Просмотр полной версии : Холис фикрлар минбари
Tulqin Eshbekov
24.04.2011, 07:56
Бир пайтлар бир форумдошимизнинг "Форумимизни ўзимиздан бошқалар ўқимаяпти":cray: қабилидаги гапидан дилим ғаш бўлганди. Тасаввур қилинг, не уқубатлар билан газета чиқарсанг-у, уни ҳеч ким ўқимаса...:dash2:
Кейин, ишда, кўча-кўйда ўзаро суҳбатларда айнан шу мавзуда (яъни, форумимиз ҳақида!) сўз очган инсонларнинг фикрларини ён дафтаримга қайд этиб қўядиган бўлдим.:buba: Улар орасида мақтов ҳам, танқид ва таклифлар ҳам анчагина.:clapping: Ушбу саҳифада азиз мухлисларимизнинг дурдона фикрларини аниқ фактлар (яъни, суҳбатдошимизнинг кимлиги, қаерда айтгани ва ҳ.к.) билан ёритиб борсак, бу ҳам ўзига яраша "кўзгу"га айланармиди!:shok:
Шундай эзгу мақсадда очилган саҳифамизда эътиборли, зукко форумдошларимиз ҳам (эшитганларини эшиттириб!) иштирок этадилар, деган умиддаман.
Tulqin Eshbekov
24.04.2011, 08:03
ЎзМУ журналистика факультети профессори, таниқли олим, шоир ва ёзувчи Мухтор Худойқулов 2011 йил 30 март куни факультетимизда шундай деди:
"Форумларингиз зўр экан-ку! Мазза қилиб ўқидим. Кимгадир "Ниқобингизни очинг!" деган гапингизни жа-а масал қилиб ёзадиган бўлибди-да! Форумда биз ҳам иштирок этсак бўладими?"
Яқин орада азиз устозимиз ҳам сафимизга қўшилиб қолса неажаб!
Камолиддин Зайнутдинов
24.04.2011, 11:08
Яқин орада азиз устозимиз ҳам сафимизга қўшилиб қолса неажаб!
яхши янгилик. бунақа инсонлар форумда қанча кўп бўлса шунча яхши.
Colorado
24.04.2011, 17:31
Шундай эзгу мақсадда очилган саҳифамизда эътиборли, зукко форумдошларимиз ҳам (эшитганларини эшиттириб!) иштирок этадилар, деган умиддаман.
"Олтин калам" халкаро конкус стартга чикди. Катнашчилардан бири, севимли оксоколимиз Евгений Скляревский. Балким катнашчилар ва утган давр совриндорлари тугрисида "эшитганларни эшиттириб" фикр алмашилади деган умиддаман. Умумий гап, декларацияларни фойдаси булмаса керак. айнан, Хасан Пойдаевга ухшаганлар тугрисида :((
Tulqin Eshbekov
25.04.2011, 01:17
форумда қанча кўп бўлса
Форумимизнинг миллион-миллион аъзолари бўлишини орзу қиламан. Токи, интернетга кирган бирор инсон (айниқса, ёшлар!) форумимиз ва шу каби улуғвор фикрлардан яшнаб турган сайтларимиздан бош кўтара олмаса!
Бунинг учун форумимизнинг интеллектуал салоҳиятини янада оширишимиз шарт!
Tulqin Eshbekov
25.04.2011, 01:29
Шу йил январь ойи ўрталарида севимли шоирамиз Умида Абдуазимова билан автобусда учрашиб қолдик. Устоз шоирадан ўтган асрнинг 80 йилларида (талабалик давримизда!) журналистика, бадиий ижод сирларини ўргана бошлаган эдик.
Тажрибали журналист ва муҳаррир, дилбар шоира Умида опа форумга қизиқиш билан қараши ҳақида айтиб қолдилар! "Бир куни хонамга Нигора Умарова деган истараси иссиққина қиз келди. Жуда истеъдодли экан. Мени форумга таклиф қилди! Яқин орада аъзо бўлмоқчиман, бунинг учун интернетда ишлаш сирларини яхшилаб ўрганиб олишим керак..." дедилар ҳаяжон билан.
Мен форумимизни шунчалик мақтаб юбордимки, кейин ўзим ҳам шундай форумга аъзо эканлигимга севиниб кетибман...
Masud Mahsudov
25.04.2011, 09:33
Шу йил январь ойи ўрталарида севимли шоирамиз Умида Абдуазимова билан автобусда учрашиб қолдик. Устоз шоирадан ўтган асрнинг 80 йилларида (талабалик давримизда!) журналистика, бадиий ижод сирларини ўргана бошлаган эдик.
Тажрибали журналист ва муҳаррир, дилбар шоира Умида опа форумга қизиқиш билан қараши ҳақида айтиб қолдилар! "Бир куни хонамга Нигора Умарова деган истараси иссиққина қиз келди. Жуда истеъдодли экан. Мени форумга таклиф қилди! Яқин орада аъзо бўлмоқчиман, бунинг учун интернетда ишлаш сирларини яхшилаб ўрганиб олишим керак..." дедилар ҳаяжон билан.
Мен форумимизни шунчалик мақтаб юбордимки, кейин ўзим ҳам шундай форумга аъзо эканлигимга севиниб кетибман...
Domla, Umida opa Abduazimova forumga 2009 yil 3 aprelda (http://uforum.uz/member.php?u=6037) a'zo bo'lgan ekanlar... 13 ta xabar qoldirgan ham ekanlar... Yo men adashayapmanmi, ular Siz nazarda tutgan Umida opa emasmilar?
Катнашчилардан бири, севимли оксоколимиз Евгений Скляревский.
"Энг яхши матбуот хизмати" йўналишида бу йил илк бора биз ҳам уриниб кўряпмиз...
Nigora Umarova
25.04.2011, 12:51
Катнашчилардан бири, севимли оксоколимиз Евгений Скляревский.
"Энг яхши матбуот хизмати" йўналишида бу йил илк бора биз ҳам уриниб кўряпмиз...
Omadingizni bersin.
Colorado
25.04.2011, 22:58
Халкаро сайтларни бирида шундай ахборотга дуч келдим:
Фойдаланувчилар томонидан тўлдирилиб бориладиган Wikipedia интернет энциклопедиясининг ўзбекча варианти мақолаларнинг ўта камлигидан ёпилишини эълон қилган.
Нахотки рост булса, уят эмасми бу холат...... Форумдошларни фикри канака?
Tulqin Eshbekov
26.04.2011, 05:33
Siz nazarda tutgan Umida opa
Ўша Умида опа! Ҳозирча унга форумда иштирок этишларига ёрдам берилган. Янглишмасам, кўпгина устозларга шу тариқа ёрдам берилаётгани форумда очиқ-ойдин маълум қилинган. Катта ёшдаги ижодкорларнинг кўпчилиги интернет мўъжизасини энди ўрганишга ҳаракат қилишаётганини тўғри тушунмоқ керак. Бу ҳам эзгу қадам.
Tulqin Eshbekov
27.04.2011, 05:25
Ўзбекистон Давлат Санъат институти талабалари "Зиёнет"ни катта қизиқиш билан кузатар эканлар! Азиза исмли талаба форумга аъзо бўлибди! Индира исмли қиз ҳар куни кузатиб бораркан. У миллий санъатимизга оид мавзулар ёритилишини истар экан...
Tulqin Eshbekov
27.04.2011, 06:39
Шу йил март ойининг бошларида ЎзМУ маданият саройида ўтказилган бир анжумандан қайтаётиб университет касаба уюшмаси раиси, маърифатпарвар мураббий Аҳмаджон Холмирзаев шундай деди: "Интернетга кирсам, биринчи галда форумларингизни кузатаман. Жуда қизиқ гаплар ёзилар экан. Кўп фикрлардан источник (манба, демоқчи. - Т.Э.) сифатида фойдаланса бўларкан".
Tulqin Eshbekov
29.04.2011, 05:19
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурулиши академияси катта илмий ходими, педагогика фанлари номзоди Ҳусниддин Норқулов билан шу йил февралнинг ўрталарида қилган суҳбатимиз сира ёдимдан чиқмайди. "Зиёнет"га кирсам, албатта форум мавзуларини кузатаман,- дейди заҳматкаш олим.- Мактаблар фаолияти, ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия мавзулари эътиборимни тортади. Фақат, баъзи бирёқлама фикрлардан бироз ранжийман..."
Ҳусниддин Норқуловни ҳам форумга аъзоликка таклиф қилсакмикин...
Bekmirzo
29.04.2011, 08:25
... Ҳусниддин Норқулов: "... Мактаблар фаолияти, ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия мавзулари эътиборимни тортади. Фақат, баъзи бирёқлама фикрлардан бироз ранжийман..."
...Tanqidiy fikrlarni to'g'ri qabul qilishga ko'nikmagunlaricha, ranjib yuraversalar kerak...
Qiziqqan odam taklifni kutib yuradimi? Allaqachon o'zlari forumga a'zo bo'lib, tegishli mavzularda faol ishtirok etayotgan bo'lishlari kerak edi...
Tulqin Eshbekov
08.05.2011, 05:33
faol
Кўп ишда фаоллик кўрсатаётган заҳматкаш педагог-олим бу масалада ҳам ўзлигини намоён этса ажабмас. Бундан буён айниқса педагоглар интернет оламининг олдинги сафида бўлиши давр тақозосига айланмоқда!
давр"Давр" кўрсатувида мамлакатимиз ҳаётига оид янгиликлар ёритиб борилмоқда.
Tulqin Eshbekov
10.05.2011, 08:29
давр"Давр" кўрсатувида мамлакатимиз ҳаётига оид янгиликлар ёритиб борилмоқда.
Тушунишимча, сиз "Давр" ижодий жамоаси вакили билан ҳамсуҳбат бўлгансиз.:buba: Суҳбат асносида у форумимиз ҳақида фикр билдирган! Фақат, у ҳақда ёзаётганингизда шошиб асосий гап қолиб кетибди-да:dash2:.
Эл орасида юрсангиз керак. Форум ҳақида билдирилган (ўз қулоғингиз билан эшитган!) гапларни ўртоқлашсангиз мақсадга мувофиқ бўлур эди.:clapping:
Tulqin Eshbekov
13.05.2011, 04:53
"Маърифат" газетаси таҳририятига борганимда истеъдодли ёш журналист Зоҳиджон Холов форумни қизиқиш билан кузатаётганини айтиб қолди. У форумни - "ўзига хос маърифат масканига айланмоқда" деб таърифлаганида енгил тортдим.
Келгусида Зоҳиджондек ёш истеъдод соҳиблари ҳам сафимизга қўшилиб қолса неажаб!
Tulqin Eshbekov
15.05.2011, 06:00
Форумимиз ҳақида таҳлилий фикрлар эътиборимни тортади. Таниқли олим ва публицист Зуҳриддин Исомиддинов билан яқинда ҳамсуҳбат бўлганимизда у киши форумимизни "янги фикрлар майдони" деб баҳолади.
Tulqin Eshbekov
16.05.2011, 05:01
"Форумларингизни ҳар куни катта қизиқиш билан кузатиб бораман,- деди Ўзбекистон Давлат Санъат институти "Ахборот технологиялари" кафедраси мудири, профессор Иззатилло Нуритдинов.- Кўп фикрлар замирида катта маъно бор! Фақат, интернетдек беқиёс ахборот майдонида мулоқот мавзулари бачканалашиб кетмаслиги керак. Кўпчилик учун аҳамиятга эга фикрлар ёзилса, у муайян мақсадларга хизмат қилади".
Bekmirzo
16.05.2011, 08:26
"Форумларингизни ҳар куни катта қизиқиш билан кузатиб бораман,- деди Ўзбекистон Давлат Санъат институти "Ахборот технологиялари" кафедраси мудири, профессор Иззатилло Нуритдинов.- Кўп фикрлар замирида катта маъно бор! Фақат, интернетдек беқиёс ахборот майдонида мулоқот мавзулари бачканалашиб кетмаслиги керак. Кўпчилик учун аҳамиятга эга фикрлар ёзилса, у муайян мақсадларга хизмат қилади"."Axborot texnologiyalari" kafedrasi bo'lsa-da, O'zbekiston Davlat san'at instituti haligacha o'z web-sahifasiga ega emasligining sababi nimada ekan-a?..
Tulqin Eshbekov
17.05.2011, 06:26
Веб-сайт яратиш борасида хайрли қадамлар ташлангани ҳақида эшитгандим, натижасини суриштираман. Яхшиси, ўзлари бу масалага ойдинлик киритар...
Tulqin Eshbekov
20.05.2011, 06:22
Танилиб бораётган бўлғуси тележурналист Азиза Расулова ҳамон изланишда экан. Форумга яхши ниятлар билан аъзо бўлган Азизахон яқинда янги-янги мавзулар билан муштарийларимизни мамнун қилишини билдирди!
Уйимнинг пастидаги дўконда савдо қилувчи боланинг айтишича, харидорлардан бири менинг расмимни Интернетда кўрибди. Нима экан деб қидириб қараса, мен юфорумда хабар қолдирган эканман. Шундан сўнг у форумимизни кузатадиган бўлибди, лекин қачон рўйҳатдан ўтишини айтмабди-да св-ч! ;)
Ulugbeck
20.05.2011, 17:59
Азиза Расулова ҳамон изланишда экан
Ойгул Расулова-чи? Изланишдан тухтаб колдими дейманов ))))
Tulqin Eshbekov
25.05.2011, 01:52
Шундан сўнг у форумимизни кузатадиган бўлибди
Жуда яхши бўлибди-да! Интернетни кузатишга устаси фаранг айрим ёшлар ўзимизнинг сайтларни, жумладан, форумимизни кузатишга жазм қилганини ижобий баҳоласа арзийди! Қани эди, ҳамма ёшлар шундай қилишса! Бунинг учун сизу биз масъулиятни ҳис этиб, ўша болакайларга маънавий озиқ берадиган мавзуларда ёзсак нур устига аъло нур бўлур эди!
Tulqin Eshbekov
26.05.2011, 15:44
Ажойиб филолог олим Нодиржон Ғаффоров форумни кузатганлар билан ҳамсуҳбат бўлганини ҳаяжон билан айтиб берди. Унинг айтишича, форумда дадил фикрлар кўп, деб таърифлашган эмиш. Танқидий фикрларини ҳам яширмади. "Ёш болалар билан нега тортишиб юрибсиз?" деди гўё менга насиҳат қилган бўлиб.
Ёшлар қалбига йўл топиш учун улар билан ҳатто интернетда ҳам баҳслашишдан, фикр алмашишдан эринмайман, дедим.
"Ёш болалар билан нега тортишиб юрибсиз?" деди гўё менга насиҳат қилган бўлиб.
"Шу ёш болалар ҳам келажакда сиздек "олим" бўлсин деб, гўзал фикрларим билан уларга йўл кўрсатяпман" демабсизда домла?!. ;)
Colorado
27.05.2011, 01:14
"Ёш болалар билан нега тортишиб юрибсиз?" деди гўё менга насиҳат қилган бўлиб.
"Шу ёш болалар ҳам келажакда сиздек "олим" бўлсин деб, гўзал фикрларим билан уларга йўл кўрсатяпман" демабсизда домла?!. ;)
бир маслахат берсам Тулкин домла хафа булмасалар керак. Бир ош уюштиринг, иккинчисига - сомса, десертга - маргарита коктейль, ана ушанда бу жужуклар анча юмшайди, хадеб тергамайди сизни, пиёниста с-лар. Мен кумакдош :))) бу холис фикр сизга ёкадими...
Мен кумакдош Кимга кўмакдош :) Домлагами ё пиёнисталаргами :)
бир маслахат берсам Тулкин домла хафа булмасалар керак. Бир ош уюштиринг, иккинчисига - сомса, десертга - маргарита коктейль, ана ушанда бу жужуклар анча юмшайди, хадеб тергамайди сизни, пиёниста с-лар. Мен кумакдош :))) бу холис фикр сизга ёкадими...
Таклифнику ҳар сафар айтамиз, лекин домланинг ўзлари бормаяптиларда. Бир марта кўргандим, "мен ҳам бораман" деган эдилар анави мавзумизда. Бироздан сўнг қарасам, ўша пост йўқ. Бобоп олиб кетиб қолибди. ))))
Tulqin Eshbekov
28.05.2011, 05:56
сиздек "олим" бўлсин
У ҳам, ёшлар ҳам қўштирноқ ичида олим бўлмасин! Шунинг учун ҳам писанда қилмай қўя қолдим.
Ёшлар билан баҳслашганинг сари қалбан ёшариб бориш завқини ўша ҳамкасбим кейинроқ тушунар, деган умиддаман.
Tulqin Eshbekov
28.05.2011, 06:06
бу жужуклар анча юмшайди
Москва кўзёшларга ишонмаганидек, бизнинг жужуқлар ҳам ошга алданмайди!
Colorado
28.05.2011, 06:51
бу жужуклар анча юмшайди
Москва кўзёшларга ишонмаганидек, бизнинг жужуқлар ҳам ошга алданмайди!
Тулкин домла куркманг, Иброхим ака, мен борман, колаверса ичимизда милиса хам бор :buba:
Tulqin Eshbekov
29.05.2011, 07:22
Иброхим ака, мен борман
Борингизга шукр! Сиздек доно отахонларга эргашган ёшлар кам бўлмайди.
ичимизда милиса хам бор
Унда қўрқмай олаверсак бўларкан-да! (Ҳазил маъносида кўз қисиб турган "қувноқ чеҳра" суратини тополмай қолдим).
Холис фикр: қуруқ қошиқ оғиз йиртар
Colorado
03.06.2011, 23:12
Холис фикр: қуруқ қошиқ оғиз йиртар
нимага шама килияпсиз, ичимми куйдириб...
Shomurodov Shohruh
03.06.2011, 23:41
Оффтоп:
нимага шама килияпсиз, ичимми куйдириб...
Шуям куйдиришми, мана бу (http://uforum.uz/showthread.php?p=563768&postcount=449) хакикий куйдириш...
Шох Салтан
09.06.2011, 07:16
Холис фикрларга танқидий фикрларни ҳам киритсак бўладими?
Зиёнетни мақташ холис фикрга кирадими?
Tulqin Eshbekov
11.06.2011, 09:17
Холис фикрларга танқидий фикрларни ҳам киритсак бўладими?
Зиёнетни мақташ холис фикрга кирадими?
Холис фикр ўз номи билан - холис бўлиши лозим!:buba:
Асоссиз "танқид" келтирар ташвиш...:dash2:
Зиёнет ясама мақтовга муҳтож эмаслигини унинг бутун фаолиятидан кузатиш мумкин!
Наздимда, Зиёнет ҳар куни қай даражада бўлиши фидойи зиёлиларга боғлиқ!
Ярим ҳазил гап: ЗИЁ "нет" бўлмасин!!!:naughty:
Шох Салтан
16.06.2011, 06:01
Наздимда, Зиёнет ҳар куни қай даражада бўлиши фидойи зиёлиларга боғлиқ!
ў-ў фидойи зиёлилар кимлар ўзи устод? - савол берди шогирд устозига.
Tulqin Eshbekov
18.06.2011, 08:03
фидойи зиёлилар кимлар ўзи
Маънавият, маърифат, эзгулик учун курашаётган ўқимишли инсонлар Зиёнетдек бебаҳо ахборот маконини янада юксак даражага кўтарсалар, наздимда, том маънодаги фидойи зиёлилар эканлигини намоён этган бўлади!
Такрорлайман, Зиёнет - интернет тизимида биз учун яратилган бебаҳо ахборот майдонидир! Ундан қусур ахтариш мутлақо мантиқсизликдир. Билъакс, бу майдонда ўзлигимизни қай даражада намоён этишимиз қай даражада зиёли эканлигимизни кўрсатади.
Шох Салтан
26.06.2011, 01:24
Ундан қусур ахтариш мутлақо мантиқсизликдир.
нега энди, муаммо барча одамда бўлгани каби шу форумни яратувчиларда ҳам бордир.
шундай экан зиёнетда ҳам қусур ахтариш мантиқ доирасида бўлади. албатта бу қусур асосли бўлиб чиқса. мисол учун шу пайтгача қанчадан-қанча ўзбек тилида мавзулар яратилган бўлса ҳам, ҳали ҳануз русча юфорум интерфейсидан фойдаланилмоқда. менимча нафақат форумни барча бандларини ўзбекчалаштириш керак балки, ёзаётган шу сўзларимизни ҳам текширувчи (имло) дастур киритиш керак. ўйлайманки бу форум яратувчиларининг қўлидан келади.
Tulqin Eshbekov
28.06.2011, 05:47
ёзаётган шу сўзларимизни ҳам текширувчи (имло) дастур киритиш керак. ўйлайманки бу форум яратувчиларининг қўлидан келади.
Бу бошқа гап! Форумни янада такомиллаштириш ҳақидаги таклифларни қўллаб-қувватлайман. Бироқ, бу ҳозир унда "қусур бор" дегани эмас-да. Умуман, тирноқ орасидан кир ахтариб, қўлни ишдан совутадиган гапларга қаршиман!
Битар ишнинг бошига, ботир келсин қошига! :)
Шох Салтан
29.06.2011, 06:00
Битар ишнинг бошига, ботир келсин қошига!
гапингизга қўшиламан, давом этинг домла сизни ушбу мулоҳазаларингиз менда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Tulqin Eshbekov
30.06.2011, 07:36
Фикри ожизимча, Форум - кимнингдир инновацион лойиҳаси асосида яратилган. Бу наинки ижодкорлар учун, умуман, икки оғиз гапни эплаб ёза оладиган, маънавият нурини бахшида эта оладиган зиёлилар учун ўзига хос майдон. Энди уни ўқиганда барака топадиган даражада бўлиши қалам аҳлининг салоҳиятига, саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Шундай асарлар, мақолалар, дўстона гаплар ёза олсакки, форумимизни кузатишга кирганлар чиқа олмай қолса. Шу қадар завқ олсаки, ҳатто ухлаганида ҳам қиқирлаб кулиб ётса!!:shok:
Баъзи ёзганларимизни ўқиб, кўзгуда ўзини кўргандек ҳушёр тортса... ;)
Баъзи ёзганларимизни ўқиб, саводи оша бошласа! 8-D
Баъзи ёзганларимизни ўқиб, тафаккур гуллари очилиб кетса! :p
Энди, техник, дизайн жиҳатдан ҳам форумни янада такомиллаштириш мумкиндир, буни шу соҳанинг "қассоб"лари ҳал этишса! '<
Мен Зиёнетни беғубор, ҳалол, покиза чашмага ўхшатаман. Унинг шаффоф сувларини қай тарзда ича оласиз - бу ўзингизга боғлиқ. Хоҳланг, қайнатиб, чойга айлантиринг, хоҳласанг рангли ичимликларга... Ишқилиб, сувимизни лойқалатмасангиз, билиб-билмай булғаб қўймасангиз бўлгани...:buba:
мисол учун шу пайтгача қанчадан-қанча ўзбек тилида мавзулар яратилган бўлса ҳам, ҳали ҳануз русча юфорум интерфейсидан фойдаланилмоқда.Нега энди? Пастдаги чап бурчакда тилни ўзгартириш имкони бор. Ўша ердан ўзбек тилини танласангиз ўзбекча интерфейсдан фойдаланишингиз мумкин. АбуМуслимнинг ташаббуси билан қайсидир бир мавзуда ҳашар йўли билан интерфейсни ўзбек тилига таржима қилганмиз. Албатта ҳали ҳаммаси таржима бўлган эмас, лекин анча иш қилинган.
ПС: Атрофнинг қоронғулигидан нолигандан кўра битта кичик шамчироқ ёққан афзал деган экан машойихлардан бири.
Gulchehra Ibragimova
30.06.2011, 12:16
ПС: Атрофнинг қоронғулигидан нолигандан кўра битта кичик шамчироқ ёққан афзал деган экан машойихлардан бири.
Айрим асоссиз баҳсли мавзулар учун ажойиб шиор! Ҳикмат тарзида шунақа мавзуларда доимий ёзиб қўйилса бўларкан! Ўша шамчироқ ёруғида зора "айримлар" "ўзини топиб олсаhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif"
Баъзи ёзганларимизни ўқиб, кўзгуда ўзини кўргандек ҳушёр тортса...
Эх, канийди ;-)
Tulqin Eshbekov
01.07.2011, 04:24
Эх, канийди
Ҳаракатларимиз бутунлай беиз, бесамар кетаётгани йўқ! Ҳамма ҳам эшитиб, ўқиб ўрганади, хатосини англайди, тўғри йўлни танлайди! Демак, аввал ўқиб-ўрганиб, ўйлаб, етти ўлчаб бир кесгандек дурдона фикрларни ёзаверишимиз лозим!
Tulqin Eshbekov
01.07.2011, 04:29
Қалами "Ангрен ҳақиқати" газетасида қайралган таниқли журналист Гулжаҳон Жабборова куни кеча қўнғироқ қилиб, "Форум ажойиб электрон газетага айлангани, ундаги ранг-баранг мавзуларни мароқ билан ўқиб бораётгани" ҳақида тўлқинланиб гапирди!
Шоят, сафимизга яна бир шундай забардаст журналист қўшилса! (Фақат, мени кўп танқид қиладиганлар хилидан эканлиги чатоқ-да... :( )
Шох Салтан
01.07.2011, 07:45
Нега энди? Пастдаги чап бурчакда тилни ўзгартириш имкони бор. Ўша ердан ўзбек тилини танласангиз ўзбекча интерфейсдан фойдаланишингиз мумкин. АбуМуслимнинг ташаббуси билан қайсидир бир мавзуда ҳашар йўли билан интерфейсни ўзбек тилига таржима қилганмиз. Албатта ҳали ҳаммаси таржима бўлган эмас, лекин анча иш қилинган.
мени компимда билмадим негадир инглизча ёзувлар ҳам пайдо бўлди, русчани айтмаса ҳам бўлади. тўғри ўзбекчада ҳам ёзилган. энди менга қаранг ўзини ҳурмат қилган русийзабон дўстларимиз интерфейсни баъзи қисмларини бошқа тилда бўлишига қараб туришадими? албатта йўқ. у ўзбекчада шундай "Э нима бўлса бўлар менга нима" қабилида қолдирилган чамамда.
мисол, "Тез жавоб юбориш", "Сохранить черновик", "Кенгайтирилган режим" - буни қандай тушуниш мумкин. буни ишни охирига етказа олмаслик қобилияти деб тушуниш мумкин.
AbuMuslim
01.07.2011, 09:53
буни қандай тушуниш мумкин.
Буни таржима жараёни давом этилмоқда экан деб тушинишингиз керак...
ўзини ҳурмат қилган русийзабон дўстларимиз интерфейсни баъзи қисмларини бошқа тилда бўлишига қараб туришадими? албатта йўқ. у ўзбекчада шундай "Э нима бўлса бўлар менга нима" қабилида қолдирилган чамамда.Ўзини ҳурмат қиладиган ўзбекзабон дўстларимиз ҳам баъзи қисмлар инглизча/русчалигига қараб туришгани йўқ. Баъзилари таржимага баҳоли қудрат ёрдам беришмоқда, баъзилари эса четдан туриб таржимадаги камчиликларни "ишни охирига етказа олмаслик қобилияти"га йўйишмоқда.
Ўтган сафар айтганимдай:
Атрофнинг қоронғулигидан нолигандан кўра битта кичик шамчироқ ёққан афзал деган экан машойихлардан бири.
Tulqin Eshbekov
02.07.2011, 01:26
Ўзини ҳурмат қиладиган ўзбекзабон дўстларимиз ҳам баъзи қисмлар инглизча
Э, барака топгурлар, аввало ўзбекча бехато, мантиқли ёзишни ўргансак мақсадга мувофиқ бўларди. :o
Э, барака топгурлар, аввало ўзбекча бехато, мантиқли ёзишни ўргансак мақсадга мувофиқ бўларди. Sizga shu ishni qilishni maslahat berishga anchadan beri hijolat bo‘lib yuruvdim. O‘zingizga tushunib yetganingiz uchun rahmat. O‘rganish davomida savollar tug‘ilsa ShX orqali bemalol murojaat qilavering. Qo‘limdan kelganicha yordam beraman. Ayniqsa mantiqli yozishga ko‘proq urg‘u bering.
Шох Салтан
02.07.2011, 08:20
Ўзини ҳурмат қиладиган ўзбекзабон дўстларимиз ҳам баъзи қисмлар инглизча/русчалигига қараб туришгани йўқ. Баъзилари таржимага баҳоли қудрат ёрдам беришмоқда, баъзилари эса четдан туриб таржимадаги камчиликларни "ишни охирига етказа олмаслик қобилияти"га йўйишмоқда.
охирги таржима қилган қисмни кўрсатиб юборсангиз ва қачон таржима қилинган. яна баъзилар қараб турмасдан қандай ёрдам беришяпти экан.
яна машойихлар: дил ба ёру, даст ба кор ҳам дейишган.
охирги таржима қилган қисмни кўрсатиб юборсангиз ва қачон таржима қилинган. яна баъзилар қараб турмасдан қандай ёрдам беришяпти экан.Мана http://uforum.uz/showthread.php?p=445137&postcount=72 Адашмасам таржимада 3 ёки 4 киши қатнашганди.
яна машойихлар: дил ба ёру, даст ба кор ҳам дейишган.Тап-тап этади, тагидан карвон ўтади.
Tulqin Eshbekov
03.07.2011, 08:38
Ayniqsa mantiqli yozishga ko‘proq urg‘u bering.
Баъзи мантиқсиз ёзаётганларни МАНТИҚЛИ ЁЗИШГА ЎРГАТИНГ демоқчисиз, шекилли? ;)
Баъзи мантиқсиз ёзаётганларни МАНТИҚЛИ ЁЗИШГА ЎРГАТИНГ демоқчисиз, шекилли?Мен иқтибос олган хабарингиз биринчи шахс кўпликда эди.
Tulqin Eshbekov
04.07.2011, 05:33
кўпликда
Кўпдан кўп фикр чиқиши керак! Кўплашиб битта гапга ёпишиб олиш яхшимас...
Кўпдан кўп фикр чиқиши керак! Кўплашиб битта гапга ёпишиб олиш яхшимас...Сизнинг мантиқли хабарлар ёзишни ўрганмоқчи бўлганлигингиз хақидаги хабарингиз шунақа қувонтирдики қўллаб-қувватламасдан туролмадим.
фикрFikr.uz сайти бугунги кунда кўплаб интернет фойдаланувчиларини ўзига жалб қилмоқда.
Tulqin Eshbekov
05.07.2011, 06:53
Мухлисларимиздан бири менга қўнғироқ қилиб (исмини Зумрад деди, шекилли) "форумларингизда айрим иқтибослар хато кўчирилган. Ишонмасангиз, "Ўткан кунлар" романидан олинган иқтибосни ўша китоб билан солиштириб кўринг, шунда сиз билан баҳслашаётганлар тилини тишлаб қолади" деди...
Masud Mahsudov
05.07.2011, 07:36
Мухлисларимиздан бири менга қўнғироқ қилиб (исмини Зумрад деди, шекилли) "форумларингизда айрим иқтибослар хато кўчирилган. Ишонмасангиз, "Ўткан кунлар" романидан олинган иқтибосни ўша китоб билан солиштириб кўринг, шунда сиз билан баҳслашаётганлар тилини тишлаб қолади" деди...
Ўша мулисангизга айтиб қўйинг, домла, "Шарқ" нашриёти, 2007 йил чиқарган, Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романи, 365-саҳифа, 2-абзац, пастдан ҳисоблаганда 3-2 қаторларида "Кечалари кўкка қараб келаси ой шу кунларда ёруғ
дунёда борманми, йўқманми дейман", деган Кумушнинг сўзлари бор.
Сизга маслаҳатим, ҳар хил "мухлис"ларни қидириб топгандан кўра, кўпроқ китоб ўқиб туринг, шунда оддий нарсаларни ҳам тушунадиган бўласиз, бўлар бўлмас нарсалар ҳақида бахслашавермайсиз... ;)
Tulqin Eshbekov
06.07.2011, 08:31
ҳар хил "мухлис"ларни қидириб топгандан кўра
Мухлис қидирилмайди, ўзлари пайдо бўлишади! Сизнинг телефонингизни билмас экан (мумкин бўлса, лоақал почтамга ёзиб юборсангиз) шул боис менга илтимос қилганди.
кўпроқ китоб ўқиб туринг
Сиз айтган китобларни қарийб ёдлаб олганман! Сиз айтдингиз, раҳмат, яна ўқишда давом эттираман. ;)
шунда оддий нарсаларни ҳам тушунадиган бўласиз
Оддий нарсалар мураккаблашиб кетаётган бўлса-чи?! :(
бўлар бўлмас нарсалар ҳақида бахслашавермайсиз...
Кундузи кўк кўрингани учунгина осмонни кўк деб таърифланганига эътибор бермаган айрим даҳоларга асло маломат қилмаймиз, фақат, бу хатоликдан ибрат ҳам олмаймиз. 8-D
Қуёш ботаётганда шафақ қизаради.
Қизилга талпиниб яшайди одам,
Қизилни тўлдириб учади қушлар.
Қизилда юзлдузлар нурлар сочади,
Қайси шоир кўкни ҚИЗИЛ деб ушлар.
Лойқа сув ичида учар балиқлар,
Қизилга сапчийди бўлиб мисли қуш.
Шоирликка ҳавас қилган бир йигит,
Бу кеча ҚИЗИЛ ва КЎКни кўрар туш... 8-D
Nigora Umarova
06.07.2011, 08:36
Бу кеча ҚИЗИЛ ва КЎКни кўрар туш... 8-D
Ҳазрат Навоий "Қизил, сориғ, яшил..." дея ғазал битган бўлсалар, домла сиз "қизил, кўк..." деб ашъор битибсиз-де ;)
Баҳс-мунозара шахсиятга тегувчи гапларга бориб етмоқда. Огоҳлантираман: шахсиятга тегувчи гаплар ёзилган хабарлар ўчириб ташланади ва хабар муаллифларига жарима берилади.
Tulqin Eshbekov
06.07.2011, 08:42
шахсиятга тегувчи гаплар
Ур-ра! "Гап" хазинаси яна биттага бойиди! :)
Ҳазил ўз ўрнида, фақат, мен ШАХСнинг шахсиятига тегишни гуноҳ деб биламан. Холис фикрлардан ажойиб натижалар кутиш мумкин! :D
Zokir Bobonov
07.07.2011, 16:34
Гап китоб ўқиш ва китобхонлик ҳақда кетаётган экан, кутубхонамизнинг энди "атак-чечак" қилаётган сайти (www.kitob.uz (http://www.kitob.uz)) га ҳам бир қараб қўйинг. Имкон қадар янги ресусрлар билан бойитиб боряпмиз.
Барча таклиф ва мулоҳазалар (танқид, мақтов, маслаҳат, ачиниш, дўқ-пўписа) лар, ҳамма-ҳаммасини бирдек қабул қиламиз. Биз эзгу мақсадларни кўзлаб катта йўлга чиқдик. Бунда Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!!!
Гап китоб ўқиш ва китобхонлик ҳақда кетаётган экан, кутубхонамизнинг энди "атак-чечак" қилаётган сайти (www.kitob.uz) га ҳам бир қараб қўйинг. Имкон қадар янги ресусрлар билан бойитиб боряпмиз.Яхши сайт экан. Яъни ғоя зўр. Майда чуйда камчиликлар вақт ўтиши билан тўғриланиб кетади.
Tulqin Eshbekov
08.07.2011, 05:46
Холис фикрлар минглаб китобларда ҳам битилган. фақат уларни уқиб ўқишга ўрганиш керак. Наздимда, сўнгги пайтларда китоб тарғиботи сал сусайгандек. Ушбу суҳбатлар ҳам ёшларни кўпроқ ўқишга даъват этса не ажаб!
Наздимда, сўнгги пайтларда китоб тарғиботи сал сусайгандек.
Менимча қўлдан келгунча ҳаракат қилинмоқда. Чунки нашрдан чиқаётган янги китобларнинг ўзи уни ўқишга тарғиб қилади. Китобларни алоҳида реклама қилишимиздан кўра савияли китобларни ёзишимиз муҳимроқ бўлса керак. Агар шундай керакли китоб ёзилса, ўқимайдиган одам ҳам топиб олиб ўқийди. Лекин айтганингиздек бу ҳақдаги суҳбатлар ҳам зиён қилмайди.
Tulqin Eshbekov
09.07.2011, 05:07
Менимча қўлдан келгунча ҳаракат қилинмоқда.
Китоб тарғиботининг ўзи китобхонни китоблар оламига олиб кираверади. Бу эзгу иш ҳар кунги одатимизга айланмоғи зарур.
Izzatillo Nuritdinov
30.08.2011, 22:34
Aziz birodarlar, Internetda salkam 10 yildan buyon O'zDSI sayti faoliyat yuritib keladi. Albatta uning faoliyati zo'r deb ayta olmaymiz, ammo sayt mavjud. uning web adresi: artinst.uz
Tulqin Eshbekov
02.09.2011, 04:25
Internetda salkam 10 yildan buyon O'zDSI sayti faoliyat yuritib keladi.
Шу сайт ҳақида батафсилроқ маълумот берсангиз мамнун бўлардик.
Tulqin Eshbekov
13.09.2011, 06:19
Ўтган куни 28-автобусда бир зиёли киши билан ҳамсуҳбат бўлиб қолдим. У киши форумимизни қизиқиш билан кузатиб бораётгани ҳақида мароқ билан сўзлади. Маънавий-маърифий, одоб-ахлоққа оид мавзуларда кўпроқ фикрлар ўқиш истагини билдирди. (Афсуски, исм-шарифларини сўрамабман).
Tulqin Eshbekov
26.09.2011, 07:38
Интернетни менга шахсан ўргатган устозим билан бир маъракада учрашиб қолдик. Анчадан бери у билан кўриша олмай юргандик. Устоз форумимизни кузатиб бораётганини, унда ёзилаётган фикрлар сайқал топиб, саводлилик даражаси тобора ортиб бораётганини эътироф этди.
Фақат... исми-шарифларини ёзиб юбормаслигимни "қистириб" ўтгани чатоқ бўлди-да... ;)
Bekmirzo
26.09.2011, 14:06
Интернетни менга шахсан ўргатган устозим билан бир маъракада учрашиб қолдик. Анчадан бери у билан кўриша олмай юргандик. Устоз форумимизни кузатиб бораётганини, унда ёзилаётган фикрлар сайқал топиб, саводлилик даражаси тобора ортиб бораётганини эътироф этди.
Фақат... исми-шарифларини ёзиб юбормаслигимни "қистириб" ўтгани чатоқ бўлди-да... ;)Obbo, ustozingiz ham niqobli ekan-da?..
Tulqin Eshbekov
27.09.2011, 08:28
Obbo, ustozingiz ham niqobli ekan-da?..
Ундай эмас! Жуда "нозик" одам...
Bekmirzo
27.09.2011, 08:49
Obbo, ustozingiz ham niqobli ekan-da?..
Ундай эмас! Жуда "нозик" одам...Ana, g'irt tarafkash odamsiz-da, domla.
Sizning forumdagi to'g'ri kelgan mavzuda oddiy taxallus ortidagi odamlar izidan "niqoblilar" deb bong urishingiz kulgili holat ekanligini endi tushungandirsiz?
Доим сўкиш-жанжаллар,
Сайтнинг кетди оҳори,
Аёз,совуқдан кейин,
Йилнинг ҳам бор баҳори..
Сайтга кирганда мудом,
Кўтарилсин кайфият.
Ўзбек бўлсак ҳаммамиз,
Битта миллатмиз,уят.
Ҳаммамизда ақл кўп,
Аҳмоқ деса сўкамиз.
Лекин сайтда маскада,
Обрўмизни тўкамиз.
Дуч келсак тасодифан,
Кўча-куйда,ўқишда,
Тавозе ва саломлар,
Маҳаллада ё ишда..
Сайтга кирсак жин урар,
Қилар шайтон ишини,
Ўзбек Ўзбекка яна,
Урар чаён нишини.
Ё товба деб Алишер,
Танимайди халқини,
Қачон э воҳ юзерлар,
Тузатади хулқини
(Uff.uz сайтидаги ALBARS деган юзер қаламига мансуб)
Tulqin Eshbekov
11.10.2011, 07:54
Сайтнинг кетди оҳори,
Энди дилни поклангиз,
Кетмасин ҳеч оҳори.
Форум бахти очилиб,
Кулсин энди баҳори! :)
Nigora Umarova
11.10.2011, 08:27
Энди дилни поклангиз,
Кетмасин ҳеч оҳори. :)
"Qora tosh sira ham bo'lmas lojuvard,
Toza qalbga yuqmas aslo chagu gard"- degan ekanlar Pahlavon Mahmud. ;)
Tulqin Eshbekov
13.10.2011, 07:02
Qora tosh
Ҳеч кимсанинг қўйнида бўлмасин асло тоши,
Яратган бандасининг тўкилмасин кўзёши.
Форумда ким жўяли фикрлар ёза олса,
Унга омад ёр бўлсин, олтиндан экан боши! :)
Фаришта омин десин!!
Овмин ;) :)
Овмин Шундан кўра "фаришта" жим тура қолгани маъқулмиди :)
Tulqin Eshbekov
02.12.2011, 05:09
Фаришта омин десин!!
Овмин ;) :)
Демак, Ҳусенжон бамисоли фаришта!
Талабалигида ҳам фариштадек йигит эди!!
Nigora Umarova
02.12.2011, 09:31
Демак, Ҳусенжон бамисоли фаришта!
Талабалигида ҳам фариштадек йигит эди!!
Odatda qizlarni farishtaga qiyoslashardi. ;)
Odatda qizlarni farishtaga qiyoslashardi. ;)
Ҳусен - фаришта эмас, ғилмон, унга тил теккизманглар! ;)
Nigora Umarova
02.12.2011, 09:39
Ҳусен - фаришта эмас, ғилмон, унга тил теккизманглар! ;)
Nafasingizni yel uchirsine-e-ey. :) Odatda balog'atga yetmay vafot etgan yigitlar "g'ilmon", qizlarni esa "hur" ketdi deyishadi. O'ylamay gapiraverar ekansizlar-de. ;)
Mavzuni offtopga to'ldirib yubormaylik
Nafasingizni yel uchirsine-e-ey.
Агар ҳақиқатдан ҳам сиз айтгандек бўлса, учирсин! Бир эшитганимда ўзи шунақа деганди-да... :)
Odatda balog'atga yetmay vafot etgan yigitlar "g'ilmon", qizlarni esa "hur" ketdi deyishadi.Вой жигареееееееееем, вой жигарем... 30 кирмай ғилмон бўлган жигарем. Божхонани гуллатиб юрган жигарем....
Хай-хай. биродарлар!!! Мен тирикман! Фаришталикка ва ғилмонликка ҳам даъвоим йўқ! Шунчаки, Устознинг ниятларига қўшилиб, овмин дедим холос! ;)
Tulqin Eshbekov
03.12.2011, 04:23
Odatda qizlarni farishtaga
Фикрингиз тўғри, бироқ, "Фариштадек йигит!" деган ибора ҳам ишлатилади-ку! :)
Қизиқ бир савол пайдо бўлиб қолди: шайтон "мужской род"ми ё "женский"?
Tulqin Eshbekov
03.12.2011, 04:27
ниятларига қўшилиб, овмин дедим холос!
Яхши ниятга қўшилганлар ниятига етсин, омин! :)
Nigora Umarova
03.12.2011, 12:33
Фикрингиз тўғри, бироқ, "Фариштадек йигит!" деган ибора ҳам ишлатилади-ку! :)
Қизиқ бир савол пайдо бўлиб қолди: шайтон "мужской род"ми ё "женский"?
"Мужской род" бўлади. ;)
Баъзан-баъзан "фариштадек йигит" ибораси ишлатилади, бироқ... қизларга нисбатан "фаришта" ибораси қўлланади.
Фикрингиз тўғри, бироқ, "Фариштадек йигит!" деган ибора ҳам ишлатилади-ку! :)
Қизиқ бир савол пайдо бўлиб қолди: шайтон "мужской род"ми ё "женский"?
"Мужской род" бўлади. ;)
Баъзан-баъзан "фариштадек йигит" ибораси ишлатилади, бироқ... қизларга нисбатан "фаришта" ибораси қўлланади. Shayton sredniy rod :biggrin:
Farishtaginamni o'rniga ba'zan "Iloncham" ham ishlatiladi :biggrin:
ниятларига қўшилиб, овмин дедим холос!
Яхши ниятга қўшилганлар ниятига етсин, омин! :)
Ovmiyn-ovmin-omin; iymon-imon; aqoyid-aqoid;va hakoza... bu so'zlarni yozuvda ham, gapirishda ham ishlatamiz ba'zi gazeta maqolalarida bu so'zlar ishlatiladi. Qaysi biri to'gri bo'ladi, bu vaqtga kelib, Islom terminalogik lug'atu tuzish talabi kelib chiqmayaptimi? Tilshunoslar nima dedingiz?
Tulqin Eshbekov
04.12.2011, 06:37
"Мужской род" бўлади
Эсиз унга "мужской"лик... Росмана мужик, яъни, йигитдек дангал, яхши ниятли бўлганида шайтонлик қилмасиди... ;)
Нима дедингиз? :)
Ovmiyn-ovmin-omin; iymon-imon; aqoyid-aqoid;va hakoza... bu so'zlarni yozuvda ham, gapirishda ham ishlatamiz ba'zi gazeta maqolalarida bu so'zlar ishlatiladi. Qaysi biri to'gri bo'ladi, bu vaqtga kelib, Islom terminalogik lug'atu tuzish talabi kelib chiqmayaptimi? Tilshunoslar nima dedingiz? "Svetskiy jamoatda dinga o'rin yo'q. Bizaga parqi yo' bu dindorlarni so'zlarini qanaqa talappuz qilinishligi, nima diyishsa diyishuvrsinde paqat o'zini romkasida yursa bo'ldi" ba'zi bir porumchilani orzu havasi.:(
Эсиз унга "мужской"лик... Росмана мужик, яъни, йигитдек дангал, яхши ниятли бўлганида шайтонлик қилмасиди... Нима дедингиз? Demak hamma erkaklada "dangallik va yaxshi niyat" bo'larkande. Lekin bu yerdagi 2-3 tasi bor kak raz siz etgan hislatlarsizu, qiladigan ishi shaytonlik qilishdan iborat. Bunaqalani genderi haqida nima dis?:)
Tulqin Eshbekov
04.12.2011, 09:24
shaytonlik
Дунёдаги барча аҳли донишлар шунақа салбий ҳолатларга қарши курашмоқда! Ҳар ким ақли етганича... ;)
Tulqin Eshbekov
08.01.2012, 04:42
Оқдарёлик таниқли журналист Йўлчи Муҳаммад бир суҳбатимизда куюнчаклик билан шундай деди: "Интернетда кўп ёшлар ўз фикрларини эмин-эркин ёзаётганлари яхши, бироқ, имловий хатолар тўлиб кетяпти-ку... Буни назорат қиладиган, хато ёзадиганларга тушунтирадиганлар йўқми?"
Bekmirzo
09.01.2012, 09:44
Оқдарёлик таниқли журналист Йўлчи Муҳаммад бир суҳбатимизда куюнчаклик билан шундай деди: "Интернетда кўп ёшлар ўз фикрларини эмин-эркин ёзаётганлари яхши, бироқ, имловий хатолар тўлиб кетяпти-ку... Буни назорат қиладиган, хато ёзадиганларга тушунтирадиганлар йўқми?"Domla, suhbatlaringiz natijasi nima bo'ldi? Muammoni bartaraf etish yoki hech bo'lmasa kamaytirish uchun biror yechim topa oldingizlarmi?
Tulqin Eshbekov
10.01.2012, 01:54
Имловий хато ёзадиганларга таълим, тарбияси ҳаминқадарларга эса қўлдан келганча тарбия беришга ҳаракат қиляпмиз. Барибир, гапни гапир уққанга, жонни жонга суққанга... экан-да. :)
Tulqin Eshbekov
20.01.2012, 18:11
"Ҳуррият" газетасининг шу йил 18 январь сонида таниқли тарихчи олим ва журналист Шавкат Миралимовнинг "Ўзбек журналистикаси истиқболлари" сарлавҳали мақоласи ёритилди. Муаллиф ЎзМУ журналистика факультети декани, профессор Насимхон Раҳмоновнинг шу номдаги рисоласига яхши тақриз ёзибди!
Mahmud Jurat
19.02.2012, 09:38
"Интернетда кўп ёшлар ўз фикрларини эмин-эркин ёзаётганлари яхши, бироқ, имловий хатолар тўлиб кетяпти-ку... Буни назорат қиладиган, хато ёзадиганларга тушунтирадиганлар йўқми?"
Имловий хато ёзадиганларга таълим, тарбияси ҳаминқадарларга эса қўлдан келганча тарбия беришга ҳаракат қиляпмиз. Барибир, гапни гапир уққанга, жонни жонга суққанга... экан-да.
Demak hamma erkaklada "dangallik va yaxshi niyat" bo'larkande. Lekin bu yerdagi 2-3 tasi bor kak raz siz etgan hislatlarsizu, qiladigan ishi shaytonlik qilishdan iborat. Bunaqalani genderi haqida nima dis?
Юқоридаги икки фикрдан кейин учинчи берилган мисолга эътибор қаратмоқчиман.
"Дуриан" жаноблари бу майдонда жуда кўпларга фикр ва эҳтирозлар билдиради. Ёшларнинг жонкуяр тарбиячиси ролида ҳам кўринади. Аммо, муаммо ечимини ўзидан қидиришдан ҳали ҳамон қочиб юради: "Demak, hamma erkaklada "dangallik va yaxshi niyat" bo'larkande. Lekin bu yerdagi 2-3 tasi bor kak raz siz etgan hislatlarsizu, qiladigan ishi shaytonlik qilishdan iborat. Bunaqalani genderi haqida nima dis?
"Демак,,, ... эркакларррда ...бўларкандааа. ...(таси) кишиларга нисбатан бундай ибора ишлатилмайди)...как раз... ааайтган...хххислатларсизу... . Бунақаларррни ...гендери... дейсиз".
Мана бу мисолдан кейин бошқаларга фикр билдиришдан олдин ўйлаб кўриш масаласи ўта илгари сурилади.Ахир қайси hislatlarsizu, qiladigan ishi shaytonlik, ва қайси шайтонлик ҳақида гап кетаяпти.
гапни гапир уққанга
Tulqin Eshbekov
20.02.2012, 17:41
Устозларнинг ўгитлари замирида катта маъно мужассам-да. Аҳмаджон Холмирзаев домламиз бугун бир давра суҳбатида шундай дедилар: "Инсонларнинг кимлигини қилаётган ишлари, саъй-ҳаракатларига қараб баҳолаш лозим!"
Tulqin Eshbekov
05.03.2012, 05:19
Таниқли журналист ва мураббий Аҳмад оға яқинда бир гуруҳ ёш қаламкашларни "Афросиёб" поездида Самарқандга ижодий сафарга олиб боради! Сафар олдидан шундай деди: "Юрган дарё, ўтирган бўйра! Ёшлар юрт гавҳарини ўз кўзлари билан кўрсалар илҳоми шунга яраша жўшади!"
Tulqin Eshbekov
16.03.2012, 01:38
Кеча бўлғуси режессёрларнинг бир суҳбатидан дилим яйради: "Эндиликда қандай фильм яратмайлик, унда Ватан қудрати ва улуғворлиги, миллат буюклиги, яхши инсонларнинг ибратли образлари биринчи ўринда акс этиши ва томошабинни мафтун этиши лозим!"
Ўзбекистон Давлат Санъат институти 2-босқич талабаларининг бу фикрлари аслида барча иждкорларга тааллуқли деб ҳисоблайман.
Tulqin Eshbekov
18.03.2012, 07:22
Журналист ва олим Шавкат Миралимов бир телешарҳловчини жуда тўғри танқид қилди. Яъни, у сўзлаётган кишининг дурдона фикрларини бўлмаслиги ва ўзини биринчи, яхши сўзлаётган кишини "иккинчи даражали" қилиб қўймаслиги керак!!
Tulqin Eshbekov
25.03.2012, 05:52
Ҳисобчидан тўғри ишлашни талаб этиш хатоми?
Ҳисобчидан тўғри ишлашни талаб этиш хатоми?
Мен бир мактабни биламан, ўша мактабда ўз вақтида сафар ҳаққи, ойлик маошларни, касаллик варақаларини пулларини ПК га ўтқазмагани учун мактаб ходимларининг 40 таси давлат органларига мурожат қилган. Мана бу воқеани декабрь ойидан буён бирин кетин ҳар хил идоралар текширяпти лекин, директор бн ҳисобчи ҳали шу ишларни тўғриламаяпти экан. Бунинг асл сабаби банкга ҳисобчи ўтқазиладиган маблағни олиб боради бир нусҳада топширади қайтади. Банкдаги ҳисобчилар эса ишни янаям чигаллаштирганлар, пулни вақтида тўлиқ тушурмаганлар. Бундаги хато ишхонадаги ҳисобчи томонидан ведомостьни икки нусҳа қилинмаганлиги ва биттасига банк қабул қилиб олдим деган тасдиқловчи муҳр қўйдирмаганидадир. Бу ишхонадаги ҳисобчи ва директорнинг хатоси. Талаб қилиш, керак бўлса судга беришдан ҳам қайтмаслик зарур. Сабаби бу сизнинг пешона терингиз.
Tulqin Eshbekov
26.03.2012, 07:41
Талаб қилиш, керак бўлса судга беришдан ҳам қайтмаслик зарур.
Олдин ўзини, кейин бошлиғини огоҳлантириб кўрайлик-чи...
abdurahmonaka
26.03.2012, 09:49
Талаб қилиш, керак бўлса судга беришдан ҳам қайтмаслик зарур.
Олдин ўзини, кейин бошлиғини огоҳлантириб кўрайлик-чи...мана шу Адолатик ечим бўлса керак!!!
Tulqin Eshbekov
27.03.2012, 07:42
ечим бўлса керак!
Ечими ғоят гўзал бўлибди! Ўша бошлиғи форумимизни кузатиб бораркан! "Нима гап, тинчликми?" деб сўраб қолди. Салгина бошлаганим ҳамоно дўстимизнинг иш битди! Ҳисобчидан дили оғрий бошлаган қўшнимиз кеча кечқурун атай уйимга келиб, раҳмат айтиб кетди! :)
Бу иш жудаям осон кўчибдида. Шу таълим соҳасида ҳамма раҳбарларни ziyonet тармоғидаги янгиликлар ва u forum даги мавзуларни кўриб туришни мажбурий қилиш керакмикан? деб қолдим.
Tulqin Eshbekov
01.04.2012, 17:30
таълим соҳасида ҳамма раҳбарларни ziyonet тармоғидаги янгиликлар ва u forum даги мавзуларни кўриб туришни мажбурий қилиш керакмикан? деб қолдим.
Муҳтарам Юртбошимиз бир маърузасида (ўтган йили Самарқанд вилоят сессиясида) мураббийлар интернетни кузатиб боришлари, бу борада, керак бўлса, талабаларидан бир қадам олдинда юришлари зарурлигини таъкидлаган эдилар!
Бундан ортиқ яна нима дейиш керак азиз ҳамкасбларимизга! :)
Tulqin Eshbekov
07.04.2012, 05:33
Оппоқ сочларида ҳаёт тажрибалари акс этиб турган ҳурматли домламиз Фатхулла Лутфуллаев яхшилик ҳеч қачон ерда қолиб кетмаслигига салкам етмиш йилдан бери гувоҳ бўлиб келаётганини айтганида вужудим титраб кетди.
Яхшилик йўлида қилган ҳар бир ишинг, ҳатто айтган сўзинг изсиз кетмаскан!
Айни пайтда бунинг тескарисини қилаётганлар ҳам шунга яраша "ажри"ни олади...
Tulqin Eshbekov
11.04.2012, 07:14
Инсонга фикрлашдек энг олий неъмат ато этилган!
Кимки ўша фикрлаш қобилиятини бировга чоҳ қазиш, иғво, бўҳтонлар уюштиришга бахшида этаётган бўлса, садқаи калла кетсин!!
Кўпдан буён қора ва чиркин фикрлар гирдобига бошқаларни ҳам тортиб юрган биттаси яқинда фикрлашдан тўхтади!!
Унинг атрофига сувараклардек уймалашаётганлар боши берк кўчага кириб қолган.
Аслида уларга ЭЗГУЛИК, ЯХШИЛИК, ИЛМУ-МАЪРИФАТдек энг нурафшон йўллар мунтазир. Бунинг учун қалбларини поклаб олишлари зарур! :)
Tulqin Eshbekov
27.04.2012, 01:48
Форумимизни синчковлик билан кузатиб бораётган тарихчи олима Олтиной Масалиева кеча телефон орқали суҳбатимизда: "ёзилаётган ҳар бир фикр ўзига хос тарихий манбага айлиниши мумкинлиги, демак, шунга яраша жўяли, ишончли гаплар битиш мақсадга мувофиқ" эканлигини таъкидлади.
Tulqin Eshbekov
12.05.2012, 06:34
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон телевидениесида кўрсатувлар мазмунан анча бойиб бормоқда. Соҳа мутахассиси доцент Юсуф Ҳамдамов фикрича, бу жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда иш юритилаётганининг самарасидир.
Tulqin Eshbekov
16.05.2012, 06:20
Малака ошираётган ўқитувчилардан бирининг фикрича, айрим газеталаримизда илгари ёритилган мақолалар такроран берилмоқда... Бу ҳол газетхонларнинг ҳафсаласини пир қилиб қўйиши ҳеч гапмас.
Малака ошираётган ўқитувчилардан бирининг фикрича, айрим газеталаримизда илгари ёритилган мақолалар такроран берилмоқда... Бу ҳол газетхонларнинг ҳафсаласини пир қилиб қўйиши ҳеч гапмас.
Газеталарниям бирор нарсалар билан тулдириш керакку, курук когозни газета сифатида хеч ким сотиб олмайдику. Бечора газетачилар муаммолар тула булса хам, ёзаолмайдиларда :)
Tulqin Eshbekov
19.05.2012, 05:55
Газеталарниям бирор нарсалар билан тулдириш керакку
Японларнинг "Асахи Шинбун" газетаси ҳар куни икки маротаба (эрталабки ва кечки сонлари!) 60-80 саҳифадан чиқар экан! Улар шунча саҳифани қандоқ тўлдиришар экан?
ёзаолмайдилар
Ёзишга ўргатишимиз шарт! Асосли, фактли, мулоҳазали, таҳлилий мақолаларга барча газеталаримиз мунтазир...
Ёзишга ўргатишимиз шарт! Асосли, фактли, мулоҳазали, таҳлилий мақолаларга барча газеталаримиз мунтазир...
Бир форумдошимиз, Республика газетасида ишлар экан, (газета аватарининг пастида ёзиб куйган) хозирдаги бир муаммони форумда ёзиган эди, шу ёзганларини укиб, шуларни газетангизда ёзиб чиксангиз булмайдими, деб ёзган эдим. У буни ёзиши мумкин, аммо бунга, шароити, имконияти йуклигини шу форумда билдирган эди. Бунга нима дейсиз домла?
Tulqin Eshbekov
20.05.2012, 05:12
У буни ёзиши мумкин, аммо бунга, шароити, имконияти йуклигини шу форумда билдирган эди. Бунга нима дейсиз домла?
Қайсики мақоламни бирор газетада чиқаришга муҳаррирининг юраги дов бермаса, "сен бўлмасанг бошқаси" деган беўхшов қўшиқни киноя билан ҳиргойи қилганча бошқа таҳририятга йўл оламан. Худога шукр, фикри теран, кенгфеълли муҳаррирларимиз ҳам кам эмас. Шу кунгача бирор мақолам газетада чиқмай қолмади!
Ўша форумдошимиз ҳам ўз газетасида чиқара олмаётган мақоласини бошқа газеталарга берсин. Фақат, аввало кифтини келтириб ёзсин!
Asqar Xalilov
22.05.2012, 12:32
Gazetada chiqayotgan maqolalarga javob ola olmasligi uchun va yana forumda tahlil qilish imkoni borligidan muammoni forumga kiritgandir
Nigora Umarova
22.05.2012, 12:41
Gazetada chiqayotgan maqolalarga javob ola olmasligi uchun va yana forumda tahlil qilish imkoni borligidan muammoni forumga kiritgandir
Kim haqida fikr yuritmoqdasiz? ;)
Японларнинг "Асахи Шинбун" газетаси ҳар куни икки маротаба (эрталабки ва кечки сонлари!) 60-80 саҳифадан чиқар экан! Улар шунча саҳифани қандоқ тўлдиришар экан?
Ёзишга ўргатишимиз шарт! Асосли, фактли, мулоҳазали, таҳлилий мақолаларга барча газеталаримиз мунтазир...
Домла бу гапларга нима дейсиз?
Хозир журналист сифатида жуда чарчадим. Ёзишданмас, ёзолмасликдан. Колиплар жонимга тегди. Якинда бошкачарок килиб макола ёзишга харакат килдим. Замредакторимиз мени чакириб, маколангиз бир тийинга киммат, деб кайтариб берди. Олдимда, Мамлакатимизда... деб бошладимду, кип-кизил килиб бердим. Бундай ёзиш жуда-жуда осон ва тинчгина юрасиз.
Sanjar Rustamov
"Ma'rifat" gazetasi, Sharhlovchi
Tulqin Eshbekov
24.05.2012, 05:45
нима дейсиз?
Излаган имкон топар! Мен ҳам ҳар хил савиядаги муҳаррирларни кўрганман. Бироқ, бунақа "осон йўл" изламадим... Журналист ҳаёт билан ҳамнафас бўлиши шарт! Ҳаёт билан ҳамнафаслик - қайсидир "ўтмас пичоқ" билан тенг бўлиш дегани эмас! ;)
Мен ҳам ҳар хил савиядаги муҳаррирларни кўрганман.
Домла мен журналистикадан анча йирокман. Шунинг учун бир саволим бор, мухаррирлик лавозимига муносиб курилганларни савияси эътирборга олинмайдими?
Tulqin Eshbekov
27.05.2012, 05:13
мухаррирлик лавозимига муносиб курилганларни савияси эътирборга олинмайдими?
Албатта олинади! Савияси юксак бош муҳаррирларимиз кам эмас!
Бироқ, баъзи устамонлар ҳар қандай шароитда ҳам йўл топиб, шу масъулиятли лавозимни катта мансаб деб эгаллашга интилади. Масалан... ҳу бирда телевизорда журналистика бўстонига тушган қуртларни кўрсатганди, унда журналистикадан анча йироқ бир кимсанинг "Адолат" газетаси бош муҳаррири лавозимини эгаллаб олиб, кўрсатган ҳунари фош этилди! Унга ўша кезларда мен ҳам мақола берганимга афсусланганим ёдимда. Ҳақиқатнинг буюк тўлқинларида у дарё юзидаги кўпик, арзимас хас-чўпдек четга чиқиб ғойиб бўлди!!
Савияси юксак бош муҳаррирларимиз кам эмас!
Домла, балким гапингиз тугридир, аммо хозирги кундаги газеталарни ахволини куриб, купам ишонгим келмайди. Хар калай йук эмас бор экану :)
Бунинг учун сизу биз масъулиятни ҳис этиб, ўша болакайларга маънавий озиқ берадиган мавзуларда ёзсак нур устига аъло нур бўлур эди! Рахмат!!! Ташкккур!!! Форумингизни кузатиб бораётганимга куп булмади. Хар ким узига ёкадиган фикрни эшитса-курса РАХМАТ деб юборади. Умрингиз зиёда булсни!!!
Tulqin Eshbekov
29.05.2012, 07:11
Форумингизни кузатиб бораётганимга куп булмади.
Кўп кузатсангиз, кўп маънавий озиқ оласиз! :)
Tulqin Eshbekov
04.06.2012, 05:21
Ҳақиқат қуёшини ҳар ким ҳар хил қабул, таъбир жоиз бўлса, ҳазм қилар экан.
Ўтмишни қўмсаб юрадиган бир киши яқинда тамомила ўзгариб қолибди. Катта даврада нима дейди, денг: "Йигирма беш-ўттиз йил илгари кўрган "тараққиёт"имиз бугунги тараққиёт олдида ҳеч нарса бўлмай қолди-я..."
Tulqin Eshbekov
09.06.2012, 05:37
Ишни шунчалик ташкил этаётганларга раҳмат ва қойил! Ким билан гаплашмай, иши бошидан ошиб ётганини ва ҳатто, бафуржа гаплашишга вақти йўқлигини айтади. Мен яхши кўрган бир азиз Форумдошимни соғиниб юборган SMSларимга ҳатто жавоб ҳам келмаяпти. Биламан, унинг иши меникидан ўн чандон кўп... :)
Барибир нома юборавераман...
Tulqin Eshbekov
14.06.2012, 06:49
Баъзи текширувчиларнинг ўзларини текшириб кўриш керак! Мақсади нима? Ишни яхшилашми ё яхши ишлаётганларнинг қўлини ишдан совутишми?!
Tulqin Eshbekov
15.06.2012, 03:18
Текширишга келган одам шундай яхши муомала қилсин, йўл-йўриқ кўрсатсин, керак бўлса, ёрдамини аямасин, кейин унга тасанно айтайлик!
Бўлар-бўлмасга бургадек чақиб кетиш марднинг иши эмас!
Tulqin Eshbekov
23.06.2012, 06:24
Туғма ҳасадчи ҳеч қачон ҳавас билан яшай олмаскан...
Tulqin Eshbekov
25.06.2012, 05:00
Таниқли олим, профессор Насимхон Раҳмоннинг фикрича, журналистика гулзорини асл истеъдодлар билан бойитиб, айрим зараркунандалардан тозалаб туриш керак!
Таниқли олим, профессор Насимхон Раҳмоннинг фикрича, журналистика гулзорини асл истеъдодлар билан бойитиб, айрим зараркунандалардан тозалаб туриш керак!
Faqat asl iste`dodlar bilan zararkunandalar ni aniqlash qoldi. :) Jurnalistikamizda asl iste`dodlar bilan tanishtirib borsangiz yaxshi bo`lardi. Shu bilan birga nima sababdan Siz Uni asl iste`dod ekanligini ham tushuntirib o`tsangiz maqsadga muvofiq bo`lardi. Oldindan rahmat.
Tulqin Eshbekov
26.06.2012, 06:49
Jurnalistikamizda asl iste`dodlar bilan tanishtirib borsangiz
Танқид қилиш қанчалик қийин бўлса, кимнидир мақташ ундан ҳам мушкул...
Бир даврада асл истеъдодли олимларимиздан бирини мақтаб гапирганимдан буён олтитаси ола арайдиган бўлиб қолган...
Барибир, таклифингиз жуда ўринли. Кейинги суҳбатларда асл истеъдодлар ҳақида сўз юритишга ҳаракат қиламан.
Tulqin Eshbekov
02.07.2012, 06:06
Jurnalistikamizda asl iste`dodlar bilan tanishtirib borsangiz
Журналистика соҳасида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ истеъдод соҳиблари “Yilning eng faol jurnalisti – 2011” tanlovi g‘oliblari бўлишибди! Уларнинг аксарияти ЎзМУ журналистика факультетида таҳсил олганлар!!!
Ғолибларни чин дилдан қутлаймиз!
Tulqin Eshbekov
07.07.2012, 05:37
Журналист олим Файзулла Мўминовнинг фикрича, беҳуда баҳслардан кўра битта илмий мақола ёзиш минг марта афзалдир! ;)
Tulqin Eshbekov
12.07.2012, 07:40
Асаларини ҳарқанча қувғин қилманг у қўним топган жойида асал қилаверади!
Қўнғизни қайсики гулзорга жойлаштирманг у фақат қўнғизлигини кўрсатади...
Tulqin Eshbekov
14.07.2012, 06:17
Кимнидир мақташ учун ўзгани ёмонлаш яхшимас!
Домла, назаримда, сўнгги пайтларда Яҳё Ғуломовдек кучли олимлар чиқмаяпти. Холисона фикримга қўшиласизми?
Tulqin Eshbekov
15.07.2012, 01:53
сўнгги пайтларда Яҳё Ғуломовдек кучли олимлар чиқмаяпти. Холисона фикримга қўшиласизми?
У киши ҳам бошқа алломалардек бўлмасдан, ўзига хос олим бўлиб довруқ таратган!
Демак, бўлғуси алломаларимиз ҳам ўзига хос, ўзига мос бўлишлари табиий!
У киши ҳам бошқа алломалардек бўлмасдан, ўзига хос олим бўлиб довруқ таратган!
Демак, бўлғуси алломаларимиз ҳам ўзига хос, ўзига мос бўлишлари табиий!
Раҳмат, сир бўлмаса, Сиз кимларни бўлғуси аллома сифатида кўрмоқдасиз? Кузатувчан инсонсиз, иложи бўлса йўналишлар бўйича (филология, педагогика, техника, математика, иқтисодиёт ва ҳ.к.)...
Tulqin Eshbekov
17.07.2012, 05:26
Сиз кимларни бўлғуси аллома сифатида кўрмоқдасиз?
Турли фанлар бўйича халқаро олимпиада ва танловлар ғолиблари бўлиб келишаётган ёш иқтидор соҳибларига умид қилсак бўлади. Масалан, икки-уч йил илгари ЎзМУ талабаси Рустам Турдибоев математика бўйича халқаро танловда 2-ўринни олиб келгани ҳақида мақола ёритганман.
Tulqin Eshbekov
26.07.2012, 04:02
Илм-у маърифатни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ҳар бир эзгу иш фақат тараққиётга хизмат қилади!
Tulqin Eshbekov
26.07.2012, 04:18
Жонкуяр филолог олим Насимхон Раҳмонов фикрича, мамлакатимиз олий таълим муассасаларида илмий салоҳият янада юксалиши шак-шубҳасиздир. Муҳтарам Юртбошимизнинг яқинда қабул қилган "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони бу борадаги муҳим қадамдир!
Tulqin Eshbekov
29.07.2012, 02:00
Ҳар бир инсон ўз камчилигини ҳис эта олса, натижаси қандоқ бўларди?
Сиз бунга нима дейсиз, азиз форумдош?
Shokir Dolimov
29.07.2012, 23:03
Ҳар бир инсон ўз камчилигини ҳис эта олса, натижаси қандоқ бўларди?
Сиз бунга нима дейсиз, азиз форумдош?
Нима ҳам бўлар эди, ҳамма фақат ўзини ҳақ, қолганларни ноҳақ демайди, ҳаёт тинч, уруш-жанжалсиз ўтади. Қисқаси, зерикарли бўлади :)
Mahmud Jurat
30.07.2012, 09:40
Нима ҳам бўлар эди, ҳамма фақат ўзини ҳақ, қолганларни ноҳақ демайди, ҳаёт тинч, уруш-жанжалсиз ўтади. Қисқаси, зерикарли бўлади
Шокиржон! Раҳмат! Ўшалар кутган "гўзал" ҳаёт бўлишини уларга башорат қилибсиз. Сизнинг фикрингизга ўша пайти олимларни "Аҳмоқ", "фарросатсиз" дейдиганлар Ленин ибораси билан айтганда "класс" сифатида йўқ бўлади, деб қўшиб қўйган бўлар эдим. Чунки бизнинг ҳаётимиз "шуларнинг" борлиги билан ҳам қизиқда. Бизни мудроқликдан ҳушёрликга чақириб туради...
Tulqin Eshbekov
04.09.2012, 06:42
Яхши ниятлар албатта ижобат бўлаверади. Бунинг учун аввало ниятни яхши қилиш ва шунга яраша тўғри қадам босиш лозим!
Ёмонликнинг умри қисқа...
Tulqin Eshbekov
11.09.2012, 06:47
Пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони қанчалик гуллаб-яшнаётган бўлса (қари чинорлар ўрнида навқирон кўркам дарахтлар!) бугунги кунда кўплаб муассасаларда ёш кадрлар учун шундай бебаҳо имкониятлар яратилгани ғоят ажойиб самарасини кўрсата бошлади!
ёш кадрлар
Ёш кадрлар билим даражаси талаб (ҳар кимнинг ўлчови ҳар хил) даражасида эмаслиги ҳам, афсуски, бор гап. Таълим соҳасида нима(лар)нидир ўзгартириш керак, назаримда.
Nigora Umarova
11.09.2012, 12:10
Таълим соҳасида нима(лар)нидир ўзгартириш керак, назаримда.
Masalan, nima(lar)ni?
Шахсий фикрим. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилиши зарур бўлиб, анчагина меҳнатни талаб қилади.
Аввало, мактаб, коллеж ва ОЎЮ ўқитувчиларини аттестациядан, онлайн тестдан ўтказиш керак. Етарли баллни йиғмаган "маориф"чиларнинг дарс соатларини 2 баробарга қисқартириш ва ўз устида ишлашга кўрсатма бериш мақсадга мувофиқ. Қайта аттестация натижаси қониқарсиз бўлса, лавозимидан озод этишни қатъий белгилаб қўйиш лозим.
Иккинчидан, малака ошириш институтлари инфратузилмасини қайта кўриб чиқиш, янги методик тавсияларни ишлаб чиқиш шарт.
Учинчидан, коллеж ва лицейлардаги ўқув самарадорлигини ошириш учун рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш керак бўлади. Тегишли фан бўйича битирувчи курслардан 50%идан юқориси олий ўқув юрти талабаси бўлса, ўқитувчиларга 50% устама ҳақ тўлашни жорий этиш.
Тўртинчидан, абитуриентлардан ҳам ОЎЮга кириш учун онлайн тест олиш (талаба тест якунидаёқ неча балл олганини билиши зарур). Бу билан мандат бали чиқарилганда турли шубҳа-ю гумонлар олди олинади.
Бешинчидан, сабабсиз дарс қолдиришни пуллик (масалан, 1 пара дарс қолдириш 50 минг сўм) қилишни белгилаш, ойига 20 пара дарс қолдирган талабани талабалар сафидан чиқаришни жорий этиш ва ҳ.к.
Ўйлайманки, бу гапларимдан ҳеч кимнинг энсаси қотмади, юқорида айтганимдек бу менинг шахсий, ўз ўрнида холис фикрларим, холос :)
Яхши фикрларни билдирибсиз, ҳозирда сиз айтиб ўтган ишларни бажаришни мушкул дейиш у ёқда турсин, умуман қилиб бўлмайди, сабаби таниш-билишчилик, узат-узат ва ниҳоят ўзбекчилик.
Colorado
11.09.2012, 18:11
Шахсий фикрим. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилиши зарур бўлиб, анчагина меҳнатни талаб қилади.
Силлиқ чиқмаса ва грамматик хатолар булса, хафа бўлмайсизлар.
Мисол учун сиз айткан босқичлар амалга оширтлди дейлик. Лекини шундаки уқимишли, талантли ёшларга талаб борми, улар хозирги патда востебованнийми?
Бир мисол, мактабда фақат 5 га уқиб, обмен буйича қўшма штатда таълим олган, кейин эса грант буйича Америка Университетида малака оширга шахс ўз юртида потенциалини реализовать қилишга урунди, лекин натижада чет эльга қайтишга мажбур бўлди. Нимага дейсизми? Уруғ аймоқчилик, .......тушунарли булса керак.
Иккинчи мисол. "Умид"чилардан биронтаси вазир ёки аппаратда юқори лавозимда ишлаяптим? Риторик савол булиб чикди.
Фикримча, бизнинг учун фақатгина Малазия модели ўрнак бўла олади.
ИМХО.
Фикримча, бизнинг учун фақатгина Малазия модели ўрнак бўла олади. ИМХО.
Қандай модел экан? Бизга ҳам маълумот беринг.
Tulqin Eshbekov
12.09.2012, 07:22
Таълим соҳасида нима(лар)нидир ўзгартириш керак, назаримда.
Таълим соҳаси тубдан ўзгармоқда ва бу жараён изчил давом этмоқда. Чорак аср илгариги таълим билан бугунгисини асло солиштириб бўлмайди. Бироқ, тараққиёт биздан янада кўпроқ изланиш-у ислоҳотларни талаб этаётгани бор гап. Бу борада ҳали кўп ишлар сўзсиз амалга оширилади, албатта!
ИМХО.
Тўғри, "оғриқли нуқталар"имиз бисёр. Лекин, ҳаммасига, Тўлқин домла айтганларидек, олий ҳакам - вақт шифо...
Nigora Umarova
12.09.2012, 11:14
Тўғри, "оғриқли нуқталар"имиз бисёр. Лекин, ҳаммасига, Тўлқин домла айтганларидек, олий ҳакам - вақт шифо...
Vaqt-oliy hakam.
Muhayyo Turdialiyeva
12.09.2012, 16:10
Ammo o'tayotgan vaqt sizning, farzandingizning umri, bilimi bn birga o'tmayotganmikin?
Bilmadim vaqt bu oliy hakam deganda qachondir biron narsa siz istagan tomonga uzgarishiga umid qilish xolos...
Шахсий фикрим. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилиши зарур бўлиб, анчагина меҳнатни талаб қилади.
...............(с)Золотые слово Юрий Бенедиктович :)
(с)Золотые слово Юрий Бенедиктович
Ие, бу одам тўчна шпион экан, ҳаммасини билиб олибди. Knovn ID Groupнинг "хакери" :)
Nigora Umarova
12.09.2012, 18:24
(с)Золотые слово Юрий Бенедиктович
Ие, бу одам тўчна шпион экан, ҳаммасини билиб олибди. Knovn ID Groupнинг "хакери" :)
Ўзингдан чиққан балога- қайга борарсан даъвога. :)
Nigora Umarova
12.09.2012, 18:28
Ammo o'tayotgan vaqt sizning, farzandingizning umri, bilimi bn birga o'tmayotganmikin?
Bilmadim vaqt bu oliy hakam deganda qachondir biron narsa siz istagan tomonga uzgarishiga umid qilish xolos...
Муҳайё, қилган ва қилинаётган ишларимизнинг натижасини, ютуқ, камчиликларини вақт ўтгачгина пайқаймиз. Қўлини қовуштириб ўтирган инсон фақатгина хаёлот оламида сайр этади. Қилинаётган ишнинг натижасини кўра билиш яхши, албатта. Бироқ инсонга боғлиқ бўлмаган омиллар ҳам бор-ки, ишнинг рўёбга чиқишини секинлаштиради ёки умуман орқага суради.
Tulqin Eshbekov
14.09.2012, 06:10
Қўлини қовуштириб ўтирган инсон фақатгина хаёлот оламида сайр этади.
Тинчгина "сайр этса" кошки эди... Яхши ишга бормаган қўлдан асло яхшилик чиқмайди. Бундай кимсаларнинг тили фақат ғийбатга айланадиган бўлиб қолади... Бекордан худо безор, деган мақол ҳам бежиз айтилмаган-да...
Бекордан худо безор
Айниқса, шу бугунги кунларда...
Tulqin Eshbekov
20.09.2012, 01:22
бугунги кунларда...
Олманинг тагига олма тушади, деганларидек, бугунги ишбилармон, тадбиркор, зиёли, хуллас, дили худода-ю қўли ишдаги олижаноб инсонларнинг аждодлари ҳам шундоқ бўлганлар!
Бекорчи, дангасалар ҳам ўзларига ўхшаган одамларнинг наслу давомчиларидир. Демак... :)
Colorado
20.09.2012, 13:26
Демак...
Нафақахўр булганингизда, қандай "ашула" эштамиз сиздан!
Эшбеков, Биллур, тегиб кетди, адабингизни бермайин, яна :))))))))
адаб
Қанча берсангиз оламиз, Сизнинг кунглингизга келган бўлса узр. :))
Ҳали кўп нарса ўрганишимиз кераклиги биламан, шунинг учун бу ерга келганмиз.
Tulqin Eshbekov
21.09.2012, 16:40
Нафақахўр булганингизда, қандай "ашула" эштамиз сиздан!
Унда "ашула"ларимиз янада пурмаъно, маънили, ҳаётбахш бўлса ажабмас! :)
Ammo o'tayotgan vaqt sizning, farzandingizning umri, bilimi bn birga o'tmayotganmikin?
Bilmadim vaqt bu oliy hakam deganda qachondir biron narsa siz istagan tomonga uzgarishiga umid qilish xolos...
Афсуски, вақт ўтиб бормоқда, мана мустиқиллигимизга 21 йилдан ошди. Нималарга эришдик, масалан, таълим соҳасида ? Тўлқин домла айтганларидек, "чорак аср" ичида таълим соҳаси умуман ўзгарди. Лекин қайси томонга ўзгарди? Мустақилликдан олдин олий таълим муассасаларига қанча абитуриент олинарди-ю, ҳозир қанча олинади? Чорак аср олдин олий маълумотли мутахассислар қанча эди-ю, ҳозир қанча ? Олий маълумот олиш, тобора ошиб бораётган контракт пулларини тўлаш имконияти кимларда бор? Олий таълимнинг сифати-чи ?
"Вақт - олий ҳакам" деб, умримиз ўтиб кетиб қолганини сезмай қоламиз.
Медицина соҳаси-чи ? Касал бўлиб шифокорга борсангиз, ҳамма дорилари-ю, система-шприцларигача сотиб олиб берасиз, лекин бу ҳам шифо топишга гарантия бермайди. Соғлиқни-сақлаш муассасаларининг бирида ишлайдиган танишим, шу йилларда Ўзбекистондан ташқарига минглаб медицина кадрларимиз ишлашга кетганини айтган эди. Шунинг учун, биздаги айрим шифохоналарда, чала-мулла шифокорларнинг қўлига тушиб қолгач, "вақт - олий ҳакам, майли, сафар қариган кўринади, кейинги сафар дунёга келганимда бошқача бўлар" деб тавалло қилишдан ўзга имкон қолмайди.
Тўғри ҳар бир инсон эртанги кунга бўлган ишонч, келажагимиз порлоқ бўлишини ҳоҳлайди (бундай ишонч ТВ орқали сингдирилиб келмоқда), лекин афсуски кундалик ҳаётимиздаги муаммо ва камчиликлар йиллаб ечимини топмаяпти. Этимол, яна 20-25 йилдан сўнг аҳвол ўзгарар, лекин бу вақт орасида яшаган инсонлар ҳам бу дунёга умид билан келган.
Энг асосийси, бу муаммоларни шу 20 йил ичида ҳам ечиш мумкин эди, истак бўлганида.
Юқоридагиларга қўшимча, энергетика ҳам мавжуд камчиликларни ҳам таъкидлаб ўтиш жойиз, масалан водийнинг айрим шаҳарларида газ йўқ, айниқса кўп қаватли уйда яшаётганларни қандай кун кечираётганлиги билан ҳеч кимнинг иши йўқ, бунга қўшимча электр энергиясининг вақти-вақти билан ўчирилиши. Жамоат транспортидаги камчиликлар, кунда ишга транспортда қатнайман, шаҳар транспорти етишмайди, яхшиям дамаслар бор, агар уларга "ов" бошланса, кўчада қолдим деб, ҳисоблайверинг вақтида керакли манзилга етиб ололмайсиз.
Энг асосийси, бу муаммоларни шу 20 йил ичида ҳам ечиш мумкин эди, истак бўлганида.
Қанийди :(
Tulqin Eshbekov
23.09.2012, 06:37
Ҳар қандай муаммони ижобий ҳал этиш уни тўғри таҳлил этган, тегишли мутахассислар ва мутасаддилар билан келишган ҳолда ОАВда ёритишдан бошланади. Бу борада жамоатчилик фикрини ўрганиш ғоят муҳим ўрин тутади.
Ҳар қандай муаммони ижобий ҳал этиш уни тўғри таҳлил этган, тегишли мутахассислар ва мутасаддилар билан келишган ҳолда ОАВда ёритишдан бошланади. Бу борада жамоатчилик фикрини ўрганиш ғоят муҳим ўрин тутади.
Domla, aynan mana shu narsa bo`lmayapti-da. Bizda OAV yo`q. Yangiliklar asosan mish-mish yo`li bilan tarqaydi. OAVga shuncha pul sarflab, odamlarni zo`rlab obuna qildirishning nima keragi bor. Mana shu narsalarni Siz maqtagan jurnalistlar qachon ko`tarib chiqasizlar?
Домла ҳали ҳам реал хаётда нималар бўлаётганини тушуниб етмабдилар шекилли.
Ҳар қандай муаммони ижобий ҳал этиш уни тўғри таҳлил этган, тегишли мутахассислар ва мутасаддилар билан келишган ҳолда ОАВда ёритишдан бошланади
Қачон бошланади, домла?
Tulqin Eshbekov
25.09.2012, 06:26
Bizda OAV yo`q.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломовнинг мақолаларини ўқимаганмисиз дейман?! :)
Mana shu narsalarni Siz maqtagan jurnalistlar qachon ko`tarib chiqasizlar?
Бундай масалаларни фақат журналистлар ёзиши шарт эмас, қўлидан ёзиш келадиган ҳар бир зиёли ёзиши мумкин! Таҳририят ходими ҳисобланган журналистлар асосан сиздек қаламкашларнинг мақолаларини ОАВда ёритиш билан шуғулланадилар. Марҳамат, ёзинг! ОАВ эшиклари катта очиқ!
тушуниб етмабдилар шекилли.
Домла тушунганни тушунганингизда чинакам улғайиб, камолотга етган бўласиз, бўтам! :)
Рус маталларида шундай жумла ёдимда қолган: "Сен қувлаб юрган қуёнларнинг онасини аллақачон қовуриб еганман..." ;)
Қачон бошланади
Аллақачон бошланган, фақат уни теран нигоҳ ила кўра билиш керак!
Мабодо, бошқача бошлаш керак бўлса, марҳамат, бошлаб беринг!
журналистлар ёзиши шарт эмас, қўлидан ёзиш келадиган ҳар бир зиёли ёзиши мумкин
Hammaning ishini bechora o`qituvchi qilishi kerak ekan-da. :)
Eshitishimcha, hozir birorta gazetada, masalan "Ma`rifat"da biror maqola chiqarish uchun pulni maqola egasi to`lashi kerakmish, ilgari maqola egasi qalam haqqi olardi. Bu ham bir mish-mish-da.
Domla, hammaning og`ziga boplab urdingiz, shu jumladan o`zimning ham, san`atingizga qoyil qoldim, ammo savol baribir o`chiq qolyapti.
Бундай масалаларни фақат журналистлар ёзиши шарт эмас
Unda ularning nima keragi bor, faqat og`iz ko`pirtirib maqtash uchunmi?
Tulqin Eshbekov
25.09.2012, 07:29
Unda ularning nima keragi bor, faqat og`iz ko`pirtirib maqtash uchunmi?
Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги қонунларни ўқисангиз саволингизга муфассал жавоб оласиз!
Яъни, муаллиф сифатида сиз ҳам жасорат кўрсатиб ёзишингиз мумкин!
Журналистлар ўз ишларини баҳоли қудрат бажаришмоқда! Бу ишларни янада қойилмақом қилиб уддалаш учун жамоатчилик фикри, чунончи сизнинг ҳам ўринли таклифларингиз, саъй-ҳаракатларингиз зарур!!!
ammo savol baribir o`chiq qolyapti.Домлага савол берсангиз "усталик" билан ўзингизга тўғрилаб қўядилар, бундай холатлар кўп бўлган. Ўзларидан жавоб ололмайсиз.
Домла тушунганни тушунганингизда чинакам улғайиб, камолотга етган бўласиз, бўтам!
Яшанг домла! :) , Қанийди, сиз тушунганларни тушунганимда "Қуруқ" шиорбоп постлар ёзардим, форумдагиларнинг қўпчилигини "маральный" асабига тегиб, ёки ўйлаб юрардим мени кўриб қолган форумдошлар секин бурилиб кетишяптимикин, деб ;)
Рус маталларида шундай жумла ёдимда қолган: "Сен қувлаб юрган қуёнларнинг онасини аллақачон қовуриб еганман..."
Ўзбек маталлариниям ёдигизга солиб қўяй "Мақтанма ғоз ҳунаринг оз" , "Ўзини мақтаган . Э, узр домла, майли буни сизга айтмай қўя қолай, хурматиз бор. Соғ-саломат бўлинг домла! :)
Tulqin Eshbekov
26.09.2012, 06:30
Таниқли сиёсатшунос олим Қаҳрамон Қуронбоев фикрича, ёшларнинг фикри теран, интеллектуал салоҳияти юксак даражада бўлиши учун муттасил кураш талаб этилади! Онги эндигина шаклланиб келаётган ўғил-қизларга мудом тўғри йўлни кўрсатиш баробарида уларнинг онгини заҳарлайдиган, адаштирадиган ҳолларга ўта ҳушёрлик билан қараб бориш лозим! Устознинг эътироф этишларича, бу эзгу йўлда Зиёнет ва юфорумимиз ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда!
Устознинг эътироф этишларича, бу эзгу йўлда Зиёнет ва юфорумимиз ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда!
Бугун ЗиёНЕТнинг тугилган куни экан, юкорида курсатилган шундайин эзгу йулларда кадди доим тик юрсин. Эътироф этувчи устозларимиз сони купаяверсин.
Холислик, самимият Зиёнет ва юфорумнинг тимсоли булиб колсин...
Tulqin Eshbekov
03.10.2012, 03:50
Таниқли адабиётшунос олим Абдуғафур Расуловнинг таъкидлашича, октябрь - ўзбек зиёлилари учун ғоят шарафли ойдир. Ўқитувчилар ва мураббийлар куни бошланган байрам 21 октябрда Тил байрамига уланиб кетади!
Colorado
03.10.2012, 11:42
Таниқли адабиётшунос олим Абдуғафур Расуловнинг таъкидлашича, октябрь - ўзбек зиёлилари учун ғоят шарафли ойдир. Ўқитувчилар ва мураббийлар куни бошланган байрам 21 октябрда Тил байрамига уланиб кетади!
Кимга байрам, тантана, кимгадир дала кезиш.
Пахтазорда байрам утказишнинг гашти бир бошқачада!
Устозлар билан бирга янги традиция қилсангиз, ажоиб бўлади.
Tulqin Eshbekov
04.10.2012, 06:29
кимгадир дала кезиш.
Меҳнатнинг таги роҳат, дейдилар! Бугун далада жавлон ураётган азаматлар ҳам ҳеч қачон байрамлардан бенасиб бўлмағай!! :)
Қолаверса, ҳеч ким фақат уйида ўтиргани йўқ. Қимирлаган қир ошар, деганларидек, вақти-вақти билан серҳосил далаларимизга ҳам бориб, деҳқонларимизга камарбаста бўляпмиз.
деҳқонларимизга камарбаста бўляпмизмажбуран.
Tulqin Eshbekov
04.10.2012, 13:26
мажбуран.
Сиз учун шундайдир, бироқ, биз учун бу иш шараф.
Пахта даласида суягимиз қотгани учунгина эмас, Ватан туйғуси жўш урган юрак ҳам мудом пахтазорга чорлаб туради.
Кимгадир шиорсимондек туюлган бу сатрлар қалбимдан чиқмоқда. Қалбимга, бошқача бўл, деб буйруқ бера олмайман. :)
Кимгадир шиорсимондек туюлган бу сатрлар қалбимдан чиқмоқда. Қалбимга, бошқача бўл, деб буйруқ бера олмайман.
Домла, бундай ўххў гапларни кунда далага чиқиб, кунига 50-60, ана боринг 100кг пахта терсангиз ярашади, чеккада ўтириб олиб, гапларни ёзишни ҳамма билади.
кунда далага чиқиб, кунига 50-60, ана боринг 100кг пахта
Шунга ўхшаб териб-териб юриб, Андижон вилояти ўзига юклатилган пахта режасини бажарди.
Хиссамиз борлигидан, шу хурсандмиз холос...
Tulqin Eshbekov
05.10.2012, 05:34
чеккада ўтириб олиб, гапларни ёзишни ҳамма билади.
Бир ҳафта Жиззах вилояти далаларида мазза қилиб пахта тердик. :)
Таассуротлар шу қадар кўп-ки, ёзаверсам бугуноқ фартук тутиб далага югуриб кетасиз.
Навбати билан яқин орада яна бирор ҳафтага бориш ниятидаман.
Илоҳим, шундай серҳосил, серфайз далаларимиз бор бўлсин. Эл ризқини кўриб кўзинг қувонади.
Шунга ўхшаб териб-териб юриб, Андижон вилояти ўзига юклатилган пахта режасини бажарди.
Ҳадемай мамлакатимиз деҳқонлари улкан режасини уддалаб, хирмонларимиз юксалиб, ҳосил тўйи қиламиз.
Хиссамиз борлигидан, шу хурсандмиз холос...
Ҳосил тўйи бу улуғвор ишга ҳисса қўшганларга татийди албатта.
(Одамларнинг қўлини ишдан совутишга чиранганлар ўшанда ҳам минғир-минғирини қўймаса керак...)
Бир ҳафта Жиззах вилояти далаларида мазза қилиб пахта тердик.
Домла, айтингчи ёзингчи, агар сир бўлмаса, неччи кило пахта тердингиз? :naughty:
Sodirjon
05.10.2012, 08:11
Сиз учун шундайдир, бироқ, биз учун бу иш шараф.
Биз бозор аҳли ҳам умумий хирмонга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан бахтиёрмиз ... десам ишонасизларми?:)
Tulqin Eshbekov
05.10.2012, 15:00
неччи кило пахта тердингиз?
Бир пайтлар ёш ва чаққон теримчи эдик ва 100 килогача терганимизни мақтаниб гапирардик.
Энди ибрат кўрсатиб далада кўриниш беряпмиз-у... терган пахтамизнинг килосини айтиш сал ноқулай-да. Яхшиямки далага чиқдик. Бўлмаса, анча дангаса бўлиб қоларканмиз...
Балки, яна чиниқиб қолармиз. :)
десам ишонасизларми?
Бозор аҳли ҳалол савдо қилгач, ёлғон гапирармиди?
[QUOTE='Sodirjon;807086']хирмонга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан бахтиёрмиз[/UOTE]
дея дилдан айтган сўзларингизга, ҳимматингизга балли, деймиз-да. ;)
Shokir Dolimov
05.10.2012, 23:14
Энди ибрат кўрсатиб далада кўриниш беряпмиз-у... терган пахтамизнинг килосини айтиш сал ноқулай-да.
Домла, Сизнинг ёшингизда пахта териш шарт эмас. Энг асосийси, пахта даласининг қоқ ўртасига чиқиб олганча, ақл ўргатавериб, ёшларни ишдан қолдирмасангиз ва бу билан иш суръати, теримнинг кунлик кўрсаткичларини тушириб юбормасангиз бўлди :) .
Tulqin Eshbekov
06.10.2012, 07:05
Энг асосийси, пахта даласининг қоқ ўртасига чиқиб олганча, ақл ўргатавериб, ёшларни ишдан қолдирмасангиз ва бу билан иш суръати, теримнинг кунлик кўрсаткичларини тушириб юбормасангиз бўлди
Бу нима деганингиз?
Қачон пахта даласининг ўртасида кимга ақл ўргатиб қайси ёшларни ишдан қолдирибман?
Нега энди
теримнинг кунлик кўрсаткичларини тушириб юбормасангиз бўлди
деб ҳақорат қиляпсиз?
Нега менга
Сизнинг ёшингизда пахта териш шарт эмас.
деб маломат қиляпсиз?
Муддаоларингизни англай олмай қоляпман...
Сиздан бунақа гаплар кутмагандим...
Балки, бу форумда қатнашишим шарт эмасдир...
Э, бўлди, шуни ўйламабман...
ХАЙР...
Shokir Dolimov
06.10.2012, 07:21
ҳақорат қиляпсиз?
Домла, смайликни кўрмадингиз-ми, ҳазиллашдим-ку, ахир. Узр, хафа қилган бўлсам.
Отабек Грузин
06.10.2012, 17:56
Кимгадир шиорсимондек туюлган бу сатрлар қалбимдан чиқмоқда. Қалбимга, бошқача бўл, деб буйруқ бера олмайман.
Домла, бундай ўххў гапларни кунда далага чиқиб, кунига 50-60, ана боринг 100кг пахта терсангиз ярашади, чеккада ўтириб олиб, гапларни ёзишни ҳамма билади.
Афсус +(плюс) босишга биттагача рухсат экан-да.Бу каби гапларга ўнлаб++++++++++++++ларни босиб таш:naughty:лардим
Отабек Грузин
06.10.2012, 17:58
[QUOTE='Shokir Dolimov;807628']
Балки, бу форумда қатнашишим шарт эмасдир...
Э, бўлди, шуни ўйламабман...
ХАЙР...
Наҳотки..шу рост бўлса...наҳот сўнгги сўз?
Shokir Dolimov
06.10.2012, 18:13
Наҳотки..шу рост бўлса...наҳот сўнгги сўз?
Иқтибос келтиришда сал адашибсиз. Мен ҳали сўнгги сўзимни айтганим йўқ
Отабек Грузин
06.10.2012, 19:24
Хи адашимман бу домлани гапи.янгилигим сезилвотти.бошқа постлардаям ўн матталаб хайрлашганладе яна қайтганла шуни айтмоқчийдим
Tulqin Eshbekov
07.10.2012, 08:41
Хи адашимман
Адашганлар тавба қилса қилса, узрини қабул қилаверамиз. ;)
ўн матталаб хайрлашганладе яна қайтганла
Чиндан ҳам фикрибузуқлар билан кўп марталаб хайрлашиб... :o
Меҳридарё, фикри теран, юраги тоза, олижаноб форумдошлар сафидан асло йироқ кетмагайман! ;)
Ижод бўстонидан мени "кетгизгиси" келганларнинг ўзлари аллақачон борса-келмас жойларга равона бўлганлар, уларнинг "издошлари" вақти-вақти билан пайдо бўлса, кўп ўтмай ўшалар ортидан гум бўлаверади!!! 8-D
Shokir Dolimov
09.10.2012, 22:32
Меҳридарё, фикри теран, юраги тоза, олижаноб форумдошлар сафидан асло йироқ кетмагайман!
Хайрият!
Ростини айтсам, домла, Сизни шахсан таниганим учун ҳадим сиғиб ҳазиллашишга журъат этган эдим. Бироқ, ушбу ҳазилим билан, ўзим истамаган ҳолда, албатта, сабр косангизга етмай турган сўнгги томчини томизиб қўйиб, виждоним қийналаётган эди. Янги коса қуллуқ бўлсин! :)
Янги коса қуллуқ бўлсин!
Қойил!!! Бошқа сўз топа олмадим. :)
Tulqin Eshbekov
11.10.2012, 00:32
Сизни шахсан таниганим учун ҳадим сиғиб ҳазиллашишга журъат этган эдим.
Ҳазилни яхши кўраман. :) Пахтазорга ўзим далани соғиниб боргандим ўшанда. Сиз сал бўлмаса мени кинодаги "фронтга борган Махарашивили"га ўхшатиб юбораёзгансиз-да...
Tulqin Eshbekov
17.10.2012, 06:38
Таниқли ҳуқуқшунос Эркин ака (ўзи рухсат бермагунча фамилиясини ошкор эта олмайман) телефон орқали Форумимизни кузатиб бораётганини билдирди. У кишининг айтишича, саноқлигина муаллифларнинг ўзбекча саҳифалардаги мавзулари анча саёз, фикрлар торайиб бормоқда, эсда қоладиган гаплари камроқ...
Истеъдодли қаламкашларни кўпроқ жалб қилиш бу масалани ижобий ҳал этишга ёрдам бераркан.
Раҳмат сизга, Эркин ака! Ўзингиз ҳам яхшигина ижодкорсиз. форумимизга аъзо бўлсангиз кошки эди... :)
Tulqin Eshbekov
20.10.2012, 07:49
Тошкент Маданият коллежи жамоаси Зиёнетни мунтазам кузатиб боришаётган экан. Коллеж "Кутубхонашунослик" кафедраси мудири Мирсоат Исҳоқовнинг таъкидлашича, бугунги ёшлар интернетга катта қизиқиш билан қараяптими, демак, интернетда ўқиб билими ошадиган иш қилишимиз лозим.
Домланинг айтишича, интернетда ҳам тилимиз софлиги учун курашмоғимиз шарт! Ҳозирча бу масалага эътибор қониқарли даражада эмас...
Истеъдодли қаламкашларни кўпроқ жалб қилиш бу масалани ижобий ҳал этишга ёрдам бераркан. Раҳмат сизга, Эркин ака!
Ростдан ҳам Сизга минг марта раҳмат Эркин ака!!! ;-) А то "бўкиртирадиган гап"лар чёта нетороқ чамамда;-)
Коллеж "Кутубхонашунослик" кафедраси мудири Мирсоат Исҳоқовнинг таъкидлашича, бугунги ёшлар интернетга катта қизиқиш билан қараяптими, демак, интернетда ўқиб билими ошадиган иш қилишимиз лозим.
Сизга эса икки минг марта раҳмат Мирсоат ака!!!
Конкрет нима иш қилишимиз лозим? Мен тайёр!
Траффикни ёндириб, шуларни ўқиётганларга ҳам алоҳида раҳмат!)))
Траффикни ёндириб, шуларни ўқиётганларга ҳам алоҳида раҳмат!)))тас-икс деган матоҳни ўйлаб топганларгаям :)
Bundan 4-5 yil oldin rahmatli dadam ko`chaning narigi betidagi bekatga o`tirib olardilar-da atroflarida odam yeg`ib gurunglashib o`tirardilar. Asosan adabiyot (Umar Hayyomning deyarli hamma to`rtligini yoddan bilardilar), tarix (Dunyo tarixi, O`zbekiston tarixi, din tarixi va yana allambalo tarixlar), falsafa va qisman u yoq-bu yoqdan gurung qilib o`tirardilar. Shu darajaga bordi-ki hatto ataylab dadamning suhbatlarini olish uchun uzoqdan odamlar keladigan bo`lishidi.
Mana dadam olamdan o`tganlariga yaqinda 4 yil bo`ladi. O`sha bekat hali ham gavjum. Katta yoshdagilar ham o`tirishadi, kechqurun yoshlar to`planishadi. Bir kuni nimalar haqida suhbat bo`layotgan ekan deb bordim, oldi-qochdi gaplar. O`sha paytlarda dadam bilan adabiyot va tarix haqida suhbatlashib o`tiradigan va qiziqib savollar berib jon-qulog`i bilan eshitadigan odamlar, o`zlari bunaqa suhbat olib borisha olmas ekan. Ularning orasida bir ziyoli odam bor, ziyolichasiga gap boshlab qolgan edilar "Yana boshladingizmi, aravani quruq olib qochishni?" degan gap eshitdilar-da menga "Ana ko`rdingmi?" deganday qarab qo`ydilar. Men ularning og`ziga urganlardan hafa bo`lmadim, chunki dadam kimga gapirayotganlarini hisobga olgan holda uning tilida boshlardilar-da, keyin hech kim sezmagan holda adabiy tilga o`tib ketardilar. Mana shu yo`l bilan qiziqtirib olardilar.
Mahmud Jurat
21.10.2012, 08:20
Joylari jannatdan bo'lsin. Yaxshilarning nomlarini doimo yaxsh duolar bilan eslab yuraylik.
Tulqin Eshbekov
21.10.2012, 08:42
Ростдан ҳам Сизга минг марта раҳмат Эркин ака!!!
Турли соҳада фаолият кўрсатаётган кишилар шу тарзда холис фикр билдиришяпдими, демак, бу форумимизнинг эътибор қозонаётганидан далолатдир. Уларнинг таклифларини ўйлаб кўриш сиз-у бизга ҳавола, деб ўйлайман.
Конкрет нима иш қилишимиз лозим? Мен тайёр!
Бугунги ёшлар онгини тўғри шакллантиришга хизмат қиладиган серазмун асарлар, мақолалар, қуйма фикрларни кўпроқ ёзиб, интернет саҳифаларига жойлаштириб борсак мақсадга мувофиқ бўларди.
Шу кунгача Зиёнетда бу борада анча ишлар амалга оширилди. Янада кўпроқ ишлашимиз лозим, деб биламан.
ўқиётганларга ҳам алоҳида раҳмат!
Ўқиса арзийдиган фикрлар ёзсангиз бош устига! :)
Tulqin Eshbekov
22.10.2012, 06:33
Ишлаб (жумладан, яхшиликка етакловчи сатрларини ёзиб) турган инсонга омад тиласангиз, унинг эзгу ишларига шерик бўласиз ва савобга қоласиз!
Асло халал берувчи бузғунчилардан бўлманг...
Tulqin Eshbekov
26.10.2012, 07:49
Профессор Файзулла Мўминовнинг айтишича, Илмнинг кушандаси - илмий муассасаларда амал талашишдан бошланади, одатда ҳақиқий олимлар мансабга интилмайди, илми ҳаминқадарлар эса мансабга ўтиргач, илмлилардан чўчиб, яхшиси уларни четлатишга, йўқотишга чирана бошлайдилар...
Асрлар оша Илм барибир ғолиб бўлиб келмоқда!
Tulqin Eshbekov
31.10.2012, 06:01
Яхши гапнинг қаноти бор, деймиз.
Ёмон гап жуда тез тарқайди...
Интернет журналистикаси мутахассисларининг фикрича, "Ҳақиқат этигини кийгунича Ёлғон дунёни айланиб чиқишга улгуради..."
Нега шундай экан-а?
Яхши гапнинг қаноти бор, деймиз.
Ёмон гап жуда тез тарқайди...
Интернет журналистикаси мутахассисларининг фикрича, "Ҳақиқат этигини кийгунича Ёлғон дунёни айланиб чиқишга улгуради..."
Нега шундай экан-а?
Domla, yaxshi savollar berishni boshlabsiz. Yana ozgina izlaning javobni ham o`zingiz toparsiz degan umiddaman.
Tulqin Eshbekov
31.10.2012, 08:51
Yana ozgina izlaning javobni ham o`zingiz toparsiz degan umiddaman.
Деарли ҳар куни изланяпмиз (жумладан, сиз, Шокиржон Долимов ва бошқалар ҳам).
Бироз тушунмаганим: яхши гаплар нега айрим форумдошларимизга ҳечам ёқмайди?
Масалан, ГУЛЛАЁТГАН ВАТАН, десам, баъзилар бир сакраб тушади... Нега?
Бироз тушунмаганим: яхши гаплар нега айрим форумдошларимизга ҳечам ёқмайди?
Масалан, ГУЛЛАЁТГАН ВАТАН, десам, баъзилар бир сакраб тушади... Нега?
Халқимизда асални ози ширин деган нақл бор. ОАВда ёритиб борилаётган мақолаларни ўқиб, ТВда намойиш этилаётган телекўрсатувларни кўриб бориш баробарида, бундай жимжимадор, баландпарвоз, мақтовли гапларга жудаям кўп бор тўқнаш келяпмиз. Одамни меъдасига хам тегиб кетади. Шу мақолаларни оддийроқ усул билан, шаблонсиз ёзиш мумкин эмасми? Шахсан мен мақтовларсиз ҳам оддийгина ёзилган ВАТАН деган сўзни, мақолаларда ёзилаётган "жаннатмакон, ҳур, гўзал ватан" деган сўздан ҳам ортиқроқ қабул қиламан.
Масалан, ГУЛЛАЁТГАН ВАТАН, десам, баъзилар бир сакраб тушади... Нега?
Sovet davriga nisbatan shunday gap bor edi: "Qayerda-ki chiroyli gap va shiorlar ko`p bo`lyaptimi, bilgin-ki o`sha yerda ahvol chatoq"
Tulqin Eshbekov
01.11.2012, 08:14
оддийгина ёзилган ВАТАН деган сўзни
Фикрингиз жуда тўғри! Баъзи ҳаяжон билан ёзадиганлар унга қалб туйғуларини ҳам қўшиб ва жўшиб ёзишларини тўғри тушуниш керакдир... Масалан, менга шундай ёзганлар жуда ёқади ва бу ҳатто камдек кўринади.
САЖДАГОҲИМДИР ВАТАН!!!
Sovet davriga nisbatan shunday gap bor edi:
Бунақа пичинглар ўша тузумга қўшилиб даф бўлганига 21 йилдан ошди! ;)
Tulqin Eshbekov
03.11.2012, 05:09
Фикрдан фикр унгани яхши,
Сайқал топган фикрлар ҳаётнинг нақши!
Tulqin Eshbekov
25.11.2012, 18:42
Ҳар гапга фаришта омин дейди. Менимча, ҳаттоки, кўнгилдан ўтган ўйларингга ҳам фаришталар омин деб турса ажабмас. Демак, аввало дилда яхшилика хизмат қиладиган фикрлар бўлмоғи лозим!
Тил - дил калитидир.
Tulqin Eshbekov
26.11.2012, 22:50
Ҳақиқат баҳсларда юзага чиқиши ҳақида файласуфларнинг фикрлари жуда ўринли ва ибратли.
Фақат, баҳслашиш маданиятига амал қилинса бўлгани...
Tulqin Eshbekov
30.11.2012, 17:05
Кеча пойтахт шаҳримизнинг Ялонғоч даҳасида истиқомат қиладиган Бегмурод исмли дўстимизникига меҳмонга бордик. Нариги уйда ўтиришган ёш йигитлар суҳбати қулоғимга чалинди. Улардан бири Зиёнет ҳақида гапираётгани эътиборимни тортди. "Истаган китобингни Зиёнетдан топишинг мумкин" деган сўзларини эшитиш мароқли эди.
Яна бири форумимиздан сўз очган эди, сир бой бермай, салгина қовоғимни солиб, катталар ўтиришган хонага ўтиб кетдим...
баҳслашиш маданиятига амал қилинса бўлгани...
Ўйлашимча, баҳслашишдан мурод битта бўлиши керак, мавзу доирасида ундан бирор нарса олишинг (ўзлаштиришинг) ёки ўзингда борини беришинг (етказа олишинг) керак.
Shokir Dolimov
01.12.2012, 02:50
Фақат, баҳслашиш маданиятига амал қилинса бўлгани...
:) :(
Tulqin Eshbekov
03.12.2012, 07:40
баҳслашишдан мурод
Шундай баҳслашингки, диллар яйраб, тафаккур гуллари бамисоли чаманга айланиб, кўзга нур-у дилга дур бахш этиб, олам ёришиб кетсин!
Шундай баҳслашишга қурбингиз етмаса, яхшиси тилни тийинг... бой бўласиз!
Фақат, баҳслашиш маданиятига амал қилинса бўлгани...
:) :(
Шундай баҳслашишга қурбингиз етмаса, яхшиси тилни тийинг... бой бўласиз!
:) :(
Мен нима дейман, қўбизим нима дейди, деган мақол бекорга айтилмаган экан.
Tulqin Eshbekov
03.12.2012, 21:20
Холис фикрлар жуда кўп...
Фақат, уни холисона тушунтира олиш учун яхшигина маҳорат керак!
Холис фикрни холисона қабул қила оладиган қалб соҳиби бўла олиш ундан ҳам муҳимроқдир.
Tulqin Eshbekov
06.12.2012, 07:27
Ҳақиқий ишлаётган, ишига яраша меҳнатининг роҳатини кўраётганлар учун вақт жуда тез ўтмоқда!
Вақти ўтмай, тўхтаб қолгандек туюлишидан худо асрасин...
Tulqin Eshbekov
15.12.2012, 16:05
Ҳар куни шундай ишлар қилинг, шундай гаплар айтингки, кейин юрагингизни чангаллаб юрманг...
Tulqin Eshbekov
19.12.2012, 09:03
Бугун "Ахборот" кўрсатувидан сўнг соат 21.40 да "Нигоҳ" кўрсатуви намойиш этилади. Унда адабиётшунос олимлар Нурбой Жабборов, Абдулла Улуғовлар билан бирга камина ҳам китоб ўқиш маданияти ҳақида сўз юритамиз. Мен Зиёнет ва форумимизда берилаётган китоблар, асарлар ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтгандим...
Бугун "Ахборот" кўрсатувидан сўнг соат 21.40 да "Нигоҳ" кўрсатуви намойиш этилади. Унда адабиётшунос олимлар Нурбой Жабборов, Абдулла Улуғовлар билан бирга камина ҳам китоб ўқиш маданияти ҳақида сўз юритамиз. Мен Зиёнет ва форумимизда берилаётган китоблар, асарлар ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтгандим...Афсус, у пайт бизда электр ўчган бўладида :(
Tulqin Eshbekov
19.12.2012, 11:10
электр ўчган бўладида
Тошкентга меҳмонга келинг, бош устига! Масъудбек билан эртага бўлиши кутилаётган ижодий учрашувда қатнашасиз!
Masud Mahsudov
19.12.2012, 20:22
электр ўчган бўладида
Тошкентга меҳмонга келинг, бош устига! Масъудбек билан эртага бўлиши кутилаётган ижодий учрашувда қатнашасиз!
Қайси Масъудбек, домла? Агар мен бўлсам, эртага бораман, демадим-ку...
Tulqin Eshbekov
22.12.2012, 01:14
эртага бораман, демадим-ку...
Келадиган вақтингизни ёзиб қўйсангиз (сешанба ва пайшанба кунлари соат 9.00 дан 12.00 гача биз учун қулай вақт) бажонидил кутиб оламиз.
Tulqin Eshbekov
28.12.2012, 08:17
2012 йил Юртимиз, халқимиз, айниқса ижодкор талабаларимиз учун бениҳоя омадли келди! Ижодкор талабаларимиз учун ўзига хос медиатаълимга имконият яратиб бераётганлари учун Форумимиз мутасаддиларига алоҳида миннатдорчилик изҳор этамиз!
Илоҳим 2013 йил бундан ҳам файзли, омадли келсин! Она Ўзбекистонимизда, қолаверса, бутун жаҳонда тинчлик-осойишталик абадул-абад ҳукмрон бўлаверсин!!!
Fahrulla
29.12.2012, 03:12
Яна бири форумимиздан сўз очган эди, сир бой бермай, салгина қовоғимни солиб, катталар ўтиришган хонага ўтиб кетдим...
Домла, хақиқат мунозарадан топилишига нима дейсиз? Бизда танқидчилар умуман кўринмайдими, ё қўрқиб гапирмай қўя олишадими?
Tulqin Eshbekov
09.02.2013, 02:14
хақиқат мунозарадан топилишига нима дейсиз?
Суқротнинг: "Ҳақиқат баҳсларда туғилади", деган машҳур гапини яхши биласиз. Бу фикрни яна ўнлаб алломалар таъкидлашган.
Бизда танқидчилар умуман кўринмайдими, ё қўрқиб гапирмай қўя олишадими?
Танқидчилар ҳам, танқид ҳам кам эмас, фақат унинг мағзини чақадиганлар, тўғри хулоса чиқарадиганлар сал камроқ, наздимда...
Қалб кўзлари теран кишилар эл дарди ила яшар!
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot