PDA

Просмотр полной версии : Махалла раиси маълумотнома беришдан бош тортиши мумкинми, қандай чора кўрилади?


Vasliddin Tuychiev
21.02.2011, 14:50
Пенсионер чолнинг хотини 2008 йил ноябр ойида вафот этган. Уларнинг никоҳда фарзанди бўлмаган. Кампир номидаги уйни эри номига ўтказиш ва мерос сифатида қабул қилиш учун мерос иши очилган. Мен нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома асосида мерос ишини олиб боряпман. Мерос ишини тугатиш ва уйни чол номига ўтказиш учун нотариус томонидан махалладан ҳақиқатан ҳам мархума шу ерда рўйхатда бўлганлиги ва яшаганлигини тасдиқловчи маълумотнома сўралган. Ушбу маълумотномани маҳалла раиси ҳар хил баҳоналар билан тайёрлаб бермасдан 3 ойдан бери чўзиб келмоқда. Махалла раисига нисбатан қандай юридик жазо чораси қўлланиши мумкин ва бунинг учун кимга мурожаат қилиш керак?

Масалани ойдинлаштириш учун саволлар бўлса марҳамат.

OmoN
21.02.2011, 18:27
Мерос ишини тугатиш ва уйни чол номига ўтказиш учун нотариус томонидан махалладан ҳақиқатан ҳам мархума шу ерда рўйхатда бўлганлиги ва яшаганлигини тасдиқловчи маълумотнома сўралган.Сўралган ҳужжатнинг ўзи мени шубҳалантиряпти... Агар уй марҳуманинг номида бўлган бўлса у қаерда яшаганлигининг нима қизиғи бор?

Камолиддин Зайнутдинов
21.02.2011, 20:31
Мерос ишини тугатиш ва уйни чол номига ўтказиш учун нотариус томонидан махалладан ҳақиқатан ҳам мархума шу ерда рўйхатда бўлганлиги ва яшаганлигини тасдиқловчи маълумотнома сўралган.Сўралган ҳужжатнинг ўзи мени шубҳалантиряпти... Агар уй марҳуманинг номида бўлган бўлса у қаерда яшаганлигининг нима қизиғи бор?
бизларда макалатурани севишади :dash2:

Colorado
22.02.2011, 02:14
Махалла раисига нисбатан қандай юридик жазо чораси қўлланиши мумкин ва бунинг учун кимга мурожаат қилиш керак?
Аввалан бор туман ёки юкорирок Махалла фондига мурожаат килишни тавсия этаман, у ерда албатта юрист бор, консультация беради.

Умумий маслахат, ( узр,русча факат)
Напишите письменное обращение, ссылайтесь на статьи закона "Об обращении граждан"
Согласно данного закона ответ обязаны дать не позднее 10 дней, лишь в сучае необходимости изучения - 30 ти дней. Не соблюдение срока влечет адм. ответственность.
Тушунган булсангиз керак, мурожаат ёзинг, вактида жавоб берилмаса - тугри прокуратурага, ариза билан, конунни бузгани учун. Бюрократлар, бурни шишканлар билан курашиш битта йули шу.

Vasliddin Tuychiev
22.02.2011, 16:30
Сўралган ҳужжатнинг ўзи мени шубҳалантиряпти... Агар уй марҳуманинг номида бўлган бўлса у қаерда яшаганлигининг нима қизиғи бор?

Лекин нотариус орқали хотини номидаги мулкни эрига мерос сифатида расмийлаштириш учун ушбу маълумотнома албатта талаб қилинар экан. Бошқа ҳамма сўралган ҳужжатлар тайёр бўлгандан кейин ҳам биргина шу маълумотнома бўлмагани учун мерос ишини якунламади. Хаттоки, Адресное бюродан олинган ва марҳуманинг ҳақиқатан ҳам шу уйда рўйхатда бўлганлигини тасдиқловчи маълумот ҳам маҳалла маълумотномасининг ўрнини боса олмаслиги жуда ғалати.

Vasliddin Tuychiev
22.02.2011, 16:42
Аввалан бор туман ёки юкорирок Махалла фондига мурожаат килишни тавсия этаман, у ерда албатта юрист бор, консультация беради.

Умумий маслахат, ( узр,русча факат)
Напишите письменное обращение, ссылайтесь на статьи закона "Об обращении граждан"
Согласно данного закона ответ обязаны дать не позднее 10 дней, лишь в сучае необходимости изучения - 30 ти дней. Не соблюдение срока влечет адм. ответственность.
Оффтоп:
Тушунган булсангиз керак, мурожаат ёзинг, вактида жавоб берилмаса - тугри прокуратурага, ариза билан, конунни бузгани учун. Бюрократлар, бурни шишканлар билан курашиш битта йули шу.

Сизга маслаҳатингиз учун рахмат. Бугун худди Сиз айтгандай иш тутдим ва Тошкент шаҳар маҳалла жамғармасига бориб ўшалар орқали муаммони бир поғона ҳал қилишга муваффақ бўлдим.