Просмотр полной версии : Ўзбекона бўлим...
AbuMuslim
10.06.2011, 15:01
:biggrin: ИФТИХОР :biggrin:
Бир гал анча олис сафарга чиқишга тўгри келди. Аввал Германияга учдик. Ундан Америкага. Сўнг Швейцарияга. Кейин Англияга...
Ниҳоят Лондондан Тошкентга учадиган бўлдик. Ҳаво кемасига чиқишимиз билан осойишта ва ёқимли овоз янгради: «Ассалому алайкум, хонимлар ва жаноблар! Сизларни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа-компанияси номидан муборакбод этамиз!» Ростини айтсам, кўзимдан ёш чиқиб кетди. Бу сўзлар менинг тилимда, она тилимда жаранглади! Ватанимдан минглаб чақирим нарида, тагин юзлаб хорижий йўловчилар ўтирган кемада!..
Ақалли мана шу ҳолатнинг ўзи учун Истиқлолга минг бора "таъзим" қилишга тайёрман!
Ўткир Ҳошимов. "Дафтар ҳошиясидаги битиклар"
Anvar Atakhanov
10.06.2011, 15:19
Хм, армиядан келганимда телевизордаги дикторларнинг "Ас-салому алайкум" деб курсатувни бошлаганларида (Олдин "Салом уртоклар" дейишарди ута жиддий охангда) ва бошларидаги дуппини курганимда ичимда канакадир бир тулкинланиш пайдо булганди.
Олдинлари хизмат (армия) га керак бўлса европа мамлакатларига борилардику, ўша вақтда бир қишлоқдошим Чехияга тушган экан. Ҳарбий қисмнинг хожатхонасига кирганда кўзи девордаги ёзувга тушиб, йиғлаб юборган экан. Яъни деворда шундай ёзилган: "Хасака каталата ИСЛАМБЕК" - деб, пастидан "БУ ЕРДА ИСЛОМБЕК БЎЛГАН" - деб ўзбекчалаб ёзиб қўйган экан. Ана шу Исломбекнинг ўзи ҳам бизнинг қишлоқдан. Лекин 2 йил олдин шу ерда бўлган экан. Жуда ҳам қувноқ одам. Чех тилини билмаганидан оғзига келган сўзларни ёзганини гапириб берганди. ;)
Яъни деворда шундай ёзилган: "Хасака каталата ИСЛАМБЕК" - деб, пастидан "БУ ЕРДА ИСЛОМБЕК БЎЛГАН" - деб ўзбекчалаб ёзиб қўйган экан. ;)
Xasaka katalata deng))))))))))
Tutula matata talam tulula - shu gapni o'qib dumaladim))
AbuMuslim
11.06.2011, 03:32
Тилга эътибор – элга эътибор, шу нарсани қаерда бўлсак ҳам унутмаслигимиз керак... она тилимиз шаънини ўзимиз баландга кўтармасак, ким тилимиз учун қайғуради... бу билан бошқа тилларни ерга ураётганимиз йўқ... менимча ўз тилини яхши кўрмаган одам бошқа тилларни яхши кўра олмайди... (яъни ўз онасини яхши кўрмаган одам қўшни холани яхши кўриши ғалати эмасми?)
Шунинг учун ўз тилимизда мулоқот қилишдан уялмаслигимиз керак... Тилимизни ҳурмат қилинишини таъминлашимиз керак...
Tulqin Eshbekov
12.06.2011, 08:28
Бир олима дарсда ғалати сўз ва ибораларни қўлларкан. Унинг шогирди магистрлик диссертациясида ҳатто кичик сарлавҳалардан бирига: "Натижакорлик" деб қўйганини кўриб энсам қотди...
Унга эътироз билдирсам, бу рус тилидаги фалон сўзнинг айнан таржимаси, деб туриб олди...
Бир пайтлар қайсидир газетада сабзавоткорлар ҳақида сўз юритган бир мухбир "бодрингкорлар", "помидоркорлар" каби сўзларни ҳам ўйламай-натмай ишлатганини танқид қилгандим.
"Натижакорлик", "бодрингкорлар", "помидоркорлар", "менсизлик" каби ясама (менимча, ўта беўхшов!) сўзлар тилимизни бойитадими ё...
AbuMuslim
12.06.2011, 08:31
"Натижакорлик", "бодрингкорлар", "помидоркорлар", "менсизлик" каби ясама (менимча, ўта беўхшов!) сўзлар тилимизни бойитадими ё...
Қайси бурчакдан назар солишингизга боғлиқ... : )
AbuMuslim
12.06.2011, 08:41
Бир олима дарсда ғалати сўз ва ибораларни қўлларкан. Унинг шогирди магистрлик диссертациясида ҳатто кичик сарлавҳалардан бирига: "Натижакорлик" деб қўйганини кўриб энсам қотди... Унга эътироз билдирсам, бу рус тилидаги фалон сўзнинг айнан таржимаси, деб туриб олди...
Бу ёзганларингиз... бўлим номга тегишлими?
...Унга эътироз билдирсам, бу рус тилидаги фалон сўзнинг айнан таржимаси, деб туриб олди...
Siz ham aytmapsizda,"Tarjimonchi emasakansiz" deb)))
Odam "dehqonchi"mi,"kosibchi"mi bo'gandan keyin ishini yaxshi qilishi kerak:dash2:
Шох Салтан
14.06.2011, 07:36
"Натижакорлик", "бодрингкорлар", "помидоркорлар", "менсизлик" каби ясама (менимча, ўта беўхшов!) сўзлар тилимизни бойитадими ё...
ўзбек тили ҳақида суҳбат кетганидан кейин бу сўзлар тилни бойитиши мумкин, лекин буни эртага халқ қўллайди деб бўладими?
масалан, дорилфунун, тайёрагоҳ, ойнаи жаҳон ва ҳ.к. улар вақт ўтиши билан кам қўлланиб охири уларни европалашган вариантлари қўллана бошлади. Хотя булар чиройли эшитилса ҳам.
мен юқоридаги сўзларга яна кўп сўзлар қўшиш мумкин дейман. думбултентак, тақирбош, жиприқи, таралла-бедод, ҳаа.
натижакорлик - бу результативность бўлса керак шундайми?!
збек тили ҳақида суҳбат кетганидан кейин бу сўзлар тилни бойитиши мумкин, лекин буни эртага халқ қўллайди деб бўладими?
масалан, дорилфунун, тайёрагоҳ, ойнаи жаҳон ва ҳ.к. улар вақт ўтиши билан кам қўлланиб охири уларни европалашган вариантлари қўллана бошлади.
Юкоридаги сузлар туркийча (Узбекча) эмас, балки форсча, арабча булгани учун воз кечилган. вилоят, туман каби сузлар хозир яхшигина оммавийлашган.
Одатда предмед ёки харакат бор булса-ю, унинг тилда ифодаси булмаса, янги суз узлаштирилади. тилимиз энг бой тиллардан бири.
Шу уринда "Дафтар хошиясидаги битиклар"дан битта иктибос:
“Муҳаббат” деган сўз ҳамма тилларда бор. Инглизларда-“Лав”, немисларда-“Либе”, лотин тилида “Амор”, рус тилида “Любов”... “Любов к Родине”, “Любоб к женшине”, “Любов к матери”... Албатта, барча тилларда бу сўзнинг бир неча хил ифодаси ҳам бор. Аммо ўзбек тилида “Муҳаббат” деган сўз шу қадар ранго-ранг маъноларга эгаки, ҳайратда қоласиз! “Ёқтириб қолмоқ”, “Кўнгил бермоқ”, “Мойил бўлмоқ”, “Хуштор бўлмоқ”, “Ошуфта бўлмоқ”, “Дил бермоқ”, “Бедил бўлмоқ”, “Мубтало бўлмоқ”, “Мафтун бўлмоқ”, “Маҳбуб бўлмоқ”, “Ошиқ бўлмоқ”, “Яхши кўрмоқ”, “Ишқ”, “Ишқи тушмоқ”, “Ишқи фоний”, “Ишқи боқий”, “Севги”, “Муҳаббат”, “Меҳр” ва ҳоказолар... Табиийки, булар орасида бошқа тиллардан кирганлари ҳам бор. Бироқ уларнинг барчаси- тенг ҳуқуқли ўзбек сўзлари! Гап фақат бунда ҳам эмас. Бу ибораларнинг ҳаммаси умуммаънони англатади ва ... ҳар бири алоҳида маъно ташийди! Мумтоз адабиётда “ишқ” сўзининг ўзи икки хил маънони ифодалайди. “Ишқи фоний”- маҳбубага нисбатан севги. “Ишқи боқий” –Тангрининг дийдорига етиш... Бугунги кунимизга келсак... Бошқа тилларда учраши мушкул бўлган ғалати ҳолатларни кўрамиз. “Ватанга мойил бўлмоқ” деган ибора кулгили туюлади. “Ватанни севмоқ” дейилади. “Ота севгиси” дегани шаккокликка ўтиб кетади. “Она ишқи” дегани гуноҳ ҳисобланади. Фарзанднинг онага “Хуштор бўлмоғи” дўзахийлик саналади. “Ота-она меҳри”, “Фарзанднинг ота-онани яхши кўриши”, “Фарзанд меҳри” дейилади... Шундай қилиб, “Ёқтириб қолмоқ” билан “Кўнгил бермоқ”, “Кўнгил бермоқ” билан “Ошиқ бўлмоқ”, “Ошиқ бўлмоқ” билан ”Севмоқ”, “Севмоқ” билан “Муҳаббат”, “Муҳаббат” билан “Яхши кўрмоқ”, “Яхши кўрмоқ” билан “Меҳр” орасида узоқ, жуда узоқ масофа бор... Тилимиз нақадар ранго-ранг! Тилимиз нақадар бой!
Етти-саккиз ёшларда эдим. Бир куни кечки овқатни энди тугатиб турсак, кўчадан бир рус аёли қизи билан бирга кириб келди. Марғилондан келишаётган экан, машиналари бузилиб қолибди. Уларни яхшилаб меҳмон қилдик. Эртаси куни нонуштадан сўнг, хайрлашар экан, қанчадир пул тутқазди. Дадам росмана ранжиб: -Бизда меҳмондорчилик учун пул олинмайди, дедилар. Бундан ҳайрон қолган меҳмон: «Сизлар—ажойиб, бошқачасизлар», деди ўзбекчада бироз қийналиб. Ўша аёлнинг миннатдор қиёфаси ҳамон кўз ўнгимдан кетмайди.
Талабалик йилларимда япониялик бир сайёҳ йигит билан танишиб қолдим. Виза ишлари билан уч кун Тошкентда туриб, кейин Самарқандга йўл олди. Шу кунлари унга ҳамроҳ бўлдим, уйимизда бирга турдик, яхши ошхоналарга олиб бориб меҳмон қилдим. Чуст пичоғи совға қилдим. Пойтахтимизни айлантирдим. Тўғри келиб қолганидан маҳалладаги тўйга олиб чиқдим. Элчихонадаги ишлари битгач, вокзалда поездга чиқиш олдидан менга пул тутқазди. Рости гап кутмагандим, шу боис ҳайрон бўлиб: Нега деб сўрадим. Сарфлаган ҳаражатларинг учун деди. Шу пайт дадамнинг гапларни эсладим ва мен ҳам: Бизда меҳмондорчилик учун ҳақ олинмайди, дедим кулиб. Япон йигити ҳайратда қолди. Нимага, деб сўради. Урф-одатимиз шунақа, дедим. Аввалига ишонмади. Кейин гапим жиддийлиги англагач, пулини қайтариб кармонига солди ва: йигирмадан ортиқ юртларда бўлдим, қанча одамларни кўрдим, аммо Сизлар бошқача экансизлар, деди. Ёмонми, дедим атай. Йўқ, деди у, бизда бойлар ҳам шунча саҳоват қилмайди, чинданам ўзбеклар ажойиб экан. Дунёда бунақа миллат бошқа бор деб ўйламайман. Бир умр унутмайман. Японияга борсанг, яхшиликларингни қайтаришга уриниб кўраман, аммо ростини айтсам, бу даражада эплолмасам, хафа бўлмайсан…
Япон дўстимнинг мақтовларидан кейин мана шундай қадриятларга эга миллатнинг фарзанди эканимдан ниҳоятда фахрландим.
Firdavs Shoyiev
16.06.2011, 11:19
масалан, дорилфунун, тайёрагоҳ, ойнаи жаҳон ва ҳ.к. улар вақт ўтиши билан кам қўлланиб охири уларни европалашган вариантлари қўллана бошлади. Хотя булар чиройли эшитилса ҳам. Хотя, гапингизда жон борга ухшайди... :)
Шох Салтан
23.06.2011, 09:01
тилимиз энг бой тиллардан бири.
буни нима асосида айтаяпсиз?
тилимиз энг бой тиллардан бири.
буни нима асосида айтаяпсиз?
Масалан мен ўзбек тилида любоймачасига гаплаша оламан. ;)
AbuMuslim
16.07.2011, 13:57
Бошқа бўлимлардаги мавзуларнинг аксари ушбу янги бўлимга мос... шуларни кўчириб қўйсак яхши бўлар эди... тартибли бўлгани яхшиде...
Лекин бу таклифим мажбурий эмас... : ) (яна бошқача тушуниб қолманглар...)
Шох Салтан
19.07.2011, 08:10
любоймачасига
айниқса бу сўз номонгонча бўлса.
Мухаммад Сохиб
28.07.2011, 11:56
Цитата: Сообщение от JasurBek Urinboev любоймачасига Оффтоп: айниқса бу сўз номонгонча бўлса.
Наманганда Любоймачасига демайди любойчасига дейди. Кейин жааа ҳамма Наманганликлар ҳам Номонгон деявермайди.
Mahmud Jurat
16.12.2011, 15:34
тилимиз энг бой тиллардан бири.
буни нима асосида айтаяпсиз?
Буни мана бу мисол билан исботлаб кўраман. Оддийгина ҳавонинг тебранишини таърифлаш учун бизда 33 сўздан фойдаланса бўлади. Мана улар:
1. Шамол -
2. шаббода,
3. шарпа,
4. бўрон,
5. бода,
6. буюқ,
7. гармсел,
8. гўдакнинг уҳи,
9. гирдибод,
10. довул,
11. ел,
12. елвизак,
13. елпинчоқ
14. изғирин,
15. насим,
16. найсон,
17. сабо,
18. самум,
19. тайфун,
20. тўзон,
21. тўфон,
22. талғағ,
23. тўпи,
24. учоқ,
25 уюрма
26. эол,
27. эсин,
28. эпкин,
29. қасирға,
30. қуюн,
31. қаз,
32 ва 33чиси ҳозир ёдимда йўқ. Бу ўринда мен қардош туркий тиллардаги кўплаб сўзларни киритмадим. Уларни билганлар қўшиб санаши мумкин.
Alouddin
22.12.2011, 10:52
Институтда ўзи ироқлик курд бўлган араб тили домламиз бўлардилар, раҳматли Бахши домла.
Ўзбекистонни жуда яхши кўрардилар, ҳатто Сурияга, қизлариникига бориб, яшай олмай, Тошкентга қайтиб келган эканлар.
Дарсларнинг бирида «Ўзбек тилида шундай сўзлар борки, уларнинг талаффузи худди мусиқадек янграйди. Улардан бири «бурчак» сўзи»,- дегандилар.
Бир неча марта такрорлаб, «Қаранг, қандай чиройли, жарангдор сўзларингиз бор»,- деб айтгандилар.
Энди ўша воқеани эслаб, ўйлаб қоламан – биз учун одатий, ҳеч қадрсиз кўринган сўзларимиз четдан қараганда шунчалик чиройли кўринаркан!
Демак, ўзбекни ўзбек қилиб турган, миллатимизнинг асл бойлиги – ана шу, оддий сўзлар экан…
Институтда ўзи ироқлик курд бўлган араб тили домламиз бўлардилар, раҳматли Бахши домла. Ўзбекистонни жуда яхши кўрардилар, ҳатто Сурияга, қизлариникига бориб, яшай олмай, Тошкентга қайтиб келган эканлар. Дарсларнинг бирида «Ўзбек тилида шундай сўзлар борки, уларнинг талаффузи худди мусиқадек янграйди. Улардан бири «бурчак» сўзи»,- дегандилар. Бир неча марта такрорлаб, «Қаранг, қандай чиройли, жарангдор сўзларингиз бор»,- деб айтгандилар. Энди ўша воқеани эслаб, ўйлаб қоламан – биз учун одатий, ҳеч қадрсиз кўринган сўзларимиз четдан қараганда шунчалик чиройли кўринаркан! Демак, ўзбекни ўзбек қилиб турган, миллатимизнинг асл бойлиги – ана шу, оддий сўзлар экан…Qardosh uyg'urlar diyorida 3 yil yashaganman.
Har doim oila a'zolarim bilan o'zaro gaplashganimizda uyg'ur millatiga mansub kishilar "O'zbek tili bek chiroyliq" der edilar.:)
"Bular uchun begona tilning talaffuzi ajoyib ko'ringan bo'sa kerak" deb o'ylagan edim. Keyin bilsam unaqa emas ekan. Chunki uyg'urlar uchun nafaqat o'zbek tili balki qozoq, qirg'iz, turkman va tojik tili ham begona bo'lsa ham bunday e'tirof faqat o'zbek tiliga nisbattan aytilgan edi.:)
AbuMuslim
22.12.2011, 21:54
Форумнинг "ўзбекона" қисмига "мустаҳкам оила" деган бўлим очиб, оилага оид мавзуларни кўчириш чиқиш керак...
Nigora Umarova
23.12.2011, 09:33
Форумнинг "ўзбекона" қисмига "мустаҳкам оила" деган бўлим очиб, оилага оид мавзуларни кўчириш чиқиш керак...
Ushbu talabni forum adminstratoriga shaxsiy xabar orqali bildiring. Bo'lim ular tomonidan ochiladi.
AbuMuslim
14.11.2015, 23:32
Ўзбекча бўлимлар умуман ривожланмабди...
Ўзбекча бўлимлар умуман ривожланмабди...
Sababi nimada deb o'ylaysiz?
2-3 yil oldin biroz jonli edi bu bo'limlar.
Shu kunlarda faqat Nigora Umarova, Spark, Sh.Dolimovlar postlari kuzatiladi, o'zingiz ham anchadan beri yo'qsiz :)
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot