Просмотр полной версии : Ижтимоий ахлоқ (одоб)
AbuMuslim
13.06.2011, 20:50
Ахлоқ ижтимоий онг шакли сифатида муайян халқ, элат ёки уюшманинг асрлар давомида шаклланган хулқ-атвор, хатти-ҳаракатлар, хис-туйғу ва кишилар ўртасидаги ўзаро реал муносабатлари тизимини ифода этади. Ахлоқ муайян халқнинг атроф муҳитга, кишиларга ва ўз-ўзига бўлган муносабатлари сифатида, бир жиҳатдан маҳаллий-миллий хусусиятга эга бўлса, иккинчи жиҳатдан миллатнинг умумжамият талабларига уйғун мувофиқлигини таъминловчи умуминсоний хусусиятга ҳам эгадир... (социология фанидан)
Энди савол...
Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Menimcha tabiiylikdan uzoqlashmaslik kerak, bizda o'zimizni boshqarish, ya'ni ixtiyorimiz bor.
Huddi shuning uchun shamolga va boshqa narsalarga mos holda muvozanatni ushlashga ko'nikkanmis, agar biz dangasalik qilib o'zimizni boshqarmasak yeqilishimiz aniq.
Dasturchlashda bir narsa bor global ozgaruvchi va lokal o'zgaruvchi, agar dasturchi dastur tuzayotganda, biror joyda shu global o'zgaruvchidan noto'g'ri foydalansa, yoki uni qiymati kerak emas deb o'chirib tashlasa bu butun dasturga ta'sir qiladi.
Dunyo ham bir katta dastur deb o'ylayman va bu dasturni gloabla va local o'zgaruvchilari o'sha olam yaralgan paytdayoq belgilab qo'yilgan.
Biz nimalar global o'zgaruvchilar-u nimalar local o'zgaruvchilar ekanligini ba'zan bilolmasligimiz mumkin, umuman keraksiz deb o'ylagan narsamiz olam degan dasturda global o'zgaruvchi bo'lsa, biz uni hisobga olmasak juda katta xatolik bo'ladi.
Huddi shu "o'zgaruvchi"lardan biri AXLOQ menimcha. Buni tabiiy qanday bo'lsa aralashmazdan, o'zgartimasdan saqlab qolganimiz yaxshi.
Savolga kelsak hamma yaxshi narsaning manbasi ta'lim-tarbiya va mehnatdan iborat, qolgan narsalarni esa tabiiy resurs sifatida xudo odamlarga berib qo'ygan.
Meni fikrimcha Ta'lim,tarbiya va mehnat.
AbuMuslim
14.08.2011, 04:58
Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Менимча бу бошиберк кўчага олиб келадиган савол эмас...
AbuMuslim
18.08.2011, 06:15
Ижтимоий одоб ахлоқ- ўша ҳудудда яшаётган миллатнинг қадриятлари асосида шаклланади...
sevgi.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида тўлдириладиган "Жинсий лаёқат" бўлими. Аҳлоқсизликнинг эмин-эркин намойиши!!!
https://img.uforum.uz/images/xydvxst8437765.jpg (https://img.uforum.uz/images/xydvxst8437765.jpg)
Shomurodov Shohruh
27.08.2011, 18:34
sevgi.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида тўлдириладиган "Жинсий лаёқат" бўлими. Аҳлоқсизликнинг эмин-эркин намойиши!!!
Мамбанинг узбекчалаштирилган движоки булса керак.
Alouddin
22.12.2011, 10:59
Ижтимоий одоб-ахлокнинг шаклланиш манбаси жамиятнинг узидир. Жамиятда кабул килинган кадриятлар асосида ижтимоий ахлок шаклланади. Бунда, менинг фикримча, асосий ролни жамиятнинг бош ячейкаси - оила уйнайди.
Ижтимоий одоб-ахлокнинг шаклланиш манбаси жамиятнинг узидир. Жамиятда кабул килинган кадриятлар асосида ижтимоий ахлок шаклланади. Бунда, менинг фикримча, асосий ролни жамиятнинг бош ячейкаси - оила уйнайди. Yaniy?:(
Ijtimoi ahloqda oilaning ro'lini ko'rsatib o'taolasizmi?
albatros
22.12.2011, 13:13
sevgi.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида тўлдириладиган "Жинсий лаёқат" бўлими. Аҳлоқсизликнинг эмин-эркин намойиши!!!
"It bilan eshakni qancha qilma tarbiya
It bo'lur eshak bo'lur aslo bo'lmas odamiy..."(Navoiy) yoxud "Bola boshidan ..."
Alouddin
22.12.2011, 15:42
Qush inida ko‘rganini qiladi-da. Bola ona qornidayoq axloqiy jihatdan shakklana boshlaydi. Shuning uchun, bir ilmli kishidan farzand tarbiyasini nimadan boshlay, deb so‘rashganda, "Uning uchun tarbiyali ona tanlashdan",- deb javob bergan ekan.
Ota-ona bolaga "uni qil-buni qilma" deb tarbiya berishlaridan tashqari, ularning o‘zlarini tutishlari ham bola uchun katta dars, namuna bo‘ladi. Balki mana shunisi kuchliroq singadi, bola ongiga.
Sut bilan kirgani jon bilan chiqadi.

Фикрингизни инкор қилмаган ҳолда, шуни айтишим мумкин.
Дарахт кўкариши учун ер, сув, қуёш керак бўлгани каби,
Фарзанд тарбиясига қуйидаги омиллар таъсир қўрсатади, менимча.
Оилавий муҳит. (ота-она ибрати.)
Ота-онанинг ҳалол пул орқали рўзғор тебратиши.
Жамият.
Қайсисининг фоизи қанча, бу - алоҳида масала.
Shokir Dolimov
22.12.2011, 20:47
Ижтимоий ахлоќ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Балиќ бошидан сасийди, деган наќл бор халќимизда.
Муайян ижтимоий гурућга раћбарлик ќиладиган етакчилар таркибининг хушахлоќ бўлиши, соѓлом турмуш кечириш, амалдаги ќонун-ќоидаларга амал ќилишда шахсан ибрат кўрсатиб бориши – соѓлом ижтимоий одоб-ахлоќ шаклланиши, саќланиши ва оммалашиб боришининг асосий манбаларидан биридир.
Балиќ бошидан сасийди, деган наќл бор халќимизда. Муайян ижтимоий гурућга раћбарлик ќиладиган етакчилар таркибининг хушахлоќ бўлиши, соѓлом турмуш кечириш, амалдаги ќонун-ќоидаларга амал ќилишда шахсан ибрат кўрсатиб бориши – соѓлом ижтимоий одоб-ахлоќ шаклланиши, саќланиши ва оммалашиб боришининг асосий манбаларидан биридир. "Baliq boshidan" deb huddiyki bizani rahbarlarga namyok qigandey bo'ldizmi? Bilib qo'ying man bunday gaplarni ko'taraolmayman, chundizmi. Daf'atan yonizda paydo bo'p qosam mazaeyz qochib qolishi mumkin.(O'rtoq Dolimov stilida yozildi)
AbuMuslim
21.01.2012, 11:37
Бошқа (боши берк) кўчага қараб кетяпсизлар...
Савол: Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
яъни манбаси... жамиятдаги ижтимоий ахлоқ нимага асосланади...
Мана ҳозирги даврдаги ёшларнинг одоб-ахлоқлари "оммавий маданият" (поп-культура) таъсири асосида шаклланмоқда... аммо мавзу бу ҳақида эмас... балки минг йиллардан бери халқимизни буюк қилиб келган маданият, одоб-ахлоқ... қайси нормаларга асосланган эди... нимада озуқа олаётган эди... нимага асосланган эди...? Шу асос ҳозир борми?
sevgi.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида тўлдириладиган "Жинсий лаёқат" бўлими. Аҳлоқсизликнинг эмин-эркин намойиши!!!
Мамбанинг узбекчалаштирилган движоки булса керак.
Bunaqa narsalarni o'zbekchalashtirish kerakmas. Balki kimlargadir odob doirasidadir, lekin o'zbekcha odobga umuman to'g'ri kelmaydi.
AbuMuslim
30.01.2012, 02:13
Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Агар инсоф билан хулоса қиладиган бўлсак, ижтимоий ҳаётда одамлар орасида ҳукм сурадиган ахлоқий хислатлар ҳам, инсонларнинг оила аъзолари, ватани, ватандошлари, ҳукумати, давлатига қиладиган яхшиликлари ҳам битта муқаддас манбадан келиб чиқади. Бу манба Аллоҳ таоло бандаларини унга мойил қилиб яратган, яратган Холиқни танишга ҳидоят қилувчи диндир. Яхши ишлари учун бериладиган мукофотлардан умидворлик ва ёмон ишлари учун бериладиган жазодан хавф кутишдир.
Ҳеч бўлмаганда бу туйғулар инсоннинг ич-ичидан, ўзини яратган Холиқини инкор этишдан бош тортувчи виждонидан келиб чиқади...
Mahmud Jurat
30.01.2012, 10:00
Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Бу манба Аллоҳ таоло бандаларини унга мойил қилиб яратган, яратган Холиқни танишга ҳидоят қилувчи диндир. Яхши ишлари учун бериладиган мукофотлардан умидворлик ва ёмон ишлари учун бериладиган жазодан хавф кутишдир.
Инсондаги ижтимоий ахлоқ ва одобнинг асл манбаи унинг онги, жамиятда яшагандан кеийн бу жамият қабул қилган қонун қоидалар доирасида яшашга интилиш ва ушбу жамиятдаги мукофотга интилиш ва жазодан қочиш. Дунёда миллионлаб одамлар турли хилдаги динларга тобелик қилади ва шу тобелар ўзларини мачит ва бошқа эҳромларда портлатишмоқда, миллий ва диний тобеликларига қараб бир бирларини ўлдиришмоқда. Бошқа томондан олганда, миллионлаб одамлар умуман ҳеч бир динга тобелик қилмайди. Оврупо давлатлари орасида ўтказилган сўровларга қараганда ўртача юз давлатдан қиқтасининг аҳолиси умуман ҳеч бир дин тўғрисида бутунлай бош қотирмас экан. Бу ушбу давлатларда ижтимоий ахлоқнинг йўлдан чиқиб кетганини кўрсатмаяпти, аксинча, улардаги тартиб қоидаларнинг кўплаб бошқа давлатлардагига қараганда юқорилигини кўрмоқдамиз. Бу ўринда Гётенинг фикри ўта ўринли кўринади. У шундай деган эди: "Билимли одамда динга эҳтиёж бўлмайди".
abdurahmonaka
30.01.2012, 12:52
Шу асос ҳозир борми? __________________ечим шу АСОСда қолган
abdurahmonaka
30.01.2012, 13:09
bir ilmli kishidan farzand tarbiyasini nimadan boshlay, deb so‘rashganda, "Uning uchun tarbiyali ona tanlashdan",- deb javob bergan ekan. демак,она танлашда ва келин танлашда сергак бўлишимиз керак экан!!!
Ижтимоий ахлоқ, ижтимоий одобнинг манбалари нималардан иборат?
Агар инсоф билан хулоса қиладиган бўлсак, ижтимоий ҳаётда одамлар орасида ҳукм сурадиган ахлоқий хислатлар ҳам, инсонларнинг оила аъзолари, ватани, ватандошлари, ҳукумати, давлатига қиладиган яхшиликлари ҳам битта муқаддас манбадан келиб чиқади. Бу манба Аллоҳ таоло бандаларини унга мойил қилиб яратган, яратган Холиқни танишга ҳидоят қилувчи диндир. Яхши ишлари учун бериладиган мукофотлардан умидворлик ва ёмон ишлари учун бериладиган жазодан хавф кутишдир.
Ҳеч бўлмаганда бу туйғулар инсоннинг ич-ичидан, ўзини яратган Холиқини инкор этишдан бош тортувчи виждонидан келиб чиқади...
Мавзуни бошидан гап қаерга қараб кетиши аниқ эди. Ўзи бу форумда "Маърифат", "маданият" ва шунга ўхшаш бўлимларда мавзу очиб, гапни охир оқибатда динга буриш, ҳаётимиз, жамиятимиздаги барча муаммоларни дин, шариат қоидалари асосида ечиш мумкинлиги ғояси секин аста форумчиларга уқдирилиб келмоқда.
Бу ғояни тасдиқлаш учун турли хадислар, хикоятлар келтирилади. Лекин ҳаёт ҳар доим ҳам буни тасдиқламайди. Ўзимизнинг яқин тарихимизда дину, шариатга асосланган хонлик ва амирликлар на ижтимоий тараққиёт, на маърифатпарварликни таъминлаб бера олмади. Таъминланган нарсалар - биродаркушлик, жаҳолат, ижтимоий бузуқлик (исловот, баччабозлик, гиёхвандлик).
20 аср бошидаги маърифатпарвар Фитрат, Бехбудийлар асарларига мурожаат қилиш мумкин, улар юртимиздаги мавжуд иллатларни фош этиб, Европа фани, маданияти, медицинаси, ижтимоий ҳаётидан ўрнак олиш кераклиги, яхши томонларини тадбиқ қилиш лозимлигини кўрсатиб ўтишган.
Бугунга келиб эса, янги авлод вакиллари "руслардан олдин мусулмонобод даври бўлган эди" деб, эски даврни идеаллаштириш харакатига тушишган кўринади.
AbuMuslim
30.01.2012, 18:17
Мавзуни бошидан гап қаерга қараб кетиши аниқ эди. Ўзи бу форумда "Маърифат", "маданият" ва шунга ўхшаш бўлимларда мавзу очиб, гапни охир оқибатда динга буриш, ҳаётимиз, жамиятимиздаги барча муаммоларни дин, шариат қоидалари асосида ечиш мумкинлиги ғояси секин аста форумчиларга уқдирилиб келмоқда.
Сиз шошиб хулоса қилманг... Турли хил фикрлар, бахс ва мунозарларни олдиндан қатиъий кесиб ташламанг...
"...Айни пайтда шуни ҳам унутмаслик керакки, дунёвийлик - бу даҳрийлик дегани эмас. Дин ва диний эътиқод бутунлай рад этиладиган ҳаёт қандай ғайриинсоний кўринишга эга эканини биз кечаги тарихимиз мисолида яхши биламиз. Бундай мафкуранинг хатарли томони шундаки, у неча асрлар давомида дин негизида шаклланган, халқ ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб кетган қадриятлар - бу ёзма ёки оғзаки, моддий ёки маънавий мерос бўладими, ахлоқ ёки анъаналар бўладими, миллий дунёқараш ёки турмуш тарзи бўладими - буларнинг барчасини рад этади. Натижада одамзот ўзининг ички дунёси, ҳис-туйғу ва қарашлари, таяниб-суяниб турадиган пойдеворидан маҳрум бўлиб, «шўро доҳийлари» айтганидек, улкан давлат машинасининг «винтчаси»га айланади. Охир-оқибатда бундай одам ота-онасини ҳам, ўз миллати, халқи ва Ватанини ҳам танимайдиган аянчли ҳолатга тушиб қолади..." (Ислом Каримов (http://www.e-adabiyot.uz/component/content/article/59-manaviyat/183-yuksak-manaviyat-engilmas-kuch.html))
"...Лекин ҳар қандай шафқатсиз таъқибларга қарамасдан, халқимиз барибир ўз муқаддас динига содиқ қолди. Шунинг ўзиёқ динни инсон, халқ ва жамият ҳаётидан асло ўчириб бўлмаслигидан яна бир бор далолат беради..." (Ислом Каримов (http://www.e-adabiyot.uz/component/content/article/59-manaviyat/183-yuksak-manaviyat-engilmas-kuch.html))
"...Шу маънода, биз муқаддас динимиз арконлари ва қадриятларини доимо улуғлаб, шу билан бирга, дунёвий ҳаётга ҳам қатъий ишонч билан интилиб яшаган тақдирдагина ўз эзгу мақсадларимизга ета оламиз..." (Ислом Каримов (http://www.e-adabiyot.uz/component/content/article/59-manaviyat/183-yuksak-manaviyat-engilmas-kuch.html))
Бу ғояни тасдиқлаш учун турли хадислар, хикоятлар келтирилади. Лекин ҳаёт ҳар доим ҳам буни тасдиқламайди. Ўзимизнинг яқин тарихимизда дину, шариатга асосланган хонлик ва амирликлар на ижтимоий тараққиёт, на маърифатпарварликни таъминлаб бера олмади. Таъминланган нарсалар - биродаркушлик, жаҳолат, ижтимоий бузуқлик (исловот, баччабозлик, гиёхвандлик).
Турли хил баччабозлик, гиёвандлик ва порахўрликка ўхшаш жиноятларга динимиз буюримаган... Қолаверса, ҳозирги кундаги Ғарбнинг ўта демократик мамлакатларда баччабозлик гиёвандликка ўхшаш нарсалар йўқми, уларга ҳам Ислом айбдорми? Динга тухмат қилманг... яъни ўша вақтдаги инқироз ва жаҳолатга дин айбдор эмас... 9-10 асрлар ва 14-15 асрларда ўлкамизнинг ҳар тамонлама ривожланишида, илм-фаннинг юқори чўққиларга чиқишида диннинг ўрни ҳақида нега гапирмайсиз...?
"...Фарзандларимизга ана шу ҳақиқатларни, яъни дунёвий ва диний қадриятлар ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунтириб беришимиз лозим. Тарих ва ҳаёт тажрибаси шундан далолат берадики, дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдирмас экан, бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топиш осон бўлмайди..." (Ислом Каримов (http://www.e-adabiyot.uz/component/content/article/59-manaviyat/183-yuksak-manaviyat-engilmas-kuch.html))
Бугунга келиб эса, янги авлод вакиллари "руслардан олдин мусулмонобод даври бўлган эди" деб, эски даврни идеаллаштириш харакатига тушишган кўринади.
"...Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, бундай мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши тушунади... (Ислом Каримов (http://www.e-adabiyot.uz/component/content/article/59-manaviyat/183-yuksak-manaviyat-engilmas-kuch.html))
Узбекистон Президентидан келтирган цитаталарингиз айнан ман айтмокчи фикрни тасдиклайди. Яъни, халкимизнинг исломга асосланган маънавий кадриятлари ва дунёвий илмларга асосланган ижтимоий тараккиёт. Дин давлат ишларига аралашмаслиги. Ёки булмаса, тасаввуф тилида айтганда "дил ба ёр, даст ба кор".
Президентимизнинг диний эктремизм билан курашишга алокадор цитаталарини эртага келтираман.
диний эктремизм
АҚШда ўқимагансиз мободо? фикрларигиздан "ўша"ларнинг сассиқ ҳиди келяпти.
Дин билан диний экстремизм бирмас-ку?!
Салла билан калланинг фарқига боринг.
Биров диндан гапирса, экстремист бўлаверадими?
Буни суд ҳал қилмайдими?

Демагогия илмини пухта эгаллаб, уз фаолиятини оклаш учун тугри фикрлардан иборат цитаталарни келтираётган форумдошимизга мен хам баъзи цитаталарни келтиришимни айтдим. Бошкаси сизнинг фантазиянгиз натижаси.
AbuMuslim
30.01.2012, 20:46
Демагогия илмини пухта эгаллаб, уз фаолиятини оклаш учун тугри фикрлардан иборат цитаталарни келтираётган форумдошимизга мен хам баъзи цитаталарни келтиришимни айтдим. Бошкаси сизнинг фантазиянгиз натижаси.
Диний эътиқодимдан келиб чиққан фикрларим учун ёки бошқаларнинг фикрларига унчалик мос келавермайдиган мавзуларим учун камситилиш оҳангидаги постлар жонга тегди...
Шуларни деб, олдин ҳам юфорумни тарк қилган эдим, аммо баъзи қадрли дўстларим илтимосига кўра орқага қайтган эдим...
Бу ерга сиғмасак толерантлик ва фикр эркинлиги қадрланадиган бошқа виртуал муҳитлар ҳам кўп Интернет оламида... яхши қолинглар...
Бошкаси сизнинг фантазиянгиз натижаси.
ФАнтазиямас, фикрларингиздан чиқарган ҳулосам.
Sparc!
Ўзингиз AbuMuslimни Демагогия илмини пухта эгаллаб, уз фаолиятини оклаш учун тугри фикрлардан иборат цитаталарни келтираётган форумдошимиз деяпсиз, демак уни яхши биласиз шекилли.
Умуман, қайси динга эътиқод қиласиз, билмадим,(қизиғиям йўқ, бошқача айтганда, ўзингизга, ....ниям ўз оёғидан осади дейдилар-ку), аммо Абу муслимнинг фикрларидаги демогогияни битта сиз пайқаб қолибсиз-да-а? Ўта ҳушёр экансиз - чекистларга хос ...
Ўттизинчи йилларда яшаганингиздами? (буям бир фантазияда) Халқ душманлари гитлер ёстиғини қуритганларнинг сонидан ҳам ортиб кетармиди.... Янаям фаровон яшармидик дейман-да. Эсиз!

;) жаноб редактор эхтироси хаддан зиёд жушиб кетганидан беихтиёр муболага килиб юборган куринасиз. Ха майли тв да ишлайдиганлар бироз хаёлпараст буладими дейман, буни беозор шухлик деб кабул киламиз.
Murodjon1996
31.01.2012, 01:47
Одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус, диёнат каби боқий қадриятлар азалдан халқимиз бой маънавиятининг ажралмас қисмига айланиб кетган. Афсуски, бугунги мураккаб шароитда “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғоялар, маънавий бузуқлик ва ахлоқсизликларни тарғиб этишга уринаётган айрим ғаламислар айнан ана шу бобомерос қадриятларимизга болта уришга уринаётгани сир эмас. Ички Ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритган дастлабки йилларданоқ одоб-ахлоқ йўналиши ҳамда порнографик нарсаларни тайёрлаш ва тарқатишга қаши курашиш соҳасидаги фаолликни ошириш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Shokir Dolimov
31.01.2012, 06:29
Mафтун, назаримда Сизда, мухолафат томон билдирган, Сиз учун ноқулай бўлган фикр-мулоҳазаларга нисбатан тоқат етишмай, шахсиятга ўтиб кетмоқдасиз. Форумдошларимиз Abu Muslim, Mahmud Jurat ва Spars билдирган фикрларда ҳақиқат улушларини кўрмоқдаман.
Sanjar Rustamov
07.02.2012, 18:19
Дин аслида мазмун-мохиятига кура ижтимоий ахлокка хизмат килади. Илми етишмайдиган нодонлар эса хар нарса дейверишади. Бу хам ахлоксизликнинг бир куриниши. Динимизда кимдандир аник маслахат олган такдирда хам калбингга кулок тут, деган акида мавжуд. Демак, ахлок нормаларига риоя килиш аввало инсон шахси, унинг тарбияланганлиги, генетикаси ва манкуртлардан эмаслигига боглик. Хурматли Sparc уларнинг кайси тоифасидан эканини билолмадим.
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot