Просмотр полной версии : Oqibat
тарбиясини такомиллаштириш устида жиддий курашмоқдамиз
Oqibat aylanib aylanib baribir tarbiyaga borib tarqaliyapti
Tulqin Eshbekov
05.05.2012, 05:51
tarbiyaga borib tarqaliyapti
Ит, от инсонга энг вафодор жониворлар ҳисобланади. Нега? Улар ҳам аввало одамлардан оқибат кўради, тарбияланади!
Тўғри тарбия қилмасангиз ҳатто болангиз ҳам бўри, шоқолга айланиб кетиши ҳеч гапмас...
Тўғри тарбия қилмасангиз ҳатто болангиз ҳам бўри, шоқолга айланиб кетиши ҳеч гапмас...
Bu borada otaning o'rni juda katta rol o'ynaydi
Tulqin Eshbekov
05.05.2012, 12:00
otaning o'rni
Ота - оила султони! Қибрай йўлида катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган шу шиорсимон битиклар ҳар бир оила отасининг масъулиятини оширишига хизмат қилади, деган фикрдаман.
Masud Mahsudov
05.05.2012, 14:32
otaning o'rni
Ота - оила султони! Қибрай йўлида катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган шу шиорсимон битиклар ҳар бир оила отасининг масъулиятини оширишига хизмат қилади, деган фикрдаман.
Шу битикларни ўқимагунча баъзи оила бошлиқлари масъулият ҳис қилмаган эканларимикин-а? :)
Tulqin Eshbekov
06.05.2012, 07:27
ўқимагунча
Ўқиганларидан кейин янаям масъулиятни теранроқ англаган бўлсалар ажабмас! :)
Таассуфки, ўнлаб оталар оталик номига қанчалик номуносиб эканини кўрганда дил ранжийди...
Шу битикларни ўқимагунча баъзи оила бошлиқлари масъулият ҳис қилмаган эканларимикин-а?
Ayrim otalar farzandlarning kelajagini qurish maqsadida ishga shung'ib ketishadi tarbiyani esa esdan chiqarishadi
Nigora Umarova
08.05.2012, 15:24
Ayrim otalar farzandlarning kelajagini qurish maqsadida ishga shung'ib ketishadi tarbiyani esa esdan chiqarishadi
Onalar esa uyda farzandlar tarbiyasi bilan shug'ullanishadi. Onalarning birgina, -"Hali dang, ishdan kelsinlar...."-degan tanbehlari ham tarbiya vazifasini o'tagan.
Tulqin Eshbekov
09.05.2012, 06:33
Onalar esa uyda farzandlar tarbiyasi bilan shug'ullanishadi.
Жуда тўғри фикр. Болалар 13-14 ёшга етиб, бўйлари бироз ўсиб қолгач, оналарига унча қулоқ тутмай қўйиш ҳоллари ҳам учраб туради. Менимча, бу тарбиянинг иккинчи ва анча мураккаброқ босқичи бўлса керак. Бу босқичда ота катта роль ўйнайди. Айниқса, ота ўғил болалар билан йигитчасига муомала қилишининг самараси бошқача бўлади.
Мавзуга кенгроқ ёндашсак, инсон умри бўйи бўйи тарбияланар экан...
Mirazam Odilov
10.05.2012, 09:07
"Islom yo'q joyda, oqibat ham bo'lmaydi" iborasi "shovenizm"ni targ'ib etish emasmi. So'z tanlashda ehtiyot bo'lganimiz yaxshi. Oqibat haqida gapiradigan bo'lsak, uni ko'chadan emas, balki oilamizdan izlashimiz kerak. Chunki har kim ekkanini o'radi.
Mirazam Odilov
10.05.2012, 09:29
Hero дан хабар Ayrim otalar farzandlarning kelajagini qurish maqsadida ishga shung'ib ketishadi tarbiyani esa esdan chiqarishadi
Rivoyatlarda aytilishicha, bir inson farzand ko'rib, 5 kundan so'ng allomaning oldiga boribdi va so'rabdi: "Men farzand ko'rdim, uni qanday tarbiyalasam, komil inson bo'lib yetishadi ?"
Alloma so'rabdi: "Farzandingiz necha yoshda ?".
Kishi javob beribdi" Endi 5 kunlik bo'ldi"
Shunda alloma bunday degan ekan: " Siz bola tarbiyasida 5 kun kechikibsiz"
Demak bola tarbiyasini kunida emas, har kuni nazorat qilish kerak. Bunga ota-ona vaqt topishi lozim.Bekorga aytilmagan: "Bola aziz, odobi undan aziz"
Tulqin Eshbekov
11.05.2012, 02:13
oilamizdan izlashimiz kerak. Chunki har kim ekkanini o'radi.
Оқибат булоғи оиладан бошланади!
Оқибатсизликдан зада бўлганлар айбни аввало ўзидан, оиласидан ахтарсин...
Tulqin Eshbekov
17.05.2012, 05:53
Оқибат - энг улуғ ва бебаҳо маънавий неъмат. Уни миллионлаб оқибатли инсонлар ҳар кун, ҳар қадамда тарбия воситасида ёш авлод қалбига жо этмоқда.
Бироқ, озми-кўпми оқибатсизликка дуч келсак... дилимиз ранжийди...
Tulqin Eshbekov
21.05.2012, 06:44
Азиз устозимиз Омонилла Мадаевдан ҳақиқий оқибатни ўргансак арзийди! Унинг оқибатини олқишлаганлар бугун соат 11.00 да ЎзМУ маданият саройига ташриф буюрадилар. Устозга муборак етмиш ёшда ҳам йигитлардек бардам бўлиб юришларига тилакдошмиз!
Азиз устозимиз Омонилла Мадаевдан ҳақиқий оқибатни ўргансак арзийди! Унинг оқибатини олқишлаганлар бугун соат 11.00 да ЎзМУ маданият саройига ташриф буюрадилар. Устозга муборак етмиш ёшда ҳам йигитлардек бардам бўлиб юришларига тилакдошмиз!
Shu suhbat haqida bizlar kengroq ma'lumot bering
Ҳақиқий оқибатни Исломдан ўрганиш керак... Ислом йўқ жойда оқибат ҳам бўлмайди, балки мажбуриятлар бўлади...
демак "ҳақиқий оқибат" бўлиши учун... динимизни ўрганишимиз керак...дир?
Таълимни хам тарбиядан ажратиб булмас, аммо мактаб таълимини диний таълимдан ажратиш шарт. Яна хам сизларга купрок аёндир. Тажрибали одамларга бирор нарса дейиш кийин.
Tulqin Eshbekov
24.05.2012, 05:31
Shu suhbat haqida
Яхшиси ЎзМУнинг Ўзбек филологияси ё Журналистика факультетига келиб устоз билан би-ир ҳамсуҳбат бўлинг, ўзингиз хулоса чиқариб оласиз. Қолганини кейин... :)
Қолганини кейин...
Bir qadam bo'lsa albatta borar edim
диний "рамка" Бизда "рамка" эмас "колип" деб аталади.
Tulqin Eshbekov
27.05.2012, 05:04
Bir qadam bo'lsa albatta borar edim
Бугунги йўл транспорти тараққиёти юртимизнинг у бошидан бу бошигача бир қадам қилиб қўйди-ку! :)
Tulqin Eshbekov
31.05.2012, 05:09
Ажойиб мураббий Аҳмаджон Холмирзаев ўзи таниган-билган энг оқибатли инсонлар ҳақида эсдаликлар ёзишга киришди! Ишни аввал уларнинг рўйхатини тузишдан бошлабди!
Tulqin Eshbekov
03.06.2012, 08:38
Оқибат офтобидан яйради дилим!
Ижодий жамоаларда баъзилар аввал дўстлашиб, кейин “муштлашиб” юришини кузатганман. Ўзи тез бирлашган нарса (масалан, сварка қилинган темир) кўпга бормайди. Резва қилиб бураб бирлаштирилганлари мангу мустаҳкамланиб қолади. Айрим форумдошлар билан биз ҳам дастлаб резвага йўл очган каби машаққатли йўлларни босиб ўтгандик. Бошда анча-мунча (аёвсиз!) “муштлашганимиз”ни кеча роса қаҳ-қаҳа билан эсладик!..
Форумимизнинг энг фаол аъзоси Омонжоннинг таклифини сал кечроқ эшитдим. Аксига олиб шу пайт ишхонамизга комиссия келиб қолса денг. Шу он ўзимга ўзим таскин берадиган гап дилимдан ўтди: “комиссия жону дилим, мажлислар умримнинг мазмуни!”
Хуллас, бирор соат кечроқ йўлга тушдим. Буёғи шеърий сатрларга ҳамоҳанг бўлди:
Олмасин деб аксига,
Шартта миндим таксига.
Учрамадим ҳайдовчининг
Ноинсофроқ наҳсига.
Етиб келдим форумдошлар
Роса қизғин баҳсига!
Омон бўлгур Омонжонни кутиб олишидан танидим. Тасаввур қилганимдан анча дуруст йигит экан!
Собиқ талаба, содиқ шогирдимиз Ҳусенжонни кўриб кўзимдан ёш чиқиб кетди. Келажаги порлоқ укам бироз улғайибди!
Колорадо оға – Раҳимжон акамиз мен тасаввур қилган даражада мўйсафид эмаскан, у кишини ўктам ва кўркам суратига ўхшатиб Евгений ака деб юборибман. Бўлди кулги, бўлди кулги!
Бир пайтлар “фалончи қирққа кирибди” дейишса, кўз ўнгимизда қария киши гавдаланарди. Элликнинг остонасига борганингда олтмишвой тугул етмишвойлар ҳам кўзингга йигитдек кўриниб қоларкан.
Келгуси ошга албатта Евгений оғани ҳам таклиф этамиз. Кўрайлик-чи, у киши қандоқ экан...
Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурга нисбатан ДИЛБАР ШАХС деган таъриф жуда тўғри берилган. (Бошқа бирор шахсга нисбатан бу таърифни эшитмадим). Масъуджон Маҳсудов ҳақидаги таассуротимни лоф-қофсиз айтсам, уни замонамиз дилбар шахсларидан бири, десак арзир экан!
Шоҳ, шоир ва саркарда сифатида донг таратган Бобур бобомизнинг издошларидан яна бири – формали форумдошимиз Шокиржон Долимов ҳам том маънода зиёли, маърифатпарвар инсонлигини ҳис этгандим. Туйғуларим ҳақ экан!!
Юзидан нур ёғилиб турган Алпомишкелбат йигит ўзини Бекмирзоман деб таништирганида, аввалига ҳазиллашяпти, деб ўйлагандим. Уни тамомила ўзгача тасаввур қилган эдим. Фамилиямнинг иккинчи ярмидан исмининг биринчи ярми бошланганига яраша у ҳақиқий БЕК+МИРЗО экан!
Форумда гаплари қанчалик дадил бўлса, ҳаётда ўзи шунчалик камтарин йигит Шоҳруҳжон ҳам жуда илиқ таассурот қолдирди!
Катта шаҳарда танишларим кўп, танимаганларим ундан ҳам кўп-да. Буни қарангки, неча йилдан бери бир ижодий жамоа сифатида бўй кўрсатаётган форумдошларни (шогирдимиз Ҳусенжондан бошқаларини) биринчи марта кўриб турибман. Бу ажойиб давра, наздимда, бизни резваси обдан бураб мустаҳкамканланган темирдек бирлаштирди!
Бирлашган ўзар, деганларидекдек, бу ёғига ҳамфикр, якдил бўлиб форум овозини олам узра таратаверамиз, деган умиддаман.
Colorado
04.06.2012, 01:27
Колорадо оға – Раҳимжон акамиз мен тасаввур қилган даражада мўйсафид эмаскан, у кишини ўктам ва кўркам суратига ўхшатиб Евгений ака деб юборибман. Бўлди кулги, бўлди кулги!
Илиқ сузлар учун рахмат, хурсанд бўлдим.
Келаси сафар адаштирмаслигингиз учун мана бу расмни тақдим этаман.
https://img.uforum.uz/images/vfpozhz8148393.jpg
Форумдошлар, чапдан ўнгга:
Евгений Семенович Скляревский (ЕС), Лилия Николенко, Гули хоним, Тимур, Бахриддин (Чустий), Нигора хоним, Халима хоним (радиожурналист), Лилия Микиртумова, Рахим Бахритдин (Colorado), Хусниддин (Хусниддин Ато)-расм муаллифи.
Tulqin Eshbekov
04.06.2012, 04:56
Келаси сафар
Чойхонадан замонавий Кафега ўтиб, даврамизга азиз опа-сингилларимизни ҳам таклиф этсак зўр бўларди-да!
Келажаги порлоқ укам бироз улғайибди!
Ҳа энди, етмиш икки кам юзни уриб қўйдик-да, устоз! ;)
Бу ажойиб давра, наздимда, бизни резваси обдан бураб мустаҳкамканланган темирдек бирлаштирди!
Эҳ, даврадаги эпизодларни "тарихга муҳрлаш" керак эди-да...
Ана, беминнат хизматга Чустий билан Ҳусниддин Ато бор эканларку :)
Дастурхон (давра) - меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлаши бор гап. Албатта, кўнгил яқин инсонлар билан юзма-юз мулоқот қилишга нима етсин, бунинг ўзи бир гашт! Насиб этса, бундай давралар яна давом этаверади, каминага ўхшаш форумдошлар билан дастурхонимиз энига ҳам, бўйига ҳам ўсаверади... :)
Ming afsus, men behabar qolibman.:cray:
Tulqin Eshbekov
09.06.2012, 05:24
юзни уриб қўйдик
Сиз чиндан ҳам юзга киришингизга тилакдошман! Ўша саодатли кунларга биз ҳам гувоҳ бўлейлу!!! :)
бундай давралар яна давом этаверади, каминага ўхшаш форумдошлар билан дастурхонимиз энига ҳам, бўйига ҳам ўсаверади...
Шу тариқа маънавий оламимиз осмон қадар юксалади!
men behabar qolibman
Даврамизда Сиз, Ўктам домла, форумдаги биринчи устозим Ибрагим оғалар, маърифатпарвар Евгений ака ҳам бўлсаларингиз қандоқ ажойиб бўларди-я!
Кўпни кўрган Колорадо оға ўша куни дастурхонга фотиҳани менга илиндилар ва битта вазифани бўйнимга илдириб қўйдилар: яъни, келгуси сафар камина ташаббускор бўлишим керак экан!
Вақтини келишсак бўлди...
Tulqin Eshbekov
14.06.2012, 06:57
Синаш учун амал бер, деган гап бўларди. Шунга қўшимча қилиб, оқибатини билиш учун амал бер, деб айтсак ҳам мантиқан тўғри бўларкан...
Alimqulov1970
14.06.2012, 12:06
Меҳр-кўзда деганлари чиндан рост! Силаи раҳм ҳақида ҳадисларда жуда кўп фикрлар айтилган.
Tulqin Eshbekov
15.06.2012, 03:00
Меҳр-кўзда
Ҳалигидақа "дўст"ларнинг кўзида меҳр-оқибатдан асар ҳам қолмай кетаркан...
Oqibatsiz do'st, do'st emas
Tulqin Eshbekov
17.06.2012, 08:15
Умри бўйи қитмирлик, зимдан ёмонлик қилиш билан шуғулланган бир кимсанинг башарасига айбини шартта-шартта айтиб ташлаган эдим, у ишшайиб "ҳа, ман шунақаман, нима дейсан?" дейди...
Қизиқ, унақалар кимга оқибат қиларкин?
Қизиқ, унақалар кимга оқибат қиларкин?
Faqatgina o'zlariga
Tulqin Eshbekov
19.06.2012, 06:08
Faqatgina o'zlariga
Ўзини ўзи хор қилганлар ўзига қандоқ оқибат кўрсатаркин? :)
Hero ҳам "крутой" бўп кетибдими :)
Hero ҳам "крутой" бўп кетибдими
mani pochtam bor gapiz bo'lsa o'sha yerda yozing
Tulqin Eshbekov
23.06.2012, 06:19
Лўлидан ботир чиқса - чодирига ўзи ўт қўяди, деганларидек, бир укамиз мундайроқ газетага бош муҳаррир бўлган ондаёқ ўзи таълим олган масканга тош отса-я... Ана сенга оқибат...
Шогирди шохида бўлса, устози баргида экан, "қийшиқ шох"ни яхши гаплар билан тўғрилаб қўйди! ;)
Tulqin Eshbekov
26.06.2012, 06:53
Миллий журналистикамизнинг оқибатли фидойиларини 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Касб байрамимиз олдидан ЎзМУ Маданият саройида бугун соат 11.да ўтказиладиган давра суҳбатига азиз ҳамкасбларимизни таклиф этамиз!
Nigora Jumaeva
26.06.2012, 10:21
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни
Барча журналистларни, касб байрамлари билан табриклайман, ишларида омад тилайман.
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни
Барча шу соҳага алоқадор инсонларни касб байрамлари билан табриклаб, ижодларига барқарорлик тилайман!
Эртага форум совуб қоларканда, ҳамма ижодкорлар байрам зиёфатига кетса :(
Tulqin Eshbekov
27.06.2012, 05:30
Байрам муносабати билан кеча ЎзМУда бўлиб ўтган анжуманда муҳтарама супермодераторимиз Нигора Умарова ҳам махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди! Бу мукофот форумимизнинг жонкуяр фаолларни бирдек илҳомлантиради, деган умиддамиз!
Анжуманда иштирок этган азиз форумдошимиз Зумрадхон Шожалилова бетакрор лаҳзаларни суратга олди! :)
Tulqin Eshbekov
07.07.2012, 05:19
Ер талашган ака-укалар ўртасида оқибат қай даражада бўларкин? :|
Shokir Dolimov
07.07.2012, 07:35
Ер талашган ака-укалар ўртасида оқибат қай даражада бўларкин? :|
Хотин – эрнинг шайтонидир. Сиз тилга олган оқибат шакли овсинларнинг ўз уйида кўрган тарбияси, кўзининг оч-тўқлиги, мулкка бўлган ҳирси ва ўзаро муносабатлари туфайли ака-укаларнинг бир-бирига пичоқ-болта кўтариши билан якун топишига олиб келиши мумкин.
Сиз тилга олган оқибат шакли овсинларнинг ўз уйида кўрган тарбияси, кўзининг оч-тўқлиги, мулкка бўлган ҳирси ва ўзаро муносабатлари туфайли ака-укаларнинг бир-бирига пичоқ-болта кўтариши билан якун топишига олиб келиши мумкин.
Шокир ака, овсинлар "причем"?
ИМХО: Балки айбни ака-укалар улғайган оиласидан излаш керакдир? Агар оиланинг янги вакиллари (овсинлар), катализатор сифатида оиладаги қориндошлар ўртасига бемалол нифоқ солишнинг уддасидан чиқишса - бундай муҳитга хайфмасми? Агар ака-ука пичоқлашса - улар шундай инсон бўлиб етишига олиб келган оиладаги тарбия системасининг бахоси "0" масми? Агар хотиннинг гапига кириб, ер талашиб жигарига болта кўтаришгача бориб етса - шу ҳам эркакми? Фикримча, овсинларда айб йўқ, улар гапираверади, бунинг таъсирига тушмаслик эса эркак кишининг қўлида. Мулкка ўчлик исталган инсонда у ёки бу даражада бор. Овсинлар шу ўчлик даражасини аниқловчи бир восита холос. Агар эркак "нормальний" бўлса - "ўчире овозингни" дейди. Лекин эркакнинг ўзида мулкка ўчлик ҳисси кучли бўлса, хотиннинг гапини маъқуллаб, турли режалар тузишни бошлайди.
Shokir Dolimov
07.07.2012, 19:58
Агар оиланинг янги вакиллари (овсинлар), катализатор сифатида оиладаги қориндошлар ўртасига бемалол нифоқ солишнинг уддасидан чиқишса - бундай муҳитга хайфмасми?
Эҳтимол ҳақдирсиз. Келтирилган мисол ҳаётий воқелик шингили эди. Яна бир мисол. Танишларимдан бири икки йил ҳам турмуш қурмай ёш боласи билан барвақт бева қолиб, ота-онасининг уйига қайтди. Отаси омонатини топширганига кўп йиллар бўлган. Катта ҳовлида онаси билан укаси яшайди. Кўп ўтмай, укаси уйланадиган бўлди. Бироқ келинликка номзод қиз шарт қўйибди: «Бева опанг уйни тарк этиб кетсагина, сенга тегаман». Эътибор қаратинг, аёл ҳали эркакка хотин бўлишга улгурмай, шайтонлик қила бошлади ва бу масалада ўз сиёсатини ўтказа билди. Хусусан она ҳам, ука ҳам танишимга: «Чолгами, кўчада санқиб юрган дуч келган итгами, зудлик билан эрга тегиб, уйни бўшатиб қўй» деган талаб қўйибди. Танишим кечаси боласини олибди-да, уйдан бош олиб чиқиб кетибди. Курсдошлар уйларида, меҳмонхоналарда кун кечирибди. Фақат маҳалла аралашгандан сўнггина, келин олишни орзу қилиб юрган она ва табиатан заиф ўсиб, опанинг парвариши ила улғайган ука тўрт ой ўтиб, танишимни қидиришга тушибди. Ор-номуси, қадр-қимматини ерга урдириб қўймайдиган танишим уйга қайтишдан бош тортибди ва фақат маҳалла аралашганидан кейингига, оқсоқолларнинг гапини икки қилмай, сакказ ой деганда уйга қайтибди. Катта ҳовли, автомобиль ва ёқилғи қуйиш шахобчасига ёлғиз ўзи мулкдорлик қилишни истаган шайтонликка номзод бу ҳовлига келин бўлиб тушмади.
Tulqin Eshbekov
08.07.2012, 05:25
Яна бир мисол.
Ушбу ёзганларингизга озгина ижодий ишлов берсангиз, яхшигина саҳна асари чиқаркан...
Бева опанг уйни тарк этиб кетсагина, сенга тегаман
Men ham 38 yoshimda ajrashib o`g`lim bilan yashay boshladim. Ancha yil o`g`lim katta bo`lib olsin, o`gay xotin qo`liga qarab qolmasin deb uylanmay yurdim va oxiri o`tgan yili uylandim. Uylanishimdan oldin men ham ancha-munchasi bilan uchrashib har xil shartlar ham qo`yganlarni ko`rdim. Bittasini misol qilib keltirmoqchiman. Men o`sha paytda 43 yoshda bo`lsam u 30 yoshda edi. Psixolog ekan. Birinchi bergan savolim shu bo`ldi "Hayotiy psixologmisiz yoki kitobiymi?" U ham kulib "Albatta hayotiy" dedi. Hullas bir-birimizga yoqdik va bir necha marta uchrashdik. Uchrashuvlar cho`zilib ham ketdi hal qilish kerak deganimda "Shu, o`g`lingizni onasinikiga yuborsangiz nima qilarkan a?" dedi. "Agar o`g`limni onasinikiga ketkazib yuborsam menga tegarmidingiz?" desam "Ha" dedi. Shunda mening undan ko`nglim qolib shunday dedim. "Sizga yetishish uchun men hozir o`g`limdan voz kechsam, erta-indin yana birortasiga yetishish uchun sizdan voz kechmasligimga kafolatingiz bormi? Nahotki shunaqa odam bilan taqdiringizni bog`lasangiz?" O`sha kundan keyin biz u ayol bilan uchrashmadik. Chunki ayol kishining erkakka shart qo`yishi noz va karashmadan u yoqqa o`tishi kerak emas. Jiddiy shartlar qo`yildimi, menimcha unaqa ayoldan uzoqroq bo`lgan ma`qul.
Tulqin Eshbekov
09.07.2012, 06:39
Оқибатсиз одам аслида ўзига жавр қилиб юради...
Tulqin Eshbekov
17.07.2012, 05:31
Оқибатни аввало муносиб устозлардан, мураббийлардан ўрганиш керак!
Qishning poyonidan bahor topilguncha sog’inchlaring dildirab bo’zlaydi. Saraton tandirida kuz yetilgunicha jismu-joning haroratdan to’ladi. Hayriyatki, kuz har gal qaytadi, bahor qaytadi. (T.Sodiqova)
Oqibat ham albatta, albatta qaytadi...
Баходир кушаков
17.07.2012, 11:29
шайтонликка номзод
Муҳтарам маэстронинг гапларидаям жон бор.Албатта ҳар бир эркак ўз сўзини аёлига ўтказа билиши керак.Лекин ҳамма эркак ҳам шундайми ҳозирги кунда?Овсинларнинг шайтонлиги туфайли содир этиляптию барча кўнгилсизликлар.Менимча назарий жиҳатдан Маэстронинг гаплари тўғри,амалий жиҳатдан эса Шокиржон ҳақ.
Ака-ука меҳрин тўсди кўринмас девор,
Бу қурилган девор эса аслида бекор.
Ота-она бизга меҳр ўргатган эди,
Лек деворнинг«асос»ида келинойим бор.
Акажоним мени жуда яҳши кўрар эдилар,
Ҳар юмушда қўллаб ҳолим, сўрар эдилар.
Келинойим айтмаганим, айтди дедилар,
Шу бўлдию акам меҳрин тамом едилар.
Эҳ келинойи нима бўлди сизга ўзи?
Ёмонларнинг нечун тегди сизга кўзи?
Ўтмай қолди акамнинг ҳам сизга сўзи,
Ёқмас бўлди ҳеч инсоннинг сизга юзи.
Онам дейман онамдек сиз кўролсангиз
Опам дейман, агар ҳолим сўролсангиз.
Кеннойимсиз, гар акамни севолсангиз,
Лек акамни олиб қўйманг мендан сира.
Бу дунёда барча нарса биздан қолар,
Қизларингиз ҳар ўрнакни сиздан олар.
Бир тан бўлиб яшасангиз сиз не бўлар?
Онам дердим меҳрингизни беролсангиз.
(С)
Tulqin Eshbekov
18.07.2012, 16:47
Онам дердим меҳрингизни беролсангиз.
Акалар ота ўрнини босгач, янгалар она ўрнини босиши керак-да! Ўз навбатида қайнука ҳам унга меҳр кўрсата олса нур устига аъло нур бўлади!
меҳр кўрсата олса нур устига аъло нур бўлади!Ҳаммангизга айём муборак.
Айниқса ҳозирги ойда шу нарсалар ҳақида кайгурмок мақсад жудаям мувофиқ.
Сабабини барчамиз яхши англасак керак. Ушбу ойда қилган ҳаракатларимиз бошқа ойларга караганда канчалар бисёр бўлишини ҳам тушунамиз...
Tulqin Eshbekov
22.07.2012, 04:30
Ушбу ойда қилган ҳаракатларимиз
Эзгу ниятда қилаётган барча саъй-ҳаракатларимиз замирида меҳр-оқибат ётиши фақат яхшилик келтиради!
саъй-ҳаракатларимиз замирида меҳр-оқибат ётиши фақат яхшилик келтиради
Ҳақ гап. Одамларни ҳақиқатни оддийлиги ранжитади; улар ҳали ундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишлари учун яна озмунча тер тўкишларига тўгри келишлиги хусусида ўйлаб кўришлари лозим. Бу йўлда меҳрни, оқибатни ўзига ҳамрох қилганларнинг узоққа боришларига мадад берсин.
Tulqin Eshbekov
25.07.2012, 05:27
Бу йўлда меҳрни, оқибатни ўзига ҳамрох қилганларнинг узоққа боришларига мадад берсин.
Меҳр билан қилинган ишдан албатта меҳр кўрилади!
Баходир кушаков
25.07.2012, 14:06
Меҳр билан қилинган ишдан албатта меҳр кўрилади!
Меҳр кўп кўргаздим аммо,меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо,оромижоне топмадим.
Ҳазрат Навоий.
Бунга нима деймиз энди?Ҳазрат даврига қараганда ҳозир оқибатсизликлар кўпроғу,лекин ўша даврлардаям бари бир бўлган эканда.
ўша даврлардаям бари бир бўлган эканда.
Армонда кетганлар, армонда.
Қўлингдан кетган хар бир яхши нарса армондир. Дунё деганлари тинмай бой беришдан иборат. Йиғлайман десанг, йиғи кўп. Аммо ўрнингдан тур, атрофга бок, бағрингни тўлдириб турган бу рангин дунё йўқликка кетади. Армонда қолма. Эндиги келадиган дақиқаларни орзулаб, соғинчларга суяниб тиккаланиб қол. Меҳрни, оқибатни ўзингга ҳамроҳ қил. Инсонлик қисмати шу - бир ёқдан ғилдираб кириб, у ёқдан ғилдираб чиқиб кетасан, бирдам тўхташ йуқ.
Шугина умрга тутаб кириб, ҳаммани кўзини ачиштириб кетиш қаёқдаю баҳордай келиб, кўнгилларга чечаклар экиб кетиш қаёқда.
Барчамизни кишиларнинг мушкулини осон қилишга яроқли қилсин, одамларни розилигини олишни насиб этсин, шундай муборак кунларда.
Баходир кушаков
26.07.2012, 02:02
Оқибат этмас замон,жонға жонимдин бўлак ҳамҳона йўқ,
Айламиш ёлғиз мени,дардима дардкаш бирор девона йўқ.
Эй Баҳодир бўлмағил ҳеч вақт,ёлғон замон меҳриға зор,
Бил,у ҳам беоқибатким, анингдек бераҳм бегона йўқ.
Tulqin Eshbekov
26.07.2012, 03:42
даврлардаям бари бир бўлган эканда.
Нур бор жойда албатта соя ҳам бўлгани каби яхшиликнинг акси - ёмонлик, эзгуликнинг акси - ёвузлик, оқибатликнинг акси - беоқибатлилик бўлиб келгани табиий ҳолга айланган. Менинг наздимда, бугунги кунда оқибатли инсонлар ҳар қачонгидан кўпайса кўпаймоқдаки, камайгани йўқ!
Tulqin Eshbekov
04.09.2012, 06:50
Касбига хиёнат қилган одамдан оқибат кутманг...
Шунақалардан иккитаси билан хайрлашган куни бутун жамоа енгил тортди! :)
Xozirgi kunda ham darslarni sevib o'tadigan o'qituvchilar ham bor
Tulqin Eshbekov
06.09.2012, 06:52
Xozirgi kunda ham darslarni sevib o'tadigan o'qituvchilar ham bor
"... ҳам бор" эмас, улар жуда КЎП! Уларнинг сафи янада фидойироқ, билимли ва зукко мураббийлар билан кенгаймоқда!
кенгаймоқда!
Кенгайганда таълим сифати тушиб кетмас эди.
Кенгайганда таълим сифати тушиб кетмас эди.
Bu fikrga anchagina ma'no bor. Bu holat maktablarda kuzatilmasada lekin kollej va letsiylarda ko'p ko'rganman
Xozirgi kunda ham darslarni sevib o'tadigan o'qituvchilar ham bor
Ўз дарсларини севиб ўтадиган ўқитувчига яққол бир мисол бу - Тўлқин Эшбеков. Домланинг дарсларига бир кирдингиз-ми, кейинги дарс қачон келар экан деб кутишингиз аниқ!
Tulqin Eshbekov
08.09.2012, 07:34
яққол бир мисол
Бундай мисолларни бунақа саҳифаларда, умуман интернетда ёзмаслигингизни маслаҳат бераман. :)
Tulqin Eshbekov
08.09.2012, 07:44
Ота-буваларимизда кўрган оқибатнинг айрим қирраларини баркамол ёшларимизда ҳам кўраяпмиз. Бу - буюк ўзликка қайтаётганимизнинг ажиб куртаклари бўлса ажабмас!
Ўз дарсларини севиб ўтадиган ўқитувчига яққол бир мисол бу - Тўлқин Эшбеков. Домланинг дарсларига бир кирдингиз-ми, кейинги дарс қачон келар экан деб кутишингиз аниқ!
Shu ishga siz o'ziz guvoh bo'lganmisiz?
Shu ishga siz o'ziz guvoh bo'lganmisiz?
Албатта! Устоз, бизга "ўзингга аниқ бўлмаган нарсани гапирма, яхшиси билмадим деб айт" деб ўргатганлар. Ҳозир ҳам ўзим гувоҳ бўлган воқеа ҳақида гапирдим.
Бундай мисолларни бунақа саҳифаларда, умуман интернетда ёзмаслигингизни маслаҳат бераман.
"Устозингни айтганини қил" деб ўргатишган. :) Ҳоп бўлади.
"Устозингни айтганини қил" деб ўргатишган. Ҳоп бўлади.
Bu forumda ma'noli gaplar orqali javob yozing.
bo'lmasa balaga qolasiz
kiyin xatosiz yozing
Shokir Dolimov
08.09.2012, 21:15
"Устозингни айтганини қил" деб ўргатишган. Ҳоп бўлади.
Bu forumda ma'noli gaplar orqali javob yozing.
bo'lmasa balaga qolasiz
kiyin xatosiz yozing
«Балага» эмас балога қолса керак. «Кийин» деганингизни, кийим кийган ҳолатда хатосиз ёзиш керак, деган маънода англаш лозимми? Ундай бўлса, кишини ё сенсираш, ё сизлаш керак. Назаримда, «Кейин хатосиз ёзиш керак», демоқчи бўлдингиз шекилли.
«Балага» эмас балога қолса керак. «Кийин» деганингизни, кийим кийган ҳолатда хатосиз ёзиш керак, деган маънода англаш лозимми? Ундай бўлса, кишини ё сенсираш, ё сизлаш керак. Назаримда, «Кейин хатосиз ёзиш керак», демоқчи бўлдингиз шекилли.
Uzr aka tan olaman xato yozaman. Bu kamchiligimni yaqin oroda tuzataman. Raxmat
Tulqin Eshbekov
10.09.2012, 10:43
oroda
Бехато ёзсангиз чиндан ҳам маърафат бўстонингизга ОРО берган бўласиз! :)
Бехато ёзсангиз чиндан ҳам маърафат бўстонингизга ОРО берган бўласиз! :)
e'tiborliroq bo'lishga harakat qilaman
маърафат
Хато ҳар кимда бўлади, беайб парвардигор...
Икром Отамуроднинг шеърларидаги "кангул"ни қабул қилганман, гоҳида "кўнгил" дея ёзилган жойга кўзим тушса, шу хато кетибди-ёв, деб қўяман :)
Tulqin Eshbekov
11.09.2012, 06:30
Хато ҳар кимда бўлади
Дўст дўстга ойна деганларидек, имловий хатоларини кўрсатиб боришда форумимиз бугунги кунда мамлакат (эҳтимол, жаҳон!) оммавий ахборот воситалари орасида етакчи ўринни эгалламоқда, десам муболаға бўлмайди! Буни ҳар томонлама ижобий баҳолаш мумкин. Ҳар бир саҳифада арзимасдек кўринган хатоларимизни дўстона кўрсатиб боришимиз ҳам маърифат бўстонимизнинг янада гуллаб-яшнашига хизмат қилаверади! Бу ўқувчиларимизда катта қизиқиш уйғотиши ва уларнинг ҳам маънан камол топишига хизмат қилиши аниқ.
Дўст дўстга ойна деганларидек, имловий хатоларини кўрсатиб боришда форумимиз бугунги кунда мамлакат (эҳтимол, жаҳон!) оммавий ахборот воситалари орасида етакчи ўринни эгалламоқда, десам муболаға бўлмайди! Буни ҳар томонлама ижобий баҳолаш мумкин. Ҳар бир саҳифада арзимасдек кўринган хатоларимизни дўстона кўрсатиб боришимиз ҳам маърифат бўстонимизнинг янада гуллаб-яшнашига хизмат қилаверади! Бу ўқувчиларимизда катта қизиқиш уйғотиши ва уларнинг ҳам маънан камол топишига хизмат қилиши аниқ
Shu xatolik bizni boyitadi deb o'ylayman. Xatolikni aytish kerak lekin tanqid ravishda emas
Tulqin Eshbekov
12.09.2012, 07:04
Xatolikni aytish kerak lekin tanqid ravishda emas
Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Мақсад - хатони тузатишдир. Атайлаб қилинган хатолар, айбларгина танқид қилинади. Маърифат бўстонида йўл қўйилган хатоликлар эса маърифатпарварлик ила тузатилади!
Домла билан Hero нинг оқибати хатосиз ёзиш ҳақидаги ёзишмалари узоқ чўзилдида... :)
Домла билан Hero нинг оқибати хатосиз ёзиш ҳақидаги ёзишмалари узоқ чўзилдида..
Sizga bu forum ochiq
Tulqin Eshbekov
14.09.2012, 05:49
Кўнглимни кўтариш учун бир ҳамкасбим роса авради, аниқроғи алдади. Ёш боладек алданган кўрсатдим ўзимни. Чунки, оқибати яхшиликка хизмат қилишини сезиб тургандим. Яхшиликка хизмат қиладиган ёлғон гуноҳ эмаслиги ҳадисларда бежиз ёзилмаган экан-да! :)
Яхшиликка хизмат қиладиган ёлғон гуноҳ эмаслиги ҳадисларда бежиз ёзилмаган экан-да!
Keyingi ishlarda yolg'on keti uzulmaydi. Yolg'onligini sezmay ham qolasiz
Tulqin Eshbekov
15.09.2012, 04:39
yolg'on keti uzulmaydi
Асло ундоқ бўлмайди! Минг ҳақиқат ичра битта-яримта (яхшиликка хизмат қиладиган) шунақа ёлғонлар бўлиши мумкинлигини тўғри англамоқ керак. Зарар келтирадиган ёлғонларга ҳечам йўл қўйилмайди!
Зарар келтирадиган ёлғонларга ҳечам йўл қўйилмайди!
Yolg'onligi sezilmaydi
Tulqin Eshbekov
16.09.2012, 10:19
Yolg'onligi sezilmaydi
Рост билан ёлғонни фарқлайдиган ёшга етиб қолдик, иним! ;)
Рост билан ёлғонни фарқлайдиган ёшга етиб қолдик
Ҳар бир мусулмонга ҳалол ризқ исташлик фарздир.
Сизга шундай ризқ билан узоқ умр тилаймиз. Оқибатли ишларга бош қилсин.
Ҳар бир мусулмонга ҳалол ризқ исташлик фарздир.
Сизга шундай ризқ билан узоқ умр тилаймиз. Оқибатли ишларга бош қилсин.
To'lqin aka shu gaplarga man ham qo'shilaman. Man sizni so'zlarim bilan ranjitmadim deb o'ylayman
Tulqin Eshbekov
18.09.2012, 06:54
ranjitmadim
Сиздан бирор марта ранжийдиган гап эшитмадим. Бу ҳам оқибатли инсонга хос фазилатдир!
фарздир.
Бажаришга улгурган фарзларимиз анчагина, улгурмаганимиз эса ундан кўпроқ... Энди уларни адо этиш йўлида собитқадаммиз!
Бажаришга улгурган фарзларимиз анчагина, улгурмаганимиз эса ундан кўпроқ... Энди уларни адо этиш йўлида собитқадаммиз!
Farzandlariz baxtiga sog' omon bo'ling
Tulqin Eshbekov
20.09.2012, 01:30
Farzandlariz baxtiga
Уларнинг қалбига ҳам оқибат аталмиш улуғ маънавий неъматни жо эта олсак ундан-да каттароқ бахт шу бўлур эди...
Уларнинг қалбига ҳам оқибат аталмиш улуғ маънавий неъматни жо эта олсак ундан-да каттароқ бахт шу бўлур эди...
Siz manimcha kerakli hamma ishni qilib bo'ldiz farzandlariz uchun endi qolganini hayot saboqlari o'rgatadi siz faqat kerakli maslahatlarni berib tursangiz bo'ldi.
Tulqin Eshbekov
21.09.2012, 16:29
kerakli hamma ishni qilib bo'ldiz
Оқибатнинг қирралари шу қадар кўпки, уни умрбод ўрганиб ва ўргатиб бориш тақозо этилади. Ёшлар бир қисмини оиладан, каттароқ қисмини таълим муассасалари ва ҳаётдан ўрганадилар!
ҳаётдан ўрганадилар
Унда барчани яқинда тақдимоти бўлган "Оқибат" фильмини кўришга чорлаймиз. Айтишларича, "Киночилар уйи"га кирган одам кўзига ёш инмасдан чиқмасмиш. Демак, таъсирли, ажойиб кино чиққан бўлса керак...
Домла билан Heroнинг суҳбатини бўлиб қўйганимдан жичча хижолатдаман :)
Оқибатнинг қирралари шу қадар кўпки, уни умрбод ўрганиб ва ўргатиб бориш тақозо этилади. Ёшлар бир қисмини оиладан, каттароқ қисмини таълим муассасалари ва ҳаётдан ўрганадилар!
Домлажон, журналистлар одатда оддий гапни ҳам жимжимадор қилиб, бир-икки гажжак илиб, сал баландпарвозроқ, шиорбоп қилиб ёзишга ўрганган.
Сал оддийроқ қилиб ёзсангиз ҳам бўларди форумда.
Sparc нинг гапларига 100% қўшиламан, домла, оддий қилиб, реалроқ, баланд парвоз гаплар қўшмай ёзинг, ҳар қалай дарсда эмассиз-ку. Ўзингиз айтгандай "дил оғриқлар" дилингизни оғритмайди, оқибат бўлади, хурматингиз ошади. Бу ерда (уфорумда) битта мен эмас сизнинг дилингизни оғритганлардан тўғрими?
Tulqin Eshbekov
22.09.2012, 06:52
жичча хижолатдаман
Эзгу фикрлар ила мавзуни давом эттириш "суҳбатни бўлиш" ҳисобланмайди. Бу санъат асарини ҳам албатта мазза қилиб кўрамиз ва мазмунига қараб жиддий хулосалар чиқарамиз, албатта!
оддий гапни ҳам жимжимадор қилиб
Оддий гапни санъат даражасида тушунтириш - ўзига хос ижодий маҳорат ҳисобланса керак. Бу маҳорат сирларини устоз адиблар ижодидан ўрганганман.
Ёзганларингиз ўқувчининг этини жимирлатиб юборгани учун у "жимжимадор" ҳисобланмайди, менимча.
Тушунарсиз, тўмтоқ, хато ёзишлардан йироқ бўлганимиз яхши эмасми?
баланд парвоз гаплар қўшмай ёзинг
Оқибатнинг ўзи "пастпарвоз" мавзу эмас-да... :)
Сарбаланд мавзуларнинг бўйи басти ила таърифлаганимизни теран фикрли ўқувчиларимиз тўғри қабул қиладилар, деган умиддамиз.
Домлажон, журналистлар одатда оддий гапни ҳам жимжимадор қилиб, бир-икки гажжак илиб, сал баландпарвозроқ, шиорбоп қилиб ёзишга ўрганган.
Сал оддийроқ қилиб ёзсангиз ҳам бўларди форумда.
Shu narsa sizni keng o'ylashizga imkon berishi mumkin
Танқид тўғрисида ажойиб гап эшитдим: "Танқиддан мақсад кишининг камчиликларини дўстона кўрсатиб, унга ёрдам беришдир. Танқид қилувчи киши билан танқид қилинган киши бир-бирига душман эмас, балки тўғри йўлни топиш учун биргаликда ғайрат қилувчилар, бир-бирларига ёрдамчилардир".
Хўп, шундай экан танқид билан оқибатнинг ўртасида қандай тафовут бўлиши мумкин...
Домлажон, журналистлар одатда оддий гапни ҳам жимжимадор қилиб, бир-икки гажжак илиб, сал баландпарвозроқ, шиорбоп қилиб ёзишга ўрганган.
Сал оддийроқ қилиб ёзсангиз ҳам бўларди форумда.
Shu narsa sizni keng o'ylashizga imkon berishi mumkin
Фикрингизни тушунмадим, кандай килиб баландпарвоз шиорбоп гап кенгрок уйлашга имкон беради ?
Домла уз муридларини топганга ухшайдилар.:)
Colorado
22.09.2012, 18:38
Танқид тўғрисида ажойиб гап эшитдим: "Танқиддан мақсад кишининг камчиликларини дўстона кўрсатиб, унга ёрдам беришдир. Танқид қилувчи киши билан танқид қилинган киши бир-бирига душман эмас, балки тўғри йўлни топиш учун биргаликда ғайрат қилувчилар, бир-бирларига ёрдамчилардир".
Хўп, шундай экан танқид билан оқибатнинг ўртасида қандай тафовут бўлиши мумкин...
Тсссс, шивирлаб гапиринг, тағин, менга ўхшаб, "Қора руйхат"га тушиб қолманг.
Эссе ёзияпман хозир - "За что меня расфрендили" деган. :cray::276:
Tulqin Eshbekov
23.09.2012, 06:49
танқид билан оқибатнинг ўртасида қандай тафовут бўлиши мумкин...
Ўз фаолиятига танқидий кўз билан қараш оқибатни ҳам янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган фикрдаман. Масалан, мен дўстимга оқибат кўрсата олдимми, афсуски, унчалик эмас... дея ўзини танқид қила олган инсон энди хатосини англаб, оқибатли бўлишга интилади!
кандай килиб баландпарвоз шиорбоп гап кенгрок уйлашга имкон беради ?
"баландпарвоз шиорбоп гап" билан сўз санъати, фикрни бадиий маҳорат билан ёзишнинг фарқига бормайсизми, дейман. Ўша жумламда қанақа шиорбоп ё баландпарвоз гапни илғадингиз? Тирноқ орасидан кир қидирманг, десам, бу ҳам шоирдек туюладими сизга? :)
уз муридларини топганга ухшайдилар
Сўз айтиш санъатида сиз ҳам бадиий гўзаликка интилишингиз, шундай ёза оладиган буюк адибларга "мурид" бўлишингизга тилакдошман! :)
Афсуски, ўзимни ҳали ўша даражада деб ҳисобламайман.
Устозларим забт этган маҳорат чўққиси сари интиляпман, холос. Чунончи, ҳар куни форумдаги ижодий машқлардан мудаао ҳам шу!!!
Ba`zan o`zim tanimaydigan va meni tanimaydigan odamlar bilan hamsuhbat bo`lishga to`g`ri keladi, ozgina suhbatlashganimizdan so`ng ular "O`qituvchimisiz?" deb so`rashadi. Men hayron bo`lib "Ha, qayerdan bildingiz? Birorta belgim bor ekanmi?" desam "Gaplarni topib-topib, ko`pchilik ishlatmaydigan so`zlarni ishlatib chiroyli, odamga yoqadigan qilib gapiryapsiz. Ko`p holatlarda faqat o`qituvchilaru san`atkorlar va shunga o`xshaganlar shunaqa gapirishadi" degan javob olganman. Hech qachon chiroyli gapirishga intilmaganman, ammo kasbim shuni taqozo qilgani uchun shunaqa bo`lib qolgan bo`lsam kerak.
Angliyada Higgins degan professor bo`lgan. O`sha odam ingliz tilini buzib gapirayotgan odamga qarab shunday deydi: "Siz gapirmayapsiz, siz tovush chiqaryapsiz." Kelinglar faqat tovush chiqarmay, gapirishni ham o`rganaylik.
Фикрингизни тушунмадим, кандай килиб баландпарвоз шиорбоп гап кенгрок уйлашга имкон беради ?
Домла уз муридларини топганга ухшайдилар.
Bilmadim
Ўша жумламда қанақа шиорбоп ё баландпарвоз гапни илғадингиз?
Оқибатнинг қирралари шу қадар кўпки, уни умрбод ўрганиб ва ўргатиб бориш тақозо этилади. Ёшлар бир қисмини оиладан, каттароқ қисмини таълим муассасалари ва ҳаётдан ўрганадилар!
Бу шиор бўлмай нима?
Tulqin Eshbekov
25.09.2012, 06:15
шиор бўлмай нима?
Сизга ўзбек адабиёти ва публицистикасида битилаётган қуйма фикрлар, эзгуликка чорловчи илҳомбахш сўзлар "шиор"дек туюлаётган экан, бунинг у қадар ажабланарли жойи йўқ. Бу ҳар кимнинг савиясига боғлиқ-да. Муҳими, ундан маънавий озиқ ололсангиз бас!
Мабодо ололмаётган бўлсангиз, савиянгизни янада ўстириш учун бироз ҳаракат қилинг, ютқазмайсиз... ;)
шиор бўлмай нима?
Сизга ўзбек адабиёти ва публицистикасида битилаётган қуйма фикрлар, эзгуликка чорловчи илҳомбахш сўзлар "шиор"дек туюлаётган экан, бунинг у қадар ажабланарли жойи йўқ. Бу ҳар кимнинг савиясига боғлиқ-да. Муҳими, ундан маънавий озиқ ололсангиз бас!
Мабодо ололмаётган бўлсангиз, савиянгизни янада ўстириш учун бироз ҳаракат қилинг, ютқазмайсиз... ;)
Домулло, сиз ўзбек адабиёти ва публицистикасидан қай даражада йироқ бўлсангиз, сиз "битаётган" постлар ҳам "фикрлар, эзгуликка чорловчи илҳомбахш сўзлар" дан шунчалик йироқ.
Ўзбек адабиёти ва публицистикасини ўқимоқчи бўлсам, сизнинг сийқа фикрларингизни эмас, Абдулла Қаҳҳор, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Иброҳим Ҳаққул каби публицистларнинг асарларига мурожаат қиламан.
Миллий Университетимизнинг матбуот секретари сифатида ҳар бир сўзига ўйчан ёндашадиган, фикрлари билан атрофдагиларни бездирадиган эмас, ҳурматини қозона оладиган инсон бўлиши лозим, менимча.
Бу ҳам бир орзу...
Tulqin Eshbekov
26.09.2012, 06:44
Бу ҳам бир орзу...
Орзуга эришмоқчи бўлган одам ниқоб кийиб бировга тош отмайди. Хоҳлаган адибнинг асарини ўқийвермайсизми, нима қиласиз
сиз ўзбек адабиёти ва публицистикасидан қай даражада йироқ бўлсангиз
деб "жевачкам"ни чайнаб?
Ичи кир, бузғунчи, жирканч нусхагина бировнинг фикрини йўққа чиқариш учун
фикрлари билан атрофдагиларни бездирадиган эмас
каби тутуриқсиз гапларини билан ўзининг қанчалик жирканчли эканини кўрсатади.
Форумда одамнинг эътиборини тортадиган, мушоҳадага чорлайдиган бирор мавзуни қойил қилиб ёздингизми? Йўқ, ниқоб ичида бижғиган ҳолингизни кўрсатишдан нарига ўтолмаяпсиз, афсус...
Masud Mahsudov
26.09.2012, 07:55
Бу ҳам бир орзу...
Орзуга эришмоқчи бўлган одам ниқоб кийиб бировга тош отмайди. Хоҳлаган адибнинг асарини ўқийвермайсизми, нима қиласиз
сиз ўзбек адабиёти ва публицистикасидан қай даражада йироқ бўлсангиз
деб "жевачкам"ни чайнаб?
Ичи кир, бузғунчи, жирканч нусхагина бировнинг фикрини йўққа чиқариш учун
фикрлари билан атрофдагиларни бездирадиган эмас
каби тутуриқсиз гапларини билан ўзининг қанчалик жирканчли эканини кўрсатади.
Форумда одамнинг эътиборини тортадиган, мушоҳадага чорлайдиган бирор мавзуни қойил қилиб ёздингизми? Йўқ, ниқоб ичида бижғиган ҳолингизни кўрсатишдан нарига ўтолмаяпсиз, афсус...
Домла, "ноёб" ўзбек сўзларини қўллашда ҳечам иккиланмайсиз-а? Наҳотки маданиятли одам шуни ўзига эп кўради? Форумдошимз ижодингиз ҳақидаги фикрларини холис билдирсалар, бунча қизишасиз? Ҳамма ҳар хил, "кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Сизнинг ижод намуналарингизни унча хуш кўрмасак, айб бизда эмас-ку?
Бу ҳам бир орзу...
Орзуга эришмоқчи бўлган одам ниқоб кийиб бировга тош отмайди. Хоҳлаган адибнинг асарини ўқийвермайсизми, нима қиласиз
сиз ўзбек адабиёти ва публицистикасидан қай даражада йироқ бўлсангиз
деб "жевачкам"ни чайнаб?
Ичи кир, бузғунчи, жирканч нусхагина бировнинг фикрини йўққа чиқариш учун
фикрлари билан атрофдагиларни бездирадиган эмас
каби тутуриқсиз гапларини билан ўзининг қанчалик жирканчли эканини кўрсатади.
Форумда одамнинг эътиборини тортадиган, мушоҳадага чорлайдиган бирор мавзуни қойил қилиб ёздингизми? Йўқ, ниқоб ичида бижғиган ҳолингизни кўрсатишдан нарига ўтолмаяпсиз, афсус...
Ёзганларимни мабодо ўқимай ўтмасин деб, ЛСга ҳам копиясини жўнатибсиз, яхши.
Форум бу фикрлар, дунёқарашлар, мунозаралар майдони, майдонга чиққач қизишмайлик, домла.
Tulqin Eshbekov
27.09.2012, 07:23
ижодингиз ҳақидаги фикрларини холис билдирсалар
Ижодим ҳақида билдирилган фикрдан доимо мамнун бўламан, у танқидий бўлса янада яхши, мушоҳада қилишга ундайди! Бироқ, юқоридаги "йироқ" деган сўз ўша ниқоблининг нормальний фикр айтишдан йироқлигидан бошқа нарса эмас-да. Ҳақорат, таҳқирлашдан бошқа нарса эмас...
Буюк Абдулла Қаҳҳор ҳам ижод майдонига кириб келгунидан бошлаб то бу дунёдан ўтиб кетгунига қадар кимлардек итдек талаб, битдек қонини сўрган, асабини еганини яхши биламиз...
Бугун буюк адиб орамизда йўқ, ижоди тенгсиз хазина бўлиб қолган!
Абдулла Қаҳҳорни ранжитганлар ҳам аллақачон тупроққа ўша бемаъни балчиқлари ила кўмилиб кетди!!! Ўша ит-у битларнинг номини ҳам, балчиғини ҳам ҳеч ким эсламайди, билишни ҳам истамайди...
Ижодкор ва унга балчиқ чаплайдиганларнинг қисмати шу экан, сиз айтгандек:
бунча қизишасиз?
қизишишга мутлақо арзимайди! "Сенинг гапинг..." деган қўрсгина мақолни эслаб кетавериш энг тўғри йўл экан-да...
Сизнинг ижод намуналарингизни унча хуш кўрмасак, айб бизда эмас-ку?
Худди шундай, сизнинг ҳам ижод намуналарингизни унча хуш кўрмасак, айб бизда эмас! Бироқ, хуш кўрадиган мухлислар бўлса, омадини берсин!
майдонга чиққач қизишмайлик
Майдонга чиқишнинг ўз қоидалари бор! Буни билганингизда ва одамга ўхшаб муомала қилганингизда бу қадар ранжимасдим...
Меҳр-оқибат, деб айтамиз. Меҳр бошқа, оқибат бошқа, дерди бир дўстимиз. Меҳрдан дариғ тутманг, оқибатли бўлинг, дейди камина :)
Минг оқибатсиз бўлсада, баъзан дўстимизга очиқ чеҳра билан муомала қилаверамиз. Биз уни шундоқ - борлиғича қабул қиламиз. (с)
Кун саволи: оқибатсиз инсонга оқибат айлаб, меҳр кўрсатиб бўлурми?
Tulqin Eshbekov
27.09.2012, 12:01
оқибатсиз инсонга оқибат айлаб, меҳр кўрсатиб бўлурми?
Яхши гапдан илон ҳам инидан чиқар, деган гап бежиз айтилмаган. Оқибатсиз одамни қаҳр-ғазаб билан йўлга солиб бўлмайди. Меҳр кўрсатиш керак, яхши гапириш лозим. Кейин... яхши бўлса ошини ейди, билъакс...
Сенга яхшилик килмаган одамга сен яхшилик килавер, сенга хадя бермаган одамга сен хадя беравер...яхшиликни очик юзли одамлардан кутинг...
Nigora Umarova
28.09.2012, 17:58
Кун саволи: оқибатсиз инсонга оқибат айлаб, меҳр кўрсатиб бўлурми?
Albatta, mehr ko'rsatish kerak-ku, biroq aslo mehr kutmang. :)
Tulqin Eshbekov
02.10.2012, 11:16
mehr kutmang
Қуёш ҳам нурини беаёв сочавергани каби ўзи меҳрга кон инсонлар меҳр нурини ҳеч қачон дариғ тутмайди!
Shokir Dolimov
03.10.2012, 00:30
Госпиталда ётиб, «тиббий жиҳатдан таъмирдан чиқарилар» эканман, ўша ерда даволанаётган таниш ҳарбий пенсионерни учратиб қолдим. Турли мавзуларда суҳбатлашиб ўтирар эканмиз, шогирдларини эсга олди:
- Жуда кўп шогирд тайёрлаганман-у, ҳозирги ёшлар сал оқибатсизроқ эканлигидан ичим ачишади, - арз қилиб қолди у, - Идорангизда ҳам, улардан икки-уч нафари ишлайди. Учратиб қолсангиз, енгилгина дашном қилиб қўйинг, илтимос.
Палатамга қайтиб, тегишли мансабдор шахсларга қўнғироқ қилдим. Устозлари госпиталда даволаниб ётгани, вақт топиб, ҳолидан хабар олиб кетишларини айтдим. Икки-уч соатга қолмай, етиб келишди. Йўл-йўлакай менинг ҳам палатамга кириб ўтишди. Суҳбатларини олдим. Ўша устозлари, унинг ишлари, меҳнатининг самараси, берган билимларининг фойдаси ҳақида суриштирган бўлдим.
Меҳмонларни кузатиб қўйгач, ўйланиб ётдим. Инсон қандай бўлиши, касби, иши, лавозими ва ушбу лавозимига оид хизмат мажбуриятларининг ижросига қандай ёндашиши кераклигини, ҳаёти давомида ўз атрофидаги одамларга дастлаб шахсан ўзи оқибат кўрсатиши, шундан сўнггина «кўп шогирд тайёрлаганман» дейиш, улардан оқибат кутишга ҳақли бўлиши ҳақида ғайриихтиёрий равишда фикр юритиб қолдим.
Tulqin Eshbekov
03.10.2012, 03:43
Инсон қандай бўлиши, касби, иши, лавозими ва ушбу лавозимига оид хизмат мажбуриятларининг ижросига қандай ёндашиши кераклигини, ҳаёти давомида ўз атрофидаги одамларга дастлаб шахсан ўзи оқибат кўрсатиши, шундан сўнггина «кўп шогирд тайёрлаганман» дейиш, улардан оқибат кутишга ҳақли бўлиши ҳақида ғайриихтиёрий равишда фикр юритиб қолдим.
Оқибат аталмиш улуғ маънавий неъмат ҳаётнинг ана шундай сўқмоқларида тобланади!
Tulqin Eshbekov
11.10.2012, 00:35
Оқибатни журналистлардан ўрганиш керак,- деди бекатда автобус кутиб, газета ўқиб ўтирган отахонлардан бири. (Камина камтарлик қилиб, бу дурдона сўзларни эшитмаганга олдим...) :)
Ҳақиқатни дангал айтадиганлар ҳам бор экан-ку. ;)
1. Оқибат - Қадрдонлик, дўстлик туйғуси, меҳр, муҳаббат ва шундан келиб чиқадиган яхши муносабат; мурувват.
2. Оқибат - Охирги якун, натижа. (Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1- қисм)
Оқибатни журналистлардан ўрганиш керак,-
Шунинг учун ҳам журналистлар кейинги вақтларда матбуотда танқид ва танқидий тахлилларни ёзмасдан, фақатгина шундай яхши муносабатлар хақида ёзишаётган эканда а?
Tulqin Eshbekov
11.10.2012, 18:33
яхши муносабатлар хақида ёзишаётган
Яхшилик - яхши гап, яхши муносабатлардан нур олади. :)
матбуотда танқид ва танқидий тахлилларни ёзмасдан
Танқидий мақолалар ҳам кам эмас-ку. "Халқ сўзи", "Инсон ва қонун" газеталарини синчковлик билан кузатиб боринг...
Баходир кушаков
11.10.2012, 19:12
Ҳозирги ёшлар назардан қолишдан ҳам қўрқишмайди.Назардан қолиб юзи оқариб кетганларни кўрганмиз.
Баходир кушаков
11.10.2012, 19:48
Яхшилик - яхши гап, яхши муносабатлардан нур олади
Яратган кофирни кечирмас эканлар.Бошқа гуноҳларни қилганлар дўзахда маълум бир жазони ўтагандан кейин жаннатдан умидвор бўлишлари мумкин экан.Аммо шундай гуноҳларнинг ичида биргинаси бор эканки,бу ДИЛОЗОРЛИК дейиларкан.Дилозор одам бир пайтлар бировларнинг дилига озор бериб,кейин ҳақ йўлга кирган бўлиб,қиёматда савоблари гуноҳларидан кўп бўлса ҳам,то бир пайтлар дилига озор етган инсон рози бўлмагунича жаннатнинг юзини кўрмас экан.Бу гуноҳнинг ажрини Яратган банданинг ўзига бериб қўяркан.Билмай бировнинг дилига озор етказиб қўйишдан сақланайлик.
Mahmud Jurat
11.10.2012, 22:58
Яратган кофирни кечирмас эканлар.
Илоҳий китобларда Яратган кечирувчан дейилган.
бир пайтлар дилига озор етган инсон рози бўлмагунича жаннатнинг юзини кўрмас экан.Бу гуноҳнинг ажрини Яратган банданинг ўзига бериб қўяркан.
Нима бало, Сизнинг хабарингизга қараганда у томонларда ҳам демократия бошландими, дейман... .
Баходир кушаков
12.10.2012, 02:18
Илоҳий китобларда Яратган кечирувчан дейилган.
Бу ҳақда тортишишни қиёматга қолдириб қўя қоламан.Қиёматда айниқса СИЗ ўзингиз бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.Юқоридаги ҳабарингизга қараганда.
Нима бало, Сизнинг хабарингизга қараганда у томонларда ҳам демократия бошландими, дейман... .
Cизни,атестик қарашлари бор деб шубҳа қилардим.Ҳозир бунга батамом амин бўлдим.Ҳатто маросимлардаям иштирок этмаган кўринасиз.Аҳир ҳар бир диний маросимларда қилинадиган масалани ёзиб қўйдимку.
Mahmud Jurat
12.10.2012, 06:03
Cизни,атестик қарашлари бор деб шубҳа қилардим. (атестик деган сўз йўқ, сиз атеистик демоқчи бўлган бўлсангиз керак)
Сизга қараганда мен бировнинг эътиқоди ва диний қарашларини ҳеч қачон муҳокама қилмайман.
Аҳир ҳар бир диний маросимларда қилинадиган масалани ёзиб қўйдимку.
Диний маросимларда нима қилиш масалалари муқаддас китоб ва ҳадисларда, қолаверса бошқа анча улуғ китобларда ёзилган. Сизнинг ҳам бундай ҳуқуқ ва имконларга эга эканлигингизни билмас эканман. Билганимдан хурсандман...
Диний қараш ва эътиқод ҳар бир шахснинг ўз иши, Омон бўлинг!
Баходир кушаков
12.10.2012, 19:47
(атестик деган сўз йўқ, сиз атеистик демоқчи бўлган бўлсангиз керак)
Албатта атеистик,ҳудди сиз Маъсудни Масуд ёзгандек иш бўлибди.Бировларнинг клавиатура босишдаги ҳатоларини текширишдан чарчамаганингизга қойилман.Мен ўйлагандандан фарқли ўлароқ ҳарқалай бир ҳислатингиз бор экану.
Сизга қараганда мен бировнинг эътиқоди ва диний қарашларини ҳеч қачон муҳокама қилмайман.
Тўғри,ҳар ким ўз билган нарсасинигина муҳокама қила олади.
Диний маросимларда нима қилиш масалалари
Арабларнинг имлоларини таҳли қилаётган одам,оддий бир ўзбекнинг гапини яҳши тушунмапсиз.Билмадим Тошкентда қандай,аммо бизда "фалон маросимда фалончи домла жуда зўр масала қилди"(яъни маъруза қилди)деб гапирилади.Диндан анча йироқ одамнинг гапини ёзибсиз.Оллоҳ барчамизга инсоф берсин.
Диний қараш ва эътиқод ҳар бир шахснинг ўз иши, Омон бўлинг!
Ҳар кимни ўз оёғидан осади демоқчисизда.Буям тўғри,аслида сизни қайси оёғингиздан осишлари мени қизиқтирмаслиги керак эди.Бунинг учун узр сўрайман.Сиз ҳам омон бўлинг.
Oqibat, eh, oqibat (http://uforum.uz/showthread.php?t=15693&page=37=#364)
Самимиятга тўла гўзал суҳбатлар инсон қалбида эзгу истакларнинг кўпроқ туғилишига сабаб бўларкан...
Шахсий фикрим: одам фикр билдиргани учун ёмонотлиқ бўлмаслиги керак. Ўзини ҳурмат қилган инсон мавжуд фикрни ўқимай ёки эшитмай инкор қилиши мумкин, лекин асло қоралаб эмас!
Баходир кушаков
12.10.2012, 23:52
одам фикр билдиргани учун ёмонотлиқ бўлмаслиги керак
Раҳмат ука!Сиз ёшлар тушинадиган нарсаларни бу ерда анча ёши улуғлар тушинишниям истамагани одамни изтиробга солади.Оқибат нима ўзи?Бошқа миллатлардаям борми?Бор экан.Украинада шуни кўрдим.Бизнинг фаолиятимиз савдо сотиқ билан боғлиқ.Бир куни текширувчилар келиб қолди.Украина фуқароси бўлмаганимиз учун,савдо қилишга ҳуқуқимиз йўқлигини билганимиз ҳолда,растамизни қолдириб,ўзимизни бир четга олдик.Улар ҳам билгандек атайин сотувчиси қани деб,бизнинг растани олдида туриб олди.(бўлмаса молларни йиғиштириб олиб кетишлари мумкин экан.)Менинг бормаганимнинг сабаби,қоидани бузганим учун депортация қилинишим мумкин эди.Мен эса кетолмасдим,бошлаб қўйилган ишлар бор эди.Шунинг учун кўриб турсам ҳам бормадим уларнинг ёнига.Ҳатто молларни олиб кетишларигаям рози эдим.Лекин кутилмаганда шу мавзу асоси ОҚИБАТ иш берди.Бир ҳужжатлари жойида бўлган аёл шартта бориб,бу менинг молларим,фалон фирмадан савдо қиламан мана менда "накладной"лар бор деб кўрсатиб,уларни жўнатиб юборди.Ростини айтсам мен у аёл билан ҳеч гаплашмаган эдим,мендан 3-4 раста нарида савдо қилсаям.Фақат бир марта унга келган ящикларни кўтаришиб юборгандим ҳолос.Оқибат ҳақида фикр билдириш учун,ҳар бир инсон ўзи биринчи қадамни қўйган бўлиши керак.Бировгв яҳшилик қилмай,ундан оқибат кутиш,бу тўғри эмас.Менинг у аёлга ёрдам берганим оқибат эмас.Мен унга бир яҳшилик қилдим ҳолос,у эса менга оқибат кўрсатди,қилган яҳшилигимга жавобан.Оқибат билан яҳшиликни чалкаштириб юбориш керак эмас.Ҳадеб бировдан камчилик,айб,ҳато излайверадиган одамларда на яҳшилик бўлсин ва на оқибат.Яратган шайтонни жаннатдан қувганларида:-Менинг бандаларим ҳамиша мақтовга сазовордирлар,чунки уларни Мен яратганман- деган эканлар.Шунда шайтон овозини секин қилиб:-мен уларни ёмонлашга ўргатаман -деган экан.Оқ билан қора, ҳаётнинг асоси экан,демак қора, ҳамиша қора ниятли одамлардагина намоён бўлади.Инсоннинг ҳар бир муомаласида яҳшиликниям,оқибатниям,фаросатниям,қабиҳликниям,ра золату жаҳолатниям,бефаросатлиликниям кўриш мумкин.Бир шоҳ туш кўрибди.Бир қарға уни баландга олиб чиқиб ташлаб юборган эмиш.таъбирчини чақиришибди.У:-Шоҳим,сизнинг барча уруғларингиз ўлиб,сиз ўзингиз ёлғиз қоларкансиз-дебди.Шоҳ уни ўлимга буюрибди.Бошқаасини келтиришибди.У:-Шоҳим сиз барча қариндош уруғларингизга қараганда кўпроқ умр кўраркансиз-дебди.Шоҳ унга мукофот берибди.Шунда вазир:-Шоҳим аҳир улар иккаласиям тушингизни бир ҳил маънода таъбирини келтиришдию-деса.Тўғри бир ҳил,лекин ҳар ҳил талқин қилишди -деган экан.Дунёдаги ҳар бир яҳшилик,аввало муомаладан бошланишини унутмаслигимиз керак.
Tulqin Eshbekov
13.10.2012, 13:54
Сиз ёшлар тушинадиган нарсаларни бу ерда анча ёши улуғлар тушинишниям истамагани одамни изтиробга солади.
Ёшларимиз бизданда баркамол, етук бўлишига ишонаман, деган улуғвор гап замирида оламча маъно бор-да.
(Ёши улуғлар янада улғайган сари инжиқ бўлиб боришини сира тан олгилари келмагани чатоқ-да...)
Tulqin Eshbekov
14.10.2012, 13:36
Ёшларга ўрнак бўла олмаган киши ҳали улғаймабди... :)
Катта ёшдагиларга ибрат ёшлар эса росмана камолга етибди. :)
Ақл ёшда эмас, бошда, деганлари шу бўлса керак.
Мен яшайдиган уйнинг бешинчи қаватида бир кампир туради. Унинг эри 5 йил аввал оламдан ўтган.
Чамаси 2 йил олдин эса унинг қизи эри ва фарзандлари билан автоҳалокатга учраб ҳалок бўлганди.
Ишдан қайтаётсам, подъездимиз эшигида эълон осилиб турибди.
Бир парча қоғозга ручка билан ёзилганди:
“3000 сум йукотиб куйдим. Ким топиб олса кайтиб беринг.
76-квартирага,Илтимос.Пенсиям оз, нон сотиб олишга пулим йук.”
76-квартирада ўша кампир яшарди. Чўнтагимдан 3000 сўм олдимда, 5-қаватга кўтарила бошладим.
Кампирга пул берганимда у йиғлаб юборди:
- Сен ўн иккинчи одам бўласан, менга пул олиб келган. Раҳмат, болам.
Мен лифт томон қайтдим. Орқамдан эса кампир:
- Болам, кўчадаги эълонни олиб ташлагин, уни мен ёзмаганман, деб қолди.
Ўгирилдим. Кампир турганича кўз ёш тўкарди.
Инсонларнинг қалби юмшоқлиги ва яхшиликни раво кўриши менга қаттиқ таъсир қилди.
Қалбим юмшаб кетди.
Миразиз
Nigora Umarova
17.10.2012, 17:31
Бундай "оқибат" (fa98cb16339b0f5)га нима дейсизлар?
fa98cb16339b0f5
Tulqin Eshbekov
18.10.2012, 08:37
Бундай "оқибат"га нима дейсизлар?
Даҳшат-ку... Оқибатнинг оҳорига шу тариқа путур етишидан доим хавотирдаман...
(Узр, бу суратни қатта олишга муваффақ бўлдийиз?)
Nigora Umarova
18.10.2012, 09:36
Даҳшат-ку... Оқибатнинг оҳорига шу тариқа путур етишидан доим хавотирдаман...
(Узр, бу суратни қатта олишга муваффақ бўлдийиз?)
Domla, bu surat emas. "Oqibat" filmidan videolavha.
Катта ёшдагиларга ибрат ёшлар эса росмана камолга етибди.
Оқибатнинг оҳорига шу тариқа путур етишидан доим хавотирдаман...
Кеча кечки пайт бўш вақт топиб, шу мавзуни бошидан охиригача ўқиб чиқдим.
Оқибат сўзининг луғавий маъноси мавзуда 2 та постда келтирилган, шу билан мавзуни якунласа ҳам бўларди, менимча. Яна бир форумдошимиз ҳақли равишда "ушбу мавзуда оқибат сўзини сийқаси чиқарилганини" ёзган, бу гапга қўшилмай илож йўқ.
"Бир актёр театри" га айланиб кетган шу каби айрим мавзулар. Йирик ёзувчилар ҳар куни бир неча варақ қораламасам туролмайман деганларидек, "бир актёр театри"да ҳам ҳар куни, "актёр"нинг ўзидан бошқа одам тушуниши қийин бўлган, тумтароқ, мағзи пуч жумлалар эшитилади. Гўёки бошқа тилда гапираётгандек.
"Оқибат" мавзусида салкам 400та пост ёзилди шу кунгача, "пластинка"ни алмаштириш вақти келмадимикан.
Tulqin Eshbekov
18.10.2012, 16:31
"Oqibat" filmidan videolavha.
Шу лавҳани "моменти"да олганингизга қойил-де! Оқибат қўрғонига путур етказадиган ҳар қандай ҳолатга ҳушёр қараб туришимиз шарт.
мавзуни якунласа
Бу мавзуда сизнинг бирор жўяли гапингиз йўқми? :)
Оқибат қўрғонига путур етказадиган ҳар қандай ҳолатга ҳушёр қараб туришимиз шарт.
Келтирилган лавҳада "Оқибат қўрғонига путур етказадиган ҳар қандай ҳолат" йўқ, "Оқибатнинг оҳорига шу тариқа путур" ҳам етмайди. "Оқибат" фильми асосида хонанданинг клипи холос. Так, что хавотир олмасангиз ҳам бўлади.
Жўяли гап дейсиз-ми, ҳолва, ҳолва деган билан оғиз чучумайди. "Оқибат" сўзини чирпирак қилиб ҳадеб ёзавергандан кўра, ҳар ким ўз яқинларига оқибатли бўлса, оилада ёшларга болалигидан катталар ўрнак кўрсатса эҳтимол фойдаси кўпроқ бўлар.
Tulqin Eshbekov
19.10.2012, 16:42
ҳар ким ўз яқинларига оқибатли бўлса, оилада ёшларга болалигидан катталар ўрнак кўрсатса эҳтимол фойдаси кўпроқ бўлар.
Мана бу оддий ва жуда катта ҳақиқат!
Мақсадимиз, ана шу оқибатни кўрсатиш борасида фикрлашиш. Бу борада даҳолар фикридан тортиб бугунги билганларимизгача фикрлашсак фойдадан ҳоли бўлмасди, демоқчиман.
Tulqin Eshbekov
24.10.2012, 06:48
Одамларда оқибат қолмаган, деган одамнинг ўзи оқибатсизликни бошлаётганга ўхшайди... ;)
Tulqin Eshbekov
30.10.2012, 07:39
Талабалар оқибатни ўз навбатида устозларидан ўрганадилар. Талабалар орасида бир-бирини пичир-пичир қилиб ёмонлайдиган "домла" - Домла деган табаррук номга лойиқ эмас!
Tulqin Eshbekov
01.11.2012, 23:22
Форумдошлар билан бир ижодий жамоамиз, деб билгим келади. Орамизда оқибатсизлик бўлмаслигини жуда-жуда истардим...
Форумдошлар билан бир ижодий жамоамиз, деб билгим келади. Орамизда оқибатсизлик бўлмаслигини жуда-жуда истардим...
Bu forumda bunday ko'ngilsizliklar bo'lmaydi
Bu forumda bunday ko'ngilsizliklar bo'lmaydi
Албатта қўшилишаман, дўстнинг фикри!
Тугрику-я, лекин даҳанаки жанглар бўлиб турар экан...
Албатта қўшилишаман, дўстнинг фикри!
Тугрику-я, лекин даҳанаки жанглар бўлиб турар
Qachon,qayerda guvohi bo'ldiz.
guvohi bo'ldiz
Сиз мендан кўра стажингиз кўпрок.
Бир қараб чиқмаганмисиз. :)
Баъзи мавзулардаги иштирокчиларнинг бир-бирига қўйилган "баъзи" минусларидан кейинги постлар... ҳа энди бор-да.
Tulqin Eshbekov
06.11.2012, 08:14
Тугрику-я, лекин даҳанаки жанглар бўлиб турар экан...
Ақллилар имкон қадар жанг оловини ўчиришга ҳаракат қиладилар.
Афсуски, баъзилар жанжалдан баҳра олишини шу форумда кузатим... ҳайрон қоламан.
Masud Mahsudov
06.11.2012, 11:02
Ақллилар имкон қадар жанг оловини ўчиришга ҳаракат қиладилар.
Афсуски, баъзилар жанжалдан баҳра олишини шу форумда кузатим... ҳайрон қоламан.
Ақллилар жангдан, бахсдан ўзини тортганлардир, домла... Чунки бахслашаётган кишиларнинг бириси аниқ ноҳақ. Ақлли одам ўзини бахсдан тортади, чунки эртага унинг ноҳақлиги чиқиб қолса, уялиб қолмайди. Ҳақлиги исботланган тақдирда эса, ноҳақ одам билан беҳуда тортишмагани га афсус қилмайди. :)
Tulqin Eshbekov
06.11.2012, 13:22
Ақллилар
Баҳс деганларини ақл билан давом эттириб, яхшиликка хизмат қиладиган фикрлар айтилса, нур устига аъло нур бўларди. Мен фақат шунинг тарафдориман.
Тажрибали деб билган форумдошларимиздан талабаларимиз ижодига дўстона фикр билдирилишини, мана бу ёзганинг яхши, бундоқ мавзуларни ёзсанг ундан ҳам яхшироқ қабилидаги ақлли фикрлар кутгандим, афсус, баъзилар мени ҳақорат қилишдан нарига ўтмади...
Тажрибали деб билган форумдошларимиздан талабаларимиз ижодига дўстона фикр билдирилишини, мана бу ёзганинг яхши, бундоқ мавзуларни ёзсанг ундан ҳам яхшироқ қабилидаги ақлли фикрлар кутгандим, афсус, баъзилар мени ҳақорат қилишдан нарига ўтмади..
shu voqiyaga man ham guvohi bo'lganman. shu hatoni yaxshi gap bilan tushuntrilmasdan faqatgina haqorat bilan yozishgan
Tulqin Eshbekov
07.11.2012, 04:40
Одамларнинг ўзаро мулоқотлари оқибат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилмоғи лозим. (Жумладан, форумдошлар ўртасида ҳам!) Топиб гапирганга офарин, қопиб гапирганга...
albatros
10.11.2012, 13:06
Одамларнинг ўзаро мулоқотлари оқибат ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилмоғи лозим. (Жумладан, форумдошлар ўртасида ҳам!) Топиб гапирганга офарин, қопиб гапирганга...
Yo asling kabi ko'rin,
Yo ko'ringaning kabi bo'l. (J. Rumiy)
Меҳр юракларда қотса ичикиб,
Оқибат ҳам бўлғай анқо уруғи.
Элнинг кичигини ғажир кичиги
Улуғини эса улуғи.
(афсуски, муаллифини ёзмаган эканман)
Баходир кушаков
11.11.2012, 03:01
Ақлли одам ўзини бахсдан тортади, чунки эртага унинг ноҳақлиги чиқиб қолса, уялиб қолмайди. Ҳақлиги исботланган тақдирда эса, ноҳақ одам билан беҳуда тортишмагани га афсус қилмайди.
Мен бугун нодон ила баҳс айладим,
Бу не баҳски,кибрга нафс айладим.
Ҳақлиғим уқтиролмай бўлдим сарак,
Оқибат андин ўзни паст айладим.
(C)
Nigora Umarova
13.11.2012, 11:26
Меҳр юракларда қотса ичикиб,
Оқибат ҳам бўлғай анқо уруғи...
(афсуски, муаллифини ёзмаган эканман)
Шеърнинг муаллифи Абдулла Орипов.
Tulqin Eshbekov
22.11.2012, 19:34
Соғинч замирида ҳам оқибатнинг ажиб ришталарини ҳис этасизми?
Ҳақиқий халимлик фақат ҳаётнинг аччиқ-чучугини тортган, тажрибали кишиларда бўлади.
Tulqin Eshbekov
23.11.2012, 08:25
ҳаётнинг аччиқ-чучугини
Илоҳим, чучугини кам қилмасин!
Аччиғи - сабоқ,
Чучуги - ибрат, мактаб!
Tulqin Eshbekov
26.11.2012, 22:52
Менга оқибатсизлик қилган дўстимга ҳеч қачон оқибатсизлик билан жавоб қайтармайман, деган экан донишмандлардан бири.
Сиз бунга нима дейсиз?
albatros
26.11.2012, 23:28
Менга оқибатсизлик қилган дўстимга ҳеч қачон оқибатсизлик билан жавоб қайтармайман, деган экан донишмандлардан бири.
Сиз бунга нима дейсиз?
"Баттар бўлинг" - дейман. ;)
"Баттар бўлинг" - дейман.
Agar sizga zulm qilsalar indamay keting, o`zingizga foyda, agar indamay ketolmasangiz haddingizdan oshmagan holda javob qaytaring. (Hadisdan)
albatros
26.11.2012, 23:43
Agar sizga zulm qilsalar indamay keting, o`zingizga foyda, agar indamay ketolmasangiz haddingizdan oshmagan holda javob qaytaring. (Hadisdan)
Nimaga sha'ma qilyapsiz, tushunmadim. Men haddimdan oshmadim, shunchaki, "bundanda ulug'roq ezguliklar" - qiling ma'nosida aytdim va hazil ma'nosida ekanligini ifodalash uchun " ;) " smaylikni qo'ydim.
Nimaga sha'ma qilyapsiz, tushunmadim. Men haddimdan oshmadim, shunchaki, "bundanda ulug'roq ezguliklar" - qiling ma'nosida aytdim va hazil ma'nosida ekanligini ifodalash uchun " " smaylikni qo'ydim.
Agar qattiq botgan bo`lsa uzr, men hech nimaga sha`ma qilmadim. Gap keb qoldi, gapirdim, Sizga qattiq botish hayolimda ham yo`q edi. Yana bir bor uzr.
Баходир кушаков
27.11.2012, 03:19
Менга оқибатсизлик қилган дўстимга ҳеч қачон оқибатсизлик билан жавоб қайтармайман, деган экан донишмандлардан бири.
Сиз бунга нима дейсиз?
Бу инсоннинг руҳиятига боғлиқ.Руҳшуносликда инсон асосан икки тоифага бўлинади.1-руҳияти кучли ва 2-руҳияти заиф.2-тоифа инсонлар ҳеч қачон оқибатсизликка оқибатсизлик билан жавоб қайтаришмайди.Уларда бунга айнан ўша руҳият етишмайди.1-тоифадагилар эса айнан мана шу соҳада иккига бўлинишади.1-оқибатсизликка оқибатсизлик билан жавоб бера оладилар ва ҳар сафар шундай қиладилар.Бунга уларда руҳият етарлича.2-оқибатсизликка оқибатсизлик билан жавоб бериш қўлларидан келсаям,лекин улар ундай қилишмайди,сабаби,олган тарбияси бунга йўл қўймайди.Айнан мана шу 2-лар энг комил инсонлар ҳисобланади.Улар яхши дўст,қийин пайтда ташлаб кетмайдиган ҳамроҳлардирлар.Руҳияти заиф инсонлар ҳам яхши дўстдирлар,фақат улар доимо сизнинг кўмагингизга муҳтож бўлиб юришади.Улар билан ҳам дўст бўлиб,доим қўллаб юриш жуда катта савоб.Агар ўз руҳиятингизни текшириб кўрмоқчи бўлсангиз,жуда оддий йўли бор.Бирорта кийим дўконига кириб,ўзингизни ҳарид қиладигандек қилиб кўрсатиб,ярим соат ҳар ҳил саволлар билан бошини қотириб,кейин ҳеч нарса ҳарид қилмай чиқиб кета олишга сизда руҳият етса,демак сиз анча руҳиятли одамсиз.Фақат кучли руҳиятлиларнинг 1-симисиз,2-чисимисиз бу олган тарбиянгизга боғлиқ.Тарбиянгиз қай даражада эканини ўзингиз яхшироқ биласиз.Ҳар бир инсон ўзини шу усул билан имтиҳон қилиб кўриши мумкин.Руҳияти заиф инсонлар,пул берсангиз ҳам дўкондаги ишни қила олмайдилар.Бу текширилган.
Менга оқибатсизлик қилган дўстимга ҳеч қачон оқибатсизлик билан жавоб қайтармайман, деган экан донишмандлардан бири.
Сиз бунга нима дейсиз?
Аввало бунга қодир инсон дунёвий ҳамда диний билимга эга, эътиқодли, фонийсидан кўра боқийсига эътиборли инсонларда кўпроқ кузатилади...
Лекин, яна бир гап бор: "Агар қўшниларинг сени яхши дейишаётган бўлса яхшисан..."
Кечиримли бўлинглар шунда ҳам сизларга кечиримли бўлишади. (Ҳадис)
Tulqin Eshbekov
29.11.2012, 07:35
Руҳияти заиф инсонлар,пул берсангиз ҳам дўкондаги ишни қила олмайдилар.
Демак, оқибат деганлари инсон руҳиятига ҳам боғлиқ экан-да...
Баходир кушаков
30.11.2012, 02:52
Демак, оқибат деганлари инсон руҳиятига ҳам боғлиқ экан-да...
Нафақат оқибат,инсоннинг борики яхши,ёмон феъл-атвори унинг руҳиятига боғлиқ.Инсон бирор нарсага эришиши учун аввало ўз руҳияти билан ҳисоблашиши керак.Яқинда,ҳабарингиз бор,Австриялик Феликс Баумгартнер деган одам стратосферадан(36,5км) парашютда сакради.Шу одам бир интервьюсида,ўзи баландликдан пастга қарай олмаслигини айтган.Ёки Майк Тайсон,ҳар жангдан олдин жуда қўрқув билан рингга чиқишини айтган,ваҳоланки ҳар иккаласиям керакли натижага эришган,улар ўз руҳиятларини енга олишган.Демоқчиманки,юқорида оқибатсизликка оқибатсизлик қилувчи инсонлар,умрида бирор марта ўзларини енгиб оқибат кўрсатсалар,аниқ ижобий жавобини оладилар.Кўпинча:-Энди сен ҳам ўч оласанми?-деса,-Йўқ мени бундай қилиш қўлимдан келмайди-деганини,ёки -албатта ўч оламан-деганини эшитганмиз.Бу уларнинг ўз руҳиятларидан келиб чиқиб берган жавоблари.Яхшилик учун инсон ўзини енгса,албатта яхшилик кўради.Бунинг учун Ҳазрат Ҳудоийнинг шаҳар қозиси бўла туриб,бозорда жигар сота олганини эслаш кифоя менимча.
Tulqin Eshbekov
09.12.2012, 23:03
Оқибатли оилада обод турмуш бўлади!
uzorient
24.12.2012, 21:57
Juda ham dolzarb mavzu kotarilgan keyingi voqtlarda oqibat juda ham sustlashib bormoqda.
Tulqin Eshbekov
25.12.2012, 19:30
keyingi voqtlarda oqibat juda ham sustlashib bormoqda.
Шунинг олдини олишга ҳаракат қилиб ёзяпмизда бу фикрларни. Марҳамат фикрингизни ёзинг, бугунги ёшлар қалбида оқибат аталмиш маънавият нурларини кўпайтириш учун қандай амалий таклифларингиз бор?
Tulqin Eshbekov
28.12.2012, 08:21
Мамлакатимизда 2013 йил - Обод турмуш йилида оилаларимизда, меҳнет жамоаларимизда, маҳалла-кўй, умуман, бутун юртимизда Оқибат нурлари қалбларимизни мунаввар айлайверсин!
Баходир кушаков
31.12.2012, 00:23
Уч нарсани ортга қайтариб бўлмайди:ВАҚТ,СЎЗ ва ИМКОНИЯТ.
Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:ҲОТИРЖАМЛИК,ИШОНЧ ва ҒУРУР.
Уч нарса ҳаётда энг қимматбаҳо:МУҲАББАТ,ҲУРМАТ ва ДЎСТЛИК.
Уч нарса ҳаётда энг ишончсиз:ХОКИМИЯТ,ОМАД ва ҲОЛАТ.
Уч нарса инсонни аниқлайди:МЕҲНАТ,ҲАЛОЛЛИК ва ЮТУҚ.
Уч нарса инсонни ҳалокат ёқасига олиб келади:ҲАСАД,КИБР ва ҚАҲР.
Уч нарса инсонни комиллик сари йўллайди:МЕҲР,ОҚИБАТ ва ХАЙР.
Лекин Буларнинг ЯХШИсини ўзлаштириб,ЁМОНидан ўзингни тозалагунингча умр ўтиб кетиб қолар экан....
Баходир кушаков
04.01.2013, 03:55
Дардларим оламга сиғмас,ҳақ тополмай зор ўлмишам,
На қилай ойни этакла,мен ёполмай зор ўлмишам.
Оқибатсиз бўлди дунё,на бир меҳр қолди бугун,
Бу не ёзиғ инсон учун,мен уқолмай зор ўлмишам.
Сўрдилар мендан мурувват,жоним ила бердим ани,
Лек норизо бўлмиш алар,мен ёқолмай зор ўлмишам.
Менга замон боқмас экан,майли ўзим боқай дедим,
Кўпчилик оққан ўзанда,мен оқолмай зор ўлмишам.
Эй Баҳодир бас,йиғлама,Ҳак Китобин бир бор ўқи,
Во ажаб бу не Китобки,мен ўқолмай зор ўлмишам.
(с)
Баходир кушаков
24.01.2013, 06:09
Раҳматли дадам ҳайдовчи эдилар.Асака-Тошкент йўловчи автобусини бошқарардилар.Тошкент автовокзалида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган дадам каби ҳайдовчилар ўзаро "гап" ейишга қарор қилишибди.20 та ҳайдовчи ичида дадамларга 12 чи навбат тушибди,қуръада.Тасодифми билмадим 11 чи ўрин дадамнинг шеригига тушган.Ҳар ойнинг 20 чи санасида "гап"куни деб белгиланган.100 сўмдан йиғинлариям бор.1986 йилнинг 20- январида дадамнинг шеригининг "гап"ида,дадам:-бизникига 12-февраль куни келасизлар -дебдилар.Жўралари:-Сотволдиака,ҳар ойнинг 20 чисида деб келишганмиз,20 чи куни бораверайлик-дейишса,дадамлар қаттиқ илтимос қилиб туриб олибдилар.Ҳайдовчиларнинг кўпчилигидан ёши улуғроқ бўлганигами,аҳири кўнишиб,12-февраль кундузи соат 13 00 га келадиган бўлишибди. 11-февраль куни,биз ишдамиз,дадам ўзлари машинасини миниб,бозорга бориб керакли хамма ҳаражатни қилибдилар.Маҳалладан ҳам айрим қўшниларни эртага "гап" берятганини айтиб,таклиф қилибдилар.Кечки пайт биз ишдан келганимизда,дадам оғриб қолдилар.Бир пасда тез ёрдам чақирдик,Андижондан профессорниям олиб келдик,бўлмади,соат 22 20 да жон бердилар.Жаноза 12-февраль,соат 15 00 га тайинланди.Уйимиздан 150 метрлар чамаси бурилиш бор.Воҳа тарафдан келган ҳайдовчи жўралар,тошкентда тўпланишиб,ҳаммаси бирга келишган экан.Бурилишдан бурилиб,эшик тагидаги тумонат одамни кўришиб,-Сотволди ака "гап"беряптиларми,тўй қиляптиларми -дейишиб ҳайрон бўлишган экан.Воқеадан ҳабар топишгач,бир бир ёнига кириб,видолашиб чиқишди."Гап"да сўйилиши керак бўлган қўй,"уч"ига сўйилди.Жўралари жанозадан кейин кетишмади,Дадамнинг яқин ошналари уйларига олиб кетишибди.Эрталаб,ҳаммаси қўл қовуштириб,эшик ёнида келди,кетдини кузатишди.12 февралга жўралар кўнишмай турганда,дадамлар ҳафа бўла бошлаган эканлар,шунда улар мажбур,ёшининг ҳурматидан, қоида бузилсаям рози бўлишган экан.Шу шу дадамларни эслашганда,маҳалла кўй:-"Ўзининг жанозасига,ўзи одам айтган"-дейишади.Бу гапларнинг балки "оқибат"мавзусига алоқаси йўқдир,лекин февраль яқинлашаётганигами,ғалати воқеа бўлгани учун айтиб бергим келди.Барча ўтганларнинг оҳирати обод бўлсин!
;(
Bir qo'shnimiz bor edi...o'tgan yaqin yillarda har tongda uyidan uzoqroqdagi tomorqasiga borib dehqonchilik qilib, habar olib qaytib kelar edi.
Uning bir iti ham bor edi, doim yonida birga borib kelardi. Katta, bahaybat it doim hamroh bo'lishga odatlangandi...
Xudo o'z rahmatiga olgan bo'lsin, qo'shnimiz olamdan o'tdi.
Qo'shnimizning haligi iti ancha qarib qoldi, lekin hamon egasining o'rniga har kuni tomorqasidan habar olib keladi. Haligi it har kuni boshini quyi qilgancha borib keladi...
Shu ham sadoqat, shu ham bir oqibat menimcha.
Shu katta bahaybat itda ham qalb bor, agar quloq tutilsa uni eshitishingiz mumkin.
Lekin afsus ba'zi kishilarda yo'q...ular do'stlariga emas, o'zning onasiga, ona vataniga, ona tiliga oqibat qilmaydilar-ku...
Tulqin Eshbekov
09.02.2013, 02:22
Оқибатсиз кимсалар ҳақида асарлар, ҳатто фильмлар жуда кўп. Бироқ, оқибатли инсонлар сиймоси ёрқин намоён этилган асарлар негадир камроқ...
Сабаби, оқибатли инсон бўлиш анча мушкул, уларнинг образини яратиш ундан ҳам қийинроқ бўлса керак.
Барибир, оқибатли инсонлар кўп!
Tulqin Eshbekov
15.02.2013, 00:06
Вақтингиз ҳар қан зиқ бўлмасин, бир-бирингизга оқибат кўрсатишга албатта вақт топинг! Шунда оқибатдан олам ёришар...
Баходир кушаков
22.02.2013, 01:52
Бу,ёруғ оламнинг бир фарзи,эй дўст,
Инсоннинг Аллохдан жон қарзи,эй дўст.
Ҳақдорга ҳаққини бергунча эй дўст,
Арзимас дунёга,сен арзи,эй дўст.
(С)
Tulqin Eshbekov
24.02.2013, 01:27
Форумимизда оқибатли инсонлар кўпаяётгани менга илҳом бахш этмоқда!
Баходир кушаков
24.02.2013, 03:24
Ҳа,ҳар лаҳзада намоиш этишяпти.
Tulqin Eshbekov
24.02.2013, 09:39
ҳар лаҳзада
Профессионал журналистлар ҳам шунчалик ҳар лаҳзада ижод қила олмайдилар. Айрим фидойи форумдошларга қойил қолиш керак. Қачон форумга кириб қуйи қисмига назар ташласам, албатта бир-иккитаси "жилмайиб" турган бўлади...
Баходир кушаков
27.02.2013, 04:59
"АЖАБ" ЗАМОН КЕЛДИ...
Ажаб бир замонлар келмишдир қаранг,
Инсонлар ўзларин яхши билмаслар.
Ҳақнинг ҳақлигига ишонишса ҳам,
Қўрқмасдан ибодат, тавба қилмаслар.
Ҳув ана, дўконда сотувчи турар,
Юзингга бақрайиб ҳақингдан урар.
Уч фарзанд онаси, эри бор аёл,
"Танишув сайтида"да ҳуфёна юрар
.
Бошлиққа иш тушса қўлингга қарар,
Бир ҳаром порадан қилмайди ҳазар.
Қаранг тўрт мучаси соғлом қашшоқдан,
Пули кўп бир чўлоқ пойгада ўзар.
Юртида нонини тополмаганлар,
Мажбуран ўзгалар юртини кезар.
Кулайми,йиғлайми қаранг бир "қўчқор",
Ем бериб сийлаган ҳожасин сузар.
Тузинг еб, тузлиққа туфурадилар,
Ўз итинг ўзингни вовиллаб қопар.
О, фалак билмадим айтчи, не учун,
Эшагинг семирса ўзингни тепар,
Ҳожака зинодан ўзин тиймаса,
Ҳожона келинин қийнаб қўймаса,
Ҳожининг бир ночор қўшниси туриб,
ўн марта ҳожига бориб тўймаса.
Қиморбоз,гиёҳванд,ароқҳўр,каззоб,
Биларлар дўзахда борлигин азоб.
Бари бир қўрқмасдан айшин сурарлар,
Ўйламас кун келиб, бермоғин жавоб.
Мен бугун кўрганим ёзгандим ҳолос,
Ўйламанг ҳаммани шундай деб,асло,
Иймони бутунлар,нони ҳалоллар,
Борлиги туфайли бу дунё аъло.
(С)
Tulqin Eshbekov
02.03.2013, 19:22
ЭЗГУЛИК ГУЛИ
(Ҳазил)
Баҳор тафти кезар оламда,
Дилда умид гуллари чаман!
Соғинч ила Эзгулик гулин,
Мен хаёлан ҳар кун қучаман!
Эзгуликнинг гулидир – Форум!
Унда кўринг ақл қаймоғин.
Ижод қилар қаламин қайраб,
Писанд қилмай юрак қийноғин...
Қулоқларим остида мудом,
Ҳазил-ҳузул гаплар жаранглар.
Маърифатнинг бўстонида ҳеч,
Юрманг, асаблари таранглар...
(Шеърнинг давомини таътилдан қайтганимдан сўнг ҳавола этмоқчиман).
Таътилдан кейин дийдор кўришгунча!
Баходир кушаков
09.03.2013, 02:53
Аввало аёлларимизни 8 март байрамлари билан табриклайман. "Тўлқин Эшбеков ва бошқалар" мавзусига бизнинг ҳабар ёзишимизга йўл беркитилганми, билмайман. Қисқаси унга ҳабар ёза олмадик. Ё компьютерни яхши билмаймиз, ёки юфорумни. (лекин гап унда эмас) Икки йилдан бери форумда юриб, домланинг бировни ҳақорат қилганини, ёки бирор бир форумнинг қоидасини бузганини кўрмагандим. (аммо кўпинча ҳақиқатни гапирганларига гувоҳ бўлганман). Бу инсонни ҳаётда қандай эканлигини умуман билмайман. Зеро бу форумдаги минусларни, очиқ менсимай гапиришиларни, ҳатто мен анча ҳурмат қилаётган айрим форумдошларнинг ҳам домлага нисбатан муомаласи мени ҳайрон қолдираётганлигидан, домлани жуда "яхши"одам экан деган ҳулосага кела бошлаяпман. Эртага Тошкентга келиб, айрим ҳурматимизга сазовор бўлган форумдошларнинг озгина суҳбатларини олиш учун бирор ерга чақирамиз деб турган эдим, домла ҳам шу рўйҳатда бор эдилар, ҳозир ўйланиб қолдим. (Русча гапирганда, балки "не стоит" домла билан гаплашиш?) Домладаям айб бор. Сал сирларини бериб қўйибдилар форумда. Ким эринмаса, бир туртиб ўтяпти. Яшасин форум! "Оқибат" мавзусиниям ёпинглар, форумдошларнинг бир бирига кўрсатаётган "оқибат"ларига, МҲҲ ҳам ўз "оқибат"ини кўрсатса ажабмас. Оммавий тарафма тарафчиликка йўл қўйиш мумкин эмаслигини барчамиз биламиз деб ўйлайман. Форум фисқу фасод уясига айланиб кетаётганлигига ҳам бир эътибор қаратиб қўйсалар бўлармиди, муҳтарам форум маъмурияти?Форумдаги яхши мавзулар тўҳтаб,фақат ғийбат мавзуси авж олятганлигиям гапимизнинг бир мисоли.Чунки модераторларимиз ҳамиша ё огоҳлантириш беришади, ёки бан. Уям камчилик томонга.Муросага келтириш керак. Яна бир бор аёлларимизни байрамлари билан табриклайман.
Отабек Грузин
18.03.2013, 02:21
" Siz bola tarbiyasida 5 kun kechikibsiz"
Аввало узр сурайман. Мен мавзуни куриб чикаётиб шу постга келганда бир нарсани айтгим келди. Узи аслида бола тарбияси унинг тугилишидан бошлаб эмас, унинг она бачадонига тушган кунидан бошлаб тарбияланиши лозим. Аввало бисмиллох билан бошланиб, кейин аёл хомиладор булганидан кейин эътибор тамоман аёлга каратилиши керак. Кунгли истаган нарсани истеъмол килиши, куп кайгуриб, кайфиятсиз холатга тушмаслиги. доим хурсанд кайфиятда юриши, огир нарсаларни кутармаслиги, шахсий соглигини эхтиёт килиши,хамиша чиройли, гузал нарсаларга караши ва витаминли таомларни купрок истеъмол килиши талаб килинади. Шунда аёл, кон босими кутарилмай, кони камаймай, тугиш жараёнида кийинчиликка учрамай бемалол тугади. Тугилган фарзанд эса, соглом ва атроф мухитдаги таъсирларни тез узлаштирадиган булиб тугилади. Ким 5 кунга кечикибсиз деган билмадиму, лекин хозирги замон олимларининг фикри шу. Мен хозир Кореадаман. Бу ердаги 3 яшар боланинг зехнини куриб ёка тишлайсиз. Агар биз хам аёлларимиз хомиладорлик пайтида керакли эътиборни берсак, менимча узбекнинг хам зехнига тенг келадигани йук. Тарихимиз бунга мисол.
Баходир кушаков
20.03.2013, 03:57
Узи аслида бола тарбияси унинг тугилишидан бошлаб эмас, унинг она бачадонига тушган кунидан бошлаб тарбияланиши лозим. Аввало бисмиллох билан бошланиб, кейин аёл хомиладор булганидан кейин эътибор тамоман аёлга каратилиши керак. Кунгли истаган нарсани истеъмол килиши, куп кайгуриб, кайфиятсиз холатга тушмаслиги. доим хурсанд кайфиятда юриши, огир нарсаларни кутармаслиги, шахсий соглигини эхтиёт килиши,хамиша чиройли, гузал нарсаларга караши ва витаминли таомларни купрок истеъмол килиши талаб килинади. Шунда аёл, кон босими кутарилмай, кони камаймай, тугиш жараёнида кийинчиликка учрамай бемалол тугади. Тугилган фарзанд эса, соглом ва атроф мухитдаги таъсирларни тез узлаштирадиган булиб тугилади
Акушер - гинекологмасмисиз мабодо ака? (шундай бўлишингиз мумкину, лекин мен ҳазил аралаш сўрадим). Гапингизга юз фоиз қўшиламан. Аёлларимизни асрашимиз керак, айниқса ҳомиладор бўлсалар. Бизда бошқа миллатларга қараганда бола тарбияси асосан одоб-аҳлоқ томонлама анча яхши. Лекин мақтана оламизми? Ўзи қандай тарбия қиламиз? Ота - боболаримиздан қолган одоб доираси, динимиз туфайли, биз фарзанд тарбиясига унча (умуман эмас) эътибор бермасак ҳам, улар катта бўлганларида ҳарқалай ўзидан каттани, ота-онани ҳурмат қилишни, ўғирлик қилиш, ёлғон гапириш ва шунга ўҳшаш айрим иллатларнинг ёмон эканлигини тушинган ҳолда улғайишади. Кўп солиштираман. Бу ерда (Украинада) умуман тескари ҳолат. Одоб, аҳлоқ бизникидан анча паст. Лекин фарзандларининг зеҳни жуда ўткир. Мана Кореада ҳам шундай экану. Бу ердаги гўдак болаларига беришаётган эътибордан ҳайратга тушасиз. Бирарда меҳмонга бориб қоламиз. 4-5 яшар бола ҳонада тўполон қилиб, бутун ҳонани бошига кўтарсаям, бирортаси "ҳой тек ўтир" деб қўймайди. Бемалол гаплашиб ўтирверишади. Биз бундай ҳолатга ўрганмаган бўлганимиз учун, ростини айтсам жуда ҳунобим ошади бепарволикни кўриб. Болани ўзи билан гаплашсангиз маза қиласиз. шунақанги ақлли гапларни гапиради қўяверасиз. Бунинг сабаби, улар одобдан ўргатишмасаям, эринмай илм ўргатишга ҳаракат қилишларидир. Ўзлари бироз камроқ ейишсаям, боласи учун онгли ўйинчоқларни олиб бериши, бола берган саволларга эринмай, алдамай, тўғри жавоб бериши бўлса керак. Раҳматли Ҳожибой Тожибоев айтганидек, "Қайт куясан,борма куясан" деб тураверсак......
Қисқаси, ҳомиладорликдан тортиб, туғилганидан кейин ҳам эътиборни сусайтирмаслигимиз керак деб ўйлайман.
Отабек Грузин
20.03.2013, 14:47
Акушер - гинекологмасмисиз мабодо ака?
Йўқ гинекологмасман. Беш фарзандни отасиман ҳолос.
Лекин мақтана оламизми?
Бизда, ота-онага, ёши катталарга ҳурмат кучлироқлигини кўпроқ кузатганман.
Ўзи қандай тарбия қиламиз?
Тўғри юр, тўғри тур, ҳурмат қилни кўпроқ гапирамиз. Лекин тарбияни комплекс равишда олиб бориш керак.
Ота - боболаримиздан қолган одоб доираси, динимиз туфайли,
Бу ҳам анча роль ўйнайди албатта.
шунақанги ақлли гапларни гапиради
Шуни айтгандимда, мен ҳам ўзимизникилар билан солиштираман бир зумда. Бунинг ҳаммасига ҳомила тарбияси сабаб деб ўйлайман. Камида уч йилдан кам бўлмаган вақтда ҳомиладор бўлиш ҳам катта аҳамиятга эга.
"Қайт куясан,борма куясан" деб тураверсак
Агар ўша пайтда эринмай бориб, боланинг қўлини плитага яқинлаштириб, иссиқни ҳис қилдириб қўйилса менимча бола қайтиб бормайди. То куйгунича қараб турмай.
Nina Bendik
06.04.2013, 11:07
Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида 2013 йил 04 апрелдан 17 апрелгача бўладиган маънавий-маърифий тадбирлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2013 йил 2 апрелдаги “Тошкент шаҳрида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Ватан тараққиёти ғояларини тарғиб этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №55-Ф-сонли фармойишида белгиланган вазифалар бўйича Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликка қарши курашиш, институт жамоаси ва талаба-ёшларини турли таҳдидлардан асраш, хуқуқий маданият ва огоҳликни ошириш ҳамда мустақиллик ва тинчлик неъматларини муқаддаслигини кенг тарғиб этиш мақсадида институт ректорининг 04.04.2013 йилда 23-сонли фармойиши қабул қилинди.
Мазкур фармойиш ижроси бўйича, 4 апрелдан 17 апрелгача бўлган муддатга “Тинчлик ва барқарорлик-олий неъмат” номли мавзуда барча талаба-ёшлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар ўртасида учрашув жадвали ишлаб чиқилди ва учрашувда шаҳар ҳокимлиги томонидан тақдим этилган “Тинчлик учун курашмоқ керак” номли фильм намойиш этилиши ҳамда унинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириб берилмоқда.
Dilya Hasanova
08.04.2013, 09:40
Nina Bendik охирги хабарни "Оқибат" мавзусига нима алоқаси бор?
Баходир кушаков
28.04.2013, 01:02
Қизиқ, "оқибат" мавзусига ҳеч ким оқибат кўрсатмай қўйибдия?
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot