай хатоларни тўплаш. Балки тегишли одамлар кўрар, хулоса чиқариб, келажакда эътиборлироқ бўлар.
Ўзим бошлаб берай:
https://img.uforum.uz/images/mirznjd5765002.jpg
Аэропорт залидан самолётга олиб борувчи автобусдаги ёзув.
Жамшид ака
Мақсадингиз аъло! Аммо, бу иш аввалроқ ушбу мавзу (http://uforum.uz/showthread.php?t=4812&page=49)да ва мана бу мавзу (http://uforum.uz/showthread.php?t=6508&page=103)да йўлга қўйилган ва ҳозирга қадар давом этмоқда.
Тўғри, сиртдан ўша мавзуларнинг мақсади бошқача туюлгани билан аслида сиз кўтарган муаммони ҳам ўз ичига қамраб келмоқда.
Jamshid Begmatov
19.08.2011, 22:47
Аммо, бу иш аввалроқ ушбу мавзуда ва мана бу мавзуда йўлга қўйилган ва ҳозирга қадар давом этмоқда.Harqalay alohida mavzu ochib qo'ydim, aynan imlo xatolariga bag'ishlangan. Qiziqqan kirib qatnashar :)
Абдурашид Хундибаев
20.08.2011, 15:00
Афсуски метрополитенда расмга олиш мумкин эмас. Акс ҳолда "Шаҳримизни ер ости мўъжизаси"га сайр қилиб, ёзувларда мавжуд хатолардан биргаликда "баҳраманд" бўлган бўлар эдик.
Tulqin Eshbekov
25.08.2011, 01:48
расмга олиш мумкин эмас.
Расмга олиш мумкин бўлмаса-да ўша ердаги мутасаддиларга хатосини дўстона кўрсатиб кетавериш мумкин. Улар бефарқ қарашмайди.
Улар бефарқ қарашмайди.Тўғри. Лекин, аҳмоққа қарагандай қараши мумкин :)
Расмга олиш мумкин бўлмаса-да ўша ердаги мутасаддиларга хатосини дўстона кўрсатиб кетавериш мумкин. Улар бефарқ қарашмайди.
УзМУнинг пресс-секретари эканлигингизни инобатга олиб, сизга хам айрим хатоларни дустона курсатиб утсам: университет сайтида эълон килинган ушбу маколадаги хатоларни (http://www.nuu.uz/yangiliklar/2011-02-26/1095.html) тузатиб куйсангиз. Бефарк карамассиз.
Jamshid Begmatov
27.08.2011, 10:42
Хато борми? ;)
https://img.uforum.uz/images/vugxatr8739017.jpg
Shomurodov Shohruh
27.08.2011, 10:55
Хато борми?
Келажакка булиши керакми? Аник билмайман, лекин хозирда -канинг урнида -га кулланилмокдами нима.
Masud Mahsudov
27.08.2011, 11:46
Хато борми?
Келажакка булиши керакми? Аник билмайман, лекин хозирда -канинг урнида -га кулланилмокдами нима.
Аха, келажакка қабилида бўлиши керак, имло қоидаларида шундай ёзилган. Агар сўз к билан тугаса, жўналиш келишиги "ка"га, қ, ғ, билан тугаса "қа" га ўзгаради. Масалан:
юрак+га = юракка
боғ + га = боққа
қудуқ + га = қудуққа
Shomurodov Shohruh
27.08.2011, 11:49
Аха, келакакка қабилида бўлиши керак, имло қоидаларида шундай ёзилган. Агар сўз к билан тугаса, жўналиш келишиги "ка"га, қ, ғ, билан тугаса "қа" га ўзгаради. Масалан:
Хозирги имло коидаларида хам шундайми? Чунки бир эшитувдим, жуналиш келишигида факат -га кулланилади деб.
Nigora Umarova
27.08.2011, 14:05
Аха, келакакка қабилида бўлиши керак, имло қоидаларида шундай ёзилган. Агар сўз к билан тугаса, жўналиш келишиги "ка"га, қ, ғ, билан тугаса "қа" га ўзгаради. Масалан:
Хозирги имло коидаларида хам шундайми? Чунки бир эшитувдим, жуналиш келишигида факат -га кулланилади деб.
Rus grafikasi asosidagi o'zbek yozuvi imlosida (qoidalarning 34-paragrafida) "g' " yoki "g" bilan tugagan so'zlarga "g" bilan boshlangan qo'shimchalar qo'shilganda, so'z oxiri va qo'shimcha boshidagi undoshlar, aytilishiga mos holda yozilishi qoidalashtirilgandi: боғ-боққа, тоғ-тоққа, тег-теккан kabi.
Lotin grafikasiga asoslangan yangi o'zbek yozuvi imlosiga ko'ra esa bunday so'zlar talaffuziga (fonetik prinsipga) ko'ra emas, morfemalarning asl holiga mos ravishda(morfologik prinsip asosida) yoziladi: bog'ga, tog'ga, sog'ga, og'gan, sig'guncha, bargga, teggan kabi.
Buning uchun yangi imlo qoidasining 37-qoidasi, "d" bandini qarang. :)
Абдурашид Хундибаев
27.08.2011, 18:31
Бугун Ўрдадаги автобус бекати стендидаги ёзувни ўқиб қолдим (фото сифати учун узр, телефонга туширилган):
https://img.uforum.uz/images/gdqxgxo3843067.jpg
Ўзим ҳам кўрсатилган сув хизматлари учун ўз вақтида ҳақ тўланиши тарафдориман, шундагина уйимизда кран жўмрагини бураганимизда сув ҳам "ўз вақтида" келади.
Лекин:
"Сув хизматини ўз вақтида тўланг?!"
Қандақ қилиб хизматни ўз вақтида тўлаш мумкин?
Ёнилги ташийдиган машиналарда аввал рус тилида "ОГНЕОПАСНО" ёзуви буларди, хозирги кунга келиб шуни сузма-суз таржимасини учратиш мумкин "ЁНFИНГА ХАВФЛИ", мен бу сузни узбекча таржимасини тушунмадим. Шуни урнига "ЁНУВЧИ МОДДА" ёки шунга ухшаш сузларга алмаштирилса булмасмикин?
Bekmirzo
08.09.2011, 22:05
Бугун Ўрдадаги автобус бекати стендидаги ёзувни ўқиб қолдим (фото сифати учун узр, телефонга туширилган):
Abdurashid aka,
o'sha reklama stendiga yaxshiroq qaraganingizda, bundanam battariga guvoh bo'lardingiz.
"Suv hisobgichlari" qanaqa bo'ladi?
https://img.uforum.uz/images/mihmoyd5313506.jpg
PS: Bu stend "Qozog'iston" kinoteatri ro'parasidagi bekatda joylashgan.
Iymandar
19.09.2011, 13:12
Оммавий ахборот воситаларида жуда кўпинча қуйидагига ўхшаш жумлалар ишлатилади:
«Халқаро тамакига қарши кураш куни» ёки «Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш ташкилоти». Бу ерда «халқаро» сўзи «тамаки» ва «озон»га тааллуқли бўлиб қолмаяптими? Чунки «халқаро» сўзи «кун» ва «ташкилот» учун келган. Демак, бунинг ўрнига «Тамакига қарши халқаро/бутунжаҳон куни» ва «Озон қатламини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти» дейилиши тўғрироқ бўлади. Янаям қизиқроғи қуйида: «Халқаро хотин қизлар куни». Хотин-қизлар халқ аро бўлиб кетмасин-да энди!!!
Буларни филолог мутахассисларимиз керакли жойларга етказишса яхши бўларди!
Буларни филолог мутахассисларимиз керакли жойларга етказишса яхши бўларди!
Filologlar tegishli joyga murojaat qilaverib charchab qoldi. Chunki bunday xatoliklar har qadamda uchraydi. O'ylardimki reklama idoralari oldin filolog mutaxassislarni ishga olishi yoki bir narsani ommaga e'lon qilishdan oldin hech bo'lmasa ular bilan hisoblashishi kerak.
Hali bu reklama ekan, eng achinarlisi nashriyotdan chiqayotgan kitoblarning ahvoli filologlarni ranjitadi. Bularning bari beparvolik, o'z ishiga mas'uliyat bilan qaramaslikdan yoki yaxshi kadrning yo'qligidan kelib chiqadi. (imxo)
Jamshid Begmatov
19.09.2011, 14:54
(imxo)Қойил-э... :) Шуниям ўзбекчалаштириб ташлабсиз! Аслида IMHO = In My Humble Opinion = Менинг камтарона фикримча.
Nigora Umarova
19.09.2011, 15:52
(imxo)Қойил-э... :) Шуниям ўзбекчалаштириб ташлабсиз! Аслида IMHO = In My Humble Opinion = Менинг камтарона фикримча.
Буни халқаро термин сифатида ўзбек тилига ўзлаштириб олгандик. imxo- янги ўзлаштирма ўзбекча сўз.:)
Shokir Dolimov
20.09.2011, 06:54
Lotin grafikasiga asoslangan yangi o'zbek yozuvi imlosiga ko'ra esa bunday so'zlar talaffuziga (fonetik prinsipga) ko'ra emas, morfemalarning asl holiga mos ravishda(morfologik prinsip asosida) yoziladi: bog'ga, tog'ga, sog'ga, og'gan, sig'guncha, bargga, teggan kabi. Buning uchun yangi imlo qoidasining 37-qoidasi, "d" bandini qarang
Лотин имлосида битилган аксарият хабар ва мақолаларни ўқимай, ўтказиб юборганим учун бўлса керак, эътибор қаратмаган эканман. Демак, бир ҳовуч аллақандай «мутахассис»лар тилнинг асл эгаси – миллатдан сўраб-нетиб ўтирмасдан нафақат имломиз, балки тилимизнинг ҳам расвосини чиқариб юборган экан-да, а?
Демак, бир ҳовуч аллақандай «мутахассис»лар тилнинг асл эгаси – миллатдан сўраб-нетиб ўтирмасдан нафақат имломиз, балки тилимизнинг ҳам расвосини чиқариб юборган экан-да, а?Ҳа. Фақатгина алифбо ўзгарса майли эди. Имло қоидалари ҳам бутунлай ўзгариб кетган.
Tulqin Eshbekov
15.07.2012, 02:15
Аха, келажакка қабилида бўлиши керак, имло қоидаларида шундай ёзилган. Агар сўз к билан тугаса, жўналиш келишиги "ка"га, қ, ғ, билан тугаса "қа" га ўзгаради. Масалан:
юрак+га = юракка
боғ + га = боққа
қудуқ + га = қудуққа
Ушбу мавзуни кенгайтириб, битта таҳлилий мақола ёзсангиз жуда савобга қолардингиз! Таассуфки, айрим ёшлар, ҳатто, катта-матта зиёлилар шунинг фарқига бормаяпти.
Iymandar
15.07.2012, 10:32
Ушбу мавзуни кенгайтириб, битта таҳлилий мақола ёзсангиз жуда савобга қолардингиз! Таассуфки, айрим ёшлар, ҳатто, катта-матта зиёлилар шунинг фарқига бормаяпти.
Бу мавзуни кенгайтириб нафақат мақола, балки ТВда кўрсатувлар, радиода эшиттиришлар тайёрлаш керак. Гарчан бу мавзу мактаб савиясида бўлса ҳам. Миллатнинг бош белгиси бўлган тил бузилса, ва айниқса буни махсус қилишса, хатоларга, камчиликларга эътибор қилишмаса, бу миллатнинг ўзи бўлмасада, тили бора-бора ўзгариб, ва энг ёмони йўқ бўлиб кетиши мумкин эмасми? Буни қайғули дейишмас, фожиа деса бўлади.
Jamshid Begmatov
15.07.2012, 10:50
Lotin grafikasiga asoslangan yangi o'zbek yozuvi imlosiga ko'ra esa bunday so'zlar talaffuziga (fonetik prinsipga) ko'ra emas, morfemalarning asl holiga mos ravishda(morfologik prinsip asosida) yoziladi: bog'ga, tog'ga, sog'ga, og'gan, sig'guncha, bargga, teggan kabi.
Buning uchun yangi imlo qoidasining 37-qoidasi, "d" bandini qarang. Нигорахон, бу қачонги қоида? Мендаги 2004-йилда чоп этилган қоидага кўра, -ga, gacha ва бошқа g ҳарфи билан бошланадиган қўшимчалар 3 хил ёзиларкан:
Ўзак k ундоши билан тугаса, қўшимча ҳам k билан ёзилади: falak - falakka.
Ўзак q ундоши билан тугаса, қўшимча ҳам q билан ёзилади: chiq - chiqqani.
Бошқа барча ҳолларда бу қўшимчалар g билан ёзилади.
Ундан кейин ўзгарганми имло қоидалари?
Ундан кейин ўзгарганми имло қоидалари?
34. k, q ундоши билан тугаган кўп бўғинли сўзларга, шунингдек, bek, yo'q каби айрим бир бўғинли сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда k ундоши g ундошига, q ундоши g' ундошига айланади ва шундай ёзилади: tilak — tilaging, yurak — yuragim, kubok — kubogi, bek — begi; tayoq — tayog'i, qoshiq — qoshig'i, yaxshiroq — yaxshirog'i, yo'q — yo'g'i каби. Лекин кўп бўғинли ўзлашма сўзларга, бир бўғинли кўпчилик сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда k, q товуши аслича айтилади ва ёзилади: ishtirok — ishtiroki, ocherk — ocherki, erk — erki, huquq — huqiqim, ravnaq — ravnaqi, yuq — yuqi каби.
...
а) k ундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши k айтилади ва шундай ёзилади: tokka, yo'lakkacha, ko'nikkach, zerikkuncha, to'kkani, kechikkudek, bukkan, ekkin, kichikkina каби;
6) q ундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши q айтилади ва шундай ёзилади: chopiqqa, qishloqqacha, yoqqach, chiqquncha, chiniqqani, qo'rqqudek, achchiqqina каби;
в) қолган барча ҳолларда, сўз қандай товуш билан тугашидан ва бу қўшимчаларнинг бош товуши k ёки q айтилишидан қатъи назар, g ёзилади: bargga, pedagogga, bug'ga, sog'ga, og'gan, sig'guncha каби.
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ АСОСИЙ ИМЛО ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА Вазирлар Маҳкамаси Қарори
http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=1625271&search_text=lotin
Tulqin Eshbekov
17.07.2012, 05:42
Гарчан бу мавзу мактаб савиясида бўлса ҳам.
Жуда тўғри айтасиз! Афсуски, айрим масъул лавозимдаги кишилар, ҳатто зиёлилар орасида мактаб савиясидан анча паст савияда фикрлайдиганлар кам эмас...
Бундай муаммони бартараф этишга форумимизнинг бир гуруҳ жонкуяр ижодкорлари ҳам бел боғлаганлари қувонтиради!
"Shaffof" минерал сувининг ёрлиғи, "BIRINCHI BULOQ SUVI" нима назарда тутилганини тушунмадим.
https://img.uforum.uz/images/gkdndny5535130.jpg
https://img.uforum.uz/images/gvguibd4964942.jpg
Iymandar
21.08.2012, 17:04
"Shaffof" минерал сувининг ёрлиғи, "BIRINCHI BULOQ SUVI" нима назарда тутилганини тушунмадим.
Тўғри эътироз!
Ўзбекчадаги «Биринчи булоқ суви» ёзуви нотўғри таржима қилинган. «Premium water» жумласини сўзма-сўз «мукофот суви» деб таржима қилиш мумкин. Аммо маъно жиӽатидан «олий сифатли сув»га яқин бўлади. Бироқ идиш устидаги (ва бу компаниянинг рекламаларидаги) ёзувларидаги ибора бироз хато.
Худди бу ишлаб чиқарувчида бир нечта булоқлар бор-у, бу идишдагиси биринчи булоғидан олинган маъносидек. «Биринчи» сўзи «сув»га эмас, балки «булоқ» учун тушунилади. Аслида тўғрироғи тахминан бундай бўлса керак: «Булоқлардан олинган биринчи рақамли сув» ёки «Булоқлар сувининг биринчиси/етакчиси».
Iymandar
21.08.2012, 17:26
Бу каби иборалардаги маъно хатолари мана бундай гапларга ўхшайди:
- «Халқаро шифокорлар/кончилар/журналистлар куни» - тўғрироғи «Шифокорлар/кончилар/журналистларнинг халқаро куни»;
- «Лицензиясиз йўловчиларни ташиш маън қилинади» - тўғрироғи: «Йўловчиларни лицензиясиз ташиш маън қилинади»;
Ва шунга ўхшаш.
Жуда кўп ӽолларда оммавий ахборот воситаларида иборалар ана шу кўринишда хатолик билан тузилади. Бу хато/камчиликни аксариятда русчадаги гапни ўзбекчага ўгиришда содир қилишади. Кўпчилик, ӽатто баъзи тил мутахассислари, журналистлар, кўрсатув ва эшиттиришларнинг олиб борувчилари ӽам гапираётганларида эсдан чиқаришадими ёки эътибор қилишмайдими, ўзбекча гап структураси асосан рус гапининг тескариси бўлиши кераклигини. Гапнинг эгасини аниқлайдиган, белгилаб берадиган сўзларни ўша эгадан анча олдин қўллашади. Натижада гап нафақат чиройли бўлмайди, балки бу гапнинг маъноси ўзгариши мумкинлигини унутишади.
Shokir Dolimov
26.08.2012, 12:10
Кеча таксида кетаётиб, «Дамас» русумли машинанинг орқа томонига «TEZKOR SANITAR XIZMAT» сўзлари, қувиб ўтаётиб эса томининг ён томонига «TEZKOR SANITAR XIZMATI» сўзлари ёзилганига эътибор қаратдим. «Shoshilinch sanitariya xizmati», дейилса тўғрироқ бўлмайди-ми?
ko'p so'zlarni mazmuniga e'tiborsizlik tuvayli shunday bo'lmoqda, so'zma-so'z tarjima qilinmoqa
Iymandar
17.09.2012, 11:46
Кеча таксида кетаётиб, «Дамас» русумли машинанинг орқа томонига «TEZKOR SANITAR XIZMAT» сўзлари, қувиб ўтаётиб эса томининг ён томонига «TEZKOR SANITAR XIZMATI» сўзлари ёзилганига эътибор қаратдим. «Shoshilinch sanitariya xizmati», дейилса тўғрироқ бўлмайди-ми?
Манимча «Тезкор санитар хизмати» ёки «Шошилинч санитар хизмати» иборалари хато ёзилган. Чунки:
1) «тезкор» ёки «шошилинч» сўзи «санитар» олдида келиб, санитарнинг тезкорлигини (ёки шошилинчлигини) аниқлаяпти. Аслида бу ерда тезкорлик «хизмат»га тааллуқли эмасми?
2) Бу ерда аниқлаш лозим, «Санитарлик хизмати»ми ёки тиббий хизматми? Агар санитар хизмати бўлса, у касалликларнинг олдини олиш (профилактикаси) тадбирлари билан шуғулланиш бўлади. Бизда бу «СЭС» деб қисқратирилган ӽолда ишлатилади. Агар бу ерда даволаш ва/ёки инсон саломатлигига хавфни тезкорлик билан бартараф қилиш бўлса, унда «тиббий хизмат» бўлиши керак.
Демак, менинг фикримча «Тиббий шошилинч хизмат» деб ёзилса тўғри бўлиши мумкин.
Ulugbek Taylakov
17.09.2012, 19:04
Дам олиш куни бозорлик қилиш мақсадида кўчага чиқиб бир эълонга кўзим тушди ва шу заҳоти телефонимга расмга тушириб олдим...
http://img.uz/d/2012/09/50572e956a2f8-s.jpg (http://img.uz/s?b25jkme)
http://img.uz/d/2012/09/50572f1595f74-s.jpg (http://img.uz/s?b25jl2k)
http://img.uz/d/2012/09/50573181981e7-s.jpg (http://img.uz/s?f25jlef)
Tulqin Eshbekov
18.09.2012, 06:58
расмга тушириб олдим...
Икки энлик изоҳи, мухтасар фикрингизни ҳам ёзиб қўйсангиз мақсадга мувофиқ бўларди.
Masud Mahsudov
18.09.2012, 07:54
расмга тушириб олдим...
Икки энлик изоҳи, мухтасар фикрингизни ҳам ёзиб қўйсангиз мақсадга мувофиқ бўларди.
"COTILADI", деган ёзувнинг имловий хато ёзилгани кўриниб турибди, изоҳнинг нима кераги бор?
Ulugbek Taylakov
18.09.2012, 11:19
"COTILADI", деган ёзувнинг имловий хато ёзилгани кўриниб турибди, изоҳнинг нима кераги бор? Шу сабабдан "..." қўйгандим, изоҳ ўрнига ўтади деб.
Bakhtiyor Khaydarov
18.09.2012, 13:59
Мавзу доирасида суратга олинган расмлар
Colorado
18.09.2012, 15:38
Мавзу доирасида суратга олинган расмлар
Дахшат, awesome!!"Бир кулмаймизми" мавзуга лоиқ,манимча. Крутой йигит қизлар зажигают.:Jumpy::067::fluder-light:
Iymandar
19.09.2012, 15:37
Мавзу доирасида суратга олинган расмлар
Аслида буларнинг кўпларини ва улардан бошқаларини ҳам мен кўчаларда кўрган эдим. Шундай қўпол имловий ва ҳатто мазмун жиҳатидан хато ёзувларнинг эгаларига бориб айтгим келарди. Уларнинг бошқаларга кулги бўлаётганларини, ўзларининг буларни билмасликларини. Афсус бунга андиша қилиб ўтиб кетаверамиз. Бундан ташқари кўчадан ўтиб кетаётганларнинг қанчаси бунақа ёзувларга эътибор беришади? Яъни, айтмоқчиманки, қанча одам бунақа илмсизликка (ёки саводсизликка) бефарқ эмас?
Баъзи жойларда ундайларнинг хатоларини кўрсатиб бердим ҳам. Улар «айб»ларини тан олгиси келмасданми, «ҳечқиси йўқ» дегандай реакция билдиришди.
Яқинда қайсидир вилоятдаги кўчалардан бирида мана бундай ёзувни кўрдим:
«Sen erni boqsang, seni er boqadi!».
Бунга ҳам изоҳга ҳожат йўқ.
Улар «айб»ларини тан олгиси келмасданми, «ҳечқиси йўқ» дегандай реакция билдиришди.Бир дўстимнинг сайтидаги хатоларни айтиб "Фаросати бор одам ўзи тўғрилаб ўқиб олаверади" деган жавобни эшитдим.
Tulqin Eshbekov
20.09.2012, 01:37
изоҳнинг нима кераги бор?
Изоҳ ҳечам ортиқчалик қилмайди! Фақат хатони кўрсатиш билан иш битмайди-ку. Жўяли таклифлар ҳам айтиб ўтилса, нур устига аъло нур бўларди, демоқчи эдим...
Шу сабабдан "..." қўйгандим
Бу ҳам яхши, албатта! Ўқувчига кенгроқ тушунча бериш ундан ҳам яхшироқ.
Jamshid Begmatov
28.09.2012, 07:49
https://img.uforum.uz/images/ofdzymn3099541.jpg
Бундан ками нима қилдирмайди???
Андижонда Билайн рекламаси.
Shokir Dolimov
03.10.2012, 02:25
Андижонда Билайн рекламаси.
Пенсияга чиқмоқчиман. Ўхшаш йирик компанияларнинг бирон-бирига ўзбек тилидан озгина бўлса ҳам, бохабар ходим керакмасмикан, а? :)
Jamshid Begmatov
03.10.2012, 04:53
ходим керакмасмикан, а?Менимча, албатта мурожаат қилинг. Айниқса банкларга.
Iymandar
04.10.2012, 17:13
Бугунги кунда қўлланилаётган ибора:
«2-Тошкент Халқаро Кинофестивали». Бу тўғрими ёки мана бундайми:
«Тошкент Халқаро 2-Кинофестивали»?
Iymandar
04.10.2012, 17:17
Бугун NTT телеканали бошловчисидан эшитганим:
«Сифатли немис аксессуарлари». Аслида бундай эмасми: «Немисларнинг сифатли аксессуарлари»? Чунки олдинги ҳолда «сифатли» немислар бўлиб қоляпти, уларнинг аксессуарлари эмас.
Shuhrat Dehkanov
04.10.2012, 17:18
Бугунги кунда қўлланилаётган ибора:
«2-Тошкент Халқаро Кинофестивали». Бу тўғрими ёки мана бундайми:
«Тошкент Халқаро 2-Кинофестивали»?
Биринчиси тўғри.
Shuhrat Dehkanov
04.10.2012, 17:25
Бугун NTT телеканали бошловчисидан эшитганим:
«Сифатли немис аксессуарлари». Аслида бундай эмасми: «Немисларнинг сифатли аксессуарлари»? Чунки олдинги ҳолда «сифатли» немислар бўлиб қоляпти, уларнинг аксессуарлари эмас.
Бу ерда "сифатли" "немис" сўзини эмас, "аксессуар"ни изоҳлаб келяпти. Ибора тўғри.
Mahmud Jurat
04.10.2012, 18:08
"немис"
"немис" аталувчи миллатнинг ўзи йўқлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаяпти, шекилли. Бизда уларни олмонлар дейишади.
Shuhrat Dehkanov
04.10.2012, 23:27
"немис"
"немис" аталувчи миллатнинг ўзи йўқлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаяпти, шекилли. Бизда уларни олмонлар дейишади.
"Немис" сўзи ўзбек имло луғатидан қачон чиқариб ташланди?
Ўзбек тилининг изоҳли луғати
З.М. Маъруфов, Москва "Рус тили" нашриёти 1981
501-бет:
Немис [р немец] қ. немислар. Немис тили. Немис халқи || Немис аёл.
Немислар Германиянинг туб аҳолисини ташкил қилувчи халқ.
Jamshid Begmatov
05.10.2012, 00:04
«2-Тошкент Халқаро Кинофестивали». Бу тўғрими ёки мана бундайми:
«Тошкент Халқаро 2-Кинофестивали»?Биринчиси тўғри, лекин мен "Иккинчи" деб сўз билан ёзган бўлардим. Ҳамда иборадаги иккинчи ва учинчи сўзлар кичик ҳарфдан ёзилиши керак, лекин бу (катта ҳарф билан ёзиш) — тузалмайдиган касаллик (http://jam-uz.livejournal.com/10022.html).
Tulqin Eshbekov
05.10.2012, 05:53
иккинчи ва учинчи сўзлар кичик ҳарфдан ёзилиши керак
Бир сухандон ахборот матнини ўқиётиб гап ўртасидаги айрим сўзларни хатбошидагидек урғу бериб айтадики... ғашим келганидан ўша пайт яхшиси бошқа каналга ўтказаман...
Iymandar
06.10.2012, 19:53
«2-Тошкент Халқаро Кинофестивали». Бу тўғрими ёки мана бундайми:
«Тошкент Халқаро 2-Кинофестивали»?Биринчиси тўғри, лекин мен "Иккинчи" деб сўз билан ёзган бўлардим. Ҳамда иборадаги иккинчи ва учинчи сўзлар кичик ҳарфдан ёзилиши керак, лекин бу (катта ҳарф билан ёзиш) — тузалмайдиган касаллик (http://jam-uz.livejournal.com/10022.html).
Ҳурматли Жамшидбек!
Сиз тилшунос (!) бўлсангиз, битта саволим бор. «Иккинчи Тошкент халқаро кинофестивали» каби ибораларда чамамда «иккинчи» сўзи «Тошкент» учун бўлиб қолмаяптими? Бу каби ибораларни русча гапнинг тузилмасини такрорламоқчи бўлишади, яъни аниқловчи сўзлар олдин келиб, кейин бош сўзлар ёзилади. Русчада бу тўғри: «Второй Ташкентский международный кинофестиваль». Аммо ўзбекчага айлантирсак, айнан книофестивальнинг иккинчи эканлигини уқтириш учун уни («иккинчи»ни) «кинофестиваль» олдига қўйиш мос келмайдими?
Ҳурматли Жамшидбек!
Сиз тилшунос (!) бўлсангиз, битта саволим бор. «Иккинчи Тошкент халқаро кинофестивали» каби ибораларда чамамда «иккинчи» сўзи «Тошкент» учун бўлиб қолмаяптими? Бу каби ибораларни русча гапнинг тузилмасини такрорламоқчи бўлишади, яъни аниқловчи сўзлар олдин келиб, кейин бош сўзлар ёзилади. Русчада бу тўғри: «Второй Ташкентский международный кинофестиваль». Аммо ўзбекчага айлантирсак, айнан книофестивальнинг иккинчи эканлигини уқтириш учун уни («иккинчи»ни) «кинофестиваль» олдига қўйиш мос келмайдими? "Тошкент халкаро кинофестивали" иборасида "Тошкент" сузи хам, "халкаро" сузи хам "кинофестивал" сузини аникловчи сузлар. Уларнинг орасига "иккинчи" сузини кушсангиз "Тошкент" сузи ажраб колади ва "кинофестивал" сузига аникловчи суз сифатида ишламай колади. Олдига куйсангиз эса учинчи богловчи суз булади, ва турттала суз ажралмас ибора булиб колаверади.
"Тошкент халкаро кинофестивали" - бу "Узбекистон хаво йуллари" каби ибора. Булиб булмайди )
Tulqin Eshbekov
08.10.2012, 01:17
Бутун жамоат жойларида бехато ёзишга эришишимиз муқаррар!
Бунинг учун ўша ёзувларни намойиш этишдан аввал мутахассислар билан бамаслаҳат иш тутиш керак, вассалом.
Бунинг учун ўша ёзувларни намойиш этишдан аввал мутахассислар билан бамаслаҳат иш тутиш керак, вассалом.Оддий вывескани ёзиш учун ҳам мутахассис маслаҳати керакми?
Tulqin Eshbekov
11.10.2012, 00:29
Оддий вывескани ёзиш учун ҳам мутахассис маслаҳати керакми?
Албатта. Мутахассис маслаҳатисиз хато ёзилаётган вивескалар асабингизнгизга тегмайдими? Жўжа сўйса ҳам қассоб сўйсин-да. :)
Davronmagistr
11.10.2012, 21:47
Оддий вывескани ёзиш учун ҳам мутахассис маслаҳати керакми?
Албатта. Мутахассис маслаҳатисиз хато ёзилаётган вивескалар асабингизнгизга тегмайдими? Жўжа сўйса ҳам қассоб сўйсин-да. :)
Albatta uztoz. Lekin hech kim tug'ilganida "mutaxassis" bo'lib tugilmaydiku.
Мутахассис маслаҳатисиз хато ёзилаётган вивескалар асабингизнгизга тегмайдими?Икки оғиз жумлани тўғри ёзиш мутахассис бўлмаган одамдан бошқасининг қўлидан келмайдигандай гапирасиз-а, домла. Хато тўла вывескалар умуман тилни билмайдиган ёки чала биладиганлар томонидан ёзилган. Вывескадаги ёзувни тўғри ёзиш учун мутахассис тилшунос бўлиш шарт эмас.
Tulqin Eshbekov
13.10.2012, 14:00
Хато тўла вывескалар умуман тилни билмайдиган ёки чала биладиганлар томонидан ёзилган. Вывескадаги ёзувни тўғри ёзиш учун мутахассис тилшунос бўлиш шарт эмас.
У ким бўлишидан қатъи назар ёзганларини мутахассис (тилшунос, адабиёт муаллими, филолог, журналистлар)га кўрсатиб олса имловий хатога йўл қўйилмайди, демоқчиман. Ахир, хатоларга барҳам беришнинг йўли ҳақида гаплашяпмиз-ку...
Iymandar
17.10.2012, 14:53
Хато тўла вывескалар умуман тилни билмайдиган ёки чала биладиганлар томонидан ёзилган. Вывескадаги ёзувни тўғри ёзиш учун мутахассис тилшунос бўлиш шарт эмас.
У ким бўлишидан қатъи назар ёзганларини мутахассис (тилшунос, адабиёт муаллими, филолог, журналистлар)га кўрсатиб олса имловий хатога йўл қўйилмайди, демоқчиман. Ахир, хатоларга барҳам беришнинг йўли ҳақида гаплашяпмиз-ку...
Тўлқин ака,
Сизнинг талабингиз ҳам тўғри. Яъни жамоатга осиладиган ёзувларни маслаҳатлашиб олган маъқул. Ёзувни ёзиб осаётган, ё айниқса, оммавий ахборот воситаларида чиқаётган одам агар ўзининг матнига тўғри ё хато эканлигига шубҳа қиладиган бўлса, ҳеч бўлмаганда атрофида биладиган одам бордир, муаллимлар, ёки ўқиган, биладиганлардан сўраши мумкин.
Аммо ҳар сафар бирор нарса осиш учун ўша мутахассисни қидиришдан кўра у авторнинг ўзи билса, яъни саводли бўлса, янаям яхши бўларди, шундаймасми? Гапирадиган гапини нафақат маъно жиҳатидан, балки грамматик тўғри эканлигига амин бўлиб гапирса! Аксинча бу боришда ҳар жойда ёзувлар тилимизни бузган ҳолда тўғри-нотўғри осилиб, радио ва ТВда матнлар тушунар-тушунмас маънолар билан гапирилиб ётибди.
Тағин билмадим! Валлоҳу аълам!
Mahmud Jurat
17.10.2012, 19:06
Юқорида айтилган сабаблар, сиз хато ёзсангиз ва шу хато ёзилган реклама, ва бошқа нарсани ташқарига осиб қўйсангиз сизнинг хато ёзганингизни ҳеч ким, биринчидан, сезмайди (зиёлилардан ташқари) иккинчидан, сизнинг хатонгизни "хато ёзибсан", деб олдириб ташлатадиган мард йўқ. Ғуруримиз паймол бўлиб бўлган. Бунинг устига тил тўғрисидаги қонунда диспозиция яъни муаммони, жиноятни тушунтриш бору унга ҳукум йўқ. Айни шунинг учун мактабларда ҳам, институтларда ҳам ёзувлар ҳали ҳамон ярим кирил, ярим лотинда юритилиб келаяпти. Мен ҳатто бир неча бор интернетдаги, айни шу форумдаги хатоларни айтиб ўта ..... аталиб, ҳақоратларга қолдим.
Тилимизни ҳурмат қилсак миллатимизни ҳурмат қилган бўлардик.
Iymandar
18.10.2012, 10:38
Ғуруримиз паймол бўлиб бўлган
!!!!
жиноятни тушунтриш бору унга ҳукум йўқ.
Унда не маъно?
Тилимизни ҳурмат қилсак миллатимизни ҳурмат қилган бўлардик.
!!!!
!!!!!
Tulqin Eshbekov
18.10.2012, 16:33
авторнинг ўзи билса, яъни саводли бўлса, янаям яхши бўларди, шундаймасми?
Қанийди шундоқ бўлса! Вақти-вақти билан ишхоналарда ўтказиладиган аттесстацияларда ходимларнинг саводхонлиги ҳам ўрганилса яхши бўларди...
Bir mahsulotda quyidagicha yozuvni ko'rib qoldim(mahsulot o'zimizda ishlab chiqarilgan):
"Made in U.Z.B."
Bilmadim bu nima degani, lekin agar "Made in Uzbekistan" deb yozmoqchi bo'lgan bo'lsa, bunday holatlar bu mavzuda bahslashish emas, qandaydir jazo,jarima choralari ko'rish shartligini ko'rsatyapti.
шахсан ёрдам беришга тайёрман.
Илохим кулингиз дард курмасин.
Сиз кабиларнинг сафи кенгайсин...
__________________[/QUOTE]
Iymandar
25.10.2012, 10:26
шахсан ёрдам беришга тайёрман.
Илохим кулингиз дард курмасин.
Сиз кабиларнинг сафи кенгайсин...
Шу ернинг ўзида, яъни «имло хатолари» мавзуси тагидаги хато. Маъзур тутасиз!
«Кулингиз дард курмасин» билан «Қўлингиз дард кўрмасин» орасида фарқ бўлса керак?
66-76 постларни (70, 74, 75-постдан ташқари) ушбу мавзу (http://uforum.uz/uforum.uz/showthread.php?t=11942&page=25)га кўчириш мақсадга мувофиқ бўлса керак.
Dilya Hasanova
25.10.2012, 14:22
ушбу мавзуга кўчириш мақсадга мувофиқ бўлса керак.
ушбу (http://uforum.uz/showthread.php?t=11942&page=25) мавзуга кўчирилди.
Қаймоқ идишидаги қопкоқ ёрлиғи
https://img.uforum.uz/thumbs/eyxalxw4825900.jpg (https://img.uforum.uz/images/eyxalxw4825900.jpg)
"Каймак" сўзи рус тилида ёзилган деб, ўйлаш мумкин, аммо идишида "сливки" сўзлари ҳам ёзилган.
Шу ернинг ўзида, яъни «имло хатолари» мавзуси тагидаги хато. Маъзур тутасиз!
«Кулингиз дард курмасин» билан «Қўлингиз дард кўрмасин» орасида фарқ бўлса керак?
Узр, узр, узр...комп янги, хали бери UZ ни урнатганим йук.
Хайитдан кейинга колса керак. :)
Jamshid Begmatov
25.10.2012, 16:40
хали бери UZ ни урнатганим йук.Тахминан 1 дақиқа вақт кетади :) Ахир Виндовснинг барча асосий шрифтларида ўзбекча ҳарфлар бор, шунинг учун алоҳида ўзбекча шрифтлар ўрнатишнинг умуман ҳожати йўқ.
Узр, узр, узр...комп янги, ҳали бери UZ ни ўрнатганим йўқ.
Ҳайитдан кейинга қолса керак.
Форумдошимиз myu ёрдами билан камчиликлар бартараф этилди.
Раҳмат.
Jamshid Begmatov
27.10.2012, 15:52
https://img.uforum.uz/images/zuocbkq5815481.jpg
Билайннинг копирайтерларига яна битта кааатта "-".
Ундан ташқари, назарда тутилган "тўплама" сўзи ўрнига "пакет" деса чиройлироқ чиқарди. Нима қипти лотинча сўз бўлса? "Оммабоп" ўрнига эса "оммавий" сўзини ишлатган бўлардим. Ва умуман, нимага энди "социальная сеть" сўз бирикмасини "ижтимоий тармоқ" деб сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди?
Tulqin Eshbekov
27.10.2012, 16:50
Ундан ташқари, назарда тутилган "тўплама" сўзи ўрнига "пакет" деса чиройлироқ чиқарди. Нима қипти лотинча сўз бўлса? "Оммабоп" ўрнига эса "оммавий" сўзини ишлатган бўлардим. Ва умуман, нимага энди "социальная сеть" сўз бирикмасини "ижтимоий тармоқ" деб сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди?
Мана шундай амалий таклифлар берилиши фойдадан ҳоли бўлмайди. Фақат, тегишли мутасаддилар ундан тўғри хулоса чиқарсалар бўлгани...
Shokir Dolimov
01.08.2013, 16:03
Кеча ҳайвонот боғига борган эдим. «Ойнага кул билан тегманг», - деб ёзиб қўйишибди. Беихтиёр қўлимни чўнтагимга солиб, текшириб кўрдим, бирон сиқим кул олиб келмадиммикан ўзим билан, деб. Шундай катта боғда ўзбекнинг тўрттагини ҳарфи (Ў, Қ, Ғ, Ҳ) топилмадимикан, а? Лекин «Тақиқланади» сўзини ёзиш учун айириш белгиси (Ъ), ўзбек тилида битилган матн учун Ы ҳарфи топилибди!
Алам қилади, юрагим оғрийди, оммавий жойларда ўхшаш ҳолатларни кўрсам :(
Kadambay Saytov
02.08.2013, 12:47
"Ипотека банки"нинг Олмазор филиалига қарашли жамғарма кассасида роботлар ишлайдиш шекилли:)
Shokir Dolimov
02.08.2013, 14:56
"Ипотека банки"нинг Олмазор филиалига қарашли жамғарма кассаси
Бу кунингдан ўлганинг яхши, - дейдиган одам бормикан, уларга?
Jazo eng yaxshi uslub emas deyishadi. Lekin o'z tiliga hurmatsizlarcha qarayotgan korxona rahbarlariga qarshi jazo qo'llansa yaxshi bo'lardi. O'sha bankda bu yozuvning xatoligini ko'rgan odamlar bo'lsa kerak. Bunga yana bizning loqaydligimiz aybdor.
Ulugbek Taylakov
07.08.2013, 12:53
Сирғали тумани "Ўзгариш" чорраҳасидан "Қўйлиқ" бозорига кетаверишда ўнг томондаги баннер:
https://img.uforum.uz/images/woozsnm2951547.jpg
Сирғали тумани "Ўзгариш" чорраҳасидан "Қўйлиқ" бозорига кетаверишда ўнг томондаги баннер:Яъни бунёдкор халқимизни катта бойлигимизни ейишга чақиришяптими :)
Izzatilla Ikramov
11.10.2017, 08:37
Кўпчилик метро бекатларида
https://img.uforum.uz/thumbs/zboaxir5994986.jpg (https://img.uforum.uz/images/zboaxir5994986.jpg)
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot